13-мавзу. Халқаро савдо муносабатлари ривожланишининг халқаро молиядаги ўрни ва аҳамияти



жүктеу 314.81 Kb.
Дата01.05.2016
өлшемі314.81 Kb.
: umk
umk -> Әдістемелік нұсқаудың титулдық парағы
umk -> Дәрістердің тірек конспектісі
umk -> Ф со пгу 18. 2/05 Қазақстан Республикасының білім және ғылым министрлігі
umk -> Краткий словарь терминов абазия неспособность ходить
umk -> Семей мемлекеттік педагогикалық институты
umk -> Пән бойынша оқыту бағдарламасының (Syllabus) титулдық парағы
umk -> 5 в 020500 «Бастауыш оқытудың педагогикасы мен әдістемесі»
umk -> «Баспа қызметіндегі компьютерлік технологиялар»
umk -> БАҒдарламасы (Syllabus) pkya 2204 «Кәсіби қазақ тілі»
umk -> Бейнелеу өнерін оқыту әдістемесі» пәні бойынша 5В107000– «Бейнелеу өнері және сызу мамандығының студенттеріне арналған пәнді зерттеу әдістемесі арналған тапсырма
13-мавзу. Халқаро савдо муносабатлари ривожланишининг халқаро молиядаги ўрни ва аҳамияти

1. Халқаро савдонинг назарий ва услубий асослари

2. Халкаро савдода ташки савдо операцияларини

ташкил килиш.

3. Валюта сиёсати ва унинг халқаро савдога таъсири



  1. Халқаро савдонинг назарий ва услубий асослари

Жаҳон бозорига нима асос бўлган? ХVIII асрга қадар олимлар бу саволга жавобни табиат инъомларининг турли мамлакатлар ва халқлар ўртасида нотекис тақсимланганлиги билангина бо\лар эди. Мулоҳаза юритиш мантиқи оддий эди: агар бир мамлакатда мармар кони, бошқасида эса олтин кони бўлса, уларнинг қироллари олтин тожда мармар қопланган саройда ўтиришлари учун бу мамлакатлар бир-бири билан савдо қилиб, мармарни олтинга айирбошлаши керак.

Адам Смит билим сари янги қадам ташлаб, “мутлоқ устунлик" тушунчасини киритди. "Мутлоқ устунлик" ҳар қайси мамлакатда шундай товар мавжудки, ҳаражатлар бирлигига ҳисоблаганда у бошқа мамлакатларга қараганда кўпрок ишлаб чиқариши мумкин бўлган вазиятдир.

Иқòисодий таҳлилда “Халқаро ñавдо” мавзуси ôикр юритишнинг ýнг қадимги мавзуларидан бири ҳисобланади. Эркин айирбошлаш назариясининг асослари XIX асрдаёқ áуюк иқтисодчилар томонидан ÿратилган. Ушбу назария иккинчи жаҳон уруши тугагандан сўнг халқаро савдо соҳасида юзага келган õалқаро айирбошлашнинг ривожланишини тушунтирувчи қоидаларга жуда катта таъсир кўрсатди.

А.Смит моделини кўриб чиқаётганда таҳлил учун фойдаланиладиган баъзи шартларни келтириш талаб этилади:

1) Дунёда фақат иккита мамлакат мавжуд.

2) Мамлакатларда фақат иккита маҳсулот ишлаб чиқарилади.

3) Мамлакатлар орасида товарлар савдоси чеклашларсиз амалга оширилади.

4) Халқаро савдо мувозанатлаштирилган (импорт экспорт билан тўланади).

5) Фақатгина меҳнат товар баҳосига ва унумдорликка таъсир кўрсатади.

6) Ишлаб чиқариш омиллари мамлакат орасида кўчиб юрмайди.


























1-расм. Халқаро савдо назариялари.
7) Меҳнат ва маҳсулотни чиқиши орасидаги нисбат доимий.

8) Ишлаб чиқариш омиллари тармоқлар орасида мутлақ кўчиб юриши мумкин.

9) Ҳàр икки мамлакатда ва икки тармоқда соф рақобат муҳити ìавжуд бўлади.

Энди мутлоқ устунлик моделини кўриб чиқайлик.

1-жадвал




С товар
Т товар

А мамлакат


3 соат

6 соат

В мамлакат

12 соат

4 соат

1-жадвалда аниқ бир давлатда аниқ бир товар бирлиги ишлаб чиқариш учун керак бўладиган вақт ҳақидаги маълумотлар келтирилади. А мамлакатда бир бирлик С товар ишлаб чиқаришда В мамлакатга нисбатан кам вақт сарфланади, бу дегани А мамлакат бир бирлик С товарни ишлаб чиқаришда мутлақ устунликка эга. В мамлакат эса, ўз навбатида Т товарни ишлаб чиқаришда мутлақ устунликка эга. Агар А мамлакат Т товарни ишлаб чиқаришни қисқартирса ва С товарни ишлаб чиқаришни оширса ва В мамлакат аксинча С товарни ишлаб чиқаришни қисқартирса ва Т товарни ишлаб чиқаришни оширса, мутлақ устунлик тамойилига асосан халқаро меҳнат тақсимоти ва халқаро савдо юзага келади.

Агар А мамлакатда Т товарни ишлаб чиқариш 1 донага қисқарса, бу С товарни қўшимча 2 дона ишлаб чиқариш учун фойдаланса бўладиган 6 соатни иқтисод қилишга имкон беради. Бундай ҳолат В мамлакатда ҳам содир бўлади. Бу ҳолатда С товарни ишлаб чиқаришнинг 1 äонага қисқартирилиши, Т товарни қўшимча 3 дона ишлаб чиқариш учун ишлатса бўладиган 12 соатни иқтисод қилишга имкон беради. Умуман, жаҳонда С товарни ишлаб чиқариш 1 донага, Т товарни ишлаб чиқариш эса 2 донага ошади. Шуниси аҳамиятлики, бу қўшимча ресурслардан фойдаланмасдан туриб, фақат халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) ¸рдамида амалга ошади.

Айтайлик, Ўзбекистонда энг арзон ишлаб чиқариладиган товар пахтадан тайёрланган куйлаклардир. Украинада эса шакар. Украинада харакатлар бирлиги ёрдамида 50 кг шакар ёки 25 та куйлак ёхуд мазкур миқдор доирасида шакар ва куйлакларнинг хар кандай комбинациясини ишлаб мумкин. Ўзбекистонда харажатлар бирлиги ёрдамида 40 кг шакар ёки 100 дона куйлак ёхуд мазкур миқдор доирасида хар кандай комбинациядаги махсулотни ишлаб чиқарса бўлади.

Халкаро товар айирбошлаш фойдалилигининг сабабларини тадкик килишда навбатдаги кадамни Рикардо ташлади. У нисбий устунлик конунини таърифлаб берди.

У ёки бу товарларни ишлаб чиқаришга килинадиган харажатларда мутлок устунликка эга бўлиш ташки савдонинг кенг таркалиш сабабларини батамом тушунтириб бера олмайди. Чикимларни таккослаганда мамлакатлардан бирортасида карийб хамма товарларни ишлаб чиқариш самарадорлик жихатидан бошка мамлакатлардагидан ортик бўладиган холлар тез-тез учраб туради. Лекин шундай холда хам ташки савдо учун рагбат сакланиб колаверади, чунки бу самарадорлик даражаси турли товарлар учун бир хил эмас. Нисбий устунлик конуни мамлакатда барча кучни шу ерда нисбатан купрок самарадорликка эга товарларни ишлаб чиқаришга каратиш ва уларни экспорт олиб, урнига-урин узи жуда кам устунликка эга бўлган товарларни олиб келиш фойдалирок, эканини тасдиклайди. Шундай килиб, ташки савдо бир томоннинг ютугини белгилайдиган бошка томон мажбурияти ифодалайдиган "ноль суммали уйин" эмас. Савдо хамма учун фойдали бўлиб, унда катнашиш хеч бўлмаганда савдо муносабатлари ўрнатилгунга кадар бўлган ахволни ёмонлаштирмайди.

Буни куйидаги ракамли мисол билан кўрсатамиз. Айтайлик, Украинада аввалгидек харажатлар бирлиги ёрдамида 50 кг шакар ёки 25 дона куйлак ёхуд мазкур миқдорлар доирасида шакар ва куйлакларнинг исталган комбинациясини ишлаб чиқариш мумкин бўлсин, шунингдек Ўзбекистонда харажатлар бирлиги ёрдамда 67 кг шакар ёки 100 дона куйлак ёхуд мазкур миқдорлар доирасида уларнинг исталган комбинациясини ишлаб чиқариш мумкин бўлсин. Яъни, Ўзбекистон куйлакларни хам, шакарни хам Украинага караганда купрок самарадорлик билан ишлаб чиқарсин. Бу украиналик тадбиркорлар учун Ўзбекистонлик тадбиркорлар билан савдо килишнинг маъноси колмаганлигини англатадими?

Харажатларни тежаш нуқтаи назаридан Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг украиналик ишлаб чиқарувчилардан канчалик устунлигини ҳисоблаш керакми? Бу устунлик даражаси хар иккала товар буйича бир хил бўлиши эхтимолдан йирок. Бир товар бошка товарга караганда купрок самара билан ишлаб чиқарилиши аник. Демак, ишлаб чиқариш тармокларидан бири ривожланиш учун ва унинг махсулоти эса экспорт учун нисбатан фойдалирок бўлиб чикади. Ана шу нисбатан фойдалилик мамлакатлар уртасида товарлар айирбошлашнинг тузилишини белгилаб берадиган асосдир.

Нисбатан устунликдан фойдаланиш натижасида олинадиган ютук хакида янада туларок тасаввурга эга бўлишимизга юкоридага мисолнинг чизмаси берилган 1.2 расм ёрдам беради.

Агар ташки савдо олиб борилмаса, Украина узини-узи таъминлашга утиб колади ва калин чизикдаги нуқталардан бирида, масалан S0 нуқтасида узи ишлаб чиқарган махсулотнигина истеъмол килишга мажбур бўлади. Ўзбекистон хам шу ахволга тушади.

Савдо алокалари ўрнатиш мамлакатларнинг имкониятларини кенгайтиради, гарчи Украинага иккала товарни ишлаб чиқариш Ўзбекистондагига караганда, кимматрок тушса хам. Савдо килиш имконияти тугилиши биланок, ким бўлмасин Украинада битта куйлакка икки кг шакар сотиб олиш, шакарни Ўзбекистонга жунатиш ва у ерда учта куйлакка сотиш мумкинлигига (100Ғ672) эьтибор беради. Иккала мамлакатда хам хар бир товарни ишлаб чиқариш канчага тушушидан катьий назар, Украинадан шакар чикиб кета бошлайди ва у Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган куйлакка айирбошланади. Савдонинг ривожланиши тез орада бу мамлакатлардаги нисбий нархларнинг бараварлашувига олиб келади.

Мутлок устунлик вазиятида бўлганидек, бу гал хам энг куп миқдорда истеъмолни таъминлаш учун хар иккала мамлакат учун битта товарни яъни Украинада шакарни, Ўзбекистонда куйлакларни ишлаб чиқаришга батамом ихтисослашиш фойдали бўлиб колади. Жахон нархларининг нисбати бир кг шакарга бир дона куйлак даражасида карор топса, хар кайси мамлакат истеъмолда С нуқтасига етади, шунда Украина 20 дона куйлак эвазига 20 кг шакар экспорт килади. Ташки савдо туфайли С га ухшаган нуқталарга утиш мумкинлиги натижасида истеьмолнинг усишига эришилади. Ташки савдо бўлмаса, S0 га ухшаш нуқталарда бундай истеъмол даражасига етишиб бўлмайли.

Нисбий фойда коидаси хар бир мамлакатни мавжуд ресурслардан тонг окилона фойдаланишга имкон берадиган даражада уз иктисодиётини ихтисослаштиришга ва бошка мамлакатлар билан товар айирбошлаш натижасида уз фукароларининг фаровонлигини энг юкори нукгага кутариш ундайди.

А.Смитнинг мутлақ устунлик назариясида áирор-бир äавлатнинг ҳàмма товарлар бўйича мутлақ устунликка эга бўлган ҳолати кўриб чиқилìаган эди. Бу ҳолатни эса Äавид Рикардо ўзаро манфаатли савдонинг ва халқаро ихтисослашувнинг умумийроқ (А.Смитнинг моделини хусусий ҳол сифатида ўз ичига олувчи) тамойилини шакллантирган “Сиёсий иқтисоднинг ва солиққа тортишнинг бошланиши” (1819 йил) асарида кўриб чиқди.

Д.Рикардо халқаро иқтисодий муносабатларнинг ўзига хослигини таъкидлаб, А.Смитнинг тамойилини амал қилмаслиги ўзаро манфаатли савдога тўсқинлик бўла олмаслиги кўрсатиб берилãан моделни яратди. Д.Рикардо солиштирма устунлик қонунини яратди, яъни давлат ишлаб чиқаришда энг юқори мутлақ устунликка ýга бўлган (агар у ҳар икки товар бўйича мутлақ устунликка эга бўлса) ёки энг кам мутлақ устунликка эга бўлган (агар у бирорта товар бўйича ҳеч қандай устунликка эга бўлмаса) товарлар экспортига ихтисослашиши керак.

Ўç замонасининг кўпчилик иқтисодчилари сингари у ўз концепциясини ривожлантиришни аниқ бир мисол орқали: вино ва жун ҳамда èкки мамлакат: Англия ва Португалия ўртасидаги савдодан бошлайди.

2-жадвал




Жун
Вино

Англия

100 ишчи

90 ишчи

Португалия

120 ишчи

80 ишчи

2-жàдвалдан кўринадики, Англияда маълум бир (а) миқдорда жун ишлаб чиқариш учун йилига 100 та ишчи меҳнати талаб этилади. Ушбу миқдордаги жунга Англия маълум бир (в) миқдорда португал виносини сотиб олади. Англиянинг ўзи вино ишлаб чиқарганда йилига 120 ишчининг меҳнаòи талаб этилган бўлар эди. Бундан Англиянинг Португалиядан жун ҳисобига вино сотиб олиши манфаатли эканлиги келиб чиқади. Ушбу товарларни ишлаб чиқариш учун Португалия мос равишда йилига 90 ва 80 ишчининг меҳнатини сарфлайди. Шунинг учун унга вино ҳисобига жун олиб келиш манфаатли. Д.Рикардонинг фикрича, 100 инглиз ишчисининг меҳнати ва Португалия ишчисининг меҳнатига ноэквивалент алмашинуви ишлаб чиқариш омилларининг мамлакатлар ўртасида ҳаракатининг қийинлиги билан тушунтирилади. Д.Рикардонинг моделига биноан Португалия Англия олдида ҳар икки товар ишлаб чиқариш бўйича мутлақ устунликка эга, аммо Португалия вино ишлаб чиқариш бўйича нисбий устунликка эга.

Шундай қилиб, нисбий устунлик - бу шу ҳақидаги тасдиқки, мамлакат учун у энг катта самарадорликка эришган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашиши керак ва уларни мамлакатнинг устунлиги минимал бўлган товарларга айирбошлаган ҳолда экспорт қилиши керак.

Охирги ўн йилликларда жаҳон савдосида халқаро савдонинг классик назариялари билан тушунтириб бўлмайдиган сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Бундай вазиятнинг юзага келиши мавжуд назарияларни ривожлантиришни ва шунингдек муқобил назарий концепцияларни ишлаб чиқишга даъват этади.

Маҳсулотнинг хаётийлик даври назарияси. 60-йилларнинг ўрталарида америкалик иқтисодчи Р.Вернон маҳсулотнинг ҳаётийлик даври назариясини ол\а сурди. Ушбу назариясида Р. Вернон тайёр маҳсулотлар жаҳон савдосининг ривожланишини уларнинг хаётий босқичлари асосида, яъни маҳсулот бозорда хаётга эга ва сотувчининг ўз мақсадларига эришишини таъминлаши вақт даври асосида тушунтиришга ҳаракат қилди.

Маҳсулотнинг хаётийлик даври тўртта босқични ўз ичига олади, яъни тадбиқ этиш, ўсиш, етуклик ва пасайиш.

Биринчи босқичда мамлакат ичида юзага келган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда янги маҳсулотни ишлаб чиқариш юз беради. Шунинг учун ушбу босқичда янги маҳсулотни ишлаб чиқариш кам серияли характерга эга бўлади, юқори малакали мутахассисларни талаб этади ҳамда янглик кашф этилган мамлакатда концентрацияланади. Ишлаб чиқарувчи эса деярли монопол мавқега эга бўлади ва маҳсулотнинг кичик қисмигина ташқи бозорга чиқарилади.

Етуклик даврида кўп серияли ишлаб чиқариш олдинги ўринга чиқади. Рақобат курашида эса нарх омили бирламчи ахамият касб эта бошлайди. Ушбу босқичда бозорларнинг кенгайиб бориши ва технологиянинг тарқалиши натижасида янглик кашф этилган мамлакат рақобат устунлигига эга бўлмай қолади. Ишлаб чиқариш ишчи кучи арзон бўлган ривожланаётган мамлакатларга кўча бошлайди. Стандартлаштирилган ишлаб чиқариш жараёнларида арзон ишчи кучидан самарали фойдаланиш мумкин.

Маҳсулот хаётийлик даври пасайиш босқичига ўтиши муносабати билан унга бўлган талаб қисқаради. Бу ҳолат айниқса ривожланган мамлакатларда кузатилади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш асосан ривожланаётган мамлакатларда тўпланади. Маҳсулот яратилган мамлакат эса соф импортёрга айланади.

Маҳсулотнинг ҳаётийлик даври назарияси кўпчилик тармоқлар эволюциясини ифодалаб беради, аммо ушбу назария халқаро савдо ривожи тенденцияларининг универсал таърфи ҳисобланмайди.



Миқъёс таъсири назарияси. 80-йилларнинг бошларида П. Крюгман, К. Ланкастер ва айрим бошқа иқтисодчилар классик назарияга муқобил равишда, миқъёс таъсирига асосланган халқаро савдо назариясини таклиф этдилар. “Микроиқтисодиёт” курсидан яхши маълум бўлган миқъёс таъсири тушунчасининг моҳияти шундан иборатки, аниқ бир яратилган технология ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда маҳсулот чиқариш хажми ўсган сари узоқ муддатли ўртача харажатлар қисқаради, яъни оммавий ишлаб чиқариш натижасида иқтисоди қилиш ҳолати юзага келади.

Мазкур назария муаллифларининг нуқтаи назарига кўра кўпгина мамлакатлар (хусусан саноати ривожланган) асосий ишлаб чиқариш омиллари билан бир бирига яқин бўлган нисбатда таъминланганлар. Ушбу шароитда улар учун миқъёс таъсирига эга тармоқларга ихтисослашган ҳолда ўзаро савдо алоқаларини йўлга қўйиш манфаатли ҳисобланади. Бундай ихтисослашиш ишлаб чиқариш хажмининг ошишига, маҳсулотни энг кам харажатлар билан ишлаб чиқаришга ва натижада унинг нархи паст бўлишига имкон беради. Оммавий ишлаб чиқариш таъсири амалга ошиши учун етарли даражада кенг бозор талаб этилади. Халқаро савдо эса бунда хал қилувчи ролни ўйнайди. Чунки у маҳсулот сотилувчи бозорларни кенгайишига имкон яратади. Бошқа сўзлар билан айтганда, халқаро савдо ягона интеграциялашган бозорни вужудга келтиради ва бу эса ўз навбатида алохида олинган мамлкат бозоридан кўра истеъмолчиларга кўпроқ миқдордаги маҳсулотни арзонроқ нархда таклиф қилиш имкониятини ту\ билан диради. Бироқ шулар билан бир қаторда миқъёс таъсирининг амалга оширилиши соф рақобат муҳитининг бузулишига олиб келиши мумкин. Чунки у ишлаб чиқаришнинг концетрациялашуви, фирмаларнинг йириклашуви, уларнинг монополга айланиши бо\лиқ Майкл Портернинг рақобат устунлиги назарияси. 1991 йилда àмерикалик иқтисодчи Майкл Ïортер ўзининг “Мамлакатларнинг рақобат устунликлари” деб номланган òадқиқотини нашр қилди. Ушбу тадқиқотда халқаро савдо муаммоларига умуман янгича ёндашув ишлаб чиқилган. Áу ёндашувнинг øартларидан бири: “Халқаро бозорда мамлакатлар эмас, фирмалар рақобатлашади. Бу жараёнда мамлакатнинг ўрнини аниқлаб олиш учун фирма рақобат устунлигини қандай яратиши ва уни қандай óшлаб туришини тушуниш талаб этилади” деган тезисдир. Ташқи бозордаги муваффақият тў\ри танланган рақобат стратегиясига бо\лиқ бўлади.

Рақобат устунлиги стратегияси. М. Портернинг фикрича, ðақобатнинг асосий бирлиги - бу тармоқдир, яъни товар ишлаб чиқарувчи ¸ки хизмат кўрсатувчи ва ўзаро рақобат қилув÷и рақобатчиëар гуруҳи ҳисобланади. Тармоқда фирма учун ðақобат стратегиясини танлашда икки муҳим омил таъсир этади:

1. Фирма фаолият юритаётган тармоқ тузилмаси, яъни рақобатнинг ўзига хосликлари. Òармоқдаги рақобатга бешта îмил таъсир қилади:

- янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши;

- ўðинбосар товар ва хизматларнинг пайдо бўлиши;

- етказиб берувчиларнинг савдолашиш қобилияти;

- харидорларнинг савдолашиш қобилияти;

- мавжуд бўлган рақобатчиларнинг ўзаро рақобати.

Бу беш îмил тармоқнинг даромадлилигини белгилайди. Чунки, у баҳога, ҳаражатга, капитал қуйилмаларга ва бошқаларга таъсир қилади.

2. Фирманинг тармоқда тутган ўрни. Ôирманинг òармоқдаги ўрни, аввало, ðақобат устунлиги билан аниқланади. Агар фирма барқарор рақобат устунлигига эга бўлса, у ўç рақибларини ортда қолдиради:

-Фирманинг рàқобатчиларига нисбатан кам харажатлар билан товарларíи ишлаб чиқара олиш âа сота олиш қîбилияти ҳақида далолат берувчи, жуда паст харажатлар;

-Товарлар дифференцияцияси, яъни фирманинг èстеъмолчи эҳòиёжини қондира олиш қîбилияти.

Фирманинг òармоқда тутган ўðнига таъсир қилувчи бошқа бир ìуҳим омил - бу фирманинг ўз тармо\и доирасида мўлжалга олувчи ðақобат муҳити ¸ки фирма ìақсадининг кенглиги ҳисобланади. Фирма ўзи учун неча òурдаги товарларни ÷иқаришини, қàндай ñотиш каналларидан фойдаланишини, қàндай õаридорларга хизмат кўрсатишини, äунёнинг қайси жойларида ўз маҳсулотини сотишини âа қайси миллий тармоқларда рақобатлашишини ҳал қилиб олиши êерак.



Халқаро рақобатнинг хусусиятлари. Рақобат ва рақобат стратегияси ҳақида юқорида таъкидланганларнинг барчаси èчки бозор билан бир қаторда òашқи бозорга ҳам òааллуқлидир. Лекин шó билан бирга халқаро рақобат баъзи бир ўзига хос õусусиятларга ҳам ýга.

М. Портер мавжуд ðақобатнинг ўзига хослигига кўра èкки турдаги òармоқларни ажратади:

1) Кўïмиллий тармоқлар. Ушбу òармоқлар учун алохида мамлакатларда рақобатнинг турлича кечиши хосдир. Бундай тармоқларда ягона стратегияни қўллаш мумкин эмас. Мисол учун, жам\арма банклари.

2) Глобал тармоқлар. Ушбу тармоқлар дунё бўйича ягона рақобат майдонига эга бўладилар. Айнан шундай тармоқларда оддий рақобат усутунлигини эмас, балки глобал рақобат усутунлигини яратиш керак бўлади.

М. Портер глобал стратегия шароитида ðақобат устунлигига эришишнинг âа ундан ôойдаланишнинг èкки усулини àжратади:

1) фаолиятни тартибга солиш (конфигурация), ÿъни ўзига хос õусусиятларидан фойдаланиш мақсадида òурли мамлакатларда фаолиятнинг òурли кўринишларини жойлаштириш.

Фаолият турларини давлат қуйидаги мезонлардан келиб чиқиб æойлаштиради:

-омилларнинг минимал қиймати;

-ИТТКИ ни ўтказиш учун зарур øароиòларнинг мавжудлиги;

-махсус êўíикмаларнинг мавжудлиги;

-мèжозлар билан муносабатларнинг ривожланганлик даражаси âа бошқалар.

2) филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш. Áу ўз ичига

-мàълумот алмашинувини;

-жàвобгарликни тақсимлашни;

-хатти-ҳаракатларни келишишни олади.

Рақобат устунлигиíинг äетерминантлари. Ҳàр бир тармоқ доимо янгиланиб ва замонавийлаштириб кўрилади. Бу жараённи ра\батлантиришда асосланувчи мамлакат муҳим ўрин тутади. Асосланувчи мамлакат бу асосий маҳсулот ва технология стратегияси ишлаб чиқариладиган ва керакли тажрибага эга бўлган ишчи кучи мавжуд мамлакатдир. М.Портер мамлакатнинг атроф-муҳитни шакллантирувчи тўрт õусусиятни кўрсатди, бунда халқаро муваффақиятга таъсир қиладиган маҳаллий фирмалар рақобатлашади.


Фирмаларнинг стратегиялари, уларнинг тузилиши ва рақобатлашуви













Талаб параметрлари


Омилларнинг параметрлари







Яқин ва қўллаб-қувватловчи тармоқлар





2-расм. Мамлакатнинг рақобат устунлиги детерминантлари.
Омилларнинг ïараметрлари. Ҳàр бир мамлакат у ёки бу äаражада ишлаб чиқариш омилларига эга бўлади (Хекшер-Олин модели). Îмиллар аввалдан мавжуд бўлиши, шунингдек инсон фаолияти натижасида ÿратилиши мумкин. Шунинг учун ðақобат устунлигига эришиш ва уни ðивожлантириш учун íафақат мавжуд îмиллар заҳираси, балки унинг ÿратилиши тезлиги ҳам муҳимдир. Бундан ташқари омилларнинг ортиқчалиги рақобат устунлигини йўқотилишига олиб келиши, уларнинг етишмаслиги эса, аксинча, янгиланишни юзага келтириши ва бу билан узоқ муддатли рақобат устунлигига олиб келиши мумкин. Шундай бўлсада омиллар билан таъминланганлик ўта муҳим ахамият касб этади ва шунинг учун ҳам у биринчи параметрдир (иíсон ресурслари, моддий ðесурслар, билим ðесурси, молиявий ðесурслар, инфратузилма). Омиллар турли тармоқларда турли миқдорларда қўланилади. Фирмалар ўз ихтиёрларида ўз тармоқларидаги рақобат курашида зарур бўладиган арзон ва юқори сифатли омилларга эга бўлсаларгина рақобат устунлигига эришадилар.

Иккинчи параметр бу - оìиллар иерархиясидир. Омиллар асосий (табиий ресурслари, иқлимий шароитлар, географик жойлашув, малакасиз ишчи кучи ва ҳ.к.) âа ривожланган (замонавий инфратузилма, малакали ишчи кучи ва ҳ.к.), умумий (барча тармоқларда қўллаш мумкин бўлган) ва ихтисослашган (айнан èхтисослашган омиллар рақобат устунлиги учун кўринарли ва узоқ муддатли асос бўлади) омилларга ажратилади.


3-расм. Омиллар иерархияси.
Омилларни ÿратиш - учинчи параметр. Омиллар, улар табиий юзага келганликлари ва сунъий равишда яратилганликлари билан фарқланадилар. Юқори даражадаги рақобат устунлигига эришишга кўмак берувчи барча омиллар сунъий омиллардир. Мамлакатлар, улар зарур омилларни энг мақбўл тарзда ярата оладиган ва мукаммалаштирадиган тармоқлардагина муваффақиятга эришадилар.

Талаб параметрлари. Ички бозордаги талаб миқъёс таъсири воситасида янгиликларнинг тадбиқ этилишининг характерини ва тезлигини белгилайди. Òалаб қуйидагилар билан тавсифланади:

- тóзилиши билан;

- ўñиш характери âа ҳажми билан;

- бàйналминаллашув билан.

Тàлаб қуйидаги асосий хусусиятларга эга бўлган тақдирдагина, фèрмалар рақобат устунлигига эришиши мумкин бўлади:

- и÷ки талабнинг êатта улуши бозорнинг ãлобал сегментларига тў\ри келса;

- хàридорларнинг þқори талаблари ôирмаларни яна ҳам сифатли ìаҳсулот тайёрлашга, õизматларнè кўрсатишга ҳамда òоварнинг èстеъмол хусусиятларини оширишга мажбур қилса;

- маҳсулот яратилган ìамлакатда талаб áошқа мамлакатëарга нисбатан эрта юзага келса.



Яқин ва қўллаб-қувватловчи тармоқлар. Миллий рақобат устунлигини аниқловчи учинчи детерминант – бу мамлакатда жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган етказиб берувчи ёки аралаш тармоқларнинг мавжудлигидир. Рàқобатбардош етказиб берувчи тармоқлар мавжуд бўлганда:

- қимматбаҳо ресурсларга самарали ва тез етишиш;

- и÷ки бозорда етказиб берувчиларни мувофиқлаштириш;

- яíгилик киритиш жараёнига ёрдам кўрсатиш мумкин бўлади. Миллий фирмалар, уларнинг мол етказиб берувчилари жаҳон бозорида рақобатбардош бўлсалар, кўпроқ фойда оладилар.



Фирмалар стратегияси, тузилмаси ва рақобати. Фирмалар ички бозордаги ðақобат хусусиятига қараб тузилади, ташкил этилади, ҳамда áошқарилади ва áунда турли стратегия ва мақсадлар ишлаб чиқилади. Бўларнинг барчаси фирманинг рақобат устунлигига бевосита таъсир кўрсатади.

2. Халкаро савдода ташки савдо операцияларини ташкил килиш.

Ташки иктисодий шартномаларга пудрат шартномалари, саноат объектлари куришда техник ёрдам бериш буйича турли хизматлар кўрсатиш шартномалари, шунингдек ташки савдо товарлар олди-сотдиси буйича шартномалар киради. Куйида ташки савдо товарлар олди-сотдиси буйича шартномалар хакида суз боради.

Халкаро товарлар олди-сотдиси буйича шартномалар хакидаги 1980 йилги Вена конференцияси бундай шартномалар деганда тижорат корхоналари турли давлатларда жойлашган томонлар уртасида тузилган олди-сотди шартномаларини тушунади.

Олди-сотди шартномаларининг турли шакллари мавжуд.



Бир марталик етказиб бериш шартномаси - бир марталик келишув бўлиб, унда маълум кунда, маълум вакт мобайнида, маълум даврда келишилган миқдордаги товар етказиб бериш назарда тутилади. Товар етказиб бериш белгиланган вакт мобайнида бир ёки бир неча марта амалга оширилади. Мажбуриятлар бажарилгандан кейин шартнома амал килишдан тухтайди.

Бир марталик шартномалар киска муддатли ва узок муддатли бўлиши мумкин.



Доимий етказиб бериш шартномалари - шартномада келишилган муддат мобайнида маълум миқдорда доимий равишда товар етказиб беришни назарда тутади. Бунда муддат киска муддатли (одатда бир йил) ва узок муддатли (5-10 йил, айрим холларда ундан хам купрок) бўлади.

Мажмуа ускуналари етказиб бериш буйича шартномалар - ускуналар экспортери ва олувчи-импортерлар, шунингдек бундай етказиб беришларни тулдиришда катнашувчи ихтисослашган фирмалар уртасида алока мавжудлигини назарда тутади. Бунда бош етказиб берувчи тулик мажмуа ва уз вактида етказиб бериш, шунингдек сифат учун жавоб беради.

Товар учун хак тулаш шаклига караб пул билан хак тулаш ва тулик ёки кисман товар шаклида хак тулаш шартномалари фаркланади. Пул билан хак тулаш шартномаларида томонлар келишган валюта, шартномада назарда тутилган тулов усуллари (накд пул, авансли ва кредитли тулов) ва ҳисоб-китоб шакллари (инкассо, аккредитив, чек, вексель) кулланилади.

Хозирги пайтда аралаш шаклдаги тулов шартномалари кенг таркалган. Масалан, максадли кредит шартларида корхонани “калит остида” куришда тулов кисман пулда кисман товар шаклида амалга оширилади.

Бизнинг мамлакатимизда бартер келишувлари - бир товарни бошка товарга оддий, келишилган миқдорда айирбошлашни назарда тутувчи товар айирбошлаш ва уринни тулдириш келишувлари кенг таркалган. Бу келишувларда ё узаро етказиб бериладиган товарлар миқдори ёки кандай суммага тенг товар етказиб берилиши белгиланади.



Оддий уринни тулдириш келишуви - товар айирбошлаш келишуви каби тенг кийматдаги товарлар етказиб беришни назарда тутади. Аммо товар айирбошлаш келишувидан фаркли равишда оддий уринни тулдириш келишувида томонлар томонидан нархларнинг узаро келишиб олиниши хам кузда тутилади. Бундай келишувда одатда иккита эмас, бир неча товарлар кўрсатилади.

Халкаро тижорий шартномаларнинг томонлари контрагентлар деб аталади. Халкаро тижорий операцияларининг асосий кисми фирмалар томонидан амалга оширилади. Фирма деганда саноат, савдо, курилиш, транспорт ва кишлок хужалигида фойда олиш максадида хужалик фаолияти юритувчи корхона тушинилади. Хар бир фирма уз мамлакатининг савдо руйхатида руйхатга олинади. Жахон хужалигида иштирок этувчи корхоналар куйидагиларга бўлинади: 1)хужалик фаолияти куриниши ва амалга оширилаётган операцияларнинг характерига кура; 2)хукукий холатига кура; 3)мулк куринишига кура; 4)миллий капиталга тегишлилигига кура; 5)фаолият сохасига кура.

Биринчи гурухга саноат, савдо, транспорт, транспорт-экспедиторлик, сугурта, инжниринг, ижара, туризм, реклама ва бошка сохалардаги фирмалар.

Иккинчи гурухга шахсий тадбиркорлар ва тадбиркорлар бирлашмалари киради.

Учинчи гурухга хусусий, давлат ва кооператив фирмалар киради.

Туртинчи гурухга миллий, хорижий ва кушма фирмалар киради.

Бешинчи гурухга халкаро сохада фаолият кўрсатувчи фирмалар - аввало трансмиллий корпорациялар киради.

Афсуски, ушбу иш хажми хар бир тушунча мохиятини очиб бериш имконини бермайди.

Ташки иктисодий шартномаларни тартибга солишда минтакавий ва универсал характердаги халкаро шартномалар катта роль уйнайди.

Ташки иктисодий шартномаларни тартибга солувчм катор халкаро келишувлар мавжуд. Бу биринчи навбатда “халкаро товарлар олди-сотдиси хакидаги бир хил конун хакидаги” ва “халкаро товарлар олди-сотдиси тузиш тартиби хакидаги бир хил конун хакидаги” 1964 йилда Гаага конвенциясидир. Бу конвенцияларга кам сонли давлатлар имзо чекканлари учун улар кенг таркалмаган. Ўзбекистон бу конвенцияга аъзо эмас. БМТнинг 1980 йилдаги халкаро товарлар олди-сотдиси хакидаги конвенцияси (куйида 1980 йилши Вена конвенцияси) катта ахамиятга эга.

Ушбу конвенция универсал ва келишувчанлик характерига эга чунки унда турли хукукий тизимларнинг тамойиллари хамда ривожланаётган давлатларнинг янги халкаро иктисодий тартиб ўрнатилишидан мафаатдорлиги эътиборга олинган. 1964 йилги Гаага конаенцияси Вена конвенциясига кушилган.

Ташки иктисодий шартномалар, айникса, халкаро товарлар олди-сотдиси шарномалари тузишда халкаро ананалар катта рол уйнайди.Савдо хамкорлари уртасида савдо анъаналари буйича келишмовчиликлар келиб чикмаслиги учун халкаро савдо палатаси 1953 йилда инкотермс тупламини чиқардию Хукукий нуқтаи назардан “ИНКОТЕРМС” факултатив характерга эга бўлган коидалар тупламидир.1990 йилги коидага кура ушбу коидаларга амал килмокчи бўлган савдогарлар шартномада буни кўрсатиб утишлари керак.

Олди сотди шартномаларини тузиш.

Шартноманинг таркиби.

Шартномани тузиш иккитиа асосий боскичдан иборат .Бўлар шартнома тузишни таклиф килиш(оферта) ва таклифни кабўл килиш (акцепт).

Оферта иккита талабга жавоб бериши керак: у уз ичига таклиф килинаётган шартноманинг барча мухим пунктларини олиши ва аник шахсга ёки ноаник шахсларга йуналтирилган бўлиш керак. Юкоридаги талаблардан бирининг йуклиги шартнома тузиш хакида таклиф йуклигини билдиради.Амалда кишиларга оферта бўлмаган мурожатлар учраб туради. Уларни шартнома тузиш буйича музокарларга таклиф сифатида караш керак. Бўларга турли реклама ва эълонлар киради.

Акцет деганда оферент томонидан таклиф килинган шартларда адресат томонидан шартнома тузишга розилик тушунилади. Акцепт шартнома тузиш хакидаги таклифи кўрсатилган шартларга жавоб бериши керак. Икки томон экпортёр ва импортёр савдо шартномаси буйича келишувга келганларида шартнома тузилган хисибланади. Ўзбекистон Республикаси конунчилигига мувофик шартнома тузиш жойи акцепт олинган жой ҳисобланади.

Олди- сотди шартномасининг таркиби.

Ташки савдо шартномалари одатда куйидаги бўлимларга эга:


  1. Томонларни белгилаш

  2. Шартноманинг предмети

  3. Шартноманинг нархи ва умумий суммаси

  4. Товарларни етказиб бериш муддати

  5. Тулов шартлари

  6. Товарларни кадоклаш

  7. Мулк хукукининг утиши

  8. Сотувчиларнинг кафолатлари

  9. Жарима ва зарарни коплаш

  10. Форс-мажор

  11. Сугурта

  12. Арбитраж

Агар шартноманинг предмети машина, ускуналар бўлса шартномада техник шароитлар текширишлар ва кабўл килиш шартлари каби бўлимлар бўлиши мумкин.

Шарноманинг асосий шартларидан ташкари томонлар узаро хукук ва мажбуриятларни аникловчи кушимчалар киритишлари мумкин халкаро савдода маълум товарлар олди-сотди буйича намунали шартномалардан кенг фойдаланилади. Бундай шартномалар купинча дон махсулотлари, шакар, пахта, ёгоч махсулотлар ва бошкалар билан савдода кулланилади.

Олди сотди шартномасининг бажарилиши.

Шартномани бажариш деганда кредитор томонидан хукукларини амаалаг оширилиш ва карздор томонилдан келишувда кўрсатилган мажбуриятларни бажарилиш тушунилади. Шартномани бажариш асосида ётган бош тамоил мажбуриятларни бажариш тамоили ҳисобланади.

Ташки савдо олди- сотди шартномасининг бажариш предмети товар ҳисобланади.

Товар етказиб бриш муддати деганда сотувчи товарни олувчи мулкига бериши керак бўлгн вакт тушунилади. Товар бир вактда ёки кисмларга бўлинган холда етказиб берилиши мумкин. бир вактда етказиб беришда аник вакт белгиланади. Кисмларга бўлиб етказиб беришда етказиб бериш орасидаги муддат белгиланади.
3. Валюта сиёсати ва унинг халқаро савдога таъсири

Ташқи иқтисодий сиёсат тизимида валюта сиёсати муҳим ўрин тутади. Валюта сиёсати у ёки бу мамлакат томонидан халқаро иқтисодий муносабатлар сохасида, ривожланишнинг у ёки бу тарихий босқичида мақсадларга мувофиқ амалга оширилувчи чора-тадбирлар мажмуасидан иборатдир. У жорий ёки узоқ муддатли мақсадлардан келиб, икки хил кўринишда амалга оширилиши мумкин, яъни тузилмавий ва жорий.

Тузилмавий валюта сиёсати барча мамлакатларнинг ўзаро алоқаларини ривожлантиришга қаратилган валюта ислоҳоти шаклида ўтказилади ва одатда маълум валюталарни мавқеини мустаҳкамлашга бўлган кураш орқали амалга оширилади. Шу билан бирга валюта сиёсати қисқа муддатли чора-тадбирлар мажмуасини ўз ичига олган жорий (валюта курсини ва қимматбаҳо металлар бозорининг амал қилишини тартибга солувчи) тенденцияларни шакллантирувчи шарт-шароитларни тақозо этади.

Мамлакат томонидан олиб бориладиган валюта сиёсати мамлакатнинг ички ва ташқи бозорларида сотиладиган товарларга бўлган миллий валютадаги баҳоларга таъсир кўрсатади. Ўз навбатида бу сиёсатнинг унсур ва шакллари жаҳон хўжалиги эвалюцияси, мамлакатнинг иқтисодий аҳволи ва жаҳон майдонидаги кучларнинг тақсимоти каби омиллар таъсирида вужудга келади. Мамлакат валюта сиёсатининг иқтисодий табиати тарихий қиррада тушунилади, чунки бунда валюта чекланишлари, валюта операцияларини эркинлаштириш, валюта инқирозининг олдини олиш ва валюта барқарорлигини таъминлаш каби у ёки бу аниқ масалалар устувор бўлади.

Валюта сиёсати дисконт ёки девиз шаклларини олиши мумкин. Одатда, валюта курсини ва тўлов балансини тартибга солиш, халқаро капитал ҳаракатига, пул массасига, шунингдек, кредитлар динамикасига таъсир кўрсатиш мақсадларида мамлакат марказий банки дисконт сиёсатини амалга ошириши мумкин. Бу марказий банк томонидан ҳисоб ставкасининг ўзгартирилишини ифода этади. Шундай қилиб, тўлов баланси пассив бўлган шароитда ҳисоб ставкасининг оширилиши фоиз ставкаси анча паст мамлакатлардан капитал оқиб келишини кучайтиришга ёрдам беради. Шу сабабли, дисконт сиёсати мамлакатдан капиталнинг оқиб кетишининг олдини олади, тўлов балансини меъёрга келтиради ва тўлов курсини кўтаради. Бироқ мамлакат иқтисодий тур\унлик даврини бошдан кечираётган бўлса, тўлов балансини яхшилаш мақсадида ҳисоб ставкасини ошириш иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатади. Иқтисодиётдаги беқарорлик шароитида у ёки бу фоиз ставкаларини ўзгартириш мамлакатдан капитал оқимини ҳар доим ҳам белгиламайди. Бундан ташқари, жаҳон хўжалигида халқаро капитал ва кредит ҳаракатини тартибга солувчи омиллар кучаяётганлиги ҳисоб сиёсатининг тўлов балансига таъсирини яна ҳам сусайтиради.

Валюта сиёсатини юргизишнинг самаралироқ усули бўлиб девиз сиёсати ҳисобланади. Бунда давлат миллий валюта курсига хорижий валюталарни сотиш ва сотиб олиш орқали таъсир кўрсатади. У қуйидаги кўринишларда амалга оширилиши мумкин: валюта интервенцияси, валюта заҳираларини дивкрсификациялаш, валюта чекланишлари, валюталарнинг конвертланиши даражасини, шунингдек, валюта курсини тартибга солиш, девальвация ва бошқалар.



Валюта интервенцияси – бу миллий валюта курсига таъсир этиш мақсадида валюта бозоридаги операцияларга аралашиши жараёнидир ва бунинг учун марказий банк хориж валютасини сотади.

Валюта заҳиралари диверенфикацияси – бу девиз сиёсатининг кўринишларидан бири бўлиб, валюта заҳираларининг таркибини унга турли валюталарни киритиш орқали тартибга солишга йўналтирилгандир.

Аксарият ҳолларда давлатлар ва халқаро молиявий ташкилотлар валюта курсларининг валюта паритетлари режимини ўрнатиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширадилар. Валюта режимлари эвалюциясида қатъий валюта курслари режими (Бреттон Вудс келишуви), сузиб юрувчи валюта курслари режими (“Ўнлар гуруҳи” Париж конвенцияси), “Европа валюта илони” режимларининг ишлатилганлигини таъкидлаш мумкин.

Жаҳонда ўнга яқин валюта курслари режимлари мавжуд. Кўпчилик давлатлар иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш давомида қўш валюта бозори сингари валюта сиёсати шаклини ҳам қўллаганлар. Мазкур валюта сиёсати шакли валюта бозорини икки қисмга бўлишни талаб этади: расмий валюта курси – тижорат операцияларида, бозор курси эса – молиявий операцияларда қўлланилади. Ушбу сиёсатни қўллаш миқёси сузувчи валюта курсларига ўтиш билан тобора қисқариб боради. Валюта сиёсатининг анъанавий усулларидан яна бири девальвация, яъни миллий валюта курсининг бошқа хорижий валюталар курсига нисбатан пасайтирилиши жараёни ва ревальвация – миллий валюта курсининг кўтариш жараёнидир.
7.2. Валюта курслари режимини тартибга солиш

Алмашув курслари режими вариантларини танлаш икки омилга бо\лиқдир:

-мамлакатнинг иқтисодий салохияти, унинг жаҳон сахнасида тутган ўрни ва ривожланганлик даражаси;

-мамлакат бошидан кечираётган вақт (давр) орали\и.



Алмашув курслари режими вариантлари мамлакат ҳукуматининг иқтисодиётга аралашиш даражасидан келиб чиқади, яъни:

-курс мамлакат ҳукумати томонидан аниқланади;

-ҳукумат режимни ўрнатишда аралашади;

-ҳукумат аралашуви умуман мавжуд эмас, курслар режими эса бозор томонидан аниқланади.

Биринчи вариант бир хорижий валютага ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта валютага нисбатан чоралар кўришни назарда тутади. Ҳукуматнинг аралашуви курснинг “судралувчи бо\ланиши” ни талаб этади. Бунда ҳукумат инфляция темплари орасидаги фарқларни устивор савдо шериклари бўлган мамлакатлар билан тенглаштира бориб, девальвация бўйича чораларни амалга оширади. Шунингдек ҳукумат мамлакатнинг устивор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, курснинг “ифлос сузиши”, яъни сузувчи курслар устидан бевосита бошқарувни ўрнатиш амалга оширилиши мумкин.

Учинчи вариант мамлакат валюта курси бозордаги валютага бўлган талаб ва таклиф асосида аниқланувчи вазиятни акс эттиради. Юқорида таъкидлаб ўтилган ҳар бир алмашув курси режими айрим афзалликларга ва камчиликларга эга. Биз уларни қуйида кўриб чиқамиз.

Қатъий курс режими қуйидаги афзалликларга эга:

-миқдор жихатдан аниқлик (савдога ёрдам беради ва капитал оқимини ра\батлантиради);

-валюта-молиявий сиёсатга ишончни оширади.

Шулар билан бирга, қатъий курснинг афзаллиги инфляция суръатини ушлаб туришда ўз аксини топади. Валюта-молиявий сиёсатга бўлган юқори ишонч меҳнат бозорида ҳамда молиявий бозорлардаги инфляцион кутишларни юмшатади.



Бироқ ушбу режим камчиликлардан ҳам ҳоли эмас:

Мамлакат қатъий курсни ушлаб туриш учун керак бўладиган экспорт бозорларини йўқотиши ва валюта заҳираларининг етишмаслигидан юзага келадиган маълум иқтисодий шокларга бардош бера олмаслиги мумкин. Бу ҳодисалар ишлаб чиқаришнинг тушиб кетишига ва ишсизлар сонининг ўсишига олиб келувчи ички нархларнинг кескин пасайиши билан бирга кузатилади. Қатъий курс режимини ўрнатишда валюта миқдорини аниқлаш юзасидан муаммо келиб чиқади, лекин “бир валютага бо\лаб қўйиш” ҳолатида ушбу мамлакат қуйидагича тавсифланади:

- барча компаниялар томонидан мамлакатнинг молиявий бозорларида бу сиёсат қулай тушунилади;

- курсларга ҳукумат томонидан таъсир этиш имконияти анча қисқаради;

- савдода алмашув курси риски камаяди, чунки бир хил валютада олиб борилган операциялар йирик савдо ҳамкорлари учун афзалроқдир;

- бир валюта курсининг тебраниши ички валюта курсининг бошқа амалдаги валюталарга нисбатан тебранишига сабаб бўлади.

Бундан фарқли ўлароқ, “валюталар саватчасига бо\лаб қўйиш” билан қатъий курс сиёсати қуйидаги параметрлар билан тавсифланади:

а) валюта саватчаси таркиби яхши маълум бўлмаганлиги сабабли ҳукумат валюта бозорини билан бевосита бошқармоқда деган тахмин туфайли чет эл инвесторлари ушбу сиёсатни қийин қабўл қиладилар;

б) ушбу сиёсат якка валюта қиймати ошиши рискини бартараф этади ва бу ўз навбатида мамлакатнинг ўз савдо ҳамкорлари билан битимларини тартибга солиш масаласида жуда ҳам муҳимдир. Бироқ валюта қийматининг кўтарилиши экспорт ҳажмининг камайишига, импортнинг ошишига ва шу билан бирга, мамлакат тўлов балансининг ёмонлашишига олиб келади.

Бу режимнинг бошқа афзалликлари шулардан иборатки, агар барча валюталар саватчалари ўзлари бо\ланган алмашув курсларига нисбатан бир хил олинган бўлса, у ҳолда валюта курсининг тебраниши анча камроқ бўлади.



Алмашув курсларининг сузувчи режими. Мамлакатнинг валюта-молия сиёсати эркин сузувчи режим шароитида маълум даражада мустақил шаклланади. Ушбу курс рақобатбардошликни қўллаб-қувватлашга ва ташқи инпульс ва шокларга тезда мослашишга имкон беради ва энг муҳими, мамлакат ҳукумати мос курсни аниқлаш функциясидан озод бўлади. Бу режим ушбу афзалликларга эга бўлишига қарамай, айрим камчиликлардан ҳам ҳоли эмас:

- агар валюта бозори (хажм жихатидан) кичикроқ бўлса, у ҳолда бу режимда бир неча катта битимлар мавжуд ҳолатни издан чиқариши мумкин;

- бу режим давлат томонидан тартибга солинганда, шунингдек, валюта, молия, фискал чоралари қабўл қилинганда валюта сиёсатининг самарадорлигини таъминлаб бериши мумкин;

- чет эллик инвестор ва савдо ҳамкорлари учун бу режим шароитида ноаниқлик шартларининг мавжуд бўлишини таъкидлаш лозим;

- валюта курсининг ҳукумат томонидан бошқарилуви таҳдиди (“ифлос сузиш”) мавжуд бўлиб, бу бозор субъектлари ишончини сўндиради;

- агар мамлакатда йирик спекулятив капитал оқими мавжуд бўлса, алмашув курслари сезиларли даражада валюта-молия мустақиллигини чеклайди.

Ушбу режимдан фойдаланиш халқаро тижорат алоқаларининг ривожланмаганлиги шароитида энг самарали ҳисобланади, яъни ишлаб чиқариш ҳолати ташқи савдога жуда ҳам бо\лиқ бўлмаган ҳолда.

Сузувчи валюта курсларини жорий қилишнинг асосий шартлари бўлиб ривожланган молиявий бозорнинг мавжудлиги, дунё тизими билан интеграциялашганлик даражаси, миллий ва чет эл пул активларининг ўзаро ўрнини босиши, шунингдек, молиявий воситачиликнинг ривожланганлик даражаси ҳисобланади. Юқоридаги омилларнинг мавжуд бўлмаслигига қарамай, кўпгина давлатлар сузувчи курслар режимига ўтганлар. Бунинг сабаблари сифатида тўлов балансининг бир маромда турмаслигини, қатъий курсларни ушлаб туриш учун валюта резервлари ҳажмининг камлигини, валюталарнинг “қора” бозорини тўсиб қўйиш ҳоҳиши каби омилларни киритиш мумкин. Бу режимга биринчи бўлиб, аксарият ҳолларда саноати ривожланган давлатлар ўтишди ва ундан кейин ривожланаётган давлатлар ўта бошладилар. Бироқ миллий валюталарнинг сузувчи курсини киритиш ХВФ нинг барқарорлаштириш дастурлари доирасида ва техник ёрдам мавжуд шароитда содир бўлди. Бу эса ўз навбатида иқтисодиётни тузилмавий қайта қуриш, валюта ва божхона режимларини эркинлаштириш, талабни чеклаш ва ҳоказолар каби иқтисодий чоралар мажмуасини ўтказиш заруриятини тақозо этди. Ушбу асослар йўқ бўлган шароитларда эса, кўпчилик давлатлар қатъий ва сузувчи курсларни биргаликда қўллаш режимидан фойдаландилар. Унинг модефикациялашган шакли бўлиб “судралувчи” валюта курси ҳисобланади. “Судралувчи” валюта курсининг моҳияти шундан иборатки, бунда валютанинг алмашув қиймати майдалаб ва қисман корректировка қилинади ва бу бир ойда 1-2 марта такрорланади.

Судралувчи” валюта курсининг афзалликларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

- экспорт қилувчилар ва потенциал инвесторлар ишончини оширувчи “судралиш” темпларини олдиндан эълон қилиниши;

- қатъий валюта курсини бир маромда ушлаб туриш имкониятларининг мавжудлиги. Масалан, ички инфляция йилига 10% бўлганда ва савдо ҳамкори ҳисобланган мамлакатда инфляция суръати йилига 5% бўлганда “судралиш” темпи йилига 5% қадрсизланиш орқали белгиланади.

Судралувчи” валюта курсининг камчиликлари:

- оптимал алмашув курси вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин ва бу ўзгариш иқтисодиётдаги номуносабатликнинг олдини олиш учун “судралиш” темпини доимо корректировка қилишни талаб этади;

- бу режим қатъий алмашув курсига нисбатан юқорироқ инфляцияга сабаб бўлиши мумкин.

Тарих шуни кўрсатадики, алмашув курслари режими фақат бир маротабагина алмашган эмас. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг тартибга солиб турилувчи ва ХВФ томонидан назорат қилинувчи қатъий алмашув курси тизимидан фойдаланилган эди. Бунда давлат алмашув курсини келишилган чегараларда сақлаб туриш мажбуриятини олган ва ўз валютасини ташқаридан бўладиган таъсирлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўрган.

1973 йилдан бошлаб Бреттон Вудс тизимининг инқирози туфайли кўпгина мамлакатлар валютанинг кенг сузишини қўллаш имкониятига эга бўлдилар ва йирик давлатлардаги алмашув курсларининг тушиб кетиши ҳамда ривожланаётган мамлакатларда тўхтовсиз юқори инфляциянинг мавжуд бўлганлиги сабабли ўзгарувчанроқ тизимларга ўтдилар.


Бу мамлакатларда тўлов баланси камомади иқтисодий тараққиётга тўсиқ бўлди ва рақобатни қўллаб-қувватлаш ниятида бу мамлакатларнинг кўпчилиги “судралувчи бо\лам” режимини афзал кўрдилар.

Кўпгина мамлакатлар марказий банклари ташқи иқтисодий фаолиятни ра\батлантириш мақсадида бир нечта валюта курслари мавжуд бўладиган режимдан фойдаланадилар. Бунинг зарурияти шундан иборатки, миқдорий чекланишлар ва маъмурий тўсиқларсиз тўлов балансини тартибга солиш имконияти мавжуд бўлади. Шу билан бирга импорт қилинувчи товарлар нархининг ўсишини олдини олиш учун валютанинг юқори расмий курси ушлаб турилади, капитал ва операциялар ҳаракати эса сузувчи курс орқали амалга оширилади. Валюта курсларининг бу режими одатда экспортнинг ноанъанавий турлари учун қўлланилади. Юқорида айтилганларни умумлаштириб шуни таъкидлаш лозимки, бу режимдан ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида фойдалаш тў\рироқ бўлар эди, лекин ундан фойдаланиш муддатини чегаралш зарур, чунки бу тизимдан узоқ муддат фойдаланиш ресурслар тақсимотида чалкашликлар содир бўлишига олиб келади ва нисбий баҳолар тузилишини ўзгартиради. Шунингдек субъектларнинг фойдани ишлаб чиқариш фаолиятидан эмас, балки валюта курслари орасидаги фарқдан ола бошлаши муаммоси юзага келади.



Валюта интервенцияси. Валюта курсини тартибга солишнинг усулларидан бири бўлиб, марказий банкнинг миллий валюта курсига таъсир этиш мақсадида унинг амал қилишига аралашиши ҳисобланади. Бунда валюта бозорларида хориж валютаси таклифи ортиқча бўлса, марказий банк уни сотиб олади; ва аксинчахориж валютаси таклифи камайганда эса уни сотади. Шунингдек, марказий банк хориж валютаси таклифини ва унга бўлган талабни мувозанатлаштиради ва унинг курсининг тебраниш миқёсини чеклайди.

Шуни тан олиш керакки, валюта интервенциясини қўллаш маълум бир камчиликларга эга. Бу камчиликлар расмий валюта резервлари миқдори билан бо\лиқ. Шунга кўра, валюта резервлари миқдори етарли бўлмаган ҳолларда кўпгина давлатлар валюта чекланишларидан фойдаланишга ошиқадилар.



Валюта чекланишлари. Валюта чекланишлари давлат томонидан қонун билан ёки маъмурий тартибда ўрнатилган чоралар ва қоидалар қисобланади. Уни қўллаш шарти бўлиб ташқи тўловлар ва тушумларнинг мувозанатини таъминлаш юзасидан мавжуд тўлов балансининг сурункали ёки йирик камомади ҳисобланади. Валюта чекинишларининг турли хил кўринишлари мавжуд. Улар маълум бир чегаралардан бошлаб то экспортдан тушган тушумларнинг 100 фоизигача марказий банкка расмий курс бўйича мажбурий сотиш талабигача бўлиши мумкин. Шунингдек чекланиш сифатида импорт қилувчиларга хориж валютасини сотишни лицензиялаш амалиётидан ҳамда махсус рухсатномасиз валюта бойликларини олиб чиқиш ёки олиб киришни таъқиқлаш шаклларидан фойдаланиш мумкин.

Валюта девальвацияси ва ревальвацияси. Кўпгина мамлакатлар ташқи дунё билан халқаро иқтисодий муносабатларини ривожлантира бориб, турли мамлакатларда инфляциянинг турли даражаларига дуч келадилар. Бунда агар қатъий валюта курслари режими қўлланилаётган бўлса, марказий банклар ўз миллий валюталарининг расмий курсини қайта кўриб чиқишга эхтиёж сезадилар, чунки валюталарнинг харид қилиш қобилияти билан белгиланган реал курслар расмий курслардан сезиларли фарқ қила бошлайди.

Қоида бўйича, қадрсизланиш даражаси унчалик юқори бўлмаган валюталар курси доимо ошиб боради; қадрсизланиши юқори суръатларда бўлган валюталар курси эса расмий валюта курсига нисбатан кескин тушиб кетади. Бундай ҳолатда валюта курсини корректировка қилиш операцияларига эҳтиёж сезилади, яъни девальвация ёки ревальвация қилишга.



©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет