13-Мавзу: Касб-ҳунар коллежлари тарбиявий тадбирларни ташкил этиш



жүктеу 67.91 Kb.
Дата17.04.2016
өлшемі67.91 Kb.
: umk -> Kasbiy%20pedagogika -> 1 %D0%A3%D0%BC%D1%83%D0%BC.%D0%BF%D0%B5%D0%B4%20%202011 -> 13.%20%D0%BC%D0%B0%D1%8A%D1%80%D1%83%D0%B7%D0%B0%20%D0%BC%D0%B0%D1%82%D0%BD%D0%B8%20%D0%A2%D0%90%D0%A0%D0%91%D0%98%D0%AF%20%D1%83%D0%BC%D1%83%D0%BC%D0%B8%D0%B9
umk -> Дәрістердің тірек конспектісі
umk -> Ф со пгу 18. 2/05 Қазақстан Республикасының білім және ғылым министрлігі
umk -> Краткий словарь терминов абазия неспособность ходить
umk -> Семей мемлекеттік педагогикалық институты
umk -> Пән бойынша оқыту бағдарламасының (Syllabus) титулдық парағы
umk -> 5 в 020500 «Бастауыш оқытудың педагогикасы мен әдістемесі»
umk -> «Баспа қызметіндегі компьютерлік технологиялар»
umk -> БАҒдарламасы (Syllabus) pkya 2204 «Кәсіби қазақ тілі»
umk -> Бейнелеу өнерін оқыту әдістемесі» пәні бойынша 5В107000– «Бейнелеу өнері және сызу мамандығының студенттеріне арналған пәнді зерттеу әдістемесі арналған тапсырма
13.%20%D0%BC%D0%B0%D1%8A%D1%80%D1%83%D0%B7%D0%B0%20%D0%BC%D0%B0%D1%82%D0%BD%D0%B8%20%D0%A2%D0%90%D0%A0%D0%91%D0%98%D0%AF%20%D1%83%D0%BC%D1%83%D0%BC%D0%B8%D0%B9 -> 13-мавзу: тарбиявий тадбирларни ташкил этиш шакллари (2 соат) режа
13-Мавзу: Касб-ҳунар коллежлари тарбиявий тадбирларни

ташкил этиш
Режа:
1. Тарбиявий ишларни ташкил этиш шаклларининг таснифи.

2. Тарбиявий ишларнинг изчиллиги ва тизимлилиги.

3. Касб-ҳунар коллежи ҳаётини бошқариш ва ўз-ўзини бошқариш.
Тарбия – маънавий манбалар. Ҳозирги замон талаблари ва эҳтиёжларини талабалар назарида тутган ҳолда, ўқитувчининг ўқувчи билан бир мақсадга қаратилган ўзаро амалий ва назарий мулоқатдир. Инсоннинг ўсиши ва тарбияси унинг фаолият жараёнида амалга оширилади.

Ижтимоий – фойдали меҳнат, ижтимоий ишлар, ўйин ва ўқиш фаолияти, бўш вақтдан унумли фойдаланиш катта аҳамият касб этади. Хилма хил фаолиятларни тўғри ташкил этиш, яхши сифатлар, одатларни таркиб топтиришга қаратиш тарбиянинг муҳим вазифаси ҳисобланади.

Инсоннинг камолоти – бу инсоннинг кенг маънода ички ва ташқи муҳит таъсирида шаклланиш жараёнидир. Инсоннинг шаклланиши бу инсоннинг ҳаёт йўли давомида ривожланишнинг ўзига хос шакли бўлиб, махсус олиб бориладиган тарбиявий таъсир натижаида ҳисобланади.

Таълим ва тарбия жараёнида биз амал қилишимиз лозим бўлган тамойилларни соддароқ қилиб, таълим ва тарбияга қўйиладиган талаблар деб талқин қилишимиз мумкин. Демак, тарбияга қўйиладиган талабларни тарбия тамойиллари деб тушунишимиз мумкин. Маълумки, педагогик манбаларда, дарсликларда бу борада якуний, тугалланган ва охирги фикрлар мавжуд эмас. Турли манбаларда таълим ва тарбия тамойилларининг тузилиши, мазмуни ва шакли турли тарзда баён қилинган. Лекин, буларнинг моҳияти бир-бирларини инкор этмайди.

Тарбия жараёнидаги изчиллик ва тузимлилик шундан иборатки, ҳар бир тарбия иши бутун мактаб умумий тарбиявий режасига асосан маълум изчилликда ва тизимда амалга оширилади. Ўқитувчи қўллаётган усул ва воситалар таъсирида боланинг онгида ва ҳулқида ҳам ўз шахсини ўзгартириш истаги вужудга келади. Талаба ўзини-ўзи тарбияламаса, ақл-фаросатини ишга солмаса, тарбиядан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Ўқитувчи ва тарбиячилар болаларни кичик ёшдан бошлаб ўзини-ўзи тутиш, эплай билиш, одамлар билан қандай муомала қилиш, рост сўзлаш ва бошқа шахситй, ижобий сифатларни шакллантиришларини одатланитириб боришлари лозим.

Тарбияда йўл ва восита тушунчаси ҳам қўлланилади. Йўл, усулга нисбатан хусусий тушунча бўлиб, усулга бўйсинади, хизмат қилади. Масалан, болаларни одоб-аҳлоқ қоидаларига ўргатиш, одатлантириш учун турли машқлардан фойдаланамиз. Бу усулга турли йўллар хизмат қилади. Яъни, турли дидактик қуролларни кўрсатамиз, ўргатамиз, таъкидлаб, эсига тушурамиз, турли суҳбат, маърузалар орқали аҳлоқий фазилатлар мазмунини очиб берамиз. Булар талабаларнинг онгига таъсир этиш мақсадидаги ишонтириш йўлларидир. Лекин, ишонтиришда боланинг фақат онгигагина таъсир этиш орқали бирон-бир натижага эришиш қийин бўлади. Шунинг учун тарбияланувчиларга айтаётган гапларимизнинг тўғрилигини исботлаш ва уни аниқлаштириш учун кўрсатиш усулидан фойдаланмиз. Бунинг учун хушҳулқлик, бодҳулқликка оид ҳикоя, ривоят ва бошқалардан фойдаланамиз. Бунинг биринчиси одатлантириш йўли бўлса, иккинчиси усулининг йўлидир.

Тарбиявий восита анча кенг тушунча бўлиб, ҳар қандай тарбиявий вазифани ҳал қилиш учун қўлланилаётган усул, йўлининг муваффақиятли чиқишга кўмаклашади. Тарбиявий воситага турли хил предметлар, фаолият турлари, тарбиявий мақсадда қўлланилаётган техник воситалар, халқ оғзаки ижоди намуналари, радио ва бошқа воситалар тизимининг ўзига хос хусусияти шундаки, улар ўзаро боғлиқ бўлиб, унинг бир тури бошқа усулларни алоҳида якка ҳолда қўллаб бўлмайди. Тарбиявий усулларни уларнинг вазифасига қараб қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин, ижтимоий, аҳлоқий сифатларни таркиб топтириш ва талабалар фаолиятини йўлга қўйиш усуллари, ўргатиш, ибрат, намуна, ишонтириш, мусобақалар. Бу гуруҳ усулларга вазифалари бир-биридан фарқ қиладиган жуда кўп йўллар ва воситалар киради.

Талабаларнинг ёши ривожланиш даражасига кўра уларга бериладиган тарбиянинг мазмуни, педагогик раҳбарликнинг мазмуни ва моҳияти ҳам ўзгариб боради.

Тарбияда талабаларнинг кучи ва имкониятларини тўла ишга солиш лозим, лекин уларнинг кучига ортиқча баҳо бериб юбориш керак эмас.

Тарбияда ҳар бир талабанинг ўзига хос якка хусусиятларини инобатга олиш муҳимдир. Талабаларнинг ёши бўйича ва айрим қобилиятлари, қизиқишлари ҳар хил бўлади. Бу фарқлар ўқиш ва меҳнатда ўз аксини топади. Талабани тарбия таъсирига фаол тайёр бўлишига эришиш учун муайян шароитга қўйиш ва бевосита фаолият мақсадини аниқлаш керак.

Тарбиянинг оғзаки, кўргазмали, амалий усулларидан самарали фойдаланган ҳолда иш олиб бориш керак. Тарбиявий усуллардан рағбатлантириш ҳам алоҳида хусусиятга эга.

Танбеҳ бериш, койиш – талабани бемаъни қилиқларини тушунтириш, огоҳлантиришдир. Уялтириш ҳар доим ҳам яхши самара бермайди. Кўпчилик олдида талабани уялтирмаслик керак.

Тарбия шундай бир мураккаб жараёнки, уни оддий сўзлар, тушунтиришлар билан изоҳлаб бўлмайди. Тарбия, унинг кўринишлари, ёш авлодларда шаклланиши мумкин бўлган хусусиятларни кундалик оғир, машақатли меҳнат орқали юзага келишини унутмаслигимиз даркор.

Абу Наср Форобий Сирдарё бўйидаги Ўтрор шаҳрида 873 йилда туғилиб, Боғдод шаҳрида яшаган. У «Ақл ҳақида рисола», «Фалсафадан олдин нимани ўрганиш керак», «Субстанция ҳақида», «Фалсафа манбалари», «Логикага кириш», «масалалар манбаи».

Форобий педагогик таълимотлари ўз даври учун айниқса катта аҳамиятга эга бўлиб, инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган. Форобийнинг таъкидлашича, инсонни тарбиялаш 2 хил усул ёрдамида олиб борилиши мумкин. Тарбияланувчи ихтиёрий равишда зарурий, ақлий ва аҳлоқий хислатларни – билимли бўлишга, тўғриликни, ҳақиқатни севишга, жасур дўстларга садоқатли бўлиш каби фазилатларни эгаллашга интилмоғи лозим. Бундай инсоний фазилатларга эга бўлиш учун бахт-саодатга элтувчи жамоа бўлиши керак.

Форобий таълим ва тарбияни бир-биридан фарқ қилади. Таълим сўз билан, ўрганиш билан амалга оширилади, тарбия эса амалий фаолиятда намоён бўлади, ёшларга у маълум иш-ҳаракат, касб-ҳунар, обод орқали сингдирилади.

Форобий таълим-тарбия жараёнида тарбияланувчи ёки таълим олувчи шахсга якка ҳолда ёндашувни, унинг табиий, руҳий ва жисмоний хислатларини назарга олиш зарурлигини таъкидлайди. У бу ҳақда шундай ёзади: «Бу борада табиий хислатларини, уларни, уларни олий камолотга етказиш шу ёки камолотга яқин бўлган даражага кўтариш хизмат қилувчи восита ёрдамида тарбиялашга муҳтождир. Инсонлар турли илм, ҳунар фаолиятга мойиллиги ва қобилиятлиги билан табиатан фарқ қиладилар. Тенг табиий хислатларга эга бўлган одамлар эса, ўз тарбияси билан тафовут қилади.

Тарбияси жиҳатдан тенг бўлганлар эса, бу тарбия натижаларининг турличалиги билан бир-бирдаридан фарқ қиладилар».

Форобий инсонга хос бўлган ва унинг маънавий юксалишда муҳим аҳамият касб этувчи тафаккур ва нуқтнинг ривожланишини таълим-тарбиянинг асосини ташкил этувчи муҳим жараён ҳисоблайди.

Форобий таълим-тарбия ишига киришиш, уни бошлашдан аввал одамларнинг шахсий хислатларини билиш лозимлигини айтади. Унинг фикрига, инсоннинг хоҳиш, ихтиёр, ифода, яхшилик ва ёмонлик каби хислатларини, нимага қобилиятии борлигини аниқламай туриб ишга киришиш кутилган натижани бермайди.

Тарбия бериш усули, Форобийнинг фикрича, 2 турли бўлади:

«Аввалги усул – санъатни ўз рағбатлари билан ўрганувчиларга ишлатадиган усул. Иккинчи усул эса, мажбурий равишда тарбияланувчиларнинг тарбиялаш учун ишлатадиган усул. Болалар устида турган одам эса, муаллим бўлиб, у болаларга тарбия беришда турли тарбия усулидан фойдаланади».

Форобий ўз давридаги ёшларни таълим, билим, ҳунар эгаллашлари, фаолият кўрсатишлари, меҳнат қилишлари зарурлиги хусусида фикрлар билдирди. Бу фикрлар ҳозир ҳам таълим-тарбияда ғоят муҳимдир.
Мирзо Улуғбек Марказий Осиё халқлари илм-фани ва маданиятини жаҳон миқёсига олиб чиққан, Марказий Осиё педагогик фикр тараққиётига муносиб ҳисса қўшган улуғ сиймолардан биридир. У 1394 йил 22 мартда Шохрух Мирзо оиласида туғилган. «Зижи Кўрагоний» деб аталувчи астрономия жадвали ташкил этди. Самарқандда астрономия мактабини вужудга келтирди.

Мирзо Улуғбек, аввало, ёш авлоднинг ақлий ва маърифий тарбиясига катта аҳамият бериб, уларни дунёвий билимларни эгаллашга даъват этди, фақат ривожланган фан ва маданият инсон тафаккурининг камол топишини таъминлашга ишонди. Олимнинг фикрича, ёшлар олган билимларнинг аҳамиятини, бу билимларидан мақсад нима эканини аниқ англаб, билимларини такомиллаштириб боришлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини билишлари, жамият ва халқ фаровонлиги йўлида зарур ҳунарларни эгаллаб олишлари лозим. Шу боис Улуғбек билимларни нафақат китоблардан балки бевосита ҳаётнинг ўзидан ҳам олишни тавсия этади.

Улуғбек ёш авлоднинг эрки ва ҳар томонлама ривожланишига бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилиб, мударрисларни етукликка, фаол билимдон ва савияли инсонларни тарбиялашга ундади.

Мирзо Улуғбекнинг катта хизмати яна шундаки, у бевосита илмий педагогик қарашлари билан ҳам одамларни илмли ва маърифатли бўлишга даъват этди. Ўзининг фалсафа тарихи, астрономия, математика, география, адабиёт фанларига оид кўп жилдлик асарларида ўз даври учун муҳим бўлган илғор педагогик фикрларни илгари сурди, одамларни ўзаро дўст ва биродар, меҳнатсевар ва инсонпарвар, тинчликсевар ва адолатпарвар бўлишга тарғиб этди.


Абдулла Авлоний 1879 йили 12 июлида Тошкентда Мерганга маҳалласида дунёга келди. У «Туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ» дарслигини яратган. Авлоний 1925 йилда «Меҳнат қаҳрамони» унвонига, 1930 йили «Ўзбекистон халқ қаҳрамони маорифи зарбдори» деган фахрий номга сазовро бўлди.

Авлоний фикрига, аҳлоқ - бу хулқлар мажмуидир. Хулқ, эса кишида ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Уларнинг шаклланиши учун маълум бир шароит, тарбия керак. Кишилар туғилишда ёмон бўлиб туғилмайдилар. Уларни муайян шароит ёмон қилади. Авлонийнинг таъкидлашича, аҳлоқ тарбияси хусусий иш эмас. Бу тарбия ижтисоий ишдир. Ҳар бир халқнинг тараққий қилиши, давлатларнинг қудратли бўлиши авлодлар тарбиясига кўп жиҳатдан боғлиқдир.

Тарбия бола туғилган кундан бошланади ва умрининг охирига қадар давом этади.

Авлоний ўз педагогик қарашларида дўстлик ва меҳнат тарбиясига алоҳида эътибор беради. Авлоний тарбияни кенг маънода тушунади, уни биргина ахлоқ билан чегаралаб қўймайди. У боланинг соғлиги ҳақида қайғуради. Унинг таъкидлашича, баданинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадир.



Авлоний ўзининг бутун педагогик фаолияти ва маърифатпарварлик фаолиятида ўз халқнинг бахт-саодати йўлига бағишлади. Халқи, Ватани олдидаги фарзандлик бурчини шараф билан бажарди. Ўзбек педагогикаси ривожига салмоқли улуш қўшди. Мана шу маънода Авлоний сиймоси, фаолияти биз учун ғоят қадрлидир.



©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет