3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)



жүктеу 2.89 Mb.
бет2/15
Дата25.04.2016
өлшемі2.89 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

3. Финикия


Финикиянинг табиий шароити ва аҳолиси. Финикиянинг жўғрофий ўрни ўзига хос. Суриянинг Финикия номини олган денгиз бўйи қисми қадим вақтда савдо йўллари орқали Ўрта ер денгизининг шарқидаги ороллар Кипр, Крит ва Эгей денгизи архипелаги билан боғланган. Энг қадимги денгиз ва карвон йўллари туташган ерда жойлашган Финикиянинг жўғрофий ҳолати бу мамлакатда ўша вақтдаёқ савдо ривожига ёрдам берган. Финикия ғарб ва шарқдан Ливан ҳамда Антиливан тоғ тизмалари билан ўралган. Оронт дарё водийсининг бир - биридан ажралганлиги, бутун мамлакатнинг тарихий ҳамда маданий жиҳатдан бирлашувига имкон берадиган катта дарёларнинг йўқлиги туфайли бу ерда ягона ва қудратли давлат вужудга келиши учун қулай шароит бўлмаган. Ҳақиқатдан ҳам, Финикия тарихининг бутун давомида доим ўзаро уришиб келган қатор майда давлатлардан иборат бўлган. Финикиянинг сиёсий жиҳатдан парчаланишига шу ҳам сабаб бўлганки, у қадимдан атрофи қудратли давлатлар билан ўралган бўлиб, улар бой ўлкани истило қилиш ва унинг доимо савдо шаҳарларини босиб олишга интилиб келганлар. Иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан қудратли бўлмаган Финикия уларга қаршилик кўрсата олмас эди. Шунинг учун ҳам у ўша вақтдан, муттасил равишда гоҳ бир, гоҳ иккинчи қўшнисининг қўл остига ва маданий таъсири остига тушиб келган.

Финикиянинг баъзи ҳудудларидаги табиий шароит деҳқончиликнинг ривожланишига ёрдам берган. Финикиянинг суғориладиган денгиз бўйида, айниқса Марат, Берит, Сидон ва Тир ҳудудларида деҳқончилик ҳамда боғдорчиликнинг тараққий этиши учун тупроқ ва иқлимга оид барча шароит мавжуд бўлган. Бу ерда ҳозирда ҳам мевазор боғлар кўп. Финикияда асосан кўплаб зайтун ва узум етиштирилган. Мамлакатнинг асосий бойликларидан бири – Ливан тоғларида ўсадиган кедр (ингичкабаргли доимий яшил дарахт) ва бошқа қимматбаҳо дарахтлардан ташкил топган ўрмон ҳисобланган.

Қадим манбалар, Миср, Финикия ва Хетт ёзувлари, Таврот ҳамда антик муаллифлар маълумотларига, шунингдек лингвистик маълумотларга кўра, Финикиянинг қадимги аҳолисининг этник таркиби милоддан аввалги III минг йилликдаёқ жуда мураккаб бўлган. Энг қадимги қабилалардан бири хуррийлар – шимоли - ғарбий Месопотамия ва Шимолий Сурияда яшаган. Улар шу ердан қўшни вилоятлар, жумладан Суриянинг чегарадош ҳудудлари орқали Финикия ва Фаластинга тарқалганлар.

Финикия ахолисининг аксари ғарбий сом қабилаларидан ташкил топган. Милоддан аввалги I минг йилликда юнонлар асосан Ўрта ер денгизининг шарқий қирғоғида яшаган халқларга “финикияликлар” деган ном берган, ҳолбуки мустақил Финикия давлати милоддан аввалги X асрдагина вужудга келган. Унинг маркази Сидон ва Тир шаҳарлари бўлган. Финикияликлар ҳам Ханаанда (қадимги Фаластин ва у билан қўшни Сурия ва Финикия ҳудуди шундай аталган) яшаган ханаанейлар сингари, ғарбий сом қабилалари гурухига мансуб эди.



Финикия ҳудудидаги қадимги шаҳар давлатлар. Милоддан аввалги III минг йиллик охири – II минг йиллик бошларида Финикияда бир неча майда шаҳар - давлатлар мавжуд бўлган. Улар орасида давлатнинг бош шаҳарлари Угарит хамда Библ денгиз соҳилида жойлашган эди. Рас - Шамрадан топилган ёзувларда жўғрофий номлар, жумладан Ўрта Сурия, Финикия ва Фаластин шаҳарлари номи тилга олинади: шунга қараб, Угарит ҳам иқтисодий, ҳам маданий - сиёсий жиҳатдан бу мамлакатлар билан яқин алоқа қилган деб айтиш мумкин. Бундан ташқари, Угарит Эгей денгизидаги Крит, Кипр, Родос орол аҳолиси билан, шунингдек Миср билан қизғин савдо олиб борган.

Финикиянинг энг қадим шаҳарларидан бири Библ ҳам Миср билан кенг миқёсда савдо қилган. Милоддан аввалги III минг йиллик охирига келиб, Библ Мисрнинг ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий таъсири остида қолган. Маълумки, Библда ҳокимлик қилган хукумдорларнинг номлари сурия тилида бўлса ҳам, унвонлари миср тилида битилган ва улар ўз ёзувларида миср иероглифларидан фойдаланганлар.

Милоддан аввалги II минг йиллик ўрталарига келиб Финикия Миср ҳукмронлиги таъсирига тушиб қолади. Мисрнинг Финикияни истило қилиб, ҳукумронлик қилиши, сўнг вақт ўтиши билан Миср таъсирининг заифлашуви бизга XVIII сулола давридан қолган миср ёзувларидан, жумладан Ал-Амарнада топилган дипломатия архивидан маълум. Унда ўша вақтдаги халқаро муносабатларни ёритган кўпгина дипломатия ҳужжатлари сақланган.

Милоддан аввалги II минг йилликда Угарит анча юксалган, у Ўрта ер денгизи қирғоқларида нисбатан кичик, аммо серуним текисликда жойлашган эди. Угарит арихвидаги ҳужжатларда қишлоқ хўжалигига оид маълумотлар кўплаб учрайди. Иқтисодий тараққиёт муҳим ижтимоий силжишларга олиб келди. Чек ерлар сотилавериб шахсий мулкдорлар қўлида тўпланган.

Ижтимоий табақаланиш жараёни ташқи савдо ривожига катта ёрдам берган. Угарит Олд Осиёнинг бошқа марказларидан илгари мисга бой бўлган Кипр билан, кейинчалик Крит – Микен дунёси билан ҳам алоқа боғлаган. Бунда ҳатто Микеннинг савдо факторияси топилган. Эгей денгизи ва Кичик Осиё моллари (хусусан, металл буюмлар) Мари ва Бобилга Угарит орқали олиб борилган. Мари ва Бобилдан эса Икки дарё оралиғининг моллари келтирилган. Миххат алифбеси айнан Угаритда пайдо бўлгани тасодиф эмас. Унга Бобил алифбеси асос қилиб олинган, аммо бу унинг бироз ўзгартирилган ва соддалаштирилган шакли эди. Бунда юзлаб миххат ҳарфларидан 29 таси танлаб олинган.

Жануброқдаги Финикия маркази – Бибилда Миср таъсири кучли бўлиб, бу ерда милоддан аввалги II минг йилликда ҳатто Мисрнинг сиёсий ҳукмронлиги ҳам ўрнатилган. Бу ерда мисрликларни иероглиф ёзувлари ва Миср рассомларининг асарлари топилган. Шу нарса қизиқки, Финикия шимолидаги Угарит билан унинг жанубидаги Библ ўртасида сиёсий бирлик бўлганлиги кўринмайди. Яна қизиқроғи шундан иборатки, униси ҳам, буниси ҳам мамлакат ичкарисига қараб ўз мулкларини кенгайтиришга харакат қилмаганлар. Милоддан аввалги XIV асрда Угарит хеттлар хукмронлиги остига тушиб қолган (милоддан аввалги тахминан 1400 йилларда Угарит хатто вайрон қилинган).

Аммо II минг йилликнинг иккинчи ярмида жанубий Финикия шаҳарлари юксалиб борган. Миср билан Хетт подшолиги ўртасидаги зиддиятлардан фойдаланиб мустақил бўлиб олган.

Жанубий Финикияда Библ билан бирга Сидон ва Тир шаҳарларининг роли ҳам ортиб борди. Тушкунликка юз тутган Угаритнинг Эгей денгизига элтувчи савдо йўллари ана шу шаҳарлар қўлига ўтади. Аввало Сидон етакчилик қилган. Гомер ўз достонларида финикияликларни сидонликлар деб аташи бежиз эмас. Лекин Сидон милоддан аввалги 1200 йиллар атрофида “денгиз халқлари” нинг истилосидан қаттиқ зарар кўрганидан кейин Тир шаҳри қўлига ўтиб, бир неча аср давомида у устувор бўлиб келган.

Финикия шаҳарлари бир томондан Осиё мамлакатлари ва иккинчи томондан Жанубий Европа ва Африка мамлакатлари ўртасидаги савдо ишларини секин-аста ўз қўлларига олганлар. Улар савдо йўлларининг ғарб ва жанубга кўчганлигидан фойдаланиб, дастлаб Мисрни қурилиш ёғочи, қуритилган балиқ, вино ва зайтун мойи билан таъминлаган бўлсалар, кейин ҳунармандчилик буюмлари асосий товар вазифасини бажарган.

Финикияда сиёсий бирдамлик бўлмаган. Финикия шаҳар халқининг ўз номлари бўлиб, ҳар бир шаҳар аҳолиси ўзини шу шаҳар номи билан атаган. “Финикиялик” сўзи мисрликларнинг этник атамаси (англашилмовчилик туфайли юнонлар “Фенеху” сўзини “қизил” (“фойнекс” деб талқин қилганлар)) бўлиб, уни юнонлар ўзларича талаффуз қилганлар. Ҳар бир шаҳарнинг ўз шоҳи бўлиб, у зодагонлар кенгаши ва халқ мажлисига бўйсинган.

Аммо вақт ўтиши билан финикиялик оддий фуқароларнинг мавқеи тушиб борган. Хонавайрон бўлган ҳамшаҳарларининг ғалаён қилишларидан қўрқиб, уларни денгиз ортидаги мустамлакаларга жўнатганлар. Зодагонлар қуллардан ҳам ҳайиққанлар (қуллар қўзғолони тўғрисида ривоят сақланган, аммо унда қўзғолоннинг қачон бўлганлиги кўрсатилмаган). Ҳар ҳолда Финикия шаҳар - давлатлари ичида вазият нотинч бўлган. Давлатлар бу мамлакатни бирлаштиришга уриниб кўрган бўлсалар ҳам, аммо бунга қурби етмаган.

Ижтимоий - иқтисодий муносабатлар. Финикиянинг аксар ҳудудида деҳқончиликни ривожлантириш ноқулай бўлган. Айниқса Ливан тоғ тизмалари денгиз томон сиқиб қўйилган тор Финикия соҳилида деҳқончиликка яроқли серунум ерлар жуда оз бўлган. Бу мамлакатда энг қадимги уй ҳайвони чўчқа бўлиб, кейинчалик йирик қорамол пайдо бўлди, ҳўкиз кейинроқ ҳўжаликда иш ҳайвони сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Фақат Финикия табиий шароити деҳқончилик ривожланиши имконини берган. Бу ерларнинг тупроғи унумлиги ва суви етарли эди. Бу ерларда қадим неолит давридан буғдой, арпа ва тариқ экилган. Донли ўсимликлар билан бир қаторда дастлабки техника ўсимликлари ҳам етиштирилган. Милоддан аввалги III минг йилликда зиғир экиб, ундан мато тайёрлашни билганлар. Бу матоларнинг излари сопол синиқларида сақланиб қолган. У вақтдаги деҳқончилик қурол-асбоблари жуда содда бўлиб, аввал чопқи ишлатилиб, сўнг унинг ўрнини оддий омоч эгаллаган. Омоч одатда эшак, ҳўкиз, баъзан одам (қул) лар ҳам қўшиб ер ҳайдалган. Донни ҳайвонлар ва махсус асбоб воситаси билан янчганлар, бу эса деҳқончилик асбобларини такомиллаштириш соҳасида эришилган муваффақиятлардан далолат беради. Қадимги ёрғучоқ ўрнини тегирмон тоши эгаллаганлиги ҳам деҳқончилик бир қадар юксалганлигини кўрсатади. Шулар туфайли Финикия қадимги Шарқ мамлакатлари орасида иқтисодий жиҳатдан энг тараққий этган мамлакатлардан бири бўлган.

Денгиз бўйидаги ерлари унумдор, лекин ниҳоятда тор ва кичкина бўлган финикияликлар қадимги замонлардаёқ деҳқончилик қилишга яроқли ернинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланишга ҳаракат қилганлар. Аҳоли соҳилдаги ва дарё водийларидаги ерни ишлаш билангина чекланмай, терраса (нишоб ерларда пол - пол қилиб экин экиш) усулини яратиб, бу мақсадда Ливан тоғларининг ёнбағирларидан фойдаланганлар. Деҳқончиликда ер тузилишининг ва суғоришнинг бу усули қадимда Кичик Осиё, Оссурия, шунингдек инклар мамлакатида (Жанубий Америкадаги Перуда) кенг тарқалган ва ҳозирги кунга қадар Филиппин оролларида сақланиб қолган. Бу усул шундан иборатки, тоғ ёнбағирларидаги ерларга сунъий равишда устма - уст жойлашган қатор терраса шаклида ишлов берилади ва тоғдан тушадиган сув билан текис суғорилади. Одатда шундай тоғ террасаларида мевали боғлар ва токзорлар етиштирилган. Финикияда ғаллакорлик билан бирга деҳқончиликнинг янада интенсивроқ турлари, жумладан узумчилик ва унинг самараси сифатида виночилик шу тариқа вужудга келган. Финикия виноси машҳур бўлиб, унинг таърифи Рим давригача сақланиб қолган. Рим аҳли узумчилик ҳусусида карфагенлик Магонни далил сифатида келтирадилар. Магон Шимолий Африкадаги Финикия мустамлакаларида йирик узумчилик ва виночилик хўжаликларининг тажрибасидан фойдаланган.

Деҳқончилик хўжалигининг янги шакллари маҳаллий аҳолининг баъзан қўшни мамлакатларга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, масалан, зайтун мойи ва вино каби маҳсулотлар чиқариш имконини берган. Миср ёзувларида Оронт дарёси водийсидаги Жаҳин давлатининг бойликлари қуйидагича таърифланади: “Боғларда турли мевалар тўлиб тошган. Вино сув каби оқади. Террасаларда тўкилиб ётган ғалла ҳатто қумдан ҳам кўп”.

Ўша даврлардаёқ Финикияда турли ҳунарлар пайдо бўла бошлаган. Ливан тоғларидан темир рудаси қазиб олинган. Уни қазиб олиш ва ишлаш усули нисбатан енгил бўлган. Мамлакатда айниқса тўқимачилик тараққий эган. Финикияликлар мато бўяш маҳорати билан ном қозонганлар. Бўёқ Финикия экспортида жуда муҳим ўрин тутган. Бу бўёқларнинг финикияча номланиши Оссурия ва қадимги яҳудий тилларидаги шу маъноли сўзларга яқин бўлган. Оч қизил рангга бўялган жун матолар тайёрланганлиги Рас - Шамрадан топилган ва милоддан аввалги XIV асрга оид ёзувларда учрайди. Тўққизил бўёқлар тайёрлайдиган устахоналар Угарит шаҳрининг денгизга туташ қисмида жойлашган. Ойна тайёрлаш соҳасида Финикия аҳли катта ютуқларга эришган. Бироқ бу техникани Финикияликлар мисрликлардан ва қисман оссурияликлардан ўрганганлар.



Ливан тоғларида қурилиш ва мачта ясашда ишлатиладиган яхши дарахтларнинг кўплиги ёғоч буюм ясаш ва кемасозликнинг ривожланиши имконини берган. Библ, Сидон ва Тир верфларида (схемалар қуриладиган ва таъмирлайдиган корхоналар) эшкакли катта кемалар қурилган. Эшкакчилар одатда қуллардан иборат бўлиб, улар курсиларга кишанлаб қўйилган. Кема ҳалокатга учраганда қуллар ғарқ бўлганлар. Финикияликлар ўз даврининг моҳир кемасозлари ҳисобланганлар. Қадимги Шоҳлик давридаёқ мисрликлар кема турларидан бирини “библ кемаси” деб атаганлар. Қабила номининг “Финикияликлар” деб аталиши ҳам мисрча “кемасоз” деган маънони англатган “фенеху” сўзидан келиб чиққан бўлса, эҳтимол. Ҳатто милоддан аввалги V асрда яшаган юнон тарихчиси Герадот ҳам, форс флолотидаги кемалар ичида “финикияликлар ясаган кемалар бошқалардан яхши сузиши билан ажралиб турарди” деб ёзади. Финикия кемасининг қадимги тури оғир бўлса ҳам, лекин денгизда сузишга мослашган, у елканлар ёрдамида ҳаракатланиб, катта юк ташишга мўлжалланган.

Савдо. Финикияда савдо тараққий этган. Бунинг сабаби қишлоқ хўжалигида юқори ҳосилдорлик, ҳунармандчиликдаги муваффақиятлар ва қулай жўғрофий шароит мавжудлигидир. Финикия шаҳарлари Олд Осиё мамлакатларини Эгей денгизи ҳавзаси, Африка ва Арабистон билан боғлайдиган муҳим савдо йўллари туташган ерда жойлашган. Бу савдо қуруқликдаги йўллар ва денгиз йўллари орқали олиб борилган. Кичик Осиё, Месопотамия, Арабистон, Қизил денгиз ва Мисрдан савдо карвонлари Финикия шаҳарларига келганлар. Юклар одатда, от-ўловда, аммо шу билан бирга араваларда ҳам ташилган. Ибодатхонадаги суратлар икки ғилдиракли арава мавжуд бўлганидан далолат беради. Рас - Шамрадан топилган ва милоддан аввалги III минг йилликка оид энг қадимги ёзувлар ҳам Угарит давлати аҳолисининг савдо фаолиятини таърифлаб беради. Карвон йўллари орқали олиб борилган савдо Суриянинг шимолий қирғоғидан то Қизил денгиз соҳилидаги Ақаба қўлтиғигача бўлган ҳудудларни, шу билан бирга Ханаанни ўз ичига олган.

Финикияда айниқса денгиз савдоси равнақ топди. Милоддан аввалги IV минг йилликда, қадимги шоҳлик давридаёқ мисрликлар Финикиядан турли хил моллар олиб кетганлар. Улардан зайтун мойи ва ёғоч алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Финикияликлар шу билан бирга вино, кедр мойи, чорва моллари, дон, упа-эликлар ва шифобахш дори – дармонлар келтирганлар. Савдо ва иқтисодда ёғоч муҳим ўрин тутган. Финикия савдо шаҳарларига яқин жойлашган Ливан ва Антиливан тоғ тизмалари, шунингдек Кичик Осиё, Кавказорти, Ўрта ва Шимолий Сурия ҳамда Фаластиннинг ёндош тоғ ўлкалари ўша вақтда катта ўрмонлар билан қопланган эди. Кедр, Киликия қарағайи ва денгиз бўйи қарағайлари ҳамда бошқа қимматбаҳо дарахт навларининг мўл - кўллиги ва бу ҳудудлар дарахтга бойлиги ерлик савдогарларга катта миқдорда ёғоч, бинокорлик ва елканли кемалар учун зарур ёғочларни Миср, шунингдек Месопотамияга сотиш имконини берган. Бу жараёнлар Сети I давридаги бўртма нақшда яхши ифодаланиб, унда Ливан султонларининг Миср шоҳи учун кедр дарахтлари кесаётганлари тасвирланган. Финикияликлар бошқа мамлакатларга ҳам ёғоч олиб бориб сотганлар. Масалан: Тир шоҳи Хиран I Исроил - Яҳудий салтанати шоҳи Сулаймонга Қуддус ибодатхонаси қурилиши учун кедр дарахтлари юборган. Милоддан аввалги VIII асрда финикияликлар Оссурия шоҳи Саргон II нинг саройи қурилиши учун ёғоч етказиб берганлар. Баъзан Финикия Оссурия шоҳларига хирожни кедр дарахти билан тўлаган.

Финикия шаҳарларининг Миср билан олиб борган савдоси алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Бу савдонинг маркази Библ шаҳри бўлиб, унинг номи Қадимги шоҳлик давридаги миср ёзувларида ҳам учрайди. Библда олиб борилган қазилмалар натижасида архаик давргача бўлган вақтга оид кўплаб Миср буюмлари топилган бўлиб, улар Библ билан Миср ўртасидаги савдо алоқалари қадимдан мавжуд бўлганлигини кўрсатади. Ўрта шоҳлик даврида улар ўзаро қизғин савдо олиб борганлар. Финикия шаҳарлари, асосан Библнинг Миср билан савдоси милоддан аввалги II минг йиллик ўрталари ва иккинчи ярмида, яъни Финикия билан Сурия, Миср фиръавнлари томонидан босиб олиниб, Миср давлати таркибига қўшилган даврида янада равнақ топади. Амарна архивида сақланган дипломатик хатлар бу савдо ривожланганлиги ҳақида аниқ маълумот беради. Улардан бирида, Миср учун Мемфис қандай аҳамиятга эга бўлса, Библ ҳам шундай аҳамиятга эга бўлганлиги қайд этилган. Бу даврда мисрликлар Финикиядан кўплаб турли моллар олиб кетадилар. Амарна архивидаги хатларда Финикиядан Мисрга дон, чорва моллари ёғоч, қул ва чўрилар юбориб турилганлиги баён қилинган. Хетт давлати, Митанни, Бобил ва Оссуриядан Мисрга моллар ҳам Финикия шаҳарлари орқали етказилган. Финикиянинг савдо шаҳарлари – Арад ва Беритдан моллар ортилган кемалар Мисрга тўхтовсиз жўнатиб турилган. Финикия султонлари ўз хатларида Мисрга савдо карвонлари юбориб турилганлигини баён қилганлар. Финикия милоддан аввалги III минг йилликдан бошлаб қатор қўшни мамлакатлар, жумладан, Месопотамия ва Кичик Осиё билан яқиндан алоқа ўрнатган эди. Финикия учун хетт қабилалари билан савдо ҳам катта аҳамиятга эга бўлган.

Қадим замонда Финикияда ҳам Шарқдаги бошқа мамлакатлардаги каби ижтимоий тузум бўлган. Рас-Шамрадаги қазилма ишлари вақтида топилган афсона ва достонларда ўз ифодасини топган жамоа - деҳқончилик анъаналари бу ерда қадимги жамоа тузуми бўлганлигини кўрсатади. Бироқ савдонинг тараққий этиши милоддан аввалги III минг йиллардаёқ қадимги қишлоқ жамоларининг аста - секин табақаланиб, емирилишига, қулдорлик муносабатларининг ривожланишига олиб келган. Рас - Шамрадан топилган ва милоддан аввалги II минг йилликка оид расмий ҳужжатларда савдогарлар, бадавлат кишилар ва ҳатто хусусий ер эгалари тилга олинади. Бу нарса синфий табақаланишни анча ривожланганлигини кўрсатади. Ўрта шоҳлик даврига оид Миср ёзувларида фираъвннинг душманлари орасида “гаванлик кишилар” ҳам тилга олинади: улар Финикия шаҳарларининг нотинч савдогар ва ҳунарманд аҳолиси бўлиб, улар Миср истилочиларига қарши тез - тез қўзғолон кўтариб турганлар.



Финикия шаҳар - давлатларининг гуллаб яшнаши. Мисрнинг Янги подшолиги ва Хетт шоҳлигининг заифлашуви натижасида Финикияда Тир, Сидон, Библ ва Арвад каби мустақил давлатларнинг вужудга келиши учун қулай шароит яратилди. Мустақил бўлиб олган бу давлатлар милоддан аввалги X - IX асрларга келиб равнақ топади. Бу вақтда Миср билан Оссурия тушкунликни бошидан кечириб, Финикиянинг савдо шаҳарларига таҳдид қилишга қурби етмай қолди. Библ билан бирга бошқа йирик савдо шаҳарлари – Сидон билан Тир майдонга чиқди. Сидон Финикиянинг энг қадим савдо марказларидан бири бўлган. Шу туфайли исроилликлар ва қадимги юнонлар ҳам финикияликларни сидонликлар деб атаганлар.

Кейинчалик ташкил топган Тир - Сидон салтанати шоҳи, одатда Сидон шоҳ унвонини олган. Ниҳоят, Финикиянинг энг катта ибодатхонаси – Астарта Сидонда жойлашган. Бу ибодатхонанинг мавқеи бутун Финикияда юқори бўлган. Бироз вақт ўтгач, Тир йирик савдо ва сиёсий марказ сифатида майдонга чиқади. Тир шоҳи Хирам I (милоддан аввалги 969 - 936 йиллар) жуда кенг миқёсда савдо ва истилочилик сиёсатини олиб боради. У Кипр ороли, Африкадаги Утика ва Офир мамлакатларига юриш қилган. Хирам I Шимолий Африкадаги кичик ярим оролда (ҳозирги Тунис ҳудудида) ўз манзилгоҳини барпо этиб, Карфаген шаҳрига асос солади. Карфаген финикияча “Карт Хадаий”, яъни “янги шаҳар” маъносини англатган. Хирам I олиб борган кенг кўламли истилочилик сиёсати Тирнинг равнақ топишига сабаб бўлди. Оролнинг қулай ерида жойлашган Тир юксалиб, катта ва бой шаҳарга айланади. Шаҳарнинг шарқий қисми тупроқ билан тўлдирилиб, унинг ҳудуди сунъий равишда кенгайтирилади. Ана шу ҳудудда Хирам I даврида янги турар жойлар, бозор ва халқ йиғилишлари учун кенг майдон барпо этилади. Тир мустаҳкам ва қудратли денгиз қалъасига айланади. Милоддан аввалги IX асрда Финикия давлати янада ўсиб, гуллаб-яшнади. Мамлакат шоҳларидан бири – Итобаал Ливияда Авзу шаҳрини қурди. Бу даврда Берит, Библ ва Сидон каби йирик савдо шаҳарлари бўлган Финикия соҳилининг катта қисми Тирга тегишли бўлган.



Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги Финикияликлар мустамлакалари. Финикияликлар бутун Ўрта ер денгизи ҳавзасида бир қанча мустамлака давлатларга эга эдилар. Милоддан аввалги XVI асрдаёқ Финикия мустамлакалари Кипр ороли ва Кичик Осиё жанубий соҳилининг бир қисмини ва бундан ташқари бутун Эгей денгизи ҳудудини ҳам ўз ичига олган. Финикияликлар ўзларининг савдо факториялари учун қирғоққа яқин ороллар, муҳим савдо ва ҳарбий йўллари туташган, табиий бойликлари сероб ва табиий жиҳатдан ҳимояланган жойларни топганлар. Улар Кипрни босиб олиб, сўнг Родос, Киклад ва Спорад гуруҳидаги айрим оролларни, олтинга бой Фасосни, Самофракияни истило қилганлар, ҳамда Гелеспонт ва Босфор орқали Қора денгизга, Кичик Осиёнинг шимолий қирғоқларига қадар етиб борганлар. Финикия савдо йўли билан Кичик Осиё ва Юнонистоннинг минтақа қисмидаги ҳудуд ва шаҳарларига ҳам кириб борган. Троя, Микен ва Тринфада ўтказилган қазилмаларда Финикияга хос бир қанча буюмлар топилган.

Финикиянинг энг катта савдо шаҳри – Тир савдогарлари Ўрта денгизнинг шарқий қисмида кенг савдо ишларини юритганлар. Бу ерда тирликлар талайгина мустамлакалар барпо қилганлар. Финикияликлар мустамлакаларни, асосан, Ўрта ер денгизининг ғарбий қисмидаги оролларда ва денгиз бўйида қурганлар. Улар Финикия соҳилларидан Иберия қирғоқларига, асосан, Тартессга олиб борадиган денгиз йўлидан аста-секин олға силжиганлар. Бу йўл Сицилия, Мальта, Пантеллерия орқали Турдитаниянинг асосий дарёси Гвадалквивирнинг қуйилиш жойига яқин оролда финикияликлар асос солган қадимги Гадер шаҳрига (лотинча Гадес, ҳозирги Кадис) олиб борган. Сицилия оролида финикияликлар “Рош-Мелькарт” (Тир) бош худоси “Мелькарт боши” шаҳрини бунёд этганлар. Сардиния оролидаги Каралис (Кальяри) шаҳри ҳам Финикия мустамлакаси ҳисобланган. Сардинияда сақланиб қолган кесик конус шаклидаги мақбаралар (тошдан ишланган) Финикия таъсирини кўрсатади. Финикияликлар ғарб томонга силжиб бориб, Шимолий Африканинг баъзи ҳудудларини босиб олганлар ва бу ерда ўзларининг савдо факториялари ва шаҳарларини қурганлар. Булар ичида Карфаген алоҳида ўрин тутиб, бу шаҳар милоддан аввалги I минг йилликнинг биринчи ярмида мавжуд эди. Карфаген финикияликлар томонидан милоддан аввалги 825 - 823 йилларда бунёд этилган.

Милоддан аввалги VI - V асрларда Карфаген Ўрта ер денгизининг ғарбий қисмидаги Финикия мустамлакаларини ўз атрофида бирлаштириб, йирик ва қудратли қулдорлик давлатини ташкил этади. Ғарбда Финикия савдосининг энг узоқ таянч нуқталари – ғарбий Африка соҳилидаги қишлоқлар: Тингиз (Танжа, Танжер), Целис (Азила) ва бошқалар бор эди. Ундан жанубда, кейинги ривоятларга кўра, тирликлар асос солган ва 30 кунлик йўлда 300 та Финикия қишлоғи жойлашган. Финикиянинг денгиз орқали савдоси ва мустамлакачилигининг кенг қулоч ёйганлиги тўғрисида “Карфагенлик Гоннон Перипл” аниқ ва батафсил маълумот беради. Бу маълумот Карфагендаги Эль тангриси ибодатхонасидаги ҳужжатдан олинган. “Перипл” матни милоддан аввалги VI асрга оид бўлиб, унда саёҳатга чиқиш ҳақидаги буйруқ келтирилади ва Гонноннинг Африка атрофидаги саёҳати таърифланади. Бу таърифга кўра, Гоннон океанга Геракл устунлари (Гибралтар бўғози) орқали чиққан. Унинг флоти ҳар бири 50 эшкакли 60 та кемадан иборат бўлиб, унда 30 минг эркак ва аёл хизмат қилган. Финикиянинг бу улкан экспедицияси оқибатида ғарбий Африка қирғоқлари ўрганилган, бу ерда янги шаҳар ва ибодатхоналар барпо қилинган. Финикияда денгизчилик тараққий этганини Миср фиръавни Нехо II нинг буйруғи билан Финикия денгизчиларининг қилган Африка бўйлаб саёҳатидан ҳам билиш мумкин. Финикияликларнинг Пиреней ярим оролининг ғарбий қирғоғи бўйлаб шимолга сузиб борганликлари тўғрисида маълумот сақланиб қолган. Лекин улар тўла тасдиқланган эмас. Финикияликлар денгиз йўли билан Британиядан қалай ва қаҳрабо ҳам келтирганлар.

Финикияликлар шарқдаги мамлакатларга ҳам етиб борганлар. Тир бозорларида Арманистондан келтирилган моллар сотилган. Улар Месопотамияда Фрот дарёси бўйида Эддона шаҳрини барпо қиладилар. Сурия билан Фаластин Финикияни хом ашё, турли буюмлар, шунингдек ишчи кучи билан таъминлаб турган. Арабистондан эса зираворлар келтирилган. Финикияликлар савдо ва маданий алоқалар орқали Мисрда ҳам бир неча мустамлакалар барпо қилганлар.

Шундай қилиб, Финикия савдоси ва мустамлакачилиги милоддан аввалги XVI – XII, айниқса, X - IX асрларда кенг қулоч ёйди.

Денгизнинг нариги томонидаги мамлакатларда олиб борилган савдо ҳамда судхўрлик билан боғлиқ бўлган қулдорлик хўжалиги Финикия шаҳарларида милоддан аввалги VII-VI асрларда ривож топди. Кескин синфий зиддиятлар халқ қўзғолонларига сабаб бўлиши мумкин эди. Антик муаллифлар асарларида Тирдаги қуллар қўзғолони ҳақидаги маълумотлар сақланган. Юстин маълумотига кўра, қўзғолон кўтарган қуллар озод эркакларнинг барини қириб ташлаб, аёлларни ўзларига хотин қилиб олганлар ва ягона омон қолган озод шахс Стратонни ўзларига ҳукмдор қилиб кўтарганлар.

Милоддан аввалги IX асрда жуда равнақ топган Тир - Сидон шоҳлиги Оссурия каби кучли душманга дуч келиб, узоқ чидаш бермади. Бироқ Финикиянинг энг катта шаҳарлари–Тир билан Сидон аҳолиси Финикия денгиз бўйини қўлга киритишга интилган Оссурия шоҳларига узоқ вақт қаршилик кўрсатди. Фақат Асархаддон (милоддан аввалги VII аср) Финикиянинг бу шаҳарлар қаршилигини енгиб, Финикияни Оссурия таркибига қўшиб олишга эришади.



1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет