3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)



жүктеу 2.89 Mb.
бет6/15
Дата25.04.2016
өлшемі2.89 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

Таянч иборалар

Ҳинд-орий, ведалар, Гана, Ганапати, варна, каста, Курухшетра, “Маҳабҳарата”, “Рамаяна”, “сома”, “хаума”, “Ригведа”, мунда тиллари, пуралар, “даса”, видадха, готра, грамма, рожа, самита, сена, ражасуя, мурохита, жати, Пуруша, Арварта, панчал, куру, Паришад, чакра, нишка, сункху.

Саволлар

  1. Орийлар муаммосини тавсифлаб беринг?

  2. Каста ва Варна тушунчалари нимани билдиради?


4. Милоддан аввалги VI-IV асрларда Шимолий Ҳиндистон

Милоддан аввалги I минг йиллик ўрталарида шимолий Ҳиндистонда темирчилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо, шаҳарларнинг ривожланиши, пул муомаласи ижтимоий-иқтисодий тараққиёт белгиларидан ҳисобланган. Қўшни халқлар билан савдо-сотиқ ва маданий алоқаларнинг кенгайиши ижобий ўзгаришлар келтириб чиқарган. Ўрганилаётган даврда дунёдаги уч йирик диндан бири – буддизмнинг ривожи маданияти билан чамбарчас боғлиқ эди.

Милоддан аввалги VI-IV асрларда дастлабки йирик давлатлар ташкил топади ва улар ўртасида устунликка эга бўлиш учун кураш кучаяди. Манбалар кўплаб урушлар, халқлар ва қабилалар, монархия ва республика ўзаро тўқнашувлари, сулолалар ўртасидаги низолар ҳақида маълумот беради.

Илк буддизм асарларига кўра, Будда ҳаёти даврида Шимолий Ҳиндистонда 16 та махажанапад – «буюк давлат» мавжуд бўлиб, улар: Анга, Магадха, Каши, Кошала, Важи, Мала, Чеди, Вамса, Куру, Панчали, Магха, Шурасена, Ашмака, Аванти, Гандхара, Камбоджа давлатларидир. Баъзи маълумотлар мазкур рўйхат милоддан аввалги VI аср ўрталарида эмас, балки ундан ҳам олдинги даврга тўғри келишини таъкидлайди. Бу рўйхатда шимолий Ҳиндистондаги қудратли ва йирик давлатлар номи зикр қилинган. Қадимги Ҳинд олими Панинининг таъкдлашича, асли бу рақам жуда катта, яъни 30 тадан кўпроқ. Жанапат яъни давлатлар Пуранларда эса 175 та давлат номи кўрсатилган.

Баъзи Жанапатлар аста – секин ўз ҳудудини кенгайтириб борган, баъзилари эса йирик давлатлар таркибига кирган. Манбаларда уларнинг ҳаммаси ҳам мустақил давлат деб айтилмайди. Магадха давлати шимолий Ҳиндистон сиёсий харитасида марказий мавқе эгаллаган. «Атхарваведа»да бу ном илк марта учраб, аммо баъзи кейинги давр қадимги ҳинд манбалари, чунончи, “Брахман”, “Аранияка”, эпик достон, пуран, шастри ва бошқа хужжатларда бу ном қайт этилган.

Милоддан аввалги 1 мингинчи йиллар ўрталарида тўрт аср мобайнида давом этган қадимги Ҳиндистон тарихининг янги даври – Магадха, маурийлар ҳукмронлиги бошланди. Маурийлар даврида Ҳиндистон тарихида илк бор яхлит ва ягона давлат вужудга келди, маданият юксалди, ёзув кенг тарқалди. Бу пайтда буддизм барқарорлашиб, қулоч ёйди, вишнуизм ва шиваизм динлари юзага келди.

Магадха-маурийлар даврини ўрганишда эпиграфик манбалар (маурий шоҳи Ашока фармонлари ва ёзма асарлар, масалан шоҳ Чандрагупта саройидаги салавкийлар элчиси Мегасфеннинг хотиралари) катта аҳамият касб этади. Чандрагупта маслаҳатчиси Каутилия қаламига оид «Ардхашастра» сиёсий асари ҳам маурийлар сулоласи даври ва ундан олдинги пайтга мансуб.

Милоддан аввалги VI-V асрларда қадимги Магадха ҳозирги жанубий Бихар ҳудудида муҳим жўғрофий, стратегик ва савдо мавқеини эгаллаган. Дарёлар кемалар қатнови учун қулай, сувидан эса суғориш ишларида фойдаланар эдилар. Бу давлат Ҳиндистоннинг кўп ўлкалари билан савдо ишларини йўлга қўйган ҳамда қазилма бойликлари, айниқса металл кўплиги билан ажралиб турар эди. Қадимги Рижагриха (ҳозирги Ражгир) баъзида Гирибаж (тоғли қалъа) номи билан аталиб, унинг атрофи тепаликлар билан ўралган. У ердан асосий савдо йўллари, жумладан Таксила, мамлакатнинг ғарбий қирғоқлари орқали ўтган. Ҳинд археологларининг қазишмалари бу шаҳарнинг ўша даврдаги кўринишини очиб беради. Шаҳар мустаҳкам қўрғондан иборат бўлиб, у шаҳарлик ҳукмдорларнинг манзили вазифасини ўтаган. Милоддан аввалги 493 йиллари Харена сулоласи асосчиси Бимбисара қўшни Ангу давлатини бўйсундириб, ўз мамлакати Магадха мавқеини кучайтирди ва қўшни мамлакатларни истило қилиш сиёсатини бошлади. Маълумотларга қараганда, у, Кошала, Вайшала, Мадра каби давлатлар билан алоқаларни яхшилаб, Ужаян ва Таксила шоҳи ҳамда бошқа ҳукмдорлар билан дўстлик алоқаларини ўрнатган.

Бимбисаранинг ўғли Ажаташатру даврида (милоддан аввалги 493-461йй.) Магадханинг сиёсий ютуқлари никоҳ – қариндошлик ришталари билан мустаҳкамланди. У Кошала устидан ғалаба қозонди. Буддавий ва жайнлар матнларидан маълум бўлишича, шимол давлатлари билан кураш узоқ давом этган. Курашларнинг асосий сабаби Ганг дарёси портининг мавжудлиги дарё устидан назорат қилиш имконини берар эди. Ажаташатру личчхавларнинг босқинидан сақланиш мақсадида Паталигаму қалъасини қурдирди.

Бу урушларда Магадха ҳукмдорларининг ютуқлари давлат чегараларини кенгайтириш имконини берди. Шишунага сулоласига асос солинган даврда Магадха давлатига кўплаб, шу жумладан, узоқ муддат қаршилик кўрсатган Аванти давлати ҳам қўшиб олинди. Шу билан бирга, ушбу сулола даврида Магадха давлати ўз ҳукмдорлигини Ғарбий Ҳиндистонга ҳам ёйди. Удайин (милоддан авалги 461–445 йй.) магадха тарихида илк маротаба пойтахтни Ражагрихадан Паталипутрага кўчириб, бу шаҳар тез орада шимолий Ҳиндистоннинг йирик марказига айланди. Пойтахтнинг Паталипутрага кўчиши Магадха ва унинг истилочилик сиёсати кучайганидан далолат беради.

Янги сулола шоҳи Шишунага даврида Магадха томонидан Ғарбий Ҳиндистоннинг қудратли давлати Авантининг кучи синдирилди. Сўнг Магадха тахтига Нандалар сулоласи чиқиб, давлат йирик империяга айланди. Бимбисара асос солган Харянка сулоласи милоддан авалги 437-411, Шишунага сулоласи милоддан авалги 413-345 йилларда ҳукмронлик қилган бўлса, Нандалар сулоласи милоддан авалги 345-317/314 йилларда ўтирди.

Ганг воҳасидан фарқли ўлароқ Шимолий Ғарбий Ҳиндистонда ана шу даврга келиб қабила ва халқларни этник, тил ва маданий жиҳатдан ўз атрофида бирлаштирган йирик давлат бўлмаган. Нисбатан кучли давлатлардан Камбоджа ва Гандхара мавжуд эди. Шимолий-Ғарбий Ҳиндистоннинг айрим вилоятлари милоддан аввалги VI асрда Аҳмонийлар империяси таркибига кирган. Аҳмонийлар шоҳи ДороI (милоддан авалги 522-486 йй.) ёзувларида Гандхара билан Ҳинду унинг сатрапиялари( вилоятлари) сифатида қайд қилинган. Улар таркибига Ҳинд дарёсининг қуйи ва ўрта оқими ва қўшни ҳудудлар кирган бўлиши мумкин.

Милоддан авалги VI асрнинг иккинчи ярми давомида шоҳ КирII Эронда кучли давлат барпо қилган. Аҳмонийларнинг ушбу буюк давлати ғарбда Ўрта Ер денгизидан шарқда то Ҳиндистонга қадар чўзилган эди. Антик давр муаллифларининг маълумотларига кўра, Кир Ғарбий Ҳиндистон вилоятларини босиб олган. Юнон муаллифи Плинийнинг сўзига қараганда, у Канишани вайрон қилиб, Ҳинд дарёси ва Кофеен (Қобул) орасидаги вилоятларни ҳам бўйсундирган. Юнон тарихчиси Арианнинг «Индика» асарида Ҳинд дарёси ғарбида яшовчи ҳинд қабилалари ҳам «Эронга қарам бўлган ва бож тўлаган» дейилади. Ксенофонтнинг «Киронедие» асарида Кир Бақтрия ва ҳиндлар ҳудудинини ҳам босиб олганлиги айтилади. Чамаси форс шоҳи Гандхаранинг бир қисмини ҳам эгаллаган. Бу ўлкаларда Аҳмонийлар Эронининг маданий ва сиёсий таъсири сезиларли бўлган. Орийлар тили Аҳмонийларнинг расмий ишларида қўлланиб, бу ҳудудда кейинги даврларда ҳам истифода этилган.

Юнон тарихчиси Геродот гувоҳлик беришича, Гандхара Эрон империясининг еттинчи сатрапиясига кирган. Ҳинд водийси эса йигирманчи сатрапияни ташкил қилган. У Аҳмонийлар давлатида энг кўп даромад келтирадиган вилоят ҳисобланган. Геродот Эронга ҳар йили бож сифатида 360 талант (тахминан 9 тонна қум аралаш ювилмаган олтин) тўланганини қайд этади. Маҳаллий қўшинлардан ташкил топган Ксеркс қўшини Искандарнинг Ҳиндистонга юришидан аввал ҳам машҳур бўлган. Вилоятнинг асосий савдо маркази Пушкаравати ҳозирги Чараса ўрнида жойлашган. Ҳинд-юнон даврига оид танганинг бир томонида ҳинд туяси, иккинчи томонида эса қўлида нилуфар тутган она маъбуда Амби тасвирланган. Такшашила (Таксила)да топилган тангаларни ўрганиш натижасида олимлар Магатха милоддан аввалги V асрнинг охиридан бошлаб Уттарапатха, яъни «Марказий мамлакат»га олиб бориладиган савдо-сотиқ йўлини тўлиқ назорат қилганлигини аниқладилар.

Ҳиндистоннинг Аҳмонийлар қўли остига ўтган ерлари жуда оз бўлишига қарамай, бу вилоятлар Аҳмонийлар давлатининг маданий ва сиёсий таъсиридан четда қолмади. Маурийлар даврига оид Таксиладан топилган ёзувлар ҳамда Қандаҳордаги Юнон-оромий ва ҳинд-оромий ёзувлари оромий тили Аҳмонийлар сулоласи инқирозидан кейин ҳам ишлатилиб келганидан далолат беради.

Кўпгина тадқиқотчилар фикрича, Аҳмонийларнинг давлат ишлари юритиш тажрибаси таъсирини Ашоканинг фармонларида ҳамда Ашока ва Эрон шоҳи Доронинг фармонлари ўзаро ўхшашлигида кўриш мумкин. Аҳмонийлар давлат тузумининг баъзи элементлари Маурийлар империяси давлат тузумига ўхшаб кетади. Шу ерда яшаб ўтган, Ҳинд тилшунос олими Панини ижоди айнан шу заминда камол топган.

Аҳмонийлар даврида ҳинд моллари юқори сифати ҳамда харидоргирлиги билан ажралиб турган. Суза шаҳрида шоҳ саройи қурилишида Гандхара вилоятидан келтирилган махсус ёғоч турлари ва фил суяги ишлатилган. Милоддан авалги VI аср охири ва V аср бошаларида ҳиндлар билан ўзаро савдо алоқалари ўрнатилган. Ҳужжат матнларига қараганда, мазкур шаҳарлар билан бўладиган савдо-сотиқ ривожланган. Баъзи ҳолларда савдо карвонлари 180 тадан ортиқ кишини ташкил этган.

20 ёшли ўспирин македониялик Искандар отаси ўлдирилгач, (милоддан аввалги 336 й.) давлат тахтини эгаллади. У Юнонистонда ўз давлатини мустаҳкамлаб милоддан аввалги 334 йилда Эронни забт этиш мақсадида юриш бошлади. Сулолалар кураши ва сарой тўнтариши оқибатида кучсизланган Эрон империяси Юнон – македон қўшинлари ҳамласига бардош бера олмади. Кетма-кет Кичик Осиё, Сурия, Фаластин, Финикия, Миср давлатлари босиб олинди. Гавгамел яқинидаги (шимоли – шарқий Месопотамия) жангдан сўнг Аҳмонийлар қўшини янада кучсизланди Бобил, Суза, Персеполь, Пасаргард шаҳарлари забт этилди. Беҳисоб ўлжалар қўлга киритилди. Шаҳаншоҳ Кир валиаҳди Доро Кодоманн ва Доро III ўлдирилди. Шу билан Аҳмонийлар сулоласи тугатилди. Македониялик Искандар Аҳмонийлар шоҳи билан қариндошлик ришталарини боғлаб, босиб олган вилоятларни ўзиники қилиб олди. Македония тарихчиларининг маълумотига кўра, Искандарнинг бу ўлкадаги пойтахти Ҳирот атрофида бўлган. У Гедрозия сатрапиясига асос солиб, Пура шаҳрини пойтахт этиб белгилайди. Кейинчалик бу жойда ҳозирги Қандаҳор шаҳри барпо бўлади. Бақтрия эгаллангач, унинг ҳукмдори Бесс Амударёнинг нариги бетига ўтиб қочади. Шу билан Македония империяси яна бир вилоят билан бойиди. Александр Бессни қувиб бориб, Сўғдиёнани босиб олади, ҳамда Сирдарёни империясининг шимолий чегараси этиб белгилайди. Шу билан Искандар Сўғдиёнани бирлаштириб, ушбу дарё бўйидаги ҳозирги Хўжанд шаҳрига асос солади. Милоддан аввалги 327 йилда у ўзини подшо Доронинг вориси, яъни «Улуғ шоҳ» деб эълон қилади, саройда дабдабали шарқона расм - русумлар жорий қилади.

Айнан шу, яъни милоддан аввалги 327 йилда македониялик Искандар Панжобга кириб келади. Бу юришдан сўнг юнонларнинг Ҳиндистон ҳақидаги тасаввурлари ўзгаради. Авваллари юнонлар Ҳиндистонни афсонавий мамлакат, филлар каби қўлга ўргатиш мумкин бўлган ноёб жониворлар, дарахтларида жун толалар ўсадиган, шакар ва бамбук эса баҳайбат дарахтларда териб олинадиган ўлка кўринишида тасаввур қилишар эди. Бу ўлкада кам меҳнат эвазига, йилига 2-3 марта ҳосил олиниши юнонларни лол қолдирарди. Чунки улар юртида йилига фақат бир марта ҳосил олинарди. Македониялик Искандар Ғарб ва Шарқ ҳукмдорларини енгиб, Эллададан то Ҳинд дарёсига қадар ҳудудларни эгаллаган улкан империясини яратди.

Искандар Ҳиндистонни буюк ғалабалари туфайли шон-шуҳратга буркаган даврида босиб олди. Кучли ва яхши қуролланган қўшини унга муваффақият ва ютуқлар келтирди. Эрондаги енгил ғалаба ва Ҳинд дарёси ортининг афсонавий бойликлари буюк саркарданинг диққат – эьтиборини жалб этади. Ўттиз кунлик қамалдан сўнг у Чарасаддани ишғол қилди. Арриан маълумотларига кўра, юнон – македон қўшинининг Ҳинд ва Гидасп орасидаги Таксила шахри хокими македонияликларни қулай манзил ва мўл – кўл озиқ овқат билан таъминлаб, кучли қўшни душман давлатларга қарши юнонлар билан бирга қўшилиб жанг қилиш истагини билдирди.

Шимолий Ҳиндистондаги давлатларни ўзаро нифоқлари Ҳиндистон ичкарисига кириб боришни осонлаштирди. Бунга Искандарнинг ўзга давлатларни ўзига оғдириб, қаршилик кўрсатганларни шафқатсиз жазолаши ҳам ўз вазифасини ўтади. Аммо барча ҳукмдорлар ҳам Таксила ҳокимидек иш тутмадилар. Искандар дастлабки юришларида баъзи қабилаларнинг кучли қаршилигига дуч келди. Ҳиндлар беш метрли найзалар билан қуролланган Македония аскарларига қарши ўзларининг жанговар араваларини қўйдилар. Юнонлар бронза совут кийган бўлса, ҳиндлар чармдан совут кийиб, қалқон ҳамда металл дубулғалар билан жангга кирар эдилар. Ҳинд филлари ҳар қандай пиёда қўшин ичига ёриб кириш қудратига эга эди, лекин ярадор фил ўз жангчиларини ҳам эзиб ташлаши мумкин эди. Филлар ҳужум бошлашдан аввал кучли отлиқ, камончи ва пиёда қўшин паноҳида бўлардилар. Баьзи ҳолларда ҳиндларнинг камон ўқлари қалқон ва совутни тешиб ўтар, Искандар ҳам шундай ёй ўқидан яраланган эди. Яқин масофадан отилган ёй совутни тешиб ўтиб, қовурғасига тегиб, уни ҳалокатга олиб келишига оз қолди. Одатда ҳинд қабилаларига ёлланма кшатрийлар ёрдам берган. Бу қабилалар аҳил бўлмай, тинимсиз ўзаро жанг қилардилар.

Арриан маьлумотларига кўра, баьзи қабилалар кучли қуролланган эдилар. Уларда 30000 гача пиёда, 2000 гача суворий, 30 тагача филлар бўлган. Пор номи билан маълум бўлган Пўрулар шоҳи ўзининг кучли қўшини билан юнонларга қарши чиқди.

Милоддан аввалги 326 йили июль ойида Гидасп дарёси қирғоғида бўлган жанг Искандарннинг Ҳиндистон юриши тарихида ўчмас из қолдирди. Ҳинд шоҳлари қўшини нафақат миқдор, балки маҳорат бобида ҳам ажралиб турарди. Аррианнинг маълумот беришича, ҳал қилувчи жангда 4000 суворий, 300 ҳарбий арава, 200 фил, 30000 минг пиёда қўшин қатнашган. Искандар ҳийла йўли билан биринчи ҳамладаёқ Пўруларнинг ҳарбий араваларини тор-мор қилди. Порнинг асосий кучлари билан жанг кун бўйи давом этди ва оқибатда Пўруларнинг деярли бутун ҳарбий қўшини қириб ташланди. Пўрулар шоҳининг жасорати Искандарни ҳайратга солиб, у ҳукмдор жонини сақлаб, ҳокимиятини ҳам унинг ихтиёрида қолдирди.

Юнонлар қўшини Шарқ томон Гидроат (ҳозирги Рави) дарёсига қадар етиб борди. Искандар Гифасис (ҳозирги Беас) дарёсидан кечиб ўтишдан аввал дарёнинг ортидаги мамлакат, унинг ҳукмдори, қўшиннинг қудрати ҳақида маълумот олмоқчи эди. Маҳаллий ҳукмдорлар Искандарга у мамлакатнинг бойлиги, Аграмес номли шоҳи ва унинг улкан қўшини ҳақида маълумот бердилар. Айни шу пайтда Искандар қўшинида норозилик бошланди. Аскарларнинг маънавий ва жисмоний аҳволи ниҳоятда оғир бўлиб, руҳи тушиб кетганлиги сабабли, кўпчилик бу машаққатли юришни тўхтатишни талаб қилди. Чунончи улар саккиз ярим йил давомида ўз оила ва ватанидан узоқда бўлиб, Ҳиндистонга қадар хавф-хатарга тўла 18000 км йўлни босиб ўтишган эди. Натижада аскарлар бениҳоя ҳолдан тойгандилар. Бунинг устига Ҳиндистоннинг нохуш иссиқ иқлими, бу ўлкага хос ёмғирлар мавсуми, чакалак ўрмонлар Юнон-македон жангчиларининг тинкасини қуритди. Гифасис дарёсининг шарқ томонида улар билмаган, нотаниш ўлка ва вилоятлар мавжудлигидан хабар топган аскарлар юришни давом эттиришдан қатъиян бош тортдилар. Ўз қўшини билан шон-шуҳрат қозонган Искандар бу гал уларга ён босишдан бошқа илож топа олмай, ортга қайтишга фармон берди.

Юнон-македон қўшинлари ватанлари томон йўл олганида уларга қарши ғалаён ва қўзғолонлар кўтарилди. Айниқса кучли қўшинга эга малла қабилалари билан шиддатли тўқнашувлар бўлди. Ҳиндистонни тарк этар экан, Искандар босиб олган жойлардаги сатрапияларни сақлаб қолди ва уларни идора қилиш учун ўзининг синалган лашкарбошилари ва айрим маҳаллий ҳинд ҳокимларини ноиб этиб тайинлади.

Искандар Ҳиндистонда Пор бошчилигида янги вилоят тузди. Сўнг Ҳимолай қарағайларидан кемалар қурилиб, юнон қўшинининг бир қисми денгиз орқали, қолган қисми эса қадим савдо йўли билан ватанига жўнадилар. Йўл давомида ерли қабилалар билан тўқнашувлар давом этди.

Ҳиндистон юришида ҳиндларнинг мағлубияти улар ичида бирлик йўқлигини кўрсатди. Чет эл истилочиларига қарши кураш кейинроқ маҳаллий ҳукмдорларни кучларини бирлаштиришга мажбур этди. Шу билан бирга юнонларнинг Ҳиндистонга юриши маълум даражада бу ўлкада қадимги юнон – Эллин маданиятининг ёйилишига сабаб бўлди. Искандарнинг бу юришида иштирок этган солномачилар Птолемей (кейинроқ Миср императори), Неарх, Эвмен, Диодот ва бошқалар томонидан бу мамлакат ҳақида тарихий асарлар яратилди. Ҳиндистонда юнонлар асос солган Никея, Буцефал каби шаҳарлар қад кўтарди ва улар узоқ муддат яшадилар. Юнонлар юриши Ҳиндистоннинг ташқи маданий ва савдо алоқаларининг кенгайиши ва мустаҳкамланишига имкон берди.

Юнон-македон қўшинларининг айрим қисмлари бир неча йилгача Ҳиндистонда қолиб кетди. Баъзи вилоятларда уларнинг ҳукмронлиги оз муддат давом этди. Милоддан аввалги 317 йилда Искандарнинг ноибларидан Эвмен бошчилигидаги қўшин Ҳиндистон ҳудудини тарк этди.

Милоддан авалги 323 йилда Искандар Бобилда безгакдан вафот этди. У қисқа умр кўришига қарамай, тарихда буюк афсонавий шахс сифатида ном қолдирди. Искандар Ҳиндистон шаҳарларини забт этиш билан чекланмай, уларга юнонлар таъсирини ўтказишга ҳаракат қилди. У босиб олган ҳудудларида ҳокимият тепасига ўз одамлари ёки ҳинд ҳукмдорларини қўйди. Унинг баъзи чора – тадбирлари ерлик халқ ўртасида юнон ва ҳинд маданиятини ўзаро яқинлаштирди. Европа мамлакатлари билан Ҳиндистоннинг алоқалари мустаҳкамланди. Эллин дунёси шу вақтга қадар номаълум давлат билан яқиндан танишди. Искандар империяси эгаллаган улкан ҳудуд ҳақида ватанига қайтган аскарлар кўрган – билганларини сўзлаб бердилар. Ҳарбий раҳбарлар ва юриш қатнашчилари ҳинд халқининг урф одатлари ҳақида нисбатан тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.

Тарихчилар Искандарнинг юриши Ҳиндистондаги жараёнларга таъсир кўрсатиб, келажакда мамлакат бирлашуви ва маурийлар империясининг кенгайиши учун туртки бўлди деган фикрни билдирдилар. Ҳинд тарихчиси Косамбининг кўрсатишича, шимоли – ғарбий Ҳиндистон узоқ вақт Магадха империяси ҳукмронлигида бўлган. Искандар маҳаллий қабилавий давлатларни мағлуб қилиб, улар кучини синдирмаганида, Чандрагупта Маурийнинг бу ўлкани бўйсундириши қийин кечарди.

Македониялик Искандарнинг юриши вақтида Магадха пойтахтида Пандалар сулоласидан Аграмес шоҳлик қилган. Панда империяси ҳақида маълумотлар маҳаллий ҳинд манбалари орқали ҳозирги вақтга қадар етиб келган. Маҳаллий ҳинд шоҳлари Искандарга Панда қўшинларининг кучи, аммо шоҳ Аграмес у қадар катта нуфузга эга эмаслиги ҳақида хабар бердилар. Юнон тарихчиларидан Диодор ва Курций Руф Аграмес қўшинида 200 минг пиёда, 20 минг отлиқ аскар, 2 минг енгил арава ва 3-4 минг жанговар фил мавжуд бўлган деб айтадилар. Қадимги ҳинд манбаларида Пандаларнинг бойликка ўчлиги, ҳатто тери-чарм, дарахт, қимматбаҳо тошларга ҳам солиқ солганликлари ҳақида айтилади.

Пандалар қудратли қўшин ёрдамида солиқ тўловларини йўлга қўйиб, фаол ташқи сиёсат олиб бордилар. Улар баъзи маҳаллий сулолалар кучи ва мустақиллигини барбод этиб, Деканнинг жанубий ўлкаларига кириб борганлар. Эпиграфик ёдгорликлардан маълумки, Калинга (ҳозирги Орисса) ёки унинг бир қисми Нандлар империяси таркибига кирган. Бу империя кейинчалик янги барпо бўлган Маурийлар сулоласи томонидан бирлаштирилган. Бу эса янги ҳинд давлати ташкил топиши учун барча шароитни юзага келтирди.

Ҳинд тарихий манбаларига қараганда, Нандлар кшатрийларни тугатиб, тахт тепасига келган шудралар авлодидан ҳисобланади. Нандлар сулоласига Махападма асос солган. Браҳман манбалар бўлмиш пуронларда Нандлар ёмон фазилатли ва пасткаш деб таърифланади. Бу таъриф антик муаллифлар асарларида ҳам сақланиб қолган. Тарихчи Плутарх сўзига биноан ўша даврда Паталипутра тахтида «зоти паст ҳукмдор» ўтирган. Жайн асарларида айтилишича, Нандларнинг кўпчилиги жайнизм динига эътиқод қилганлар.



Таянч иборалар

Махажанапад, жанапад, “Артхашастра”, Ражагриха, Паталипутра, Доро, Кир, юнон-махаронлар, Пор, Нандлар, Гирибаж, Кофеен, Уттарапатха, малла, қабилалари, Эллин маданияти.

Саволлар

1. Милоддан аввалги VI-IV асрларда Шимолий Ҳиндистонда ижтимоий-сиёсий тараққиёт қандай бўлган?

2. Аҳамонийлар ва Македониялик Искандар томонидан Ҳиндистонни истило этишлиши қандай нажаларга олиб келди?
5. Маурийлар империясининг ташкил топиши. Биндусара ва Чандрагупта ҳукмронлиги

Бир қанча олимлар буддизм манбалари ва ҳинд анъаналарини ўрганиб чиқиб, Чандрагупта Магадха кшатрийлари сулолаларидан бири – маурийларга мансуб деган хулосага келдилар.

Шоҳ ёшлигида устози ва маслаҳатчиси Каутиля (бошқа манбаларда Чанакя) билан учрашган. Магатха тахтини ўз қўлига олиш режасини Таксилада тузганлиги ҳақида қайдлар мавжуд. Қадимги манбаларда кўрсатилишича, Чанакя Таксила браҳманининг ўғли бўлган.

Шри-Ланка йилномаси орқали Чандрагупта тахсил олишни тугаллаб, Чанакя билан бирга қўшин тўплагани бизга маълум. Улар турли туманлардан аскар ёллаб, қисқа вақт ичида катта қўшин тўплаганлар. Ҳинд манбаларида айтилишича, Чандрагуптанинг тахтни эгаллаш нияти амалга ошгач, у шоҳ Пор билан иттифоқ тузади. Чандрагупта ва Пор биргаликдаги ғалабадан сўнг империяни бўлиб олишга келишганликлари ҳақида маълумотлар сақланган. У даврда Ҳиндистонда Искандар қўшини кучли мавқега эга бўлгани сабабли юнон-македонияликларга қарши курашиш амри маҳол бўлган. Вазият қисқа фурсатда ўзгариб, Искандар ўз қўшини билан мамлакат ҳудудини буткул тарк этади. Истило қилинган ерлар эса сатраплар ҳамда ҳинд ҳукмдорлари ўртасида тақсимланади.

Кейинги воқеалар кескин тус олди. Македонияликларга қарши кураш, сатрапларнинг ўзаро тўқнашувлари, Филиппнинг ўлдирилиши, уларнинг вақтинча Эвдем ва Амбхи ҳукмига берилиши, ва ниҳоят, Искандарнинг вафоти сиёсий майдонда ўз аксини топди. Панжопдаги вазият қўшини тобора кучайиб бораётган Чандрагуптага қўл келди. Милладан аввалги 317 йилда Эвдем Порни яширинча ўлдиради ва унинг жанговар филларини олиб, Ҳиндистонни тарк этади.

Порнинг ўлими билан Ҳиндистон қудратли ҳукмдордан жудо бўлади. Қотиллик Чандрагуптанинг иштирокисиз ёки хоҳишсиз амалга ошмаганлиги аён. Асосий эътибор энди бир қанча давлатлар иттифоқига таянган ҳолда, Магадха тахтини эгаллашга қаратилган эди. Ҳиндистонда юнонларга қарши кураш асосан Искандар ўлимидан кейин бошланди.

Чандрагупта милоддан аввалги 317 йилдан кейин тожу–тахтга эга бўлди. Юстин, Страбон, Плутарх ва бошқа юнон муаллифларининг асарларида Чандрагуптанинг Македониялик Искандар лашкарбошиси Селевк билан ўзаро алоқалари ҳақида айтилади. Уларнинг ўзаро тўқнашувларидан сўнг тинчлик ўрнатиш мақсадида Селевк Чандрагупта саройига элчи Мегасфенни йўллайди. Икки ўртада тузилган сулҳга биноан Чандрагупта Селевкка 500 жанговар фил тақдим этган. Маурийлар ихтиёрига эса Паропамисада, Арахосия ва Гедросия (ҳозирги Покистон ва Эрон ҳудудида) ўтади. Бу воқеа Мегасфеннинг «Индика» асарида ўз аксини топган. Бизга бу асарнинг айрим парчаларигина етиб келган. Антик муаллифлардан Диодор Чандрагуптани «юнонларни ҳурмат қилган ҳукмдор» деб тасвирлайди. Чандрагупта давлатининг пойтахти Паталипутра бўлган. Уни антик муаллифлар катта, гўзал ва ҳашаматли шаҳар деб тасвирлайди.

Чандрагупта Ҳиндистоннинг энг машҳур шоҳларидан бўлиб, турли афсоналар, ривоятлар туркуми унинг номи билан боғлиқ. Чандрагупта тахтни тахминан 24 йил (милоддан аввалги 317-293) бошқарган. Сўнг тахтга унинг ўғли Биндусара ўтиради. Қадимий ривоятларда у «ўз душманларига қирон келтирувчи» номини олиб, милоддан аввалги 293-268 йилларда ҳукмронлик қилган. Шу билан биргаликда Биндусаранинг Жанубий Ҳиндистон халқлари билан алоқалари ҳақида мавжуд маълумотлар ҳам аҳамиятга эга. Биндусара 16 пойтахт – шаҳарни эгаллаб, давлати ҳудудини «Шарқий океандан Ғарбий океанга» қадар ёйди. Юнон ва Рим муаллифлари Маурий шоҳининг Миср ва Селевк империялари билан ўрнатган дипломатик муносабатлари ҳақида маълумотлар қолдирганлар. Страбон Маурий элчилари ҳақида ёзиб қолдирган. Плиний элчи йўллаган Миср шоҳининг исмини Филадеф деб атайди. Биндусара ҳудудига Мегасфендан сўнг элчи Дионис юборилган. Антик даври тарихчиларидан Ҳиндистоннинг бу ҳукмдори Ғарб билан алоқани кучайтириб, Чандрагупта сиёсатини давом эттиргани маълум.

Юнон тарихчиларидан Афиний Селевк шоҳи Антиох билан Биндусаранинг бир-бирига мактуб йўллаганини кайд этади. Ҳинд шоҳи Антиохдан ўз саройига ширин мусаллас, қуритилган хурмо ва шу билан бирга файласуф юборишини илтимос қилади. Антиох хатга жавобан хурмо билан мусаллас юборишимиз мумкин, аммо бизда файласуфлар сотилмайди, деб ёзади. Турли манбаларда Биндусара давлатида брахман динига эътиқод қилинганлиги таъкидланган. Биндусара вафотидан сўнг унинг ўғиллари орасида тахт учун кураш бошланиб, пировардида Паталипутра тахтини Ашока эгаллайди.



1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет