3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)



жүктеу 2.89 Mb.
бет8/15
Дата25.04.2016
өлшемі2.89 Mb.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

Таянч иборалар

Агфономлар, Фа Сянь, Монд қонунлари, Гана, Сангҳа, “Жатака”, пура, нигама, дурга, шрен, тетрадрахма, сигма, каршапани, суварна, сутра, шастри, свабхуми, сита, бхарез, грама, “Дхармасутра”, “Чиваравесту”, личхавий.

Саволлар

1. Ҳиндистоннинг иқтисодий ривожланишида металлнинг роли.

2. Қадимги Ҳиндистонда қулдорлик тузумининг хусусиятлари.
10. Маурийлар даврида маданият

Ёзувнинг тарқалиши. Ҳиндистоннинг кўплаб вилоятларида топилган Ашока битикларига кўра, милоддан аввалги III асрдан бошлаб мамлакатда ёзув кенг ёйилган. Аммо, ёзувнинг бир неча аср олдин ҳам мавжуд бўлганлиги шубҳасиз. Талай буддавий асарларда мактуб жўнатиш, подшо фармонларини тарқатиш, котибларга мактабда ёзув ўргатиш ҳақида сўз боради. Панини грамматикасида “котиб”, “мирзо”ни тушунчасини англатган иборалар учрайди. Ашока фармонларида браҳми, оромий ва бошқа ёзувлар қайд этилган. Юнон тарихчиси Неархнинг маълумотларига кўра, Македониялик Искандар Ҳиндистонга қилган юришидан сўнг, битиклар ип-газламага тушириладиган бўлган. Одатда ёзиш учун палма барглари ишлатилган. Бироқ намгарчилик туфайли бундай ёзувлар бизга қадар етиб келмаган. Ўша давр ёзув санъатининг ягона гувоҳи қоя тошлардир. Милоддан аввалги III асрда браҳми асосий ёзув тизимига айланди. Олимлар орасида браҳми тилининг келиб чиқиши ҳақида турли фаразлар мавжуд. Уни Харанна, жанубий араб ёзуви, ҳатто юнон ёзуви билан боғлашади. Милоддан аввалги II асрга оид ёзувлар бир неча хил бўлган. Будда ҳаётига бағишланган «Лалита вистара» асарида (милодий I аср бошида) маҳаллий ҳинд ва ўзгача 64 хил ёзув ҳақида айтиб ўтилади.

Илм–фан тараққий этиши. Маурийлар даврида илм – фан ривожланди. Бу даврда астрономия, геология, ҳандаса, адабиёт каби фанлар равнақ топди. Буддизм ва жайнизмга оид жуда катта адабий асарлар яратилди. Милоддан аввалги V-IV асрларда санскрит тили грамматикаси ҳақида ёзган машҳур ҳинд олими Панини яшаб ижод этди. Милоддан аввалги II асрда яна бир ҳинд олими Патанжали санскритнинг янги грамматикасини яратди. Бу иккала тилшунос олим маҳаллий лаҳжаларни яхши ўргандилар. Патанжали асарида пракрит тилига оид маълумотлар келтирилган. Улар асарларига кўра ўша даврда драматик асарлар ҳам ёзилган. Мазкур асарларда актёрлар, саҳна ва мусиқа асбоблари ҳақида баён этилади.

Меъморчилик ва ҳайкалтарошлик. Бу даврдаги меъморчилик иншоотларининг аксарияти ёғочдан қурилганлиги сабабли, улар бизга қадар бутун ҳолда етиб келмаган. Вақт ўтиши билан бундай иншоотлар қурилишида тош ҳам ишлатила бошланди. Паталипутра қазишмаларидан шоҳ саройи ва устунли қаср қолдиқлари топилган. Милоддан аввалги III – II асрларга оид Санга ва Бхархутдаги буддавий супалар қизиқиш уйғотади. Ашока фармонлари ўйиб ёзилган устунларнинг тепа қисми ажойиб санъат ёдгорликларидан бири.
Таянч иборалар:

Панини, Патанжали, буддавий супалар, пракрит, тили. Хандаса, брахми ва ороми езувлар, “Лалита вистара”.

Саволлар

  1. Маурийлар даврида қандай ёзувлардан фойдаланилган?

  2. Қадимги Ҳиндистонда яратилган меъморчилик обидалари номини келтиринг?


11. Маурийлар даври диний оқимлари

Жайнизм таълимоти. Бу таълимот милоддан аввалги VI асрда пайдо бўлиб, унга видахи (ҳозирги Биҳар) кшатрийларидан бўлган Вардхамана асос солди. 28 ёшида у ўгай ота хонадонини ташлаб кетиб, ўрмонда умр кечирди ва тарки дунё қилиб, ҳақиқатга эришишга интилди. У оддий ҳаёт тарзидан воз кечиб, ўзини азоб-уқубатларга дучор қилиб, очлик ва ташналик билан баданини чиниқтирди. Ҳиндистон вилоятларида тарғибот ишларини юритди ва атрофига кўплаб муридлар тўплади. Ҳиндистоннинг узоқ ўлкаларида ҳам унинг таълимот марказлари пайдо бўлди. У 80 йил яшади. Янги таълимот асосчисини Махавира, яъни “буюк қаҳрамон” ёки Жина - «ғолиб» деб атай бошладилар. Бундай фахрий унвон алоҳида ҳурмат эътиборга сазовор бўлган диний мураббийларга бериларди. Янги таълимот номи – жайнизм жина иборасидан келиб чиқди. Роҳиблар каби ҳаёт кечирган янги дин намоёндалари қаторига кўп сонли оддий ҳаёт кечирувчилар, яъни мол – мулки ва оиласидан жудо бўлмаган, жайнизм расм-русумларига амал қилувчилар қўшилдилар. Вақт ўтиши билан бу таълимот Ҳиндистоннинг нафақат маданий, балки ижтимоий ҳаётидаги муҳим ҳодисага айланди.

Жайнизм таълимотига кўра бутун табиат жонли. Жайнлар гуноҳкор одам тошга айланиши мумкин бўлгани каби, пировардида тош ҳам инсонга айланиши мумкин деб ишонадилар. Бошқа диний таълимотлар сингари жайнизмнинг ҳам асосий мақсади диний қонун-қоидаларни амалда татбиқ этишдан иборат. Тарки дунёчилик танани бўйсундиришдан иборат. Жайн ахлоқ қоидаларининг муҳим хусусияти – ахимса, яъни бирор жонзотга зиён етказмасликдир. Жайн роҳиби жониворларни ўлдириш эмас, балки ногоҳ бирон ҳашаротга зиён-заҳмат етказмасликка интилди. Жайнлар, тўғрилик, вазминлик, ўғрилик қилмаслик каби 28 қоидага амал қилганлар. Оддий ҳаёт кечирувчи аҳоли учун бу қоидалар мажбурий бўлмаган.



Илк буддизм ва унинг асослари. Дунёда кенг тарқалган буддизм динининг келиб чиқиши Гаутама номи билан боғлиқ. У аввало оддий фуқаро сифатида ҳаёт кечирган бўлса, сўнг тарки дунё қилиб, аскетлар турмуш тарзини қабул килади. Ҳаётни кузатиш ўрганиш, ва чуқур мушоҳада қилиш оқибатида у Будда, яъни «билимли», «маърифатли» номини олади. Гаутама – Будда ўз тарафдорларини тўрт муқаддас ҳақиқатни англашга даъват этиб, унга эришиш йўлларини баён қилади. Яъни у эътиқод, тўғри фикр, тўғри сўзлаш, тўғри ҳатти-ҳаракат, ҳалол йўл билан тирикчилик қилишни ташвиқ этган.

Буддизм бошқа диний-фалсафий таълимотлар сингари шимоли-шарқий Ҳиндистонга, аввало Магадхага ёйилди. Оғир каста чеклашларига қарши чиққан, туғилишидан бошлаб инсонлар орасида тенгликка чақирган бу дин янги ижтимоий пиллапоянинг қуйироқ поғонасини эгаллаган савдогар ва бадавлат вайшийларга маъқул бўлди. Буддизм кшатрийлар учун ҳам мос эди.

Буддавий жамоа–сангхага барча юқори варна намояндалари қабул қилиниб, бу унинг нуфузини яна ҳам оширди. Унга кирмаганлар Будда таълимотига кўра, жаннат имконидан маҳрум бўлардилар. Буддизм асосини Будда томонидан баён этилган тўрт олий ҳақиқат ташкил этади. Мазкур ҳақиқатларда Будда инсонлар бошига тушадиган азоблар сабабини кўрсатиб, инсон ҳаёти азобдан иборат деб, уларни ўйин – ҳавасга берилмасликка чақиради ва азобдан халос бўлиш йўлларини кўрсатади.

Сангхага қабул килинганлар ердаги ташвиш ва азоб-уқубатлардан озод бўлиб, нирвана – олий мақсадга эришишлари мумкин. Буддизмдаги аҳлоқий жиҳатларнинг жиддий аҳамияти тасодифий эмас. Маълумки, аҳлоқий омил инсон ҳаётида асосий ўрин тутади. Будда саккиз тамойилга чақиради: тўғри фикр, тўғри ҳулқ, тўғри ҳаракат, тўғри сўзлаш, тўғри тафаккур кабилар. Мазкур тамойиллар инсонларнинг асосий аҳлоқ мезон ва меъёрларини белгилайди. Будда эътиқодига кўра, дунёдаги барча мушкулотлар инсоннинг маънавий тубанлиги, дунёвий ҳирслардан воз кечолмаслигидан.

Сидхартха Гаутама Будда номи билан танилди. Аслида у қудратли Шакья қабиласи бошлиғининг ўғли бўлиб, дунё лаззатларидан воз кечиб, дарвешларча ҳаёт кечирган. Будда милоддан аввалги 563 йилда туғилиб, 483 йилда вафот этди.

Маурийлар империясининг сўнгги даврини ўрганишда Ашока ҳақида буддавий ривоятлар муҳим аҳамият касб этади. Айниқса Ашоканинг умри охирида ҳокимиятдан четлаштирилишига оид маълумот кўп асарларда сақланган. Ашока бу вақтга келиб хазинани совура бошлаган. Манбаларда таъкидланишича, Ашока умрининг охирида Будда таълимотини янада кенгроқ ёйиш мақсадида буддавий роҳибларига кўплаб совға-саломлар жўнатган. Бунинг натижасида давлат хазинаси анча бўшаб қолган. Подшо аъёнлари тахт вориси унинг невараси Сампади императорнинг ҳаддан ташқари катта ҳайр – эҳсонлар қилаётганини етказаганлар ва бу ҳолга чек қўйишни талаб қилаганлар. Сампади буйруғига кўра, Ашока фармонларини бажармай қўйишадилар. Давлатни бошқариш ҳуқуқи Сампадига ўтиб, Ашока ўз ғояларини охиригача амалга ошира олмайди.

Манбаларга қараганда, Ашоканинг буддавийларга ён босиши брахман ва жайнлар норозилигини кучайтиради. Жайнизм тарафдори бўлган Сампади эса йирик амалдорлар тарафидан қўллаб-қувватланади. Бу вақтда мамлакатда оғир молиявий вазият вужудга келади. Қўзғолонлар кўтарилиб, буддизмга қарши бўлган императорнинг рафиқаси малика Тшаракшита ҳам шоҳ душманларига қўшилади. Будда ривоятларига кўра, у хаста императордан тахтдан воз кечишини талаб қилади.

Манбаларда Таксила қўзғалони ҳақида айтишларича, марказнинг улкан давлатни бошқаришга қурби етмай қолади ва оқибатда вилоятлар мустақиллик талаб қилиб, бош кўтаради. Ашока ворислари империя бутунлигини сақлаб қололмайдилар. Империя шарқий ва ғарбий қисмларга бўлиниб кетди. Ашока ўрнига Сампади ёки Дхараштра («худолар меҳрига лойиқ») тахтга ўтиради. Шундай сўнг Магадха тахтида хукмдорлар тез-тез алмашиниб турди. Маурийлар сулоласининг сўнгги вакили Брихадратха милоддан аввалги 180 йилда бош қўмондон Пушямитра томонидан тайёрланган фитна натижасида ўлдирилди. Ҳокимият Шунгалар сулосасига ўтди.

Пурана манбалари маълумот беришича, Маурийлар Магадха тахтида 137 йил ҳукмронлик қилганлар. Бу вақтда қадимий ҳинд жамиятида ўзига хос из қолдирган улкан ижтимоий-сиёсий воқеа ва ўзгаришлар юз берди. Бирлашган ҳинд давлатининг вужудга келиши, халқларнинг ўзаро муносабатлари ривожланиб, урф-одатларнинг бир-бирига таъсири ошди, чет мамлакатлар билан алоқалар кучайиб борди. Унинг маданияти жанубий-шарқий Осиё, шу жумладан, Шри-Ланкага ҳам етиб борди. Улкан кучга эга бўлишларига қарамай, Маурийлар ўз давлатларини сақлаб қололмадилар.

Қадимги йирик империялардан бири – Маурийлар давлатининг парчаланиб кетишининг қатор ички сабаблари мавжуд. Ҳудудий жиҳатдан улкан бу давлат ўз ичига ижтимоий ва иқтисодий жикатдантурлича тараққий этган вилоятларни олган бўлиб, улар куч ва зўравонлик билан бирлаштирилиб, фақат сиёсий жиҳатдан ягона давлат бўлиб таркиб топган эдилар холос. Забт этилган ўлкалар ўз урф-одатлари, удумлари асосида яшайвердилар. Марказий ҳокимият йўлга қўйилган бошқарув тизими, кучли қўшин ва дхарма қонунларига таяниб идора қилинар, марказнинг кучсизланиши эса мустаккам бўлмаган бирликни бузилишига олиб келди.

Ашоканинг кучли ворислари бўлмаган. У ва унинг фаолияти ҳақидаги ривоятлар авлоддан-авлодга ўтиб борди. Бугунги кунда Ҳиндистон давлат байроғида Ашока устунларининг бирида тасвирланган Чакра – ғилдирак тимсоли бахт, улуғворлик ва абадий ҳаёт маъносини акс эттириб турибди. Сарнатх устунидаги тасвир эса бугунда герб сифатида қабул килинган. Сўнгги буддавий манбаларда Пушямитра буддавийликка қарши сиёсат олиб борган деб айтилган. Қадимги қўлёзмаларда унинг браҳманлик тарафдори эканлиги ҳақида маълумотлар бор. У тахтга ўтириш чоғида ведалар даврида кенг тарқалган одат – от қурбонлик қилиш маросимини ўтказади. Пураналар кўрсатишича, Пушямитра 36 йил ҳукмронлик қилган. Шунгалар сулоласи 100 йилдан ортиқ ҳокимият тепасида бўлди. Шундан сўнггина ҳокимият Канвалар сулоласи қўлига ўтди (милоддан аввалги 68-22 йиллар). Бу даврда марказдан ажраш – сепаратизм жараёни тез кечди. Кўплаб вилоятлар марказий ҳокимиятдан ажралиб чиқди. Улар ҳокимиятни 45 йил давомида ушлаб турдилар.
12. Милоддан аввалги I аср – милодий I асрда

шимолий-ғарбий Ҳиндистон

Маурийлар даврининг охиридаёқ шимоли – ғарбий Ҳиндистон вилоятларининг кўпчилиги амалда марказдан ажралиб бўлганди. Кейинроқ бу вилоятлар юнонлар таъсирига тушиб қолди. Кўплаб ҳинд-юнон ҳукмдорлари орасида подшо Менандр (ҳинд анъанавий манбаларида - Милинда) ажралиб турарди. Чамаси бу ҳукмдор Будда динини қабул қилган ёки унга ҳомийлик кўрсатган. Давлат пойтахти Шакала – ҳозирги Сиалкат шаҳри бўлган. Унинг ҳукмдорлиги Гандхара, Арахосия, Панжобнинг баъзи туманларига ёйилганди. Милоддан аввалги I асрда Марказий Осиёдан шимоли-ғарбий Ҳиндистонга Хитой манбаларида Се қабилалари деб номланган сак қабилалари кириб келди. Саклар аввал ҳинд-юнон сулолалари билан тўқнашиб, улар қўл остига ўтган бўлсалар, кейинчалик ўз ҳинд-сак давлатини барпо қилдилар. Улардан энг машҳури Мауэс чамаси милодан аввалги биринчи аср ўрталарида ҳукм сурган бўлиб, Гандхара, Сват водийси ва тахминан Кашмирнинг бир қисми унинг қўл остида эди. Унинг вориси Аз «шоҳлар шоҳи» номига сазовор бўлди. Унинг давлатига Арахосия ҳам кирар эди. Милодий биринчи асрда майдонга ҳинд-парфия сулолалари чиқиб, шиддатли курашлар бошланиб кетди. Улардан Гондофор Гандхара, Арахосия (ҳозирги Афғонистоннинг бир қисми) ҳамда Сакастон, яъни саклар мамлакати (ҳозирги Сейистон) номи билан маълум бўлган Дрангиананинг бир қисмини қўлга киритди.

Милоддан аввалги II асрда яшаб ҳукмронлик қилган Апполодот даври тангаларидаги чакра тасвири ушбу ҳукмдор будда динини қабул қилгани ёки унга ҳайриҳоҳлик қилганидан дарак беради. Милинда ҳукмронлиги даврида юнон қўшинлари Шарқий Ҳиндистонга юриш қилганлар.

Ҳинд тарихчилари И.К.Синха ва А.Ч.Банержи ёзишича, Менандр қудратли ҳукмдор бўлган. У зарб этган тангалар ғарбда то Қобулгача, шарқда Матхура, ҳатто Бунделкхандгача етиб борган. Худди шу асрда ҳукмронлик қилган юнон шоҳи Деметр ерлари Ҳинд воҳаси билан чекланиб, «ҳиндлар ҳукмдори» номи билан машҳур бўлган. У тангаларни икки юнон ва ҳинд-кхораштхи тилида зарб этган дастлабки ҳукмдордир. Мамлакат шимоли-ғарбидаги сўнгги юнон ҳукмдор кушонлар шоҳи Кадфиз I томонидан (милоддан аввалги I аср) тахтдан туширилган.


Таянч иборалар:

Менандр, Шелсала, Се, Мауэс, Деметр, Катшрап, Аз I, “хинд-кхораштки тили”, чакра, Пурана манбалари, жина, ахимса, аскет, нирвана, Сидхартха Гаутама, Будда.

Саволлар:

1. Милоддан аввалги I аср – милодий I асрда шимолий Ҳиндистонда чет эл истилолари якуни.

2. Илк буддизм асослари нимадан иборат?
13. Юнон-бақтрийларнинг Ҳиндистонга босқини

Манбаларда Ҳиндистонга бостириб кирган юнон-бақтрийлар яванлар номи билан юритилади. Юнон тарихчиси Страбон ҳинд ерлари Менандр ва Бақтрия шоҳи Деметр томонидан бўйсундирилганлиги ҳақида маълумот беради. Пушямитра ҳукмронлиги ва Патанжали ҳаёти йиллари милоддан аввалги II аср ўртасига тўғри келади.

Шунгалар даврида ҳарбий масала ўта мураккаб муаммога айланди. Ҳинд муаллифи Патанжалининг «Махабхашя» асарида айтилишича, яванлар қўшини ҳинд шаҳарлари Сакету ва Мадхиямикани қамал қиладилар деб айтилади. Яванлар билан Пушямитра ворислари, жумладан унинг набираси Васумитра ҳам курашиб, улкан зафарларга эришди. Кейинчалик икки тараф ўзаро сулҳ тузади. Маълум бўлишича, юнон шоҳи Антиалкида шу мақсадда янги пойтахт – Видишудаги шоҳ Бхагбхадра саройига ўз элчисини юборади.

Милоддан аввалги тахминан II аср ўрталарида Марказий Осиё вилоятларига қўшни яшайдиган қабилалар кириб кела бошлаганлар. Хитой маълумотига қараганда, хуннларнинг сиқуви остида ғарб томон ҳаракат қилаётган Юэчжи1 қабиласи мағлубиятдан сўнг жанубга йўл олган. Се-Саклар қабиласи билан тўқнашган. Саклар Помир довонлари, хусусан машҳур осма йўл ва Ҳиндиқушдан ўтишга муваффақ бўлганлар.

Таксиладан топилган ҳинд ёзувларида Мауэс ҳукмдорлиги даврида Чукша шаҳрида Кшатрапа (Сатрап) бўлгани маълум қилинади. Ундан кейинги сулолалар тарихи қадимий тангалар асосида тикланган.

Машҳур олим У.Тари ҳинд-сак шоҳларининг қуйидаги тадрижий рўйхатини келтиради: Вонон, Сиалирис, Аз I, Азилис, Аз II. Археологларнинг маълумотига кўра, Аз I ҳукмронлиги даврида давлат чегаралари анча кенгайган. Унга «шоҳлар шоҳи» деб ном берилгани унга кўп шоҳлар тобе бўлганидан далолат беради. Масалан, у Матхура ҳукмдори Сатран Риджували тангаларини нафақат бошқа шоҳлар каби юнон ва кхароштхи ёзувида, балки шу билан бирга брахми ёзувида ҳам зарб қилган. Сак сатраплари сулоласининг чегаралари Ҳиндистоннинг ғарб ва жанубига қадар чўзилган. Кўплаб асрлар мобайнида Ғарбий Ҳиндистонда Кардамак сулоласи ҳукмронлик қилиб, уларнинг маркази Уджайн шаҳри бўлган. Солномалар бу сулоланинг энг қудратли ҳукмдори Рудраман (милоддан аввалги 150-130 йиллар) бўлганидан далолат берадилар. Милоддан аввалги 150 йилда Жувагадхадаги қоя ёзувларида у ҳақида баъзи фикрлар баён қилинган. Уларда бу давлатнинг маданий ва сиёсий ҳаёти ҳақида муҳим маълумотлар мавжуд. Унинг ворислари ҳақидаги маълумотлар жуда оз. Тахт ворисларининг ўзаро низолари, турли қўзғолонлар ва кучли қўшни давлатларнинг доимий ҳуружлари ушбу давлатнинг парчаланишига олиб келди.



14. Кушон империяси

Кушон империяси қадимги Ҳиндистон ва бутун қадимги Шарқдаги энг қудратли империялардан бири бўлиб, бир неча юз йиллик мобайнида осиёликларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига сезиларли таъсир ўтказиб келган. Марказий Осиё қабилалари томонидан барпо этилган империя ҳозирги Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ҳудудини эгаллаган эди. У ўша даврдаги – Рим, Парфия, Хитой каби буюк империялар қаторидан жой эгаллаган эди. Кейинчалик Гупталар қабул қилган давлатчилик тизими асослари айнан Кушон давлатидан мерос бўлиб қолган.

Бақтрияда қарор топган давлатлардан бирининг тангалари «Кушон Герай» деб номланган. Хитой солномачилари 100 йилдан ортиқ вақт ўтгач, Кушон Киоцюкю тўрт хонни бўйсундириб, ўзини Гуйшуан ҳукмдори деб эълон қилди деб ҳикоя қиладилар. У 80 йилдан ошиқ умр кўрди. Кужула Кадфиз тангалари Қобул, Таксила ва бошқа жойларда ҳам топилган. Бу тангаларнинг олд томонидан ҳинд-юнон шоҳи Гермей тасвирланган бўлса, орқа томонида эса, кхаронгхи хатида Кадфиз исми зарб қилинган. Кейинроқ у тўла мустақилликка эришди ва ўз номи билан тангалар чиқара бошлади. Дастлабки тангаларда «мулк эгаси» деб ёзилган бўлса, кейинроқ тангалар «шоҳлар шоҳи Кадфиз» ёзуви билан зарб қилинди.

Кадфиз 1 давридан сақланиб қолган ёзувлар унинг ҳокимияти Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий чегараларига ёйилганидан дарак беради. Бу маълумотларда дастлабки кушонларнинг вассаларини ҳам ҳиндлаштириш жараёни ҳақида хабар берилади. Унинг ҳокимияти кенг қулоч ёйганини археологлар топилмалари ҳам тасдиқлайди. Масалан, Таксиланинг ўзидан 2500 га яқин танга топилган. Улардаги шоҳ суръати милоддан аввалги I аср Рим императорлари Август Тиберий, Клавдийларнинг суръатларига ўхшаш. Демак, улар римликлар билан алоқа боғлаганлар. Кадфиз I тахтини унинг ўғли Кадфиз II ёки Вема эгаллайди. У ўз давлатини Ҳиндистоннинг ичкарисига – ҳозирги Панжоб, баъзи фаразларга кўра Уттар Прадешгача кенгайтиради, пул ислоҳати ўтказиб, тангаларни муомалага чиқаради. Бу бутун Марказий Шарқдаги илк барқарор пул бирлиги эди. Янги пул тизими Рим таъсирида пайдо бўлган деган тахминлар мавжуд. Тангалар оғирлиги 8 грамм бўлиб, улар Кушон давлати таркибидаги давлатлардан ҳам топилган. Пул тизимини бундай ислоҳ қилиш этник жиҳатдан турли-туман бўлган Кушон давлатининг иқтисодий юксалишида муҳим омил эди. Вема тангаларида кўпинча шоҳнинг меҳроб олдида тургани, орқа томонида эса Шиванинг муқаддас ҳўкиз – панда билан ёки ёлғиз ўзининг тасвири туширилганди. Айрим олимлар Матхурадаги тош ҳайкални айни шу ҳукмдор номи билан боғлайдилар. Покистонлик профессор А.Н.Дони «Кадфиз Кушон давлатининг асосчиси бўлса, Вема бу давлат бунёдкоридир» деб айтади.

Кушон империяси қадимги Ҳиндистоннинг машҳур ҳукмдорларидан бўлган Канишка даврида буюк ва қудратли давлат бўлди. Кўплаб ҳинд афсоналари ва ривоятлари Канишка исми билан боғлиқ. Канишка даврида Кушон империяси Хитой, Рим ва Парфия билан рақобатлашиб, бунда – Канишка ҳукмронлиги даврини аниқлаш энг жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу давр II асрнинг биринчи чораги. Кўпчилик ғарб олимлари Канишка 78 йилдан сак эрасини бошлаган деб фикр билдирадилар.

Канишка номи буддавий манбаларда ҳам учрайди. Ривоятларга кўра, у ўзининг илк шоҳлик даврида будда динини қабул қилган. Бу фаразни нумизматик, эпиграфик ва археологик далиллар ҳам тасдиқлайди. Бу шоҳнинг айрим тангаларида Будда тасвирланган. Пешовар – Канишка давридаги Кушон империяси пойтахти – Пушапурада, яъни давлатнинг шимоли-ғарбий қисмида Канишка эҳром ва катта ёғоч минора қурдирди ва у ерда баъзи буддавий ёдгорликларини жойлаштирди.

Шунга қарамай, бу даврда аҳолининг диний қарашлари ҳамон турли-туман бўлиб қолаверади. Бу вақтда бақтрия тили анча кенг ривожланиб, у тангалардан кхараштхи ёзувини сиқиб чиқарди. Афғонистон шимолидаги Сурх-Коталда ҳам Канишка даврига оид ёзув топилган. Унда сўз ибодатхона қурилиши ҳақида боради.

Сюан Цзян ёзишича, Канишканинг довруғи қўшни мамлакатларга ёйилган ва унинг ҳарбий қудратини барча тан олган. Бу даврда савдо-сотиқ, айниқса ташқи савдо яхши ривожланди ва шаҳар ҳаётида катта ўсиш сезилди. Кушон савдогарлари Шарқ ва Ғарб ўртасида воситачилик қилганлар. Кушонлар ўз аждодлари – ҳинд-саклар ва парфияликлардан баъзи давлат бошқарув шаклларини қабул қилиб олганлар. Сарнатхда топилган Канишка ёзувларида ҳозирги Банорас вилоятида шоҳ вакиллари – кшатрапа ва махакшатрапа мансабидаги амалдорлар кенгаши ҳақида айтилади. Исмларига қараганда, улар бақтриялик бўлганлар. Бу амалдорлар катта ҳокимият ва мустақилликка эга эдилар. Айниқса кшатрапалар Канишка ворислари даврида кучайдилар. Эпиграфик ёдгорликларга кўра, буюк саркарда бўлган Канишка 23 йил ҳукм сурган. Ҳарбий муваффақиятлари туфайли катта ҳудудларни қўлга киритди. У Кашмирни эгаллади. Хитой ва Тибет адабиётида унинг Сакета ва Паталипутра ҳокимлари билан жанги ҳақидаги ривоят сақланиб қолган. Канишка Парфия ҳукмдорини енгди. Хитойликлар билан бўлган уруш Қашқар, Хўтан, Ёркентни эгаллаш билан тугади. Буюк император Хо Ди (89-105 йиллар) даврида хитойликлар Марказий Осиёда ўз қудратини тиклаб олишга интилдилар. Лашкарбоши Бон Чао Канишкани мағлуб этганидан сўнг бир неча йил ўтгач, Канишка Хитойга юриш қилди. У Хитой шаҳзодасини қароргоҳида гаров сифатида сақлаган деган тахмин ҳам бор. Ҳиндистондан ташқари Афғонистон, Бақтрия, Қашқар, Хўтан, Ёркент ҳам Канишка империяси таркибига кирди. Ҳиндистонда Панжоб, Кашмир, Синд, Уттар-Прадеш (Шарқда то Банорасга қадар) унинг қўл остига ўтди. Бенгалия ва Бихарда ҳам у зарб этган тангалар топилган. Империянинг шарқий қисмини махакшатрапа ва кшатрапа бошқарганлар. Канишка пойтахт Пурушапур (ҳозирги Пешовар) да яшаган. Кашмирдаги Канишкапур шаҳри Канишка томонидан бунёд этилгани ҳақида тахминлар бор. Санъат ва адабиёт ҳомийси бўлган Канишка будда ибодатхонасини қуриш учун энг яхши меъмор ва бинокорларни жалб қилган. Унинг ўлимидан кейин кўп йиллар Хитой ва мусулмон сайёҳларини ҳайратга солиб келган Пешовардаги супа юнон меъморлари, хусусан, Агезила исмлии меъмор бошчилигида қурилган.



Сўнгги кушонлар. Тарихчи олимлар Канишкадан кейинги Кушон империяси ҳукмдорлари сулоласи қуйидаги тартибда ҳукм сурган деб ҳисоблайдилар: Васишка, Хувишка, Канишка II, Васудева II, Канишка III, Васудева III. Мадхура ва Санчи яқинида топилган ва 24-28 йилларга оид деб ҳисобланган ҳинд ёзувида Канишкадан кейин Васишка ҳукмдор бўлганлиги айтилган. Васудева ҳам узоқ йиллар ҳукм сурган. Унинг ёзувлари ва тангалари Панжоб ва қўшни вилоятлардан топилган. III асрда буюк империя майда давлатларга бўлиниб кетди. Васудева III давридаёқ Кушон давлатининг инқирозга учрагани аён бўлди. Унинг авлодлари қудратли Сосонийлар ва Эрон давлатлари билан кураш олиб борган. Айрим олимлар III асрнинг ўрталарида Шопур I (241-272) ҳукмронлиги даврида Кушон давлати Сосонийлар империяси таркибиги кирган деб айтадилар. Аммо X асрда яшаб ўтган араб тарихчиси Табарийнинг ёзишича, Сосонийлар шарқда Сейстон, Абрашаҳр, (Хуросоннинг бир қисми), Марв, Хоразм, Балх ва Хуросоннинг чекка ўлкаларигача эгаллаб олганлар. Марвдан Форсга қайтишда Кушон ва бошқа давлатлар ҳукмдорлари унга итоат қилишларини билдирганлар. Кушон империясининг сўнгги йиллари унинг ихтиёрида фақат Гандхара вилояти қолиб, шу тариқа қадим Шарқдаги энг йирик империя сиёсий майдонни тарк этди.

Кушон давлати қадимги давр маданияти ва сиёсий – иқтисодий ҳаётида ўзига хос из қолдирди. Бир империя таркибида турли халқларнинг бирлашуви, маданиятлар алмашувига олиб келди. Нафақат империя ичкарисидаги халқлар, балки ташқаридага Рим ҳамда Форс давлатлари билан ҳам алоқалар ўрнатилди. Империя турли анъаналар асосида ривожланди. Маҳаллий анъаналарни сақлаган ҳолда антик давр ютуқлари ҳам ўзлаштирилди. Империянинг этник жиҳатдан турлича бўлганлиги нумизматик тадқиқотлар билан ҳам исботланди. Бу давр тангаларида эрон, ҳинд, эллин ёзувлари учрайди. Бу топилмаларга кўра ҳинд маъбудалари орасида Шива, Махасена, Вишкху, Скандакумар исмлари кенг тарқалган. Кейинги уч исм Шиванинг ўғли ҳисобланган уруш маъбудаси Шиваитига тегишли. Канишка тангаларида Будданинг тасвири ҳам бўлган. Олд Осиё ва Эллин худолари Гелиос, Гефест, Селена алоҳида гуруҳни ташкил этади. Баъзи олимлар бу номлар турли-туманлиги мамлакатнинг тарихий жараёнига боғлиқ дейдилар. Бундан ташқари тангалар фақат пул бўлиб қолмай, балки ғоявий қурол вазифасини ҳам ўтаган. Чунки бу турли элатлардан иборат империяни бирлаштириш йўлларидан бири эди.

Эпиграфик материаллар бу даврдаги диний вазият ҳақида далолат берувчи энг ишончли манбадир. Бу масканлардан тош ва қояларга ўйиб ёзилган маълумотлар кўплаб топилган. Кушонлар даврида ҳинд цивилизацияси марказий ва шарқий Осиёга тарқала бошлаган. Бу даврда илк бор буддизм Хитойга кириб борган (61-67 йиллар). Буддизмнинг Ҳиндистон ташқарисида тарқалиши унинг мазмун жиҳатидан ўзгаришига олиб келди. Канишка даврида мазкур дин моҳиятан ва шаклан тараққий этди. Бу оқим буддавий таълимотини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, диний эркинлик йўлида иш олиб борган. Мазкур оқим ҳақидаги матхура ёзувида маълумотлар сақланган бўлиб, улар диний маросимлар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Бу каби ёзув гандхара санъати деб аталган. Чунки Будда ва Будхисата тасвирланган тошлардаги ёзувлар асосан Гандхара вилоятидан кўплаб топилган. Шунингдек, браҳманизм ҳам ўз мавқеини сақлаб қолган. Ёзувлардан маълум бўлишича, браҳманлар турли диний маросимлар ўтказганлар. Бу хусусда собиқ шўро, хусусан ўзбекистонлик археологларнинг далиллари диққатга сазовор. Сурх-Котал, Матхура ва Халчаён топилмаларини қиёслаб ўрганиш натижасида уларнинг фикралари ҳинд археологлари хулосаларига мувофиқ келди. Узоқ умр кўрган Кушон давлати бошқа давлатлар тизимига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Кушон ҳукмронлигида халқаро алоқалар ривож топди. Савдогарлар Миср, ҳатто баъзи Ғарб мамлакатларига ҳам етиб бордилар. Ўрта Ер денгизини Шарқ билан боғлаган Буюк ипак йўли ҳам айнан мана шу давлат ҳудудидан ўтган эди.

Бу давр Жанубий Ҳиндистонда савдо-сотиқ ривожланди, маданият юксалиб, шаҳарлар кўпайди. Хусусий ер эгалиги янада тараққий этди. Шоҳ ўз ерларидан бир қисмини хусусий шахс ва брахманларга инъом қилар, бундай ерлар солиқдан озод этиларди. Феодал тизим дастлаб Деканда шакллана бошлади. Ерни амалдорлар билан биргаликда деҳқонларга инъом қилиш ҳақида I аср Декан қўлёзмаларида қайд этилган. Ажанта, Амаварати ва Нагаржуникандада топилган машҳур ҳайкалчалар, илк тамил достонлари бизга Декан ва Жанубий Ҳиндистон аҳолисининг ҳаёти ва мамлакатлари ҳақида маълумотлар беради.



1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет