7-мавзу. Бюджет ташкилотларида бюджет ҳисобини ташкилий-услубий жиҳатлари бюджет ташкилотларида бюджет ҳисобини ташкил қилишнинг мақсади ва вазифалари ҳамда хусусиятлар



Дата22.05.2020
өлшемі154.88 Kb.
7-МАВЗУ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БЮДЖЕТ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛИЙ-УСЛУБИЙ ЖИҲАТЛАРИ 7.1.Бюджет ташкилотларида бюджет ҳисобини ташкил қилишнинг мақсади ва вазифалари ҳамда хусусиятлари. 7.2. Бюджет ташкилотларида юритиладиган ҳисоб ҳужжатлари ҳамда регистрлари шакллари. 7.3. Бюджет ташкилотларида қўлланиладиган ҳисобварақлар, уларни тайинланиши ва тузилиши. 7.4. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия баланси. 7.5. Бюджет ташкилотларида бюджет ҳисобининг ташкилий жиҳатлари. 7.6. Бюджет ташкилотларида бюджет ҳисобини ташкил этишда қўлланиладиган ахборот тизимлари. Таянч иборалар: бюджет тпшкилоти, объектлари, аналитик ва синтетик ҳисоб, ғазначилик, молия органлари, баланс, жамғарма, ҳисобварақлар. 7.1. Бюджет ташкилотларида бюджет ҳисобини ташкил қилишнинг мақсади ва вазифалари ҳамда хусусиятлари. Бюджет ташкилотлари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бухгалтерия ҳисобини (кейинги ўринларда бухгалтерия ҳисоби деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ги Қонунига, ушбу Йўриқномага ва бошқа нормативҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил қиладилар. 7.1.Чизма Бюджет ташкилотлари Ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби мазкур Йўриқномага мувофиқ бухгалтерия ҳисоби юритишнинг мемориал ордер шаклида олиб борилади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, шунингдек, уларнинг тизимидаги ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бухгалтерия ҳисоби юритишнинг журнал-ордер шаклида олиб боришлари мумкин. Ташкилотнинг раҳбари ташкилотда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилинишини ҳамда тўлиқ ва аниқ юритилишини, молия-хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини, БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ таълим муассасалари соғликни сақлаш тизимидаги ташкилотлар мудофо сохаси ва бошқа юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари мактаблар олий ўқув юртлари илмий-тадқиқот институтлари касалхоналар поликлиникалар шунингдек, бухгалтерия ҳужжатларининг сақланишини таъминланиши шарт. 7.2.Чизма Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг объектлари. Ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари, ҳисобчилари, бухгалтерия хизматининг раҳбарлари (кейинги ўринларда бош ҳисобчи деб юритилади) ўзларининг тизимидаги ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритилишини ва молиявий ҳисоботларни тўғри тузилишини мунтазам назорат қилиб турадилар (агар қонунчиликда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса). Бош ҳисобчи бошчилик қиладиган ташкилотнинг бухгалтерияси мустақил таркибий бўлинма ҳисобланади ва ташкилотнинг бошқа бирон–бир бўлинмаси таркибига киритилиши тақиқланади. Ташкилот бош ҳисобчиси бевосита мазкур ташкилот раҳбарига, бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тузиш ва тақдим қилиш масалалари бўйича эса, агар қонунчиликда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, юқори ташкилот бош ҳисобчисига ҳам бўйсунади ҳамда ташкилотда бухгалтерия ҳисобини юритилишига, молиявий ҳисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ топширилишига ҳамда ушбу Йўриқнома, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажарилишига жавобгар бўлади. Бош ҳисобчи бухгалтерия ходимлари учун хизмат вазифаларини ҳар бир ходим учун алоҳида белгилайди. Бухгалтерияда хизмат вазифалари функционал белгиларга қараб тақсимланади, яъни ходимларнинг ҳар бир гуруҳига ёки алоҳида бир ходимга ишнинг ҳажмига қараб, маълум бир соҳа бириктирилади. Ташкилот бош ҳисобчиси лавозимга тайинланишида ва ундан озод этилишида белгиланган тартибда ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ тузилган комиссия томонидан қабул қилиш – топшириш кунида ҳисоб, ҳисобот ва архив ҳужжатларининг ҳолатини кўрсатган ҳолда бухгалтерия ишларини қабул қилиш–топшириш тўғрисидаги далолатнома тузилади. Зарур ҳолларда, ушбу комиссия таркибига юқори ташкилот ҳамда тегишли молия органлари билан келишилган ҳолда уларнинг вакиллари ҳам киритилиши мумкин. Бош ҳисобчининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: бухгалтерия ҳисобини мазкур Йўриқномага ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритиш, шунингдек, ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш; бухгалтерия ҳужжатларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини олдиндан назорат қилиш; бюджет маблағларини, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар мажбуриятлар заҳиралар фойда, зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ бошқа операциялар даромадлар ва харажатлар маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат қилиш; тизимига кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини қонунчилик талабларига мувофиқ юритилишини назорат қилиш; ташкилотда ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларини, шунингдек, таълим муассасаларида талабаларнинг стипендияларини белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш; смета ижроси жараёнида вужудга келадиган юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш; пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек, бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилишда қатнашиш, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш; моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишларини ўтказиш; моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларни ҳисобини юритиш ва улардан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш; молиявий ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузиш ва топшириш; ташкилот раҳбари тасдиқлаши учун харажат сметаларини ва уларга илова қилинадиган ҳисоб-китобларни тузиш (агар режалаштириш бўлимлари ёки ушбу вазифани амалга оширувчи лавозим штатлар жадвалида назарда тутилмаган бўлса); асосий воситалар ҳамда бошқа моддий қимматликларни уларнинг сақланиш ва фойдаланиш жойларида бутлигини мунтазам назорат қилиш; бухгалтерия ҳужжатларини, ҳисоб регистрларини, шунингдек, харажатлар сметаларини (илова ҳисоб-китоблари билан бирга) сақланишини таъминлаш (агар режалаштириш бўлимлари ёки ушбу вазифани амалга оширувчи лавозим штатлар жадвалида назарда тутилмаган бўлса); қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни бажарилишини таъминлаш. Бош ҳисобчи ташкилотнинг тегишли бўлинмалари ва хизматларининг раҳбарлари билан биргаликда қуйидагиларни мунтазам равишда назорат қилиши шарт: товар-моддий қимматликларнинг қабул қилиниши ва топширилишини расмийлаштиришда белгиланган қоидаларга риоя этилишини; меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини тўғри сарфланиши, мансаб маошларининг тўғри белгиланиши, штат, молия ва касса интизомига қатъий риоя этилишини; пул маблағлари, товар-моддий қимматликлар, асосий фондларни инвентаризация қилиш, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини бажаришнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини; белгиланган муддатларда дебиторлик қарзни ундириб олиниши ва кредиторлик қарзни қайтарилиши бўйича тегишли чора-тадбирларни кўрилишини, тўлов интизомига мунтазам риоя этишни; қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни бажарилишини таъминлаш. Бош ҳисобчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: бухгалтерия ҳисоби ва назорат ишлари тўғри ташкил этилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўришни ташкилот раҳбаридан талаб қилиш; таркибий бўлинмаларда пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа қимматликларни қабул қилиш, сақлаш ҳамда сарфлаш юзасидан белгиланган тартибга амал қилинишини текшириб туриш; мукофотлар ҳажмларини пасайтириш (агарда қонунчиликда белгиланган нормалардан ошиб кетган бўлса) тўғрисида ташкилот раҳбарига таклифлар киритиш; ташкилотнинг барча бўлинмаларидан бухгалтерия ҳисобини юритиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ва маълумотларни расмийлаштиришни ҳамда бухгалтерияга тақдим қилишни талаб қилиш; қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг вазифалари: • норматив ҳужжатлар асосида бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил этиш; • хўжалик операцияларини қонунийлигини ва ўз вақтида тўғри ҳужжатлаштириш устидан бошланғич ва жорий назоратни ташкил этиш; • муассаса учун очилган бюджет маблағларидан ва уларни белгиланган мақсадларга тўғри ва тежаб сарфланиши устидан жорий назоратни олиб бориш; • бюджет ва нобюджет маблағларни белгиланган сметалари бўйича ижросининг ҳисобини олиб бориш; • сметани бажариш юзасидан вужудга келадиган турли корхоналар, муассасалар ва шахслар билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш; • ўз вақтида ишчи ва ходимларга маошни ҳисоблаш ва бериш; • муассаса пул маблағлари ва моддий бойликларининг бутлиги устидан назорат олиб бориш мақсадида ходимлар орасида ташкилотнинг мол-мулкига моддий жавобгарликни ташкил этиш; • моддий жавобгар шахслар орасида моддий бойликларнинг бутлигини таъминлаш ва ҳисобини юритиш масалалари бўйича йўлланмалар кўрсатиш; • муассаса пул маблағлари, ҳисоб-китоблари ва моддий бойликларини инвентаризациядан ўтказиш ҳамда улар натижаларини ўз вақтида тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш; • бухгалтерия ҳисоботларини тузиш ва ўрнатилган вақтларда топшириш; • бухгалтерия хизмати фаолиятига тааллуқли низом, йўриқнома, методик кўрсатмалар ва бошқа норматив ҳужжатларни тизимлаштирилган ҳисобини олиб бориш; • бухгалтерия ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари, харажатлар сметаси ва улар билан боғлиқ ҳисоб-китоблар ҳамда бошқа ҳужжатларни ташкилотда сақланишини ташкил этиш ва ўрнатилган тартибда архивга топшириш. 7.3.Чизма Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг вазифалари. Касса кирим ордерлари бош ҳисобчи (ёки унинг ўринбосари) ва кассир томонидан имзолангандагина ижро учун яроқли ҳисобланади. 7.2. Бюджeт тaшкилoтлaридa буxгaлтeрия ҳисoбининг ҳусусиятлaри. Кўриб ўтганимиздек, жамиятда иккиёқлама ёзувнинг пайдо бўлиши бухгалтерия ҳисоби ривожланишига асос бўлган. XIII—XIV асрларда иккиёқлама ёзув тизими пайдо бўлди ва Шимолий Италиянинг бир неча савдо марказ- ларида ундан фойдаланила бошланди. Топилган ягона қўлёзмаларга кўра иккиёқлама ёзув 1340- йили пайдо бўлган. Яна бошқа манбаларга кўра бундан ҳам олдинроқ Франциянинг Шампан вилояти савдо фирмаларида (1299—1300) иккиёқлама ёзувдан фойдаланилган. Унинг асосчиси Италияда яшаган француз монархи Луко Пачоли ҳисобланади. У ўзининг улкан иши ҳисобланган «Счёт ва ёзувлар тўғрисида рисола»1 номли асарида (1494- йил) ҳисоб ёзувлари бўйича тушунчани очиб берди. Ҳозирда ҳам бу китоб жуда долзарб ҳисобланади. Ҳисоб регистрларида акс эттириладиган ёзувлар учун тўлиқ расмийлаштирилган бошланғич ҳисоб ҳужжатлари асос бўлиб хизмат қилади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари айрим хўжалик операцияларини расмийлаштиришга мўлжалланган бир марталик ёки маълум бир даврдаги бир хил хўжалик операцияларини расмийлаштиришга мўлжалланган бир гуруҳ ҳужжатлар бўлиши мумкин. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади. Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳисоб ҳужжати расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир: ташкилотнинг номи, ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой, хўжалик операциясининг номи, 1 Пачоли Л. Трактат осчетах и записах (Электронный ресурс); научное электронное издание / перевод и редакция проф. М.И. Кутера – Электрон.дан. (325 Мб) – Майкоп: Элит, 2015. -1электрон. опт. диск (CD-R). мазмуни ва миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолида), масъул шахсларнинг шахсий имзолари. Ташкилотларда бошланғич ҳисоб ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган шаклда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлар асосида тузилиши мумкин. Бунда, электрон ҳужжатлар қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ва бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг асл нусхасида белгиланган барча реквизитларга эга бўлиши шарт. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида тўғри ва аниқ тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун уларнинг белгиланган муддатларда ташкилот бухгалтериясига топширилишига жавобгар. Моддий қимматликларни харид қилишга доир ҳужжатларда моддий жавобгар шахснинг бу қимматликларни олганлиги тўғрисидаги имзоси, бажарилган ишларга доир ҳужжатларда эса, ишни қабул қилганлик тўғрисида тегишли шахсларнинг имзоси бўлиши керак. Ҳужжатлардаги ёзувлар сиёҳ билан ёки шарикли ручка, кимёвий қалам билан ёки замонавий ҳисоблаш техникалари воситасида ёзилади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларида ўчириш, қириш ва изоҳланмаган тузатишларга йўл қуйилмайди. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларида йўл қўйилган хатоларни тузатиш нотуғри ёзилган матн ёки суммани устидан чизиб ўчириш ва унинг устига тўғри матн ёки суммани ёзиб қўйиш йўли билан бажарилади. Нотўғри ёзувни ўчиришда унинг устидан ингичка чизиқ билан (кейинчалик уни ўқиш мумкин бўлиши учун) чизиб қўйиш керак. Бошланғич ҳисоб ҳужжатидаги барча хатоларни тузатишлар “Тузатилган” деган ёзув билан изоҳланиши ва тузатиш киритилган сана кўрсатилган ҳолда ҳужжатни имзолаган шахсларнинг имзоси билан тасдиқланиши керак. Банк ва касса-пул ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. Моддий жавобгар шахслар товар-моддий қимматликларнинг кирими ва чиқими бўйича бошланғич ҳисоб ҳужжатларини икки нусхада расмийлаштирилган 442-сон шаклдаги реестр (мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси) билан бухгалтерияга топширадилар. Бу реестрнинг бир нусхаси моддий жавобгар шахс иштирокида тақдим қилинган бошланғич ҳисоб ҳужжатларни расмийлаштирилишини текшириб, ҳисобчининг имзоси билан моддий-жавобгар шахсга қайтарилади, иккинчи нусхаси эса, бухгалтерияда қолади. Пул маблағлари ва товар-моддий қимматликларини сақлашга жавобгар бўлган шахслар билан белгиланган тартибда уларнинг шахсан тўлиқ моддий жавобгарлиги ҳақида шартнома тузилади. 7.3. Бюджeт тaшкилoтлaридa юритилaдигaн буxгaлтeрия ҳисoбининг шaкллaри. Бухгалтерияга келиб тушган бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг қонунчиликка мувофиқлиги (бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилиши, барча реквизитларининг мавжудлиги, айрим кўрсаткичларнинг бир-бири билан мантиқан боғланганлиги ва бошқалар) текширилиши шарт. Касса кирим ва чиқим ордерларига илова қилинган барча ҳужжатлар, шунингдек, иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун асос бўлган ҳужжатлар штамп ёки қўлда ёзиш йўли билан “Олинди” ёки “Тўланди” деган белги ва унинг санаси (кун, ой, йил) кўрсатилган ҳолда ёпилиши керак. Текширилган ва ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҳужжатлар санаси бўйича тартиблаштирилиб, қуйидаги доимий рақамли мемориал ордер — жамланма қайдномалар билан расмийлаштирилади: 1-мемориал ордер – касса операциялари бўйича жамланма қайднома, 381-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси); 2-мемориал ордер – бюджет маблағларининг ҳаракатига доир жамланма қайднома, 381-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси); 3-мемориал ордер – бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракатига доир жамланма қайднома, 381-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 4-иловаси); 5-мемориал ордер – иш ҳақи ва стипендиялар бўйича ҳисоб-китоб варақалари йиғиндиси, 405-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 5-иловаси); 6-мемориал ордер – турли ташкилотлар ва муассасалар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар бўйича жамланма қайднома, 408-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси); 8-мемориал ордер – ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича жамланма қайднома, 386-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 7-иловаси); 9-мемориал ордер – асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши ва жойдан жойга кўчирилиши бўйича жамланма қайднома, 438-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 8- иловаси); 11-мемориал ордер – озиқ-овқат маҳсулотларининг киримига доир жамланма қайднома, 398-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 9-иловаси); 12-мемориал ордер – озиқ-овқат маҳсулотларининг сарфига доир жамланма қайднома, 411-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 10-иловаси); 13-мемориал ордер – материаллар сарфига доир жамланма қайднома, 396-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси); 15-мемориал ордер – таълим муассасаларида болаларни сақлаганлик учун отаоналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар бўйича қайднома, 406-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 12-иловаси). Қолган операциялар (асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш, асосий фондларни ҳар йилги қайта баҳолаш, бюджетдан ташқари даромадлар ҳисоби, йилни якунлаш операциялари ва ҳ.к) ва “Сторно” операциялари бўйича алоҳида мемориал ордерлар тузилади (274-сон шакл) (мазкур Йўриқноманинг 13-иловаси) ва улар ҳар ой учун алоҳида 16 рақамдан бошлаб рақамланади. Операциялар ҳажмига қараб жамланма қайдномаларни тузиш талаб қилинмайдиган ташкилотларда субсчётлар корреспонденцияси алоҳида мемориал ордерларда (274-сон шакл) ушбу Йўриқноманинг 35-бандида келтирилган доимий рақамлар берилиб кўрсатилади. Алоҳида мемориал ордерлар операцияларнинг содир бўлишига қараб, аммо бошланғич ҳисоб ҳужжатлари олингандан кейинги кундан кечиктирмасдан айрим ҳужжатларга ёки бир хилдаги ҳужжатларнинг бир гуруҳи асосида тузилади. Субсчётлар корреспонденцияси мемориал ордерларда икки ёқлама ёзув қоидасига мувофиқ ёзиб борилади. Мемориал ордерлар бош ҳисобчи (ёки унинг ўринбосари) ва ижрочи (ҳисобчи) томонидан имзоланади. Барча мемориал ордерлар 308-сон шаклдаги “Бош-журнал китоби”да (мазкур Йўриқноманинг 14-иловаси) рўйхатга олинади. “Бош-журнал китоби” ҳар бир субсчёт бўйича юритилади. “Бош-журнал китоби” ўтган йилдаги якунловчи балансга мувофиқ йил бошига қолган қолдиқ суммаларни кўчириб ёзиш билан очилади. Бу дафтарга ёзувлар мемориал ордерлар ва мемориал ордер – жамланма қайдномалар тузилгандан кейин ойига бир марта ёзилади. Мемориал ордердаги сумма дастлаб “Ордер бўйича сумма” қаторига, кейин эса, тегишли субсчётларнинг дебети ва кредитига ёзилади. Барча субсчётлар бўйича ойлик айланмалар суммаси дебетда ҳам кредитда ҳам “Ордер бўйича сумма” қаторининг жамига тенг бўлиши керак. Ойлик айланмалардан кейинги иккинчи қаторда ҳар бир субсчёт бўйича келгуси ойнинг бошига қолдиқ чиқарилади. Аналитик ҳисоб бухгалтерия ҳисоби регистрларида (бухгалтерия дафтарларида, карточкаларида, қайдномаларида ва бошқаларда) юритилади. Ҳар бир бухгалтерия дафтарида унга ёзишдан олдин барча бетлари (варақлари) рақамланади. Охирги бетнинг орқа томонига бош ҳисобчининг имзоси билан қуйидаги ёзув ёзиб қўйилади: “Ушбу дафтарда ҳаммаси бўлиб ____ бет (варақ) рақамланган”. Касса дафтари (440-сон шакл) (мазкур Йўриқноманинг 15-иловаси), ундан ташқари, шнур билан тикилган ва сурғучли муҳр билан муҳрланган, варақлар сони эса, ташкилот раҳбари ва бош ҳисобчининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Ҳар бир дафтар устига ташкилотнинг номи ва дафтар очилган ҳисобот йили ёзиб қўйилади. Дафтарда унга очилган субсчётларнинг мундарижаси бўлиши керак. Ёзувлар дафтарнинг бошқа бетига ўтказилганда мундарижада шу субсчёт бўйича ёзувнинг ўтказилганлиги, янги бетларнинг рақами кўрсатилган ҳолда белгилаб қўйилади. Бухгалтерия дафтарларида йил тугагандан кейин бўш варақлари кўп бўлса, келгуси йил операцияларини ёзиш учун ҳам фойдаланилиши мумкин. Карточкалар (асосий воситаларга доир карточкалардан ташқари) ҳар бир субсчёт учун алохида юритиладиган 279-сон шаклдаги карточкалар реестрида (мазкур Йўриқноманинг 16-иловаси) рўйхатга олинади. Асосий воситалар карточкалари АВ-10- сон шаклдаги асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар карточкалар рўйхатида (мазкур Йўриқноманинг 17-иловаси) рўйхатга олинади. Карточкалар картотекаларда, субсчётларга, уларнинг ичида моддий жавобгар шахсларга бўлинган ҳолда сақланади. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва бошқа бухгалтерия ҳужжатларини архивга топшириш муддатлари ва тартиби қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, ҳисоб регистлари, молиявий ҳисоботларни сақлашни, уларни расмийлаштириб, архивга топширишни бош ҳисобчи таъминлайди. Асосий воситалар ҳисоби юритиладиган инвентар карточкаларнинг рўйхати АВ-10 сон шакли, унда АВ-6 сон шакл, АВ-8 сон шакл ва АВ-9 сон шакл инвентар карточкалар (мазкур Йўриқноманинг 18, 19 ва 20-иловалари) бўйича охиргисининг ҳам ҳисобдан чиққанлиги хақида белги бўлгандагина архивга топширилади. Ушбу рўйхатсиз архивга топширилаётган инвентар карточкалар, карточканинг рақами ва ҳисобдан чиқарилаётган инвентарнинг номи кўрсатилган ҳолда алоҳида қайднома ёзилади. Ҳисоб регистрларига ёзувлар сиёҳ билан, шарикли ручка билан ёки замонавий ҳисоблаш техникаси ёрдамида бошланғич ҳисоб ҳужжатларидан, улар олинганидан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан ёзилади. Ҳар ой тугагандан кейин аналитик ҳисоб регистларида айланмаларнинг жами ҳисобланади ва субсчётлар бўйича қолдиқ чиқарилади. Жорий йилда ҳисоб регистрларидаги бухгалтерия ёзувларида аниқланган хатолар қуйидаги тартибда тузатилади: баланс топширгунга қадар шу ҳисобот даврида аниқланган, мемориал ордер маълумотларининг ўзгаришини талаб қилмайдиган хатолар ана шу хато ёзилган ёзув ёки матннинг устидан ингичка чизиқ билан ўчирилади (ўчирилган ёзувни ўқиш мумкин қилиб) ва унинг устига янги, тўғри матн (ёзув) ёки суммани ёзиб қўйиш йўли билан тузатилади. Бир вақтнинг ўзида тегишли қатор четидаги ҳошияга бош ҳисобчининг имзоси билан “Тузатилган” деб изоҳ берилади ва санаси кўрсатилади; баланс топшириш вақтига қадар мемориал ордерга ўтиб кетган хато ёзув унинг характерига қараб қўшимча мемориал ордер билан ёки “Сторно” усулида тузилади; баланс топширилган ҳисобот давридаги ҳисоб регистрлари ёзувларида аниқланган хатолар ҳам мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган усулда тузатилади. Хатони тузатишга доир қўшимча ёзувлар, шунингдек “Сторно” усули билан қилинадиган тузатишлар мазкур хато аниқланган ҳисобот даврида тузилган мемориал ордерлар билан расмийлаштирилади. Бу мемориал ордерлар одатдаги реквизитлардан ташқари, мазкур мемориал ордер билан тузатиладиган мемориал ордернинг рақами ва санасига ишора қилинади. Мазкур мемориал ордерни тузиш учун 433-сон шаклдаги бухгалтерия маълумотномаси (мазкур Йўриқноманинг 21-иловаси) асос бўлиб хизмат қилади. 7.5. Буxгaлтeрия бaлaнсининг тузилиши. Синтeтик вa aнaлитик ҳисoб рeгистрлaри вa улaргa ёзувлaр қилиш тaртиби Синтетик ва аналитик субсчётлардаги бухгалтерия ёзувларини тўғрилигини назорат қилиш учун тегишли аналитик субсчётларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича айланма қайдномалар (М-44-сон шаклдаги материал заҳиралар бўйича айланма қайднома, 285-сон шаклдаги айланма қайднома ва 326-сон шаклдаги асосий воситалар бўйича айланма қайднома) (мазкур Йўриқноманинг 22, 23 ва 24-иловалари) тузилади. Айланмалар жами ва айланма қайдномалардаги ҳар бир аналитик субсчёт қолдиқлари 308-сон шакл “Бошжурнал китоби”даги мазкур субсчётларнинг қолдиқлари ва айланмалари жами билан ҳар ой якуни бўйича таққосланади. Айланма қайдномалар ҳар ойда, асосий воситалар бўйича эса, ҳар чоракда тузилади. 326-сон шаклдаги айланма қайдномадаги ёзувлар керак бўлган ҳолларда бир неча йиллар давомида олиб борилиши ҳам мумкин. Янги ҳисобот йилида синтетик ва аналитик ҳисоб регистларида йил бошига қолдиқ суммалари ўтган йилги якунловчи балансга ва тегишли ҳисоб регистрларига тўла мос равишда ёзилади. Агар йиллик ҳисобот молия органи ёки юқори ташкилот томонидан қабул қилинаётганда якунловчи балансда тузатишлар қилинган бўлса, молия органи ёки юқори ташкилотнинг тегишли ёзма кўрсатмасига асосан бу тузатишлар ўтган йилги ҳисоб регистларига ҳам, жорий йил регистларига ҳам (кирим қолдиқларини ўзгартириш йўли билан) киритиб қўйилади. Ҳар бир ҳисобот ойи тугагандан кейин барча мемориал ордерлар, мемориал ордер – жамланма қайдномалар уларга тегишли ҳужжатлар билан бирга рақамига қараб тартиб билан тахланиши ва китоб қилиниши керак. Ҳужжатлар унча кўп бўлмаган такдирда, уларнинг уч ойлигини битта қилиб китоб қилиш мумкин. Муқовасига ташкилотнинг номи, китобнинг номи ва тартиб рақами, ҳисобот даври – йил ва ой, мемориал ордернинг бошланғич ва охирги рақами, китобдаги варақлар сони ёзиб қўйилади. Ташкилотлардан бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботлар фақатгина қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли органлар томонидан олиниши мумкин. Агар ҳали тўлиқ расмийлаштирилмаган ҳужжатлар томи (тикилмаган, рақамланмаган ва ҳ.к) олинаётган бўлса, ҳужжатларни олаётган орган вакилининг иштирокида ташкилотнинг мансабдор шахслари бу томларни расмийлаштиришлари (рўйхат қилиши, варақларни рақамлаши, шнурлаши, муҳрлаши ва ўз имзолари билан тасдиқлашлари) лозим ёки олинаётган ҳужжатларнинг рўйхатини тузиб (ҳар бир ҳужжатдаги варақлар сонини кўрсатган ҳолда), уни ўзлари ва ҳужжатларни олаётган органнинг вакили имзолашлари лозим. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари йўқолиб қолган ҳолларда ташкилот раҳбари буйруқ билан йўқолиш сабабларини текшириш учун комиссия белгилайди. Зарур бўлган ҳолларда комиссия ишида қатнашиш учун бошқа давлат органларининг вакиллари таклиф қилинади. Комиссия ишининг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади. Бу далолатнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва бир нусхаси юқори ташкилотга юборилади. Моддий қимматликлар, пул маблағлари, шунингдек, дебиторлар ва кредиторлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар ҳамда бошқа активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш, шунингдек инвентаризация натижаларини расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда даврий молиявий ҳисоботларни, шунингдек сет, штат ва контингентлар бўйича режанинг бажарилиши тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботларни тузадилар ва топширадилар. Назорат учун саволлар 1.Дaвлaт бюджeти ғaзнa ижрoси шaрoитидa бюджeт тaшкилoтлaридa буxгaлтeрия ҳисoбини тaшкил қилиш вa унинг вaзифaлaри нималардан иборат?. 2. Бюджeт тaшкилoтлaридa буxгaлтeрия ҳисoбининг ҳусусиятлaри. 3. Бюджeт тaшкилoтлaридa юритилaдигaн буxгaлтeрия ҳисoбининг шaкллaри. 4.Бюджeт тaшкилoтлaри xaрaжaтлaри смeтaси ижрoси ҳисoби бўйичa фoйдaлaнилaдигaн буxгaлтeрия ҳужжaтлaри, улaрнинг тaйинлaниши, рaсмийлaштириш тexникaси вa тaртиби қандай? 5. Буxгaлтeрия бaлaнсининг тузилиши. Синтeтик вa aнaлитик ҳисoб рeгистрлaри вa улaргa ёзувлaр қилиш тaртибини тушунтиринг.

Достарыңызбен бөлісу:


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет