8-мавзу. ТЎлов баланси статистикаси. Тўлов балансини ташкил қилиниши ва классификацияси



жүктеу 189.24 Kb.
Дата18.04.2016
өлшемі189.24 Kb.
: umk
umk -> Әдістемелік нұсқаудың титулдық парағы
umk -> Дәрістердің тірек конспектісі
umk -> Ф со пгу 18. 2/05 Қазақстан Республикасының білім және ғылым министрлігі
umk -> Краткий словарь терминов абазия неспособность ходить
umk -> Семей мемлекеттік педагогикалық институты
umk -> Пән бойынша оқыту бағдарламасының (Syllabus) титулдық парағы
umk -> 5 в 020500 «Бастауыш оқытудың педагогикасы мен әдістемесі»
umk -> «Баспа қызметіндегі компьютерлік технологиялар»
umk -> БАҒдарламасы (Syllabus) pkya 2204 «Кәсіби қазақ тілі»
umk -> Бейнелеу өнерін оқыту әдістемесі» пәні бойынша 5В107000– «Бейнелеу өнері және сызу мамандығының студенттеріне арналған пәнді зерттеу әдістемесі арналған тапсырма


8-МАВЗУ. ТЎЛОВ БАЛАНСИ СТАТИСТИКАСИ.
8.1. Тўлов балансини ташкил қилиниши ва классификацияси
Валюта бозори деб фойда олиш мақсадида чет эл валюталарини сотиб олиш, сотиш, уларни қарзга олиш, кўчириш, конвертациялаш, алмаштириш ва сақлаш операцияларини йиғиндисига айтилади.

Валюта бозорини асоси пойдевори, сутумгўшаси бўлиб товар, хизмат ва капитални миллий ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобланади, валюта биржалари эса, унинг тузувчи, амалга оширувчи, рўйхатга олувчи ёки бошқача қилиб айтганда қайнатувчи қозони бўлади. Ҳозирги кунда биржалар (улар сони дунёда 10.000 ошиқ) ўзининг кенг тарқалган шаҳобчаларига эга бўлиб, мижозлар номидан ёки уларни топшириғи билан ҳамма валюта операцияларини бажарадилар: валютани сотиш ва сотиб олиш; валюта бозорини конъюнктурасини баҳолаш; валюта курсларини белгилаш ва чоп қилиш ва ҳ.к.



Валюта бозорлари характери, мазмуни, тури ва бажарадиган операциялари бўйича қуйидагиларга бўлинади: миллий ва халқаро бозорлар; конверсион (алмаштириш) операциялари бозори; олтин бозори; валюта қимматли қоғозлари (авуарлар) бозори; махсус ҳуқуқларни бўйнига олиш (шартнома талабларини) бозори; олтин ва валюта авуарларини ўз ичига олувчи хусусий захира валюта маблағлари бозори (мамлакатни валюта захира фонди назарда тутилмоқда); шартли захира валюта маблағлари (МВФга бўлган қарзни талаблар ва қисқа муддатли валюта алмаштириш бўйича ўзаро шартнома талаблари кейинги "своп" операциялар бозори ҳам деб аталади) бозори; валюта зоналари бўйича: долларли, фунт стерлингли, маркали ва ҳ.к. бозори; ягона валюта бозори. Охирги бозорга мисол "Евро" бозори бўла олади.
8.2. Тўлов баланси кўрсаткичларини ҳисоблаш методлари
Валюта курсларни ҳисоблаш методлари амалга ошириладиган валюта операция ва битмларини мақсадига, турига, уларни мазмунига, ҳажмига бевосита боғлиқ, кейин уларни ўзи эса, ўз навбатида, уларни ифодалайдиган жараён ва операцияларни типи ва турлари билан тўғридан-тўғри боглангандир. Демак, бу ердан валюта операция ва битмларини типларга ажратиш билан бир қаторда, валюта курсларини ҳисоблаш методларини ҳам типларга ва гуруҳларга ажратиш зарурияти туғилади.

Валюта операция ва битимлари мақсадли кўрсатмаси ва мазмуни бўйича: конверсион, депозит-кредит ва хавф-хатарли операцияларга бўлинади.

Олдиндан келишилган курс бўйича бир валютани иккинчи валютага оддий алмаштириш конверсион операция дейилади. У, ўз навбатида, жорий ёки спот операциялари ва форвард курсларига бўлинади. Спот курси бўйича операция амалга оширилгандан кейин валюта икки кун ичида ўтказилади, форвард курс бўйича операцияни бажарилиши шартномада келишган вақт бўйича келгусида амалга оширилади.

Бўш турган (ёки ортиқча) пул маблағларини маълум бир фоиз билан жойлаштирилиши ёки етмай турган чет эл валютасини операцияга жалб қилишга депозит-кредит валюта операциялари дейилади. Улар вақт бўйича қисқа муддатли (3 ойгача), ўрта муддатли (1 йилгача) ва узоқ муддатли операцияларга бўлинади.



Тор маънода курс деганда валютани ёки қимматли қоғозларни алмаштириш курси тушунилади, кенг маънода эса - битим ёки операцияни амалга ошириш қиймати, баҳоси тушинилади. Бу курс билан бир хизмат, товар ёки капитал иккинчисига алмаштирилади.

Мақсади ва вазифаси, ҳисоблаш методлари, қамраб олиши ва бошқаларига қараб валюта курслари расмий, умумий, реал, озод, экспорт-импорт, биржа, алмаштириш, қора бозор ва бошқаларга бўлинади.

Курсларни белгилашда энг асосий вазифа - уларни харид қобилиятини тенглигини таъминлашдир. Валюталарни тенглиги алмаштирув, расмий ва реал тенгликлардан иборатдир. Валюталарни турли бозорларда бир-бири ўрнини босадиган бир хил курсларда айрабошланишни, уларни мувозанатини характерловчи тенглик алмаштирув тенглик дейилади. Расмий тенглик (ўзаро ёки номинал тенглик ҳам деб юритилади) давлат молия органлари томонидан эълон қилинади. Реал тенглик (курс) икки ёки ундан ортиқ мамлакатни товарларига, хизмат ва капиталга бўлган баҳоларини таққослаш асосида ҳисобланиб, мамлакатни давлатмандлилигини, бойлигини ва тўлов қобилиятини ифодалайди.

Икки мамлакат валютасини тенглиги - уларни иқтисодий ривожланиши мувозанатини айнан бир хиллигидир, мослигидир, иқтисодий ривожланишни мослиги - валюта тенглигини сақлашни кафолатидир.

Валюта ҳисоб-китобларида муҳим масалалардан бири - валюта котировкасидир. Котировка деганда миллий валюта курсини бошқа мамлакат валютасида белгилашни тушунилади. Котировка тўғри ва тескари турларга бўлинади. Кўп давлатларда тўғри котировка ишлатилади. Унинг мазмуни шундан иборат - чет мамлакат валютасини бир бирлиги миллий валютани "X" бирлигига тенг. Бу пайтда чет мамлакат валютаси эълон қилинган курс бўйича сотилади, миллий валюта эса сотиб олинади. Тескари котировкада эса миллий валютани бир бирлиги чет мамлакат валютасини "X" бирлигига тенг деб олинади. Бу пайтда чет мамлакат валютаси сотиб олинади, миллий валюта эса сотилади.

Европанинг бир қатор мамлакатлари халқаро ҳисоб-китобларда асосан тескари котировкадан фойдаланишади, Лотин Америкаси ва Осиё давлатлари - тўғри котировкадан. АҚШда котировканинг икки тури ҳам қўлланилади.

Тўғри котировка деганда чет эл валютасининг бир бирлигига тўғри веладиган миллий валюта сони тушунилади. Масалан, USD/UZS, USD/INR, USD/CAD ва бошқалар. Тескари котировка миллий валютанинг бир бирлигига тўғри келадиган чет эл валютаси сони. Масалан, USZ/USD, USZ/GBP ва бошқалар.



Мисол. «Нигора» фирмаси ўз товарини Грецияда сотиб 40 млн. драхмага эга бўлди ва уни долларга алмаштирмоқчи. Алмаштирадиган кун валюта котировкаси USD/GRD – 1615,3

Ечиш:

АҚШ доллари ҳажми = = 24763,2 USD

Маълумки, валюталар талаб ва таклиф курслари асосида сотилади ва сотиб олинади. Талаб (Bid) – бу сотиб олиш курси. Таклиф (Offer) – сотиш курси. Валюта сотиб олиш ва сотиш билан шуғулланувчи ташкилот даромади СПРЭД (Bid – Offer) дейилади.

Мисол. «Шахполон» қўшма корхонаси шартнома бўйича ўз товарларини Германияга экспорт қилади ва Штутгард шаҳридаги ҳамкорида 300 млн. евро тўплади.

Тўпланган пулнинг ярмига АҚШдан асбоб–ускуна сотиб олиш керак. Ўша кундаги курслар: USD/EUR 1,101 – 1,110. Қанча доллар кўчирилади?



Ечиш:

Кўчириладиган АҚШ доллари ҳажми = = 135135135 доллар


Кесишган (кросс) курс деб, икки ва ундан ортиқ валюта курсларини учинчи курсга нисбатига айтилади ва қуйидаги формула билан аниқланади.
Кк = Vкот : Vбаза
Бу ерда: Vкот – котировка бўладиган валюта;

Vбаза – база (асос) деб қабул қилинган валюта.



Мисол. «Coscom» қўшма корхонаси активида 8,5 млн. тенге мавжуд, уни фунт стерлингга алмаштириш керак. Курслар: GBP/USD – 1,5477; KZT/USD – 0,005. Фунт стерлинг суммаси аниқлансин.

Ечиш:

  1. 1 доллар = = 0,6461 фунт

  2. 1 доллар = = 200 тенге

  3. 1 фунт = = 309,55 тенге

Фунт стерлинг суммаси = = 27459,2 фунт стерлинг.
Форвард (муддатли, олдиндан келишилган) курсларги форвард операцияларига асосланади. Форвард операциялари деганда валюталарни алмаштириш бўйича олдиндан келишилган курс билан бугунги тузиладиган битимлар, лекин валюталаш (валюта ўтказиш куни) келгусида амалга ошириладиган ёки бир валюта иккинчиси билан битим тузилган кундаги курс билан сотиб олишга тушунилади. Масалан. 16 март куни битим тузилди. Бу битим бўйича валюталаш муддати 2 қисмдан иборат: 16 март ва 16 июн. Демак 16 март куни ўтказилган спот курси дейилади, 16 июнда ўтказилган валюта – форвард курс.

Форвард операциялари аутрайт ва своп битимларига бўлинади. Валюталаш куни аниқ кўрсатилган ягона конверсион операциялар ёки битимлар, уларнинг аъзолари (томонлар) кескин келишилган муддатда тўловни кўзда тутган форвард курси бўйича амалга оширувчи оддий муддатли валюта битимига аутрайт дейилади. Турли валюталаш саналари билан бир-бирига қарама-қарши конверсион операциялари комбинацияси своп дейилади.



Форвард курсларини ўрганишда ва аниқлашда форвард муддатлари муҳим роль ўйнайди. Улар стандарт даврларга (1,2,3 ва 6 ой) ва қисқа (1,2 хафта) ҳамда синган сонларга (масалан, 40 кун) тузилиши мумкин. Бу ерда қуйидаги қоидани эслаб қолиш шарт: байрам ва дам олиш кунлари ҳисобга олинмайди; агарда спот ойининг охирги кунига тўғри келса, валюталаш куни ҳам шу куни бўлади. Масалан, битим 26.02 тузилди. Спот курс бўйича валюталаш 28.02 ҳисобланилади. Фарворд битим икки ойга тузилса валюталаш куни 28.04 эмас, 30.04 ҳисобланилади.
Аутрайтни ҳисоблаш
Форвард (аутрайт ҳам деб юритилади) курс бўйича валюта сотилган куни эмас, шартномада белгиланган вақтда ўтказилади ва у қуйидаги формула билан ҳисобланилади:

Кф = Кс + Фо


ёки

Кс форвард мукофоти ёки дисконт


Бу ерда: Кс – спот курс; Фо – форвард очколари.
Форвард очколарини қуйидаги формула билан аниқлаймиз:
Фо = Кс
Мисол. 10000 АҚШ долларини Ҳинд рупийсига 3 ойдан кейин валюталаш бўйича битим имзоланди. Спот курс USD/INR – 1,500. Фоиз ставкаси асоси 6%, асос валюта фоиз ставкаси – 4%

Форвард курси аниқлансин.



Ечиш:

  1. Фо = 1,500 90 = = 0,0075




  1. Кф = Кс + Фо = 1,500 + 0,0075 = 1,5075


Мисол. Тижорат банкининг мижози 80 кундан кейин мавжуд долларга Австрия шиллингини олмоқчи. Битим кунидаги курс USD/AТS 5,1335 – 5,1345.

Уч ой учун йиллик фоиз ставкалари:






Талаб

Таклиф

АҚШ доллари

6,23

6,33

Австрия шилллинги

8,05

8,17

Форвард очколарини аниқланг.

Ечиш:

Фо = = 0,00112


Спот ва форвард курслари икки томонлама котировка қилинганлиги учун, форвард очколари bid ва offer учун алоҳида ҳисобланади:
Фо(bid) =
Фо(offer) =
Мисол. АҚШ доллари ва Ҳиндистон рупияси ўртача курси – 1,500. Bid – 1,4995; Offer – 1,5005. Депозитлар бўйича 3 ойлик ставкалари қуйидагича:




Bid

Offer

Ўртача ставка

АҚШ доллари

3,875

4,125

4,000

Ҳиндистон рупияси

5,875

6,125

6,000

Форвард очколари bid ва offer бўйича аниқлансин.

Ечиш:

  1. Фо(bid) = = 0,0065




  1. Фо(offer) = = 0,0084

Шу ўринда «нарвон» қоидасини эслатиб ўтиш лозим:

Агар bidф = Кс + Фо

Агар bid>offer бўлса, Кф = Кс – Фо



Форвард курси синган саналар учун ҳам ҳисобланади. Уни юқорида келтирилган формулалар ёки матбуотда эълон қилинган форвард очколари ёрдамида ҳисоблаш мумкин. Кейингисига тўхталамиз. Масалан, USD/DEM аутрайт битими икки ойу ўн кунга тузилган. Форвард очколари 2 ойга 41-57, 3 ойга – 65-84га тенглиги маълум. Фарқи bid=24 (65-41); offer=27 (84-57). Бир кун учун: 0,8 (24:30); 0,9 (27:30) тегишли равишда. Ўн кун учун: 8 (0,8х10); 9(0,9х10). Бу ердан 70 кун учун форвард очколари тенг: 49(41+8); 66(57+9).
Валюта бозорида своп курси ҳам мавжуд. Бу курсда спот ва форвард курслари уйғунлашиб кетади.

Своп битимлари уч турга бўлинади: 1) стандарт (спотдан); 2) қисқа (бир кунлик, спотгача); 3) форвард (спотдан кейин).

Агарда банк биринчи битимни спотга, унга тескарисини ҳафталик форвард шартида бажарса, ундай своп “Своп-уик” дейилади. Агарда биринчи битим “эртага” валюталаш санаси билан амалга ошса, тескасири спотга амалга ошса бундай своп “том-некст” дейилади. Агарда муддати яқин битим форвард шарти билан унга тескари битим кеч форвард шарти билан тузилса, бундай своп форвардли дейилади.

Агарда валюта спот шарти билан сотилса ва шу пайтни ўзида у форвард шарти билан сотиб олинса бу битим ёки операция "Репорт" деб аталади.

Агарда чет мамлакат валютаси спот шарти билан сотиб олинса ва шу пайтни ўзида форвард шарти билан сотилса бу битим ёки операция "Депорт" дейилади.

Бу битимларни энг муҳим хусусияти шундаки, уларда нақд валюта қатнашмайди. Бу битмлар мажбурият ёки талабларни алмаштиришни ўзида ифодалайди. Своп битмини амалга оширувчи томонлар валютани спот курс билан сотиш (сотиб олишни) ва форвард курс билан сотиб олишни (ёки сотишни) мувофиқлаштириб оладилар. Натижада спот курс миқдори битим қатнашчиларини молиявий натижаларига таъсир ўтказмайди, чунки форвард курси ўзгармайди ва шу билан бир қаторда спот курсни мувофиқлаштиради.

Яна бир қоидага тўхталмоқчимиз. Валюта сотиб олишдан олдин, норматив валюта курсини ҳисоблаб кўриш мақсадга мувофиқдир. Агарда сиз сотиб оладиган курс НВКдан юқори бўлса валютни сотиб олиш тавсия қилинмайди ва тескариси. НВКни ҳисоблаш учун айрим бирликлар бўйича эмас, балки кўриладиган барча молиявий объектлар ва активлар бўйича валют курслари фарқларини ҳисоблаш зарур.

НВК қуйидаги формула билан аниқланилади:



(7)

бу ерда: Руз - Ўзбекистондаги товар баҳоси; ра - АҚШдаги товар баҳоси; QУЗ -ишлаб чиқарилган товар ҳажми.



Норматив валюта курси молия бозорида самарадор курс деб ҳам юритилади. Ҳамма курслар шу курсга нисбатан корректировка қилинади ва курсни динамикасини ўрганиш учун самарадор курс индекси ҳисобланади.

Iсамарадор курс=IНВК:Iтурмуш қиймати (8)

Бу индекслар макроиқтисод статистикаси фанида чуқур ўрганилишини ҳисобга олган ҳолда, биз уларга батафсил тўхтамадик.
8.3 Тўлов баланси ҳаққоний (реал) кўрсаткичларини

аниқлаш методлари
Реал курс деб контрагент (ўзаро шартномага эга бўлган) мамлакатларида ишлаб чиқариладиган (сотиладиган) бир хил товар (хизмат) нархининг нисбатига айтилади. Бу дегани бир Америка доллари неча сўм туради ёки тескариси. Реал курсни битта товар мисолида қуйидагича аниқлаш мумкин. Масалан, нон бўйича. Бир киллограмм нон (январь 2001 йил) Ўзбекистонда 130 сўм туради, АҚШда эса 0,5 доллар. Бу ердан реал курс Кр=Ру:Ра=130:0,5=260 сўм. Демак бир доллар 260 сўм турар экан. Битта товар бўйича реал курсни ҳисоблаш жуда осон экан. Лекин бизга маълумки ишлаб чиқариладиган ва сотилган товарлар (хизматлар) сони 100 минг атрофида. Хўп, барча товарлар (хизматлар) бўйича реал курс қандай аниқланилади? Бу ишни махсус билим ва тажрибага эга бўлган мутахассислар иқтисодий-статистик методларини қўллаш билан бажаради.

Ҳозирги замон халқаро иқтисодий амалиётида реал курсларни ҳисоблашда икки метод қўлланилади: биринчи метод танлаб кузатиш маълумотларига асосланса, иккинчиси ёппасига кузатиш маълумотларига асосланади. Иккала методда ҳам икки ва ундан ортиқ мамлакатлардаги товарларга, хизматларга ва капиталга бўлган баҳолар таққосланилади. Ҳисоблаш усули иккала методда ҳам бир хил, фақат тўплам ҳажмига қараб олинган натижалар ҳар хил бўлиши мумкин. Амалиётда, реал курслар, кўпчилик пайтда, танлаб кузатиш маълумотларига асосланади. Чунки маълумот тўплаш осон, кўп харажат ва вақт талаб қилмайди. Бу методни, айрим пайтларда, товар-вакиллари методи деб ҳам аташади. Реал курсларни ҳисоблаш қуйидаги босқичлардан ташкил топади.

1. Биринчи босқичда товар вакиллари ажратиб олинади. Уларга энг тарқалган товарлар, хизматлар ва капитал киритилади. Фақат биргина давлатда ишлаб чиқариладиган товарлар бу рўйхатга кирмаслиги табиий.

Танлаб олинган баҳолар (товарлар) асосида махсус спецификациялар тузилади. Улар айнан баҳоларни (товарларни) юқори аниқликда вакиллигии таъминлаши керак ва танлаб олинган баҳо индекслари бутун (товарлар, хизматлар ва капитал) тўпламга ёйишга имконият яратишлари керак. Демак, танланма паритетлар асосида умумий тўплам учун ўртача тортқичли паритет ҳисобланилади.

2. Иккинчи босқичда таққосланиладиган умумий қимматли кўрсаткичлар дезагрегация қилинади, яъни типларга ажратилади. Товарлар, хизматлар ва капиталларни катталаштирилган гуруҳлари, гуруҳлари ва бошланғич гуруҳларга ажратилади (улар 150 дан 300 тагача бўлиши мумкин) ва улар асосида аниқ ҳисоблар ва таққослашлар олиб борилади. Бу босқичдаги вазифа шундан иборатки, бошланғич гуруҳларни зарур ва аниқ сонини аниқлаш керакки, улар келгуси босқичларда танланадиган товар-вакиллар сонини қисқартиришга имкон берсин, чунки қанчалик товар-вакиллар сони кам бўлса иш шунча осонлашади.

3. Бу босқичда ҳар бир гуруҳдан битта ёки бир нечта энг типик, репрезентатив вакилни ажратиб олинади. Бу товар шу гуруҳ товарлари ичида энг тарқалган ёки эквивалент баҳони ифодалаши керак. Шу товарни характеристикаларини йиғиндиси қолган гуруҳ товарлари учун ҳам ўхшаш бўлиши, характеристикаларни ўзи миқдори ўлчамга эга бўлиши керак. Паст ва юқори сифатли товарларни баҳоси ўртасидаги фарқ, сифатни ҳисобга олувчи корректировка қилиш методлари ёрдамида пасайтирилади ёки умуман бартараф этилади.

4. Ҳар бир товар гуруҳи учун баҳо индексларини ҳисоблаш (товар-вакиллар сони бўйича). Маълумки, улгуржи баҳо, истеъмол баҳоси, ЯИМ баҳоси - дефлятори, импорт-экспорт баҳолари индекслари алоҳида-алоҳида ҳисобланилади.

Бу индексларни ҳисоблаш асоси бўлиб умумий индексларни агрегат формуласи ҳисобланади. Бу индекслар территориал индекслар ҳам деб аталади. Бу индексларда вазн вазифасини, таққослаш мақсадига мувофиқ ҳар қандай давлат ўташи мумкин. Масалан, А давлатни вазни таркиби бўйича валюта паритети умумий индекси қуйидаги формула билан ҳисобланилади (агрегат формада):

ёки (9)
5. Энг кичик гуруҳлар учун энг кичик ўртача гуруҳ валюта паритети индексларини ҳисоблаш зарур.

6. Бешинчи босқичда ҳисобланган индекслар асосида йириклаштирилган паритет индексларини алоҳида йириклашган агрегатлар бўйича ҳисоблаш. Масалан, товар ва хизматларни истеъмоли, инвестициялар ва ҳ.к.

7. Охирги босқичда агрегатлар бўйича ҳисобланган индекслар асосида умумий товар, хизмат ва капитал индекслари аниқланади. Бу индекслар айнан бир мамлакат валютасини иккинчи давлат валютасига нисбатан харид қобилиятини характерлайди.

Индексларни тортқичлари (вазнлари) турли вариантли бўлиши муносабати билан бир-биридан ±7-8 фоизга фарқ қилувчи умумий валюта паритети индексларига эга бўламиз. Амалиётда бу фарқни йўқотиш учун валюта паритетини ўртача геометрик индекси ҳисобланилади:

(10)

БМТни халқаро валюта ҳисоб-китоблари амалиётида валюта паритети индекслари, одатда, ҳар қандай давлат баҳоси битта давлат баҳоси (марказий, асос килиб олинган баҳо) билан таққосланади. Шу пайтни ўзида марказий баҳога нисбатан ҳисобланган индекс билан қамраб олинмаган хоҳланган икки мамлакат паритет индекси билвосита ҳисобланиши мумкин, яъни бу мамлакатлар учун ҳисобланган валюта паритети индекслари марказий мамлакат билан ҳисобланган индексларга қайта ҳисобланилади.

Валюта ҳисоб-китобларида мавжуд, ҳақиқий валюта курсларидан ташқари, келгусида кутиладиган курслари ҳам ҳисобланилади. Бу иш прогнозлар тузиш методлари ёрдамида бажарилади. Валют курсларини прогнозлаш методлари қуйидагиларга бўлинади: статистик методлар; эксперт баҳолаш методлари; график методи.

Биринчи гуруҳ методлар ёрдамида макроиқтисодий таҳлил амалга оширилиб ва шу таҳлил асосида умумий иқтисодий барометрлар тузилса; иккинчи - бозор конъюнктураси барометрлари; учинчи - ҳозирги замонавий компьютер таҳлили асосида иқтисодий ривожланишни ва бозор конъюнктурасини алоҳида олинган графиклари тузилади. Бу методлар ўзаро боғлиқ ва учала гуруҳ биргаликда умумий иқтисодий конъюнктурани комплекс баҳолашда умумий баҳолаш базаси бўлиб хизмат қилади.

Валюта курсларини прогнозлаш асосида ҳамма иқтисодий муносабатларни битта тизимга, ҳамма қадриятларни ва ички бозорни ҳамма кўрсаткичларини ҳамма иқтисодий муносабатлар билан, жаҳон бозори кўрсаткичлари ва қадриятлари билан боғловчи валюта харид қобилиятини объектив баҳолаш паритети ётади.

Моҳияти бўйича валюта харид қилиш қобилияти иқтисодий ривожланишни пойдевор саволига, айнан шу давлатдаги баҳони ўсиш даражаси, бошқа давлатлардаги ўсиш билан тенглик қандай сақланиб туради деган саволга жавоб беради. Маълумки, бизни давлатдаги баҳони ўсиши бошқа давлатларга нисбатан юқори бўлса, бизни миллий валютамизни курси тушиб кетади ва тескариси.

Умумий ҳолда, валют харид қобилияти паритети қуйидаги формула билан ҳисобланилади:

R=P1:Po , (11)

бу ерда: P1 - сўм ҳисобида товар (хизмат) баҳоси; Р0 - доллар (АҚШ) ҳисобида товар (хизмат) баҳоси; R - сўмни долларга нисбатан харид қобилиятини акс эттирувчи паритет курси.

Умумий валюта паритетини ҳисоблаш учун бир қанча баҳо нисбатлари аниқланилади. Уларни сони бир неча минг бўлиши мумкин.

Валюта курси индексини нисбатини ҳисоблаш учун қуйидаги формула қўлланилади:

Т=(R1-R0)/(Ip1-Ip0)/(1+Ip0) (12)

Бу ердан, кўзда тутилган алмаштирув курси тенг:
R1=R0(1+Ip1)/(1+Ip0) (13)
бу ерда: T- алмашув курсини ўсиш (ўзгариш) суръати; Ip1 - Ўзбекистондаги истеъмол баҳолари индекси; Ipo - Америкадаги истеъмол баҳолари индекси; R1 - сўмни долларга нисбатан жорий алмаштирув курси; R0 - сўмни долларга нисбатан базисли алмаштирув курси.

Умумий ҳолда (кўринишда) валютани харид қобилияти паритети қуйидагича аниқлаймиз:

, (14)
бу ерда: Qi - тегишли товарлар ва хизматларни ялпи миллий маҳсулот ёки миллий даромаддаги хиссаси; n - стандарт тизимга (саватга) кирган товарлар сони; Рi1, Рi0 - тегишли равишда (сўм ва доллар ҳисобида) товарлар, хизматлар ва капиталларга бўлган баҳолар.

Бу индексни ҳисоблаш жуда катта вақт ва меҳнат талаб қиладиган иш. Маълумки, баҳони ошиши валютани харид қобилиятини пасайтиради ва тескариси. Бундан ташқари баҳони ўзгариши ҳар хил мамлакатда ҳар хил, доимий ва турли йўналишда. Бу ерда жорий харид қобилияти паритетини ҳисоблаш зарурияти туғилади ва бу ҳисобланган кўрсаткич валютани харид қобилияти индекси дейилади ва қуйидаги формула билан ҳисобланилади:

ёки (15)

Бу индекс валютани жорий курсини ифодалаб, харид қобилияти паритетидан четланиши мумкин. Бундай пайтда валюта қийматини паст ёки юқори баҳолаш тўғрисида гапиришади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда валюта реал ва жорий курслари параллел аниқлаш мақсадга мувофиқдир.

Унинг асосида, валюта конвертацияси амалга ошириладиган валюта паритети баҳо индекси формасида ифодаланади:

, (16)

бу ерда: d - товар айланмасидаги товарлар хиссаси; ip - товар бир бирлиги баҳоси (таққосланадиган мамлакатлар учун) конвертация коэффициентини ифодаловчи баҳо гуруҳ индекси.

Агар d=1 (ёки 100%) тенг бўлса, бу формуламиз қуйидаги кўринишда бўлади:

(17)

Талаб ва таклиф назариясига мувофиқ, таклиф қилинган пул миқдори билан, шу пулга бўлган талаб миқдори тенг бўлиши керак, буни ўзи эса ялпи миллий маҳсулот қийматига тўғри пропорционал. Икки мамлакат ўртасида қуйидаги боғлиқликларни ўрнатиш мумкин:

П11хР1хЯММ1; П00хР0хЯММ0 , (18)



бу ерда: П1, П0 - ички ва ташқи бозорда таклиф қилинган пул миқдори; K1, К0 -ички ва ташқи бозорда баҳони даражасини аниқловчи коэффициентлар; ЯММ - ялпи миллий маҳсулот (масалан, Ўзбекистон ва Япония).

Агарда K1/K0 нисбатлари доимий ёки бирга тенг бўлса, мамлакатлар ўртасидаги баҳолар даражаси нисбати қуйидагича ифодалананиши мумкин.

P1/P0 = (П10) х (ЯММ1/ЯММ0) (19)

Юқоридаги формулаларни қўллаб валюта курсини пул массаси ва ЯММ боғлиқлиги тенгламасини олиш мумкин:
R = [(П1 – Эч1)/(П0 – Эч0)] х [(З + И0 + Эчо)/(Зn1 + И1 + Эч1)] (20)
бу ерда; Э - капитални соф экспорти; З - истеъмол харажатлари; И -инвестициялар.






©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет