Абдуллаев Олимжон " Иқтисодий география ва экология"



жүктеу 3.81 Mb.
бет1/15
Дата01.05.2016
өлшемі3.81 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
: uploads -> books -> 47828
47828 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
47828 -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
47828 -> Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
47828 -> -
47828 -> Министерство народного образования республики узбекистан
47828 -> Методикасы кафедрасы
47828 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
47828 -> Курсовая работа по предмету Биофизика регуляции внутриклеточных процессов На тему «Роль митохондрий в процессе апоптоза»
47828 -> Өзбекстан республикасы жо­Ғары және орта арнаулы бiлiм министрлiгi а. Бектаев, Т. Турткулбаева Қазіргі әдеби процесс


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎУРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


НАМАНГАН МУХАНДИСЛИК-ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ


Абдуллаев Олимжон

Иқтисодий география ва экология”

(Ўқув қўлланма)

1 - қисм.


(Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ОЎЮ мувофиклаштирувчи бўлими томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этган)


Наманган - 2002

О.Абдуллаев “Иқтисодий география ва экология”.
(Ўқув қўлланма) 1 - қисм.
Ушбу ўқув қўлланмада иқтисодий ва ижтимоий географиянинг мохияти, асосий жараёнлари, ривожланиш қонуниятлари, дунё сиёсий картаси, ахолиси ва мехнат ресурслари, жахон хўжалигининг табиий ресурслар салохияти, ривожланиш боскичлари, иқтисодий салохиятининг асосий таркиби хамда мустақил Ўзбекистоннинг халқаро хамжамиятда тутган ўрни, жахон иқтисодиётига интеграциялашув масалалари ёритилган.

Университет ва институтларнинг иқтисодиёт факультетлари учун тасдиқланган дастур асосида ёзилган ва талабаларнинг бугунги ХХ аср охири ва ХХI аср бошларидаги дунё хўжалиги ва ахолиси масалаларини чуқур ўрганишга ёрдам беради.

Университет ва институтларнинг иқтисодиёт, социология ва география факультетлари талабаларига мўлжалланган.
Маъсул мухаррир: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ван арбоби, география фанлари доктори, профессор З.Акрамов
Тақризчилар: География фанлари доктори, профессор

А.Солиев, иқтисод фанлари доктори, профессор Т.Мирзамахмудов, география фанлари номзоди, доцент Т.Маллабоев

© “Наманган” нашриёти 2002 й.

Абдуллаев. О.

2002 й.

Мундарижа

Сўз боши

Кириш

1 - БОБ. “Иқтисодий география ва экология” фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва тадқиқот усуллари.
1.1.“Иқтисодий география ва экология” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари

1.2. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва худудий ташкил қилиш тушунчалари.......................

1.3. Ўзбекистонда “Иқтисодий география ва экология” фанининг илмий йўналишлари ва илмий мактаблари.

1.4.“Иқтисодий география ва экология” фанининг тадқиқот усуллари.


2 - БОБ. Дунё сиёсий картаси. Ўзбекистон дунё сиёсий картасида.
2.1. Сиёсий карта тушунчаси. Дунё сиёсий картасининг қисқача шаклланиш босқичлари.

2.2. БМТ тамойиллари бўйича дунё мамлакатларининг гурухлаштириш. 2.3. Дунё сиёсий картаси ва хозирги халқаро муносабатлар.

2.4. Ўзбекистон дунё сиёсий картасида.
3 - БОБ. Ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришнинг асосий тамойиллари ва омиллари.

3.1. Иқтисодий тамойиллар, қонун ва қонуниятлар хақида тушунча. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг дастлабки тамойиллари.

3.2. Худудий мехнат тақсимоти - ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг илмий асоси.

3.3.Ишлаб чиқариш кучларини ривожланиши ва жойлашишига таъсир этувчи умумиқтисодий қонунлар.

3.4.Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг ижтимоий-экологик, табиий ва ижтимоий-иқтисодий омиллари.
4- БОБ. Дунё табиий ресурслари ва экологик муаммолар.
4.1. Жамият тараққиётида табиий омилларнинг ўрни.

4.2.Минерал хом-ашё ресурслари иқтисодиётнинг бош тармоқларини ривожлантириш омили.

4.3.Дунё океани минерал хом-ашё ресурслари ва улардан фойдаланиш.

4.4.Иқлимий ресурслар ва атмосферани мухофаза қилиш. Сув ресурслари.

4.5.Рекреацион ва больнеологик ресурслар.
5- БОБ. Дунё ахолиси. Жахон хужалигининг инсоний ресурслари.
5.1.Ер шари ахолисининг сони ва ўсиш суръатлари.

Дунё ахолисининг миллий (этник) таркиби. Дунё ахолисининг диний таркиби.

5.2.Дунё ахолисининг жойлашиши ва миграция.

Жахон иқтисодиётидаги урбанизация жараёни.

5.3.Ахолининг жинсий ва ёш таркиби. Мехнат ресурслари. Бандлик ва ишсизлик суръатлари.
6- БОБ. Илмий - техника инкилоби ва унинг жамият тараккиётини тезлаштирувчи роли.
6.1. Илмий - техника инқилоби тушунчаси, характерли

белгилари. Таркибий қисмлари. Илмий-техника салохияти

тушунчаси ва бахолаш мезонлари.

6.2. Илмий-техника инқилоби ва иқтисодиётдаги таркибий

ўзгаришлар.

6.3. Илмий - техника инқилобининг ишлаб чиқариш кучларининг жойлашишига таъсири ва иқтисодий ўсиш асоси.

6.4. Илмий - техника инқилобининг ХХ аср охири ХХI аср бошларида дунё хўжалигига таъсири ва атроф-мухит муаммоси.
7- БОБ. Дунё хўжалиги ва унинг тармоқ таркиби. Дунё хўжалиги.
7.1. Халқаро мехнат тақсимоти-дунё хўжалигининг моддий асоси. Дунё хўжалигининг мохияти ва босқичлари.

7.2. Дунё хўжалиги ва халқаро мехнат тақсимотидаги янги жараёнлар.

7.3.Халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашуви ва кооперация.

7.4.Хозирги шароитда халқаро рақобат ва унинг хусусиятлари.


8- БОБ. Дунё хўжалиги тизимида саноатнинг роли ва тармоқ таркиби хусусиятлари
8.1 .Иқтисодиётнинг умумий тармоқ таркиби тушунчаси.

8.2. ХХ аср охири XXI аср бошларида саноатнинг тармоқ таркиби ва ривожланиши.

8.3. Тоғ-кон саноати.

8.4. Ёқилғи-энергетика мажмуасининг таркиби ва ривожланиш жараёнлари.

8.5. Металлургия саноати мажмуалари.

8.6. Машинасозлик саноати мажмуаси.

8.7. Химия саноати.

8.8. Енгил, ўрмон - целлюлоза ва озиқ-овқат саноатининг тармоқ таркиби ва ривожланиш жараёнлари.


9- БОБ. Агросаноат мажмуаси: ривожланиш жараёнлари.
9.1. Агросаноат мажмуаси ва агробизнес тушунчаларининг мохияти. “Кўк инқилоб” ва унинг мохияти.

9.2. Зироатчилик ва унинг тармоқ таркиби.

9.3. Чорвачилик ва унинг тармоқ таркиби.

9.4. Дунё мамлакатларида қишлоқ хўжалиги ижтимоий-иқти-содий типларининг хусусиятлари.


10- БОБ. Транспорт мажмуаси: ривожланиш хусусиятлари.
10.1. Транспорт тизимининг хозирги ривожланиш жараёнлари.

10.2. Халқаро транспорт тизимининг асосий кўрсаткичлари.

10.3. Транспорт турлари. Қуруқлик транспорти.

10.4. Сув ва хаво транспорти. Транспортнинг бошқа шакллари.

10.5. Минтақавий транспорт тизими. Транспорт ва атроф-мухит муаммоси.
11- БОБ. Халқаро иқтисодий алоқалар ва уларнинг шакллари.
11.1. Халқаро савдо-халқаро иқтисодий муносабатларнинг таркибий қисми......

11.2. Хизмат кўрсатиш сохалари.

11.3. Халқаро ишлаб чиқариш ва илмий техник хамкорлик.

11.4. Халқаро иқтисодий интеграция ва халқаро иқтисодий бирлашмалар.


Адабиётлар.

1-БОБ. “ИҚТИСОДИЙ ГЕОГРАФИЯ ВА ЭКОЛОГИЯ” ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ ВА УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ.
1.1.“Иқтисодий география ва экология” фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва тадқиқот усуллари.
1.“Иқтисодий география1 ва экология2” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.

“Иқтисодий география” тушунчаси М.В.Ломоно-сов томонидан 1760 йилдан ишлатила бошлаган бўлсада, иқтисодий географик тасаввурлар инсониятнинг ўзлаштирувчи иқтисодиёт босқичидан бошланган. Биринчи йирик ижтимоий мехнат тақсимоти дехқон-

чиликдан чорвачиликнинг ажралиб чиқиши хамда унинг ишлаб чиқарувчи иқтисодиётга ўтиши, суғорма дехқончиликнинг “Буюк” тарихий дарёлар ва Ўрта Денгиз сохили бўйларида юзага келиши, иккинчи йирик ижтимоий мехнат тақсимоти хунармандчилик-

нинг ривожланиши, шахарлар ва савдо-сотиғнинг тараққиёти иқтисодий географик билимларга бўлган эхтиёжни юзага келтирди ва иқтисодий географик тасаввурлар доираси кенгайди. Мулкчилик муносабат-

ларининг юзага келиши, қўшимча махсулот ишлаб чиқариш имкониятлари, фан, маданият, архитектуранинг ривожланиши, қадимги давлатларнинг шаклланиши ва ривожланиши, бошқарув шаклларининг (монархия ва демократия) юзага келиши иқтисодий географияни фан сифатида шаклланиши учун шарт-шароитларни хозирлади.

Айниқса, милоднинг V-асридан XVII аср ўрталарига қадар бўлган даврда ишлаб чиқариш кучларининг сезиларли тараққиёти (фойдали қазилмалардан кенг фойдаланиш, металл эритиш, ип ва шойи газламалар тўқиш, гилам, қоғоз ва чинни буюмлар ишлаб чиқариш, шамол ва сув кучидан фойдаланиш, кемачиликнинг ривожланиши ва дастлабки географик кашфиётлар, мамлакатнинг сиёсий, савдо ва маданий марказлари сифатида шахарлар ролининг ортиши, фаннинг тараққиёти, ички бозорнинг шаклланиши) давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқнинг ривожланиши натижасида Шарқий ярим шарда 3 та йирик минтақавий савдо марказларининг (Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё, Европа-Венеция, Генуя, Гинза иттифоқи ва Яқин Шарқ) шаклланиши халқаро бозорнинг юзага келиши учун шарт-шароит хозирлади.

XVI аср ва XVII асрнинг биринчи ярмида техни-

ка тараққиёти (Европа) саноатнинг ривожланишига, транспорт ва савдога кучли таъсир қилди.

Капиталнинг дастлабки жамғарилиши жараёни, табиий фанлар равнақи, халқларнинг миллат бўлиб шаклланиши, Буюк географик кашфиётлар, ахолининг миграцион харакатларининг бошланиши, халқаро савдонинг кучайиши - халқаро бозорнинг юзага келишига, мустамлакачиликнинг бошланишига ва дастлабки иқтисодий хамда иқтисодий-географик қарашларнинг таълимот сифатида мужассамлашувига олиб келади.

XVII аср ўрталаридан бошлаб фабрика-завод ишлаб чиқаришнинг бош сохага айланиши (Европада), АҚШ (1776), Англия мамлакатларининг жахон иқтисодиётида мухим ўрин тутиши, миллий хўжалик тизимларининг байналмиллашуви ва географик мехнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқаришнинг оқилона жойлаштириш (И.Тюнен) назарияларини юзага келтиради.

XIX асрнинг 70 - йиллари ва ХХ аср (1913 йил) бошларига қадар бўлган босқичда йирик саноат, замонавий транспорт ва халқаро бозор жахон хўжалигининг шаклланиши ва ривожланишига олиб келади. Бу босқичда саноатни оқилона жойлаштириш - штандорт назарияларининг юзага келиши (А.Вебер) иқтисодий географияни фан сифатида шакллантирди.

ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб иқтисодий география собиқ СССР олий ўқув юртларида (иқтисодиёт ва география факультетларида) асосий предмет сифатида ўқитила бошланди. Айни пайтда, иқтисодий география дунё сиёсий картасида, жахон хўжалигида, минтақалар ва мамлакатлар хўжалик тизимидаги мухим миқдор ва сифат ўзгаришларини тадқиқ қилди. 1976 йилдан бошлаб иқтисодий география иқтисодий ва ижтимоий география деб юри-

тила бошланди. Бундай ўзгариш билан проф. А. Солиев

таъкидлаганидек, “........ фаннинг мазмуни унинг шаклига мослаштирилди, чунки (А.О) .... бу шаклан ўзгариш эди, мохиятан иқтисодий география доирасида

ижтимоий масалалар хам айни пайтда ўрганиб келинар эди”. (А.Солиев “Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг долзарб масалалари” - Т.: 1995, 7 -бет).

ХХ асрнинг 50-йилларининг ўрталаридан бошланган илмий-техника инқилоби (ИТИ) табиат ва жамият (Т-Ж) ўртасидаги муносабатларни кенгайтирди ва чуқурлаштириб юборди, ишлаб чиқариш тизимларида ва халқаро иқтисодий муносабатларда мухим сифат ўзгаришлари учун йўл очди. Табиий ресурсларни ўзлаштириш кучайди, мутлақо янги ресурслар ишлаб чиқаришга тортилди. Янги ўзлаштирилиши мураккаб ва қийин (агроиқлимий жихатидан) бўлган худудларни жадал ўзлаштириш билан бир қаторда қадимдан ўзлаштирилган худудларда чўлланиш жараёнлари хам кучайди. ИТИнинг гуркираб ривожланиши, ахоли сони кўпайишининг тезлашуви оқибатида инсониятнинг табиатга, атроф-мухитга таъсири кучайди ва индустриал йўналишдаги антропоген (иккинчи табиат) ландшафтлар (манзара, кўриниш) юзага келди. Антропоген ландшафтларнинг тобора хукмрон мавқени эгаллаб бориши табиий мухитнинг табиийлигини ёки бирламчи табиатнинг аста-секин йўқолиб боришга ва бундай табиат-жамият ўртасидаги қайта алоқалар эса мураккаб экологик инқирозларнинг юзага келишига ва умумбашарий муаммога айланишига олиб келди. Иқтисодий география тадқиқотларида экологик жараёнларни ўрганилишининг кенгайиши билан “Иқтисодий география ва экология” деб юритила бошланди. Бу ном мохиятан ХХ аср охири ва ХХI аср бошларидаги халқаро ва минтақавий муаммоларнинг экологик муаммолар билан чамбарчас боғлиқлигини ифодалайди.

“Иқтисодий география ва экология” фани ижтимоий-гуманитар фанлар (иқтисодий фанлар) тизимига кириб табиий, ижтимоий-иқтисодий ва эколо-

гик жараёнларни тармоқ ва худудий жихатдан ўрганади. “Иқтисодий география ва экология” фанининг вазифаси табиат ривожланишининг объектив қонуниятларининг (Т0қ) ва жамият ривожланишининг объектив қонуниятларини (Ж0қ) бир-бири билан боғлиқ холда, яъни (Т0қ+ Ж0қ) табиат-ахоли-ижтимоий-иқтисодий тизимлар (Т АИИТ) ўртасида барқарор доимий (қайта) алоқаларнинг шаклланишини, бу алоқалар ривожланиш босқичларининг амал қилиши, давом этиши ва бошқарилиши жараёнларини тадқиқ қилишдан иборат.



“Иқтисодий география ва экология” фани бир қатор фанлар билан ўзаро алоқада бўлиб унинг тадқиқотлари ва хулосаларидан кенг фойдаланади. “Иқтисодий география ва экология” фани билан алоқадор фанлар тизимини иккига бўлиш мақсадга мувофиқ.

1) Табиий фанлар - яъни табиий географик фанлар тизими, геология, биология ва тармоқлар экологияси;

2) Иқтисодий ва ижтимоий - гуманитар фанлар - яъни жахон иқтисодиёти, микро ва макроиқтисодиёт, саноат иқтисодиёти, агросаноат иқтисодиёти, транспорт иқтисодиёти, менежмент ва маркетинг, ташқи иқтисодий алоқалар ва халқаро муносабатлар, статистика, ахборотлар технологияси ва информатика, фалсафа, тарих, мамлакатлар миллий иқтисодиёти, иқтисодий-географик фанлар тизими, табиатдан фойдаланиш иқтисоди, ижтимоий экология, социология ва халқаро хуқуқ.

Кўриниб турибдики, “Ижтимоий география ва

экология” фани кўплаб фанлар билан узвий алоқада бўлсада, бу фанлар билан қўшилиб кетмайди ва мустақил фан бўлиб, жамиятни худудий ташкил этиш ва бошқаришни мажмуали ўрганиши билан ажралиб туради.

“Иқтисодий география ва экология” предметининг асосини ишлаб чиқариш кучларининг турли даражадаги тармоқ, тармоқлараро ва худудий шаклланиши, ривожланиши, юритилиши ва бошқарилишини такомиллаштиришдан иборат жараёнлар ташкил қилади. Бу жараёнлар нихоятда мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва муаммоларни ўз ичига олади: табиий мухит ва табиий ресурслар мажмуаси, ахолининг демографик хусусиятлари ва жойлашиш тизимлари-кичик қишлокдан (овул) -то урбанизациянинг энг ривожланган шаклларига (мегалополис) қадар жараёнлар, моддий ишлаб чиқаришнинг етакчи сохаси саноат ва унинг табақалашган тоғ-кон, ёқилғи-энергетика, металлургия (қора ва рангли), машинасозлик, химия, ўрмон-целлюлоза, енгил, озиқ-овқат саноати тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш мажмуаси (зироатчилик ва чорвачилик),транспорт тизими ва унинг мамлакат, минтақавий, халқаро мехнат тақсимотидаги интеграцион алоқаларнинг ривожланишидаги роли, инфратузилмалар мажмуаси (ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш), халқаро иқтисодий муносабатлар, халқаро иқтисодий интеграция хамда жахон хўжалиги тармоқларини (махаллий, минтақавий, халқаро) худудий ташкил қилиш ва илмий-техника тараққиёти билан боғлик ривожлантириш, такомиллаштириш ва истиқболи, минтақавий ва умумбашарий муаммолардан иборат.

Кўриниб турибдики, “Иқтисодий география ва экология” фани на фақат ишлаб чиқариш кучларининг тармоқ ва худудий жойлаштириш жараёнини ўрганибгина қолмай, балки жамиятнинг худудий ташкил этишни такомиллаштириш ва бошқариш тўғрисидаги фан сифатида хам мухим ўрин тутмоқда.

Айни вақтда, бугунги кунда (Т АИИТ) ларни тадқиқ қилишнинг мутлақо сифат жихатидан янги босқичи бошланди. Бу давр бозор муносабатларининг жахон хўжалигида етакчи хукмрон муносабатларга айланиши ва тадқиқотларни “экологиялаштириш”, “ижтимоийлаштириш”, “иқтисодлаштириш” вақти бошланганлиги билан ажралиб турмоқда.

“Иқтисодий география ва экология” фанининг мақсади -иқтисодчи талабаларни бугунги жахон хамжамиятидаги юз бераётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, табиий ва экологик жараёнлар хамда Ўзбекистоннинг жахон хамжамиятида тутган ўрни тўғрисидаги билимлар билан қуроллантиришдир.

Фаннинг вазифалари “Иқтисодий география ва экология” фанининг асосий вазифалари мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ижтимоий ислохотлардан келиб чиққан холда талабаларга қўйидаги йўналишларда пухта билимлар беришдир:


  • “Иқтисодий география ва экология” фанининг назарий асосларини ўргатиш, жахон сиёсий картасининг шаклланиши босқичлари, хозирги босқичдаги халқаро муносабатлар, ХХ аср охирги 10 йиллигида дунё сиёсий картасидаги ўзгаришлар, халқаро ва минтақавий можаролар, уларнинг оқибатлари, жахон мамлакатлари тўғрисида маълумотлар, Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистоннинг тутган ўрнини бахолаш;

  • Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштириш қонуниятлари хамда омилларини, йўналишларини;

  • Табиий шароит ва табиий ресурсларнинг мамлакатлар иқтисодий-ижтимоий ривожланиши-

даги роли ва ўрни, улардан фойдаланиш, экологик

муаммоларнинг сабаб ва оқибатлари;



  • Мамлакатлар иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида эришилган илмий-техника ютуқларини ўрганиш, илғор технологиялардан фойдаланиш тажрибаларини ўрганиш ва хулоса бериш;

  • Жахон ахолиси, мехнат ресурслари, турли мамлакатларда мехнат ресурсларининг сифати ва малака таркиби, миграция ва урбанизация масалаларини тадқиқ қилиш;

  • Жахон хўжалигининг таркиби (саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, ташқи иқтисодий алоқалар) ва худудий ривожланиш хусусиятларини, халқаро иқтисодий-ижтимоий тизимлар фаолиятини ўрганиш;

  • Жахон хўжалигида айрим мамлакатларнинг тутган ўрни, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш хусусиятларини тадқиқ қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш;

  • Инсоният олдида турган умуминсоний (халқаро) ва минтақавий муаммолар (тинчлик ва қуролсизланиш, экологик, демографик, энергетика ва хом-ашё, озиқ-овкат, Дунё океани ва космосни тинчлик мақсадларида ўзлаштириш ва бошқалар) хамда минтақавий (Орол ва Орол бўйи, Афғонистонда тинчликни юзага келтириш ва бошқалар) муаммоларни ўрганиш;




  • Ўзбекистоннинг жахон хамжамиятида тутган ўрнини бахолаш ва унинг Марказий Осиёда тинчликни сақлаш ва барқарорликнинг таъминлашдаги роли, хамда иқтисодий, сиёсий-ижтимоий тизимлардаги иштирокини бахолаш.

“Иқтисодий география ва экология” фанининг асосий вазифаси талабаларга жахон хўжалиги ва халқа-

ро муносабатлар тизими тўғрисида яхлит тасаввур ва

билимларни беришдан иборатдир.

1.2.Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва худудий ташкил қилиш тушунчалари.

Ишлаб чиқариш кучлари мохиятини тўғри талқин қилиш ва тушунишда инсон мехнати (ишчи кучи), мехнат предмети, мехнат воситалари ва ишлаб чиқариш воситалари тушунчаларини билиш мухим ўрин тутади. Инсон мехнати - инсоннинг маълум мақсадга мувофиқ йўналтирган фаолияти бўлиб, ана шу фаолияти натижасида у табиат предметларини (буюмлари) ўзгартиради ва ўз эхтиёжларига мослаштиради. Мехнат ўзининг мазмуни ва характери жихатидан ақлий, жисмоний, малакали ва малакасиз мехнатга бўлинади. Мехнат қиймат яратишдаги ролига кўра яъни унинг натижаси товарга айланганда ва пул воситаси билан алмашганда конкрет ва абстракт мехнатга бўлинади.

Жамиятнинг ривожланиши билан мехнатнинг ижтимоийлашуви жараёни хам чуқурлашади. Инсон мехнати (кучи) ишлаб чиқаришнинг (жамиятнинг) асосидир. Инсон мехнати натижасида моддий ва маънавий неъматлар юзага келади. Ана шу жараёнда инсон мехнати билан биргаликда мехнат предметлари ва мехнат воситалари хам иштирок этади.

Мехнат предметлари - инсон мехнати (кучи) сарфланадиган объект ёки манбалардир. Мехнат предмети ишлаб-чиқариш истеъмолга яроқли холга келтириш учун қайта ишланади. Мехнат предметларига: а) ер ости ва ер усти табиий бойликлари; б) дастлабки қайта ишлашга мўлжалланган материаллар - пўлат, прокат, ип-газлама, пластмасса кабилар киради. Мехнат предметлари тайёр махсулотлар бўлгунга қадар бир нечта ишлаб чиқариш

босқичини ўташи мумкин. Шунингдек, илмий-техника инқилоби мехнат предметларига таъсир этиб мутлақо янги табиатда учрамайдиган сифат ва хоссаларга эга бўлган материалларни юзага келтирди. Бу материаллар иқтисодиётнинг янги ва энг янги сохаларида қўлланилиши туфайли мамлакатлар миллий иқтисодиётида ва жахон хўжалигида инқилобий ўзгаришларни юзага келтирмоқда.



Мехнат воситалари - инсоннинг мехнат предметларига таъсир этиб махсулотлар ишлаб чиқариш сифатида ишлатадиган буюм ёки буюмлар мажмуасидан иборат қуроллардир. Мехнат қуроллари таркиби ғоят хилма-хил бўлиб машиналар, дастгохлар, асбоб-ускуналар, шунингдек, мехнат жараёнини ташкил қилишнинг умумий шарт-шароитлари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфраструктурасидан иборат. Мехнат воситалари тўхтовсиз суръатда жамият тараққиётига мос ривожланиб бормоқда.

Ишлаб чиқариш воситалари - моддий неъматлар-

ии яратишда фойдаланадиган мехнат предметлари ва мехнат воситалари мажмуаси бўлиб ишлаб чиқариш фондлари кўринишида ифодаланади. Ишлаб чиқариш воситалари ва инсон мехнати узвий боғлиқ бўлиб, ягона жараёнда иштирок этади. Мехнат қуроллари жонли мехнат билан боғлиқ бўлади ва айни вақтида инсон мех

нати фаолияти хам ишлаб чиқариш воситаларига боғлиқдир. Ишлаб чиқариш воситаларисиз инсон мехнат фаолияти хам бўлмайди. Бу жараёнларда хал қилувчи омил инсоннинг ўзи, яъни унинг маълум мақсадга йўналтирилган фаолиятдир. Инсон ана шу маълум мақсадга йўналтирилган фаолияти туфайли ишлаб чиқариш жараёнларида кенг қўлланиладиган предметларни вужудга келтиради.

Ишлаб чиқариш кучлари ва унинг мохияти - моддий бойликлар ва неъматлар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ишлаб чиқариш воситалари хамда бу ана шу ишлаб чиқариш воситаларини муайян ишлаб чиқариш тажрибаси билим ва махоратлари билан харакатга солувчи кишилар жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини ташкил қилади. (I-чизма)

Ишлаб чиқариш кучларининг энг фаол ва харакатчан, хал қилувчи таркиби - инсонлардир. Инсонлар ишлаб чиқаришнинг моддий-техник асосини, фан ва техника ютуқларини билим ва малакаларини қўллаб доимий суръатда ўзгартиради. Ишлаб чиқариш қуроллари (машиналар, дастгохлар, асбоблар ва бошқа) хам ишлаб чиқариш кучларининг ўзгариши аввало ишлаб чиқариш қуролларининг ўзгаришидан бошланади. Чунки, инсон мехнатини енгиллаштириш ва унумлироқ бўлиши учун доимий суръатда мавжуд қуролларни такомиллаштириб боради. Бу жараёнда инсоннинг ўзи, малакаси хам ривожланади хамда ишлаб чиқаришнинг янги-янги сохалари юзага келади.

Шунингдек, ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришга географик мухит, геодемографик жараёнлар (туғилиш, мехнат ресурслари, ахоли зичлиги кабилар), эхтиёжнинг ўсиши, илмий-техника инқилоби каби бир қатор омиллар хам сезиларли таъсир этади. Айни вақтда, фаннинг ўзи ХХ асрнинг 70-йиллардан

бошлаб бевосита ишлаб чиқарувчи кучга айланди. Ишлаб чиқариш кучлари шунингдек жамиятнинг маънавий - интелектуал имкониятларини хам ўз таркибига олади. Ишлаб чиқариш кучлари тараққиёти тарихи жамият тараққиёти тарихининг асосини ташкил қилади.



Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва худудий ташкил қилиш. “Жойлаштириш” термини жуда аниқ тушунча бўлиб иқтисодиётнинг хом-ашё, ёқилги, энергия манбалари, мехнат ресурслари ва тайёр махсулотларни истеъмол қилувчиларнинг аниқ ху

дудларда жойлашганлигини ифодалайди. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш жуда кенг маънода ер шарида, минтақаларда, мамлакат, иқтисодий районларда иқтисодиётнинг хал қилувчи тармоқлари - саноат, қишлок хўжалиги, транспорт тизимининг худудий тақсимланишидир. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришга табиий шарт-шароитлар, табиий ресурслардан фойдаланиш имкониятлари, ахолининг табиий ўсиши, зичлиги, шахарлар, истеъмол минтақалари ва худуднинг геостратегик холати таъсир кўрсатади. Кейинги йилларда, ишлаб чиқариш кучларини жойлашишига илмий-техника инқилоби, экологик муаммолар, янги худудларни ўзлаштириш кучли таъсир этмоқда.

“Худудий ташкил этиш” термини “жойлаштириш” терминига нисбатан жуда кенг ва чуқур тушунча бўлиб мураккаб табиий, ижтимоий-иқтисодий тизимларни ўз таркибига олади. Ишлаб чиқариш кучларини худудий ташкил қилиш - мехнатни географик (худудий) тақсимоти, худудий ишлаб чиқариш ва агросаноат мажмуаларини, иқтисодий районлар, ахоли жойлашиши, ахоли жойлашишининг замонавий ва ўта замонавий шакллари, шахарлар тарақ-

қиёти, районлараро ва район ичидаги ишлаб чиқариш

алоқалари, худудларнинг мажмуали ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, антропоген фаолият ва унинг оқибатларидан иборат - жамиятни ташкил этиш тизимлари ва бу тизимларнинг бошқариш мажмуасидир.

Шундай қилиб, ишлаб чиқариш кучларини “жойлаштириш” тушунчасига нисбатан “худудий ташкил қилиш” тушунчаси миқдор ва сифат жихатидан фарқ қилиб ишлаб чиқариш кучларининг самарали жойлашиши, бошқарилиши ва истиқболини ифодалайди.




  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет