Ақида борасида билимсизлик сабаб маъзур (деб қаралиш)лик ҳукми Савол



жүктеу 39.31 Kb.
Дата03.05.2016
өлшемі39.31 Kb.
: downloads -> fatvolar
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі
fatvolar -> Арафа кунида вақтдан унумли фойдаланмаслик Савол
fatvolar -> Зулҳижжа ойи ўн кунлигининг фазилати Савол
fatvolar -> Ақида ва манҳаж ўртасида фарқ борми? Савол

Фатволар тўплами www.tavhid.com

Ақида борасида билимсизлик сабаб маъзур (деб қаралиш)лик ҳукми

Савол: Билимсизлик сабаб узрли деб (топилиш) масаласида ҳазратларининг қарашлари қандай? Хоссатан ақидавий масалаларда? Бизга ушбу ишни ёритиб берсангиз, Аллоҳ таоло сизни яхшилик билан мукофотласин!

Жавоб: Ақида энг муҳим иш ва энг улуғ вожиботдир. Унинг ҳақиқати: Аллоҳга, малоикаларига, китобларига, элчиларига, охират кунига, ҳамда тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтиришдир. У субҳанаҳу ва таоло ибодатга лойиқ деб иймон келтириш ва У Зотга буни гувоҳлик беришдир. У – Ла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ) деб гувоҳлик беришдир. Мўмин киши Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга ҳақ маъбуд йўқ деб гувоҳлик беради. Ҳамда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг элчиси, Аллоҳ таоло у кишини жин ва инсон тоифасига юборган ва у киши пайғамбарларнинг сўнггисидир, деб гувоҳлик бериш. Ушбу ишларнинг барини (билиб, гувоҳлик бериш) лозиму лобуддир. Ва бу ақиданинг устунидир. Ушбу илм эркак ва аёлларнинг ҳаққида баб-баробар лозимдир. Ва бу диннинг асоси ва миллатнинг пойдеворидир. Аллоҳ ва Росули хабар берган қиёмат(даги) ишлар, жаннат, дўзах, ҳисоб-китоб, жазо, саҳифаларнинг тарқатилиниши, уларни ўнг ёки чап томондан олиниши, амалларни тарозида тортилиши ва бундан бошқа Қуръон оятлари, ҳамда пайғамбар ҳадисларида келган хабарларга иймон келтириш вожибдир. Ушбу ишлардан жоҳил қолишлик узр бўлолмайди. Балки ушбу кишига ана шу ишларни таълим олишлиги ва бу борада аниқ илмга эга бўлиши-мулоҳаза юритиши вожиб бўлади. Ушбу ишлар борасида мен билмас эдим, деган сўзи билан узрлилар сафидан ўрин эгаллолмайди. Ҳолбуки у мусулмонлар орасида ва дарҳақиқат унга Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати етиб борди. Ушбу кимса бош тортувчи, ғофил, ушбу буюк ишдан ўзини жоҳиликка солувчи-назар писанд қилмайдиган кимса деб аталиб, узри қабул қилинмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди:

                 



«Ёки сиз уларнинг кўпларига (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!»1 Ва яна ушбу қовли:

                                 



«Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганимиз муҳаққақдир. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда) чорвалардан ҳам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир».2 Аллоҳ таоло шуларга ўхшаш кимсалар ҳақида шундай деди:

          



«Чунки улар Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутиниб олганлар-да, яна ўзларини ҳидоят топгувчилар, деб ҳисоблайдилар».3 Ва яна ушбу улуғ ояти каримага ўхшаш бошқа оятларда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билимсизлик, юз ўгириш ва бехабар эканликлари сабаб зулм қилувчи бўлган кимсаларни узрлилар сафига киритмади.

Мамлакатларнинг узоқ чеккасидаги мусулмонлардан йироқда бўлган кишига келсак, ушбу жойларда мусулмонлар мавжуд эмас, Қуръон ва Суннат етиб бормаган(лиги сабабидан) у киши узрли деб қаралади. Ва унинг ҳукми аҳли фатрат ҳукмида бўлиб, ушбу кимса ана шу ҳолатда вафот этадиган бўлса қиёмат куни синовга тутилади. Лаббай деб буйруққа итоат этса жаннатга киради. Итоатсизлик қилган кимса эса дўзахга киради.

Гоҳида баъзи инсонлар бехабар қоладиган намоз, закот, ҳажнинг баъзи ҳукмларига келсак, ушбу масалалар борасида киши билимсизлик сабаб узрли деб топилиши мумкин. Бу борада хараж-танглик йўқ. Чунки ушбу масалалардан кўплаб инсонлар бехабар бўлиши мумкин. Ва ҳар бир киши ушбу масалаларнинг фиқҳини (қўлга киритишга) қодир эмас. Ушбу масалаларнинг иши енгил. Мўмин кишига динни таълим олишлиги, тушуниб етишлиги ва илм аҳлидан сўрашлиги вожиб бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди:

       



«Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан сўранглар!»4 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан билимсизлик билан фатво берган қавмга қарата шундай деганлари ривоят қилинган: «Ахир, билмасалар сўрамайдиларми?! Билимсизликнинг давоси савол (сўрашдир)».5 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло кимга яхшиликни ирода қилса, уни динни тушунувчан қилиб қўяди».6

Мусулмонларнинг эркак ва аёлларига динни тушуниб етишлари, ўзларига муаммоли бўлган масалаларни сўрашлари ва билимсиз бўлиб сукут сақламасликлари, юз ўгириб кетмасликлари ва ғафлатда бўлмасликлари вожиб бўлади. Чунки улар Аллоҳга ибодат қилиш ва У субҳанаҳу ва таолога итоат этиш учун яратилишди. Бунга эса фақат илм ва амал билан эришиш мумкин. Илм эса ғафлат ва юз ўгириб кетиш билан ҳосил қилинмайди. Илм талаб қилиш ва илм аҳлидан сўраб боришдан ўзга чора йўқ. Тоинки жоҳил киши таълим олсин.


Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Фатво ва турли мақолалар тўплами, 9-жилд.

http://binbaz.org.sa/mat/2164

Манба: Тавҳид форуми

1 Фурқон сураси, 44-оят.

2 Аъроф сураси, 179-оят.

3 Аъроф сураси, 30-оят.

4 Наҳл сураси, 43-оят.

5 Абу Довуд (284).

6 Бухорий (69), Муслим (1719).







©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет