Ақл эгасини даъватга оид кўп сонли манҳаж ва гуруҳлар ҳукми борасида тўғри йўлга йўллаш Муқаддима Аҳмад ибн Яҳё Ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳ



жүктеу 380.69 Kb.
бет1/3
Дата25.04.2016
өлшемі380.69 Kb.
  1   2   3
: downloads -> kitoblar
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі
kitoblar -> Ибн Аббосдан: «Куфр дуна куфр»нинг саҳиҳлиги ҳақида



Нашрга тайёрловчи:

Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн Соғир ан-Нажмий

Ақл эгасини даъватга оид

кўп сонли манҳаж ва гуруҳлар ҳукми

борасида тўғри йўлга йўллаш

Муқаддима
Аҳмад ибн Яҳё Ан-Нажмий


роҳимаҳуллоҳ

Дар Ал-Асарийя нашриёти

1428 ҳ. / 2007 м.

Миср Араб Республикаси



www.tavhid.com

Мундарижа

Тақриз .................................................................................................................................................................. 2

Муқаддима .......................................................................................................................................................... 3

Фатво бериш доимий қўмитаси фатвоси .................................................................................................... 5

Кибор уламолар ҳайъатининг гуруҳлардан огоҳлантирув ҳақидаги баёноти .................................. 6

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг жамоатлар ва гуруҳлардан огоҳлантирув ҳақидаги фатволари ...... 7

Албоний роҳимаҳуллоҳнинг жамоатлар ва гуруҳлардан огоҳлатирув ҳақидаги фатволари ....... 9

Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг кўпсонли жамоатлар ва гуруҳларнинг ҳукми борасидаги фатволари ........................................................................................................................................................... 9

Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг Исломдаги жамоатлар ҳукми борасидаги фатволари ..... 11

Солиҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг «Ихвон ал-Муслимин» жамоати ҳақидаги мулоҳазаси ... 14

Абдуллоҳ Ғудаён ҳафизаҳуллоҳнинг «Таблиғ» ва «Ихвон ал-Муслимин» жамоатлари ҳақидаги фатволари ......................................................................................................................................................... 16

Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳуллоҳнинг кўпсонли жамоат ва гуруҳларнинг ҳукми борасидаги фатволари ................................................................................................................................... 17

Шайх Солиҳ ал-Луҳайдон ҳафизаҳуллоҳнинг «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатлари ҳақидаги фатволари ....................................................................................................................................... 18

Хотима ............................................................................................................................................................... 18



Шайх, аллома Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий тақризлари

Барча мақтовлар Аллоҳгадир. Росулуллоҳга, у кишининг оиласи ва саҳобаларига кўпдан-кўп салавоту-саломлар бўлсин.

Сўнг:

Дарҳақиқат Аллоҳ йўлидаги биродар, фазилатли шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ан-Нажмий гуруҳбозликни танқид қилиш ва уни ҳаром эканлиги ҳамда ушбу ишни жоиз эмаслиги мавзусидаги китоб ва кассеталар орасидан тўплаган ушбу фатволарни менга ҳавола қилди. Чунки ушбу (гуруҳбозлик) йўлидан юрилганда умматни ҳалокатга етаклайдиган ва уни ихтилофлашиш, ажралиш ва ўзаро хусуматлашишга олиб борадиган зарарлар мавжуд. Натижада ўзаро қотиллик, гапни бир жойдан чиқмаслиги, турли-туман қарашлар, эътиқоддаги ажралиш юз беради. Ушбу ҳолат Аллоҳ таолонинг буйруғига зиддир. Яъни, Роб ёлғиз бўлгани каби, дин ҳам ёлғиз дин, ғоя ҳам ёлғиз ғоя, яъни Аллоҳни рози қилиш ва пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манҳажидан юриш бўлгани каби, уммат ҳам бир уммат бўлмоғи лозим. Дарҳақиқат ушбу фатволар менга ўқиб берилгани ва уларни бир жойга тўпланганидан кўзим қувонди. Чунки одамлар ушбу гуруҳбозликни ботил ва манфур эканлигини билиб олишади. Сабаби ушбу гуруҳбозлик бир ёқадан бош чиқармасликка ва турли йўналишлар вужудга келишига олиб боради. Бу эса биз айнан огоҳлантиришимиз ва сўзни бир жойдан чиқиши, ҳамда уни Аллоҳ таоло Ўзининг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида буюрган буйруғига мувофиқ келишига ҳарис бўлишимиз вожиб бўлган ишдир. Тавфиқ Аллоҳдандир. 



Муқаддима

Барча мақтовлар Ўзининг аввалдаги ва кейиндаги зоҳирий ва ботиний неъматлари учун Аллоҳга хосдир. Унинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммадга, унинг динига ёрдам қўлини чўзишда жадаллик билан юриб ўтган оилалари ва саҳобаларига, ҳамда илмни улардан мерос қилиб олган эргашувчиларига салавоту-саломлар бўлсин. Зеро уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Демак улар кимга ворис бўлишаётгани ва нимани мерос қилиб олишаётгани жиҳатидан одамларнинг энг мукаррамидирлар.

Сўнг:

Ушбу зиё таратувчи фатволар ва маърифатли сўзлар замонамизнинг кибор уламоларидан содир бўлган. Ушбу фатволар янги чиққан манҳажлар ва асримиздаги гуруҳлар юзига тарсаки тортади. Ва уларнинг йўлига кириб қолиш ёки уларнинг фикрларидан таъсирланиб қолишдан огоҳлантиради. Умуман олганда умматни, хоссатан эса ёшларни салаф-солиҳ манҳажидан юришга ва уларнинг асарларига эргашишга даъват қилади. Ва яна шу билан бирга, ушбу муборак мамлакат аҳлига ақидадаги мусаффолик, сафларнинг якдиллиги, бир ёқадан бош чиқариш ва тавҳидни таҳқирлайдиган, ҳамда бир жойдан чиққан сўзни бўлиб юборадиган ҳар қандай нарсадан ҳазир бўлиши каби неъматларни инъом қилиб берган Аллоҳ таолога шукр қилишга ҳам чақиради. Чунки ушбу пок диёрдаги халққа салаф-солиҳ ва уларга эргашганларнинг йўлини маҳкам тутган ҳолда ягона жамоат бўлишлари вожиб бўлади.



Эй ўқувчи биродар, ушбу асримиз уламолари ва замонамиз фуқаҳоларининг фатволарини ўқишга шошил. Чунки Аллоҳ таоло Ўзининг ушбу қовли билан уларга савол йўллашимизга амр этди: 

       



«Агар билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан сўранглар!» (Наҳл: 43).

Уламолар шундай зотларки, Аллоҳ таоло Ўзи ва элчисининг итоатига тобе бўлган ҳолда уларга ҳам итоат этишга амр қилди. Аллоҳ таоло айтадики: 

           

«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, пайғамбарга ва ўзрингиздан бўлган иш эгаларига итоат қилингиз» (Нисо: 59). Иш эгаларидан мурод: ҳукмдор ва уламолардир.

Ҳамда Аллоҳ таоло тинчлик ва хавфу-хатарга боғлиқ катта ишларда уларга мурожаат қилишга амр этди. Аллоҳ таоло айтадики: 

                       

«Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни, ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юбормасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни, мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83).

Ҳаққа чақирувчи, ботилдан огоҳлантирувчи, сенга яхшилик, ҳидоят ва соғлом манҳаж, ҳамда тўғри йўлдан юришни хоҳлайдиган уламоларингнинг сўзини ол!

Ҳамда сени ҳақни қабул қилиш ва унга қайтишингдан тўсадиган ҳар қандай нарсадан ўта ҳазир бўл! Чунки улар сенга Аллоҳнинг ҳузурида ҳаргиз манфаат бера олишмайди. Аллоҳ таоло айтадики:

                               



«Сўнгра (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизни (дин) ишидан бир шариат (аниқ-равшан қонун) устида (барқарор) қилдик. Бас, сиз (фақат мана шу қонунга) эргашинг ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг! Чунки (агар сиз уларнинг ҳавойи нафслари кўрсатган залолат йўлига юрсангиз), улар сиздан Аллоҳ томонидан бўлган бирон нарсани (азобни) қайтара олмаслар. Албатта золимлар бир-бирларига дўстдилар. Аллоҳ эса тақводор зотларнинг дўстидир» (Жосия: 18-19).

Надомат чекишдан фойда йўқ бўлган вақтда афсус қилиб қолишдан аввал (ҳақни қабул қилиш ва унга қайтишингдан тўсадиган ҳар қандай нарсадан ўта ҳазир бўл!). Аллоҳ таоло шундай дейди: 

                               

«У кунда бу золим қўлларини (бармоқларини) тишлаб (надоматлар қилиб) дер: «Э, қани эди мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди. Ўлим бўлсин менга, қани эди мен фалончини дўст тутмаганимда эди. Аниқки, менга эслатма-Қуръон келганидан сўнг, ўша (фалончи) мени йўлдан оздирди». (У кунда) шайтон (ҳаёти дунёда ўзига эргашган барча) инсонни ёрдамсиз қўйгувчидир» (Фурқон: 27-29).

Шайх Абдуллатиф ибн Абдурроҳман роҳимаҳуллоҳ «Дурар сания фий ажвиба ан-Наждия» 7/32-33 да шундай дедилар: «Кимки ўзини даъват мақомига тайин қилмоқчи бўлса, авваламбор илм олсин ва бошлиқ бўлишидан олдин уламоларнинг тиззаларида (ҳузурларидаги издиҳомда) ўтирсин. Шунда ҳужжат ва далил билан даъват қилиб, ушбу йўлдан юриш қандайлигини билиб олади. Чунки ишни, уни ўз кўзи билан кўрган одамгина била олади. Илмни эса фақат ўзининг эгасидан олган ва ровийларга ҳамроҳ бўлган кишигина билади.



Олий-юксак ишларни истаган ҳар ким ҳам унда нуфузга эриша олмайди,

Эркакларнинг ҳаммаси ҳам буюк-машҳур бўлавермайди».
Илмий изланиш ва фатво бериш доимий қўмитаси фатвоси

(Фатво рақами: 1674. 7/10/1397ҳ)

Савол: Исломнинг гуруҳлар борасидаги ҳукми қандай? Мисол учун: «Ҳизбут таҳрир», «Ихвон ал-муслимин» гуруҳи.

Жавоб: Мусулмонлар динларида бир-бирларига лаънат айтадиган ва бир-бирларини бўйнига (қилич) урадиган гуруҳлар ва ҳизбларга бўлиниб олишлари жоиз эмас. Ушбу бўлиниш Аллоҳ таоло қайтарган ва ушбу ишни пайдо қилган, ҳамда ўшаларнинг йўлига юрган кимсадан нолиган ишлардандир. Аллоҳ таоло ушбу ишга қўл урган кимсани улкан азоб билан қўрқитди. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло ва Унинг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу кимсадан безор эканларини эълон қилишди. Аллоҳ таоло шундай деди: 

       



«Ва барчаларингиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва (фирқа-фирқа бўлиб) бўлинмангиз!», деган қовлидан ушбу оятларгача: 

               



«Сизлар яна аниқ ҳужжатлар келганидан кейин фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли-Имрон: 103-105).

Аллоҳ таоло айтдики: 

                                      

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз. (Яъни, улар сизга уммат эмаслар). Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кейин (қиёмат кунида) У Зот уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур. Ким бирон чиройли амал қилса, унга ўн баробар қилиб (қайтарилур). Ким бирон ёмон иш қилса, фақат ўшанинг баробарида жазоланур ва уларга зулм қилинмас» (Анъом: 159-160).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам ушбу ҳадис ривоят қилинди: «Мендан кейин бир-бирингизнинг бўйнингизга (қилич) урадиган кофирлар (га ўхшаб) қайтиб кетманглар» (Бухорий 1/217 (Фатҳда), Муслим 66).

Динда фирқа-фирқа бўлишнинг қораланганлиги ҳақидаги оят ва ҳадислар кўпдир.

Энди мусулмонларнинг раҳбари ҳар бир шахс ўзининг диний ва дунёвий вазифасини адо этиши учун уларни бир тартибга солиб, ҳаётий ишлар ҳамда дин ва дунёвий соҳаларга жойлаштирса, бу шаръан жорий қилинган ишдир. Балки мусулмонларнинг раҳбарига ўзининг қўл остидагиларига диний ва дунёвий вазифаларни, ушбу вазифаларни турлича эканлигини инобатга олган ҳолда, бўлиб бериши вожиб бўлади. Демак бир жамоатни ҳадисни нақл қилиш, уни девон шаклига келтириш ҳамда саҳиҳ ва заифини ажратиш жиҳатидан ҳадис илмига хизмат қилишга тайин қилади. Бошқа бир жамоатни эса фиқҳий матнларни китоб шаклига келтириш ва уни таълим олиш жиҳатидан фиқҳга хизмат қилишга тайин қилади. Учинчисини эса араб тили қоидалари, (нодир ҳолатда ишлатиладиган) сўзлар, араб тилининг услуби ва сир-асрорларини очиб бериш жиҳатидан араб тилига хизмат қилиш учун тайин қилади. Тўртинчи жамоатни эса жиҳод, ислом диёрларини мудофаа қилиш, фатҳлар, ҳамда исломни тарқалишига ғов бўлиб турган (тўсиқларни) бартараф этиш учун тайёргарлик кўришга тайин қилади. Бошқасини эса ишлаб чиқариш, тижорат, зироатчилик ва бошқа-бошқа ишларга тайин қилади.

Булар уммат оёққа туришидаги ҳаётий заруратлардир. Ислом фақат ушбу йўл орқали сақланиб қолади ва (атрофга) тарқалади. Бироқ ушбу ҳолат (юқорида санаб ўтилган соҳа эгаларининг барчаси) Аллоҳнинг Китоби, Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва тўғри йўлдаги халифалар, ҳамда ушбу уммат салафларининг йўлларига боғланиш, ягона мақсад, исломий гуруҳлар (соҳа эгалари) исломга ёрдам қўлини чўзиш, уни ҳимоя қилиш, бахтли ҳаётга элтувчи воситаларни рўёбга чиқаришда ўзаро ҳамкорлик қилиш, ҳамда барчалари ислом соясида, Аллоҳнинг тўғри йўлидаги байроқ остида юриб боришлари ва залолатга етакловчи йўллар ҳамда ҳалокатга олиб борувчи фирқалардан узоқ бўлишлари билан бўлмоғи даркор. Аллоҳ таоло айтадики: 

                   



«Албатта мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 153). («Фатава лажна даима лил ифта» 2/144-145; Ушбу фатвога қўмита раиси: шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз, раис ноиби: шайх Абдурроззақ Афифий, қўмита аъзолари: шайх Абдуллоҳ Қоуд ва шайх Абдуллоҳ Ғудаёнлар имзо чекишди).
Кибор уламолар ҳайъатининг жамоат ва гуруҳлардан

огоҳлантирув борасидаги баёноти

Уламолар ҳайъати 1413 ҳижрий йили Робиъ ал-аввал ойида Тоиф шаҳрида бўлиб ўтган 39-илмий даврадан сўнг баёнот бериб, унда турли фикрларга боғланиб қолиш, ҳамда жамоатлар ва ҳизбларнинг асосларига қўшилишдан огоҳлантирди ва ягона, ҳақ жамоатни лозим тутишни вожиб эканлигига тарғиб қилди.

Қуйида ушбу баёнотдан бир парчасини ҳавола этамиз:

Аллоҳ таолонинг ушбу: 

       

«Ва барчаларингиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонига) боғланингиз ва (фирқа-фирқа бўлиб) бўлинмангиз!» (Оли-Имрон: 103) қовлига амал қилган ҳолатда шаръий насиҳат қуйидагиларни талаб қилади: сўз ва амалдаги адолат, фойдани ҳаққирост амалга оширадиган, зарарни даф этадиган, қалбларни жамлаб, барчани иттифоқ қилиб, сафни якдил қиладиган йўллар билан ҳар бир мусулмонга насиҳат қилишда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига эргашишга аҳамият қаратишни вожиб эканлиги.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда шундай дейдилар: «Аллоҳ сизлар учун уч нарсага рози бўлди: Ўзигагина ибодат қилиб, Унга бирор нарсани шерик қилмаслигингизга, барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланишингиз ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинмасликларингизга, ҳамда Аллоҳ ишларингизга раҳбар қилган кишига холис муносабатда бўлмоғингизга» (Муслим: 1715, Молик «Муватто» 2/990, Аҳмад «Муснад»да 2/327, 360, 367).

Ва бундан бошқа ҳужжатларки, динда насиҳат қилиш ва унинг қандай адо этилиши, бирдамликка олиб борувчи сабабларни таъминлашга рағбат қилиш, бўлиниш ва фитна омиллари, умматга ва диёрларга фақат ва фақат ёмонлик олиб келадиган, кек-адоват ва гуруҳбозлик уруғини экадиган нарсалардан узоқ бўлишнинг юқори манзилат эгаллашига далолат қилади.

Мажлис ўзаро насиҳат қилиш, бир-бирини тушуниш, яхшилик ва тақво устида ҳамкорлик қилиш, бир-бирини гуноҳ ва тажовуз қилишдан қайтаришни вожиб эканлигини таъкидлайди ва ушбу ишларнинг акси бўлмиш зулм, тажовуз ва ҳаққа беписанд бўлишдан огоҳлантиради. Ва яна (тўғри йўлдан) оғган фикрларга ўралашиб қолиш, бегона жамоат ва гуруҳларга аъзо бўлишдан ҳам огоҳлантиради.

Зеро ушбу мамлакат халқига салаф-солиҳлар, уларга эргашувчилар ва аввагию-кейинги ислом имомларининг йўли бўлмиш жамоатни лозим тутиш, ўзаро ростгўйлик билан насиҳат қилиш ва бўлмағур айблар билан туҳмат уюштирмаслик ва уни тарқатмасликдан иборат йўлни маҳкам тутган ҳолатда ягона жамоат бўлишлари вожиб бўлади.

Аллоҳдан раҳбарларимизни Ўзи рози бўладиган, ҳамда бандалар ва диёрларнинг салоҳиятига етаклайдиган йўлларга муваффақ айлашини сўраймиз.

Яна У Зотдан мусулмонларнинг барча раҳбар ва халқларини яхшиликнинг ҳар бирига муваффақ айлашини сўраб қоламиз.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оиласи ва саҳобаларига салавоту-саломлар йўлласин.

Баёнотни йиғилишга раҳбарлик қилган шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз ўз муҳрлари билан тасдиқладилар.

Ва қуйидаги шайхларнинг имзолари:

Шайх: Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

Шайх: Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Луҳайдон

Шайх: Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Шайх: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Оли Шайх

Шайх: Абдуллоҳ ибн Сулаймон ибн Муниъ

Шайх: Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Жубайр

Шайх: Рошид ибн Солиҳ ибн Ханин

Шайх: Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ибн ал-Ғудаён

Шайх: Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ал-Бассам

Шайх: Ҳасан ибн Жаъфар ал-Атмий.

(«ад-Даъва илаллоҳ ва махтассот биҳи Жазийротул Араб» 71-72).
Имом Ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг «Ихвон ал-муслимин»

ва улардаги зиддият ва хатоларни баён қилиш ҳақидаги фатволари

Роҳимаҳуллоҳдан сўралди: Ҳурматли шайх, «ал-Ихвон ал-Муслимин» ҳаракати Мамлакатга яқиндан кириб келди. Ва толиби илмлар орасида тарқалди. Бу ҳаракат ҳақида сизнинг фикрингиз қандай? Ва бу ҳаракат «Аҳли суннат вал жамоат»нинг манҳажига қанчалик мувофиқ келади?



Жавоб: «Ал-Ихвон ал-Муслимин» ҳаракатини чуқур назар солувчи илм аҳли танқид қилади. Чунки, уларда Аллоҳнинг тавҳидини ёйишлик, ҳамда ширк ва бидаътларни инкор қилишлик йўқдир. Уларнинг ўзларига хос бир услублари бўлиб, ундаги камчилик эса, Аллоҳга чақиришдаги сусткашлик ва «Аҳли суннат вал жамоат» ушлаган саҳиҳ ақидага йўналтиришлик йўқлигидир. «Ал-Ихвон Ал-Муслимин» салафий даъватига эътибор қилишлари керак. Шунингдек, Аллоҳнинг тавҳидига чақиришлари, қабрга сиғинувчиларни инкор қилишлари, ўликларга боғланиб қолиб, қабрдаги Ҳусайн, Ҳасан, Бадавий ва ҳоказолардан ёрдам сўрагувчиларни инкор қилишлари керак. Улар мана шу асосларнинг асоси бўлган нарсага эътибор қилишлари керак. Айтмоқчиманки, Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ деган сўз диннинг асосидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Маккада аввал Аллоҳнинг тавҳидига, «Ла илаҳа иллоллоҳ»нинг маъносига чақирдилар. Аҳли илмларнинг кўпчилиги «ал-Ихвон ал-Муслимин» ни ушбу нарсада танқид қиладилар. Яъни, уларда Аллоҳнинг тавҳидини ёйишга ва унга ихлос қилишга чақириқ йўқлигини, ҳамда илмсизлар пайдо қилган ўликларга боғланиш ва улардан ёрдам сўрашни, уларга назр қилиб қурбонлик қилишни инкор қилмасликларини танқид қиладилар. Бу эса, «аш-ширк ал-акбар» (катта ширк)дир. Яна уларни суннатга эътиборсизликларини, уни ўрганишга эътиборсизликларини, ҳадиси шарифни билиш ва уммат салафлари қандай ҳукмлар устида бўлганликларини билишга эътиборсизликларини ҳам танқид қиладилар. Яна биродарларимиздан улар ҳақидаги кўп танқидларни эшитаман. Аллоҳдан уларни Ўзи муваффақ қилишини, уларга ёрдам беришини ва аҳволларини ислоҳ қилишини сўраймиз! (Ушбу сўзлар «ал-Мажалла» журналининг 806-сонидан келтирилди).
Буюк шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг «Ихвон ал-муслимин»

ҳалок бўлувчи етмиш икки фирқадан эканлиги ҳақидаги фатволари

Роҳимаҳуллоҳдан сўралди: Алллоҳ сизга яхшиликни насиб этсин! Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисдаги «Умматим келажакда етмиш уч фирқага бўлинади. Биттасидан бошқа ҳаммаси дўзахга киради» деб айтган сўзлари. Айтингчи «Жамоатут таблиғ» жамоати ўз ширк ва бидъатлари билан ва худди шунингдек «ал-Ихвон ал-Муслимин» жамоати ўзидаги гуруҳланиши ва бошлиқларга қарши чиқиши билан ... ушбу ҳалок бўлувчи фирқаларга кирадими?



Жавоб: Етмиш иккитасининг ичига киради. Ва худди шунингдек, «Аҳли суннат вал жамоат»нинг ақидасига хилоф қилганлар ҳам, етмиш иккита ичига киради. Чунки «Умматим» деган сўздан мурод, «Уммати ижоба»дир. Яъни, Аллоҳга ижобат қилиб, Унга эргашишликни зоҳир қилганлар етмиш учта фирқа бўлиб, уларнинг ичидан нажот топгувчи ва саломат қолгувчиси эса, Унга эргашиш билан бир қаторда, динда истиқомат қилгани, мустаҳкам турганидир. Қолган етмиш иккита фирқа эса, улар ичида кофирлари, осийлари ва бидъатчилари бўлиб, улар бир неча қисмдир.

Савол: Яъни, бу икки фирқа, етмиш иккитаданми?

Жавоб: Ҳа, етмиш иккитанинг ичидадир.

(Ушбу сўзлар роҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан икки йил олдин Тоиф шаҳрида ёзиб олинган кассетадан олинди).


Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг жамоат ва ҳизблардан

огоҳлантирув ҳақидаги сўзларидан

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ айтдиларки:  Исломий жамиятда фирқа ва жамоатларнинг кўп бўлишлиги - биринчидан шайтон, иккинчидан эса инсонлардан иборат ислом душманлари ҳарис бўладиган ишлардан эканида шак-шубҳа йўқдир. Чунки мусулмонларнинг сўзи иттифоқ, ўзлари ҳам якдил бўлиши, ҳамда уларга таҳдид солаётган ва ақидаларини нишон қилиб олган хатарни била олишлари – уларни шулар учун курашишга, ҳамда мусулмонларнинг фойдаси ҳамда динлари, диёрлари ва биродарларидан хатарни даф қилиш учун бир саф бўлиб ҳаракат қилишларида фаол бўлишларига ундайди. Бу йўлга эса инс ва жин тоифасидан иборат душманлар асло рози бўлмайдилар. Шунинг учун ҳам улар мусулмонларнинг сўзини бўлиб ташлашга, бирликларига раҳна солишга ва ўрталарида адоват уруғини экишга ошиқадилар.

Аллоҳ таолодан мусулмонларнинг сўзини ҳақ устида жамлашини ҳамда уларнинг жамиятидан ҳар қандай фитна ва залолатни кетказишини сўраймиз. Албатта У, бу ишни бошқариб турувчи ва бунга Қодир Зотдир.

(«Мажмуъ фатава ва мақолат шайх Ибн Баз» 5/203-204).


Шайх, муҳаддис Албоний роҳимаҳуллоҳнинг ҳизб ва жамоатлардан

огоҳлантириш ҳақидаги фатволари

Муҳаддис, шайх Албоний роҳимаҳуллоҳга қуйидаги савол берилди: Шариатнинг ушбу бир неча ададдаги жамоат, ҳизб ва исломий ташкилотлар ҳақидаги ҳукми нима? Ҳолбуки улар ўзининг манҳажи, услуби, даъвати, ақидаси ва асосланадиган асосларида турличадирлар. Ахир ҳадис далолат қилганидек ҳақ жамоат битта бўлса?

Роҳимаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар: Жамоатларда биринчидан фикрдаги, иккинчидан эса манҳаж ва услублардаги ранг-баранглик билан гуруҳбозлик қилиш ва жамланиш, Китобу-суннат ва салаф-солиҳлар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, йўлини билган ҳар бир мусулмонга сир эмаски, ушбу ишлар исломда бирор асосга эга эмас. Балки ушбу иш Роббимиз азза ва жалла бизни Қуръони Каримнинг кўплаб оятларида қайтарган ишлар сирасидандир. 

Сўнг роҳимаҳуллоҳ юқорида эслаб ўтилган маънодаги баъзи оятларни ёдга олиб, салаф манҳажини лозим тутишга тарғиб қилдилар ва унга хилоф иш тутишдан огоҳлантирганларидан кейин шундай дедилар: Шу сабабли биз қатъий этиқод қиламизки, ниҳоятда кенг изланиш олиб борган ҳолатда ислом ҳукмларининг барчасини, каттаю-кичиги, усул ва фуруни қамраб олган ҳолатдаги Китобу-суннат ва салаф-солиҳ манҳажига қурилмаган ҳар бир жамоат, тўғри йўл узра юриб борадиган нажот топувчи фирқадан эмасдир.

(«Фатава шайх Албаний» 106-114).

Аллома Албоний роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:  Ушбу ҳизбларни тўғри йўлда деб эътиқод қилмаймиз. Балки қатъий айтамизки, ушбу ҳизблар шундай йўлдаки, ушбу йўлларнинг ҳар бирида одамларни ўзига чақирадиган шайтон бор. 

(Юқоридаги манба). 



  1   2   3


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет