Ақл эгасини даъватга оид кўп сонли манҳаж ва гуруҳлар ҳукми борасида тўғри йўлга йўллаш Муқаддима Аҳмад ибн Яҳё Ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳ



жүктеу 380.69 Kb.
бет3/3
Дата25.04.2016
өлшемі380.69 Kb.
1   2   3
: downloads -> kitoblar
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі
kitoblar -> Ибн Аббосдан: «Куфр дуна куфр»нинг саҳиҳлиги ҳақида

Фазилатли шайх Абдулмуҳсин ал-Аббоднинг жамоатлар

ҳақидаги фатволари

Фазилатли шайх Абдулмуҳсин ал-Аббодга қуйидаги савол берилди: Бу ўринда жамоати таблиғ, жамоати ихвон ва улардан бошқа жамоатларга ўхшаш янги чиққан жамоатлар бор. Ушбу жамоатлар аҳли суннаданми ва ушбу мавзу атрофида нима насиҳатингиз бор?

Ҳафизаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар: Маълумки, жамоатлар ичидаги соғломи, мен сўз орасида ишора қилиб ўтган васфга эга бўлганидир. У ҳам бўлса жамоат бўлмоқлиги ва одамлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари йўлига мувофиқ бўлишлигидир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам етмиш учта фирқа ичидаги нажот топувчиси ҳақида сўралганларида, шундай дедилар: «Бугунги кунда мен ва саҳобаларим йўлида бўлганлар». Ушбу турли янги фирқалар, биринчидан: улар янги пайдо бўлгандир. Улар ўн тўртинчи асрда дунёга келди. Ўн тўртинчи асрдан олдинги асрларда мавжуд эмасди. Демак ушбу фирқалар ўн тўртинчи асрда дунёга келди. Энди тўғри манҳаж ва сиротул мустақимнинг асли эса Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб жўнатилганларидан бери бордир. Демак Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, у киши пайғамбар қилиб жўнатилганларидан бери мавжуд. Кимки ушбу ҳақ ва ҳидоятга эргашса, ана шу саломат қолган ва нажот топган бўлади. Ким ундан юз ўгирадиган бўлса, албатта у (тўғри йўлдан) оғувчидир. Маълумки, ушбу фирқалар ва жамоатларда тўғри ва хато жойлари ҳам бор. Бироқ хатолари катта ва улкандир. Шу сабабли улардан огоҳлантирилиб, жамоатга эргашишга тарғиб қилинади. Улар эса аҳли сунна вал жамоа, ушбу уммат салафларининг манҳажида бўлганлардир. Уларнинг наздида таянч Аллоҳдан ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган хабарлардир. Демак фалончи ва пистончидан келган ишлар ёки ҳижрий ўн тўртинчи асрда пайдо бўлган йўллар ва манҳажларга таянилмайди. Демак уларда далилларга, Китобу-Суннат далилларига таяниш йўқ. Балки турли қарашлар, фикрлар ва янги пайдо бўлган манҳажларга таянишади. Ўзларининг (даъватдаги) йўллари ва манҳажларини шулар асосига қуришади. Ушбу масаладаги энг ёрқин мисол, уларнинг наздида «ал-вало ва ал-баро» (исломдаги дўст ва душман тушунчаси) уларнинг сафига қўшилган ва улар билан бирга бўлган кишига бўлади. Мисол учун ихвон жамоати, ким уларни сафига кирса, у уларнинг дўстига айланади-да, унга муҳаббат қўядилар. Энди ким уларни сафига қўшилмаса, унинг қаршисига турадилар. Бироқ улар билан бирга бўлган киши Аллоҳнинг махлуқотлари ичидаги энг тубани бўлса ҳам, рофизалардан бўлса ҳам, у уларнинг биродарлари ва шериклари бўлиб қолади. Улар дуч келган одам билан жамланаверадилар, ҳатто саҳобаларга нисбатан кек-адоват сақлаб, уларни ёмон кўрадиган рофизий бўлса ҳам.

Таблиғ жамоатига келсак, уларда биринчидан мункар ишлар бор: Ушбу манҳаж янги пайдо бўлган ва Азродан (жой номи) чиққандир. Макка ёки Мадинадан чиққан эмас. Балки манбаси Ҳиндистондаги Азродандир. Ҳиндистон, барчага маълумки хурофот ва бидъатларга тўлгандир. У диёрларда кўплаб аҳли суннадан бўлганлар, аҳли ҳадис жамоатига ўхшаш суннат ва соғлом манҳаж асосида бўлганлар бўлса ҳам. Улар ушбу диёрдаги инсонларнинг энг яхшилари ва ўрнак бўла оладиганларидир. Ушбу таблиғ жамоати эса ўша диёрлардан ва ўша шаҳардан чиқди, ҳамда ушбу манҳажни ўйлаб топган ва асос солган кимсаларнинг муайян ишлари асосига қурилгандир. Улар эса бидъат аҳлидан, ақидада (тўғри йўлдан) оғган сўфийларнинг тариқатларидаги кимсалардандир. Демак у янги чиққан бидъат ва ўша диёрларда вужудга келган жамоатдир. У ушбу йўлга асос солган кимсалар қўйиб кетган ишлар асосига қурилган ва (шунинг асосида) амал қилади. Улар ҳам ақидада ва ҳам (даъватдаги) йўлда ҳам тўғри йўлдан оғганлардир. Уларнинг ичида аҳли сунна вал жамоанинг манҳажида, на ақида ва на сулукда, бўлмаган сўфийлар ва ашъарийлар бор. Инсон Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари йўли бўлмиш ҳақ ва ҳидоятни лозим тутар экан, саломат ва нажот йўлини ушлаган бўлади.


Шайх Солиҳ ал-Луҳайдон ҳафизаҳуллоҳнинг

жамоатлар ҳақидаги фатволари

Ҳафизаҳуллоҳ айтдиларки: «Ал-Ихвон» ва «Жамоатут таблиғ» саҳиҳ манҳаж аҳлидан эмаслар. Албатта бу умматнинг салафларида барча жамоатлар ва номланишликларнинг асли йўқдир. Биринчи бўлиб ўзларига исм олган жамоат «Шиъа» жамоати бўлиб, ана шу ном билан номландилар. Аммо «Хаворижлар» эса ўзларини мўминлар деб номлардилар.

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди.)
Хотима

Ҳой, ҳақ илинжида ва Аллоҳнинг азобидан нажот топиш умидида бўлган ҳурматли биродарим. Ушбу ҳақни баён қилиб, ботилни йўқ қилган ҳамда қабиҳ гуруҳбозлик домига тушган ёки ўзини ҳозирги асрдаги бидъий нисбат беришликларга нисбат бераётган ҳар бир кимсага баланд овоз билан очиқ-ойдин қилиб (ушбу ишни ботил эканини) эълон қилган аниқ-равшан фатво ва фойдали сўзларни ўқидинг. Икки дунё саодати ва Аллоҳнинг азобидан нажот топиш, фақат ва фақат Китобу-Суннатга маҳкам боғланиш, ушбу уммат салафларининг манҳажи узра юриб бориш, ҳамда Аллоҳнинг тўғри йўлидан оғган ҳар қандай бегона гуруҳ ва ташқаридан кириб келган манҳажлардан безор бўлиш билангина бўлади. Дарҳақиқат уламоларимиз «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатидаги улкан фалокат ва даҳшатли хатоларни етарли даражада баён қилиб, аниқ-равшан ёритиб беришди. Демак мусулмонлар динларида бир-бирларига лаънат айтадиган ва бир-бирларининг бўйнига (қилич) урадиган тўдалар ва гуруҳларга бўлиниб кетишлари жоиз эмасдир.

Мана кибор уламолар ҳайъатининг фатвоси ҳам турли бузуқ фикрларга боғланиб қолиш, ҳамда бегона жамоатлар ва ҳизбларнинг асосларига қўшилишдан огоҳлантирди. Ва ушбу мамлакат аҳли ягона жамоат бўлишлари вожиб эканини уқтирди. Дарҳақиқат ушбу аср шайхулисломи бўлмиш шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ «Ихвон ал-Муслимин» жамоатида Аллоҳнинг тавҳидига, унга ихлос қилишга даъват қилишда, ҳамда жоҳиллар ўйлаб чиқарган ўликларга боғланиш, улардан ёрдам сўраш ва уларга назр аташни (ҳолбуки ушбу ишлар ширки акбардир) инкор қилишда дадил-фаол ҳаракат қилмасликлари ва уларда суннатга аҳамият қаратиш йўқ эканлигини очиқ эълон қилдилар. Ва яна «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатлари ҳалок бўлувчи етмиш икки фирқадан эканлигини очиқ-баралла айтдилар. Ва сўнгида исломий жамиятда фирқалар ва жамоатларнинг кўп бўлиши биринчидан шайтон, иккинчидан эса Ислом душманлари ошиқманд бўладиган ишлардан эканлигини айтиб ўтдилар. Энди ҳақдан кейин залолатдан ўзга яна нима бўлиши мумкин?!

Дарҳақиқат аллома, муҳаддис, шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ биринчидан қарашлардаги, иккинчидан манҳаж ва услублардаги ранг-баранглик асосидаги жамоатларга бўлиниш ва йиғилиш Исломда бирор асосга эга эмаcлиги, ҳамда ушбу гуруҳлар тўғри йўлда эмаслигини ғоятда аниқ-равшан қилиб баён қилдилар.

Дарҳақиқат аллома, фақиҳ, шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ Китобу-Суннатда исломий жамоатларга (бўлиниш) мумкин эканлигига бирор далил йўқ экани, аксинча у иккисида ушбу ишни қоралайдиган далиллар бор экани ва ушбу ҳолатни жамиятда рўй беришлиги касал бир ҳолат экани ҳамда инсонга ушбу жамоатлардан безор бўлиши лозимлигини очиқ айтиб ўтдилар.

Дарҳақиқат аллома, фақиҳ, шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ бугунги кунда (даъват) майдонида бўй кўтарган ушбу жамоатлар ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишларга Ислом дини асло иқрор бермаслиги ҳамда «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатларининг мақсади – у тавҳид даъватини кетказиб, унинг ўрнини эгаллаш эканини очиқ баён қилдилар.

Дарҳақиқат аллома, фақиҳ, шайх Абдуллоҳ Ғудаён ҳафизаҳуллоҳ ушбу жамоатларни жамиятга нақадар хатарли эканини ушбу сўзлари билан ёритиб бердилар: «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатлари мамлакатда ёмон ҳаракатлар олиб боришди. Инсонга Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга юрмоқлиги лозим бўлади. Мисрлик фалончи ёки Ҳиндистонлик пистончи билан эмас. Дарҳақиқат ушбу икки жамоатни ҳатто қизларнинг мактабларида ҳам фаолиятлари мавжуд.

Аллома, шайх Солиҳ ал-Луҳайдон «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатларининг манҳажи бузуқ эканлигини ушбу сўзлари билан айтиб ўтдилар: «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатлари саҳиҳ манҳажга эга эмаслар.

Дарҳақиқат Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳуллоҳ «Таблиғ» ва «Ихвон ал-Муслимин» жамоатлари ҳақида сўралган вақтларида гуруҳбозликнинг бидъат эканлигини ушбу сўзлари билан баён қилиб бердилар: Булар (динда) янги пайдо қилинган ишлардир. Уларнинг хатолари катта ва улкандир. Шу сабабли улардан огоҳлантирилиб, аҳли сунна вал жамоа ҳамда ушбу уммат салафларининг манҳажи узра бўлган жамоатга эргашишликка тарғиб қилинади.

Дарҳақиқат вазир, олим, шайх Солиҳ Оли Шайх «Ихвон ал-Муслимин»нинг даъватларидан мақсадлари нима эканини очиб бериб, шундай дедилар: «Ихвон ал-Муслимин»нинг даъватларидан кўзлаган мақсадлари – бошқарув ва давлатга эришишдир. Уларнинг манҳажлари яшириниш, сир тутиш ва турли тусга киришиш асосига барпо қилингандир. Улар ўзларидан огоҳлантирган ҳар бир кишига қарши огоҳлантирув эълон қиладилар. Ва уларга мухолиф бўлганларнинг қаршисига сирли равишда яшириниш ва турли тусларга кирган ҳолатда иш олиб борадилар. Демак улар ўзларидан огоҳлантирган ҳар бир кишига қарши огоҳлантирув эълон қиладилар. Суннатни ва суннат аҳлини ҳурмат қилмайдилар. Ҳамда ўзларига эргашувчиларнинг онгини уларга хилоф чиқувчи кишининг сўзини эшитишдан тўсадилар.

Мана тажрибада синаб кўрганимиздан шуни билишингиз мумкинки, «Ихвон ал-Муслимин», уларнинг ҳизблари ва манҳажларини танқид қилиш, ҳамда «Таблиғ» жамоати, уларнинг ҳизблари ва манҳажлари, қолаверса четдан кириб келган бошқа бидъий манҳажларни танқид қилишда мамлакатимиз уламоларининг баъзиларигина бу ишга киришишмади. Улар ушбу гуруҳбозликни танқид қилиб китоблар ёзиш, ушбу ишни саволларга жавоб бериш, фатволар ва маърузалар уюштириш билан очиб беришда ёлғиз ўзлари бўлишмади. Балки аҳли сунна уламоларининг барчалари ушбу гуруҳ ва манҳажларни ботил эканлиги нуқтаи назаридан танқид қилишди ва бу ҳақда ўзларининг фатволарида эслаб ўтишганидек Китобу-Суннат буларни бутунлай рад этишини айтиб ўтишган.

Ва ниҳоят, қабиҳ гуруҳбозлик тўрига илиниб қолган биродарим, сенга ҳаққа қайтиб, ҳидоятга бўйсунишинг, ҳамда ўзингни гуруҳбозлик ва ушбу муборак мамлакатга кириб келган бегона манҳажларга нисбат беришдан халос қилишинг лозим бўлади. Чунки ушбу мамлакатда ақидадаги мусаффолик, ҳад-ҳудудларни татбиқ қилиш, илмни ёйилиши ва илм аҳлини ўз ўрнига қўйиш каби ҳолатлар бордир.

Ҳурматли биродарим, сенинг изминг, ҳаётинг ва ўлиминг фақат Унинг қўлида бўлган Аллоҳдангина қўрққин. Саҳобалар ва уларга қиёмат кунига қадар гўзаллик билан эргашган зотлар юриб ўтишган тўғри манҳаж ва сиротул мустақим узра юргин. Аллоҳ таоло шундай деди: 

                   



«Албатта мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 153).

Охирги тилагимиз эса барча оламлар Робби – Аллоҳга ҳамду сано айтишдир.


Манба: Тавҳид форуми



1   2   3


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет