Алломалари ва тарихий шахслари



жүктеу 0.99 Mb.
бет1/5
Дата25.04.2016
өлшемі0.99 Mb.
  1   2   3   4   5
: www data -> articles -> file
file -> Ҳар бир сўзда яширин тарих барча тарихий исмлар ва жойларнинг номлари
file -> Решение 14-й ташкентской городской окружной избирательной комиссии по выборам президента республики узбекистан
file -> Закона Республики Узбекистан «О выборах в областные, районные и городские Кенгаши народных депутатов»
file -> Қарори ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўҒрисида
file -> -
file -> -
file -> Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг Қ арор и участка сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш тўҒрисида «Халқ депутатлари вилоят
file -> Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида
file -> Тошкент шаҳри Т/р
file -> Тошкент шаҳар имом-хатиблари ва ноиблар рўйхати
ТОШКЕНТ

АЛЛОМАЛАРИ ВА ТАРИХИЙ ШАХСЛАРИ

(Иккинчи китоб)

Бундан бир неча йил бурун, Xалқаро “Олтин Мерос” хайрия жамғармасининг Тошкент шаҳар ва вилоят бўлимлари раёсатининг қўшимча мажлисларидан бирида, Тошкент ва унинг атрофида яшаб ўтган алломалар, тариxий шаxслар, муқаддас қадамжолар, топонимик маълумотлар, арxитектура ва арxеологик ёдгорликларимиз ҳақидаги туркумий китобларни чоп эттириб бориш масаласида келишиб олинди.

Шарқшунос олим Қомиддин Мунировнинг розилиги ва қисман тузатишлари билан “Тошкент тариxида баъзи сиймолар” номли китобчаси туркумий китобларимизнинг дастлабки “Тошкент алломалари” қисмига асос қилиб олинадиган бўлди. Раёсатимиз аъзоси Марxум Турғун Файзийев ҳам қатор мақолалари билан қатнашиб туришга розилик берди. Маълумотларни тўплаб китобни чоп эттириб боришни жамғарманинг Тошкент шаҳар бўлими ўз зиммасига олди. Бу борада қатор ишлар амалга оширилди: Абулқосим мадрасаси, Бебаҳо маънавий мерос, Тошкент бўйлаб топонимик саёҳат, Юнусобод даҳаси, Гўзаллик маскани (Ўзбек, рус ва инглиз тилларида), Тошкентнома (ўзбек тилида), Тошкентнома (Инглиз тилида) шулар жумласидандир.

Мана ниҳоят кенгашимизнинг “Табаррук замин алломалари ва тариxий шаxслари”га бағишланган қисмини ёритиш вақти келди. Гарчи розиликларини ололмаган бўлсак ҳам, олимларимиздан Эргаш Xожийевнинг мустақил Тошкент давлати тузишга ҳаракат қилган, қатор масжид ва мадрасалар қурдирган Тошкентнинг сўнгги ҳокимларидан бири Юнус Xўжаxон, журналист Маъруф Отаxоновнинг “Абу Бакр Шайx Шиблий” ҳақидаги муҳим маълумотларини китобнинг иккинчи қисмига киритишга жазм қилдик.


ҚАФФОЛ ШОШИЙ
Ўрта асрларда Тошкентдан етишиб чиққан йирик алломалардан бири машҳур қонуншунос, файласуф, тилшунос ва забардаст адиб Қаффол Шоший эди. У ҳижрий 291, милодий ҳисоби билан 903 йили Тошкент шаҳрида дунёга келди.

Қаффол Шошийнинг манбаларда учраган тўла номи Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол аш-Шошийдир. Ҳатто бу кишининг ҳурматини бажо келтириш мақсадида исми ёнига «ал-кабир» (катта, улуғ ва муҳтарам маъносини билдирадиган) сўзини ҳам қўшиб айтишган.

Қаффол Шоший ҳунармандлар оиласида дунёга келган бўлса керак, чунки унинг исми бунга далолат қилади. «Қаффол» - қулфсоз дегани (арабча «қуфл» - бизнинг тилимизга ўтиб бузилган ва «қулф» шаклида талаффуз қилинади). Манбаларда сақланиб қолган баъзи ривоятларга қараганда, Шоший қулф ясашга жуда уста бўлиб, ҳатто пашшанинг оёғига кишан-қулф ясай олган, вазни чорак кумуш танга оғирлигидек жажжи қулф ясаган экан. Бу гаплардан Шоший ўз ишига пухта бўлган деган маъно ўқиш мумкин.

Шоший дастлабки таълимни ўз юртида олди, кейин Ўрта Осиё шаҳарларига саёҳат қилди. Самарқандда яшади ва таълим олди. Дастлаб у фиқҳшуносликни ўрганди. Бу фан Шарқда жуда кенг тарқалган ва ижтимоий ҳаётда муҳим аҳамиятга эга эди, чунки ҳар бир мамлакатда бу фан соҳибига зарурият катта. Булар ва уни пухта эгаллаган киши ўта қадрланарди.

Қаффол Шоший мана шундай илм соҳиби эди. Мерос тақсим қилиш, савдо-сотиқ, олди-берди, ё бўлмаса қўйди-чиқди каби сон-саноқсиз жанжалли масалаларнинг адолатли, тўғри ҳал қилиниши фиқҳшуносликка боғлиқ эди. Буни ҳал қилиш учун ғоят фаросатли, юксак дид ва нафосатли, илм-маърифатдан атрофлича хабардор, замонасининг барча масаларини ўз фикр доирасида сингдира оладиган шахслар бўлиши керак эди. Қаффол Шоший мана шундай фазилатларга эга бўлиш билан бирга, у фалсафа, мантиқ каби фанларини ҳам пухта эгаллади, уларда мунозара қиладиган даражага эришди.

Кейин у илм чашмасидан кўпрок баҳраманд бўлиш мақсадида Яқин Ўрта Шарқ мамлакатларига саёҳат қилди. Ҳижоз, Бағдод, Дамашқ каби шаҳарларда бўлди ва у ерда замонасининг кўзга кўринган олимлардан таҳсил олди. Шошийнинг устозларига қараб, ҳам унинг қандай фанлар ўрганганлиги ҳақида маълум хулосага келиш мумкин. Тарихий манбаларининг шоҳидлик беришича, Шошийнинг фиқҳшунослик ва тарих соҳасидаги устози машҳур олим ва тарихчи ат-Табарий (839-923) эди. Маълумки, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий Шарқ, мамлакатларининг энг йирик тарихчиси бўлиб, кўп жилдли асарлар ёзган. Асли у киши Табаристондан бўлиб, илм-ҳикмат талабида Рай, Бағдод, Басра, Куфа, Ҳижоз, Дамашқ, Коҳира каби шаҳарларни кезиб, уларда таълим олган. У Шарқ тарихчилари орасида машҳур бўлган «Элчилар ва подшоҳлар тарихи» китобининг муаллифи эди. Бу асар бизга тўла ҳолида етиб келмаган, қисқарган нусхасигина мавжуд. Лекин ундан кейин яшаган Ибн Мискавейх, (1030 йилда вафот этган), Ибн ал-Аср (1234 йилда вафот этган) каби тарихчилар ўзининг умумий тарихига оид кўп жилдли асарларини ёзишда ундан тўла фойдаланганлар. Унинг «Тарих ар-рижол» ("Йирик кишилар тарихи»). "Жомъ ал-баён» таржимаси каби асарлари ҳам бўлган.

Қаффол Шошийнинг иккинчи устози Абу-л-Ҳасан ибн Абу Муса ал-Ашъарий (873-941) эди. Бу киши Шарқда каломчилар оқимининг асосчиси бўлиб, бу тўғрида анчагина асарлар ёзган ва Шарқда ашъария (ҳар иккиси ҳам ислом фалсафаси - Ред.) оқимининг асосчиси сифатида машҳур. Араб олими Тожиддин ас-Сабкийнинг ёзишича, илм талабида бўлган «Қаффол Шоший ал-Ашъарийдан калом илмини ўрганар экан, ўз навбатида, ал-Ашъарий ундан фиқҳшуносликни ўрганди».

Қаффол Шошийнинг учинчи устози Абу-л-Аббос Аҳмад ибн Умар ибн Сўрайж (861-928) эди. Бу киши ҳам замонасининг йирик олими бўлиб, тўрт юздан ортиқ асарлар таълиф қилган машҳур аллома эди.

Умуман Қаффол Шоший кўп ўлкаларга саёҳат қилиб, қайси мамлакатларда зўр олим бўлса, улардан билганларини ўрганишга интилар эди. Араб олими Ибн Халликон (1211-1182) ўзининг «Вафаёд-ал-аъён» («Улуғ кишилар вафоти») асарида Қаффол Шоший ҳақида шуларни ёзади: “Қаффол Шоший ҳадис илмини билган, тилшунос, шоир эди. Ўша вақтда Мовароуннаҳрда у кишига тенг келадиган олим йўқ эди. Бу киши Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом ва бошқа ўлкаларга саёҳат қилиб, ҳамма ерда ҳам ном таратди… у кишининг кўп асарлари бўлган.”

Қаффол Шоший «Адаб ал-қози» («Қози феъл-атвори») деган асар ёзган. Шу билан бирга у «Одоб ал-баҳс» деган асар муаллифи ҳамдир. Бу ҳақида араб олими Ибн Халликон шуларни ёзади:

“Қонуншунослардан дастлаб чиқиб «Ҳусни Жадал» («Диалектика ҳусни») деган асар ёзган киши ҳам шу Қаффол Шоший эди.”

Бағдодга келгач, Муҳаммад ал-Хоразмий асос солган «Ҳикмат дониш» (Байтул ҳикма)да илмга машғул бўлади. Орадан бир оз вақт ўтгач, ўзидаги фавқулодда истеъдод ва чуқур билими билан алломалар орасида шуҳрат қозонади. Айниқса, фиқҳшунослик илмига қаттиқ киришади. Зеро, фиқҳ илми мусулмон оламида кенг тарқалган ва ижтимоий ҳаётда муҳим аҳамият касб этган фанлардан бири эди. У фиқҳ илмини эгаллаш билан бирга фалсафа, мантиқ, адабиёт каби фанларни ҳам пухта ўзлаштирган эди. У араб, лотин ва ҳинд тилларини ўз она тилидек биларди. Бинобарин, мазкур тилларга оид мукаммал луғатлар ёзган.

Фиқҳ илмида (шариат крнуншунослиги) Қаффол аш-Шоший ўз замонасида - Бағдодда ягона аллома бўлган. У кўп муддатлар «Байтул ҳикма»га раҳбарлик қилган. Қаффол аш-Шошийнинг довруғи халифа мунтасир қулоғига етиб, уни саройга таклиф этиб, вазири аъзамлик лавозимига тайинлайди. Қаффол аш-Шоший бир неча йиллар вазирлик мансабида адолатни мезон қилиб сиёсат юритди.

Қаффол Шошийнинг давримизгача сақланиб қолган шеърий ижодларидан бири Тожиддин ас-Сабкий асарига кириб қолган манзумасидир.

Византия императори Бағдод халифасига шеър билан хат ёзади. Хат Византия ҳукмдоридан ҳошимийлар хонадонидан бўлган ва ҳукмронлик ўрнида ўтирган халифага деб ёзилган.

«Биз шердек отилиб ўз ерларимизни фатҳ этдик, Дамашқ бўлса ота-бобомиз маскани эди, биз бу диёр мол-мулкига эга бўламиз. Мисрни ҳам қиличимиз билан эгаллаймиз. Ҳижоз, Бағдод, Шероз, Рай, Хуросон, Куддус, Шарқу Ғарб ҳаммасини фатҳ этамиз", деб халифа ва унинг саркардаларига дағдаға солади, уларни қўрқитмоқчи бўлади. Мана шу пайтда Қаффол Шоший Бағдодда бўлади. Халифаликда, сарой аъёнлари ўртасида яхши қонуншунос, забардаст олим, иқтидорли арабийнавис шоир сифатида танилган бўлади. Византия ҳукмдорининг лашкарбошиси Тағфур (араб манбаларида - Тақфур) хатига жавоб ёзишни халифалик номидан Қаффол Шошийга топширади.

Шоший мактубни кўриб, ўша мактуб вазнида ва ўша тарздаги қофияда давом этдириб Тағфурга араб тилида жавоб ёзади. Бу жавобнинг етмиш тўрт байти (148 йўл) ас-Сабкийнинг юқорида зикр қилинган асари ичида сақланиб қолган. Ас-Сабкийнинг ёзишича, Шошийнинг бу жавоб шеърини ўқиган Византия аъёнлари таажжубда қолишибди, кейин улар бир-бирларидан сўрашибди:

«Буни ёзган киши ким ўзи, қайси юртдан экан, халифаликда биз бундай зот борлигини билмас эдик-ку?». Воқеанинг нима билан тугаганлигининг аҳамияти йўқ, лекин бу мисолдан Қаффол Шоший забардаст арбоб, ҳозиржавоб шоир эканлигига қаноат ҳосил қиламиз.

Қаффол Шоший шундай улуғвор ва довюрак, ажойиб шахс эди. Унинг адиблик, шоирлик, тилшунослик фаолияти билан деярли ҳеч ким шуғулланмади, унинг диалектикага оид асари ҳам ўрганилган эмас. Унинг фиқҳшуносликка доир Шофиъия мазҳабига тегишли асари ва бу соҳадаги фикр-мулоҳазаларигина давр тақозосига кўра ислом тарқалган Шарқ мамлакатларида кенг кўламда ёйилди. Мана шу соҳадаги фикр-мулоҳазалари туфайли аллома Қаффол Шоший минг йил мобайнида одамлар ҳурматига сазовор бўлиб келди. Унинг шоирлик, тилшунослик ва мантиқшунослик соҳалари ҳам йирик олим эканини тасдиқлайди.

Манбаларнинг кўрсатишича, Бағдодлик Хўжа Муҳаммад Номий деган олим Қаффол Шошийнинг қўлида ўқиган ва ҳатто у билан жуда қалин бўлиб кетган эди. Бу киши ўз оиласи билан бирга Шошийга эргашиб, Тошкентга келади ва умрининг охиригача бу шаҳарда қолиб кетади. Қаффол Шоший 976 йили Тошкентда вафот этган.

Ҳамшаҳарлари уни илму дониш, адолатли ва фуқаропарварлиги туфайли эъзозлаб, унга мақбара бунёд этадилар. Ул зотнинг қабрлари атрофида Тошкент тарихига даҳлдор бўлган машҳур ва мўътабар зотлар абадий уйқудалар.

Ҳозир Тошкентликлар иборасида “Хастимом” деб аталадиган жой шу мўътабар зотга нисбат бериб айтиладиган «Ҳазрати Имом» сўзининг қисқарган шаклидур.

1541-42 йилларда нураб қолган дастлабки мақбара ўрнига ҳозирги мақбара Тошкент ҳокими Бароқхон тахаллусли Наврўз Аҳмадхон топшириғи билан сарой меъмори Ғулом Хусайн лойиҳаси асосида қайта қурилган.

ШАЙХ АБУБАКР ШИБЛИЙ
Бу заминдан не-не улуғ зотлар етишиб чиқмаган дейсиз. Афсус, уларнинг барчаси ҳақида ҳам етарли даражада маълумотга эга эмасмиз. Жумладан,, Шайх Шиблийни биладиганлар ҳам кўп эмас. Ваҳоланки, Фаридиддин Атторнинг "Тазкират ул-авлиё"сида, Алишер Навоийнинг "Насойим ул-муҳаббат" каби асарларида бу улуғ шайх номи алоҳида эҳтиром билан тилга олинади.

Бобур Мирзо Ҳазрати Хожи Убайдулло Аҳрор қаламига мансуб "Рисолаи волидия"си (Оталик рисоласи) таржимаси хотимасида Шайх Шиблий номини Жунайд Бағдодий номи билан



Хожалар Хожаси ул Хожи Убайд

Ходим-у Чокарий Шиблий-ю Жунайд, деб зикр этади.
Хўш, мана шундай юксак эътирофга сазовор бўлган улуғ шайх ким? Унинг тасаввуф таълимоти тарихида тутган ўрни қандай?

Абубакр Шиблий (859-946) ўз даврининг кўзга кўринган уламоларидан бўлган. У аввал Мансур Халложнинг (858-922) шогирди бўлган. Кейин Жунайд Бардодий (вафоти 911) қўлида таълим олган.

Ҳазрат Навоий «Насойим ул-муҳаббат»да шайх Абу Жаъфар Хаддоддан қуйидаги сўзларни иқтибос келтирган: "Агар ақл киши суратиға кирса эрди, Жунайд сурати бўлғай эрди". Ана шу донишманднинг суюкли ва мартабали шогирди Абубакр Шиб­лий халқ орасида фиқҳ, олими сифатида машҳур бўлган.

Алишер Навоийнинг ёзишича, Жунайд ўз шогирдига бундай баҳо берган: «Ҳар бир қавмнинг тожи бор, бу қавмнинг тожи эса Шиблийдур!»

Абубакр Шиблий суҳбати, ҳатто уни кўришнинг ўзиёқ замондошларига ғурур бағишлаган. Унинг айтган ҳикматлари, шариат қонунларига оид фикрларидан Шиблий дунёдан ўтганидан кейин ҳам кўп машойихлар далил сифатида фойдаланганлар.

Маълум сабабларга кўра, шўролар даврида Шиблий таълимоти назардан четда қолиб келди. Унинг илмни халққа ёйиш, Худони юракка жо этиб, ҳалол меҳнат билан шуғулланиш, таълим-тарбия ҳақидаги фикр-хулосалари, баъзи ҳикоят ва ривоятлари, панд-насиҳатлари ханузгача халқимиз ора­сида барҳаёт.

Шайх Шиблий дарвеш либосида бозорга келиб, нонвойдан Худо йўлига бир нон сўрабдилар. Нонвой эса, "Қайси бирингга берай, бор, йўлингдан қолма", деб у кишини ранжитибди. Иккинчи нонвой эса шеригига "Шайх Шиблийни кўриш истагинг ёлғон экан-да?" дебди. Қилмишидан пушаймон нонвой Шайхни дарҳол топиб, бу гуноҳини ювиш учун халойиққа "худойи" деб ош берибди. Шайх Шиблий ҳам зиёфатга ташриф буюриб, тўрда ўтирган эканлар. Маърака охирида жамоанинг халфаси Шайхга қараб нонвой ҳақида бир дуои хайр тилабди. Шунда Шайх Шиблий: "Бу нонвойга дуонинг хожати йўқ, у дўзахийдир. Зеро, у Худо йўлига бир нонни раво кўрмади, Шиблий учун шунча зиёфат берди", деган эканлар.

Қиссадан ҳисса шуки, хайр-эхсон, меҳру мурувват шунчаки "хўжакўрсин" учун эмас, чин дилдан, Худо йўлига, савоб учун бўлмоғи керак.

Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд асарларини мутолаа қилсак, Абубакр Шиблининг ким эканлигини яққолроқ ҳис этамиз. Ҳазрат Баҳоуддин Шиблий Жунайд, Мансур Ҳаллож сулуки, таълимоти ва мартабаларининг улуғворлигини шундай изҳор етганлар:

"Кунлардан бирида хазрат Баҳоуддин Ҳазрат саййид мир кулол суҳбатларини қўмсаб, Насаф томон йўлга тушибдилар. Ҳазратнинг отлари жиловидан тутиб бир дарвеш борарди. Ҳазрат Баҳоуддин дейдиларки: Мен Боязид Бастомий (қ,с) мақомларига сайр қилдим ва Султон Боязид борган жойга етдим. Шайх Жунайд, Шайх Шиблий, Шайх Мансур чиққан мақомларга ҳам кўтарилдим ва бир даргоҳга етдимки, ундан муаззамроқ, буюкроқ мақом йўқ эди. Билдимки, бу Муҳаммад алайхиссалом боргоҳларидир.

Ҳазрат Жомий нақл этурлар: "Шиблий замона имоми эрди. Ундан олдин ҳам машойихлар ўтган, аммо у ҳаммадан улуғроқ эди... Жунайд келдию бу илмни тартибга солди ва кутуб қилди, чун Шиблий келди, бу илмни минбарга чиқарди ва халқла ошкор этди".

Шайх Шиблий: «Эртага бугунги вақтни қайтариб бермагай, ихтиёрингдаги ҳозирги дамни ғанимат бил, ундан баҳра олгин», деган эканлар, Ушбу ҳикматнинг хаққонийлиги, хаётийлиги уз-ўзидан аён. Шу билан бир қаторда, аллома мураккаб фалсафий ақидаларни ҳам илгари сурган.

Шиблий ўз таълимоти билан ваҳдати вужудга йўл очган. Унинг фалсафасида инсофли, ғамхўр бўлмоқ ҳалол меҳнат билан ризқу-рўз топмоқ, борига шукр этмоқ, ўз имкониятидан келиб чиқиб орзу қилмоқ ва ҳамиша Худони юракка жо этмоқ зарурлиги таъкидланади.

Шайх Шиблий ҳикматлари, пандлари ҳикоятлар шаклида "Қобуснома"да, Шайх Санъдийнинг "Бўстон"ида зикр этилган. Улар ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ушбу асарларни ўқиган замондошларимиз Шайх Шиб­лий ҳикматларидан ҳануз баҳраманд бўлиб келмоқдалар. Шунинг ўзиёқ бу алломанинг мероси мудом барҳаёт эканлиги далилидир.



АБУ МУҲАММАД МАТРОНИЙ
Mатроний араб тилида ижод қилган тошкентлик шоир. Матрон сўзи христиан дини руҳонийларининг лавозими, митрополит, архиепископ деган маънони билдиради. Нима сабабдан бу шоир бундай тахаллус олган, бу ҳақда аниқ бир маълумот йўқ. Ўрта асрда етишган арабийнавис шоирлардан Матроний ўткир ҳажвчи шоир бўлган ҳозиргача унинг 112 байтдан иборат ҳажвий ва лирик шеърлари сақланиб қолган. Унинчи асрнинг йирик адабиётшуноси Абу Мансур ас-Саолибийнинг (961-1038) кўрсатишига қараганда, бу шоир X асрнинг ўрталарида яшаб, таҳминан унинг етмишинчи-

саксонинчи йилларида вафот этган.

Саолибий бу шоирни ҳурмат билан тилга олиб, «шошлик шоир, у ернинг хуштабиат ва яктоси» деб атайди. Ҳатто «Шош ва Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарларидан бу каби шоир чиқмади», деб таржимаи ҳол соҳиби ижодига юксак баҳо беради.

Саолибий ёзишича, Матроний «саховатли ва гўзал мартабали киши» бўлган. У камбағал хаёт кечирган ва тирикчилигини ўтказишга қийналган кўринади шекилли, баъзан-баъзан Бухорога бориб ҳукмдорни мақтаб шеър ёзиб маблағ топишга уринган. Саолибий ёзади: «У баъзан пойтахтга мақтов билан келар ва яхши инъомлар билан қайтиб кетар эди». У барид ходими, яъни почта идорасида хизматчи бўлиб кун кўрган.

Унинг ўша даврда бўлган қаҳатчилик, очарчиликка бағишлаб ёзган шеъри машҳурдир. Очарчилик унинчи асрнинг ўрталарида юз берган. Бухорода бўлиб ўтган қаҳатчилик ҳақида Маторонийнинг буғдой сўраб ёзган шеъри:
Эй ишончга сазовор жаноб, тақдир кемаси

менинг олдимга келиб лангар ташлади.

У туфайли бўғим-бўғимларим бўлиниб кетишига оз қолди.

Менинг ҳаётимни оғирлаштирган уч нарса:

Қаҳатчилик, қашшоқлик ва ишсизлик юнонлар давридан

бошлаб менинг нотиқ имомимдир.

[Баъзи] жаноблар ейиш учун [керак] нарса масаласида

Уялмай мурожаат қилаверадилар, мен эса фойдаланиш

Учун зарур нарсани сўрайдиган кишилардан эмасман.

Лекин яшил ранг буғдойлар ташилиб турган бир пайтда

наҳотки жаноблар [қараб] туришаверса!

Диркиллаб ўтиб келаётган гўзаллардан ҳам чиройли [буғдой]

Адир дон нафс учун энг биринчи дўстку.

Ундан бошқа менга тасалли берадиган [нарса] йўқ,

Уйимдаги тандир қаровсиз, бекор ётибди.

Ошхонам билан дастурхон ташлаб қўйилган, бозор одамсиз,

Унда [ҳеч қандай] овқат йўқ.

Бу йилги танглик [ҳамма ёқни] қамраб олган тангликдир,

Қадр-қиммат ва мол-мулкингни сахийлик билан инъом

қилишни тўхтатмагин.

Умид боғланадиган ва илтимос қилинадиган ҳимматли

Кишиларнинг энг фозили! Дунё тўхтамасин сенга –

Яхшилик қилишни ва сендан яхшилик кутишни, то буғдой

сепилиб, бошоқлар кўтарилмагунча.
Шеърнинг сўзма-сўз таржимаси келтирилди. Маълумки, Матроний ва у каби шоирлар ўзларининг манзумалари ҳисобига кун кечирмаганлар, балки ўзларининг ҳалол меҳнатлари туфайли тирикчилик ўтказганлар. Шу боисдан улар меҳнат билан кун кўриш ва ҳаётнинг оғир-енгилликларига тушуниб етган ва бу турмуш тарзини ўз ижодларида ифодалай олганлар.

Гарчи унинг шеърлари замонасида девон шаклида келган бўлса ҳам, унинг девони сақланиб қолмаган.

Матроний девонини ўз даврида адиб ва шоир, Рай ҳокимининг вазири Соҳиб ибн Аббодга (936-995) кўрсатишганида у киши уни ўқиб ҳайратга тушиб «Мовароуннаҳрда шунга ўхшаш киши чиқишини ҳеч ўйламаган эдим», деган экан.

Бу ҳол ҳам араб тилида ижод қилган ва шеърларни араб тилида ўқий олганларга манзур қила олган Матронийга зўр мақтов эди. У киши шеърлари билан ўқувчисига қанчалик завқ бағишлай олса, насрий асарлари билан ҳам шундай завқ бағишлай олар экан, у шундай иқтидорли, нафис ва моҳир сўз устаси бўлган.

“Матроний,” деб ёзади Саолибий, “одамларни ўз жиддийлиги билан қанчалик хурсанд қила олса, ҳазиллари билан ҳам шунчалик хурсанд қила олар эди.”

Матроний хажвий ва лирик шеърларидан:


Қарилик
Гуркираган чоғларим ўтиб, келди қарилик,

Оқ оралаб сочимга эл аро мен оқ соқол,

Муйсафидлик тонгининг эрта тушган шуъласи,

Ёшлик қарғаларининг учар жойидир алҳол.

Тонг шуъласи порласа, қора қуш ўз уясин

Гуё ташлаб кетгандай хувиллаб қолар, не ҳол.

Кўрар кўзга бу оқ соч бирам шинам нуроний,

Лек келтирган хабари хасрат, зулмат, беиқбол.

Айтсам қора соч ранги равшан қилар кўзларни,

Ғамдан хотиржам айлар, дилга даво баҳарҳол.

Не ажабки, қора ранг сочиб турса доим нур,

Оқ ранг бошин товлайди ранги бўлгандек завол.

Кўзи оғриқ гўзаллар чеккамдаги оқ сочдан —

Нур ахтарар кўзига гўёки бўлиб беҳол.

Шунда келиб рўбару қариликнинг нурига.

Олиб кочгай кўзларин, жон топмас ундан бир ёл

Борди-ю шўх бу кўзлар тушиб қолса бу ёққа,

Энса қотиб дегайким, қоранг ўчкур, тез йўқол!

***

Уйкусиз ошиқ тунни узун билиб ўйланур,



Аммо кечаю кундуз меъёрида айланур.

Севгининг ҳижронида ўтган кеча йилга тенг,

Васлига восил бўлиш мисли бир мудраш бўлур.
Кийикни қурбон этган эйким инсон охуси,

Қуритди бу танамни ташлаб кетиб бедаво.

Қаро кўзлари била оху назар ташлади,

Қўзғади-ку беркинган калбимдаги бу савдо,

Ёшлик унда гўзаллик шуълаларини ёқмиш,

Чунки ёшлик чиройга шуъла берур бебаҳо.

***

Абу Хотам ўз вақтин доим бермайди ишга,



Бор кучини сарф этар ишдан-ишга кўчишга.

Ўлтирса-чи ногиҳон, ишонмагил ҳеч қанон,

Тўхтаса ўлтиришга, дарров тўшар жилишга.

Зўр азаматдир ўзи, қорни тўйиб ётмаган

Нон ботирмай сиркага, боши тегмас болишга.

Барча ишга устомон санайдику ўзини,

Қурби етмас бир ишни удда қила олишга.

Буйруғи зўр, тадбирли ўжар ҳоким мисоли,

Кучи етмас одамнинг ани ҳеч кўзғатишга.

***


Бизнинг Абу Толибнинг оғзи қоринга ўхшар,

Ҳазми оғзида, ютмас неники бўлса чайнар.

***

Навбаҳор ошкор этди беркиниб ётган қишни,



Бермай изн куртакнинг отилмоғига сиртга.

Қиш пушмон ўтганига, ўч олмоққа мухайё,

Қолган ўчу қасдини олмоқ-чун, келди юртга.
ШОШИЙ-ОМИРИЙ

Шоший-Омирий араб тилида ижод қилган тошкентлик шоирлардандир. Унинг тўла исми Абу Омир Исмоил ибн Аҳмад аш-Шоший ал-Омирий бўлиб, Тошкентда туғилган, кейинчалик илм-маърифат қидириб Шарқ ўлкаларини кезган, ниҳоят Райга, анча

ўқимишли фазл эгаси бўлган олим ва шоирларни ўз саройига тўплаган вазир Соҳиб ибн Аббод (936-995) ҳузурида яшаган. Шоший Райга келиб, у ерда ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлади. Адабиётшунос Саолибий бўлса Матроний ҳақида сўзлаганда Тошкентда ундан бошқа ҳам шоир етишиб чиққанини айтмоқчи бўлиб, агар Абу Омир Исмоил ибн Аҳмадни ҳисобга олмасак Матронийдан бўлак йирик шоир етишиб чиқмади, деб ёзади. Бу билан у Шоший-Омирийн жуда ўткир ва арабча шеърларга моҳир шоир демоқчи бўлади. Унинг шеърларидан парчалар ас-Саолибийнинг тазкирасига кириб қолиб, давримизгача етиб келган.

ИККИ ИЛОҚИЙ
Олимлар таржимаи ҳоли ҳақида ёзилган манбаларда иккита Илоқий номи зикр этилган. Буларнинг бири Шарафуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ал-Илоқий (вафоти 1068 йил), иккинчиси Муҳаммад ибн Али (баъзан Адиб) ал-Илоқийдир (вафоти 1141). Лекин бу олимлар ҳақида ёзганлар уларнинг икковини ҳам Ибн Синонинг шогирди деб тилга олишади. Шарафуддин Илоқий вафот этган йилга кўра унинг Ибн Синога шогирд бўлганлиги тўғри келади. Бу, шогирд ўз устозидан ўттиз йил кейин вафот этган дейиш мумкин. Аммо Али ал-Илоқий вафот этган йил унинг Ибн Синога шогирд бўлганлигига шубҳа туғдиради. Орадаги йиллар тафовути юз йилдан ортиқ. Бу ҳол эса худди Ибн Сино билан Форобий ўртасидаги устод-шогирдликка ўхшайди.

Захируддин Байҳақий кўрсатишича, Ибн Сино Форобийга китоблари орқали шогирд бўлган. Чунки улар бир-бирларини кўриша олмаган, ўқувчи-ўқитувчи бўлишмаган. Байҳақий бўлса уни китоблари орқали шогирд ҳам демаган. Уни Ибн Сино шогирди дейилганига қарата Шарқшунос олим Сайд Нафисий шуларни ёзади:

«Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Юсуф Илоқий машҳур табиб бўлиб, Ибн Синонинг шогирдларидан эди. У ўз устодининг «Қонун» китобини қисқартирган, Шунингдек, табобатда «Китоб ал-асбоб вал-аломот» деган асар ҳам ёзган эди.

Абу-л-Хасан Байҳақий «Татимат сивон ал-ҳикма» китобида айтишича, унинг ёзган асарлари кўп, чунончи: «Китоб ал-лавоҳик», «Китоб дўстнома», «Китоб султоннома»,«Китоб фи иъдод ал-вафқ», «Китоб ал-ҳайвон» каби асарлар ёзган. Ўзи ажойиб киши бўлиб, одамларни дурустгина даволаган. Боҳарзда туриб қолган, сўнг Балхда ҳукмдор Алауддин Қумоч билан боғланиб қолган, Қатвоннинг Гурхон деган жойида бўлган жангда ҳалок бўлган. У Умар Хайём ва бошқалар билан қарама-қарши фикрда эди. Қатвоннинг Гурхон деган жойда бўлган жанг қорахитойликлар билан Санжар ўртасида бўлган ва у 536 ҳижрий (мл. 1141) йили бўлган эди. Ажабланарли томони шуки, бу киши Ибн Синога шогирд бўлсин-да, устоди вафотидан 108 йил кейин ҳам тирик бўлса?!». Баъзан бу иккала Илоқий бир Илоқий эмасмикин, деган фикр туғилади. Бу Илоқийларга нисбат берилган китобларга қараганда, улар икки киши эканлиги аён бўлиб қолади. Улар ёзган асарларнинг мавзулари ҳам турлича. Уларнинг бири табиб, бу Ибн Сино билан бир даврда яшаган. Бошқаси табиатшунос Илоқий бўлиб, у ижтимоий фанларга ҳам алоқадор олим. Шунинг учун уларни алоҳида-алоҳида зикр этиб ўтамиз.




ШАРАФУДДИН ИЛОҚИЙ

(вафоти 1068)


Бу олимнинг номи Шарафуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ал-Илоқийдир. Манбалар кўрсатишича, Илоқий ўз даврининг машҳур табиби бўлиб, Ибн Сино шогирдларидан бўлган. Нисбасига қараганда у Тошкентга яқин бўлган Илоқ (ҳозирги Овлуқ)да туғилган. Илоқий ҳаёти ҳақида маълумот жуда оз, фақат 1068 йили вафот этганлиги қайд этилади.

Шарафуддин Илоқийнинг тиббиётга оид бир неча асарлари борлиги маълум. Улар қуйидагилар:

1. «Китоб ал-асбоб вал-аломот» («Касалликларнинг сабаблари ва аломатлари ҳақида китоб»). Илоқийга қадар бу темада кўп олимлар асар ёзганлар. Библиограф Хожи Халифанинг Шарқ олимлари асарларига бағишланган «Кашф аз-зунун ан-асоми ал-кутуб ва ал-фунун» («Китоб ва фан исмларидан шубҳанинг кўтарилиши) асарида ёзишича, «Касалликларнинг сабаблари ва аломатлари ҳақида китоб»ни дастлаб Буқрот — Гиппократ ёзган, кейин халифалик даврида бошқа табиблар ҳам ёзган. Булардан бири сифатида Хожи Халифа ал-Муқтадий Биамриллоҳ ал-Аббосий (ҳукмронлик йиллари 1075-1094)нинг табиби Шайх Абу-л-Хасан ибн Ҳиббатуллоҳнинг бу номда асар ёзганлиги келтирилади. Кейин Илоқий, ундан кейин Нажибуддин Муҳаммад ибн Али ибн Умар аё-Самарқандий (XIII аср) ёзган. Илоқий ёзган бу китобнинг бир нусхаси Байрут — Ливанда ва бир нусхаси Искандария (Миср)да сақланади.



  1   2   3   4   5


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет