Андижон давлат университети



жүктеу 0.72 Mb.
бет1/2
Дата02.05.2016
өлшемі0.72 Mb.
  1   2
: uploads -> books -> 49959
49959 -> Андижон давлат университети
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
49959 -> Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси
49959 -> Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети
49959 -> Инглиз ва Америка адабиётида эмоционал экспрессив лексика тадқиқи”
49959 -> Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан
49959 -> Диссертация Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар "Менежмент" кафедраси мудири проф. Х. Муҳитдинов
49959 -> Ҳозирги кунларда замонавий адабий оқимларнинг ривожланиш масаласи жаҳон адабиёти тарихида муҳим аҳамият касб этади
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик факултети
49959 -> Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИ
Мутахассислик: 5A 141601-“Бошланғич синфларда она тили ўқитиш методикаси”

ҲОШИМЖОНОВА НАРГИЗА МЕЛИБОЕВНАнинг

Синфдан ташқари ўқиш дарсларида кичкинтойларнинг маънавий руҳиятини очиб берувчи сўзларнинг лексик-семантик таҳлили” мавзусидаги


МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ

Илмий раҳбар: ф.ф.н. доцент

О.Тожиев
Андижон - 2010

МУНДАРИЖА
СЎЗ БОШИ ..........................................................................................3

КИРИШ…………………………………………………………....…9

I БОБ. СЎЗ ВА УНИНГ МАЪНОВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ...........…….12-22

1.1. СЎЗ ВА УНИНГ МОҲИЯТИ..........................................................…12-13

1.2. СЎЗНИНГ ЛЕКСИК ВА ГРАММАТИК МАЪНОЛАРИ………….14-15

1.3. ИЧКИ КЕЧИНМА, РУҲИЯТ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ЭМОЦИОНАЛ ҲОЛАТЛАР………………………………..……………16-17

1.4. ҲИС-ҲАЯЖОНЛИ ЛЕКСИКАНИНГ БАДИИЙ НУТҚДАГИ ВАЗИФАЛАРИ……………………………………………………………18-22

II БОБ. ……………………………………………………………………..23-31

2.1 МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР АДАБИЁТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ…………………………………………23-31

III БОБ. ……………………………………………………………………32-66

3.1. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ЭРТАГИНИНГ ТАБИАТИ ВА ҒОЯЛАР ОЛАМИ ………………………..……………..32

3.2. КИЧКИНТОЙ ЭРТАГИДА ҒОЯНИ ТАЛҚИН

ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ……………………...…………………33-56

3.3. БОЛАЛАР ОБРАЗИ..........................................................................…57-65

ХУЛОСА.............................................................................................66

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР..............................................70

СЎЗ БОШИ
Ишнинг долзарблиги. Мустақиллик шарофати билан ўзбек диёрида ҳам янгиланиш, ривожланиш даври бошланиб, ижтимоий ҳаёт умумжаҳон андозаларига мос тараққиёт йўналишларига жадал суръатлар билан кириб бормоқда.

Халқ хўжалигининг барча соҳалари, шу жумладан, таълим соҳасида ҳам улкан ислоҳатлар амалга оширилмоқда.

Мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ призидентимиз И.А.Каримов ёш авлод тарбиясига жиддий эътибор бера бошлади. ўзбек тилининг «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, «Давлат таълим стандартлари»нинг чоп этилиши фикримизнинг яққол далилидир.

Тилни тизимли ўрганишга асосланган она тили ўқитиш методикаси ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикрлашга ўргатиш, луғат бойлигини ошириш, ўзгалар нутқини тинглай ва англай олиш, фикрни аниқ, ихчам ифодалаш, сўз танлаш ва уни ўринли қўллаш, оғзаки ва ёзма нутқ малакаларини шакллантириш, фикр ифодалашда шакл ва мазмун уйғунлигига эришиш, ўқувчи-таълим-ўқитувчи муносабатларини тўғри ташкил этиш таълим самарадорлигини оширишнинг муҳим омили эканлигини назарий ва амалий жиҳатдан асослаб беришга хизмат қилади.

Она тили методикаси фани эгалланган билимларни педагогик амалиётга жорий қилиш, илғор технологиядан фойдаланиш малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирган.

Она тили таълими мазмунининг таркибий қисмларини қўйидагича кўрсатиш мумкин (1- жадвал).

Ўқитувчи-ўқувчи муносабатлари

тизими.


Амалий кўникма

ва малака-

лар тизими

Билимлар

тизими


Мустакил


ижодий

фаолият


тизими

Юқоридаги жадвалга асосланган ҳолда она тили ўқитиш методикаси фани ёш авлодга она тилидан нималарни қанча, қандай, ўргатиши керак деган саволларга жавоб беради. Тўғри танланган мазмун эса мақсадга эришишга ёрдамлашади. Тил ўқитиш методикасини ўрганиш-турли таълим босқичларига мос, қулай методларни излаш, танлаш, қўллай билишдир. У илғор тажрибаларни умумлаштириш, ўқитишнинг замонавий технологиясини ишлаб чиқиш ва ундан самарали фойдаланишга асосланади.

Она тили ўқитиш мазмуни. ўқувчи-таълим-ўқитувчи тизими- янгиланган таълим мазмунида етакчи омил. Бўлажак она тили ўқитувчиси методика фанини чуқур ўрганиши, коммуникатив саводхонлик меъёрлари бўйича ДТС талабларини яхши билиши даркор. Шунингдек, ўқувчи сўз бойлигини ошириш ва бойитишнинг хилма-хил усулларини билиши, эгалланган нутқий кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш, такомиллаштириш юзасидан, такомиллаштириш юзасидан изчил малакага эга бўлиши лозим.

Она тили ўқитиш мазмуни - фонетика, лексикология, граматика (морфология ва синтаксис), услубият; тўғри талаффуз, тўғри ёзиш, сўз танлаш ва гап тузиш; ижодий фикрлаш, фикрни тўғри, аниқ ифодалаш, ифодали ўқиш (қироат), матн яратишни қамраб олади.



Тил имкониятлари (2- жадвал).

Тил билимлари

Кўникмалар

Малакалар



Фонетика



Лексикология

Морфология

Синтаксис

Ус

Л

Убия



т

Т

ў

ғ



ри
т

а

л



аффу

з


Т

ў

ғ



ри
ё

зиш


С

ўз
танлаш



Гап
тузиш

Ижодий
фикрл

аш


Фикр
ифодалаш

Ифодали
ё

зиш

Мат

н
яратиш



Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Она тили ўқитиш методикасининг асосий мақсади тил имкониятларидан тўғри, аниқ ўринли ва унумли фойдаланиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш: мантиқий – ижодий тафаккурни ривожлантириш, коммуникатив саводхонликни ошириш; миллий ғояни, тарбияни шакллантириш; ўқувчи шахсини маънавий ва замонавий ривожлантириш;

- амалий мақсад: тил имкониятларидан мустақил ва эркин фойдаланиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш;

- таълимий мақсад: мантиқий ва ижодий тафаккурни ривожлантириш, коммуникатив саводхонликни шакллантириш;

- тарбиявий мақсад: маънавий, ғоявий-эстетик тарбия бериш;

- ривожлантирувчи мақсад: ўқувчи шахсини ақлий жиҳатдан ривожлантириш.

Она тили ўқитиш методикасининг асосий вазифаси.

Тил методикасини ўқитишнинг асосий вазифаси ўқувчиларни эркин, ижодий, мустақил фикрларини оғзаки ва ёзма шаклда, адабий тил меъёрлари асосида тўғри ифодалай оладиган бир маънони турли шаклларда бера билиш кўникмаси шаклланган адабий нутқ меъёрларини эгаллаган етук мураббийларни тарбиялаб етказишдир.

Она тили ўқитиш методикасини ўрганиш жараёнида қўйидаги вазифалар бажарилади:

- ўқув машғулотларида тил ва нутқ ҳодисаларини ўзаро фарқлаш, қиёслаш, умумлаштириш асосида олиб бориб, ўқувчининг мустақил ва ижодий фикрлаши учун кенг имконият яратиб бериш;

- ўқувчи фаолиятини сўзга эҳтиёж ҳосил қиладиган ўқув топшириқлари орқали мақсадли бошқариб бориш, сўз бойлигини оширишни, тафаккур доирасини кенгайтириш, нутқий салоҳиятни шакллантириш;

- ўқувчиларни коммуникатив саводхонлик даражасини орттиришнинг шакл, йўл ва усулларини ўрганиш.

Демак, она тили машғулотларида ўқувчини ижодий ва мустақил фикрлашга йўналтириш, сўз танлаш, гапда сўзни тўғри ва ўринли қўллаш, ўз фикрни аниқ, ихчам, равон ифодалашга ўргатиш тил ўқитиш методикасининг бирламчи вазифаси бўлса, «ўқувчи-ўқувчи» , «ўқувчи-ўқитувчи» тизимида ўзаро мулоқатни, баҳс-у мунозарани тўғри ташкил қилиш, ўқувчи тафаккурини оқилона бошқариш, фикр ифодалаш малакасини шакллантиришни ўрганиб, талабаларни ўқитувчилик маҳорати ва илғор технология билан таништириб бориш методика фанининг иккинчи муҳим вазифаси ҳисобланади.



Ишнинг илмий-тадқиқот усуллари. Педогогика ва психологоя фанлари сирасига кирадиган она тили ўқитиш методикаси ҳам ўзининг назарий асосларига ва илмий-тадқиқот методларига эга.

Ҳар қандай изланувчан, ижодкор ўқитувчи самарали ишлаши учун фан ютуқлари ва илғор иш тажрибаларидан фойдаланиши машғулот жараёнида мустақил илмий изланиши ҳам зарур. Мустақил тадқиқот амалдаги илмий-текшириш методлари ёрдамида амалга оширилади.

Тадқиқотнинг назарий методларига:


  • анализ (таҳлил) – синтез (тавсиф);

  • илмий фаразлар;

  • моделлаштириш киритилади.

Амалий методлар эса:

  • кузатиш, тажриба ўтказиш;

  • илғор ўқитувчилар тажрибасини ўрганиш, натижаларини таҳлил этиш ва умумлаштиришдан иборат бўлади.

Тил ўқитиш методикаси бўйича ўқитувчилар, методист-олимлар ўз илмий тадқиқотлари юзасидан эришилган натижалар ҳақида педогогик анжуманларда, вақтли матбуотларда, радио ва телекўрсатувларда ўртоқлашадилар, педогог ўқишларда илғор, замоновий дарс намуналарини оммалаштирадилар. Бунда янги педогогик технологияларни дарсга жорий этиш бўйича назарий-методик хулосаларнинг тўғрилиги асосли ва ишончли мезонларда текширувдан ўтказилади, таълим муассасаларида кўп йиллик тажриба–синов ишлари олиб борилади, натижалар таҳлил қилинади.

Мазкур фаолиятни ташкил этиш усуллари хилма хилдир.

Жумладан:


  1. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан яккама-якка суҳбат.

  2. Савол ва варақалар тарқатиш.

  3. Тажриба.

  4. Методик меросни ўрганиш ва ҳ.к.

  5. Кузатиш.

Ҳозирги ўзбек адабий тилининг янгиланган тизимли тилшунослик назариясига асосланган мазмуни ўқувчини тил ҳодисаларини туркумлаш ва фарқлаш нутқий эҳтиёжи учун танлаш, тўғри ва ўринли қўллаш каби билув фаолиятининг қўйидаги усуллари билан қуроллантиришни зарур ва шарт деб ҳисоблайди:

  1. кузатиш ва изланиш фаолияти;

  2. алоҳидаликни шарҳлаш ва уларни ўзаро қиёслаш;

  3. умумийликни англаш ва фарқларни шарҳлаш;

  4. тасниф этиш ва ҳукм чиқариш

  5. ўзаро алоқадорликни аниқлаш ва хусусий нутқда қўллаш ва ҳ.к.

Илмий тадқиқотда анкета саволларига олинган жавобларни умумлаштириш билан қўйилган муайян педогогик вазифа бажарилади. Бу иш компьютерда ўқувчиларга умумий вазифа бериш олинган жавобни мунозара, таклиф ва тавсияларга асосланиб танлаб олиш ва натижани мультимедик экранига чиқариш мумкин.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда ўқувчиларнинг нутқий кўникма ва малакалари даражасини аниқлайди назарий тестлари кенг тарқалди.

Тестлар тажриба олдидан ва ундан сўнг ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Экспериментдаги илмий фаразнинг тасдиқланиши ёки тасдиқланмаслигида тест катта амалий аҳамиятга эга бўлиб, у техника воситалари ва интернет ёрдамида бажарилса, яхши самара баради.

Тадқиқотнинг тузилиши. Диссертация кириш, уч боб, хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат.



КИРИШ

Маълумки, боғча ёшидаги болалар адабиёти ҳам педагоглар, ҳам адабиётшунослар томонидан текширилади ва ўрганилади.

Педагог олимларнинг илмий текшириш ишлари бадиий тарбиянинг усулларини, асосан болалар боғчаси дастурига киритилган халқ оғзаки ижоди намуналари ва ёзувчиларнинг асарларини болаларга ўқиб ва ҳикоя қилиб бериш, ёдлатиш, ифодали айтиш йўлларини текшириш, умуман у ёки бу бадиий асарда акс этган ғояларни болалар онги ва қалбига сингдириш усулларини кўрсатиш, бу борадаги илғор тажрибаларни умумлаштириш ва тарғиб этишга қаратилади.

Адабиётшунос олимларнинг илмий ишлари эса мактабгача тарбия ёшидаги болалалр адабиётининг назарий асосларини, тарихий тараққиётининг ўрганиши, ёзувчилар бадиий маҳоратини, услубини очиб бериш, ҳар хил муаммоларни илмий асослаш, эришилган ютуқларни умумлаштириб йўл қўйилган камчиликларни холисона кўрсатиш ва мазкур адабиёт тараққиётига кўмаклашишни мақсад қилиб қўяди. Умуман, катталар адабиётини текширувчи адабиётшунослар билан болалар адабиёти бўйича шуғулланувчи адабиётшуносларнинг вазифаси деярли бир хил бўлсада, улар ўртасидаги асосий фарқ болалар ва катталар адабиётининг ўхшаш ва ўзига хос хусусиятларига, қонуниятларига риоя қилинишида аниқ кўрилади.

Болаларнинг ўзига хос дунёсини, руҳиятини чуқур билмаган ёзувчи уларга маъқул бўладиган руҳий ва маънавий дунёсига ижобий таъсир этадиган асар ярата олмайди. Шунингдек, болалар, жумладан, мактабгача ёшдаги болалар олами ва руҳиятини билмаган адабиётшунос ҳам назарий ва амалий аҳамиятга молик илмий асарлар яратиши амри маҳолдир.

Тарихий илдизлари узоқ асарларга бориб тақалувчи ўзбек болалар адабиёти масалаларини тадқиқ этишда адабиётшунослигимиз муайян ютуқларга эришди. Айниқса, ўзбек адабиётшунослари ва мунаққидларининг 20-йиллардан то 1978 йилгача ўзбек болалар адабиётининг турли масалаларига бағишлаб ёзилган кўплаб мақолалари, монографиялари, дарслик ва қўлланмалари, ёқланган диссертациялари ҳақида П.Шермуҳаммедовнинг «Давр қаҳрамон тақдирида» китобидан жой олган «Изланишлар ва самаралар» номли мақоласини ҳамда болалар адабиёти муаммоларига доир докторлик диссертациясида анча батафсил шарҳлаб берилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Шуниси муҳимки, П.Шермуҳамедов тадқиқотларида фақат ўзбек адабиётшунослари , мунаққидлари, ёзувчиларинигина эмас, Ўрта Осиё, Қозоғистон ва бошқа қардош халқлар олимларининг болалар адабиёти хусусида яратган энг муҳим илмий ишлари борасида ҳам фикр-мулоҳазалар айтилган. Ҳ.Абдусаматовнинг «Болалар адабиёти танқидчилигини ўрганишга доир» мақоласида, Қ.Қаҳрамоновнинг ўзбек болалар адабиёти ривожида адабиёт танқиднинг роли ҳақидаги номзодлик диссертациясида ҳам ўзбек адабиётшунослари ва мунаққидлари томонидан болалар адабиёти ҳақида яратилган кўплаб тадқиқотлар илмий таҳлил қилинган. О.Сафаровнинг «Ўзбек болалар поэтик фольклори» монографияси (1985) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Адабиёт институтининг бир гуруҳ олимлари томонидан яратилган «Ўзбек болалар адабиёти тарихи очерки» (1978), «Болалар адабиёти ва замонавийлик» (1981) китобларининг давоми бўлган «Ўзбек болалар адабиёти» (1981), «Ўзбек болалар адабиёти ва адабий жараён» (1989) китоблари ўзбек болалар фольклорлари ҳамда ўзбек болалар адабиёти бўйича кейинчи йилларда яратилган энг йирик ишлардир. Болалар адбиётига бағишланган мақолалардан ташкил топган икки китобдан иборат «Болалар олами номли тўплам (1988-89) й» ҳам эътиборга лойиқдир.

Ўзбек болалар адабиёти бўйича кўплаб тадқиқотлар яратилган бўлишига қарамай, ҳали бу соҳада кам ўрганилган ва мутлақо ўрганилмаган муаммолар оз эмас.

Болалар адабиёти назариясини яратиш, мактабгача ёшдаги болалар адабиётининг турлари – шеърият, наср, драмматургия ва уларнинг ҳар бирига оид жанрий хусусиятларни илмий асосда махсус текшириш ишлари жумласидандир.

Мактабгача ёшдаги ўзбек болалар насри ҳақида ҳозирга қадар адабиётшуносликда деярли йирик илмий ишлар яратилмаган. Болалар адибларининг нашр этилган тўпламларига ёзилган тақризларда, бу ҳикоялар ёки бу эртаклар мактабгача ёшдаги болаларга мўлжаллаб ёзилган дейишдан нарига ўтилмайди. Масалан, Қ.Қўшоқовнинг «50-йиллар ўзбек болалар адабиётида маҳорат масалалари номли номзодлик диссертациясининг 2-боби болалар насрини текширишга бағишланган. Муаллиф шу бобнинг фақат бир жойидагина Мирмуҳсиннинг «Москва», «Хасан ва Хусан», «Кичик теримчи», «Приёмник, «Потинкасиз товуқлар» ва бошқа ҳикоялари мактабгача ёшдаги болалар учун ёзилганлиги қайд этади холос. Ў.А.Охунбобоев ва Олим С.нинг ўзбек адабиётида яратилган эртакларга бағишланган номзодлик ишларида айрим янгича илмий-назарий кузатишлар, хулосалар бор. Лекин уларда ҳам мактабгача ёшдаги болалар, кичик ўрта ва катта ёшдаги ўқувчилар учун ёзилган эртакларнинг ўзига хос томонлари етарли очиб берилмаган уларнинг жанрий хусусиятлари кенг таҳлил этилмаган.

Фақат ўзбек адабиётшунослигида эмас, балки собиқ умумиттифоқ адабиётшунослигида ҳам (баъзи мақолаларни инобатга олмаганда) боғча ёшидаги болалар адабиёти, хусусан, насри таҳлилига бағишланган йирик тадқиқотлар яратилмаган, дейиш мумкин.


I БОБ. СЎЗ ВА УНИНГ МАЪНОВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

1.1. СЎЗ ВА УНИНГ МОҲИЯТИ

Лексикология ўзбек тили курсининг бўлимларидан бири бўлиб, бу бўлимда тилнинг луғат таркиби (лексикаси) ўрганилади.

Тилнинг луғат таркиби (лексикаси) дейилганда тилда мавжуд бўлган сўз иборалар йиғиндиси тушунилади.

Лексикологияда тилнинг сўз бойлиги, сўзларнинг пайдо бўлиши (этимологияси), маъноси ва маъно тараққиёти (асосий ва кўчма маънолари), сўзларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра турлари, эскирган ва янги сўзлар каби масалалар ўрганилади. Шунинг учун ҳам луғат таркибидаги сўзлар шу тилда гаплашувчи халқнинг тарихи, маданияти, турмуш тарзи билан чамбарчас боғлиқ.

Лексикология бўлими тилшунослик фанининг барча бўлимлари билан чамбарчас боғлиқ. Фонетикада сўзнинг товуш томони, морфологияда сўз тузилиши, синтаксисда сўзларни бирикиб сўз бирикмаси, гап ҳосил қилиши ўрганилса, лексикологияда сўзнинг маъно хусусиятлари (кенг маънода) ўрганилади. Масалан: Кўклам келди гапи синтактик жиҳатдан: гап, содда гап, йиғиқ содда гап; морфологик тузилишига кўра кўклам сўзи уч қисмдан иборат: кўклам, яъни кўк ранг билдирувчи сифат, кўкла сўзида –л сифатдан феъл ясаяпти; кўклам сўзида эса –м феълдан фасл номи от ясаяпти. Ўз навбатида, бу сўз фонетик жиҳатдан икки унли ва тўрт ундош товушдан иборат. Бу гапдаги сўзлар лексик жиҳатдан кўклам – фасл номини, келди ҳаракатни англатаяпти. Демак, кўриниб турибдики тилнинг барча соҳалари бир-бири билан узвий боғлиқ.

Лексикология лексикани ўрганади, лексика эса сўзлардан иборат. Ҳар бир сўз маълум бир маъно англатувчи нутқ товуши ёки товушлар йиғиндисидан иборат. Масалан: арпа сўзи а, р, п, а каби нутқ товушларидан таркиб топган. Бир товушдан иборат сўзлар кам миқдорни ташкил этади (-а,-я,-ю каби юкламалар; а, о, э каби ҳис-ҳаяжон билдирувчи ундовлар).

Ҳар қандай товуш ёки товушлар йиғиндиси сўзни ҳосил қилмайди, бунинг учун товуш ва маъно бирлиги бўлиши керак. Сўз тилнинг алоҳида ва мустақил бирлиги сифатида ўзига хос хусусиятларга эга:


    1. Сўзлар номлаш хусусиятига эга, яъни предмет белги, миқдор, ҳаракат, ҳолат каби тушунчаларни номлаб, уларга атама бўлади. масалан: китоб, дафтар, қалам, стол сўзлари предметларнинг номи; қизил, нордон, катта, чиройли белги тушунчасининг; юрмоқ, ўтирмоқ, ёзмоқ, ухламоқ ҳаракат ва ҳолат каби тушунчаларнинг номи ва ҳоказо.

    2. Сўз хотирамизда тайёр ҳолда сақланади. Нутқ мобайнида фикрни ифодалаш учун зарур бўлган сўзни эслаш орқали қўллаймиз.

    3. Сўз гап ичида ва гапдан ташқари ҳолда қўлланади. Сўз гап ичида фикр ифода этувчи восита сифатида, гапдан ташқарида эса лексик маъно билдирувчи ном (атама) тарзида тушунилади. Масалан: «Яхши сўз жон озиғи, ёмон сўз бош қозиғи (мақол) – гап, унинг таркибидаги яхши, сўз, жон, озиқ, ёмон, бош, қозиқ каби сўзлар лексик маъно билдирувчи сўзларнинг номи.

    4. Лексик маъно ифодаловчи сўзлар турли грамматик шаклларни қабул қила олади. Масалан: китоб сўзи сон эгалик, келишик шаклларини қабул қилади: китоблар, китобнинг, китобни, китобга, китобда, китобдан, китобим, китобинг, китоби каби.

    5. Ҳар бир мустақил сўз ўз урғусига эга: мактаб, оила, бешта, катта, лекин, ёзмоқ каби.

    6. Сўзлар маъно ва грамматик белгилар ўхшашлигига кўра айрим гуруҳларга –туркумларга бўлинади.


1.2. СЎЗНИНГ ЛЕКСИК ВА ГРАММАТИК МАЪНОЛАРИ

Сўзнинг икки хил маъноси мавжуд, яъни лексик маъно ва грамматик маъно. Сўзнинг лексик маъноси тушунчага асосланади. Тушунча сўз маъносининг асосини ташкил этади; сўз эса тушунчанинг номидир. Масалан: ер, осмон, дарахт, чиройли, олмоқ сўзларининг маъноси бошқа-бошқа тушунчаларни ифодалайди: ер-предмет, дарахт бошқа бир предмет, чиройли – белги; олмоқ ҳаракат каби тушунчаларни ифодалайди. Демак, шу сўзларнинг маъноси бошқа-бошқа тушунчаларни ифодалайди, келтирилган сўзлар эса шу тушунчаларнинг номидир. Тушунча кишининг борлиқни билиши, уни онгида акс эттириш орқали юзага келади. Сўзнинг лексик маъноси унинг предмет, белги, миқдор, ҳаракат, ҳолат каби тушунчаларни ифода этишидир.

Сўзнинг грамматик маъноси лексик маъно устига қўшиладиган қўшимча маънолар бўлиб, шу сўзнинг маълум шакл ўзгариши билан боғлиқ. Тилдаги барча лексик маъноси предмет билдирувчи сўзлар бир туркумга оид (яъни от сўз туркумига). Масалан: тоғ, осмон, тол, дарё, севги, ирода сўзларининг ҳар бири алоҳида предметларни ифодалайди, бу уларнинг лексик маъноси. Лекин шу сўзларнинг ҳаммаси предметлик тушунчасини ифодаловчи бир туркумни, от туркумини ташкил этади. Бу эса шу сўзларнинг грамматик маъносидир. Шунингдек, предмет маъносини билдирувчи бу сўзлар сон, эгалик, келишик каби шаклларни ифода этувчи қўшимчаларни ҳам олади. Масалан: дафтарлар, осмоним, осмонинг, осмони, қаламнинг, қаламни, қаламга, қаламда, қаламдан каби. Демак, предмет маъносини билдирувчи сўзларнинг бир туркумга – от сўз туркумига оидлиги ҳамда уларнинг сон, эгалик, келишик каби маъноларни ифода этиши грамматик маъно саналади.

Грамматик маъно сўзларнинг биринчидан қайси сўз туркумига оидлигини билдирса, иккинчидан шу сўзнинг лексик маъноси устига қўшиладиган қўшимча маъноларни ҳам билдиради.

1) Бир маъноли сўзлар фақат битта лексик маъно ифода этади. Кўпроқ терминлар бир маъно ифода этади: фонема, метатеза, тўлдирувчи, кесим (тилшуносликда); композиция, кульминация (адабиётшуносликда); теорема, синус, учбурчак, квадрат (математикада) каби. Умум истеъмолдаги сўзлар ҳам бир маъно ифода эта олади: нон, сув, мен, сен, у, бир, икки, бормоқ, келмоқ ва ҳоказо.

Бир маъноли сўзлар тилшуносликда моносемантизмлар (гр.monos “бир”, sementikos – белги, маъно) деб юритилади.

2) Кўп маъноли сўзлар икки ёки ундан ортиқ лексик маъно ифода этади. Масалан: бурун сўзининг 2 та лексик маъноси бор: одамнинг бурни, чойнакнинг бурни каби.

Кўп маъноли сўзлар тилшуносликда полисемантизмлар (гр.poli- «кўп», semenikos – «белги, маъно») деб юритилади.

Сўзнинг кўп маъноли бўлиши тил тараққиётининг натижасидир. Тилда хар қандай сўз, аввало бирор нарса ёки ҳодисани аташ туфайли пайдо бўлади, яъни бир маънонигина ифодалайди. Кейинчалик эса шу сўз маъно тараққиёти натижасида бошқа нарса, ҳодисаларни ҳам ифодалаш учун қўллана бошлайди ва шу туфайли кўп маъноли сўзга айланади. Масалан: тиш сўзи дастлаб одамнинг оғзида жойлашган нутқ органининг номи сифатида бир маъноли сўз (моносемантизм) бўлган, кейинчалик эса шу сўзнинг маъноси тараққий этиб, арранинг тиши лексик маъносида ҳам қўлланиб, кўп маъноли сўзга айланган.

Кўп маъноли сўзларда икки маъно тури бош маъно ва ясама маъно мавжуд:

1) Бош маъно бошқа лексик маъноларнинг ўсиб чиқишига асос бўлган маънодир. Масалан: кўз сўзининг бош маъноси унинг одам аъзоларидан бирини англатишдир. Сўзнинг бош маъноси нутқий шароит: контекст, нутқий шароит талабига қараб кўчма маъно, маъжозий маъно деб ҳам юритилади.

1.3. Ички кечинма ва умуман руҳият билан боғлиқ бўлган экспресс-эмоционал ҳолатлар.
Киши ёки ҳайвон организмидаги нерв системаси, мия, ҳаёлот билан алоқадор ички кечинмаларни нормал ёки анормал (турли, ички, ташқи таҳсирлар натижасида юз берган) ҳолатларни ифодалашда бир қанча махсус воситалар қўлланади.

1) феъллар, феълли бирикмалар, идеомалар ва тасвирий иборалар: Бу хабарни эшитгандан кейин гангиб, эсини йўқотди, яраси янгиланди. Эс-ҳушидан ажралган тул хотин «худо хайр берсин, ўзингиз биласиз», дейишдан бошқа гап тополмади. Бу каби иборалар бирор ташқи таъсир натижасида фикрлаш фаолиятининг ўзгаришини, унда анормалик юз беришини бўрттириб кўрсатади. Инсонда бирор сабаб билан масалан, қаттиқ ҳарорат (иситма) туфайли фикрлаш фаолияти бузилганида ҳам «эсини йўқотди», «ҳушидан кетди» иборалари ишлатилади. Лекин бу кейингиси ўз асл маъносида қўлланган бўлади.

Донг қотиб қолди элементи кучли ҳаяжон маъносини беради. «қаттиқ ухлаш» маъносини кучайтирувчи восита сифатида ҳам қўлланилади. Ўйлади-ю, шу куйи донг қотиб қолди, чарчаган экан, ётди-ю донг қотди.

Бундай экспрессив-эмоционал ҳолатлар а) маҳсус хослашган феъллар, пефрастик ёки составли феъллар орқали ҳам фойдаланилади. Масалан: куюнмоқ, тутамоқ, жониқмоқ, асабийлашмоқ. Кечаси қоровулдан ароқ олиб ичганини эслаб, баттар ғижинди.

б) Бўл, қил феъллари компонентлигидаги перифастик формалар: Вақт кетяпти, хит бўламан. Саидий хуноб бўлар, лекин унинг сўровини қайтаролмас. (А.Қаҳҳор). Дадам «Бу ҳолат феълларининг кучайтурувчи формалари ҳам бор: хит бўлиб кетдим, хит қилиб юборди каби.

в) «ич» сўзи билан келган қуйидаги бирикмалар ва фразеологизмлар руҳий-психологик ва экспрессив ҳолатларни ифодалашга хизмат этади: бу ҳолдан Ўзбекойим ич-этини еб, ютган луқмасининг мазасини ҳам билмас эди. (А.Қодирий). олисдан бир йигитнинг каттакон қўчқор етаклаб келаётганини кўриб, ичидан зил кетди (Муштум). Уларга ич-ичидан куйинарди (С.Ахмад). қаландаров бировга бир нима демай, ҳаммасини ичига солиб юрган эди, бир куни ёрилди.

Руҳий экспрессив ҳолатлар тасвирий йўл билан ҳам берилди: «Ўзидан ўтади ўзи билади», дили номозшом эди», «ичини ит тирнайди» ва бошқалар. Шу чоқда ичимга чироғ ёқсалар ҳам ёримайдир-да, эгачи!-деди Офтоб ойим (А.Қодирий). Лекин бу иборалар ҳам кишидаги ички руҳий экспрессив ҳолатни ифодалашга ҳослашган ва бошқалар.


  1. Кишининг ташқи, объектив таъсир, ҳаётий қийинчиликлар ёки бетоблик ва шу кабилар натижасида жисмоний ва руҳий жиҳатдан дард, алам тортиш ҳолатини турли тусдаги феъл ва феълли бирикмалар, фразеологизмлар кучайтирув воситалари ифодалаб келади. Бунда айниқса «тортмоқ», «чекмоқ», «феъл» формалари актив қатнашади. Мисоллар: кейин у ягона ўғли, суянган тоғи Раззоқнинг айрилиқ дардини тортди. Бу мисолда дард тортди кўчма маънода – изтироб, руҳий қийналиш маъносида қўлланган. Касаллик азоби маъносида ҳам «дард тортмоқ» ибораси (дард сўзи ўз маъносида) орқали берилади. Шу функцияда «тортмоқ» феъли ҳам (кўчган маънода) ишлатилади. Ҳа бу ёлғон дунёнинг аччиқ шарбатини кўп тортдик (Ойбек). «Ўртанмоқ», «тортмоқ», «куймоқ», «қақшамоқ», «адо бўлмоқ» феъллари (кўчган маънода) ишлатилади.

  2. Тасвирий иборалар билан – Раисни ишга сола-сола буни келтиргунча жигарим эзилиб кетди. Сарагулни жигар-бағри эзилиб кетди, кўз олдида боланинг ўлим билан олишуви ва бошқалар.

Бу ерда биз кишининг фақат руҳий психологик ва айрим эмоционал-экспрессив ҳолати ва уни ифодаловчи воситалар устида қисман фикр юритдик. Бошқа (жисмоний, табиий, ижтимоий) ҳолатлар ва уларнинг ифодаланиш йўллари ҳақида кейинги ишларимизда гапирамиз.
1.4. Ҳис-ҳаяжонли лексиканинг бадиий нутқдаги вазифалари

Ҳис-ҳаяжонли лексиканинг кенг қамровли синфи етарли даражада ўрганилмаган. Ҳис-ҳаяжонли лексиканинг бадиий нутқ шароитида ўрганилиши асосий ҳисобланади. Бадиий адабиётнинг асосий вазифаси инсоннинг ички дунёсини очиб беришдир. Қаҳрамоннинг ички кечинмаларини тасвирлашнинг асосий воситаси эса ҳис-ҳаяжонли лексика ҳисобланади.

Бадиий нутқ тўғрисида гапирадиган бўлсак, унда ҳис-ҳаяжонли қисқа жумлалар жуда кам учрайди. Масалан: Сенсиз қийналдим (С.Есенин).

Ҳис-ҳаяжонли сўзлар кўпинча бир вақтнинг ўзида ҳис-ҳаяжонни билдиради ва тавсифлаб беради. Шунинг учун ҳис-ҳаяжонли гаплар кўпинча кенгайтирилган ва мураккаблашган бўлади.

У бир одамни ўзини йўқотиб қўядиган даражада севиб қолди. Кенгайтрилиган жумлалар персонажларнинг ҳис-туйғуларини аниқ ва ишонарли қилиб тасвирлашга ёрдам беради.

Ҳис-ҳаяжонни тўлиқ ифодалашда кўпинча фонлар қатнашади. Ҳис-туйғу аъзолари асосий стилистик аҳамиятга эга сўз бирикмалари ҳосил қилади: кўз, юз, қалб, юрак. Масалан, унинг қалби совуди. Қалб қувонди. Ҳис-ҳаяжон феълларини лексик таҳлил қилганимизда, улар инсон ҳис-туйғуларини асосий сифатларда ифодалашда кўрамиз (севиш, ёмон кўриш, қайғурмоқ, юз ўгирмоқ).

От сўз туркуми ҳис-ҳаяжон лексикасининг грамматик синфининг иккинчи ўринда туради. Отларнинг ҳис-ҳаяжон белгиси сифатида қўлланилиши феълли сўзлардан фарқ қилади, фақат отларгина сарлавҳа ўрнида қўлланилиб, ҳис-ҳаяжон тўғрисида алоҳида тасаввур ҳосил қилишга қодир. Бундай ҳолатда бутун бир текст ҳолида сарлавҳанинг семантик ривожланиши ҳисобланади. Кўпинча эгалик ҳис-туйғулари ўзлари мустақил равишда қўлланилмасдан, феълнинг ёрдамида қўлланилади. Эгалик ҳис-ҳаяжон феълнинг чап томонида ҳам, ўнг томонида ҳам ёзилиши мумкин.

Ҳис-ҳаяжоннинг ифодаланишининг яна бир воситаларидан бири ўхшатишдир. Ўхшатиш воситаси сифатида ёзувчилар турли хил нарсалар ва атрофдаги табиат ҳодисалари сингари қўллайдилар: қувонч чақмоқ сингари порлайди. Даврон асабий қимирлади, унинг бўрининг сингари кулранг кўкиш кўзлари қўрқинчли гулханлар сингари ёнди.

Физиологик ҳолат ва аниқ ҳаракат феъллари ҳайвонот дунёсини тасвирлайдиган сўзлар билан ифодаланади: Бахт устида пахмоқ мушук ўтирарди. Бундай ўхшатишлар С.Ахмад асарларида кўпроқ учрайди.

Ҳис-ҳаяжон тасвирланишининг кўпайиши учун такрорлаш усули ҳам қўлланилади. Масалан: У кулди ва кулганча ёнбошдаги эшик орқасида ғойиб бўлди. Такрорлаш занжирининг қатнашчилари маъно жиҳатидан бир-бирига яқин бўлган феъл шаклларидир. Феъллар такрорланганда гапдаги ҳис-ҳаяжон кучаяди ва узаяди. Масалан: Оёқда туриш учун у ўғлининг елкасига маҳкам ёпишди ва қайғуга ботганча йиғлади. Кўпинча бундай мулоқотли такрорлаш персонажларнинг нутқида ҳис-ҳаяжонни етказишда учрайди: Мен сизни севаманда, ниҳоятда севаман.

Айниқса, ҳис-ҳаяжонни ифодалаш феъл лексикасида кенгроқдир. Феъл инсон ҳис-ҳаяжонни кўрсатувчи турли хусусиятлар мавжудки, бу контекстда янада ойдинроқ реаллашади. Бунда феъл кесим марказий ўринда туради. Кесим ҳис-ҳаяжоннинг турли белгиларини кўрсата олади.

Масалан: Машраб тамоман эс-ҳушидан ажралган эди. Бу гапда «эсини йўқотди», эс ҳушидан ажралди каби иборалари инсонга ташқи таҳсир натижасида юз берган ҳолатни ифодалайди.

Кесим субъектни ташқи олам билан бевосита боғлиқлик асосида рўй бериши мумкин бўлган руҳий ҳолат ҳақидаги хабарни беради.

Кесим вазиятда турган феъл лексема субъект билан объект орасида ҳис-ҳаяжон мавжудлигини кўрсатади. Масалан: Нодиранинг юраги хапқириб кетди.

Бу гапда ҳам субъектга қандайдир ташқи таъсир кўрсатаётган кесим орқали юзага чиқмоқда.

Англашиладики, инсон юрагининг ўйнаши ёки унинг безовта бўлиши икки ёки ундан ортиқ шахслар орасида, ёки ташқи таъсирга ўта берилувчанлик асосида юз беради.

Субъектнинг ҳис-ҳаяжон ҳолатини ифодаловчи феъл кесимлар инсоннинг руҳий ҳолатини ифодаламоқда.бундай кесимларга ҳаяжонланмоқ, севинмоқ, севмоқ, титрамоқ ва бошқалар киради. Масалан: Адҳам қўрқувдан дағ-дағ титради.

Феъл кесимли гапларда феъл кесим ифодаланишига кўра стилистик бўёқдорликка ҳам эга бўлади. Ҳис-ҳаяжон билдириш феъл семантикаси аниқ ва равшан ифодаланади.

Феъл табиатдаги ҳолатни ҳиссиётни билдириш жуда аниқ ва стилистик жиҳатдан қўлланиши турличадир. Бу текстда реаллашади. Шундай экан, борлиқдаги мавжуд нарсаларга инсоннинг қандай муносабатда бўлиши билан боғлиқ. Ҳис-ҳаяжонни мазмуний томонлари гапда феъл кесим орқали ифодаланади.

Феъл семантикасида инсон билан боғлиқ ҳолат аниқ ифодаланади. Бу хусусият семантик кузатув чимирмоқ ва ёшланмоқ каби физиологик интеграл семали ҳолат феълларида ҳам кузатилади. Бу ҳолат каузация объекти киши органи бўлади.

Чимирмоқ ва ёшламоқ ҳолат феъли каузатив конструкцияларининг характерли хусусияти шундаки, каузатив муносабат каузация англамасининг ўзида юз беради1.

Чимирмоқ феълида ҳолат акти препозициядаги киши организмининг ҳаракати натижаси юзага келади. Бундай ҳолларда муайян ташқи ҳодисага нисбатан салбий муносабати бўлади. Чимирламоқ лексемаси препозициядаги қош лексемаси билан объектли муносабатга киришади. Каузатив конструкцияда орган ҳаракатининг ҳолати бўлиб кузатувчи натижа акти ифодаланади:

Муаттар қошини чимирди. Сап-сариқ қошларини чимирди.

Бу ҳар иккала гапда кесим физиологик ҳолат билан бирга ҳис-ҳаяжон лексемаси табиатидаги таъсирланиш, ҳиссиёт муносабат мавжуд. Аниқроғи, ташқи таъсир натижасида юз берган бу ҳолатни ҳис-ҳаяжон сўзсиз юзидаги ҳаракат орқали ифодаланмоқда. Бу ҳолатни ўртамоқ ва чулғамоқ феъллари орқали кузатсак қуйидаги натижани кўрамиз.

Ўртанмоқ ва чулғанмоқ руҳий интеграл семали феъллар синтактик конструкцияларда каузатив ҳолат феълларининг каузация ангеси позициясида овоз, довруғ ва руҳий ҳолат маъноли сўзлар келади.

Масалан: Қалбимни ўртади аллақандай сас. Йўловчиларни қандайдир қўрқув чулғади.

Бу гапларнинг биринчисида ўртади феъли кўнгил билан объектли муносабатга кирган. Ўртаниш руҳият била боғлиқ. Руҳият ҳам ҳис-ҳаяжон мавжуд бўлади. Чунки ўртаниш ташқи таъсир натижасида юз беради. Маълумки, бунда ҳис-ҳаяжон ички ҳолатда юз беради. Яъни изтиробланиш, қийналишда инсон ҳис-ҳаяжонни белгилайди.

Иккинчи гапда эса чулғади феъли қўрқув сўзи билан биргаликда инсонни руҳий ҳолатдаги ҳис-ҳаяжонни ифодалайди.


II БОБ.

2.1. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР АДАБИЁТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Маълумки, тарбия жараёни, айниқса, етти ёшгача бўлган болалар тарбияси ниҳоятда мураккабдир. Мактабгача педагогикасида болаларни ҳар томонлама камол топтиришда тарбиянинг асосий хиллари жисмоний тарбия, ақлий тарбия, аҳлоқий тарбия, меҳнат тарбияси ва эстетик тарбия эканлиги илмий асослаб берилган. Алоҳида тизимни ташкил этувчи бу тарбия хиллари бир-бири билан узвий боғланган тразда амалга оширилсагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин.

Тарбия хиллари орасида эстетик тарбия «умумий педагогик жараёндан ажралиб турмайди. Эстетик тарбия бола ҳаётининг кўпгина томонларига сингиб кетган болаларнинг ахлоқий, ақлий, жисмоний ривожланиши билан узвий боғланади. . .»1

Илмий-педагогик адабиётларда «эстетик тарбия» тушунчаси билан бирга, бадиий тарбия тушунчаси ҳам қўлланади. Бадиий тарбия деганда болаларни санъат турлари – бадиий адабиёт, мусиқа, тасвирий санъат, кино, театр ва бошқа санъат асарлари воситаси билан тарбиялаш назарда тутилади.

Боғчаларда тарбияланаётган болалар, ҳали мактабга бормай туриб, оқилона ҳаракат қиладиган, теварак-атрофни мустақил кузатадиган, катталар юмушига қаратадиган, равон сўзлаб, фикр юрита оладиган бирмунча билим ва малака орттирган бўлади. Боланинг ана шундай даражага етишишида, хусусан, унинг жисмоний, ақлий ва аҳлоқий камолотида халқ, Ватан олдидаги бурчни тушунишида, гўзалликни хис қила олишида, хунук нарсалардан жирканиб, ёмонлик ва ёвузликдан нафратланишида уларга боғчада, оилада ўргатиладиган бадиий асарлар жуда катта роль ўйнайди. Шунинг учун «Болалар боғчасида таълим-тарбия дастури»да уларга мос тарзда ёзилган бадиий асарларга катта ўрин ажратилганлиги бежиз эмас.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун ўзбек адиблари томонидан ёзилган насрий асарларни турли муаммолар асосида таҳлил этиб, бир неча йирик илмий асарлар ёзиш мумкин. Мазкур қўлланмани яратишдан асосий мақсад мактабгача тарбия ёшидаги болалар адабиётининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ўзбек адиблари томонидан яратилган насрий асарлар (асосан, эртак ва ҳикоялар)ни қиёсий, таҳлил этиш, уларнинг ғоявий-бадиий хусусиятларини, ёзувчилар маҳорати ва услубини кўрсатиб бериш, илмий жиҳатдан асослашдир.

Адабиётшуносликда болалар адабиётининг ўзига хос хусусияти етарли даражада ишланмаган. Шунинг учун болалар адабиётининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? Болаларга қандай ёзиш керак? Болалар адабиёти, умуман, керакми? Каби муаммоли саволлар ҳамон адабиётшунос, танқидчи ва ёзувчилар ўртасида қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Биз шу ўринда ўзбек адбиларининг мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун яратилган ансрий асарларини таҳлил этишга ўтишдан аввал ана шу мунозараларга муносабат билдириш, болалар адабиётининг энг асосий ўзига хос хусусиятларидан бири – адреслилик ҳақидаги ўз қарашларимизни баён этишни лозим топдик.

Болалар адабиётининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида 20- ва 30-йилларда ҳам мунозаралардан яна бири 1971-1973 йилларда «Детская литература» журнали саҳифаларида бўлиб ўтди.

Баҳс иштирокчилари болалар адабиётининг ўзига хос хусусиятларини очишга ҳаракат қилдилар. Уларнинг бир гуруҳи болалар адабиётининг ўзига хос, хусусиятларини аввало болалар ёзувчиларининг катталар ёзувчиларидан фарқли қобилиятида, яъни «болалар ёзувчиси бўлиб туғилиши керак» лигида (В.Белинский) деб билиб дунёқараш масаласини биринчи ўринга қўйишса, иккинчи гуруҳдагилар болалар адабиётининг ўзига хос хусусиятини муайян асарлар ва уларнинг бадиий шаклидан қидирадилар.

И.Мотяшов баҳс қатнашчиларининг фикрларини умумлаштириб болалар ёзувчиси боланинг «физиологик, руҳий,, ижтимоий томонларини тўлиқ ўрганган бўлиши бундан ташқари нарсаларнинг бола кўзи билан кўриши, фикрлаши ва ҳис қилиши ва айни пайтда болалар ёзувчисининг ўз ўқувчисига нисбатан тутган йўли бўлиши лозимлигини уқтиради. Болалар ёзувчиси қайси ёшдагилар учун ёзишдан қатъий назар «ўзининг ёш ва ўқувчиси учун муаллим, мураббий ва педагог бўлиб қолиши шартлигини таъкидлайди.» Лекин, - дейди муаллиф – агар истеъдод бўлмаса, болалар дунёсини ўз шахсий дунёсидай ҳис қилиш қобилияти бўлмаган, ҳеч қандай билим, на ёрдам бера олади ва қутқаради.

Шу тариқа мунаққид болалар ёзувчиси қандай бўлиши керак, деган саволга жавоб бергач, болалар адабиётининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш учун нима ишлар қилиш лозимлиги ҳақида тўхталади ва болалар адабиётининг ўзига хос асосий қирраларини очиш учун болалар адабиёти назариясини ёзиш кераклигини уқтиради.

Дарҳақиқат, шу кунгача болалар адабиёти назарияси хусусида махсус дарслик ва алоҳида тадқиқотларнинг яратилмаганлиги бу соҳада иш олиб бораётганлар орасида ҳар хил қарама-қарши фикрлар туғдирмоқда. Нашр этилган ишларнинг назарий савияси юқори бўлмаслигига олиб келмоқда.

Демак, ҳозирги адабиётшунослигимиз олдида турган энг долзарб вазифалардан бири болалар адабиёти назариясини яратишдан иборатдир. Бу ишни болаларнинг ёш хусусияти, билим доираси, руҳиятини ҳисобга олмай амалга ошириш мумкин эмас.

Маълумки, педагоглар болаларни ёш хусусиятига кўра уч гуруҳга бўладилар:



  1. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар (2 ёшдан 7 ёшгача)

  2. Мактаб ёшидаги кичик болалар (7 ёшдан 11-12 ёшгача)

  3. Ўрта ва катта ёшдаги болалар (13-14 ёшдан 15-17 ёшгача).

Болалар адабиёти мутахасислари ҳам ана шу ёш хусусиятларига асосладилар. Гап мактаб ёшига тўлмаган болалар адабиёти ҳақида борганида Республика халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган, Болалар боғчасида таълим-тарбия дастурига таяниш катта илмий-назарий ва амалий натижалар бериши мумкин.

Табиат рухшунослик , таълим –тарбия соҳаларида эришилган ютуқлар асосида тузилган бу Дастур ясли боғчаларда болаларда болаларни жисмоний ахлоқий эстетик тарбиялаш масалалари аниқ тизим асосида гуруҳларга бўлиб, амалга оширилиши қўрсатилган.




  1   2


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет