Андижон давлат университети



жүктеу 0.85 Mb.
бет1/3
Дата03.04.2016
өлшемі0.85 Mb.
  1   2   3
: uploads -> books -> 49959
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
49959 -> Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси
49959 -> Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети
49959 -> Инглиз ва Америка адабиётида эмоционал экспрессив лексика тадқиқи”
49959 -> Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан
49959 -> Диссертация Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар "Менежмент" кафедраси мудири проф. Х. Муҳитдинов
49959 -> Ҳозирги кунларда замонавий адабий оқимларнинг ривожланиш масаласи жаҳон адабиёти тарихида муҳим аҳамият касб этади
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик факултети
49959 -> Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти
49959 -> Андижон давлат университети
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Француз тили ва адабиёти кафедраси

4-боскич 401 гуруҳ талабаси Дилноза Шамсутдинованинг

МАВЗУ: ФРАНЦУЗ ТИЛИ ОРФОГРАФИЯСИНИ ЎҚИТИШ МУАММОЛАРИ.

Андижон-2013

Р Е Ж А

КИРИШ.............................................................................................................3-7

I БОБ. ФРАНЦУЗ ТИЛИ ОРФОГРАФИЯСИ ТИЗИМИНИНГ ЎЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ..........................................................................................8

1.1. Француз тилидаги ҳарф ва товушлар ва орфографик белгилар ҳақида умумий тушунча ...........................................................................................8-11

1.2. Офографияни ўрганишда ёзув ва ёзма нутқнинг аҳамияти.................12-19

1.3. Француз атоқли отларининг ёзилиш ва ўқилиш қоидалари...............19-21

1.4. Француз атоқли отларининг ва географик номларнинг ёзилиш қоидалари..........................................................................................................22-25

1.5 Француз тили матнларида бошқа тиллардан ўзлаштирилган атоқли отларнинг ўзбек тилида берилиши................................................................25-26

1.6. Рус тилидаги атоқли отларнинг французча ёзилиши...........................26-27

II БОБ. ЎҚУВЧИЛАРДА ЁЗУВНИ ЎРГАТИШ МАЛАКАЛАРИНИ ЎСТИРИШ..........................................................................................................28

2.1. Ёзув нутқ фаолиятининг тури ва малака сифатида...............................28-30

2.2. Ёзувнинг тилшунослик ва руҳшунослик масалалари...........................30-34

2.3. Ёзиш техникаси ва ёзма нутқни ўргатиш...............................................34-36

2.4. Ёзувни ўргатиш машқлари......................................................................36-39

III БОБ. ЎЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИДА ОРФОГРАФИЯНИ ЎРГАТИШ МЕТОДИКАСИ..............................................................................................40-42

3.1. Ҳозирги замон ўзбек адабий тили ва шева хусусиятлари.....................42-45

3.2. Диалектал хатолар классификацияси......................................................45-50

3.3. Унли товушлардаги диалектал хатолар устида ишлаш........................50-54

3.4. Ундошлардаги диалектал хатолар устида ишлаш...............................54-57

3.5. Диалектал морфологик хатолар устида ишлаш.....................................57-61

3.6. Диалектизмларни бартараф қилишда орфографик машқлардан фойдаланиш......................................................................................................62-67

ХУЛОСА..........................................................................................................68-70

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ........................................71

КИРИШ

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзининг буюк келажагини ижтимоий йўналишидаги бозор иқтисодиётига асосан очиқ демократик давлат барпо этишдан иборат, деб қатъий қарор қабул қилган халқимиз бугунги кунда ўз маданияти ва анъаналарини, дини ва эътиқодини, она тили ва қадимий маданиятини қайта тиклаб эгалламоқда. Тўғри йўлни танлаганимиз, ислоҳотларнинг асосий тамойилларини тўғри белгилаб олганимиз, янгиланиш ва тараққиётнинг Ўзбекистон модели ўзини тўла-тўкис оқламоқда. [Каримов И.А., 2008,47]

Бу барча янгиланишларнинг тамал тоши таълим тизимидир.

Таълим доимо ижодкорлик, янгилик, интилиш, фидойиликни талаб қилади.

Таълим мазмунини чуқурлаштириш, таълимнинг амалий тамойилларини такомиллаштириш, таълим жараёнларини интенсивлаштириш, таълим технологияларини мукаммаллаштириш таълим ва тарбиянинг бирлигини кучайтириш. хусусан таълим турининг мазмуни нафақат билим кўникма ва малака, балким умуминсоний маданиятни ташкил қилувчи ижодий фаолият тажрибаси, атроф-мухитга нисбатан ижобий муносабатларни ҳам киритиш ғояси кун тартибига кўндаланг қилиб қўйилди. Бундай улкан вазифаларни амалга ошириш кўпгина омилларга боғлиқ. Уларни ижтимоий ҳаётнинг қуйидаги компонентлари рўбга чиқариши мумкин.


  • Фаолият турлари (моддий, амалий, ижтимоий, маънавий)

  • Ижтимоий онг шакллари (аҳлоқ, санъат, сиёсат, фалсафа, фан ва бошқалар)

  • Ижтимоий муносабат тизими (моддий ва мафкуравий)

  • Моддий, ижтимоий ва табиий борлиқ кейинги авлодларга мерос қилиб қолдириладиган бойликлар

Таълим мазмуни, унинг компонентлари таркиби вазифалари хақида сўз кетганда далиллар билан қонуниятлар, яққоллик билан мавҳумлик, билим методлари ўртасидаги мақбул келадиган муносабатларни аниқлаш зарур. “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да таъкидланганидек “Замонавий иқтисодиёт, фан техника ва технологияларни ривожлантириш асосида кадрлар тайёрлашнинг такомиллашган тизимини яратиш мамлакатни тараққий эттиришнинг энг мухим шарти“,-ҳисобланади. [Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”. 1997, 17]. Тизимнинг амал қилиши кадрларнинг истиқболига мўлжалланган вазифаларни ҳисобга олиш ва ҳал этиш қобилиятига юксак умумий ва касбий маданиятга ижодий ва ижтимоий фаоликка ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда йўналиш ола билиш маҳоратига эга бўлган янги авлодни шакллантиришни таъминлайди.

Хорижий тилларни ўрганиш чет тиллар ўқиш жараёнида янги педагогик технологияларни татбиқ қилиш, таълим самарадорлигини ошириш янги авлодни шакллантириш омилларидан ҳисобланади.

Чет тиллар ўқитиш жараёни, дидактик қонун-қоидаларни чет тили ўқитишига мослаб татбиқ этиш, “чет тил” ўқув предметини ўзига хос хусусиятлари ва бошқа шу каби масалалар лингводидактиканинг асосий тахлил қилиши лозим бўлган масалаларидан хисобланади.

Лингводидактика чет тил ўқитишни ташкил қилиш, бунинг учун тил ва нутқ намуналарини фарқлашга эътибор бериш масалари ҳам ўрганилади. Чунки тилни фақат нутқ орқали ўрганиш мумкин. Тилда харфлар, товушлардан тортиб, то морфема, сўз, сўз бирикмалари, гап ва текстгача бўлган белгилар, нутқда эса шу белгиларни қўллаш, ўргатиш, оғзаки ва ёзма тарзда қўллай олишга ўргатиш масалалари билан шуғулланади.

Ҳозирга кунда чет тилида ёзма нутқни шакллантириш катта аҳамият касб этганлиги боис француз тили лингводидактикасини саводхонликка ўргатиш усулларини ўрганишга қизиқиш кучайган. Зеро ўқувчиларда ёзма нутқ малака ва кўникмаларини ўстириш уларнинг оғзаки нутқини ўстириш, чет тилида мустақил фикрлай олиш малакасини шакллантиради.

Илмий янгилиги ва эришилган натижалар.

Етакчи олимларнинг француз тили ўқитилишида орфографиянинг, ёзув ва ёзма нутқнинг тил ўрганилишаги аҳамияти юзасидан билдирилган фикрларига таянган холда ўрта мактаб француз тили дарсликларидаги ёзув ва ёзма нутқни ривожлантиришга йўналтирилган материаллар танланиб, таҳлил қилди.



Мавзунинг мақсад ва вазифалари.

“Француз тили орфографиясини ўқитиш муаммолари” мавзусини тадқиқ килишдан мақсад:



  • ўқувчиларни француз тилида саводхонлигини ўстириш масаларини ўрганиш;

  • француз тили орфографиясини ўргатиш усулари ҳақидаги йирик олимлар фикрларини ўрганиб, амалиётга татбиқ қилишни оммалаштириш.

Мавзу ўрганилишинг мақсадларидан келиб чиққан холда мавзу ёритилишида қуйидаги вазифаларни ёритишни белгилаб олдик:

  • француз тилини чет тили сифатида ўргатиш жараёни мураккабликлари;

  • француз тилида орфографиянинг тавсифи, саводхонликка ўргатиш технологияларининг хусусиятлари

Мавзунинг методологик асоси.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг таълим сохасини ислох қилишга оид фикрлари акс эттирилган асарлари, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, “Таълим тўғрисида”ги қонун ва хукуматимизнинг таълим ислохотларини амалга ошириш борасидаги қарор ва фармойишларидан иборатдир.



Мавзунинг обьекти ва предмети.

“Француз тили орфографиясини ўқитиш муаммолари” мавзусининг обьекти сифатида умумтаълим мактабларида француз тилини ўргатиш жараёни танланди.

Мавзу ўрганилишинг предмети умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг билимларини француз тили воситасида бойитиш ва мазкур тилда нутқий фаолият юритиш малакаларин шакллантиришнинг лингводидактик асосларини яратишдан иборат.

Мавзу ўрганилишининг тадқиқот методлари.

“Француз тили орфографиясини ўқитиш муаммолари” мавзу ўрганилишида педагогика, психология ва ўқув предметлар хусусий методикасида тан олинган методларнинг тадқиқот мақсадига мос келувчи жихатларидан фойдаланилди. Таълим - тарбия жараёнини кузатиш, сохавий адабиётларни ўрганиш ва тахлил қилиш методларидан фойдаланилди.



Мавзу ўрганилишининг амалий ахамияти.

Мавзусининг амалий ахамияти шундаки; Илгари чет тил ўқитилишида ёзув, ёзма нутқ қўшимча восита хисобланган, ёзувга ўргатиш ва ёзма нутқ машқларининг онгли равишда чет тили ўрганилишининг аҳамиятига эътибор берилмаган,

Натижада ёзма нутқ машқлари, уларнинг турлари ва қўллаш технологиялари камроқ ўрганилган ,

Мавзу ўрганилишида юқоридагиларга эътибор берилгани холда, француз тилида саводхонликка ўргатиш усулларидан намуналар берилади.



Ишнинг тажрибада синалганлиги.

“Француз тили орфографиясини ўқитиш муаммолари” мавзуси ёритилиш мобайнида ўрганилган орфографияни ўрганишга оид машқлар, уларнинг технологиялари педагогик амалиёт давомида француз тили дарсларида мен ва курсдошларим томонидан қўлланилди.

Ўзим шахсан Наманган вилояти, Наманган тумани 23-умумтаълим мактабида олиб борган педагогик амалиётим давомида 7-, -8, -9-синфлардаги француз тили дарсларида орфография масаласига оид машқлардан фойдаланиб, уларнинг ахамиятини амалда синаб кўрдим.

Малакавий ишнинг тузилиши.

“Француз тили орфографиясини ўқитиш муаммолари” мавзусидаги битирув малакавий иш кириш, асосий қисм ва хулосадан иборат. Мавзунинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мавзунинг мақсад ва вазифалари, мавзунинг обьекти ва предмети, мавзу ўрганилишининг тадқиқот методлари, мавзунинг ўрганилиш даражаси, илмий янгилиги ва эришилган натижалар, мавзу ўрганилишининг амалий ахамияти ва мавзунинг апробация қилинганлиги масалаларига тўхталиб ўтилади.

Хулоса қисмида мавзу юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида билдирилган фикр ва мулохазалар баён қилинади.

Мавзу баёнининг нихоясида мавзу ўрганилиши модайнида фойдаланилган адабиётлар рўйхати илова қилинган.



I БОБ. Француз тили орфографияси тизимининг ўзига хос томонлари.

1.1. Француз тилидаги ҳарф ва товушлар ва орфографик белгилар ҳақида умумий тушунча.

Француз тили Франциянинг давлат ва миллий тилидир. Француз


тили фламанд тили билан биргаликда Бельгиянинг ва итальян ҳамда немис тиллари билан Швейцариянинг ҳам давлат тилидир. Француз тилида Канаданинг бир қисми, яъни Квебек вилоятида ҳам сўзлашадилар. Шунингдек, француз тили Африканинг бир неча мамлакатларида ҳам тарқалган. Масалан: Ливия, Жазоир, Мавритания, Марокаш, Судан, Гвинея ва бошқалар.

Бизнинг мамлакатда ҳам француз тилини ўрганишга қизиқиш тобора ортмоқда. Маълумки, республикамиз мустақилликга эришгандан сўнг хорижий давлатлар билан турли соҳаларда алоқаси ривожланиб бормоқда. Табиийки, шу давлатлар тилини ўқиб ўрганиш давр тақозосидир.

Француз тили дунёда энг ривожланган тиллардан бири хисобланади. Бу гуруҳга испан, итальян, португал ва румин тиллари ҳам киради. Бу тилларнинг ҳаммаси эса лотин тилидан келиб чиққан бўлиб бу тилда қадимги римликлар сўзлашганлар.

Француз алфавити қуйидаги таблицада келтирилади.

Француз тилида ҳарф ва товушлар.

Француз тилида ҳарфлар сони 26 та бўлиб, шулардан олтитаси унли ва йигирматаси ундош товушлардир. Товушлар сони 35 та. Демак, товушлар ҳарфлар сонига қараганда кўпроқ. Шунинг учун ҳам ҳарф ва товуш фарқини аниқ тасаввур қилиш керак. Чунки бир ҳарф турли товушни ифодалаши, бир товуш эса ёзувда турли ҳарфлар билан ифодаланиши мумкин. Бу – ҳарфларнинг бошқа ҳарфлар олдида қандай келишига ва қандай белгилар билан ифодаланишига боғлиқдир.

Унли ҳарфлар қуйидагилар: a, e, i, o, u, y.

Ундош ҳарфлар қуйидагилар: b, c, d, f, g, h, j, k, l, m, n, p, q, r, s, t, v, x, z, w.

Товушлардан 16 таси унли товушлар, улардан 4 таси бурун товушлари.

Улар, яъни товушлар тўғри талаффуз этилиши учун махсус фонетик белги-транскрипция билан ифодаланиб, қавс ичида берилади. Бурун товушлари қуйидагилар: [а], [э], [е], [бе].

Соф унли товушлар шундай товушларки, улар талаффуз қилинганда ҳаво оқими оғиз бўшлиғидан чиқади. Бурун товушларида эса ҳаво оқими оғиз бўшлиғидан ва бурун бўшлиғидан ўтади.

Қуйидагилар соф унли товушлар: [i, е, __ , а, о, u, у, __, __ , __ , __ ].

Унлилар талаффуз пайтида тилнинг қайси қисми кўтарилишига қараб икки гуруҳга: олд қатор унлилар [i, е, __, а, у, __ , ое, (__)__ , __]

орқа қатор унлилар [а, __, о, и, _, __] га бўлинадилар. Унлилар талаффузи пайтида тил танглайга қаттиҳ кўтарилса ёпиқ унлилар бўлади. Улар қуйидагилар: [i, е, о, и, у, __]. Унлилар талаффузида тил танглайга бўшроқ кўтарилса очиқ унлилар бўладилар. Улар қуйидагилар: [а, __ , __ , __ (­__), __, __ , __ ].

Француз тили унли товушлари доим аниқ ва равон талаффуз қилинади. Фақат, “e” саduс – кучсиз ўқиладиган “е” ҳарфи бундан мустасно. Унлилар қисқа ва чўзиқ талаффуз қилинадилар. Урғусиз бўғинда ва сўз охирида қисқа, урғули бўғинда [r], [z], [v], ундошлар ва
[vr] гуруҳи олдида чўзиқ талаффуз қилинадилар.

Унлилардаги чўзиқлик белгиси транскрипцияда [:] белги билан ифодаланади.

Унлилардаги тарихий чўзиқлик ҳодисаси ҳам мавжуд бўлиб, у [ __, __, __, __] бурун товушларида [а], ёпиқ [о], __] белгиси билан қўлланувчи [а, о, е...] каби унлиларда ва баъзан [__] унлисида ҳам қўлланади.

Ундош ҳарф ва товушлар.

Юқорида француз тилида 20 та ундош ҳарф бор деб айтиб ўтдик.
Ушбу 20 та ҳарф 20 та ундош товушни ифода этади. [p, b, t, d, k, g, s, z, f, v, m, n, l, r,] Улардан 3 таси ярим ундош ва ярим унлидир. [y, w, j].

Ундошлар талаффузи пайтида ҳаво оҳимининг тўсиқдан ўтишига кўра:



портловчи ундошлар: [р, b, t, d, k, g, m, n, __]
сирғалувчи ундошлар:
[f, v, s, z, l, r, j, w, __ , __ , __] бўладилар.

Товуш пайчаларининг иштирокига кўра ундошлар жарангли, жарангсиз ва сонор ундошлар бўладилар.

Жарангли: [b, d, g, v, z, __]

Жарангсиз: [р, t, k, s, f, __]

Сонор: [m, n, 1, r, j, w, __],

Француз ундош товушлари аниқ талаффуз қилиниб, сўз охиридаги жарангли ундошлар жарангсизлашмайди. Маълумки, ўзбек тилида бундай холат кузатилади:

сотиб олмоқ – сотип олмоқ

юбориб келмоқ – борип келмоқ

озод бўлмоқ – озот бўлмоқ

тикансиз гул – тикансис гул

Баъзи ундош товушлар алифбода ўз аксларини топмаган бўлсалар ҳам ёзувда улар ҳарф бирикмалари орқали ифодаланадилар. Масалан: ch – [ ], gn – [ ], oeu – [ ], ou – [u]

Баъзан битта товуш сўзнинг қандайлиги ва қайси ўринда келишига қараб бир неча харф орқали ифодаланиши мумкин. Масалан: [ ] – ai, ei; [k] – qu; [o] – au, eau; [f] – ph; [ ] – ch

Аксинча, бир неча хил товушни сўздаги ўрнига қараб биттагина ҳарф бериш мумкин.



1.2. Офографияни ўрганишда ёзув ва ёзма нутқнинг аҳамияти.

Хозирги даврда ўрта мактаб ўқув режаларида ёзув ва ёзма нутққа алохида эътибор берилмоқда. Ёзув нутқ фаолиятининг бир туридир. Ёзув чет тилига ўргатишнинг энг муҳим воситалари ва амалий мақсадларидан биридир.

Ўрта умумтаълим мактабларининг вазифаси ўқувчиларни ёзувга ва қисман ёзма нутққа ўргатишдир.

Орфография грекча сўздан олинган бўлиб сўзларни тўғри ёзиш ҳақидаги қоидалар, имло маъносини англатади. [Ўзбек тилининг изоҳли луғати. “Рус тили” нашриёти, М., 1981. б. 544].

Ўрта мактаб битирувчиси француз тили алфавитидан тўғри фойдалана олиш, ўтилган тематикага оид бўлган ўзининг ва оғзаки шаклдаги бировларнинг ахборотини ёзма тарзда баён қила олиш, зарур бўлса тематикага оид бўлган расмларни ёзма тасвирлай олиши керак.Бу малакалар синфдан - синфга такомиллаштириб борилади. Методист Г.К.Левицкаянинг фикрига кўра ёзув 2 асосий қисмдан иборат.

1. Ёзув. Айрим сўзларни ёзиб олиш учун тилнинг орфографик тизимларини билиш: буни биз методик адабиётда ёзув деб атаймиз.

2. Ёзма нутқ. Фикрни ўзаро муносабат талабларига мувофиқ равишда ифода этиш учун бу сўзларни ёзма шаклда бир - бирига боғлаш: буни биз ёзма нутқ деб атаймиз.

Тилнинг график тизими график бирликлар графемалардан иборат.

Графема дейилганда маълум шаклга эга бўлган харф, харф бирикмалари, орфографик белгилар (опостроф - тутқи, дефиз, вергул) тушинилади.

Биз ёзувни ўргатишда икки хил малакани шаклланишига эътибор берамиз деб ёзади методист А.А.Миролюбов

1. Айрим сўзларни ёзиб олиш учун тилнинг гарфик ва орфографик тизимларини билиб олиш малакаси - бу малака методик адабиётда ёзув малакаси деб аталади.

2. Фикрни ўзаро муносабат талабларига мувофиқ равишда ифода этиш учун сўзларни ёзма шаклда бир - бирига боғлай олиш малакаси - бу малакани биз ёзма нутқ малакаси деб атаймиз.

Графика у ёки бу ёзув белгисининг умуман қўллаш имкониятларини ўрганади.

Орфография имло қоидаларини ўрганади.

Ёзув ва ёзма нутқ сохасидаги малакалар ўқитишнинг барча поғоналарида мунтазам суратда сингдирилиб борилади. Бироқ ёзма ва ёзув нутқининг салмоғи хамма босқичида ҳам бир хил эмас.

Масалан :

а) бошланғич босғичда асосий эътибор товуш - харф муносабатига ва хуснихатга қаратилади.

б) ўрта босқичда асосий эътибор ёзма нутққа қаратилади.

в) юқори босқичда бу малакалар такомиллаштирилади.

Бир гуруҳ илмий ходимлар томонидан француз тили алфавитидаги бош харфларнинг ёзма тасвирлари соддалаштирилди ва мактаблар учун тавсия этилди.

Ёзув. Ёзувга ўргатишда товуш – харф муносабати, хуснихат, орфография устида ишлаш одатда, биргаликда олиб борилади. Ўрта мактабда ёзувни ўргатиш товуш - харф нисбатидан бошланади.

а) Товуш - харф нисбати.

Француз тилида товуш - харфлар мувофиқлигида фарқлар бор.

1. Товуш ва харф ўртасида миқдорий мослик йўқ: битта товушга харф бирикмалари тўғри келади.

2. Айрим харфларнинг турли хил (полисемия) ўқилиши.

3. Синонимик харф белгиларининг мавжудлиги.

4. Баъзи бир харфларнинг сўз ўртасида ва охирида ўқилмаслиги.

Буларнинг хаммаси ёзувга ўрганишда катта қийинчиликлар туғдиради. Бу қийинчиликлар яна шу билан чуқурлашадики, кўпинча ўқувчиларнинг она тилида босма ёки ёзма харфлар чет тили (француз тили) алфавитидаги харфларга ўхшаш бўлиб, улар мутлоқо бошқача талаффуз қилинади. Бу қийинчиликлар фақат кўплаб машқлар бажариш асосида бартараф этилади.

Товуш харф нисбати бўйича тез-тез товуш харф тахлили ўтказиб турилса яна ҳам яхши бўлиш мумкин.

Хар бир харфнинг бош ва кичик ёзма шакллари ўзгартиришга ўқитувчи алохида эътибор бериш керак. R r, M m, T t, F f, D d, I i

Чет тили хуснихатига ўргшатиш бошланғич мактабда она тили ёзувига ўргатиш жараёнида ортирилган тажрибага асосланади. Одатда, чет тили ўқитувчиси ёзувни ўргатиш вақтида тўғри ўтириш, қўл, бармоқлар ва панжалар қандай холатда бўлишига, дафтар ва бошқа нарсалар холатига тўхталиб ўтирмайди. Шу билан бирга она тили ва чет тили учун умумий бўлган харфларнинг ёзилиши пухта ўзлаштирилган бўлади ва хуснихат жихатидан хеч қандай мураккаблик йўқолмайди.

Она тили муҳим ёрдам кўрсатиш билан бирга, кўпинча айни бир вақтда чет тилидан хуснихат малакасини хосил қилишни орқага суриши ҳам холатда сезидиши мумкин.

1. Чет тили хуснихатининг характери она тили хуснихати характеридан фарқ қилганда;

2. Чет тилида ўзининг тасвири жихатидан она тили харфларидан фарқ қиладиган, аммо уларга ўхшаш қатор элементларга эга харфлар бўлганда;

Харфларнинг тушунтириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

1. Ёзма харфни алоҳида намойиш қилиш.

2. Унинг айрим элементларини намойиш қилиш.

3. Керак бўлиб қолганда тушунтирилаётган харфнинг айрим элементлари билан она тилидаги ёки илгари ўзлаштирилган чет тилидаги харфларнинг элементлари ўртасилдаги фарқни тушунтириш.

4. Мазкур харфни ёзишда қўлнинг харакати, йўналишини намойиш қилиш.

5. Мазкур харфни ўзидан олдин келган ёки кейин келувчи харфлар билан боғлаш усулларини кўрсатиш.

6. Ёзма равишда ёзилаган сўзлардаги харфларни намойиш қилиш.

Чет тили харфларини ўзлаштириш синфда ва уйда бажариладиган машқларни бажариш жараёнида юз беради.

Ҳар бир чет тили ўқитувчиси чет тили ўқув предмети учун ажратилган шарт - шароитни ҳам яхши билиши керак.

в) Орфография.

Ўрта мактаб ўқувчилари чет тили орфографияст соҳасида маълум даражада билим ва мвлакага эга бўлишлари керак. Француз тили орфографияси 4 асосий принципга таянади.

1. Фонетик принцип. Бунда сўзнинг ёзилиши унинг товушига ва мазкур тилнинг график қоидаларига мос бўлади.

2. Морфологик принцип. Бунинг маъноси шуки сўзнинг хар бир маъноли қисми - олд қўшимча бўлишидан қатий назар, хамма вақт бир хил ёзилади.

3. Анъанавий ( тарихий ) принцип. Бу принципга амал қиладиган сўзларнинг ёзилиши хозирги замон морфологик ва фонетик фактларга тўғри келмайди. Фақат сўзнинг тарихий ривожланиши билангина боғлиқ.

Орфографиянинг мураккаблиги унинг қайси принципга таянишига боғлиқ.: Фонетик принцип устунлик қилган орфография оддийроқ бўлади; Анъанавий принципга асосланган эса мураккаброқ бўлади. Француз тилида морфологик принцип устун. Шунинг учун асосий эътибор сўзнинг морфемалари устида ишлашга қаратилган бўлиши керак.

Ўқувчилар тилни ўрганиш жараёнида орфографик хатоларга йўл қўйишади. Бизнинг фикримизча, сўзнинг товуш составини бузмайдиган нотўғри ёзувларни хақиқий орфографик хатолар дейиш мумкин.

Ўқувчи график хатога ҳам йўл қўйиши мумкин. Бу хато бир товуш бошқа бир товуш билан алмаштириб ёзганда содир бўлиши мумкин.

Хатоларни бартараф қилишда кўргазмалилик катта ёрдам беради. Буларга индувидиал карточкалар (сўзларни ёзиш учун ), кесма, алифбе, жадваллар, илинадиган орфографик луғатлар ва бошқалар.

Ёзма нутқ. Ёзма нутққа ўргатиш жуда мураккаб жараён. Ўқувчиларнинг ёхма нутқ малакларини ўстириш анча қийинчилик амалга оширилади.

Ёзма нутқни амалга оширишда барча сезги органлари иштирок этади.

Ўқувчиларнинг ёзма нутқ малакаларини ўсишига чет тили ўқув предмети учун ажратилган шарт - шароит ҳам тўсиқ бўлиши мумкин -
(чет тилига ўрта мактабда жуда оз дарс соатлари ажратилган).

Оғзаки нутқда тингловчи доимо стимул (туртки) бериб ёки назорат қилиб турса, ёзма нутқда бу хатолар бўлмайди.

Ўқувчи нимани ёзиш кераклигини олдиндан тасаввур қила билиши керак.Бу ўзига хос малака ҳам ўқитиш жараёнида аста - секин ўқитувчи раҳбарлигида шаклланади.

Чет тили программалари талабига мувофиқ V синф ўқувчилари ўтилган тематикага оид бўлган айрим фикрларни ўрганилган сўзлар ёрдамида ёза олишлари зарур. (Тахминан 2-3 жумла)

VI синф ўқувчилари ўзларининг монологик ахборотларини 4-5 жумла ёрдамида ёза олишлари зарур.

VII синф ўқувчилари ўзларининг ахборотларини ёзма шаклда баён қилишлари учун зарур бўлаг жумлалар миқдорини 5 тадан ортиқ бўлиши даркор ва хоказо.

Бунинг учун ўқувчи сўз танлай билиши ва улардан жумлалар тузишда фойдалана олиши керак. Бунда фикрни ёзишдан аввал нимани ёзиш кераклигани олдиндан тасаввур қилиш асосий характерлантирувчи куч хисобланади.

Қуйида француз атоқли отларининг ёзилиш ва ўқилиш қоидалари таблицаси ва мисоллар илова қилинади:



Французча
ёзилиши
­


Ўзбекча ёзилиши

Мисоллар

Французча
ёзилиши
­


Ўзбекча
ёзилиши


1

2

3

4

а, а, а

a

Racine, Chatelet

Расин, Шатле

ai

e, э

Verlaine, Roubaix

Верлен, Рубэ

ain

ен, эн

Toussaint

Туссен

am

ан, ам

Champfleury

Champagne

Шанфлери

Шампань

ап

ан

Nantes

Найт

au

о

Vaucluse

Воклюз

ay

э, е

Hpernay Du Bel lay

Эперне

Дюбелле

b

б

Barbhon

Барбизон

с

к, с

Cachin, Nancy

Кашей, Нанси

9

с

Besançon

Безансон

ch

ш

Foch

Фощ

d

д

David

Давид

e, ё, e, e «е» caduc

е, э

Fenelon, Epinal

Фенелон, Эпиналь




Ваш elaire

Бодлер

eau

о

Rameau

Рамо

ei

е, э

Seine

Сена

em

ан, ам

Rubempre

Рюбампре

en

ан

Rouen

Руан

eu

ё, е

Feuillet

Фёйе

ey

е, э, ей

Ney

Ней

f

ф

La Fontaine

Лафонтен

g

г, ж

Aragon, Bourget Montaigne

Арагон, Бурже

gn

нь

Монтень

gu

г

Guizot

Гизо

h



Heredia

Эгедиа

i, t

и

Lille

Лилль

i1. ill

й

Raspail, Villon

Распай, Вийон

im

ем, эм

Rimbaud

Рембо

in

ен, эн

Rodin

Роден

i

ж

Jomini

Жомини

1

л, ль

Laplace, Tulle

Лаплас, Тюль

m

м

Lamartine

Ламартин

n

н

Nancy

Нанси
















1


2


3


4





о,


о


Loti


Лоти





oеu


ё


Jacques Coeur


Жак Кёр





oi


уа


Lavoisier


Лавуазье





oin


уэн


Tourcoin?


Туркуэн





оу


уа, уай


Troyes, Royal


Труа, Руайа





оm


он, ом


Comte, Pompadour


Конт, Помпадур





on



он


Montoir


Монтуар





оu


У


Toulouse


Тулуза





Р


п


Perpignan


Перпиньян





ph


ф


Philidor


Филидор





q (qu)


к


Quinet


Кине





г


р


Pamy


Парни





s


с,з


Sue, Oise


Сю, Уаза




t


т


Danton


Дантон





u, ù


ю


Dumas


Дюма





Un


ён, эн


Lebrun


Лебрён





V


в


Voltaire


Вольтер





W


в


Watteau


Ватто





X


кс, гз


Daix, Xaronval


Дэкс, Гзаронваль








с


Bruxelles


Брюссель





У


и, й


Debussy


Дебюсси





z


3


Balzac


Бальзак





  1   2   3


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет