Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси



жүктеу 0.87 Mb.
бет1/6
Дата26.04.2016
өлшемі0.87 Mb.
  1   2   3   4   5   6
: uploads -> books -> 251467
251467 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси
251467 -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
251467 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
251467 -> Фалсафа кафедраси
251467 -> Мумтоз филология кафедраси битирув малакавий иши
251467 -> Қосимжон содиқов тарихий лексикография
251467 -> Э. К. Умурзақов, Ф. Ю. Полвонов Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ
АУДИОВИЗУАЛ ЖУРНАЛИСТИКА ВА

ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯ КАФЕДРАСИ

БЕГНИЯЗОВА ҚУМАР АЛЛАМБЕРГЕНОВНА
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ИНТЕРНЕТ ЖУРНАЛИСТИКАСИ:

ШАКЛЛАНИШ ВА РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

5320400-халқаро журналистика таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун

БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ



Ҳимояга тавсия этилади”

__________ Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммунникация кафедраси мудири, ф.ф.доктори Х. Дўстмуҳаммад

2013 йил “____” ____________


ИЛМИЙ РАҲБАР:

_________ ф.ф.д., профессор Ф.Мўминов


2013 йил “____” ____________



Тошкент-2013
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
М У Н Д А Р И Ж АСИ





Номланиши

бетлар

Кириш…………………………………………………

3-8

Биринчи боб: Қорақалпоғистонда интернет журналистикасининг пайдо бўлиши ва шаклланиши

8-16




    1. Қорақалпоғистонда интернет журналистиканинг шаклланиш тамойиллари




16-21




    1. Қорақалпоғистонда интернет журналистиканинг жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги аҳамияти




21-31

Иккинчи боб: Қорақалпоғистонда интернет журналистиканинг ривожланиши


32-35




2.1 Қорақалпоқча электрон нашрлар фаолияти: “Еркин Қарақалпақстан”, “Қарақалпақстан жаслары”, “Jetkinshek”, “Тўрткулнома” газеталари мисолида


36-56




    1. Онлайн радиоканаллар: “Нукус ФМ” радиоканали мисолида




56-63




    1. Қорақалпоғистон интернет журналистикасидаги оммавий коммуникативлик ҳамда коммуникацион жараёнларда хорижий тилларнинг аҳамияти ва ўрни

64-72

Хулоса………………………………………………….

73-76

Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхати……….. 77-78

Иловалар (агар бўлса)…………………………........

79-84



Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети “Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация” кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари доктори, профессор Файзулла Мўминов томонидан битирувчи Бегниязова Қумар Алламбергеновнанинг “Қорақалпоғистон интернет журналистикаси: шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари” мавзусидаги битирув малакавий ишига
ТАВСИЯНОМА
Битирув малакавий иши методологик тузилишга эга. Фактлар тўла асосланган. Мавзуга илмий, чуқур ёндашилган. Давлат аттестация комиссиясининг барча талабларига жавоб беради. Шу сабабли илмий раҳбар сифатида БМИ ҳимоя қилишга тавсия этаман.

Илмий раҳбар: филология фанлари доктори,

профессор Файзулла Мўминов

Ҳимояга рухсат этилди:

Факультет декани:___________________________А. Нурматов

Кафедра мудири: ____________________________Х. Дўстмуҳаммад

Илмий раҳбар: ______________________________Ф. Мўминов

Расмий тақризчи: ___________________________Т. Машарипова

БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Мавзу: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ИНТЕРНЕТ ЖУРНАЛИСТИКАСИ: ШАКЛЛАНИШ ВА РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТИ


ДАК қарори: ўзбек гуруҳи талабаси Қумар Бегниязованинг

битирув малакавий иши “_____”га баҳолансин.

________” _____________________ 2013 йил



ДАК раиси: А. Рахимов
ДАК котиби: Ф. Рахимова

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети битирувчиси

Бегниязова Қумар Алламбергеновнанинг “Қорақалпоғистон интернет журналистикаси: шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари” мавзусидаги битирув малакавий ишига
ТАҚРИЗ
"Қорақалпоғистон интернет журналистикаси: шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари” мазусидаги битирув малакавий ишини ўқиб чиқдим. Унда Қорақалпоғистонда тармоқ тизимида фаолият кўрсатаётган электрон нашрлар, радиоканал ҳамда журналистик блоглар ҳақида илмий изланишлар олиб борилган. Ушбу электрон ОАВ воситаларининг пайдо бўлиши, шаклланиши ҳамда ривожланиш босқичларини ўрганилиб чиқилган. Шунингдек, веб-сайтлар кўриниши, формати, ўзига хослиги, ундаги айланаётган ахборот, публицистик асарларни таҳлил қилинган. Мавжуд муаммоларни кўрсатилган. Унинг ечимлари ҳам берилган. Қумар Бегниязова тадқиқотни ёзиш давомида бир нечта манбалар билан ишлаганлиги маълум бўлади. Яъни у электрон сайтларни бошқа веб-манзиллар билан ўзаро таққослайди. Публицистик асарларнинг жанр хусусиятларини ўрганиб чиқади ва унинг камчилик ҳамда афзалликларини келтириб ўтади. “Нукус ФМ” радиоканалидаги интерактивлик, электрон нашрлардаги аудитория билан муносабатни таъминловчи турли хил интернет хизматлари ҳақида ҳам тўхталади. Унинг оммани сайтга қизиқтиришдаги аҳамиятини кўрсатиб беради. Қорақалпоғистон интернет журналистикасининг пайдо бўлиш жараёнларини босқичларга бўлиб ўрганади. Фактлар келтиради. Мисоллар билан тушунтиради. Тармоқ журналистикасининг ривожланишига сабаб бўлган омилларни ўрганиб чиқади. Айниқса, битирув малакавий ишида Қорақалпоғистон интернет журналистикасининг жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги аҳамиятини кўсатишда ҳар битта электрон сайтга алоҳида тўхталади. Ундаги мақола, дастур ҳамда эшиттиришларга омманинг муносабатини аниқлайди.

Мазкур тадқиқот жуда долзарб ва аҳамиятли. Негаки, шу пайтгача бу мавзуда ҳали мукаммал, тўла изланиш олиб борилмаган. Минтақадаги интернет журналистикаси ўрганилмаган. Шу сабабли ҳам Қорақалпоғистон интернет журналистикасида ҳамон эътиборсизлик кайфияти мавжуд. Агарда ушбу мавзуда Қумар яна изланишини давом этса, янги таклифлар берса, минтақдаги тармоқ журналистикасининг ривожланишига эришамиз.

Битирув малакавий ишининг методикаси ҳам назарий, ҳам амалий, ҳам таклифлардан ташкил топган. Тармоқ журналистикасининг назарияси берилган. У минтақада электрон ОАВ воситаларида қандай амалга оширилмоқда деган саволга жавоб изланган ва таклифлар берилган. Ушбу таклифлар эса жуда ўринли.

Албатта, битирув малакавий ишида айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Масалан, бир иккита жойда жумла бир бирига уланмаган. Шахсий блогларга кам тўхталган. Аммо бу тадқиқотга ҳеч қандай зарар теккизмайди.

Илмий изланишда электрон ОАВ воситаларида хорижий тиллар масаласи ҳам кўтарилган. Президентимизнинг 2012 йил декабрдаги қарорига қаратилган битирув ишининг жавоби ҳисобланади бу. Негаки, унда сайтларда мақолаларни узатишда хорижйи тиллар масаласи кўтарилади. Мисоллар билан тушунтирилади. Таклифлар берилади.

Хуллас битирув малакавий иши ҳам илмий, ҳам методикалик таркиби жиҳатдан тўла тадқиқот даражасига жавоб беради.



Қорақалпоқ давлат университети журналистика

Факультети катта ўқитувчиси Т. Машарипова


КИРИШ

Мавзунинг долзарблиги. Интернет ахборот тарқатувчи восита. У омма ва ахборот ўртасидаги муносабатни ўрнатади. Маълум воқеа, ҳодиса ҳақида хабар беради ва жамоатчилик фикрини уйғотади.

Ҳозирда одамлар глобал тармоқдан асосан ахборот олиш учун фойдаланмоқда. Бошқа хизматларга эса (хат жўнатиш, интернет ўйинлари ҳамда қўшиқ эшитиш) оммавий ахборотга нисбатан кам мурожаат қилинмоқда1. Табиийки, бу жараён интернетда ахборот ташувчи восита ОАВга бўлган талабни ҳар қачонгидан ҳам оширади.

Бугунги ахборот харидорларининг диди бошқача. Улар тезкор, ҳаққоний, арзон ҳамда сифатли маълумотни хоҳлайди. Шунингдек, аудиториянинг ҳаммаси ҳам ахборот олиш учун махсус журналистик сайтларга мурожаат қилавермайди. Улар қидирув тизимига (google.co.uz, yandex.com) излаётган ахборотини киритади. Бу оддий фойдаланувчи учун энг қўлай усул ҳисобланади. Аммо баъзилар маълумотни ОАВ сайтидан олишни афзал кўради. Негаки, интернетдаги бошқа сайтлар томонидан узатилаётган ҳамма ахборот ҳам ҳаққоний бўлавермайди. Шу нуқтаи назардан ҳам интернет маконида ОАВ сайтларининг яшаши, фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқ.

Айни пайтда Қорақалпоғистон интернет журналистикасида бешта электрон ОАВ фаолият кўрсатади. Шундан тўрттаси анъанавий газета, биттаси эса “Нукус ФМ” радиоканалининг веб-сайти ҳисобланади2. Мазкур веб-манзиллар ахборот узатиш соҳасида озми-кўпми хизмат кўрсатмоқда. Оммани кунлик воқеа, ҳодисалардан бохабар қилмоқда. “Еркин Қарақалпақстан” газетасининг www.erkinkk.kr.uz сайти жамиятнинг турли соҳаларига оид кунлик ахборотни узатади. “Қарақалпақстан жаслары” газетасининг www.qqjaslari.uz сайти эса республика ёшлари турмуши, изланиш, муваффақият ҳамда муаммоларини акс эттиради. Тенгдошларимизга кўзгу вазифасини бажаради. “Jetkinshek” газетасининг www.jetkinshek.uz сайти бўлса болалар ва ўсмирлар ҳаётидан ҳикоя қилади. www.turtkulnoma.uz сайти Қорақалпоғистон интернет журналистикасида туман газеталари ичида биринчи тармоқда ўз фаолиятини бошлаган “Тўрткулнома”нинг электрон манзили саналади. “Нукус ФМ” радиоканалининг www.karstars.com сайтида эса каналда жаранг сочган ранг- баранг эшиттириш ва дастурлар ўрин эгаллаган. Бундан ташқари, мазкур веб- манзилда мижозлар учун турли хизматлар ҳам тақдим этилган. Ушбу электрон сайтлар электрон кўринишдаги ахборотни аудиторияси, формати, йўналишидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаради.

Албатта, минтақада интернет журналистикаси бирданига пайдо бўлганича йўқ. Унинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишига сабабчи бир нечта омиллар мавжуд. Ушбу омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш жуда муҳим.

Интернет ва анъанавий журналистика ўртасида умумийлик ва ўзига хосликлар мавжуд. Электрон ОАВ ахбороти, эшшитириш ҳамда дастур интерактивлиги, қизиқарли, тушунарли, қисқа, лўндалиги билан анъанавий ОАВдан фарқланади. www.erkinkk.kr.uz сайтида аксарият публицистик мақолалар ушбу талабларга тўла жавоб бермайди. Мақолалар газетада қандай чиқса, ўзгаришсиз шундай сайтга жойлаштирилади. Худди шу ҳолатни www.qqjaslari.uz, www.jetkinshek.uz, www.turtkulnoma.uz электрон сайтларида ҳам кузатишимиз мумкин. www.karstars.com сайтида эса кўпроқ эшиттириш ва дастурлардан кўра, аудиторияга қўшиқ, видеоларни тақдим этади. Бугунги тармоқ журналистикаси буни қабул қилмайди. Пулли интернетга уланган мижоз ўзи хоҳлаган ахборотини тез, қисқа ва лўнда олишни истайди. Мабода ушбу талаб қондирилмаса, у бошқа электрон манбалардан фойдаланади. Қўшиқ, видеоларни эса текин хизмат кўрсатиш воситасидан (телефон, телевидение, анъанавий радиоканаллар) олади. Тўғри, Қорақалпоғистонда интернет журналистикаси секин-аста ривожланаяпти. Мумаммолар бартараф этилмоқда. Аммо тармоқ журналистикаси бу секин ҳаракат, ривожланишга қараб турмайди. Унда ахборот қандай тезликда айланса, унинг тараққиёти ҳам шундай тезликни талаб қилади. Негаки, омма алла қачон тармоқни ОАВ воситаси сифатида тан олган. Шундай шароитда Қорақалпоғистондаги интернет журналистикаси ривожланишидаги мавжуд муаммо ва қийинчиликларни тадқиқ қилиш керак.

Шу ўринда яна битта мулоҳаза. Телевидение-бу жонли ҳаёт, жонли ахборот дегани. Ҳозирда Қорақалпоғистонда бирдан бир “Қарақалпақстан” телеканали мавжуд. У ҳар куни ўн саккиз соат ўз дастурларини эфирга узатади. Аммо шу кунгача минтақадаги ягона каналнинг интернетда сайти йўқлигини нима билан изоҳлашимиз мумкин?! Ахир жамиятда ҳар бир ОАВ замонга мослашиши, ахборотини интернетда ҳам айлантириши, сотишини ўйлаши керак эмасми?! Бу савол шундай муаммолари мавжуд минтақадаги газета, журнал ва “Қарақалпақстан” радиоканалига ҳам тегишли. Демак соҳадаги тармоқ журналистикаси камчиликларини бартараф қилиш долзарб масала.

Ҳозирда айрим журналистлар ўзининг шахсий блогларини яратишга уринмоқда. Блог яратиш-сайтга нисбатан осон ва чўнтакбопроқ3. Қорақалпоғистон интернет журналистикаcида электрон ОАВга нисбатан блоглар фаолиятидаги айрим ўзига хос афзаллик ва ютуқлар диққатга лойиқ. Яъни блогда муаллиф фойдаланувчи ва журналист ўртасидаги масофани қисқартиради. Ғарб интернет журналистикасида-бу жуда аҳамиятли. Қорақалпоқ интернет журналистикасидаги шундай айрим ютуқ ва афзалликларни ўрганиш, уни бошқа электрон ОАВ фаолиятида ҳам қўллаш зарур.



Тадқиқотнинг асосий мақсад ва вазифалари;

  • Қорақалпоқ интернет журналистикаси фаолиятини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш;

  • электрон нашр, радиоканал сайтидаги мақола ҳамда эшиттиришларни таҳлил қилиш, истеъмолчиларнинг унга нисбатан муносабатини аниқлаш;

  • соҳага оид янги таклифларни бериш, муаммони ҳал қилишнинг осон ва сифатли усулларини кўрсатиш;

  • электрон ОАВ фаолиятини таққослаш орқали ўрганиш;

- интернет журналистикаси жанрларининг ўзига хос хусусиятларини электрон нашр, онлайн радиоканаллардаги мақола, дастурлар мисолида таҳлил қилиш.

Тадқиқотда зарур хулоса ва тавсияларни ёритиш ҳам мақсад қилинган.

Энг асосийси эса минтақада тармоқ журналистикасининг ривожланишига эришишдан иборат.

Тадқиқотнинг янгилиги.

Ҳануз журналистика соҳасида Қорақалпоғистон интернет журналистикаси бўйича ҳеч қандай илмий изланиш олиб борилмаган. Тадқиқотда минтақадаги тармоқ журналистикасида бошқалар эътибор бермаган ва ўрганса арзийдиган ўзига хос хусусиятлар мавжудлиги аниқланди. Қорақалпоғистон интернет журналистикасининг пайдо бўлиш, шаклланиш, ривожланиш босқичлари ўрганилди. Натижада, бу жараёнда журналистлар ўрнак олса арзийдиган тармоқ журналистикаси тажрибаси борлиги маълум бўлди.



Мавзунинг тадқиқот қилишга лойиқлигини қўйидагича таснифлаш мумкин;

- ахборот экспорт ва импортида асосий коммуникация воситаси интернет ОАВга талабнинг ортиши;

- минтақада электрон ОАВ соҳасидаги янги қадамлар;

- омманинг газета ўқиш, радио тинглаш ва телевизор кўришга қараганда тармоқни хуш кўриши;

- Қорақалпоғистонда интернет нашр, онлайн радиоканаллардаги истиқболлар.

Тадқиқотнинг натижаларидан Қорақалпоқ давлат университети журналистика факультетида ўқитиладиган “Интернет журналистикаси” дарсида фойдаланиш мумкин. Қорақалпоғистон интернет журналистикасини ўрганиш бўлажак журналистлар учун ўта муҳим. Назарий ўрганилган билим эса эртага тармоқ бўйича журналистларнинг иш тажрибасини ҳар томонлама бойитишга ёрдам беради.



Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқотда Қорақалпоғистон интернет журналистикасининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланиш босқичлари илмий таҳлил қилинади. Таҳлил мисоллар билан исботланади. Минтақадаги тармоқ журналистиканинг пайдо бўлиши ҳамда шаклланишида ҳукумат қарорлари, мавжуд давлат ва ташкилотларнинг таъсири кучли бўлганлиги бир нечта Президентимизнинг фармон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг www.sovminrk.gov.uz, И.В Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат музейининг www.museum-s.info сайтлари мисолида ўрганилади, таққосланади. Бир бирига ўхшаш ва фарқли жиҳатлари кўрсатилади. Шунингдек, тадқиқотда электрон нашрлар, онлайн радиоканалдаги жанрлар ҳам ўрганилади. Анъанавий жанрлардан фарқи мақола, эшиттиришлар мисолида кўрсатилади.



Мавзунинг предмети.

Мавзунинг предмети Қорақалпоғистондаги интернет ОАВ фаолияти, унинг ўзига хослиги, ривожланиши, шаклланиши, пайдо бўлишини ўз ичига қамраб олади.

Объекти бўлса Қорақалпоғистон интернет журналистикаси ҳисобланади. Объек доирасида мавжуд электрон нашр, онлайн радиоканаллар ўрганилади, таҳлил қилинади.

Қорақалпоғистон интернет журналистикасининг ижобий жиҳатларига қараганда камчилик, муаммолари кўпроқни ташкил этади. Буни айрим электрон ОАВ сайтларининг баъзида ишламай қолиши, саҳифаларнинг вақтида янгиланмаслиги ҳамда анъанавий ОАВда узатилган ахборотнинг онлайнда ҳам худди шундай жойлаштирилиши мисолида айтиб ўтишимиз мумкин. Ушбу камчиликларни бартараф этиш учун эса интернет тилини тушунадиган кадрлар керак. Бундан ташқари, тармоқда фаолият кўрсатадиган журналистларни интернет талаб, қонун-қоидаларига мослаштириш, ўргатиш, малакасини ошириш керак бўлади. Бу бўйича қўшимча таклифлар бериш ҳамда унинг ривожланишига йўл-йўриқ кўрсатиш ҳам асосий мақсадимиз ҳисобланади. Негаки, ўзимиздаги камчилик ўзимизга кўринмайди. Ўзгаларники эса аксинча. Қорақалпоқ интернет журналистикасини анъанавий журналистика нуқтаи назаридан баҳолайдиган фурсат ўтди. У бутунлай ўзгача коммуникация воситаси, ахборот ташувчиси саналади. Шундай экан, уни бошқа онлайн ОАВ фаолияти билан таққослаш, интернет журналистикаси назарияси асосида таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.



Битирув малакаваий ишининг тузилиши.

Битирув малакавий ишининг умумий ҳажми 88 бетдан иборат. У иккита бобдан ташкил топган. Биринчи бобда иккита, иккинчисида эса учта бўлим мавжуд. Шунингдек, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва мавзу бўйича иловалар ҳам кўрсатилади.



I БОБ: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ИНТЕРНЕТ ЖУРНАЛИСТИКАНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА ШАКЛЛАНИШИ

Глобал тармоқнинг яратилиши ва оммалашуви барча турдаги ахборотни электрон кўринишга келтирди. Бу жараён интернетда глобал ахборот тушунчасининг пайдо бўлишига олиб келди. Глобал ахборот-бу умумий характерга эга бўлиб, у ҳамма учун бирдек хизмат қилади. Бунда ахборот тармоқ орқали импорт, экспорт қилинади4. Ахборот импорт ва экспорти эса интернетда оммавий ахборот воситалари фаолиятини йўлга қўйди. Илк бора ушбу тизим АҚШнинг “The SKY” газетасининг веб-сайтининг яратилиши билан бошланди5. Сўнгра жараён жадаллашди. Дунёнинг ривожланган давлатларининг етакчи ОАВ аста-секин интернетда махсус ўз сайтларини яратди. Интернетнинг глобаллик кўриниш касб этиши ОАВ учун ўз аудиториясининг кенгайтиришга имкон берди. Ва мамлакатимизда 1996 йилдан бошлаб давлат ҳамда жамоат ташкилотларининг тармоққа уланиш жараёни бошланди. Аммо ОАВ глобал тармоқни 2002 йилдагина ўзлаштирди. Мазкур жараённинг тезлашувига 2002-2010 йилларда компьютерлаштиришни ва ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Миллий дастур кўмаклашди6. Ўшанда бу дастурда республикамиздаги миллий сегментти ривожлантириш йўналишлари белгилаб берилган эди. Ўзбек сегменти Uznet провайдири томонидан кўрсатиладиган ахборот хизматлари ахборот заҳираларини оптималлаштирди. Ва интернет ОАВни яратишда яхши қўл келди. 2002 йил анъанавий ОАВ ўз электрон версияларини яратиш орқали виртуал маконни ўзлаштира бошлади. Сўнгра “Халқ сўзи”, “Правда вастока”, “Ўзбекистон овози” газеталарининг веб-сайтлари ишга тушди. Ҳозирда республикамизда миллий доменимизда фоалият қўрсатаётган 1600та сайт мавжуд7. Шундан 200 ОАВга тегишли. Шу 200та ОАВ сайтлари ичида Қорақалпоғистонда фаолият кўрсатаётган онлайн ОАВ ҳам бор.

Қорақалпоғистонга интернетнинг кириб келиши 1997 йилга тўғри келади8. Илк бора 1998 йил тармоқда қорақалпоқ тилидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг www.sovminrk.gov.uz сайти ўз фаолиятини бошлади9. Сўнгра И.В Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат музейининг www.museum-s.info cайти тармоққа қўшилди. Ушбу сайтлар Қорақалпоғистонда рўй бераётган янгилик ва ўзгаришларни ҳам аудиторияга тезкор етказиб турди. Ва анъанавий ОАВнинг электрон кўриниши яратилганча тармоқдаги асосий ахборотнинг экспорти билан шуғилланди. Масалан, 1998 йил декабрда www.sovminrk.gov.uz сайти саҳифасида “Кун кемшилиги” (1998 йил 23-октябр), “Жоқары Кенестеги сессия” (1998 йил 15- ноябр), “Шетки ауылдағы жанаша мектеп” (1998 йил 5-декабр), “Айзаданын кестелери”, “Онерментлерге жана имканиятлар” (1998 йил 29-январ) каби мақолалар эълон қилинган. Аммо ушбу мақолалар жанр хусусияти жиҳатдан тўла талабга жавоб бермайди. Буни тушунса бўлади. Негаки, сайтнинг асосий вазифаси журналистик материал яратиш ҳамда жамоатчилик фикрини шакллантириш эмас, теша-тегмаган янгилик ҳақида маълумот бериш, хабардор қилишдангина иборат бўлган. Аммо бундаги ахборийлик хусусиятини ҳам эътибордан четда қолдириш мумкин эмас. Масалан, “Кун муаммоси” сарлавҳали мақолада Нукус шаҳри, Қизкеткан кўчасидаги чиқиндилар масаласи кўтарилади. Буни жанр нуқтаи назаридан таҳлил қилганимизда, у публицистик, сиёсий, муаммоли мақола туркумига киради. “Жоқары Кенестеги сессия”, “Шетки ауылдағы жанаша мектеп” мақолаларини ҳам шунга мисол қилишимиз мумкин. “Айзаданын кестелери”, “Онерментлерге жана имканиятлар” мақолалари публицистик, маданий йўналишдаги мақола ҳисобланади. Бироқ ушбу мақолаларнинг муаллифлари кўрсатилмаган. Бундан кўринадики, мазкур давлат сайти дастлаб Қорақалпоғистонда тармоқдаги журналистика фаолиятини қисман бажарган. Бундай хусусиятни www.museum-s.info сайтида ҳам кузатишимиз мумкин. Тўғри. Сайтда асосан музей, экспонантлар ҳақидаги ахборотлар ўрин эгаллаган. Шунингдек, унда Қорақалпоғистондаги қадимий қадамжолар, шаҳар, туманлар ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилган. Бундан ташқари, Қорақалпоғистондаги музей фаолияти билан боғлиқ янгиликлар ҳам бериб борилган. Масалан, 1998 йил 17-ноябрдаги сайтнинг “Публикации” бўлимига “Келисим натийжеси” хабари жойлаштирилган. Бунда 1998 йил 15-ноябрда музейда ўтказилган очиқ эшиклар куни ҳақида гап кеткан. Қайсидир маънода бу-ахборот. У ахборийлик хусусиятига эга. Аммо уни узатиш маҳоратли журналистлар томонидан амалга оширилмаган. Шунинг учун камчиликлардан ҳам йироқ эмас. Ахборотни шундай давлат ва ташкилотларнинг махсус сайтлари орқали узатиш дастури 2007 йилгача Қорақалпоғистонда давом этди.

2007 йил 7-февралда Қорақалпоғистон алоқа ва хабар агентлиги томонидан рўйхатга олинган илк “Еркин Қарақалпақстан” ва “Вести Каракалпакстана” газеталарининг www.erkinkarakalpak.uz сайти ишга тушди. Мазкур сайт ахборот ишлаб чиқарадиган ҳамда узатадиган соф қорақалпоқча биринчи анъанавий газетанинг электрон нашри бўлди.

Қорақалпоғистонда интернет журналистикаси бирданига пайдо бўлган жараён эмас. У босқичма-босқич шаклланди. Унинг шаклланишига эса бир нечта омиллар ўз таъсирини кўрсатди. Уларни қуйидагича таснифлашимиз мумкин;

- минтақада интернетга талабнинг кучайиши;

-ахборот технологияларини ривожлантиришга қаратилган қарорларнинг қабул қилиниши;

- интернетнинг оммалашуви;

- тармоқ орқали ахборотнинг арзон нархда ишлаб чиқарилиши;

- миллий ахборотнинг ахборот бозорига осон кириб бориши.



Интернет журналистикаси фаолитига таъсир кўрсатган биринчи омил бу тармоқдан фойдаланишга бўлган талабнинг ортиши ҳисобланади. Тўғри, ўшанда интернет ҳали ҳамма хонадонларга кириб бормаган, аммо у айрим муассаса, идораларда мавжуд эди. Шунингдек, унинг имкониятлари анъанавий ОАВ орқали бот-бот таъкидлаётганди. Натижада, жамиятда унинг оммалашуви кузатилди. Бу Қорақалпоғистон шароитида интернетга талабни анча кучайтирди. Интернет воситасида ахборотнинг арзон нархда ишлаб чиқарилиши ҳам янги тармоқ тизимидаги журналистиканинг вужудга келишига ўз таъсирини кўрсатмай қўймади. Анъанавий газеталар ўз саҳифаларида хориж хабарларини тайёрлашни бошлади. Бунда улар тезкор ахборот ташувчи интернетга мурожаат этди. Бу ахборотнинг тармоқ орқали тезда ахборот бозорига кириб боришига имкон беришини англатди.

Бундан ташқари Қорақалпоғистонда интернет журналистикасининг пайдо бўлишида давлат ва ташкилот сайтлари ҳам катта таъсир кўрсатди. Негаки, онлайнда ОАВнинг илк яратилган веб-сайтларини кўрганимизда, улардан андоза олган ҳолда яратилганлигини кузатишимиз мумкин. Масалан, www.erkinkarakalpak.uz (1-расм)нинг дастлабки кўриниши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг www.sovminrk.gov.uz (1-расм) сайтига жуда ўхшаш тарзда бўлди. Саҳифа ойнаcи дизайни, рангида ҳам бир хилликни кузатдик. Янгиликларни жойлаштириш услубида ҳам уйғунликлар бор. Айни пайтда унинг кўриниши анча ўзгарган. Иккала сайт ҳам ўзига хос дизайнга эга.





  1   2   3   4   5   6


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет