Бокс фанидан маъруза матни «бокс тарихи»



жүктеу 0.93 Mb.
бет1/5
Дата13.04.2016
өлшемі0.93 Mb.
  1   2   3   4   5
: lib
lib -> Пайдаланушыларға «Виртуалды библиографиялық анықтама» қызмет көрсетудің ережелері
lib -> Психологические труды
lib -> I-бап улыўма режелер q-статья. Усы Нызамны4 ма3сети
lib -> Ауыл шаруашылық ғылымдары
lib -> А. Ф. Зейнулина филология ғылымдарының кандидаты, профессор
lib -> Қазақстан халқы Ассамблеясы
lib -> М ж. КӨпеев шығармаларындағы кірме сөздер тарихы оқУ ҚҰралы
lib -> Исследование Тимура Касымовича Бейсембиева «Жизнь Алимкула. Местная центрально-азиатская хроника XIX века» выпущена в свет издательством «Рутледж Курзон»
lib -> Хазрат Инайят Хан Метафизика. Опыт души на разных уровнях существования
lib -> Аарон Бек, А. Раш, Брайан Шо, Гэри Эмери. Когнитивная терапия депрессии
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ
БОКС, ҚИЛИЧБОЗЛИК, ТАЭКВОНДО НАЗАРИЯСИ ВА

УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ
ТАСДИҚЛАЙМАН”

Кафедра мудири____________

Абдурасулова Г.Б.

“_____”_____________20___.й




БОКС ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНИ

«БОКС ТАРИХИ»

II курс умумий босқич



Т О Ш К Е Н Т - 2013 й.
Режа.


  1. Турли тарихий даврларда бокс.

  2. Спорт тури сифатида бокснинг пайдо бўлиши.

  3. Ўзбекистонда бокс тарихи ва унинг ривожланиши.

  4. Мустақиллик даврида Ўзбекистон боксчиларининг ҳалқаро мусобақалардаги ғалабалари.

  5. Фойдаланилган адабиётлар.


Аннотация

Ушбу маърузада турли тарихий даврларда бокс спортининг ривожланиши, спорт тури сифатида бокснинг пайдо бўлиши ҳамда Ўзбекистонда бокс тарихи ва унинг ривожланиши юзасидан маълумотлар баён этилган. Мустақиллик даврида Ўзбекистон боксчиларининг ҳалқаро мусобақалардаги ғалабалари ўрганилиб тахлил қилинган.






Турли тарихий даврларда бокс
Боксни ҳамма даврлар спорти, деб аташади. Унинг ривожланиш тарихи беш минг йилдан зиёд даврга тенг.

Қўл жанги спорт яккакураши сифатида жамият ривож-ланишининг илк даврларида пайдо бўлган бўлиб, кўпгина халқлар ўртасида турли хил кўринишларда тарқалган эди. Алжир жанубида топилган қоя тошлардаги расмлар Африка халқларида бокс мавжуд бўлганлиги тўғрисида гувоҳлик беради.

Фиръавнлар сағаналари деворларида акс эттирилган қўл жанги лавҳалари шуни тасдиқлайдики, ушбу яккакураш тури қадимги Мисрда ҳам мажуд бўлган.

Бизгача Крит-Микен маданияти даврининг қўл жанги тасвирлари етиб келган.

Қўл жанги айниқса Қадимий Грецияда (Юнонистонда) кенг тарқалган эди. 23-чи Олимпиададан (э.а. 688 й.) бошлаб унинг Олимпия ўйинлари дастурига киритилгани фикримиз далилидир.

Адабий ёдгорликлар, расмлар Қадимий Грецияда қўл жангини олиб бориш қоидалари, жангчиларни машқ қилдириш услублари тўғрисида етарлича маълумот беради. Жанг олиб бориш учун жангчиларнинг муштлари нам теридан тайёрланган юмшоқ тасмалар билан ўралган. Улар ҳозирги замонавий бинтлар сингари қўлни жароҳатлардан сақлаган. Мушт билан курашувчи жангчилар тик турган ҳолда жанг олиб борганлар. Улардан асосан тезкорлик ва чаққонлик талаб қилинган.

Греклар жуфтликларни вазн тоифасига қараб эмас, балки қуръа ташлаш йўли орқали ажратганлар. Учрашув вақти чекланмаган, у рақиблардан бири жангни давом эттиришга ҳоли бўлмагунга қадар давом этган. Ҳакамлар (гелланодиклар) 40 ёшдан кичик бўлмаган шахслар орасидан танлаб олинган ва улар жанг олиб бориш техникасини ҳамда мусобақа шартларини яхши билишлари лозим бўлган. Ҳамма муштлашиш жанги расмларида гелланодик учи шохлаб кетган ток новдаси билан тасвирланган. У ушбу новдани жангчиларга теккизиб, уларнинг ҳаракатларига аралашган.

Спортчиларни ўргатиш ва машқ қилдириш алоҳида мактабларда – палестраларда мутахассис раҳбарлигида амалга оширилган. Палестра – томи йўқ ёпиқ колоннада бўлиб, унинг ичкарисида машқлар учун зал мавжуд бўлган. Палестрадаги пол тупроқдан бўлган. Зал атрофида таҳорат қилиш, дам олиш, мой ва қум билан суртиниш, қурбонлик қилиш учун кичик ёпиқ хоналар ва ҳ.к. жойлашган.

Жангчилар машғулотларда қулоқчинли ниқоб билан бошларини ҳимоя қилганлар. Бу ниқоб юмшоқ теридан тайёрланганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Машғулотларда замонавий машқ қилиш қопига ўхшаш корикос қўлланилган. У қўй терисидан тайёрланган бўлиб, унинг жун томони ичкарига ўгирилган ва хурмо данаклари билан тўлдирилган. Корикос бош баландлигида осиб қўйилган ва жангчиларга зарба машқларини бажариш учун хизмат қилган. Ер кавлаш ва омоч ҳайдаш энг кенг тарқалган машқ саналган.

Қадимги Римда муштлашиш жанги оддий халқ учун томошага айланган ва амфитеатрлар майдонларида ўтка-зилган. Муштнинг зарба кучини ошириш учун уни қурол-лантиришнинг турли хил усуллари (цестлар ва ҳ.к.) қўлла-нилган.

Ўрта асрларда Ғарбда муштлашиш жанглари рицарларни тарбиялаш тизимига кирмаган, лекин халқ орасида кенг тарқалган.

XVIII асрнинг биринчи ярмида Англияда совринли бокс –қўл жанги ва тик туриб курашишнинг уйғунлашган тури пайдо бўлди. Унинг асосини ўша даврда Англияда мавжуд бўлган ўзига хос яккакураш турлари ташкил этди. Мусобақалар махсус майдонларда ўтказилган, оддий қоида-лар асосида бошқарилган ва ҳаддан зиёд қўпол бўлган. Жангчиларнинг муштлари ҳимоя қилинмаган. Томошабин-лар орасидаги баҳсларни бартараф этиш мақсадида бокснинг биринчи қоидалари 1743-йилда цирк эгаси Ж.Браутон томо-нидан ишлаб чиқилган. Қоидалар фақат 7 банддан иборат бўлган ва жангнинг боришини кам миқдорда чеклаган.

Ушбу қоидаларга биноан жанг томони 1 ярд (91 см) бўлган квадрат билан белгиланган ва “скрэтч” деб номланган ринг ўртасидан бошланган. Агар боксчи зарбадан йиқилиб тушса ёки мувозанатни йўқотган бўлса, рингда турган секундант ярим дақиқа ичида унга туришга ва жангни давом эттиришга кўмаклашиши лозим бўлган. Боксчи “скрэтч”га туриб олишга улгурмаса ёки секундант унинг мағлуб бўлганлигини эълон қилган бўлса, унга мағлубият ёзилган.

Браутон қоидалари юз йилга яқин деярли ўзгаришсиз амал қилиб келди. Бокс техникаси замонавий боксникидан тубдан фарқ қилар эди. Кураш ва чалиш элементларидан фойдаланиш жангнинг куч хусусиятига эга бўлишига сабабчи бўлган ҳамда ринг бўйлаб тез ҳаракатланиш имкониятини чеклаган, чунки боксчилар диққати нафақат зарбалардан ҳимояланишга, балки ушлаб олишлар ва чалишлардан қутулиб қолишга қаратилган.

“Совринли Лондон ринги қоидалари” номи билан машҳур бўлган янги қоидалар 1838-йилда қабул қилинган. Улар 29 банддан иборат бўлган ва уларда асосан боксчилар-нинг ҳаракатларига эмас, балки гаров бойловчилар учун катта аҳамиятга эга бўлган мусобақаларнинг юридик томонларига аниқликлар киритилган.

Боксчиларнинг машғулотлари замонавийсидан анча фарқ қилган. У совринли бокс қоидалари хусусиятларини акс эттирган ва нооқилона бўлган. Одатда машғулотлар мусобақалар бошланишидан уч ой олдин бошланган ва ҳар кунги оғир меҳнат тарзида кечган. Бунда чидамлиликни тарбиялаш биринчи ўринда турган.

Оғирликлар билан машқ қилиш машғулот мазмунига киритилган. Жангчилар қўлларини уксус, спирт, лимон шарбати ва эвкалипт мойидан тайёрланган ҳар хил воситалар билан бақувват қилганлар. Бунда тери қўпол ва жонсиз бўлиб борган.

Оммавий томошалар ривожланиб бориши билан инглизларнинг совринли бокси профессионал боксга ўрнини бўшатиб беради. Профессионал спорт тўлалигича ишбилармонлар қўлига ўтади. Лекин бокс, фойда келтириш учун мўлжалланган томоша сифатида, эски қоидалар асосида ривожлана олмас эди.


Спорт тури сифатида бокснинг пайдо бўлиши.

Боксчиларнинг очиқ муштлар билан олиб бориладиган жангнинг қўполлиги спортчиларни ўзига тортмас эди, шунинг учун 1867-йилда янги қоидалар (Квинсберри қоида-лари) қабул қилинади. Бу қоидалар бокс хусусиятини тубдан ўзгартириб юборади ва унинг спорт тури сифатида ривож-ланишига асос солади.

Жангга бир қатор шартлар киритилган. Жанг раунд-ларга бўлинган, улар орасида танаффуслар белгиланган ва натижада олишув суръати тезлашган, боксчиларнинг ҳаракат-лари шиддатли тус ола бошлаган. Раундларнинг олдиндан белгиланган сони ва давомийлиги боксчиларга ўз кучларини тўғри тақсимлашга имкон яратган, раундлар орасидаги танаффусларда эса спортчилар дам олиб, кейинги раундларда янада чаққонроқ ҳаракат қилганлар. Боксни курашга айлантириб юборган ушлаб олишларнинг ман қилиниши боксчилар ҳаракатларини куч ишлатувчи ҳаракатлардан тозалаган ва уларга тезкорлик берган.

Зарбаларнинг хавфсиз, ҳимоя техникасининг эса янада турли-туман ва ишончли бўлишига ёрдам берган юмшоқ қўлқоплар киритилган. Бу зарбаларнинг хусусиятига ҳам таъсир кўрсатган. Агар олдин боксчилар очиқ қўлларига жароҳат етишидан қўрқиб эҳтиётлик билан зарба берган бўлсалар, энди улар ўзларининг зарба кучини солиштириш имкониятига эга бўлганлар, бир қатор янги ҳимоя турларидан (кафт, елкани зарбага тутиб бериш ва ҳ.к.) фойдалана бошлаганлар.

Қўлқопларнинг киритилиши учрашувда очколар бўйича ғалаба қозонишга имкон яратган. Агар илгарилари энг кучли ва чидамли боксчи ғолиб бўлган бўлса, энди энг моҳир боксчи ғалабага эришиши мумкин бўлган. Спортчилар вазн тоифа-ларига ажратилиши билан бокс оғир вазнлилар яккахонли-гидан ҳоли бўлиб, унинг оммавийлиги янада ошди.

Квинсберри қоидалари замонавий профессионал ва ҳаваскорлар бокси қоидалари учун асос бўлиб хизмат қилади.



Ўзбекистонда бокс тарихи ва унинг ривожланиши

Ўзбекистонда бокс ёшларнинг энг севимли, анъанавий спорт турларидан бири ҳисобланади. Қадим даврлардан бери муштлашиш жанглари ўрта Осиё халқлари орасида кенг оммалашган бўлиб, кўнгил очиш воситаси ҳамда мардлик мактаби саналган.

Ўзбек бокс мактаби давлатимиз ҳудудидан ташқарида мутахассисларга жуда яхши таниш. 1926-йилда биринчи Собиқ Иттифоқ чемпионатида Ўзбекистон вакили К.Никитин кумуш медални қўлга киритган. Кўп карра Собиқ Иттифоқ чемпиони, хизмат кўрсатган спорт устаси Руфат Рисқиевнинг ғалабалари ҳам ҳаммага маълум. У 1974-йилда собиқ Иттифоқ боксчилари орасида биринчи бор жаҳон чемпиони, 1976-йилда эса XXI Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби бўлган. Ўзбек бокс мактабининг яна бир вакили – ХТСУ, кўп карра Собиқ Иттифоқ чемпиони, 1974-йилда жаҳон Кубоги соҳиби, “Дўстлик-84” халқаро мусобақаларининг ғолиби Владимир Шиндир. Собиқ Иттифоқ чемпионлари Н.Анфимов, Н.Храмов, С.Василенко, З.Абдукадиров, Р.Тришев; мамлакат Кубоги соҳиблари Г.Пинчук ва А.Матчонов; X Собиқ Иттифоқ халқлари Спартакиадаси чемпиони, 1991-йилда жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби, 1990-йилда биринчи “Яхши ният” ўйинлари ғолиби, ХТСУ Артур Григорян ва кўпгина бошқа буюк боксчиларимиз Ўзбек спорти байроғини юқори кўтарганлар. Улар ўз устоз-мураббийлари – Собиқ Иттифоқ ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий С.А. Жаксон, Ю.В. Бухман, Б.А. Гранаткин, А.Д. Дин, М.Б. Франк, Б.С. Газизов, Б.П. Норкин, М.Г. Қўчқоров, А.А. Размахов, В.Шин, А.Каримов, Ш.Худойбердиев, А.Кади-ров, Т.Гулямовлар билан бирга Ўзбек бокси шарафини дунёга ёйдилар.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бокс янада оммалашди. Мамлакатимизнинг ҳамма вилоятларида бокс мактаблари муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Улар орасида Андижон бокс мактаби ҳақиқий етакчи, бокс маркази ҳисобланади. Бу ерда замонавий бокснинг йирик мутахас-сислари М.Г. Қўчқоров ва А.А. Размахов сермаҳсул фаолият юритиб келадилар.

Бутун жаҳонга таниқли бўлган боксчилар – XXVI Олимпия ўйинлари совриндори К.ТЎлаганов; XXVII Олимпия ўйинлари чемпиони, 1999-йил жаҳон чемпиони, 1998-йил жаҳон Кубоги совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Муҳаммадқодир Абдуллаев; 1999 ва 2000-йиллар жаҳон чемпиони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Руслан Чагаев; XXVIII Олимпия ўйинлари совриндори, 1999- йил жаҳон чемпиони Ўткир Ҳайдаров; XXVII Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Сергей Михайлов; 1997 ва 1999-йиллар Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати ва Кубоги финали иштирокчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт-чи Тўлқин Турғуновлар мазкур мактабда тарбияланиб вояга етганлар.

Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Хоразм бокс мактаблари ҳам ўз ўрниларига эга. Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси боксчилари кучли спортчилар ҳисобланади.

Илгарилаб таъкидлашимиз мумкинки, 1991-2007-йиллар давомида Ўзбекистон боксчилари халқаро мусобақаларда, шу қаторда Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Кубогида 600 га яқин олтин, кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритганлар.

Мустақиллигимизнинг биринчи йилларида боксчилари-миз халқаро мусобақаларда 12 та медал соҳибига айландилар. Артур Григорян X Собиқ Иттифоқ халқлари Спартакиадасида ва Иттифоқ Кубогида иккита олтин медалга сазовор бўлди.

1992-йилда боксчиларимиз халқаро мусобақаларда 15 та медални қўлга киритдилар. А.Григорян МДҲ чемпионати ғолиби бўлди ва халқаро турнирларда яна 7 та медал қозо-нилди. Мустақил Ўзбекистон бокс мактаби шу тарзда шаклланди. 1992-йил 9-апрелда бокс мураббийлари ва мутахассислари иштирокидаги конференцияда Ўзбекистон бокс федерацияси мустақил жамоат ташкилоти сифатида таъсис этилди. Спортчиларимизнинг Тампера шаҳрида (Финляндия) ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этиши 1993-йил-даги энг муҳим воқеа бўлди. Тошкентлик армиячи Ҳикматилла Аҳмедов 51 кг гача бўлган вазнда кумуш медални қўлга киритди. Бу мусобақада қатнашган Н.Отаев (67 кг, Когон, Бухоро) ва О.Маскаев (91 кг дан юқори, Тошкент вилояти) 5-ўрин соҳибига айландилар.

1994-йилда Ўзбекистон боксчилари халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, 41 та медал, улардан 22 та олтин медални қўлга киритдилар.

1994-йил – Хиросима шаҳридаги XII Осиё ўйинлари бўлиб ўтадиган йил. Бу ерда мустақил Ўзбекистон вакиллари Осиё ҳамжамияти олдида биринчи бор намоён бўлдилар. Спортчиларимизнинг Осиё ўйинларидаги иштироки натижалари жуда салмоқли бўлди. Хоразм вилояти Хўжайли шаҳри вакили А.Авазбоев ва Тошкент вилояти боксчиси О.Маскаев 91 кг гача ва 91 кг дан юқори бўлган энг оғир вазн тоифаларида иштирок этиб, Осиё ўйинлари ғолиби бўлдилар. Н.Отаев (67 кг, Бухоро), Д.Ёрбеков (75 кг, Самарқанд) бронза медали совриндорларига айландилар.

1994-йил Ўзбекистон боксчиларининг халқаро турнирда ғолибона иштироки билан бошланди. Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида ўтказилган мусобақада 7 нафар спортчимиз ғолибликни қўлга киритдилар. Булар – Д.Хаитов (48 кг, Бухоро), Ў.Сиддиқов (54 кг, Қўқон), Ф.Бакиров (63 кг, Тошкент вилояти), Н.Отаев (67 кг, Бухоро), И.Бердиев (71 кг, Тошкент), И.Букин (75 кг, Тошкент). Икки нафар спортчимиз, Ф.Турдиев (48 кг, Андижон) ва Г.Ибрагимов (81 кг, Тошкент вилояти) Бишкек шаҳридаги (феврал, 1994 й.) ҳалқаро турнирда ғолиб бўлдилар. Х.Аҳмедов (51 кг, Тошкент), М.Абдуллаев (57 кг, Андижон), О.Маскаев (91 кг дан юқори, Тошкент вилояти) Туркиядаги халқаро турнир ғолибига айландилар.

Бангкокда (июн, 1994-й.) ўтказилган жаҳон Кубогида Н.Отаев олтин, О.Маскаев кумуш ва Т.Ибрагимов бронза медалини қўлга киритдилар.

1995-йил 1-5-сентябр кунлари Тошкентда бўлиб Ўтган биринчи Осиё Ўйинларида Ўзбек боксчилари ўзларининг рақиблари бўлган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон боксчилари устидан йирик ғалабага эришди-лар. Ҳамма вазн тоифаларида боксчиларимиз совринли Ўринларни эгалладилар. Улардан Д.Юлдашев (48 кг, Фарғона), М.Абдуллаев (60 кг, Андижон), Н.Отаев (67 кг, Бухоро), К.ТЎлаганов (71 кг, Самарқанд), Р.Чагаев (91 кг, Андижон), Сайфуллаев (91 кг дан юқори, ҚЎқон) ўйинлар ғолиби бўлдилар; Т.Туляков (54 кг, Андижон), Д.Каримов (57 кг, Жиззах), Т.Ибрагимов (81 кг, Хоразм), Н.Султанов (63,5 кг, Тошкент) кумуш медалини қўлга киритдилар.

1995-йил якунида боксчиларимиз Чимкентда ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли қатнашиб, И.Бердиев, Р.Чагаев – олтин; С.Михайлов (81 кг, Андижон) – кумуш; Я.Кульков (71 кг, Тошкент) – бронза медалларига сазовор бўлдилар.

1996-йилда Ўзбек боксчилари мустақил жамоа сифатида XXVI Олимпия ўйинларида биринчи бор иштирок этдилар. Ўзбекистондан 7 нафар боксчи – У.Ибрагимов (57 кг, Навоий), М.Абдуллаев, Н.Отаев, К.Тўлаганов, Д.Ёрбеков, Т.Ибрагимов, Р.Чагаев қатнашди.

Олимпиадада К.Тўлаганов (мураббийлари – Ф.Пак, Х.Мухамедов) ҳаммадан яхшироқ иштирок этди. У шиддатли жангларда қатнашиб, бронза медали соҳибига айланди. Н.Отаев ва Д.Ёрбеков 5-8-ўринларни; У.Ибрагимов ва Т.Ибрагимов 9-15-ўринларни; М.Абдуллаев ва Р.Чагаев 16-32-ўринларни бўлишиб олдилар.

Олимпия ўйинларидан сўнг боксчиларимиз Тампера (Финляндия) ва Чимкент (Қозоғистон) шаҳарларида ўтказилган халқаро турнирларда иштирок этиб, 13 та медал, жумла-дан 8 та олтин медал соҳиби бўлдилар.

1996-йил 1-11-ноябр кунлари Куба пойтахти Гавана шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон биринчи-лигида Р.Чагаев бронза медалини қўлга киритди.

1997-йилнинг энг асосий мусобақалари иккинчи Марказий Осиё ўйинлари, XIX Осиё чемпионати, жаҳон чемпионати бўлди. Терма жамоамиз мазкур мусобақаларга тайёргарлик кўриш мобайнида бир қатор халқаро мусобақаларда иштирок этди. Бу ерда боксчиларимиз ҳаммаси бўлиб турли қиймат-даги 46 та медал, жумладан 16 та олтин медалга сазовор бўлдилар.

Боксчиларимизнинг Италия, Чехословакия, Финляндияда бўлиб ўтган турнирларда эришган ғалабалари салмоқли бўлди. Бу ерда улар Европа қитъасининг энг кучли боксчиларига ҳақиқий рақиб бўла олдилар. Ушбу турнирда Р.Чагаев катта муваффақиятга эришди. Август ойининг иккинчи ярмида Малайзияда XIX Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон боксчилари 3 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар. Т.Турғунов (71 кг. Андижон), М.Абдул-лаев (60 кг, Андижон), С.Михайлов (81 кг, Андижон) Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлдилар. А.Раҳимов (51 кг, Урганч), Н.Отаев (67 кг, Бухоро), И.Бердиев (71 кг, Тошкент), Д.Ёрбеков (75 кг, Самарқанд) иккинчи ўрин соҳиби бўлдилар. Учинчи Ўрин Ф.Бакиров (63,5 кг, Тошкент вилояти), Т.Ибрагимов (91 кг, Урганч), Л.Зокировларга (91 кг дан юқори, Жиззах) насиб этди.

Боксчиларимиз Қозоғистон пойтахти Алмати шаҳрида ўтказилган иккинчи Марказий Осиё Ўйинларида улкан муваффақият қозондилар. 6 нафар боксчимиз ўйинлар ғолибига айландилар, 5 нафари иккинчи ўринни ва бир боксчимиз учинчи Ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг 16-27-октябр кунлари Будапешт шаҳри-да (Венгрия) бўлиб Ўтган IX жаҳон чемпионатида боксчила-римиз жиддий синовдан Ўтдилар. Терма жамоамиз сафида қатнашган 5 нафар боксчилар орасида Р.Чагаев жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Қолган боксчиларимиз 5-ўрин билан кифояландилар.

1998-йилнинг энг муҳим мусобақалари – жаҳон Кубоги, “Яхши ният” ўйинлари, XIII Осиё Ўйинлари. Терма жамоамиз мазкур мусобақаларга тайёргарлик кўриш давомида Осиё минтақаси давлатлари – Туркия, Эрон, Таиланд, Қирғизистондаги бир қатор йирик халқаро турнирларда иштирок этди ва умумий ҳисобда 25 та совринли, жумладан 13 та биринчи ўринни эгалладилар.

Жаҳон Кубоги 14-20-июн кунлари Хитойда бўлиб ўтди. Боксчиларимиз иккита олтин, битта кумуш, учта бронза медалларини қўлга киритдилар. М.Абдуллаев ва Л.Зокировларнинг шарафига икки бор Ўзбекистон мадҳияси янгради. Т.Турғунов кумуш медалига сазовор бўлган бўлса, Д.Юлдашев, Н.Отаев, Д.Ёрбеков броза медали билан тақдирландилар.

27-июлдан 1-августгача Нью-Йорк шаҳрида (АҚШ) “Яхши ният” ўйинлари бўлиб ўтди. Т.Туляков олтин, Д.Ёрбеков эса бронза медалини қўлга киритдилар.

1998-йил якунида Ўзбекистон боксчилари бутун Осиё минтақасида энг кучли эканликларини яна бир бор намойиш этиб, Таиланд пойтахтида Ўтказилган XIII Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар. Андижонлик боксчилар М.Абдуллаев, С.Михайлов ва Р.Чагаев шарафига уч марта Ўзбекистон мадҳияси янгради. Тўрт нафар спортчимиз – Т.Туляков, Т.Турғунов, Г,Сулаймонов, Д.Ёрбеков кумуш; Н.Отаев, К.Зокиров бронза медали соҳибига айландилар.

1999-йилдаги жаҳон чемпионати (АҚШ), Марказий Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати Ўзбек боксчилари учун йилнинг энг муҳим мусобақасига айланди. Ушбу мусобақаларга тайёргарлик кўриш мобайнида терма жамоамиз Венгрия, Болгария, Греция ва Россияда бўлиб ўтган халқаро турнирларда қатнашди ва умумий ҳисобда 21 та медални қўлга киритди. Шулардан 13 таси олтин медал. Р.Чагаев уч марта, М.Абдуллаев икки марта ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори ўрнидан жой олдилар.

20-27-август кунлари боксчиларимиз Хьюстон шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтган X жаҳон чемпионатида қатнашиб, мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи бор энг кучли рақиблар бўлган АҚШ ва Куба терма жамоаларидан кейин умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгалладилар. Бундай улкан ютуқларда Андижон бокс мактаби вакилларининг хизматлари катта бўлди. Улар иккита олтин (М.Абдул-лаев, Ў.Ҳайдаров) ва битта кумуш медалига (Т.Турғунов) сазовор бўлдилар.

Ушбу ғалабалардан руҳланган боксчиларимиз учинчи Марказий Осиё Ўйинлари ва XX Осиё чемпионатида ишончли муваффақиятга эришдилар. Иккала турнирларда боксчилари-миз жамоа ҳисобида ғолиб бўлдилар. Улар Бишкек шаҳридан бешта олтин, иккита кумуш ва тўртта бронза медаллари билан қайтдилар. Тошкентда бўлиб Ўтган XX Осиё чемпио-натида Д.Юлдашев, А.Раҳимов, Т.Турғунов, М.Абдуллаев, С.Михайлов, Р.Чагаев, Р.Саидов ғолибликни қўлга кирит-дилар; Д.Набиев (60 кг, Термиз), С.Наимов (67 кг, Сирдарё вилояти) бронза медалига сазовор бўлдилар.

Жаҳон бокси етакчиларидан бирига айланган Ўзбек боксчилари шундай ғалабалар билан 2000-йилни қарши олдилар.

Худди шу йилдан Сиднейда бўлиб ўтадиган XXVII Олимпия ўйинларида қатнашишнинг тўрт йиллик цикли бошланди. Олимпия ўйинларига тайёргарлик кЎриш давомида боксчиларимиз еттита йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиб, жами 28 та медал, жумладан 10 та олтин медал соҳиби бўлдилар.

Олимпия делегацияси таркибида 10 нафар спортчи: Д.Юлдашев, А.Раҳимов, Т.Турғунов, М.Абдуллаев, Ш.Хусанов (57 кг, Фарғона), Д.Ёрбеков, Р.Саидовлар иштирок этди. Олимпия ўйинларида андижонлик М.Абдуллаев ажойиб ғалабага эришиб, олимпия олтин медалини қўлга киритди. С.Михайлов ва Р.Саидов бронза медалларига сазовор бўлдилар.

2001-йилда Ўзбекистон боксчилари жаҳон чемпионати ва “Яхши ният” Ўйинларида иштирок этишга тайёргарлик кЎрдилар. Бу даврда улар бир қатор йирик ҳалқаро мусобақаларда қатнашиб, жами 40 та медални (14 та олтин) қўлга киритдилар.

Жаҳон чемпионати 3-11-июн кунлари Белфаст шаҳрида (Ирландия) бўлиб ўтди. Учта совринли ўрин – спортчиларимизнинг иштироки натижасидир. Ҳаммадан ҳам Р.Чагаев муваффақиятли қатнашди. У ўзи учун янги, янада оғирроқ вазн тоифасида (91 кг дан юқори) жанг олиб бориб, икки карра жаҳон чемпионига айланди. Ў.Ҳайдаров кумуш, Ш.Ху-санов бронза медалига сазовор бўлдилар.

Жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоамиз яна олтита йирик халқаро турнирларда қатнашди. Улардан энг нуфузлиси – Брисбен шаҳридаги (Австралия) “Яхши ният” ўйинлари бўлиб, бу ерда Р.Саидов кумуш, Ў.Ҳайдаров бронза медалига эгалик қилдилар.

Айтиш жоизки, М.Абдуллаев 1997-йилдан 2000-йилга қадар АИБА рейтинги бўйича йилнинг энг яхши боксчиси шарафига сазовор бўлган.

Боксчиларимизнинг улкан ғалабалари ҳукуматимиз томонидан юқори баҳоланди. М.Абдуллаев, С.Михайлов, Ш.Хусанов, Т.Турғунов, Т.Туляков, Ў.Ҳайдаров, Р.Чагаев, Д.Ёрбеков, Н.Отаев, А.Григорян, Т.Ибрагимов, О.Маскаевлар “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” унвонига сазовор бўлдилар.

Мустақиллигимизнинг 18 йили давомида Ўзбекистон боксчилари Олимпия ўйинларида ҳар хил қийматдаги 6 та медал, жаҳон чемпионатларида 28, Осиё Ўйинларида 31, Осиё чемпионатида 42 та медални қўлга киритдилар (1, 2, 3, 4-жадваллар), А.Григорян ва Р.Чагаев профессионаллар ўртасида жаҳон чемпиони бўлдилар.

1-жадвал

Мустақиллик даврида Ўзбекистон боксчилари – Олимпиада ўйинлари ғолиблари ва совриндорлари


Йили

Олимпиада ўйинлари

Фамилияси, исми

Вазни

Ўрин

20.07.1996


XXVI Атланта

1. Тӯлаганов К.

71

III

15.09.2000


XXVII Сидней

1. Абдуллаев М.

2. Михайлов С.

3. Саидов Р.


63,5

81

91



I

III


III

14.08.2004


XXVIII Афина

1. Султонов Б.

2. Ҳайдаров Ў.



54

81


III

III



2-жадвал

Мустақиллик даврида Ўзбекистон боксчилари – жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари


Йили

Жаҳон чемпионатлари

Фамилияси, исми

Вазни

Ўрин

1509.1991

Австралия

1. Григорян А.

60

II

07.05.1993





1. Аҳмедов Х.

2. Отаев Н.

3. Маскаев О.


51

67

91



II

V

V



14.05.1995


Германия

1. Султонов Б.

2. Ёрбеков Д.



75

III

16.10.1997


Венгрия

1. Чагаев Р.

2. Туляков Т.

3. Турғунов Т.

4. Раҳимов А.

5. Ёрбеков Д.


91

54

57



51

75


I

V

V



V

V


20.08.1999


Хьюстон, АҚШ

1. Ҳайдаров Ў.

2. Абдуллаев М.

3. Турғунов Т.


75

63,5


57

I

I

II



03.06.2001


Ирландия

1. Хусанов Ш.

2. Ҳайдаров Ў.

3. Чагаев Р.


67

75

91



III

II

I



04.07.2003


Бангкок

1. Хусанов Ш.

2. Султонов Б.

3. Саидов Р.


69

54

91



II

III


III

13.11.2005


Хитой

1. Маҳмудов Д.

2. Ҳайдаров Ў.

3. Матчонов Ж.


64

81

91



II

III


III

23.10.2007

АҚШ

1. Отаев А.

81

I


3-жадвал


  1   2   3   4   5


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет