Бу мақола викилаштирилиши керак



Дата10.01.2020
өлшемі76.5 Kb.
Портрет

From Vikipediya



Jump to navigationJump to search

Бу мақола викилаштирилиши керак.



Илтимос, бу мақолани Википедия қоида ва йўлланмаларига мувофиқ тартибга келтиринг.

Портрет (фр. портраит, эски франсузчадан портраире — «чизиқ ёки чегарани акс эттирмоқ», эскирган. парсуна — лот. персона — «шахс; киши») — инсон образини тасвирий сан’атда энг мураккаб жанр ҳисобланади.

Портрет (франс. портраит — тасвир) — 1) тасвирий санъат жанри; реал ҳаётда мавжуд бўлган якка, икки ёки бир гуруҳ кишилар, рассом тасаввурида пайдо бўлган хаёлий қиёфаларнинг тасвири. Рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, шунингдек, фото санъатининг муҳим жанрларидан бири. П. асосида аниқ шахснинг қиёфасини аба-дийлаштириш ётади. П.нинг муҳим томони тасвирнинг тасвирланувчи (модел, асли)га айнан ўхшашлигидир. Ижодкор П. орқали тасвирланувчи шахснинг маънавий дунёсини, ижтимоий ҳаётдаги ўрнини, касби, жамиятдаги мавқеини акс эттиради ва унинг шу жиҳатлари орқали давр хусусияти, сиёсий иқтисодий аҳвол ҳақида маълумот бера олади. Рассомнинг касбий маҳо-рати, П. ишлаш учун танлаган материаллари эса унинг яратган асарларига такрорланмас ўзига хослик бахш этади. Тарихан П.нинг хилма-хил тур ва кўринишлари шаклланган: ишланиш усули, бажарадиган вазифаси, шакли, мазмунига кўра, дастгоҳ (картина, бюст, графика варағи) ва монументал (мону-ментал хдйкал, фреска, мозаика), тан-танавор парад ва интим, хажвий, сатирик П. тарзида тасвирланувчининг фақат бош қисми, белигача, бутун бўйбасти билан олд ва ён томонидан ишланиши мумкин. Шунингдек, турли тарихий даврларда нишон, танга, медаллар юзасига (медал ясаш санати) ишланган, гемма (глиптика), медалонларда миниатюра П. кенгтаркалган. П. жанридаги бир асарда кўпинча бир неча жанрлар қўшилиши мумкин. П.да тасвирланувчи соф ҳолда (заминсиз, яъни атроф муҳитни акс эттирмасдан), тинч хрлатда ёки бирор фаолияти билан маълум мухитда ишланиши мумкин. Шу ту-файли шартли равишда П.ни П. ва П. -картина (жанрли П.)га ажратилади. П.нинг кенг таркалган турларидан бири — автопортрет. Тасвирланаётган кишилар сонига кўра, якка, қўшалоқ ва гуруҳ П.ларга бўлинади.

П. санъати қадимда пайдо бўлган. Қад. Мисрда П.нинг ноёб намуналари (ҳай-калтарошликда — Эхнатон, Нефертити ва бошқа ҳайкаллар) яратилади. Юнонистонда шоир, файласуф ва давлат ар-бобларининг умумлашма, идеаллаштирилган ҳайкал П.лари ишланди (ҳайкалтарош Алопекли Деметрий, Лисипп ва бошқалар), эллинизм даврида драматик образлар яратишга интилиш кучайди. Антик давр хайкалтарошлик П.и Қад. Рим санъатида юксак чўққисига кўтарилди, аниқ шахсга эътибор ошди. П.да шахснинг индивидуал фазилатларини аниқ кўрсатиш, руҳий кечинмаларини очиш жараёни сезиларли ўрин эгаллади, қайкал ва бюстлар билан бир каторда танга ва медаллар, геммаларга П., шунингдек, рангтасвир П. ишлаш кенг тарқалди. Дастгоҳ П.ининг рангтасвир намуналари бўлган файюм П.лари (Миср, 1—4-асрлар) ҳам антик санъат анъаналари таъсирида ривожланди.

Ўрта асрларда қатъий линий крнунлар билан чекланган П. черков-меъморий ансамблининг ажралмас қисмига айланди. Ижодкорлар П.да подшо, дин ахлларининг образларини яратдилар, диний мазмундаги П.ларда аниқ шахсларнинг фазилатлари, хусусиятларини ифодаладилар. Ўрта асрлар хитой усталари асарларида аниқ шахслар кўпинча ўзига хос фазилатлари билан, япон рассом ва ҳайкалтарошларининг айрим П.ларида ўткир психологик ҳолат акс эттирилди.

Уйғониш даврида П.нинг рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва графика турлари юксак тараққий этди. Фаол, ўз қадр-қимматини биладиган қўрқмас, жасур инсон қиёфаси бу даврнинг бош қаҳрамонига айланди. Борлиқни илмий асосда ўрганиш ва шу билимларни амалиётда қўллашга интилишлар П.нинг янги тизимини юзага келтирди. Эндиликда тасвирланувчи нореал макон ва муҳитда эмас, балки инсонга яқин бўлган табиат қўйнида акс эттирилди.

Монументал рангтасвир асарларидаги персонажлар орасида рассом ўзининг қиёфасини ҳам ишлай бошлади. Бу жараён кейинги давр санъатида янада ривожлантирилди (рассом Жотто, Мазаччо, А. дел Кастано, Д. Гирландаё, С. Боттичелли, Перо дела Франческа, Ж. Беллини; ҳайкалтарош Н. Пизано, Донателло, А. Веррокко; дастгоҳ ҳайкалтарошлигида Дезидерио да Сеттиняно, Антонио Росселлино; медалларда А. Пизанелло).

Юксак Уйғониш даври буюк ижодкорлари Леонардо да Винчи, Рафаэл, Жоржоне, Тициан, Я. ван Эйк, Рогир ван дер Вейден, А. Дюрер, Катта Лукас Кранах, Кичик Холбейн ва бошқа П.даги образлар мазмунини чуқурлаштирдилар, 17-асрга келиб демократик карашларнинг ортиб бориши инсонга чуқур муҳаббат билан суғорилган, нозик ҳис-туйғуларни англаш ва тасвирлашга қаратилган тўлақонли ва ҳаракатга бой П.ларни майдонга келтирди, гуруҳ П. ривожлана бошлади (Рембрандт, Хале ва бошқалар). Автопортрет шу изланишлар маҳсулидир, рассом инсон руҳида бўладиган ўзгаришларни ўз қиёфасида, қараш, юздаги мимик ўзгаришларда ифодалашга ҳаракат қилди. 18-аср П.ида шахснинг ижтимоий мавқеи, жамиятдаги ўрни ҳаққоний акс эта бошлади (Франсияда — Ж. Б. С. Шарден, Ж. А.

19-аср П. санъати услубларга бой ва ранг-баранг . Классицизм, романтизм, танқидий реализм шу даврда ишланган П.ларгатаъсир этди. Инқилобий руҳ билан суғорилган (Ж. Л. Давид), кўтаринки романтик руҳда ишланган (Т. Же-рико, Э. Делакруа. О. А. Кипренский, К. П. Брюллов), кинояга бой (Ф. Гойя) асарлар П. санъатини ва унинг ранг-баранглигини намоён қидди. 19-аср охирги чорагида П.да тасвирланувчининг руҳий ҳолатларини табиат билан боғлай бошладилар. П.да ҳам импрессионистлар (Э. Мане, О. Ренуар, О. Роден ва бошқалар), постимпрессионистлар (П. Сезанн, Ван Гог) тасвирланувчининг ўзгармас шакли орқали унинг тўлақонли обра-зини яратишга, шакллар ҳаракатида драматик ҳолатларини кўрсатишга интилдилар. 20-аср П. санъати мураккаб ва зиддиятлидир. Бир томонда реалистик П. ўз имкониятларини янада чукурлаштириб, инсон феълидаги бутун нозик ўзгаришларни тўлиқ очишга, унинг фалсафий-дунёвий ўй-хаёллари, тасаввур ва тахминларини акс эттиришга, унинг пластик томонларини кучайтиришга интилса (Германияда — К. Кол-виц, Э. Барлах; Франсияда — Ш. Дес-по, ГГ. Пикассо, А. Матисс; Италияда Модиляни, Р. Гуттузо; Мексикада — Д. Ривера, Д. Сикейрос; АҚШда — Э. Уает; Японияда — Сейсон Маэда; Россияда И. Д. Шадр, М. В. Нестеров. П.Д. Корин ва бошқалар), иккинчи томонда шу даврда кенг ёйила бошлаган модернизм услуби П.га ўз таъсирини ўтказди. Бу йўналиш тарафдорлари шу бо-рада тажриба ишларини олиб бориб шакл, чизиқ, ранг , фактура имкониятларидан фойдаланган ҳолда образ яратишга ҳаракат қилдидар.

Шарқ (Ўрта Осиё, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон ва бошқалар) миниатюра санъатида П.нинг нодир намуналари яратилган (Ризо Аббосий ва бошқалар). Жумладан, ўзбек П. санъати ҳам бой тарихга эга. Бу санъат намуналари қад. ва ўрта асрлар санъатида учрайди (Юнон-Бақ-трия, Хоразм, Кушан подшоларининг ҳайкал ва танга юзаларига ишланган бўртма тасвирлари), Амир Темур ва те-мурийлар, Шайбонийлар ҳамда Бобурийлар даври санъати (Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб, Муҳаммад Мурод Самарқандий ва бошқалар)даги мини-атюраларда маълум даражада тараққий этган. Нафис (мўъжаз расм) миниатюра тараққиёти давомида бир асар устида бир неча санъаткорлар ижодий ҳамкорлик қилган, кишилар қиёфаси, юзини тас-вирловчи мусаввир номига чеҳракушой (юзни очувчи) ёки чехра сўзи қўшилган. Айниқса, бобурийлардан Акбар ва Жаҳонгир даврида айрим шахслар тас-вири билан бирга гуруҳ (кўплаб аъёнлар иштирокидаги) П. яратиш тараққий этган. Ушбу П.лардан кейинчалик европалик рассомлар (Рембрандт, Ж. Рейнолдс ва бошқалар) маълум даражада ўрганган, илҳомланган. 20-асрнинг 30—50-йилларидан замонавий рангтасвирдаги П. ривожланди. Шу даврда П.нинг ҳамма кўринишлари (П., автопортрет, гуруҳ П., П. -картина, тарихий П. ва ҳ.к.)да асарлар яратилди. Баҳром ҳ&исамҳҳй, Л. Насридсинов, Ш. Ҳасанова, А. Аб-дуллаев, Ў. Тансиқбоев, М. Набиев ва бошқа П.нинг дастлабки намуналарини яратдилар, 50—60-йиллардан П. нинг диққатга сазовор намуналари яратилди: "Узбек портрета" (Ў. Тансиқбоев, 1927), "Алишер Навоий" (В. Кайдалов, 1940, 1947), "Абу Райҳон Беруний" (М. Набиев, 1950, 1972), "М. Турғунбоева" (Ч. Аҳмаров, 1951), "Юнус Ража-бий" (Н. Қўзибоев, 1954), "Кекса кол-хозчи портрети" (Р. Аҳмедов, 1956), "Ҳамза" (М. Саидов, 1968) ва бошқа Бугунги кунда узбек П. чилиги жаҳон санъати ривожи фонида ўз мавқеи ва ўрнига эга. Б. Жалолов, А. Икромжонов, С. Рахметов ва бошқаларнинг асарларида замон руҳи Шарқ ва Ғарб санъати анъаналари сил-силасида ўз аксини топган.

2)Бадиий адабиёт — персонаж ташқи қиёфасининг тавсифи, тас-вири; бадиий образ яратиш воситаларидан бири. П. ҳарактери асар жанрига ҳамда ёзувчининг ижодий методи ва индивидуал услуби хусусиятларига боглик бўлади. Одатда, П. персонаж ха-рактерининг ёзувчи энг муҳим деб ҳисоблаган жиҳатларини очиб беради. П. адабиётда қадимдан мавжуд. Тасвир воситаси сифатидаўзгариб такомиллашган. Халқ оғзаки ижодида инсон индивиду-ачлашган шахс сифатида тасвирланмаганлиги учун унинг П. и ҳам кўпинча мавҳум, умумий ҳарактерга эга. Фолклорда П. мифологик, фантастик ёки анъанавий тарзда яратилади. Шунинг учун аниқ ижтимоий, тарихий, миллий ва индивидуал белгилардан маҳрум бўлади. Маc, "Алпомиш" достонида девлар П.и муболаға билан берилган:Тўқсон қарич эди унинг ҳассаси, Сарҳовуздан катта эди косаси.

Қад. ғарб ва шарқ адабиётларида ҳам П. кўпинча мавҳум, анъанавий ҳарактерда бўлган. Маc, ғазалларда ёрнинг ташқи қиёфаси ой, қуёш, юлдуз, тун ва кун каби нарсаларга нисбатда курсатилган. Реалист ёзувчилар ташқи қиёфани батафсил тавсифлайдилар, унда давр ва ҳаёт тарзи билан боғлиқ ҳолда рўй берган ўзгаришларни айнан акс этти-радилар (мас, Абдулла Қодирий, Ой-бек). 19-аср да П.нинг ички ёки психологик (руҳий) П. деб аталган тури тарқалиб, унда персонажнинг ҳарактери — белгилари ва руҳий кечинмалари мажмуи очиб берилади (Абдулла Қаҳ-хрр, Одил Ёқубов). Адабий П. — атоқли шахс, яъни ёзувчи, рассом, жамо-ат арбобининг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги очерк алоҳида жанр ҳисобланадиНеъмат Абдуллаев, Абдумажид Мадраимов.[1]

Ма’лумки ҳар бир даврнинг уста рассомлари бо’лган. Улар портрет асарларида замондошларнинг го’зал қиёфасини образларини яратиб, кейинги авлодларга мерос қилиб қолдирган. Уйг’ониш даврининг буюк номоёндаси Ленардо да Винчининг «Автопортрет», «Жаконда» асари, Веласкеснинг «Папа Инокентий Х» портрети, шулар жумласидандир.

Голландиялик рассом Рембрандт каби ко’пгина Европа рассомлари ҳам ажойиб портретларни яратиб ном қолдирди. ХИХ асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод қилган буюк рус рассомлари О. Кипренский, В. Тропинин, А. Венециановлар рус портрет сан’атининг асосчилари бо’ладилар. Улар ХВИИИ аср портретчилик ан’анасини давом эттириб, инсонни тасвирлашга яна ҳам зо’р э’тибор билан қарадилар, портретлар психологиясига катта аҳамият бердилар, рассомчилик маҳоратини оширдилар.

О.А. Кипренский портрет сан’атининг муваффақияти шундаки, рассом о’з замондошларини портретларида даставвал инсоннинг го’зал ма’навий дунёсини, қадр-қийматини, унинг орзу-о’йларини, кечинмаларини тасвирлади. У қатор асарларни, шу жумладан ижоднинг чо’ққиси бо’лган [[А.С. Пушкин (1827) портретини яратди. Таниқли шоир сиймоси бу портретда ҳар жиҳатдан жуда мукаммал очиб берилган. Асарда шоирнинг ташқи қиёфаси билан бирга, ундаги рухий ко’таринкилик, битмас-туганмас ижодий илҳом соҳиби эканлиги жуда мохирона тасвирланган.

Унинг замондошларидан бири В. Тропинин бизларга асосан «Пушкин», «Гитарачи», «Багратион» портретлари муаллифи сифатида танилган. Унинг 1823 йилда яратган «То’р то’қувчи қиз» портрети истараси иссиқ, ёқимли шаҳло ко’з қиз қиёфасини акс эттирди. Уларнинг издошларидан бири А. Венециановдир. У биринчи бо’либ сан’атга дехқон образларини олиб кирди ва биринчи бо’либ табиатнинг поэтик образини яратди.

20 йилларда яратган «Ёз», «Экинзорда» асарида — табиат ва инсон образини, дехқонларни меҳнат жараёнини ифодалаб уйг’унлаштириб берган. У «Захарка» портретида меҳнаткаш болани ички дунёсини очиб берган. ХИХ асрда реалистик портрет сохасида Крамской, Репин, Н.Васнецов, В.Серов каби улуг’ рус рассомлар ижод қилдилар. Н.Крамскойнинг Н.Некрасов, П.Третяков, Л.Толстой, И.Репиннинг В.Стасов, М.Мусогорский портретлари бунга ёрқин мисол бо’ла олади.

ХХ асрнинг иккинчи ярмида о’збек портрет сан’ати юксалиб ривожланди. Портрет сохасини Лутфулла Абдуллаев, Абдулхак Абдуллаев, Рахим Ахмедов, Малик Набиевлар самарали ижод қилиб келмоқдалар. Лутфулла Абдуллаевнинг «Мулла то’йчи Тошмухамедов», «Й.Ахунбобоев» портретлари реалистик ан’аналарда моҳирона тасвирланган. Абдулхак Абдуллаев биринчи о’збек портретчи рассомлардан бири бо’либ, портрет соҳасида салмоқли ижод қилади. У о’з замондошлари, зиёлиларни, олимларни адабиёт ва сан’ат намоёндаларини портрет галлериясини яратиб катта муваффақиятларга эришди.

«Аброр Хидоятов Отелло ролида», ёзувчи «Ойбек» портрети муаллифининг шох асарларидан бо’либ, Отеллони о’йчан боқиши, гавда ҳаракати портретга романтик ко’таринкилик рухини бахш этган. Унда юз ифодаси психологик холати мохирона тасвирланган. Ойбек портретида шоир сиймоси композиция жиҳатидан жуда чуқур ва мукаммал очиб берилган. Рассом бу асарда инсон қиёфасини абадийлаштирибгина қолмай, балки ҳамма юксак инсоний фазилатлар эгаси, оташ қалб хаяжон ва ташвишга то’ла буюк ёзувчининг жонли портретини яратди.

Раҳим Ахмедов портрет жанрида ҳаётга чуқурроқ ёндошди. Инсон ички кечинмаларини, хис-туйг’уларини, орзуларини, инсоннинг го’заллик қалбини о’з асарида очиб беради. Унинг «Она о’йлари», «Сурхандарёлик аёл», «Деҳқон портрети» ёрқин мисол бо’ла олади. Малик Набиев асосан портрет жанрида замондошлари билан бир қаторда тарихий алломалар образини хам яратиш устида ко’п меҳнат қилади. У 1952-йили «Беруний» образини яратди. 1993-йили буюк саркарда «Амир Темур портрети»ни яратди. Портрет композициясини яратишда рассомларнинг о’зига хос услуби мавжуд, у адабий қо’лёзма, этнографик хужжатлардан унумли фойдаланади.

Портрет мазмунига ко’ра қуйидаги турларга бо’линади: калла портрети, ко’крак қиёфали портрет (бюст), ярим гавда портрет, бутун гавда қиёфаси портрети, портрет картина, гурухли портрет, миниатюра портрети ва ҳоказо.

Портрет композициясининг тузилишида инсоннинг ташқи ва ички қиёфаси, унинг рухияти, шунингдек ко’ли, о’тириш ҳолати, либослари, интерьердаги предметлар асосий восита сифатида мухим роль о’йнайди. Ҳар бир рассом портрет яратишда о’з тажрибаси, усулига таянади. Бунга ҳар хил кутилмаган ҳолатда, ранг ва техникада бажарилган портретлар далил бо’ла олади. Баходир Жалоловни кинорежиссёр «Комил Ёрматов» портрети шу фикримизни тасдиқлайди.



Шунинг учун портрет яратишда ёшлар улуг’ портрет усталари тажрибасини о’рганиб. Уларда унумли фойдаланишлари лозим. Портретчи рассом аввал тасвирланувчи билан чуқурроқ танишиб, бир мунча даврда уни кузатиб, сухбатлашиб, уни асосий ҳарактери, хусусиятларини, ички ва ташқи дунёсини яхши о’рганиши керак, М. Нестеровнинг шогирди П. Корин доим бу амалларга содиқ қолиб А.Толстой, Н.Качалов, М.Нестеров, Н.Сарьян портретларни шу тарзда яратди.

Достарыңызбен бөлісу:


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет