Диссертация Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар "Менежмент" кафедраси мудири проф. Х. Муҳитдинов



жүктеу 1.02 Mb.
бет1/5
Дата28.04.2016
өлшемі1.02 Mb.
түріДиссертация
  1   2   3   4   5
: uploads -> books -> 49959
49959 -> Андижон давлат университети
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
49959 -> Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси
49959 -> Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети
49959 -> Инглиз ва Америка адабиётида эмоционал экспрессив лексика тадқиқи”
49959 -> Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан
49959 -> Ҳозирги кунларда замонавий адабий оқимларнинг ривожланиш масаласи жаҳон адабиёти тарихида муҳим аҳамият касб этади
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик факултети
49959 -> Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти
49959 -> Андижон давлат университети


Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

Магистратура бўлими

Шодмонов Даврон Дўстмуродович


“Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида

“Косон ёғ-экстракция” ОАЖда инвестицион лойиҳаларни

ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш йўллари

(Қашқадарё вилояти мисолида)”


Мутахассислик: 5А340201-Менежмент (ишлаб чиқариш)
Магистр

академик даражасини олиш учун ёзилган

диссертация

Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар

“Менежмент” кафедраси мудири _________ проф. Х.Муҳитдинов

_________ проф. Х.Муҳитдинов “____” ____________ 2012 йил “____” ____________ 2012 йил


Ҳимояга тавсия этилди

Магистратура бўлими бошлиғи:

________ доц. Б. Холбаев

“____” ____________ 2012 йил


Қарши – 2012

МУНДАРИЖА

Кириш......……………………………….............................................................4

I БОБ. Инвестиция ва уларни лойиҳалаштиришнинг илмий асослари....9

1.1 Инвестицияларнинг моҳияти ва минтақа иқтисодий ривожланишидаги аҳамияти........................................................................9



1.2 Инвестицияларни режалаштириш ва лойиҳалаштиришнинг ташкилий, иқтисодий муаммолари...........................................................17

1.3 Инвестицияларни лойиҳалаштиришда минтақа иқтисодий ресурсларининг ўрни..................................................................................30

1 боб бўйича хулоса……………………………………………………....39

II БОБ. Инвестиция жараёнини моделлаштириш ва алгоритмлаш мажмуини ишлаб чиқиш................................................................................40

2.1 Инвестициялаш жараёнини моделлаштириш..................................40

2.2 Корхонанинг маҳаллий инвестиция ресурсларидан самарали фойдаланиш моделини яратиш...............................................................46

2.3 Бозор иқтисодиёти шароитида инвестициялаш жараёнини бошқаришни такомиллаштириш йўллари..............................................59

2 боб бўйича хулоса....................................................................................69



III БОБ. Иқтисодиёт етакчи тармоқларини реконструкция қилиш жараёнларида марказлашган инвестициялар самарадорлигини оширишни такомиллаштириш.........................................................................70

3.1 Иқтисодиётни модернизациялаштириш ва реконструкциялаш жараёнларида марказлашган инвестициялар самарадорлигини оширишда хориж тажрибаси……………………………………………..70

3.2 Ўзбекистон ҳудудларида марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш йўллари........................................................................78

3 боб бўйича хулоса……………………………………………................87



Хулоса.................................................................................................................88

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати............................................................91

Иловалар................................................................................................................

Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Республикамиз иқтисодиёти аҳолининг моддий жиҳатдан кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоя этишга мўлжалланган бозор муносабатларига ўтиши шароитида иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, саноатда қишлоқ хўжалигида, қурулишда ва ҳалқ хўжалигининг бошқа тармоқларида, ижтимоий соҳаларни зарурий объектлар билан таъминлашда марказлаштирилган, чет эл ва маҳаллий инвестицияларининг аҳамияти каттадир. Шунинг учун республикамиз ҳукумати кучли инвестициялаштириш сиёсатини амалга оширмокда. Натижада маблағларни ҳаётий зарур ҳисобланган аграр секторга, ёқилги энергетика ва мамлакатимизнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамловчи ҳамда жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш билан боғлик соҳаларни, ҳозирги замон ва истиқбол талабларига жавоб берувчи, сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун йўналтиришга эришмоқда. Бу эса иқтисодиётда таркибий ўзгаришларга эришишда ва мамлакат экспорт имкониятларини оширишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Инвестиция фаолиятини тўғри ва ҳар томонлама илмий асосланган даражада амалга оширишнинг ажралмас таркибий қисми бу капитални лойиҳалаштиришнинг турли хил шаклларини ўзаро таққослаш, уларнинг улушларини, миқдорини ва ўзини оқлаш муддатларини аниқлаш бўйича амалга ошириладиган ҳисоблаш ишлари учун зарурий воситаларни ишлаб чиқиш, инвестициялардан фойдаланишни истиқбол масалаларини ечиш, капитал қўйилмалар самарадорлигини ошириш уларнинг лойиҳалаштириш жараёнларини бошқаришни такомиллаштириш муаммоларини ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эгадир. Шу сабабли корхоналарда инвестиция жараёнларини бошқариш ва ривожлантириш кўрсаткичларини аниқлаш имконини берувчи математик модел ва алгоритмлар мажмуини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётда қўллаш ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан долбзарбдир.



Илмий ишнинг мақсади. Мамлакатимизнинг инвестиция билан боғлиқ ҳаракатда бўлган қонунларни, меъёрий ҳужжатларни, капитал қўйилмаларни талабли лойиҳалаштириш, уларнинг таркибини ва фойдаланиш усулларини тизимли таҳлил қилиш ҳамда инвестициялаштириш жараёнларини мақадга мувофиқ амалга оширилишининг таъминловчи услубий воситаларни ишлаб чиқиш ва уни типик корхона мисолида амалга оширишни таъминлашдир. Ушбу мақсадга эришиш қуйидаги масалаларни ечишни тақозо этади:

- инвестиция турларини аниқловчи аломатларни аниқлаш, уларнинг моҳиятини очиш ва корхонанинг иқтисодий ривожланишидаги аҳамиятини баҳолаш:

- корхонанинг янада ўсиши мумкин бўлган табиий ва иқтисодий салоҳиятларидан келиб чиққан ҳолда, инвестицияларни объектлар бўйича манзилли лойиҳалаштиришнинг ташкилий, иқтисодий жиҳатларини ва режали амалга ошириш муаммоларини тавсифлаш;

- корхонада инвестицияларни лойиҳалаштиришнинг асосий тамойилларини кўрсатиш ва улар орасида иқтисодий ресурсларнинг ўрнини аниқлаш:

- инвестициялаштириш жараёнининг таркибини, муайян корхонанинг ўзига хос ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш усулларини ва моделлаштириш тамойилларини ишлаб чиқиш:

-маҳаллий инвестиция ресурсларини шакллантиришнинг асосий манбаларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш:

-иқтисодиётини модернизациялаш шароитида инвестициялаштиришнинг бошқариш механизимини такомиллаштириш йўлларини асослаш:

- корхонанинг муайян саноат корхонасида инвестицион жараённинг самарадорлигини ошириш омилларини ва йўналишларини аниқлаш ва асослаш.

Тадқиқот услуби.  Тадқиқотнинг назарий ва услубий асоси бўлиб мамлакатимизнинг ва чет эл олимларининг инвестиция жараёнларини ва фаолиятини бошқариш ва ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот ишлари, Ўзбекистон Республикасининг Конунлари ва меъёрий хужжатлари, Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг, инвестиция фаолияти ва тартибга солиб туриш, рағбатлантириш бўйича фармонлари ва қарорлари хизмат қилади. Ушбу илмий тадқиқот ишида республикамизда ва чет мамлакатларда олимлар томонидан ишлаб чиқилган инвестициялаштириш фаолияти билан боғлиқ маълумотлардан, саноат корхоналарини инвестициялашга доир масалаларни ечиш учун зарурий ахборотлардан, Қашқадарё вилояти бўйича ва “Косон ёғ экстракция” ОАЖнинг сармоялаштириш ҳақидаги маълумотларидан ҳамда бошқа статистик, лойиҳавий кўрсатгичлардан фойдаланилди.

Тадқиқот объекти.  Корхоналарда инвестиция фаолиятини бошқариш ва ривожлантириш жараёнлари тадқиқот объекти бўлиб ҳисобланади.

Иқтисодий ишлаб чиқариш объекти. Минтақаларда янги барпо этилаётган ва фаолият кўрсатаётган инвестиция воситаси сифатида қараш мумкин бўлган саноат корхоналарини иқтисодий - ишлаб чиқариш объекти деб ҳисобланади.

Ишнинг илмий янгилиги.  Инвестициялаштиришнинг ижтимоий ва иқтисодий моҳиятини чуқур таҳлил қилиш, уларни амалга ошириш тамойилларини пухта ўрганиш асосида инвестициялашнинг кўрсатгичлари тизимини ишлаб чиқиш имкониятларини берувчи ва корхонанинг маҳаллий инвестиция ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминловчи иқтисодий - услубий ёндашув ишлаб чиқилди, иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши шароитида, корхонанинг муайян корхонаси фаолият кўрсатиши шароитларини ҳисобга олган ҳолда инвестициялаштириш жараёнларини лойиҳалаштиришнинг такомиллаштириш йўллари асосланди.

Минтақа саноат корхоналарида инвестиция фаолиятини амалга оширишни зарурлигини ва мумкинлигини аниқлашда фойдаланиладиган ахборотлар тизими ва дастурий таъминотидан фойдаланиш усули ишлаб чиқилди. Инвестициялаштириш жараёнининг самарадорлигини аниқлаш йўллари очиб берилди ва Косон ёғ экстракция ОХЖ мисолида унинг баъзи бир кўрсатгичлари аниқланди.

Ишнинг амалий аҳамияти. Илмий ишда таклиф этилган инвестициялаштириш тизимининг ахборот ва дастурий таъминотлари шахсий ЭХМда бажарилди ва бу муайян объектларнинг инвестицияга бўлган талабини аниқлаш, уларни тўғри тақсимлаш ва самарали фойдаланиш имкониятини беради.

Ушбу ишда таклиф этилаётган услубий ёндашув ва моделлар инвестицияларни лойиҳалаштиришда қаралаётган объектнинг ўзига хос ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодни ва ишлаб чиқариш ресурсларини тўғри баҳолашнинг натижаларига эътибор беришни назарда тутади.

Илмий ишнинг хулоса қисмида ушбу тадқиқот ишида кўзланган мақсаддан келиб чиққан ҳолда, эришилаган натижалар асосида минтақа корхоналарида инвестиция фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва мулоҳазалар баён қилинди.


I БОБ. Инвестиция ва уларни лойиҳалаштиришнинг илмий асослари


    1. Инвестицияларнинг моҳияти ва минтақа иқтисодий ривожланишидаги аҳамияти

Ислоҳатлардан олдинги даврда инвестиция соҳаси ва унинг муҳим бўғини бўлган қурилиш мажмуи ҳалқ хўжалигининг бошқа қатор тармоқлари сингари умум режа иқтисодиёти ва марказлашган бошқарув тартибида фаолият юритган эди. Тармоқ ва ҳудудий чизмаси республика ва минтақалар ривожланишининг тамойиллари, муддати, кўлами ҳамда ихтисослашувини белгилаб берар эди. Энг муҳим қурилишларнинг бош руйхатлари фақат марказнинг рухсати билангина тасдиқланар эди.

Ушбу тизим хўжалик юритишдаги ,бошқа камчиликлар билан бирга узоқ умр қўриши мавҳум бўлиб охир оқибатда инқирозга олиб келди. Инвестиция соҳаси бундан четда қолмайди. Бундан ташқари у ўзининг кўп сонли "аср қурилишлари", капитал қўйилмаларнинг сочиб юборилиши, "узоқ муддатли қурилишлар" ва "тугалланмаган қурилишлар" билан олим ҳамда мутахассислар таъкидлаганидек, бир вақтнинг ўзида ушбу инқирознинг сабаб ва оқибати эди. Унда иқтисодиётнинг умумий аҳволи, кўпчилик базавий тармоқлардаги ишлаб чиқаришдаги таназули, нарх навонинг ошиб кетиши ва пулнинг қадрсизланиши, йиллар давомида таркиб топган тармоқлараро ва ҳудудий алоқаларнинг бузилиши худди кўзгудагидек бир жойда акс этган эди.

Бозор иқтисодиёти шароитида "Инвестиция" тушунчасидан бу сўзнинг ҳам кенг маънода, ҳам тор маъносида фойдаланилади. Унинг мазмуни ва моҳиятини бир маънода тарифлаш жуда қийин. Иқтисодий фанларнинг турли бўлимларида , шунингдек , амалий фаолиятнинг турли йўналишларига тадбиқан маблағ солиш соҳалари ва объектларнинг ҳусусиятларидан келиб чиқиб , унга , бу атамага , турли маъно берилмоқда.

Олимларнинг инвестициялар тўғрисидаги фикрларини, инвестициялар хусусида қонунларимизда келтирилган кўрсатмаларни умумлаштириб, инвестицияга қуйидаги таъриф бериш мумкин: «Инвестиция деб бир инвесторнинг ихтиёридаги молиявий, моддий ва ақлий бойликларини бирламчи иқтисодий самара олиш мақсадида бирор бир инвестицион объектга ҳамда ақлий бойликларини бирламчи иқтисодий самара олиш мақсадида бирор бир инвестицион объектга сарфланишига айтилади.»

Бизнинг иқтисодиётимизда инвестиция ҳусусида қонуний ҳужжатлар 1991 йилдан бошлаб қабул қилинди ва ўтган вақт ичида улар анча такомиллаштирилди. Инвестиция тўғрисида Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонунда кўрсатилишича, инвестиция бу-иқтисодий самара (фойда, даромад) олиш ёки ижобий ижтимоий натижага эришиш учун сарфланадиган пул маблағлари, банкларга қўйилган омонатлар, пайлар, қимматли қоғозлар (акция, облигациялар), технологиялар, машиналар, асбоб-ускуналар, лицензиялар ва самара берадиган бошқа ҳар қандай бойликлардир.

Бу иқтисодий таъриф инвестициянинг бозор иқтисодиёти шароитида тўлалигича фаолият кўрсатишини аниқ тасдиқлайди. Жумладан унда:

Биринчидан-инвестициянинг ўзига ва инвестиция фаолиятининг объектларига кенг таъриф берилган, иккинчидан-инвестициянинг бевосита иқтисодий ва ижтимоий самара олишга муқаррар боғлиқлиги таъкидлаб ўтилган.

Агар инвестор даромад олмайдиган бўлса, инвестицион жараённи амалга оширишнинг ҳам мантиқи қолмайди. Демак, инвестицияга бозор муносабатлари принципларидан келиб чиқиб берилган таърифнинг ўзидаёқ инвестицион жараённинг ҳажми, асосий босқичлари, Яъни жамғармалар (ресурслар), қўйилма маблағлар (сарф-ҳаражатлар), самара (даромад, фойда) аниқ ва равшан кўрсатиб ўтилган. Худди шундай ёндашув инвестицион фаолиятнинг бозор муносабатларига ўтиши учун замин яратади. Бу эса молиявий, моддий ва ақлий бойликларни қайта тақсимлашнинг вертикал ва горизонтал усулларидан бир хилда фойдаланишни таъминлаб беради.

Инвестиция тушунчасининг мазмуни Ўзбекистон республикасининг "Инвестицион фаолият тўғрисида"ги Қонунда "Иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига солинадиган моддий ва номоддий неъматлар ва уларга бўлган ҳуқуқлар" сифатида таърифланади.

Бу категориянинг моҳиятини қараб чиқаётганда шуни айтиб ўтмоқ керакки , ҳозирги замон адабиётида уни . инвестицияни , «капитал солиш » билан бирдай қилиб кўрсатиш тез-тез учраб туради. Бундай ҳолларда инвестициялар асосий фондларни такрор ишлаб чиқаришга маблағ солиш деб таърифланади , бу унчалик тўғри эмас, чунки маблағлар оборот активларига ҳам, номоддий активларнинг айрим турларига ҳам, турли молиявий воситаларга ҳам солинади.

Макроиқтисодий даражада инвестициялар деганда ишлаб чиқариш воситаларини такрор ишлаб чиқаришга, уй-жой фондини , товар захираларини ўстириш ва шу кабиларга қилинган чиқимларнинг бир қисми , Яъни ялпи ички маҳсулотнинг капиталини ўстиришга қаратилган ва жорий даврда ишлатилмаган қисмини тушунадилар.

Макродаражада ва ишлаб чиқариш назариясида инвестициялар деганда янги капитални, шу жумладан ишлаб чиқариш воситалари ва интеллектуал салоҳиятни такрор ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёни назарда тутилади.

Молия назариясида инвестицияни реал ёки молиявий активлар қозониш билан боғлайдилар, яъни аслида бу келгусида даромадлар олиш мақсадида қилинган ҳозирги чиқимлардир. Умуман иқтисодиётда инвестициялар капитал жамғариш жараёни сифатида шархланади.

Макродаражада қабул қилинадиган инвестицион қарорлар, одатда нисбатан мустақилдир. Бу қарорлар ўз мотивлари, миқёслари ва мақсадларига кўра турличадир ва тегишли молиявий натижаларга олиб келади, булар одатда, ҳисоблаб чиқилади, прогноз қилинади ва танлаш мезони бўлиб хизмат қилади. Фаолият соҳасини танлаш , унинг молиявий сиёсати нуқтаи назаридан молиячи ва инвестор учун муҳим нарса макроиқтисодий циклнинг барқарор, циклик ва ўсаётган тармоқлардаги аҳволга таъсир даражаси ҳақидаги ахборотга эга бўлишидир. Бу ахборот инвестицион сиёсат соҳасида корхона даражасида қарорлар қабул қилиш учун зарурдир, чунки корхона у ёки бу инвестицион сиёсатни танлар экан, ўзининг иқтисодий тараққиётнинг узоқ муддатли тенденцияларини прогнозлаш ва уларга мослашиш имкониятини рўёбга чиқаради.

Инвестициялашнинг минтақа иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти, ишлаб чиқаришга , қимматли қоғозларга ва шулар кабиларга маблағ солиш шунда мақсадга мувофиқ бўладики, агар:

- шу солинмадан келган соф фойда маблағларни банк депозитига жойлаштиришдан келган соф фойда кўп бўлса;

- инвестицияларнинг рентабеллик даражаси инфляция даражасидан юқори бўлса;

- минтақада муайян лойиҳанинг рентабеллиги, пулнинг муваққат қийматини ҳисобга олганда, муқобил лойиҳаларнинг рентабеллигидан юқори бўлса;

- минтақада корхона активларининг рентабеллиги лойиҳалар амалга оширилгандан кейин кўпайса ( ёки ҳеч бўлмаганда камаймаса) ва ҳар қандай ҳолда ҳам қарз маблағлар бўйича ўртача ҳисоб ставкасидан ортиқ бўлса;

- қараб чиқилаётган лойиҳа ишлаб чиқаришнинг рационал ассортимент тузилмасининг шаклланиши, ҳаражатларнинг қопланиш муддатлари чиқимлар қопланадиган молиявий манбалар мавжудлиги, барқарор, лекин оддий, ёки, аксинча, жамланган, лекин вақт жиҳатдан ажратилган тушумларни таъминлаш ва шулар кабилар нуқтаи назаридан корхонанинг бош стратегик линиясига мос келса.

Шундай қилиб , инвестициялар тўғрисида қарорлар қабул қилиш кутилаётган даромаддорлик билан хатар ўртасидаги нисбатнинг таҳлилига асосланади.

Пулнинг даромад келтириш лаёқати пул келадиган манбаларга ва унинг нималарга сарфланишига, яъни пулнинг каердан келиши ва нималарга инвестицияланишга боғлик. Бинобарин, капитал манбаларининг ишончлилиги билан маблағларни инвестициялашнинг тўғрилиги ўртасида узвий боғликлик кузатилади. Инвестициялар ана шу белгилари билан бошқа маблағ солишлардан фарқланиб туради.

Яъни инвестициялашнинг минтақа иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти шундан иборатки, улар капиталнинг ҳаракати жараёнига тортилган, аниқроғи, капитал ҳаракати жараёнининг ўзи инвестициялар моҳиятини акс эттиради. Бу ҳаракат жараёнида капиталнинг ўсган қисми инвестор мавжуд маблағлардан ҳозирги вақтдаги истеъмол учун фойдаланишдан воз кечганлигини компенсациялашга, келгусидаги инфляциядан кўриладиган зарарни қоплаш хатари учун уни мукофотлашга етарли бўлади.

Юқорида айтилганлардан шу хулоса келиб чиқадики, минтақаларда инвестициялар "капитал солинмалар" га қараганда анча кенг маъноли тушунчадир. Инвестициялар капитал ҳаракати жараёнига жалб этилади. Улар муайян вақтга конкрет активлар билан боғланади:

Уларнинг асосий мақсади -минтақада катта қийматини сақлаб қолиш ёки уни кўпайтиришдир. Инвестицияларнинг капиталдан асосий фарқи эса шундан иборатки, хатар уларга қараб прогнозланади ва фойда нормаси белгиланади.

Макроиқтисодий даражада инвестициялар деганда ишлаб чиқариш воситаларини такрор ишлаб чиқаришга, уй-жой фондини, товар заҳираларини ўстириш ва шу кабиларга қилинган чиқимларнинг бир қисми, Яъни ялпи ички маҳсулотнинг капитални ўстиришга қаратилган ва жорий даврда ишлатилмаган қисми тушунилади.

Демак иқтисодий назарияда инвестициялар деганда, янги капитални , шу жумладан ишлаб чиқариш воситалари ва интеллектуал салоҳиятни такрор ишлаб чиқаришни ташкил қилиш жараёни назарда тутилади.




Инвестицияларнинг мақсади, вазифаси, манбалари ва йўналишлари

1-расм. Инвестицияларнинг йўналишлари


Молия назариясида эса инвестицияни реал ёки молиявий активларга эга бўлиш билан боғлайдилар, Яъни аслида бу келгусида даромадлар олиш мақсадида қилинган ҳозирги чиқимлардир. Масалан Ричард Кохнинг «Менеджмент и финанс- от Я до Я» деб номланган машҳур луғатида (Москва 1999 й) инвестицияларга қуйидаги тўрт хил таъриф берилади: 1) Янги асосий фондлар. 2) Молиявий активларни сотиб олиш. 3) Келажакда натижа олишга қаратилган ҳар қандай фаолият тури. 4) Бухгалтерия нутаи назаридан корхонанинг асосий фаолиятидан тўғридан тўғри фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳар қандай активлар тушунилади.

Демак иқтисодиётда инвестициялар капитал жамғариш жараёни сифатида таърифланади.

Лоренс Дж Дикман, Майкл Д.Джонкларнинг «Инвестициялаштириш асослари» (Основ- инвестирования» – Масква 1997г) китобида эса «Инвестициялар капитал қийматини сақлаш ва кўпайтирилишини таъминлайдиган, ёки капитални қўшимча даромад келтирадиган соҳаларда лойиҳалаштириш усулидир» деб таърифланади. Албатта бу жуда кенг ва содда тушунча бўлиб, у моҳият жиҳатидан юқоридаги таърифларга зид эмасдир.

Минтақа нуқтаи назаридан капитал қўйилмаларни қўшимча даромад келтирадиган соҳаларда лойиҳалаштириш ғоят муҳим аҳамиятга эканлиги кўриниб турибди. Яъни пухта ўйлаб, аниқ ҳисоб-китоб асосида бугун амалга оширилган капитал сарфлар келажакда юқори даромад манбаи бўлиши минтақа тараққиётига кенг йўл очади.

Шундай экан инвестициялаштириш жараёнининг ривожланиши минтақа иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга.

Корхонада инвестицияларни турли туман белгиларга кўра табақаланади. Энг авволо асосий капитални кўпайтириш зарурати билан боғлик  СОФ  инвестициялар ва асосий фондларнинг емирилишини ўрнини қоплаш зарурати тақозо этган  ЯЛПИ . инвестициялар фарқланади.

Инвестициялар қўйилган объектлари бўйича ҳам фарқланади:

Бундай объектлар мулк, молиявий воситалар, номоддий қийматликлар бўлиши мумкин.

Микродаражада қабул қилинадиган инвестициявий қарорлар, одатда нисбатан мустақилдир. Бу қарорлар ўз мотивлари, миқёслари ва мақсадларига кўра турличадир ва тегишли молиявий натижаларга олиб келади, булар одатда, ҳисоблаб чиқилади, башорат қилинади ва танлаш меъзони бўлиб хизмат қилади. Фаолият соҳасини танлаш ва бу борада олиб борилаётган молиявий сиёсат нуқтаи назаридан молиячи ва инвестор учун муҳим нарса макроиқтисодий циклнинг барқарор, циклик ва ўсаётган тармоқлардаги аҳволга таъсир даражаси ҳақидаги ахборотга эга бўлишидир. Бу ахборот инвестицион сиёсат соҳасида корхона даражасида қарорлар қабул қилиш учун зарурдир. Чунки корхона у ёки бу инвестицион сиёсатни танлар экан, ўзининг иқтисодий тараққиётнинг узоқ муддатли тенденцияларини баҳолаш ва уларга мослашиш имкониятини рўёбга чиқаради.

Инвестициялашнинг минтақа иқтисодий ривожланишидаги аҳамияти, ишлаб чиқаришга , қимматли қоғозларга ва шулар кабиларга маблағ солиш шунда мақсадга мувофиқ бўладики, агар:

- шу солинмадан келган соф фойда маблағларни банк депозитига лойиҳалаштиришдан келган соф фойдадан кўп бўлса;

- инвестицияларнинг рентабеллик даражаси инфляция даражасидан юқори бўлса;

- корхонада муайян лойиҳанинг рентабеллиги, пулнинг муваққат қийматини ҳисобга олганда, муқобил лойиҳаларнинг рентабеллигидан юқори бўлса;

- корхонада корхона активларининг рентабеллиги лойиҳалар амалга оширилгандан кейин кўпайса ( ёки хеч бўлмаганда камаймаса) ва ҳар қандай ҳолда ҳам қарз маблағлар бўйича ўртача ҳисоб ставкасидан ортиқ бўлса;

- қараб чиқилаётган лойиҳа ишлаб чиқаришнинг рационал ассортимент тузилмасининг шаклланиши, ҳаражатларнинг қопланиш муддатлари, чиқимлар қопланадиган молиявий манбалар мавжудлиги, барқарор, лекин оддий, ёки аксинча, жамланган, лекин вақт жиҳатдан ажратилган тушумларни таъминлаш ва шулар кабилар нуқтаи назаридан корхонанинг бош стратегик линиясига мос келса.

Шундай қилиб , инвестициялар тўғрисида қарорлар қабўл қилиш кутилаётган даромаддорлик билан хатар ўртасидаги нисбатнинг таҳлилига асосланади.

Минтақа иқтисодиётига солинган инвестициялар моҳияти жиҳатидан қуйидаги турлардан иборатдир;

1. Моддий активларга қилинадиган инвестиция бино, иншоатлар, асбоб ускуналар, транспорт воситалари ва ҳоказолар, уларга моддий шаклга эга бўлган узоқ хизмат қилувчи активларга сарфланган сармоялар киради.

2. Номоддий активларга қўйилган инвестициялар. Муаллиф ҳуқуқлари, лицензиялар, товар биржалар шу каби моддий инвестицияларга қилинган активлар тушунилади.

3. Молиявий инвестициялар қиммат баҳо коғозлар сарфланган инвестиция, Яъни акция, облигация, давлат хазинаси мажбуриятлари, пайлар ва бошқа молиявий капиталга сарфланган сармоялар тушинилади. Инвестицияларни ўз вақтида керакли соҳаларга йўналтириш нафақатгина алоҳида олинган корхона ёки туман иқтисодига ижобий таъсир этиб қолмасдан балки бутунлай иқтисодиёт самарадорлигига таъсир этиши мумкин. Инвестицияларнинг минтақа иқтисодига ижобий таъсир этиши учун нафақатгина оқилона инвестиция сиёсатини юритиш керак, балки ушбу мавжуд инвестициялардан самарали фойдаланиш учун шарт -шароит туғдириш зарур. Бу эса, инвестицияларни режалаштириш ва лойиҳалаштиришнинг бир қатор ташкилий – иқтисодий муаммоларини тўғри ҳал қилишга ҳам боғлиқдир.


1.2 Инвестицияларни режалаштириш ва лойиҳалаштиришнинг ташкилий, иқтисодий муаммолари

Инвестициялар шаклларини тўлиқ ўрганиб таҳлил қилиш ва лойиҳалаштириш учун, аниқ ва пухта ўйланган режа тузишга тўғри келади. Бундай режа асосида инвестициявий лойиҳа ётади. «Лойиҳа» сўзини бу ўринда икки хил маънода ишлатиш мумкин. Биринчидан, бу амалга оширилиши кўзда тутилган ғоянинг маълум бир объект ҳолатида тасвири, ҳисоб китоби чизмалари ва кўриниши бўлиб, унда ушбу ғояънинг ҳақиқатда рўёбга чиқариш мумкинлигини акс эттирувчи моҳият очиб берилган бўлади. Бу маънода масаланинг техник ечими ўз ифодасини топади. Иккинчисидан, иқтисодий маънода «лойиҳа» деганда, конкрет ижтимоий-иқтисодий ғоя мақсадини амалга ошириш бўйича тадбирлар ва ҳаракатлар дастури тушунилади. Ушбу дастурнинг юрагини молиявий режа ташкил қилади. Молияловчи корхона учун режа инвестицияларнатижасида олинадиган фойданинг бўлғуси меъёрини баҳолаш учун асос беради. Бўлғуси инвесторлар ушбу ре­жада қандай маълумотлар тақдим этилганига ўта талабчанлик би­лан ёндашадилар. Чунки у, лойиҳани қай тарзда бошқариш мумкинли­ги, унинг самарадорлигини таъминлаш, шунингдек инвестициялар­нинг қайтарилишини режа асосида баҳолашлари мумкин бўлган дастлабки хаққоний асос бўлиб ҳисобланади.

1.1-жадвал



Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга қилинган инвестицияларнинг тузилмаси (фоизда)



Манбалар

2006

2007

2008

2009

2010

2011

1

Давлат бюджети

29,2

21,5

23,9

16,8

14,9

12,8

2

Корхоналар маблағлари

27,1

31,1

41,2

43,9

43,2

48,5

3

Аҳоли маблағлари

12,0

10,3

11,4

10,2

12,4

11,8

4

Ҳукумат кафолати асосидаги инвестициялар

19,8

23,2

14,8

18,0

14,5

6,0

5

Тўғридан-тўғри хориж инвестициялари

3,4

4,8

5,3

7,9

10,0

13,2

6

Банкларнинг марказлашган кредитлари

5,1

5,9

0

0

0

0

7

Тижорат банклари кредитлари

1,7

2,2

2,4

2,2

2,3

2,9

8

Бюджетдан ташқарии фондлар маблағлари

1,3

0,1

0,2

0,2

2,4

4,7

9

Бошқа қарзга олинган маблағлар

0,4

0,9

0,8

0,8

0,3

0,2

10

Жами

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0


  1   2   3   4   5


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет