Диссертация Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар "Менежмент" кафедраси мудири проф. Х. Муҳитдинов



жүктеу 1.02 Mb.
бет2/5
Дата28.04.2016
өлшемі1.02 Mb.
түріДиссертация
1   2   3   4   5

Қулай макроиқтисодий муҳит ва ташқи бозорда рақобат қилиш қобилияти тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўсишига таъсир кўрсатди.



Республика иқтисодиётига 2010 йилда 240,8 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган кредитлар жалб этилди, бу эса 2009 йилга нисбатан 1,5 марта юқоридир.

Режалаштиришнинг аҳамияти инвестор ва кредиторларни лойи­ҳа муваффақиятининг ёркин ифодаланган стратагияси борлигига ва уларнинг қўллаб-қувватлаш ўзини тўла оқлайди, деб ишонтириш зарурати билан чекланиб қолмайди. Бундай режа нафақат лойиҳа та­шаббускори сифатида, балки лойиҳа ижрочисига ҳам фаолиятнинг бўлғуси стратегик йўналишларини аниқ белгилаш им­конини яратиб, қачон ва қандай муддатларда бу мақсадларга эришиш мумкинлигини аниқлашда катта аҳамиятга эга. Режалашти­риш корхонанинг жорий ва молиявий фаолиятини режалашти­риш ва бу фаолият натижаларини узлуксиз назорат қилиб туриш механизмига асос бўлиб хизмат қилади.

Юқоридаги хулосаларга асосланиб, режалаштириш нима беради, нималарни ўз ичига олади ва нимага хизмат қилади, деган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз:

- рақобат шароитларида лойиҳанинг яшовчанлигини белгилаш имконини беради

- лойиҳа (фирма) қандай ривожланиши кераклигини кўрсатади.

- ташқи инвесторлардан молиявий ёрдам олишнинг муҳим қу­роли бўлиб ҳисобланади.

Инвестициявий режаларни ишлаб чиқишда тижорат банки энг фаол иш­тирокчи бўлиши шарт, чунки лойиҳага бошқа ҳеч ким манфаатдор­лик билан ҳолисона ёндаша олмайди. Турли вариантлар орасидан энг самаралигини танлаб олиш ва режалаштириш жараёнида, янги лойиҳанинг муваффақиятига туғаноқ бўлувчи ҳолатларни назарда тутиб, бизнес-режа бирон-бир тўсиқ­дан ўтолмай қолиши мумкинлигини аниқлаганда, узоқни кўзлаб, шошилмасдан иш тутган маъқул. Балки лойиҳанинг бутунлай чиппака чиқишидан кўра, ама­лий фаолликни тўхтатиб, ортиқча вақт ва маблағ кетишига чек қўйган маъқулдир. Банк лойиха ижодкори сифатида, биз­нес-режани ишлаб чиқувчиларни кўпрок лойиҳа ғояси ишлаб чиқилаётган даврда ўтказилган тадқиқотлар натижасида юзага келган ташқи ахборотдан хабардор қилиш учун керак.

Режалаштириш таркиби ва уни деталлаштириш даражаси у тегишли бўлган лойиҳа ҳажми ва қамрови­га боғлиқ. Режа таркиби, шунингдек мўлжалланаётган сотиш бозо­ри ҳажми, рақобатчилар мавжудлиги ва тузилаётган корхонанинг ўсиш истиқболига ҳам боғлиқ. Ниҳоят, узок давом этган сермашаққат иш тугалланади. Режага сўнги нуқта қўйилади. Шундан сўнг инвестор томонидан инвестициялашга маблағ ажратиш учун шароит яратилади.

Биз қуйида корхонада инвестицияларни жойлаштирилишни Қашқадарё вилоятининг 2009 - 2011 йиллар бўйича статистик ахборотлари асосида таҳлил қиламиз.
1.2-жадвал

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2009 йил

2010 йил

2011 йил

Марказлаштирилган инвестициялар

 

288479,7

412104,3

157090,3

- бюджет маблағлари

млн.сўм

49064,4

63325,5

46049,4

- бюджетдан ташқари фондлар маблағлари

млн.сўм

132923,2

157444,5

65678,3

- хукумат кафолати остидаги ҳорижий инвестициялар ва кредитлар

млн.сўм

106492,1

191334,3

51806,7

Марказлашмаган инвестициялар

 

1352199,8

1780883,9

1440879,6

- корхоналарнинг ўз маблағлари

млн.сўм

649897,2

973733,5

663982,2

- тижорат банклари кредитлари

млн.сўм

11841,6

34304,2

49943,8

- тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар ва кредитлар

млн.сўм

589367,2

628049,2

456911

- аҳоли маблағлари

млн.сўм

101093,8

144797

263598,5

- бошқалар

млн.сўм

-

-

-

Инвестицион лойиҳалар сони

сони

19

20

17

Қиймати

млрд.сўм

695,9

819,4

508,7


Биз қуйида корхонада инвестицияларни жойлаштирилишни Қашқадарё вилояти Косон туманининг 2009-2011 йиллар бўйича статистик ахборотлари асосида таҳлил қиламиз.

1.3-жадвал



Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2009 йил

2010 йил

2011 йил

Марказлаштирилган инвестициялар

 

10578,9

39639,7

10839,9

- бюджет маблағлари

млн.сўм

7241,0

7889,3

9963,7

- бюджетдан ташқари фондлар маблағлари

млн.сўм

3337,9

4445,0

207,5

- хукумат кафолати остидаги ҳорижий инвестициялар ва кредитлар

млн.сўм

 

27305,4

668,7

Марказлашмаган инвестициялар

 

45466,7

22025,1

35478,4

- корхоналарнинг ўз маблағлари

млн.сўм

37294,5

5298,5

5705,7

- тижорат банклари кредитлари

млн.сўм

1190,6

1691,1

1507,2

- тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар ва кредитлар

млн.сўм

 

 

47,3

- аҳоли маблағлари

млн.сўм

6981,6

15035,5

28218,2

- бошқалар

млн.сўм

 

 

 

Инвестицион лойиҳалар сони

 

-

1

2

Қиймати

млрд.сўм

-

27,3

0,7


Албатта бу маблағларнинг қанчалик кўп ёки озлиги бизни қизиқтирмайди. Биз бу мақсадларнинг нечоғлик тўғри режалаштирилиб, энг мақсадга мувофиқлиги ҳақида фикр юритишимиз керак.

Минтақавий инвестициялаштиришнинг муҳим ҳусусиятларидан бири шундаки, асбоб ускуналар, кабел маҳсулотлари ва бошқа маҳсулот­ларнинг барча асосий турларини, қувурлар ва металл прокатини, бинокорлик материалларини ва ҳам буюртмачилар, ҳам пудрат таш­килотлари томонидан олинаётган бошқа материаллар ва буюмларни ҳарид қилиш маблағ билан таъминлашнинг марказлашти­рилган манбалари ҳисобидан минтақаларда тендер асосида амалга оширилади.

Ўтказилган тендер натижалари бўйича шартнома тузилиб қурилиш объектларга ресурслар етказиб бериш тендер ҳужжатларида на­зарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Бунда айниқса ҳар бир объект бўйича бизнес режаларини ишлаб чиқиш ва оғишмай амалга ошириш айниқса муҳим аҳамиятга эгадир.

Инвестициявий режа ўзида инвестициялаштириш мақсадларини, усулларини ҳамда маълум таваккал хатари остида, қўйилган мақсадларга эришиш муддатларини ўзида ёзма равишда акс эттирадиган ҳужжатдир. Мақсадлар қўйилган заҳоти инвестициявий режа ишлаб чиқилиши керак. Ушбу режада инвестициялаштириш жараёни қандай кечиши батафсил баён қилиниши лозим. Ҳар бир мақсад учун унга эришиш мухлати ва таваккал хатарининг мақбул даражаси кўрсатилиши керак. Албатта молиявий мақсад қанчалик муҳим ва қанчалик кўп маблағ талаб қилса, таваккал хатари даражаси шунчалик паст бўлишига эришиш керак. Инвестицион режаларни ишлаб чиқишда солиқ ставкаларидаги ўзгаришлар. Иқтисодий вазиятда содир бўлиши мумкин бўлган туб ўзгаришларни башорат қилиш керак бўлади.

Инвестиция мақсадлари деганда, инвестициялаштириш хохлаган йўналишда капитал сарфлашга жазм қилаётган инвесторнинг ўз олдига қўяётган молиявий вазифаларни тушунилади. Албатта мақсад воситани танлашга ёрдам беради.

Инвестициялаштирининг кенг тарқалган мақсадларини қуйидаги асосий гуруҳларга ажратиш мумкин:

1) Жорий даромадни кўпайтириш;

2) Келгуси даврларда кутилаётган йирик ҳаражатлар учун маблағ жамғариш;

Пенсия фондларига маблағ жамғариш;

Даромадни солиқлардан ҳимоялаш.

Албатта минтақавий инвестициялаштириш жараёнида юқоридаги мақсадларнинг биринчи икки гуруҳи асосий ўрин тутади.

Мақсад ва воситалар аниқлангандан кейин режа тузиш жараёни бошланади. Режа тузишда мутахассисларга таяниш зарур.

Агар уз технолог, маркетолог, иқтисодчи, моддий техник таъминот ва сотиш, меҳнатни ташкил этиш бўйича, шунингдек ҳар хил техник ихтисосга эга мутахассисларингиз, ҳуқуқий масалалар юзасидан консулoтантингиз бўлса, режа тузиш ишини ўзингиз ҳам амалга ошира оласиз. Акс ҳолда Сиз консалтинг ёки инжиниринг фирмасига мурожаат этасиз. Аммо бундан у ердагилар лойиҳа ташаббускори бўлмиш сизнинг иштирокингизсиз бизнес-режани та­йёрлаб, шундоққина олдингизга қўйишади деган хулоса чиқарманг.

Сиз режани ишлаб чиқишда энг фаол иштирокчи бўлишин­гиз шарт, чунки сиз ижод этган лойиҳага бошқа ҳеч ким манфаатдорлик билан ҳолисона ёндаша олмайди.

Турли вариантларни излаш ва режалаштириш жараёнида, Сизнинг янги лойиҳангизнинг муваффакиятига туғаноқ бўлувчи ҳолатларни назарда тутиб, бизнес-режа бирор-бир тўсиқдан ўтолмай қолиши мумкинлигини аниқлаганда яхшиси бир зум тўхтаб, уйланг; "Балки лойиҳанинг бутунлай чиппака чиқишидан кўра, амалий фаолликни тўхтатиб, ортиқча вақт ва маблағ кетишига чек қўйган маъқулдир"

Сиз лойиҳа ижодкори сифатида режани ишлаб чиқувчиларни кўпроқ лойиҳа ғояси ишлаб чиқилаётган даврда ўтказилган тадқиқотлар натижасида юзага келган ташқи ахборотдан хабардор қилиш учун кераксиз.

Режа таркиби ва уни деталлаштириш даражаси у тегишли бўлган лойиҳа ҳажми ва қамровига боғлиқ. Режа таркиби, шунинг­дек мўлжалланаётган сотиш бозори ҳажми, рақобатчилар мавжудли­ги ва тузилаётган корхонанинг ўсиш истиқболига ҳам боғлиқ.

Ниҳоят, узоқ давом этган сермашаққат иш тугалланди. Ре­жага сўнги нуқта қўйилди.

Бизнинг амалиётимизда шартнома тузишдан аввал, томон­лар субъектининг режаси, айниқса, шу режанинг юраги ҳисоблан­ган молиявий режани аудиторлик текширувидан ўтказмайдилар. Бу аксарият ҳолатларда нохуш оқибатларга олиб келмоқда. Бундан ташқари, режасини аудитдан ўтказиш услубияти ҳали ҳам ишлаб чиқилмаган ва расмий равишда тасдиқланмаган. Биз бу муоммони Муборак газни қайта ишлаш заводи аудит натижаларини таҳлилидан кўришимиз мумкин.

Бу муаммонинг амалий ечими қуйидаги босқичма-босқич ўтказиладиган олтита ишдан иборат бўлади;

1. Корхона томонидан тузилган режани аудит қилишнинг ахборот манбалари;

а) минтақа активлари ликвидлигини, яъни моддий ва бошқа активларнинг тезда пулга сотилиб, мажбуриятларни (қарзлар­ни) коплаш имкониятларини аниқлаш;

б) минтақа ва унинг шериклари тўғрисида маълумот;

в) сотиш каналларини аудит қилиш натижалари;

г) режани таҳлил қилишни ташкил қилиш;

д) таъсис хужжатларни таҳлил қилиш;

е) режанинг йирик омилларга (ижтимоий, экологик, молия­вий, ташки-иқтисодий) таъсирини экспертиза қилиш.

2. Корхона ижрочи, яъни сотувчининг бу тармоқ, соҳада аввал фаолият кўрсатганлиги, тажрибаси, маълум тармоқда их­тисослашганлиги, акцияларни даромадлиги, рақобатчи минтақалар­нинг бу соҳадаги ўрни ва мавқеи қандай эканлигини таҳлил қилиш лозим. Шу билан бирга, аудит ўтказиш вақтида минтақа мавқеини аниқлашда қуйидаги меъзонларга эътиборни қаратиш лозим;

- сўнгги 12 ой мобайнидаги сотувларнинг динамикаси;

- ўтган йилларнинг фойдаси ёки зарарлари;

- ходимларнинг иш билан бандлик даражаси;

- корхонанинг эгалланган бозорлардаги ҳиссаси;

- қўлланилаётган технологияларнинг даражаси;

- ишлаб чиқариш қувватларининг жуғрофик жойлашуви.

3. Инвестициялар бўйича битим шартларини баҳолаш. Яъни таҳлил қилувчи инвестор қўйган маблағлар ўрнига қандай актив­лар кўринишидаги маблағлар ўз қайтимини кутмоқда. Бу муносабат молиявий-ҳуқуқий шаклда қандай ҳужжатлаштирилади. Ўзаро маж­буриятлар ва ҳуқуқлар қандай ҳимоя қилинади? - деган масалалар ўрганилиши лозим.

4. Корхонанинг сўнгги ҳисобот давридаги ҳолати молия­вий ҳисоботининг бош шакли-бухгалтерия баланси мустақил ауди­тор хулосаси билан тасдиқланган бўлса, инвестор томонидан та­йинланган таҳлилчи-аудитор уни туртта стандарт орқали таҳлил қилиши лозим;

- ликвидлик даражасини аниқлаш;

- молиявий дастак мутаносиблиги, яъни узоқ муддатли қарзларнинг хусусий капиталга нисбати;

- соф қийматни ҳисоблаш. Масалан, минтақага унинг ташкил бўлишида қўйилган "Акциядорлик капитал" ва жамғарилган фойда-зарарлар биргаликда соф қиймат тушунчасини англатади.

- Активлар ва мажбуриятларни баҳолаш. Инвестор томони­дан тайинланган таҳлилчи-аудитор юқоридаги масалани ўрганиёт­ганда, ўзидан аввалги аудиторнинг хулосаларидан фойдаланиши лозим. Асосий эътиборини (патентлар, лицензиялар, савдо белгила­ри, маркаларидан фойдаланиш ва фойда олиш) каби масалаларга қа­ратмоғи лозим. Чунки, бу каби капитал жамғариш реал баланс таркибини сохталаштириб кўрсатади. Яхшиси, мавжуд моддий ак­тивлар ҳолатини, яроқлигини ва самарадорлигини баҳолаган маъқул ҳисобланади.



5. Инвестиция олувчи минтақа раҳбариятининг қобилия­ти ва тажрибасига баҳо бериш.

Тажриба кўрсатмоқдаки, кўпчилик хорижий инвестицион компаниялар аксарият ҳолатларда бўлғуси шерикларидаги учта хислатларини ўрганадилар;

- ҳозирги менежерлар, таъсисчилар ва ижрочи дирек­торларининг иш тажрибалари. Уларнинг бизнес соҳасидаги ютуқ­лари нималардан иборат.

- фирма ходимлари гуруҳ бўлиб ишлай оладиларми. Улар маркетинг, молия, менежмент соҳасидаги бир-бирларининг ўр­нини алмаштира оладими?

- компания бош молиячиси қай даражада малакали ва ишончли?

6. Режанинг умумий таҳлили. Сўнги босқичда маркетинг, технологик патент, иқтисодий соҳаларда экспертизалар та­йинланиши лозим. Бу албатта, тор доирадаги мутахассисларнинг малакали маслаҳатларини олишдан иборат бўлиб, у инвестицион ло­йиҳа режаларнинг мазмунига қараб тайинланади.

Инвестор томонидан режа аудит қилганда, эксперт ау­дитор ҳисобот ва хулоса тайёрлаб, буюртмачига топширади. Бу ва­зифани махсус бухгалтерлик ёки аудиторлик фирмаси амалга оши­риш мумкин. Бироқ ҳозиргача Ўзбекистонда ҳали бирорта ҳам хў­жалик субъекти сифатида фаолият кўрсатаётган бухгалтерлик фирмалари мавжуд эмас. Демак, бу масала бугуниннинг долзарб ва­зифаларидан бири ҳисобланади.

Корхонанинг бошқарув ходимлари нуқтаи назарида ин­вестицион лойиҳалар табақалашган бўлиб, у қуйидагича туркумла­нади;

- кутилаётган даромадлар типлари бўйича; ҳаражатлар­ни қисқартириш; анъанавий ишлаб чиқариш ва технологияларни кен­гайтириш ҳисобига қўшимча даромад олиш; янги бозорларни забт этиш; бизнеснинг янги соҳаларини эгаллаш; ишлаб чиқариш ва со­тиш пайтида хавф хатарни камайтириш; ижтимоий самара ва сифа­тига эришиш;

- ўзаро боғлиқлик муносабатлари бўйича; бунда икки­та мустақил инвестицион лойиҳа таҳлил қилиниб, улардан биттаси танлаб олинади, у албатта муқобил бўлиб, даромад келтириши ло­зим;

- пул маблағлари оқимининг турлари бўйича; бир мар­талик ёки алмашувчи. Агар дастлабки инвестициядан сўнг пул маблағлари қолган базавий даврларда киритилмаган бўлса, у бир марталик дейилади. Агар пул оқимлари ҳар хил давомийликда ки­ритилиб ёки сарфланиб турилса, у алмашувчан типдаги пул маб­лағлари оқими деб ҳисобланади.

Аудитор эксперт мустақил хулосаси асосида инвести­цион компания лойиҳаларини молиялаштириш жараёнини учта қисмга бўлиб амалга оширади;

- режалаштириш; мақсадни шакллантириш, бозорни тад­қиқ этиш ва мавжуд имкониятига эга лойиҳаларни солиштириб, ча­малаб, вариантларни танлаб инвестиция портфелини шакллантириш,

- лойиҳани амалга ошириш; инвестициялаш фазаси (ишлаб чиқариш, таъминот, ҳаражатлар, молиялаштириш) лойиҳа оқи­батларини тугатиш фазаси;

- баҳолаш ва таҳлил; инвестицион фаолият жараёнида инвестор ўз

олдига қўйган вазифани ва ҳақиқатда эришган нати­жани доимо баҳолаб ва таҳлил қилиб боради.


    1. Инвестицияларни лойиҳалаштиришда минтақа иқтисодий ресурсларининг ўрни


Умуман инвестиция бозорини мамлакат миқиёсида иқтисодий ривожланишнинг юксалишига ва қисқа вақт ичида иқтисодий структуравий ўзгаришлар бўлишига ҳар томонлама таъсир этади­ган омил деб қараш лозим.

Ўзбекистон Республикаси 1991 йил 31 августда муста­қилликка эришган бўлса, ҳозирги кунгача кўпгина завод ва фаб­рикаларни ишга тушиши бу билан республика ички ялпи маҳсулот­ларини кўпайтириб, иқтисодимизни барқарорлаштиришга илдам қа­дам ташланмоқда.

Бу эса Қашқадарё вилоятида сезиларли даражада амалга оширилмоқда Жумладан: Ғузор туманида Америка мамлакати билан ҳамкорликда фойдаланишга қурилаётган Кимё саноати мажму­аси, Қашқадарё вилоятидаги Кўк-думалок нефт конлари, Нефтни қайта ишлаш заводи, Қашқадарёда турклар ҳамкорлигида фойда­ланишга топширилган КашТЭКС фабрикаси ва ҳокозо ишлаб чиқариш завод ва фабрикалар ўз маҳсулотларини нафақат Ўзбекистон республикасида, балки экспорт қилишлари мустақил Ўзбекистони­миз иқтисодиётининг барқарорлашувидан далолат беради.

И.А.Каримов "Биз қишлоқ жойларида янги иш ўрин­ларини яратишимиз, ёшларни иш билан ва бошқа турдаги машғулот­лар билан таъминлашимиз Ўзбекистон келажаги учун энг муҳим вазифалардан бирини бажариб борган бўламиз ва Ўзбекистонни буюк келажагига замин яратган бўламиз" - деганларидек ҳозир республика қудратли меҳнат салоҳиятига эга. Меҳнат заҳи­ралари бутун аҳолининг деярли 50 фоизини ташкил этади ва ҳар йили 210-220 минг кишига кўпайиб бормоқда. Иш билан банд бўлган аҳолини таркибий жиҳатдан қайта тақсимлаш ҳамда меҳ­натга лаёқатли ёшларни фаолиятнинг янги илғор тармоқлари ва соҳаларига жалб қилиш ҳам меҳнат салоҳиятидан самарали фойда­ланиш хўжалигида барча ижтимоий ишлаб чиқариш ходимларининг учдан бир қисмидан кўпроғи банд. Уларни бўшатиб олиш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига, энг аввало, саноатга ва хизмат кўрсатиш соҳасига йўналтириш иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар қилиниши уни жадал ривожлантириш учун кенг имкониятлар очиб беради.

Шунинг учун ҳам ҳозир вилоятда ҳал қилинаётган энг долзарб муоммолардан бири ишлашни хохловчиларнинг ҳамма­сини иш билан таъминлаш ҳисобланмайди, балки энг мақбул иж­тимоий йўналтирилган иш билан бандликни вужудга келтиришдан иборатдир. Вазифа республиканинг ҳар бир фуқоросига меҳнат фаолиятининг тури ва шаклини эркин танлаш учун чинакам имко­ният яратишдир.

И.А.Каримов - "Фарзандларимиз, келажак авлодлар биздан шу улкани, шу муқаддас заминни яна ҳам бой, кучли ва қудратли ҳолатда қабул қилиб олишлари учун, биз буюк аждодла­римизга нисбатан қандай миннатдорчилик туйғуларини ҳис этаёт­ган бўлсак, ўғил қизларимиз, келажак авлодлар ҳам бизга нисба­тан шундай миннатдорчилик туйғуларини ҳис этишлари учун лозим бўлган ҳамма ишни қилиш-бизнинг фуқоролик бурчимиздир".

Ўзбекистон ҳукумати 2006 йил учун республика инвестиция дастурини тасдиқлади. Инвестиция фаолиятини кучайтириш хорижий сармояни кенг жалб этиш, таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаш­тириш, мустаҳкам моддий техникавий базани яратиш, макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган.

Дастурни ишлаб чиқишда республика вазирликлари, идорала­ри уюшмалари, корпорациялар, концернлар ва компаниялар, Марка­зий банк иштирок этди. Дастурда молиялашнинг ҳамма манбалари ҳисобидан, шу жумладан бюджет маблағлари, тижорат банклари­нинг кредитлари ва бошқа тушумлар ҳисобдан солинадиган сармоя­лар ҳажмининг асосий параметрлари белгиланди. Мана шу дастурга амал қилган ҳолда Қашқадарё вилоятида солинадиган сармоялар 16760 млн. сўм миқдорида баҳоланди. Ижтимоий соҳада 150 минг кв. метр уй-жойни 540 минг кв. метрини якка тартибдаги уй-жой қури­лиши ташкил этади. Шунингдек касалхоналар, поликлиникалар, мак­таблар, лицейлар, коллежларни фойдаланишга топшириш 570 км.газ ва 2072 км. сув қувурларини топшириш режалаштирилмоқда.

Хорижий инвестициялар ва хукумат кафолатлайдиган кредит­лар ҳисобидан 2006 йилга мўлжалланган аниқ инвестиция лойиҳалари дастури алоҳида тузилган. Унинг умумий суммаси 748,40 млн. АҚШ доллари бўлган 2 лойиҳа кирган бўлиб, шулардан тахминга кў­ра жорий йилда 3,50 млн. АҚШ долларини ўзлаштириш кўзда ту­тилмоқда.

Дастурда вилоят ҳалқ хўжалигининг деярли барча тармоқла­ри ва минтақалари ўз аксини топган. Салмоқли ҳалқаро молия таш­килотлари энг йирик банк корпорациялари, инвестор ва кредитор бў­лишади. Улар орасида Япония ҳалқаро ҳамкорлик банклари, Ком­мерц банк (Германия), Чейз Манхэттен банк (АҚШ) бўлиб, улар Шўртангаз-кимё мажмуи қурилишига 618,22 млн. АҚШ долларлик маблағ соладилар. Шундан 2006 йилда 161,40 млн. АҚШ долларни сарфлаш режалаштирилган. 9 та инвестиция лойиҳаси 2006 йилнинг бошқа бир аниқ мўлжалли дастурига кирган бўлиб, бу дастур тўғридан тўғри инвестиция ва кредитлар ҳисобидан амалга оширила­ди. Уларнинг умумий сўммаси 761,27 млн. АКШ долларини ташкил этади, шулардан 190,16 млн. АҚШ долларини шу йил ўзлаштириш на­зарда тутилмоқда. 142 лойиҳадан иборат устивор инвестиция так­лифларининг жамлама руйхати алоҳида бўлимни ташкил этади. Бу ло­йиҳалар бўйича ҳозирги вақтда техникавий, иқтисодий асослар иш­лаб чиқилмокда, баъзилари эса тугалланди. Жами қилинадиган хори­жий инвестициялариннг ва кредитларнинг ҳисоблаб чиқилган ҳажми 7007,83 млн. долларни ташкил этмоқда. Руйхатда ҳалқ хўжалиги­нинг деярли барча тармоқлари, минтақалари киритилган. Ажратилган инвестиция таклифлари тендерларда иштирок этишлари қўшма кор­хоналар тузишлари, технологик ускуналарни етказиб бериш керак бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг инвестициявий дастурлар депар­таментида "Туркистон-пресс" МАА мухбирига маълум қилишларича ҳозирги дастурнинг янгилиги шундаки, у биринчи марта тармоқ мажмуалари бўйича ишлаб чиқилган. Инвестиция таклифларини умумлаштирувчи қисми анча кенгайтирилган. Агар илгари таклиф­ларнинг техник иқтисодий асослари эркин шаклда тузилган бўл­са, эндиликда ягона талаблар ишлаб чиқилган бўлиб, бу талаблар доирисида молиялаш ва инвестиция дастури қатъий шаклда қабул қилинар эди, лойиҳаларда инвестициялар умумий суммасини кўпай­тириш ёки камайтиришга йўл қўйилмас эди. Энди бунга йўл қўйилади.

Хукумат томонидан кафолатланадиган ҳамма лойиҳалар бўйича Республика Вазирлар маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган бўлиб, уларда хорижий инвесторлар ва кредиторлар қарз маблағларни тўлаш тартиби масъул ижрочилар белгилаб қўйилган. Умуман олганда лойиҳаларни янгилаш ва амалга ошириш­ни узлуксиз механизми ишлаб чиқилган. Иқтисодиётнинг тармоқ тузилишини тубдан янгилаш, ёқилги-энергетика тармоқларини устун даражада ривожлантириш, минтақаларни ялпи ривожлантириш, қишлоқнинг ижтимоий қиёфасини тубдан ўзгартириш катта миқдорда сармоя маблағлари ва чет эл инвестицияларини жалб этиш талаб этилмоқда.

2009-2010 йилларда Вилоятнинг иқтисодий ўсиши энг аввало иқтисодиётга солинаётган инвестиция маблағларини ўзлаштириш ҳажмларининг ошиши, замонавий технология ускуналари билан жиҳозланган, янги илғор корхоналарни қуриш ва ишга тушириш ҳи­собига таъминланди. 2010 йилнинг ғоят муҳим устивор вазифала­ридан бири инвестиция фаолиятини кучайтиришдан иборат бўлди.

Шу сабабли давлатимиз амалга ошираётган ислоҳотчилик стратегиясининг асосий йўналиши инвестиция базасини ривожланти­риш, чуқурлаштириш ва такомиллаштиришдан иборатдир.

Шу жумладан Қашқадарё вилояти бўйича ишлаб чиқариш техникаси базаси ҳолати ва корхоналарнинг 2010 йилдаги инвестиция фаолияти урнини 1.4- жадвалдан кўришимиз мумкин.

1.4-жадвал

Қашқадарё вилоятида иқтисодий ресурсларнинг ўрни




Эскирган техника улуши баланс қийматига нисбатан

Машина ускуна бозор ва баланс қиймати ўртача нисб.мар

Солинган сармоялар ҳажмини баҳолаш,

ба­ланс кийм.нисб %



Ишлаб чиқаришга мўлжалланган

тиклаш

қийматини



ҳисобига

Текшириб чиқилган тармоқ­лар бўйича
шу жумладан:

40.5

12.3

32.3

2.6

Рангли металургия

65.6

16.5

30.9

1.9

Кимё ва нефт кимёси

36.2

13.1

106.1

8.1

Машинасозлик ва қайта иш

35.0

20.3

13.7

0.7

Қишлоқ хўжалигида

37.4

10.6

11.1

1.1

Қурилиш материаллари

38.4

7.0

25.7

3.7

Енгил саноат

35.1

5.4

38.5

7.1

Озик-овкат саноати

34.1

8.6

19.4

2.3

Ун-ёрма ва омухта ем

27.1

8.4

56.9

6.8

Манба : Қашқадарё вилоят истиқболстат маълумотлари

Текшириб чиқилган корхоналарда жисмонан ва маънан эскирганлиги туфайли алмаштиришни талаб қиладиган машина ва ускуналарнинг ўртача салмоғи улар умумий баланс қийматининг 40.5 фоизидан ошади. Шу жумладан, рангли металлургия корхоналари­да 65,6 фоизни , машинасозликда 35.0 фоизни, енгил саноатда 35.1 фоизни ташкил қилади. Шундай қилиб, ишлаб чиқаришни яхшилаб техника жиҳатдан янгилашни талаб қилмайдиган бирорта тармоқ амалда йўк.

Ишлаб чиқаришга мўлжалланган сармояни солиш ҳажми асосий ишлаб чиқариш фондлари баланс қийматининг ўрта ҳисобда 32,3 фоизини ташкил қилади. У кимё ва нефт кимёсида 106,1 фоиз, ун-ёрма омухта ем бўйича 56,9 фоиз ва енгил саноатда ўртача даражадан 38,5 фоиз юқори бўлди. Энг паст кўрсаткичлар қиш­лоқ хўжалигида 11,1 фоиз машинасозлик ва металлни қайта ишлаш­да 13,7 фоиз. Қолган тармоқларда улар 20-30 фоиз оралиғида ўз­гариб турган.

Вилоятдаги мавжуд иқтисодий ресурслари ҳамда инвестиция соҳасидаги имкониятлари қанчалик ишга солинганлигини 1.5-жадвалдан кўришимиз мумкин.

Қашқадарё вилоятида 2008-2011 йилларда молиялаш манбалари бўйича иқтисодий ресурслар таркиби (фоиз ҳисобида)

1.5-жадвал






2008 й

2009 й

2010 й

2011 й

Сармоя маблағлари,

100

100

100

100

Давлат бюджети

37.5

37.0

29.5

27.0

Корхоналар ва аҳоли,

22.5

23.0

31.5

35.5

Амортизация

16.0

13.4

11.0

15.5

Банкларнинг кредитлари

14.1

9.6

8.4

8.3

Чет эл инвестициялари

9.9

17.0

19.6

19.7

Манба: Қашқадарё вилоят истиқболстат маълумотлари

2011 йилда сармоя маблағлари таркибида дав­лат бюджетининг улуши 27.0 фоиз даражада барқарорлашди, корхо­налар маблағлари ва банк кредитларининг улуши пасайиб бормоқ­да, чет эл инвестицияларининг улуши эса ошмоқда.

Вилоятда асосий фондларни такрор ишлаб чиқариш тамойилла­рини ва инвестиция ресурсларини шакллантиришни таҳлил қилиш шундан далолат берадики, амортизация бу жараёнда асосий рол уйнаб, давлатни ва банк тизимини марказлаштирилган давлат сармоя маблағлари, чет эл қарзлари, инвестициялар ва банк тизими ҳамда банд бўлмаган институтлар узоқ муддатли кредит­ларнинг юкидан анча озод қилмоқда.

Вилоятда инвестиция механизми бир ҳил ишламайди. Буни инвестиция фаоллиги юқори бўлган туманларда аниқ кўриш мум­кин (1.6-жадвал)

Қарши шаҳри инвестиция фаолияти даражаси бўйича етакчи ўринда бўлган лиги учун капитал маблағларнинг манбалари ва уларнинг таркибий тузилишини таҳлил қилишга қизиқиш юқорилиги табиий ҳол.

1.6-жадвал

Қашқадарё вилояти бўйича инвестиция фаоллиги (фоизда)

Туманлар

Жами молиялаштириш манбалари ҳисобидан капитал қўйилмалар ҳажми

Бўлардан хорижий инвестициялар

Қарши ш.

242.6

9.3

Шаҳрисабз

113.0

3.1

Ғузор

114.6

5.1

Косон

125.6

0.4

Қамаши

55.7

1,4

Китоб

80.6

6.4

Нишон

42.6

0.3

Касби

31.5

0.8

Яккабоғ

26.8

2.1

Чироқчи

26.6

4.2

Муборак

28.0

2.3

Миришкор

38.1

4.0

Деҳқонобод

25.3

1.8

Қарши т.

84.2

7.2


1.6-жадвалда келтирилган маълумотлардан бюджет таркибидан ажратилган инвестицияларнинг ўрни катталиги кўриниб турибди.

Агар 2010 йилда Қарши шаҳрида инвестицияларнинг асосий манбаи корхоналар ва аҳолининг хусусий маблағлари бўлиб, улар жами капитал қўйилмаларининг 242,6 фоизини ташкил этган бўлса, унинг 9,3 фоизини чет эл инвестициялари ташкил этади. Шундай қилиб, корхоналар ва аҳоли инвестиция маблағларининг таркибий-функци­онал ўрни деярли икки баравар қисқарган.

Шу вақтнинг ўзида бюджетдаги инвестицион маблағлар улу­ши капитал қўйилмалар таркибида 45 фоизга етиб, улар энг кат­та инвестиция манбаини ташкил этди. Бир вақтда хорижий инвес­тицияларнинг улуши 12 фоиздан 22 фоизга ўсди. Лекин бу ўсиш абсалют параметрларига нисбатан камроқ аҳамиятга эга.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, инвестиция жараёнлари билан боғлиқ бўлган юқорида караб ўтилган масалалар услубий нуқтаи-назаридан ҳам маълум аҳамиятга эгадир. Чунки, корхонада жойлашган табиий ресурсларни ва ишлаб чиқарилаётган хом ашёларни тайёр истеъмол маҳсулоти даражасига келтириш билан боғлиқ инвестиция жараёнлари бўйича қарорлар қабул қилиш мураккаб динамик ҳолатларни ўз ичига қамраб олади. Шунинг учун бу жараёнларни бошқариш ва тартибга солиб туриш учун корхонанинг маҳаллий инвестиция ресурсларидан самарали фойдаланиш моделини ишлаб чиқиш ва у асосида масалалар ечиш мақсадга мувофиқдир.



: uploads -> books -> 49959
49959 -> Андижон давлат университети
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
49959 -> Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси
49959 -> Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети
49959 -> Инглиз ва Америка адабиётида эмоционал экспрессив лексика тадқиқи”
49959 -> Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан
49959 -> Ҳозирги кунларда замонавий адабий оқимларнинг ривожланиш масаласи жаҳон адабиёти тарихида муҳим аҳамият касб этади
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик факултети
49959 -> Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти
49959 -> Андижон давлат университети


1   2   3   4   5


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет