Диссертация Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар "Менежмент" кафедраси мудири проф. Х. Муҳитдинов


II боб. Инвестиция жараёнини моделлаштириш ва



жүктеу 1.02 Mb.
бет3/5
Дата28.04.2016
өлшемі1.02 Mb.
түріДиссертация
1   2   3   4   5
II боб. Инвестиция жараёнини моделлаштириш ва

алгоритмлаш мажмуини ишлаб чиқиш.
2.1. Инвестициялаш жараёнини моделлаштириш

Бозор муносабатларига ўтиш натижасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб иқтисодий ислоҳатлар натижаси улароқ инфляция суръатлари ва иқтисодиётнинг пасайиш даражаси секинлашди, ҳатто баъзи тармоқларда барқарорликга эришилган бўлса, бошқаларида ривожланиш сари "қадам" қўйилди. Натижада инвестиция миқдорида ва таркибида ўзгаришлар пайдо бўлди, мамлакатимиз иқтисодига чет давлатлар инвестициялари ҳажми мустақилликнинг дастлабки йилларига нисбатан кўпайди.

Маълумки, инвестицияни амалга ошириш иқтисодиётни ривожлантиришга жуда катта таъсир этади. Агарда мустақилликнинг дастлабки йилларида (1991-1994 йилларида) инвестиция фаоллигини сусайиши содир бўлди. Бунда турли хил мулк шаклларига хос бўлган корхоналарнинг инвестиция манбалари бўйича ўзлаштирган маблағларнинг пасайиш суръати шу даврдаги иқтисодни сусайишидан 1,8 марта ошди. Ушбу ҳолат асосан молиявий ресурсларнинг миқдорини танқислиги сабабли рўй берди. Бу даврда собиқ иттифоқ республикалари ўртасидаги ишлаб чиқариш иқтисодий алоқалари узилганлиги сабабли, шу билан бирга бозор муносабатларига асосланган товар айрибошлаш тизимлари шаклланганлиги учун саноат тармоқлари ҳалқ истемол товарларини эҳтиёжига мос ҳолда ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан номувофиқ ривожланишга дуч келди. Бир пайтнинг ўзида истеъмолчиларнинг ҳарид этиш принципи пасайиб кетди. Натижасда узоқ муддатли инвестицияга маблағ ажратиш суръати сусайди. Чунки маблағларнинг айланиш сони нисбатан камайган эди. Худди шу шароитда иқтисодда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг параметрларини ёмонлашуви турли хил унга таъсир этувчи тадбирлар, яъни солиқ тизимининг мураккаблиги кредит фоизининг юқорилиги ва бюджетдан маблағ олишнинг оғирлиги сабабли содир бўлди. Бундан ташқари шу давр ичида иш ҳақи фондлари кўпайтирилди ва натижада ушбу тадбирлар ҳам инвестиция фаолиятининг миқёсини торайтирди.

Банклардан кредит олиш фоиз ставкалари юқори бўлганлиги ва корхоналарнинг иқтисодий аҳволи оғир бўлганлиги сабабли жуда мураккаб вазиятга дуч келди. Шу сабабли банклар учун узоқ муддатли кредитлар бериш мақсадга мувофиқ бўлмай қолди. Бундан ташқари, тижорат банклари учун ўрта муддатли кредитлар ҳам хавфли бўлди. Шу сабабли республикада ана шу даврда инвестиция маблағларини ажратиш пасайиб кетди. Фойдаланиладиган капитал маблағларнинг ўсиши билан ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўртасида бир йил муддатлик вақтинчалик фарқ бўлиши иқтисодни ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эгадир. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, ялпи ички маҳсулотни 1996 йилда Ўзбекистонда 1,5 % ўстириш учун капитал маблағни 1995 йилда олдинги йилларга нисбатан 170 % усиши керак бўлди. Ялпи ички маҳсулот бунчалик кам бўлишига қарамасдан республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатларнинг ижобий натижаси бўлди. Хулоса қилиб айтганда инвестиция мунтазам ўсиб бораверса ва шу билан бирга бўлардан унумли фойдаланилса, иқтисодни барқарор ривожланиши учун ҳар томонлама асос яратилади. Инвестицияга бўлган талабни аниқлаш учун, инвестицияланадиган объектларни муҳимлиги ва маблағ талаб этиши нуқтаи назаридан туркум (синф)ларга ажратиб олиш керак. Инвестиция жараёни эса амалга ошириладиган инвестициянинг ижтимоий ва иқтисодий самараларининг турли хил вариантларини ўзаро таққослаб ва баҳолаб, маблағ ажратиш ҳақида қарор қабўл қилишни тақозо этади. Маҳлумки, республикамиз мустақилликни қўлга киритгандан сўнг инвестиция жараёнлари ҳам ўзига хос ҳусусиятларга эга бўлди. Собиў иттифоқ пайтида содир бўлган маъмурий буйруқбозлик асосида ва объектларни устиворлигини, самарадорлигини тўлиқ инобатга олмасдан, ҳар бир корхонанинг ўзига хос жиҳатларини ва миллатларнинг менталитети билан ҳисоблашмасдан, хатто инсонлар истиқомат этувчи жойларнинг атроф муҳитига зарар етказувчи объектлар қуриш учун маблағлар кўпинча ажратилар эди. Республикамизда ҳозирги пайтда инвестиция жараёнлари асосан ҳалқимизнинг истеъмол товарларига ва ижтимоий объектларга бўлган талабларини республика ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобига таъминлаш ресурсларни тежашни ва импортни ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни таъминловчи техника ва технологияларни сотиб олишни ўз ичига олади. Инвестиция жараёнларини математик ҳолда ифодалашда амалиётда қўйидаги услублар қўлланилиши мумкин:

1) иқтисодий статистик:

2) оптемаллаштириш:

3) имитацион моделлаштириш.

Биринчи услуб қўлланилганда инвестиция бўйича кўп йиллик ўтмишдаги ахборотлар бир неча моделлар асосида қайта-қайта ҳисобланади ва моделнинг параметрларини қийматлари аниқланиб ўрнига қўйилса, фойдаланиш мумкин бўлган модел яратилади. Ушбу моделлар инвестиция ҳажми билан, албатта манбалари бўйича, инвестициялашдан кўрилаётган натижа ўртасидаги боғланиш конуниятларини ифода этади. Шундай тарзда яратилган моделдан фойдаланиб ва модел параметрларини прогноз этилаётган даврдаги қиймати қўйилиб келажакда манбалар бўйича инвестиция қийматларини маълум миқдорида инвестиция жараёнидан олинадиган самара аниқланади.

Иккинчи усул қўлланилганда ечилиши лозим бўлган масала қуйидагича ифодаланиши мумкин. Ишлаб чиқариш натижасига бўлган талаб аниқ бўлганда ва инвестиция меъёри алоҳида ресурсларни бир-бирлигига сарфланиши аниқ бўлса инвестиция ҳажмини ҳисоблаш керак ва уларнинг мумкин бўлган барча вариантлари орасидан энг оптималини танлаб олинади.

Учунчи усул фойдаланилганда инвестиция жараёнларини ифодаловчи кўрсатгичларни бошланғич ахборотлар асосида ва шу билан бирга кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни инобатга олувчи математик муносабатларни акс эттирувчи моделлар яратилади.

Иқтисодий - математик масалаларни ечиш натижасида инвестиция маблағларига ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш минтақаларнинг айрим соҳалари ва уларнинг бутун мажмуи бўйича аниқланиши мумкин. Бунда масала икки блокдан иборат бўлади. Ҳар иккала блок ҳам бир-бири билан ўзаро чамбарчас боғланган бўлади. Бунда биринчи блок натижаси сифатида ишлаб чиқариш объектларининг инвестицияга бўлган талаби аниқланса, иккинчи блок орқали эса социал объектларни инвестицияга бўлган эҳтиёжи ҳисобланиб топилади.

Инвестиция жараёнларини ифодалавчи кўрсатгичларни асослаш учун баъзи ҳолларда уларни нисбатан тавсилий равишда моделлаштириш зарур бўлади. Буни амалга ошириш учун биргаликда ҳаракат қилувчи ИЧИМ ва ИСИМ лар бир-бирининг таркибий қисми деб қараш керак. Юқорида айтилган моделларни ўзаро муносабатларини ва бирга фаолият кўрсатиш жараёнини ифода этиш учун ИЧИМ ва ИСИМларининг улчови эмас, балки таркибий элементлари муҳим аҳамиятга эга. Инвестиция ҳажмини прогноз қилишда республикамизнинг устивор тармоқларининг минтақалар нуктаи - назаридан қараш керак. Жумладан, жаҳон бозорида у ёки бу тармоқни ўз сигментига эга бўлиши, айниқса жаҳон бозорининг жиддий синовларига жавоб берувчи ҳалқ истеъмол товарларини сифат жиҳатидан навларга ажратиш, ўраш, қадоқлаш ва уларни истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб беришни таъминловчи технологик жараёнларни ҳарид этиш ва ўрнатишларни инвестициялаштириш устивор аҳамиятга эга.

Озиқ-овқат ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган хом-ашёларни қайта ишловчи техника ва технологияни ҳарид этиш учун чет эл инвестициясини жалб қилиш, қўшма корхоналарни барпо этиш орқали жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришишга кўпроқ аҳамият бериш лозим.

Инвестиция жараёнларини ифодалашда иқтисодий – статистик ёки оптимизацион усуллар фойдаланилса, у ҳолда ушбу масаларларни ечиш учун амалий программалар пакети ва чизиқли программалаштириш каби стандарт пакетлардан фойдаланилади.

Инвестиция жараёнларини моделлаштиришда, юқорида эътибор берилган бўлса, моделлаштиришга хос тамойилдан фойдаланилди. Бу тамойилни жорий этишда катта ўлчовли процедурани ҳал этишда кўпинча фойдаланилади. Бунда процедура таҳлил қилинади ва масалаларни ечилиши ҳусусиятларига қараб бир неча модулларга ажратилади.

Ушбу услубий ёндашув инвестицилаштириш жараёнларини масалаларини ечишда минтақа даражасида жуда асқотади. Агарда масалаларни таҳлил қилиш пайтида катта ўлчовли масалалар билан бирга кичик ўлчовли масалалар ҳам учраб қолса, у ҳолда уларни катта ўлчовли масалалар таркибига киритиб ечиш мақсадга мувофиқдир. Маълумки, мумкин бўлган инвестиция жараёнларини тўплашда қарор қабул қиливчи шахс (КККШ) томонидан мақбулини танлаш ҳамда ҳар бир ҳисоблаш процедураси тугагандан сўнг амалга оширилади. Шунинг учун инвестиция жараёнларини моделлаштиришда ҳар бир алоҳида масалани ечганда уларни натижасини таҳлил этиш керак. Агар лозим бўлса фойдаланиладиган бошлангич ёки оралиқ ахборотларга тузатишлар киритиш лозим.
2.2. Корхонанинг маҳаллий инвестиция ресурсларидан самарали фойдаланиш моделини яратиш
Бир неча йиллардан буён республикамиз, қолаверса вилоятимиз иқтисодиётида “Косон ёғ-экстракция” очиқ акциянерлик жамиятининг ўрни беқиёсдир. Буни корхонада ишлаб чиқарилаётган ҳалқ хўжалигининг муҳим тармоғи ҳисобланган озиқ-овқат саноати молларини ишлаб чиқаришда кўришимиз мумкин. Сўнги йилларда “Косон ёғ-экстракция” ОАЖда ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, инвестицияларни жалб қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантириш бўйича қўшимча тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 31 октябрдаги “ 2012-2015 йилларда Республика озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ва бошқарувини ташкил этишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ги ПК-1633 сонли қарорига асосан “Косон ёғ-экстракция” ОАЖда 2012 йил январ-март ойларида бир-қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, ишлаб чиқариш қуввати 50 Тн/сутка бўлагн 1.5 летр ҳажмдаги ПЭТ идишларга ёғ қадоқлаш линияси ҳамда, 70 Тн/суткасига доғлаш линиялари Хитой Ҳалқ Республикасидан 300 минг АҚШ долларига China Xinjiang “Alkanat” Import export Trade Co. LTD компанияси билан №9, №11 24.12.2010 йилда тузилган шартномага асосан 2012 йилнинг январ ойида харид қилиниб, ускуналар 100 фоиз келтирилган. Ҳозирги кунда қуввати 50 Тн/сутка бўлган 1.5 летр ҳажмдаги қадоқлаш линияси бўйича корхонада мавжуд бўлган 2 летр ПЭТ идишларга қадоқлаш цехи ўрнида Қарши шаҳридаги “Аъзам капитал таъмирлаш-қурилиш корхонаси” билан 45 млн сўмга 24.01.2012 йилда №1/52Х шартнома имзоланиб бинони таъмирлаш ишлари 70 фоизга бажарилди. Шунингдек “Озиқ-овқат саноат лойиҳа” институти билан 70 Тн/суткасига доғлаш линияси лойиҳа-смета ҳужжатлари учун 31.01.2012 йилда №12/09 билан 30 млн сўмга шартнома имзоланиб, Ҳозирги кунда линияларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Режада кўрсатилган Механотрон-электрон тарозиларни ўрнатиб ишга тушириш учун Украина Республикасининг “Механотрон” ишлаб чиқариш ташкилоти билан 05.01.2012 йилда №20/94-1га асосан 78 минг АҚШ долларига 6 дона тарозилар учун шартнома имзоланди, ҳамда суткасига 10Тн маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган хом ёғ кислоталари (СЖК) ишлаб чиқариш цехини қуриб ишга тушириш учун Қарши шаҳридаги “Лойиҳа-конструкция” маркази билан лойиҳа смета ҳужжатларига шартнома имзоланмоқда.

Буғ таъминоти цехида № 1 ва № 2 қозонлар тўлиқ таъмирланиб 73.500млн сўм сарфланди.

Буғ таъминоти цехига газ сарфини ўлчаш учун PRO маркали " Алфа Пилот" газ ҳисоблагич 24,750 млн сўмга келтириб ўрнатилди.

1 литр ҳажмдаги ПЭТ идишларга ёғ қадоқлаш цехига 6,375млн сўмга ПЭТ идишлар тайёрлаш ускунаси келтириб ўрнатилди.

2 литр ҳажмдаги ПЭТ идишларга ёғ қадоқлаш цехига 31,875 млн сўмга ПЭТ идишлар тайёрлаш ускунаси ўрнатилди.

Темир йўл бўлимидаги ТГМ-23 В тепловози қайта таъмирланиб 24,7 млн сўм сарфланди.

Ишлаб чиқариш қуввати 50 тн/сутка бўлган 1,5 литр ҳажмдаги қадоқлаш линияси ҳамда 70 тн/суткасига доғлаш линияларини ўрнатиб ишга тушириш учун 530млн сўм сарфланди.

Линияларни ўрнатиб ишга тушириш 2012 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилади. Шунингдек, режада кўрсатилган форпресс, экстракция цехларини модернизация қилиш (щелушителлар, сепараторлар, вальцовкалар, пресс ва қозонларни алмаштириш) ишлари 2012 -2013 йиллар давомида амалга ошириш кўзда тутилган.

2.1-жадвал

«Косон ёғ-экстракция »ОАЖда 2012 йилда режалаштирилган янги техника ва технологияни жорий қилиш бўйича


Т/р

Белгиланган тадбир номи

Молиялаштириш манбаи

Маблағ

(млн.сўм)



Бажариш муддати

1

Қуввати 50тн/сут бўлган 1,5 л ҳажмдаги қадоқлаш линиясини ўрнатиш

Ўз маблағи

200,0

I-чорак 2012 й

2

Қуввати 70тн/сут бўлган усимлик ёғини доғлаш линиясини

ўрнатиш


Ўз маблағи

300,0

II-чорак 2012 й

3

Хом ашёни ўлчаш учун 4дона ва шелухани ўлчаш учун 2 дона мехонотрон-электрон тарозилар ўрнатиш

Ўз маблағи

150,0

II-III чорак 2012 й

4

БИЧ цехининг форпресс бўлимидаги пресс ва жаровняларни алмаштириш

Ўз маблағи

800,0

III-IV чорак 2012


Оптимизация моделларидан ва услубларидан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики матрицада ифода этилган иқтисодий техник коэффицентларни ва мақсад функциядаги кўрсаткичларни алоҳида қийматларида масала ечилса, унинг натижаси ҳар доим ҳам амалиётда қўлланиладиган даражада бўлавермайди. Шунинг учун корхонанинг маҳаллий инвестиция ресурсларидан фойдаланиш усулларини бир-неча вариантларда ифода этилади. Бунда корхонанинг иқтисодий салоҳиятини ифода этувчи таркиби инвестиция қилинадиган манбалар бўйича ресурслар ва инвестициянинг самарадорлигини аниқловчи режа кўрсатгичлари орқали аниқланади. Инвестиция жараёнлари эса ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалар бўйича бир бирлик маҳсулот олиш учун сарфланадиган сармоянинг миқдори тегишли меъёрий маълумотнома асосида аниқланади. Бунда ҳар бир йил миқиёсида инвестиция ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш учун сармоянинг мўлжалланган умумий миқдорини ва ўтган даврда унинг ўзлаштирилган қисмини аниқ билишимиз керак.

Ижтимоий соҳада инвестиция жараёнларини ифода этиш ишлаб чиқариш соҳаларини сармоя билан таъминлашдан тубдан фарқ қилади. Чунки, ишлаб чиқариш соҳасида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини келажакда маҳсулотлар етказиб бериш орқали ифодалаш мумкин. Ижтимоий соҳада эса инвестиция жараёнларининг натижаси ижтимоий инфратузилмани яратиш орқали намоён бўлади. Умуман олганда инвестиция - миллий иқтисодиётнинг энг асосий қисмларидан бири бўлиб ҳисобланади. Тўғри ташкил этилган инвестиция, биринчидан кенгайтирилган, такрор ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ноу-хау орқали ва янги иш ўринлари барпо этиш орқали амалга оширилади. Шунинг учун Республикамиз Президенти И.А.Каримов ўзининг "Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устивор йўналишлари" асарида "Инвестиция базасини ривожлантириш ва чуқурлаштириш ислоҳатларимиз стратегиясининг жуда муҳим шартидир. Иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қуриш, экспорт имкониятини кенгайтириш соҳасида белгиланган йўналишлар кучли инвестиция сиёсатини ўтказиш билангина рўёбга чиқади". Миллий ислоҳатларга қадар минтақалараро ва тармоқлараро мутаносибликнинг бузилиши ва ишлаб чиқариш алоқаларини узилиши натижасида инвестиция соҳасида ҳам инқироз юз берди. Инвестиция сиёсати эса марказдан туриб республикаларнинг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини ҳисобга олмасдан режали иқтисодиёт тамойиллари орқали амалга оширилар эди. У пайтда инвестицияга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш омиллари аксарият ҳолларда эътибордан четда қолар эди. Кўп ҳолларда инвестиция бўйича қарорлар қабул қилиш субъектив фикрларга асосланар эди. Оқибатда юз бериши лозим бўлган воқеа 1991 йилда амалга ошди. Шу йилга келиб макро ва микроиқтисодиёт миқиёсидаги инвестиция миқдори сезиларли даражада камайди. Бундан ташқари аксарият қурилиш материалларини ва бошқа инвестиция сарфланадиган товарлар ва хизматларни нархи ошиб кетди. Оқибатда қурилиш ва бошқа сармоя талаб этиладиган объектларни ва соҳаларни фойдалилик даражаси ҳам камайиб кетди. Юқоридаги омилларнинг таъсири натижасида ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларни қуриш ва фойдаланишга топшириш дастурларини бажариш чўзилиб кетди. Буни бартараф этишга маълум мақсадни кўзлаб ажратилган инвестиция ҳам ўз вақтида ўзлаштирилмади. Бу борадаги маълумотларни таҳлили шуни кўрсатадики, мақсадли тамойил бўйича 1990 йилда ажратилган маблағнинг 50 % ни, 1991 йилда 39 % ни ва 1992 йилда эса 25 % ни ташкил этади. Режали иқтисодиётдан бозор муносабатларига ўтиш шароитида инвестиция соҳаси қийин аҳволга тушиб қолган бўлсада, тез орада бу йўналишдаги камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилинди. Буларнинг барчасини айрим корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижаларини баҳолаш ва унга таъсир этувчи омилларнинг қийматларини аниқлашни тақазо этади. Ушбу тадбирларнинг барчаси республикамиз иқтисодини бозор муносабатларига ўтишини ўзига хос йўналишидан, унинг барқарорлигини таъминлаш заруратидан ва уларни аҳоли турмуш даражасига таъсирини кўтаришга бўлган аҳамиятидан келиб чикмоғи керак.

Республикамиз инқироздан чиқиш мақсадида 1993 йилдан эътиборан инвестицион жараёнларни такомиллаштириш, капитал сармояларнинг самарадорлигини ошириш ва қурилиш соҳасини бошқаришнинг ҳам шаклан, ҳам мазмунан ўзгартиришнинг асосий йўналишлари ишлаб чиқилди . Ушбу ишланмалар хукумат томонидан қабўл қилинган қарорларда, Президент Фармонларида ва Олий Мажлис қонунларида ўз аксини топди. Уларда инвестиция жараёнларининг асосий тамойиллари, капитал қурилишнинг параметрларини шаклланиш жиҳатлари, унинг ташкилий томонларини қайта кўриб чиқиш ва шартномавий асосга ўтказиш чора тадбирлари кўрсатиб берилган. Агар биз ташкилий омилларни олиб қарайдиган бўлсак, бу соҳада турли хил вазирликлар, бош бошқармалар, бошқармалар ва идоралар вазифалари янги шароитга мослаштирилди ва уларнинг номлари ҳам ўзгартирилди. Натижада корпарациялар, концернлар, хиссадорлик жамиятлари, уюшмалар ва турли хил бошқа шаклдаги ташкилотлар тузилди. Ушбу ташкилотлар инвестиция жараёнини тартибга солиб туриш ва бозор тамойиллари асосида сармоялардан фойдаланишни янги жиҳатларини очиб берди. Инвестиция жараёнларини амалга оширувчи соҳаларнинг, ташкилотларнинг бошқарув тузилмаларини ўзгартириш, унинг самарадорлигини пасайиб кетишини олдини олади ва бошқа катор ташкилий иқтисодий омилларни эътибордан четда колдирмайди. Бундан ташқари инвестицияларнинг умумий миқдорида ҳар хил мулкчилик шаклига асосланган корхоналарни улуши кўпайди. Яъни 1990 йилда республика бўйича умумий инвестиция миқдорида корхоналар маблағларининг улуши 40%дан камини, 1993 йилда эса 60% ни, ҳозирги пайтда эса 80% ни ташкил этмокда. Оқибатда инвестиция жараёнлари жадаллашди ва унинг иқтисодиётни ривожлантиришига таъсири ортди.

Мамлакатимизда амал қилаётган дастурий мақсадли инвестиция сиёсати ва инвестиция жараёнларини амалга ошириш муваффақияти ижтимоий-иқтисодий аҳвол билан ва уларни ўзлаштириш даражаси билан чамбарчас боғлиқдир. Агарда 2010 йилда республикадаги барча турдаги инвестицияларнинг ҳажми 6 млрд. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, шундан 60% , яъни 3,6 млрд. АҚШ доллари ички манбаларга тўғри келади.

Инвестиция соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш унга таркибий ўзгартиришлар киритиш ва сармояларни муайян объектларда фойдаланишни тақазо этади. Инвестиция самарадорлигини ошиши бозор иқтисоди шароитида иқтисодиётни ривожланиш ва тарақиёт фазасига олиб чиқиш билан боғлиқдир. Бундан ташқари ушбу вазифаларни ҳал этиш, бозор муносабатларининг механизмларидан инвестиция жараёнларида давлат томонидан тартибга солиб туриш тамойилларидан фойдаланилади.

Чет эл инвестицияси билан ишлайдиган корхоналарни мужассамлаштириувчи омиллар қуйидагилардан иборат:

1) ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ривожланганлик даражаси:

2) ижтимоий инфратузилмани ривожланганлик даражаси:

3) миллий пул бирлигимиз - сўмни чет эл валюталарига конвертация қилиш имконияти.

Албатта республикамизни барча минтақалари замонавий бозор инфратузилмасини шакллантиришда чет эл инвестициясини жалб этишнинг ушбу шартларини бажариш имкониятига эга эмас. Шунинг учун аксарият ҳолларда қўшма корхоналар ташкил этиш ёки маҳаллий инвестиция ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Минтақаларнинг ички сармоявий ресурслари орасида энг асосийларидан бири амартизацион чегирмалар ҳисобланади.

Агарда унинг ҳажми кам бўлса у ҳолда амартизацион чегирмаларни кўпайтириш ҳисобига инвестиция ҳажмини ошириш мумкин бўлади:

яъни бунда:

1) амартизация меъёрини қайта кўриб чиқиш керак;

2) асосий фондларни ўз вақтида қайта баҳолаш зарур.

Умуман олганда ялпи инвестициялар икки қисмдан иборат бўлади:

1) амартизацион чегирмалар;

2) соф капитал маблағлар.

Ҳар бир объектнинг ҳусусиятларини тадқиқотларни натижалари объектни фаолият жараёни кўринишида бажарилиш тартиби шаклида ифодаланади. Объектнинг ўзини ёки унинг баъзи қисмларини ташқи муҳитнинг турли таъсири остида вақтга нисбатан фаолият кўрсатиш жараёнларини сўз орқали ифодаловчи мазмуни масалани математик кўринишда ёзадиган дастлабки ахборотларни ўзида мужассамлаштирган бўлади. Объектни мавжудлик жараёни ва ифода этишнинг мос элементларини бажариш тарбтибини таклиф этаётган босқичлари қуйидаги 2.2-жадвалда келитирилган.

Масаланинг қўйилиши: "Инвестиция ибораси бир нечта маънога эга. У молиявий натижа олиш мақсадида акция ва давлат заёми сотиб олишни; айрим товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш учун фойдаланадиган мавжуд активларни кўзда тутади. Кенг маънода эса инвестиция мамлакат иқтисодини ривожлантириш ва ўстиришни молиялаштириш учун зарур бўлган тизим билан таъминлайди. Инвестициянинг миқдори корхонада амалга ошириладиган қурилиш монтаж ишлари ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ молиявий қўйилмаларга боғлиқдир.

Амалиётда минтақаларда ижтимоий иқтисодий тараққиётни, аҳолини иш жойи билан таъминлаш ер ости ва ер усти бойликларидан самарали фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектлар учун инвестиция амалга оширилади. инвестиция усуллари турли туман бўлади. Шулардан корхонанинг маҳаллий инвестиция ресурсларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир.

2.2-жадвал

Инвестициявий объектнинг фаолият жараёнини бажарилишининг тартибини тузишнинг процедураси

Босқич

Сценария мазмуни

Босқични амалга ошириш натижаси

ифодалаш элементи



1

2

3

1

Объект ва дастур тушунчалари-

нинг таърифи, объектларга кирити-

ладиган ва чиқариладиган ахборотларни синфларга ажратиш

ва таҳлили



Объектнинг колоник модели,

кириш ва чиқиш ахборотларини

синфларга ажратиш ва рўйхати


2

Объектнинг ва унинг алоҳида

қисмларини таркибини ўрганиш



объектнинг иерархик модели.

Инвестициявий объектнинг ички

тузилмавий модели


3

Объект қисмлари бўйича таъсир

этувчи параметрларни жойлашти-

риб чизиш. Кичик-ички объект

қисмларини ифодалаш



Объектнинг ҳар-бир кисмлари учун

каноник моделлар ишлаб чикиш,

уларни айрим кисмларини ифода-

ловчи параметрларини аниқлаш



4

Тадқиқот олиб борилаётган

объектда содир бўлаётган оддий

жарёнларни ажратиб чиқармоқ


Яратиладиган моделнинг оддий

жараёнлари рўйхати



5

Ташқи муҳитни мумкин бўлган

ҳолатларида у билан объектнинг

айрим қисмлари ўртасидаги

ўзаро муносабатни ифодалаш



Процедура ва ахборот модели,

объект томонидан ечиладиган



масалаларнинг функционал модели


Маҳаллий инвенстицияънинг ҳажми у ёки бу объект учун чет эл сармояси ва марказий молиялаштириш миқдорларига қараб шаклланади.

Инвестициялаш қаралаётган жараённи амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағни ҳаракатдаги конуний меъёрий хужжатлар асосида инвесторлар ўртасида тақсимлайди ва корхонанинг умумий сармоядаги улуши аниқланади. Бунда инвестициялар ўртасида маълум мутаносиблик мавжуд бўлади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда иқтисодий математик масалани қуйидагича ифодалаш мумкин: чет эл ва марказий сармояларни инобатга олган ҳолда корхонанинг маҳаллий инвестиция ресурсларидан шундай фойдаланилсинки, оқибатда қўйилма энг кўп молиявий натижа келтирсин. Ушбу масалани ечиш натижасида, минтақа қайси объект учун қанча миқдорда инвестицияни амалга ошириш ва ундан қандай фойдаланиш зарурлигини ифодаловчи кўрсатгичларни аниқлаш имконини беради. Инвестицияни оптималлигини баҳолаш танлаб олинган ва асосланган меъзонга нисбатан амалга оширилади. Бунда мақсад функция f(x) экстремал қийматга эришувчи Хjk ўзгарувчиларнинг қийматини топиш талаб этилади; Яъни



қуйидаги чегаравий шартларни инобатга олган ҳолда :

1) k -инчи объектда мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидан

фойдаланиш бўйича шарт





2) инвестицион жараённинг таркибига бўлган талабга риоя қилиш бўйича мутаносиблик




3) K- кичик объектда i- чи турдаги инвестицияни шаклланиши ва фойдаланиш бўйича шарт.


4) ҳар бир объектда иқтисодий самарадорлик кўрсатгичларини ҳисоблаш бўйича шарт.


5) барча объектлар бўйича i-чи турдаги маҳсулотни кафолатланган ҳажмини ишлаб чиқариш бўйича шарт.

6) инвестицияларни тақсимлаш бўйича шарт.

7) ўзгарувчан миқдорларни мусбат бўлиши бўйича шарт.

Ушбу математик миқдорни ишлаб чиқишда қуйидаги шартли белгилардан фойдаланилди: j-ўзгарувчилар индекси, i-чегаравий шартлар индекси, K-объектлар номери, Xjk- k-инчи объект учун j-инчи ўзгарувчини қиймати, Xik - k-инчи объект учун i-инчи ўзгарувчини ҳисобланган қиймати, Gjk - оптималлик меъзонига мос келувчи j-инчи ўзгарувчининг k-объект бўйича баҳоси, Qijk - k-инчи объектда j-инчи ўзгарувчининг бир-бирлигига мос келувчи i-инчи турдаги ресурсни сарфланадиган миёри, Qijk -k-инчи объект учун j-инчи ўзгарувчининг бир бирлиги ҳисобига i-инчи турдаги маҳсулотни ишлаб чиқиш миёри, Bik -k-инчи объектни i-инчи ресурсини миқдори, Pijk -k-инчи объектда j- инчи турдаги инвестицияни i-инчи усул бўйича улуши, qijk-k-инчи объект учун j-инчи ўзгарувчининг бир бирлиги ҳисобига j-турдаги товар маҳсулотни чиқиш коэффиценти, Vijk -k-инчи объектда j-инчи ўзгарувчининг бир бирлиги бўйича i-инчи иқтисодий самарадорлик кўрсатгичининг қиймати, Qi-минтақанинг барча объектлари бўйича i-инчи турдаги маҳсулотни кафолатланган ҳажмини ишлаб чиқариш қиймати, Wijk-инвестиция миқдорини k-объект учун ифодалайдиган j-инчи ўзгарувчининг коэффиценти, Ei -корхонанинг i-турдаги маҳаллий инвестиция ҳажми, J1-ҳар бир объект учун масалага киритиладиган ўзгарувчилар тўплами, J2-J6-k-инчи объект инвестициянинг турларини тўплами, J1-J4-инвестиция сарфланадиган объектлар ва соҳалар тўплами.

2.3. Бозор иқтисодиёти шароитида инвестициялаш жараёнини бошқаришни такомиллаштириш йўллари.
Инвестициялаш жараёни ҳар доим ижобий даромад олиш мақсадида амалга оширилади. Ушбу даромад ўзаро мантиқан боғланган қатор тадбиркорликни бажариш натижасида даромад олишни кўзда тутади ва шунинг учун ҳам муҳим иқтисодий аҳамиятга эгадир. Умуман олганда иқтисодиётни мўътадил фаолият кўрсатиши ва ривожланиши давлатни, юридик ва жисмоний шахсларни пайтда шаклланган пул маблағларига бўлган талабларини молиялаштириш учун уларнинг ҳарактерини қандай даражада таъминлашга боғлиқдир.

Бўш пул маблағи инвестиция бўлиб ҳисобланмайди, чунки у хеч қандай даромад келтирмайди, аксинча инфляция натижасида қадрсизланиши мумкин. Агарда мавжуд пулни банкдаги жамғарма ҳисобига қўйилса у ҳолда инвестиция жараёни содир бўлади ва маҳлум миқдорда даромад олинади. Амалиётда маблағларни лойиҳалаштиришнинг турли хил шакллари мавжуд бўлиб, улар акция ва опционлар қўзғалмас мулк ва қимматли қоғозлар, қарз мажбуриятлари, кам ёки кўп таваккал, бевосита ва билвосита каби омиллар билан бир-биридан ўзаро фарқ қилади.

Бозор иқтисодиёти шароитида ушбу омилларни инобатга олиб инвестиция жараёнларини бошқаришни такомиллаштириш бевосита молиялаштиришни фойда олиш нуқтаи - назаридан баҳолаш ва ушбу жараёнларда эконометрик ва статистик услубларни қўллашдан иборат. Ушбу такомиллаштириш тадбирлари кайси йўналишлар бўйича амалга оширилиши мақсад га мувофиқ? Бунинг учун энг авволо молиявий институтларнинг, яъни банк ва ссуда жамғарувчи уюшмалардан иборат ташкилотларнинг вазифалари асосан қўйилмаларни қабул қилиб олади ва молиявий маблағларни (пулларни) кредитга беради, тадбиркорларни инвестиция маблағлари билан таъминлайди. Бунда эса молия бозорини аҳамияти катта бўлиб, у молиявий ресурсларни таклиф этувчилар билан унга эхтиёж сезувчиларни битим тузиш мақсадида фонд биржаларида бирлаштиради.

Амалиётда молиявий бозорни бир неча турлари мавжуд: акциялар бозори; заёмлар бозори; окционерлар бозори ва ҳокозалар. Ушбу бозорларнинг умумий жиҳати шундан иборатки ҳар қандай пайтда молиявий воситаларнинг баҳоси талаб ва таклифнинг мувозанат нуқтасида бўлади. Агарда даромад, таваккалчилик, инфляция ҳақида қўшимча ахборот олинса, у ҳолда талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатнинг нисбатини ўзгариши, янги мувозанатни ёки янги бозор бахосини келтириб чиқаради.

Қуйидаги схемада инвестицион жараёнларнинг амалга ошириш схемаси кўрсатилган. Схемадан кўриниб турибдики пул ресурсини эгаси унинг истеъмолчиларга молия муассасалари орқали ёки молия бозори орқали тўғридан – тўғри фойдаланишга тушириш мумкин. Молия институти молия бозори ишида эхтиёж томонидан кам, таклиф томонидан ҳам қатнашиши мумкин.

Расмдан кўриниб турибдики молиявий муассасалар молия бозори билан икки томонлама боғланган бўлади. Бундан ташқари инвестицияни таклиф этувчилар билан уни истеъмол этувчилар ўртасидаги бевосита битимлар амалга оширилиши мумкин. Инвестицияларни таклиф этувчилар бундан ташқари молиявий муассасалар

билан ва молиявий бозор билан чамбарчас боғланган. Истеъмолчиларнинг инвестицион миқдори фақатгина уни таклиф этувчилар билан бевосита алоқаси орқалигина аниқланмайди, балки молиявий муассасалар ва молия бозори орқали ҳам аниқланиши мумкин.



2-расм. Инвестициялаштириш жараёни


Инвестициялаш жараёнини  бошқаришдаги услубларни такомиллаштиришда ушбу воқеада иштирок этувчиларини аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Бўлар давлат бюджети ҳисобидан, давлат компаниялари, хусусий шахслар ва чет эл инвесторлари. Бунга мос келувчи инвесторлар икки тоифада бўлади: Институционал инвесторлар ва индивидуал инвесторлар. Юқоридаги такомиллаштириш усуллари нуқтаи - назаридан қарасак институционал инвесторлар асосан бегоналарни пулларини бошқариш билан шуғулланади. Бундан улароқ, индивидуал инвесторлар ўзларининг шахсий пулларини молиявий манфаат олиш мақсадида йўналтирадилар.

Инвестиция жараёнини бошқариш учун инвестициялаштириш конуниятларини чуқур таҳлил этиш керак. Аниқланган қоидаларни математик моделларини ва алгоритмларининг мажмуини ишлаб чиқариш, ҳамда унинг компьютер дастурини яратиш шу билан бирга уларни инвестициялаштириш жараёнида қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Компьютер дастурлари инвестицияга бўлган талаб, фойдаланиш ва уларни ўртасидаги балансни ифода этади ҳамда бошқариш жараёнларини акс эттиради.

Инвестицион жараёнларни бошқаришда институтционал ва шахсий инвесторларнинг барчаси қатнашади ва яратилган моделлар ва алгоритмлар мажмуи асосида ишлаб чиқарилган дастурлар таъминоти барча инвесторлар тоифалари ва даражалари учун фойдаланиши мумкин. Ушбу дастурлар мажмуи қуйидаги бошқарув масалаларини ўзида мужассамлаштиради. Бунда энг авволо инвестициялаштириш мақсади ва ундан келиб чиқадиган молиявий масалалар аниқланади.

Бундай ҳолатда шунга аҳамият бериш керакки, амалга оширилаётган инвестициядан келадиган маблағ талабни кондириш учун етарли бўлиши ва бўлмаслиги мумкин. Агарда етарли бўлмаса, у ҳолда инвестор яна қўшимча инвестиция дастурини ишлаб чиқиши керак. Ҳозирги пайтда республикамизда фуқаролар томонидан амалга оширилган банклардаги қўйилмалардан ва сотиб олинган акциялардан олинадиган даромадлар соликка тортилмайди.

Бозор иқтисодиёти шароитида инвестициялаштириш жараёнини бошқариш усулларини такомиллаштириш учун мавжуд бўлиши мумкин бўлган турли хил иқтисодий вазиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Шуни таъкидлаш лозимки, инвестициялашнинг энг асосий қоидаларидан бири пул маблағини сарфлайдиган соҳани аниқлашдан иборатдир. Унинг иккинчи асосий жиҳати маблағни сарфлаш фурсатини тўғри танлашга боғлиқдир. Биринчи масалани ҳал этиш даромад ва таваккалчиликнинг оқибатидан келиб чиқадиган натижаларни ҳамда барча ўзаро бир-бирини инкор этувчи инвестициялаштириш вариантларини ўзаро таққослаш орқали амалга оширилади.

Инвестициялаштириш фурсатини танлаш анча мураккаб масала бўлиб, у оддий масалалардан бозордаги туб ўзгаришларнинг содир бўлишини кутиш билан боғлиқдир. Гап шундаки, инвестиция жараёнларини бошқаришда энг тажрибали чет эл инвесторлари ҳам, ҳукумат экспертлари ҳам содир бўлиши мумкин бўлган бозордаги туб ўзгаришларни етарли аниқликда олдиндан айтиб беролмайди. Чунки ушбу ўзгаришлар қатор субъектив ва объектив омилларга боғлиқ бўлиб, уларни натижавий кўрсатгичларини шаклланишига таъсирини олдиндан аниқ билиш анча мураккаб. Инвестициялаш жараёнини бошқаришни такомиллаштиришнинг яна бир йўналиши уларни амалга ошириш босқичларидаги технолок атамалларда турли хил тоифадаги иқтисодий математик усулларни акс эттириш билан чамбарчас боғлиқдир.Шунинг учун бизнинг республикамизда инвестициялаштириш жараёнини бошқариш, уларни давлат томонидан тартибга солиб туриш орқали амалга оширилмоқда. Ушбу вазифани ҳал этишга давлат аҳамиятига эга бўлган объектлар ва соҳалар минтақаларнинг табиий ва иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда устивор тадбирлар кўламига киритилади. Бизнинг учун энг авволо бозорнинг жорий ҳолатини назорат қилишнинг, яъни бозор муайян пайтда юксалиш ёки пасайиш жараёнини бошидан кечираётганини аниқлашимиз керак. Бундан ташқари агарда инвестициялаштириш жараёнларини бошқарувчиларнинг қўлида мавжуд бозор йўналишининг ўзгариши фурсатини нисбатан тўғри аниқлайдиган восита бўлса ушбу тадбирнинг самараси янада юқори бўлур эди. Амалиётда мавжуд бозор уч хил вазиятда бўлиши мумкин:

1) ривожланаётган бозор;

2) пасайиб бораётган бозор;

3) бозор тараққиётининг йўналиши аниқмас бўлиши мумкин.

Юқорида таъкидланган иқтисодий даврларнинг турли хил босқичларини график кўринишида қуйидагича ифодаланиши мумкин.



Кенгайиш

қисқариш



юксалиш вақт

пасайиш
3-расм. Иқтисодий даврларнинг турли ҳил босқичлари

Ушбу расмдан кўриниб турибдики, бозор шароитида юксалиш, кенгайиш, қисқариш ва пасайиш каби иқтисодий даврларни содир бўлиши муқаррар. Аммо юксалиш ва пасайиш каби босқичларни давом этиш муддати мавхумлигича қолади. Шунинг учун ушбу муддатлар билан боғлиқ ахборотларни ноаниқ маълумотлар тоифасига киритиш мақсадга мувофиқдир.

Инвестиция жараёнларини бошқаришда бозорнинг ривожланиш йўналиши кўп ҳолларда аниқ бўлмайди. Бундай ҳолатда инвестиция учун мўлжалланган маблағни вақтинча бошқа мақсадларда даромад келадиган соҳаларда фойдаланиш зарур. У ёки бу бозордаги вазият ўз изига тушиб кетганидан сўнг маблағни вақтинча фойдаланилаётган жойдан олиб инвестициялаштирилиаётган объектга қўйилма сифатида фойдаланилади. Шуни таъкидлаш жоизки, иқтисодий даврларнинг юксалиш ва пасайиш босқичларида қарор қабул қилувчилар сармояларни кайси йўналиш бўйича ва қандай усулда фойдаланганлигига қараб ўз муносабатларини бошқариш қарори қабул қилиш орқали билдирадилар.

Инвестициялаштириш мавжуд активларни ташкил этиш ёки ривожлантириш учун асосан амалга оширилади. Ушбу жараённи амалдаги активларни, яъни қўзғалмас мулкларга бўлган қўйилмалар кўринишида ифодалаш муккин. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки тураржой биноларининг қиймати ҳам истеъмол баҳоларини индексини ҳисоблашда инобатга олинади. Бунда баҳолар ошиши натижасида мавжуд активларнинг ривожланишига қўйилган инвестицияларнинг ҳам даромади ошади.

Агар биз портфелни умумий мақсадга эришиш учун фойдаланиладиган инвестициялаштириш воситалар тўплами эканлигини кўзда тутсак у ҳолда ушбу жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш йўллари сифатида қаралиётган портфелга киритиш учун танланаётган инвестициялаштириш воситаларини таҳлил этиш билан чимбарчас боғлиқдир. Портфелни тўғри тўлдириш даромад ва таваккалчиликдан олинадиган натижаларни тўғри муносабатини ўрнатувчи математик моделларга ва уни реализация этувчи ахборот ва дастурий таъминотларга асосланади. Бундан ташқари такомиллаштириш йўллари портфелли бошқариш тамойилларини тўғри англаш ва унга риоя қилиш билан чамбарчас боғлиқдир. Бунда икки хил портфел бўлади:

1) ривожланишга мўлжалланган портфел бўлиб унга кирувчи активларни узоқ муддатдаги йўналишларни инобатга олган ҳолда қийматини ўсишини истиқболи аниқланади;

2) даромадга мўлжалланган портфел бўлиб, жорий дивиденд ва фоизлар тўлови улар учун муҳим аҳамиятга эга.

Портфелни самарали бошқаришнинг иккита муҳим ғояси мавжуд бўлиб улар диверсификациянинг самарасиз ва самарали портфел концепцияларидан иборат. Инвестициялаштириш араёнларини бошқаришни такомиллаштириш портфел таркибига чамбарчас боғлиқдир. Бунда инвестициялаштириш жараёнларини бошқаришда қарорлар қабўл қилиш ва таваккалчилик натижасида содир бўладиган йўқотишларни миқдорини қисқартириш мақсадида турли хил ҳусусиятларга эга бўлган инвестициялаштириш воситаларидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлиши керак. Бозор иқтисодиёти шароитида инвестициялаштириш жараёнларини бошқаришни услубларини такомиллаштириш портфелни бошқаришга бўлган одатий ёндашувларни ва замонавий портфел назарияларини ўзаро таққослаш ҳамда уларни ўзаро бир-бирига қарама - қарши кўйиш билан боғлиқдир. Инвестициялаштиришнинг одатий ёндашувлари ҳамма учун мумкин бўлган қимматли қоғозлар бозори барпо бўлгандан бери фойдаланилиб келаётган молиявий бошқарувлар усулларига асосланади. Шуни таъкидлаш лозимки, гарчи замонавий портфел назарияси ҳозирги пайтда ривожланиб ва оммавийлашиб бораётган бўлсада аммо у ҳозирги одатий ёндашув амалиётчилар томонидан кенг фойдаланилмаётир.

Портфелли бошқарувни одатий ёндашувлари мутаносибланган портфел ғоясига асосланади. Шу мақсадда портфел таркибига турли хил молиявий воситалар киритилади. Уларни танлаш мақсадида одатий портфел шароитида таҳлил қилиш усулларидан ва воситаларидан фойдаланилади.

Одатий ёндашувларни афзал кўрувчи менеджерлар барқарор кохоналарга ва тармоқларга инвестиция сарфлашни қуйидаги сабабларга кўра маъқул кўришади: 1) ҳозирги барқарор корхоналар ва соҳалар келажакда ҳам сердаромадлигича қолади деган фараз; 2) йирик соҳалар ва корхоналарнинг қимматли қоғозлари ҳам етарли даражада кўп бўлади. Шунинг учун катта портфелларни бошқарувчи менеджерлар узларида мавжуд бўлган катта миқдордаги маблағларига кўп қимматли қоғозлар сотиб олиш имкониятига эга бўладилар; 3) инвестиция жараёнларини бошқаришда мижозларни маблағлар сарфлашига ишонтира олиш имконияти катта бўлади. Эътиборни шунга қаратиш лозимки, портфелни стратегиясини асослаш учун замонавий портфел назарияси миқиёсида қатор асосий статистик кўрсатгичлар фойдаланилади. Ана шундай кўрсатгичлардан бири - бу стандарт фарқнинг квадрати бўлиб, у муайян шароитда активларнинг даромад дисперсияси кўринишида намоён бўлади. Иккинчиси бозор ва қимматли қоғозлар ялпи фойдасининг корелациясидир. Юқорида зикр этилган фикрларни ва коидаларни амалга ошириш учун иқтисодни бозор муносабатларига ўтиш шароитида инвестицион жараёнларни самарадорлигини ошириш йўлларини асослаш ва қўшимча резервларни очиш мақсадида инвестиция тизимининг ахборот таъминотини ва компьютер дастурларини яратиш устида батафсил тўхташ жоиздир.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бу инвестицияларни молиялаштириш соҳасида давлатимизда тузилмавий қайта реструктуризациялаш борасида муаммоларнинг мавжудлиги. Ушбу муаммони ечишда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати бир қатор амалий чора- тадбирларни ишлаб чиқмоқда. Хорижлик инвесторлар учун бир қатор ҳуқуқий ва сиёсий-иқтисодий имтиёзлар белгиланган. Жумладан: давлат кафолати, яъни ушбу корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни хеч қандай лицензиясиз ва тўсиқсиз олиб чиқиб кетиш, хориж инвестициялари иштирокида фаолият юритаётган корхоналар даромадининг ишлаб чиқаришни ва технологияни янгилаш учун қайта инвестицияланадиган қисмини солиқ тўлашдан озод қилиш, хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнига, шу жумладан, уларга кенг доирадаги кўчмас мулкни сотиш ва хусусийлаштириладиган корхоналар акцияларининг 100 фоизга қадар миқдорини сотиб олишларига эркин киришини таъминлашдан иборат бўлган имтиёзлардир.



: uploads -> books -> 49959
49959 -> Андижон давлат университети
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
49959 -> Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси
49959 -> Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети
49959 -> Инглиз ва Америка адабиётида эмоционал экспрессив лексика тадқиқи”
49959 -> Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан
49959 -> Ҳозирги кунларда замонавий адабий оқимларнинг ривожланиш масаласи жаҳон адабиёти тарихида муҳим аҳамият касб этади
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик факултети
49959 -> Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти
49959 -> Андижон давлат университети


1   2   3   4   5


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет