Диссертация Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар "Менежмент" кафедраси мудири проф. Х. Муҳитдинов


III боб. Иқтисодиёт етакчи тармоқларини



жүктеу 1.02 Mb.
бет4/5
Дата28.04.2016
өлшемі1.02 Mb.
түріДиссертация
1   2   3   4   5

III боб. Иқтисодиёт етакчи тармоқларини реконструкция қилиш

жараёнларида марказлашган инвестициялар самарадорлигини

оширишни такомиллаштириш
3.1.Иқтисодиётни модернизациялаштириш ва реконструкциялаш жараёнларида марказлашган инвестициялар самарадорлигини оширишда хориж тажрибаси
Ҳар қандай маданиятли давлатда бўлгани каби, келгусида инвестицияларни молиялаштиришни такомиллаштириш мақсадида биз ўз стратегик манфаатларимизни ва хорижий мамлакатларнинг кўп йиллик тажрибасини ҳисобга олишимиз керак. Давлат томонидан кафолатланган хорижий инвестицияларнинг кириб келиши ички жамғарманинг етмаслигини қисман қоплашга, давлат ташқи қарзини кўпайтирмаган ҳолда маълум миқдорда энг янги ускуналар ва технологияларни олишга, аҳолининг иш билан бандлигини ва бюджетга тушумларни кўпайтиришга имкон беради.

Республикамизда инвестиция соҳасида амалга оширалаётган чора-тадбирлар инвестиция соҳасида қонунчилик билан рағбатлантиришлар яратилиши, мамлакатимизнинг жаҳон тажрибасига назар ташлаб уларни ривожланишини таҳлил қилиш самарасидир.

Бугунги кундаги долзарб вазифалардан бири дунёнинг етакчи давлатлари инвестиция фаолиятларини чуқур таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси инвестиция соҳасида самарали тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва шу орқали иқтисодиётимизни ривожлантиришимиздан иборатдир.

Мамлакатлар иқтисодиётининг ҳом-ашё мослашган тармоқларига бевосита хорижий инвестициялар ҳажми пасайди, ҳолбуки, хизматлар секторида катта ўсиш кузатилмоқда. Бу ўзгаришларни ҳам фирмаларнинг жуғрофий ўрнидаги афзалликлар ва рақобат соҳасидаги афзалликлари ўзгарганини ҳам, шунингдек, ривожланиб бораётган глобаллашиш ва эркинлашиш шароитига мослашаётганлигини акс эттиради.

Технологиялар ҳаракати ҳалқаро ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнамоқда. Инвестиция билан боғлиқ товарларда гавдаланган ҳамда чет элдаги корхоналарга экспорт қилинаётган технологиялар ўша экспорт ҳажми билан ўлчанади. Шартнома битимлари бўйича берилган технологиялар тўловлар ҳажми ва улар билан боғлиқ пул ўтказмалари ҳажми сифатида ўлчанади. Ўқитиш орқали берилган технологиялар ўқитишга сарфланган маблағлар қиймати билан ўлчанади. 80- йиллар ўрталаридан бошлаб мамлакатлар ўртасидаги лицензион тўловлар шаклидаги технологик тўловлар ва ўтказмалар (роялти) беқарор кўпайиб борди. Фирмаларнинг ички тўловларида (бош фирма билан чет элдаги фирмалар ўртасида) тегишли ҳаражатлар улуши ҳам юқори бўлиб, кўпайишида давом этмоқда. Бу ўзгаришлар шуни акс эттирадики, бевосита хорижий инвестициялар технология жиҳатидан интенсив фаолият турлари билан маҳкам боғланган ва технологиявий активлар рақобатбардошлигини қўллаб қувватлаш учун тобора муҳим бўлиб бормоқда. Ўсишнинг катта қисми ривожланган мамлакатларга тўғри келади. Уларда лицензия тўловлари ва тушумлар бевосита хорижий инвестицияларга қараганда тезроқ кўпаймоқда. 2011 йилда бу мамлакатлар ҳиссасига тўловларнинг 88 фоизи ва лицензия тўловлари ҳалқаро оқимларидан тушумларининг 98 фоизи тўғри келади.

Ҳалқаро ишлаб чиқариш қўшимча янги иш жойларини ташкил этилишга сабаб бўлди. Бу эса, ишсизлик даражаси юқори бўлган мамлакатларда жуда муҳимдир. Охирги йилларда, умуман, иш ўринлари сони ўзгармаётган бўлишига қарамай, чет эллардаги фирмаларда иш билан бандлик ўсиб бормоқда. Шунга қарамай чет элларда иш жойлари яратишга асосий иш хақига қилинадиган ҳаражатлар улушларида меҳнатга хақ тўлаш ҳаражатларининг улуши жами ҳаражатларнинг бор йўғи 2 фоизини ташкил қилади ҳолос.

Ҳалқаро ишлаб чиқаришнинг молиявий базаси чет эллардаги филиаллар активларида акс этади. Бундай активлар ривожланган мамлакатларда жамғарилган бевосита хорижий инвестициялардан тўрт баробар кўпдир. Бироқ ривожланаётган мамлакатлар учун чет эллардаги филиаллар активлари жамғарилган бевосита хорижий инвестициялардан анча юқори.

Ривожланган мамлакатлар орасида Янги Зелландия энг кўп трансмиллийлашиш даражасига, Япония эса кам даражага эга. Ривожланаётган мамлакатлар орасида Тринидад ва Тобаго етакчи, рейтинг охирида эса Корея Республикаси туради.

Булар назарий жиҳатдан турли минтақаларда турлича намоён бўлмоқда. Чунки жаҳон иқтисодиётига ҳам бир қанча омиллар таъсир кўрсатади. Бундай омиллар қаторига Осий мамлакатлари ва Россиядаги молиявий инқироз, бу инқирозларнинг Лотин Америкаси мамлакатлари учун оқибатлари, жаҳон конъюктурасининг пасайиб кетиши, банклар берадиган кредитларнинг ва портфель инвестицияларининг қисқариши ҳамда хусусийлаштириш жараёнларининг заифлашуви кабилар киради. Лекин шунга қарамай инвестицион жараёнлар бугунги кунда юқори ўсиш суръатини сақлаб қолмоқда. Дунё бўйича бевосита хорижий инвестиция оқимларини турли мамлакатлар компанияларининг қўшилиши ва бир-бирини ютиш жараёни натижасида янада фаоллаштирмоқда. Шундай қилиб, мулк ҳуқуқини оддий бир жойдан иккинчи жойга кўчириш воситасида ишлаб чиқариш қувватларига катта қўшимча қўшилиш пайдо бўлмоқда.

Ҳозирги пайтда ҳолбуки, ривожланаётган мамлакатларда вазият турлича бўлмоқда. Масалан, Лотин Америкасида ва Кариб хавзаси мамлакатларида бевосита хорижий инвестициялар миқдори олдинги даврга қараганда бирмунча ўсди.

2009 йилда Осиёдаги молиявий инқирозга қарамай, Лотин Америкаси ва Кариб хавзаси мамлакатларига 71 млрд АҚШ долларидан кўпроқ бевосита хорижий инвестициялар киритилди. Бу эса олдинги йилдагидан беш фоиз кўп демакдир. Бу минтақада бевосита хорижий инвестициялар олувчи асосий мамлакат Бразилия бўлиб қолмоқда(28 млрд АҚШ доллари). Ушбу мамлакатларга бевосита хорижий инвестициялар кириб келишига хизмат кўрсатиш ва давлатнинг саноат тармоқларидаги хусусийлаштириш жараёни сабаб бўлди. Бу мамлакатларга инвестициялар оқиб киришини инвестиция бозорининг катталиги ҳам ўзига жалб этади. Кўриб чиқилаётган мамлакатларда бевосита хорижий инвестициялар маҳаллий бозорга хизмат кўрсатувчи хизматлар ва ишлаб чиқариш секторларига солинаётганлиги туфайли уларнинг тўлов балансига таъсири, айниқса, кучли. Масалан, Бразилияда фойда ва дивидендларни олиб чиқиб кетиш 2009 йилда 18 фоиз ўсиб 7,7 млрд АҚШ долларига етди.

Ривожланаётган мамлакатларнинг қарор топишига олиб борадиган устивор йўналишлар инвестициялаш, уларни ўзлаштириш меъёрини ошириш, технология ресурслари ва малакали кадрларни сафарбар этиш, жаҳон бозорларида миллий экспортнинг рақобатбардошлигини ошириш, максимал миқдорда иш жойлари яратиш орқали иқтисодий ўсишни келтириб чиқарадиган фойдани тақсимлаш, бунда табиий бойликлардан тежаб тергаб фойдаланиш ва экология муҳитини ҳимоя қилиш йўли билан барқарор ўсишга эришишни ўз ичига олади.

Янги глобал шароитларда ҳалқаро рақобат мамлакатларни қўйилган мақсадларига эришиш учун иқтисодиётни тинимсиз янгилаб боришига мажбур қилмоқда. Бу янги шароитлар технология билимлари жадал ривожланиши ва иқтисодий маконнинг торайиши билан ажралиб туради.

Янги шароитларнинг муҳим жиҳати инвесторларнинг ҳаракатчан активларини жойлаштириш учун энг яхши жойларни топиш мақсадида дунё мамлакатлари бўйлаб қай тарзда қайта тақсимлашларидан иборатдир. Бунда активлар кетидан корпоратив бошқариш вазифаларининг ўзи ҳам кўпинча кўчади, ишлаб чиқариш маркетингнинг интеграциялашувини чуқурлаштирди. Натижада, инвесторлар учун зарур бўлган ҳаракатсиз активларни тақдим этиш қобилияти бевосита хорижий инвестицияларни жалб этиш стратегияси ва умуман рақобатбардошликни ривожлантиришнинг энг муҳим жиҳати бўлади. Бозорнинг катталиги инвесторлар учун асосий рағбатлантирувчи омил бўлиб қолаверган бир пайтда ҳалқаро стандартдаги инфратузилмага, таълим олган ишчи кучига, инновация ресурсларига, энг яхши товар етказиб берувчиларга, қўллаб-қувватлаш ва сервис тузилмаларига борган сари кўпроқ муҳтож бўлади. Бўлардан ташқари, арзон ишчи кучи омилининг аҳамияти камаяди. Ушбу омил узоқ муддатли иқтисодий ўсишга ёрдам беради, деб ҳам ҳисоблаб бўлмайди. Чунки, даромадлар кўпайиб борган сари унинг кучи ўз-ўзидан қисқаради. Бу мулоҳазалар табиий ресурслар омилига ҳам тегишли.

Ҳукумат тузилмаларининг инвестиция жараёнига аралашиши бозор иқтисодиётида бўлиши мумкин бўлган икки гуруҳ камчиликлар ўрнини тўлдириши керак. Биринчи гуруҳга инвестиция жараёнидаги ахборот ва уйғунлаштириш билан боғлиқ муаммолар киради. Бу ҳол самарасиз инвестицияларнинг жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин. Бозор механизми шароитида йўл қўйиладиган иккинчи гуруҳ камчиликлар миллий иқтисодиётни ривожлантириш мақсадлари билан хорижий инвестицияларнинг бир-бирига мос келмаслигига асосланади.

Бошқача айтганда, ҳоҳлаган мамлакат учун ҳамма вақт яроқли бўладиган бирдек самарали идеал рецепт йўқ.

Бевосита давлат кафолати асосидаги хорижий инвестициялар бир қатор ресурсларни ўз ичига олади, улардан фойдаланишдан келадиган ютуқларга муайян сиёсий чораларни амалга ошириш орқали эришиши мумкин бўлиб, бу ҳам маҳаллий корхоналарни ривожлантиришда содир бўладиган салбий самараларни камайтириши мумкин.

Барча мамлакатлар ҳукуматларининг вазифаларидан бири маҳаллий корхоналарни адолатсиз ҳалқаро рақобатдан ҳимоя қилишдир. Шу сабабли, хорижий инвестицияларни жалб этиш сиёсатини олиб боришда ушбу ҳолат ҳисобга олинади.

Протекционизм сиёсатига бир қатор "тарафдор" ва "қарши" томонлар бор. "Тарафдор" бўлишнинг энг кучли далили янги, энди пайдо бўлиб келаётган тармоқни ҳимоя қилиш зарурлигидан иборатдир. Бироқ шундай ҳолатда ҳам ҳимоя чораларини кўриш керакки, уларни ташкил этиш масалаларни ҳал қилишга эхтиёткорлик билан ва пухта ўйлаб ёндошиш зарур.

Учта шарт ҳимоя чораларининг зарурлигини кучайтиради. Биринчидан, агар янги тармоқнинг маҳаллий корхоналари "етимча" ва чет эл рақобатидан ҳимояланиш шароитидаги тўлиқ рақобатбардош бўлишга қодир бўлсалар. Иккинчидан, агар етилиш жараёнида узоқ вақт зарур бўлмаса ва учинчидан, агар ҳимоя шартлари ҳалқаро рақобатдан келадиган ютуқларга қараганда каттароқ ижтимоий ютуқлар берса.

Бевосита давлат кафолати асосидаги хорижий инвестицияларнинг ўсиш тамойиллари инвестиция қабул қилувчи мамлакатларга таъсир кўрсатади ва давлат тузилмаларидан тегишли кўникмаларга эга бўлишни ва сиёсат юритишни, шунингдек, музоқаралар олиб бориш, тартибга солиш режимини шакллантириш қобилиятини ва тегишли сиёсий чораларни амалга оширишни талаб қилади.

Гап йирик лойиҳалар, шу жумладан, хусусийлаштириш билан боғлиқ лойиҳалар ҳақида борганда, бериладиган имтиёзлар, грантлар хусусидаги шартномалар умумий қабул қилинган қоидалар асосида эмас, балки ҳар бир ходиса учун алоҳида олиб борилганда музокаралар олиб бориш қобилияти олдинги ўринлардан бирига чиқиб қолади.

Кўрсаткичлар лойиҳалар умумий қийматининг йил мобайнида тугаллаш режалаштирилган лойиҳалар қийматига нисбатан ҳисобланади.

Пировардида шуни айтмоқчимизки, ҳозирги жаҳон иқтисодиёти бир-бири билан жуда мустаҳкам боғланиб кетган алоқалар тугунига ўхшайди. Унда ташкил этиш, коммуникация ва ишлаб чиқаришнинг ҳилма-ҳил усулларидан фойдаланилади ва у мунтазам ўзгариб турмоқда. Айни вақтда, сўнгги ўттиз йил мамлакатларнинг рақобатлашиш ва ривожланиш қобилиятлари ўртасидаги фарқлар ўсиб бораётганлигини кўрсатади. Шунингдек, фақат бозорнинг ўзигина узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаб бера олмаслиги ҳам равшан бўлди. Бу ишда ҳукуматлар сиёсати жуда катта роль ўйнайди. Лекин бу роль чексиз протекционизм тўсиқларини ўрнатиш доирасидан чиқиб кетадиган аралашишдан иборат бўлмаслиги керак. Аксинча, ҳукуматларнинг ўзи зиддиятлар ҳал қилинишидан ва ошкоралик шароитида очилаётган истиқболлар рўёбга чиқишдан манфаатдор бўлишлари керак. Фақат шундагина бевосита хорижий инвестициялар узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлашга ўзларининг катта ҳиссаларини қўшишлари мумкин.

Давлат томонидан кафолатланган хорижий сармояни импорт қилувчи мамлакатлар одатда қуйидаги сабабларга кўра инвестицияларни жалб этишдан манфаатдор бўладилар: мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини молиялаш учун маблағларнинг умумий етишмаслиги, аҳоли иш билан бандлиги даражасини ошириш зарурлиги, тўлов баланси тақчиллигини бартараф қилиш ва бошқалар.

Битимларнинг қатнашчилари бошқа давлатлар билан иқтисодий ҳамкорлик хақида шартномалар тузган ёки ҳалқаро ташкилотларга қўшилган вақтларда кўпинча хорижий инвестицияларнинг миллий иқтисодиётга кириб келишни имкони борича эркинлаштиришга ҳаракат қиладилар.

Дунёнинг деярли барча мамлакатларида хорижий сармоя қўйиш у ёки бу тарзда чегараланади. Гарчи унинг учун миллий режим белгилаб қўйилган бўлсада, давлат унинг кириб келишини бошқариб, монополияга қарши қонунлар қўлланиши йўли билан ва бошқа воситалар билан иқтисодиётнинг айрим соҳаларига хорижий сармоя солишини чеклаб қўяди. Хорижий сармояни жалб қилишдан манфаатдор бўлиш, унинг учун қулай шароит яратиш, миллий режим эълон қилиш билан бирга хорижий сармоянинг фаолиятини бошқариш муҳим бўлиб, қонунсиз бойишига йўл қўймаслик, хорижий сармояни айрим ишлаб – чиқариш тармоқларига қўйишини рағбатлантириш ва бошқа тармоқларга тадбиқ этишни чеклаш зарур.

Бевосита давлат кафолати асосидаги хорижий сармоя кириб келишини кенгайтириш чораларини кўрган вақтда, энг аввало миллий иқтисодий хавфсизлик манфаатларини кўзлаб, уни бошқариш соҳасидаги маълум чора – тадбирлар хақида ҳам ўйлаш керак. Хорижий сармояларни миллий иқтисодиётда бутун соҳаларни эгаллаб олиши миллий ишлаб-чиқаришнинг ривожланишига тўсқинлик қилиб, соф иқтисодий жиҳатдангина эмас, балки ижтимоий ва сиёсий жиҳатлардан ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Мамлакат мудофаасини ҳам унутмаслик керак. Хорижий сармоянинг табиий ресурсларидан назоратсиз фойдаланишига, экологик вазиятни кескинлаштиришига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳаммамизга маълумдир.

Назарий жиҳатдан олганда, хорижий сармоянинг, яъни давлат томонидан кафолатланган сармояънинг кўплаб кириб келиши муносабати билан Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига туғиладиган хавфнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ҳам кўриб чиқишлари зарур бўлади. Бироқ, бундан ушбу минтақаларга хорижий сармоя кириб келишига тўсқинлик қилиши керак, деган маъно чиқмайди. Аммо доимо, миллий марказлашган сармоя фаоллиги юқори бўлиши ва у ҳукмрон мавқеини сақлаб қолишини ҳамда давлат томонидан белгиланган доираларга жалб этилишини шарт қилиб қўяди.

Ўзбекистон учун ҳаётий зарур бўлган хорижий инвестициялардан ҳимояланиш эмас, балки муқаррар жараённинг қўшимча салбий оқибатларини бартараф этиш ва инвестиция механизмини хавфсизлик тизими билан таъминлаш мақсадга мувофиқ эканлиги назарда тутиш зарурлигини кўрсатиб ўтмоқчимиз.

Ҳозирги кунда, ҳукуматимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган пухта ва оқилона сиёсати туфайлигина хорижий сармоялар иқтисодиётимизнинг қайта тикланишига ва Ўзбекистоннинг ҳалқаро меҳнат тақсимотига фаол қўшилишига сабаб бўлиб, юқорида таъкидланган нохушликларга тўсиқ қўймоқда.

Глобаллашиш кучайиши туфайли бутун дунё бўйлаб қисқа муддатларда капитал, ишлаб чиқариш, товарлар, интеллектуал салоҳият, меҳнат ресурслари, ахборотлар ва бошқаларнинг кўчиш жараёни жадаллашади. Шунинг учун ҳам, миллий иқтисод соҳиблари ўз инвестиция сиёсатини юритишда бу вазиятларни ҳисобга олиши зарур бўлади. Глобаллашиш ишлаб чиқаришнинг кўчишига ва унинг оқибатида йўлдан чиққан ишлаб чиқариш натижасида маҳаллий даражада юзага келган мураккаб иқтисодий вазиятларнинг (ишсизлик, бюджетга солиқ тушумларининг камайиши) олдини олишга оз бўлсада имкон яратиши мумкин. Охир оқибат, глобаллашиш молия операцияларининг эркинлашувига, ҳалқаро меҳнат тақсимотига, миллатлараро корпорацияларнинг пайдо бўлишига, ҳалқаро рақобатнинг кучайишига олиб келади. Ва ниҳоят шуни таъкидлашимиз лозимки, глобаллашиш ва жаҳон бўйича инвестицияларнинг ўсиш тенденциялари шароитларида рақобат соҳасидаги сиёсатни ёлғиз миллий иқтисодиёт доирасида самарали олиб бориб бўлмайди.


3.2.Ўзбекистон ҳудудларида марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш йўллари
Шундай қилиб, давлат томонидан кафолатланган хориж инвестицияларини ишлаб чиқаришга киритиш бир маъноли эмас. Бир томондан, бу ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга ёрдам беради, айрим тармоқларни ривожланишини рағбатлантиради, илғор технология, бошқариш ва ташкилотчилик тажрибаларини олиб киради. Шу билан бирга, кескин иқтисодий диспропорцияларнинг пайдо бўлиши, ижтимоий тўқнашувларни келтириб чиқариши, маҳаллий тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. Шу сабабли хориж инвестицияларини жалб этишда давлат томонидан қабул қилинган вазмин қарорлар асосида иш юритиш зарурдир.

Глобаллашув шароитларида юқори ривожланган инфратузилма, транспорт ва алоқа сектори бевосита хорижий инвестициялар учун жуда мафтункор тармоқ ҳисобланади. Бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун кучайиб бораётган рақобат инвестициялар киритиш эҳтимоли бўлган мамлакатдаги қулай инвестиция муҳити муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг келажакда ривожланган давлатлар қаторидан жой олишига имконияти юқори бўлиб, буни амалга ошириш учун стратегик жиҳатдан тўғри аниқланган мақсад асосида устувор инвестицион вазифалар белгиланиши, кучли тузилмавий инвестицион сиёсат олиб борилиши керак. Саноат ишлаб чиқаришининг озиқ-овқат ва енгил саноат, қимматбаҳо металларни қайта ишлаш, гидроэнергетика тармоқларини ривожлантириш, мамлакат ҳамда аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларнинг дунё бозорида рақобатбардошлигини ошириш давлатнинг структуравий инвестицион сиёсатида марказий ўринни эгаллаши лозим.

Ўзбекистон иқтисодиётини таркибий қайта қуриш тубдан янгилашни, мавжуд техника-жиҳозлар паркини алмаштиришни, янги технологиялар сотиб олишни, юқори малакали кадрлар тайёрлашни, илғор тажрибаларни жалб қилишни талаб этади. Давлат кафолати асосидаги инвестицияларни жалб қилиш вақтдан ютиш, чет эл капиталидан кенг миқёсда ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш имкониятини яратади. Чет эл капиталини жалб қилишни кенгайтириш масаласини ҳал қилишда, бизнинг назаримизда, иш фақат етишмаётган манбалар ва технологияларни четдан жалб қилиш билан чекланиб қолмаслиги лозим. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон иқтисодиётининг бевосита хорижий инвестицияларни янги лойиҳаларда амалга ошириш, ҳалқаро меҳнат тақсимоти афзалликларидан унумли фойдаланиш ва қўшма корхоналар ташкил этиш йўли билан жаҳон хўжалигига интеграцияси муаммоларини ҳал қилиш лозим.

Мамлакатимизга давлат кафолати асосидаги хориж капиталини кенг миқёсда жалб қилишда, ҳамда марказлашган қайта молиялаш тизимини кенгайтиришда, назаримизда, имкониятга қараб ссуда капитали ёки қарзлар шаклида эмас, балки бевосита хорижий инвестициялар кўринишида амалга оширилиши лозим. Янги лойиҳаларга киритиладиган бевосита хорижий инвестициялар корхоналарни энг замонавий технологиялар ва жиҳозлар билан қуроллантириш ҳамда жаҳон бозорига қисқа муддатларда чиқишини таъминлайли. Бунинг натижасида чет эл капитали киритилган тармоқларда мамлакат экспорт потенциалининг ривожланиши ва кенгайиши тезлашади. Буларни амалга ошириш учун узоқ муддатли алоқаларни йўлга қўйилиши, ҳар иккала томон эҳтимоли бўлмиш рисклар билан тўқнашишга тайёрлиги ва мамлакатлар ўртасида ишончли алоқаларнинг мустаҳкамланиши талаб этилади.

Шундай қилиб, хорижий инвестицияларининг ҳаракати натижасида бир иқтисодиёт капиталини ўзга иқтисодиётга муайян муддатга боғлаш бўлиб, ички инвестициялардан рисклар кенглиги билан фарқланган ҳолда, ҳуқуқий шароитларнинг, инвестиция муҳитининг ўзгариши билан тавсифланади ва натижада мамлакатлар ҳамда минтақалар бўйлаб капитал кўчиши юз беради.

Ўзбекистон учун бугунги кунда транспорт инфратузилмаси ривожланишининг чекланганлиги долзарб муаммо ҳисобланади. 1996 йилдан транспорт ва алоқа тизимига капитал маблағларни молиялаштириш мамлакат миқёсида кескин ошди. Мустақиллик йилларида Республикада коммуникация мажмуаси динамик ривожлантирилди. Инвестиция йўналиши ушбу мажмуага кирувчи тармоқларни янги техника ва технология билан таъминлашга қаратилди. Транспорт ва коммуникация инфратузилмасининг ривожланишидаги мутаносиблик миллий иқтисодиётда қулай инвестиция муҳитини шакллантиради. Уяли алоқа ва кўчма телевизион алоқалар ташкил этилмоқда, миллий алоқа тизими асосини яратишда оптик толали алоқа таромоғининг биринчи қисми ишга туширилди.

Келгусида хорижий давлатларга чиқиш имкониятини кенгайтиришга олиб келувчи, транспорт инфратузилмасининг муҳим қисмлари, автомобил ва темир йўллари қурилиши доимий равишда давом эттирилмоқда.

Бироқ давлатнинг инвестицион сиёсатида ҳали ҳам бир маромда бюджет маблағларини тарқатиш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар мавджуд. Масалан, ислоҳот йилларида, аграр тармоққа республиканинг иқтисодий ривожланишида устуворлик берилган бўлсада, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича аввалгидек ўз мавқеида сақланиб қолгани йўқ. Агар ялпи капитал маблағлар ҳажмида қишлоқ хўжалиги тармоғига йўналтирилган инвестиция маблағлари миқдорини таҳлил этадиган балсак у ҳолда қишлоқ хўжалигига йўналтирилган маблағлар миқдорини кескин камайганлигини кўришимиз мумкин, чунки қишлоқ хўжалигига берилган капитал маблағлар миқдори 2011 йилда жами капитал маблағлар улушининг бор йўғи 3,2 фоизни ташкил қилган ҳолос1. Ваҳолангки бу кўрсатгич 1991 йилда жами капитал маблағларнинг 25 фоизига тенг бўлгандир. Демак, мамлакат аграр соҳасининг асосини ташкил этган қишлоқ хўжалигига давлат бюджетидан берилган капитал маблағлар ҳажми сўнгги ўн тўрт йил ичида деярлик беш мартага камайган. Бундай ҳолат республиканинг асосий тармоқлардан бири бЎлган қишлоқ хўжалиги мажмуасининг моддий техника базасининг мустаҳкамланишига салбий таъсир кўрсатади. Худди шундай ҳолат қурилиш тармоғида ҳам кечди, ялпи капитал маблағлар ҳажмида қурилиш тармоғига йўналтирилган инвестициялар улуши 1991 йилда 2 фоизга тенг бўлган бўлса, 2011 йилда 0,8 фоизни ташкил этди. Бугунги кунда қурилиш мажмуасини қайта қуришнинг мукаммал тизими мавжуд эмас, хусусий қурилиш фирмаларининг шаклланиши ва амал қилиши жараёнини қўллаб-қувватлаш ишлари суст даражада олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати иқтисодий ислоҳотларни ўтказа бориб, ҳамиша ҳалқаро меҳнат тақсимоти қулайликларидан кўпроқ фойдаланишга интилмоқда, хорижий тадбиркорлар ва давлат томонидан кафолатланган инвестицион маьлағлардан фойдаланиш учун қулай инвестиция муҳитини яратмоқда.

- Мамлакат учун давлат томонидан кафолатланган хориж инвестицияларини жалб этиш ва марказлашган инвестицияларни молиялаштиришинг устувор соҳаларига қуйидагилар киради:

- агросаноат мажмуини ривожлантириш, бу эса пироварида аҳолининг меъёрдаги турмуш фаолиятини таъминлаш имкониятларини яратади;

- саноатнинг устувор соҳаларини, ёқилғи энергетика мажмуини жадал ривожлантириш, иқтисодиёт соҳаларининг илм-фан талаб тармоқларида ишлаб турган қувватларини янгилаш ва янгиларини барпо этиш, республиканинг импортга қарамлигини камайтириш;

мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини кЎтариш, экспортда машинасозлик техника маҳсулотлари, тайёр маҳсулотлар ҳиссасини ва ҳажмини кЎпайтириш, газ конденсати хом-ашё базасини Ўзлаштириш, кимё маҳсулотлари, Ўғитлар экспортини кЎпайтириш;

Марказий Осиё бозорини ривожлантиришда иштирок этиш, шу минтақадаги корхоналарнинг ҳамкорлиги учун зарур бЎлган иқтисодий ва ташкилий шароитларни барпо этиш, Ўзаро манфаатли объектларни ҳамкорликда қуриш ва тиклаш.

Тузилмавий давлат инвестиция сиёсатидан асосан иқтисодиётда таркибий Ўзгаришларни Ўтказиш сиёсатини амалга оширишда, техника ва технологияни янгилаш жараёнини жадаллаштиришда биринчи навбатда ишлов берувчи тармоқларни (айниқса иқтисодиётда истеъмол соҳани) ривожлантиришда кенгроқ қЎллаш зарурдир.

Республика иқтисодиётида машинасозликнинг қиёсий ҳиссасини ошириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу муаммонинг нақадар ҳаётий аҳамиятга эга эканлигини ушбу тармоғда ишлаб чиқарган маҳсулот миқдоридан кўрса бўлади. Ўтган 2011 йили бу тармоқнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот таркибидаги ҳиссаси тахминан 4 фоиз эди, ҳолбуки, ҳозирги замонавий иқтисодиёт учун бу фоиз 20га тенг (МДХ мамлакатлари учун Ўртача 12). Бундан шуни ҳам назарда тўтиш керакки, Республика учун ананавий машинасозлик кичик тармоқларда (пахтачиликни механизациялаш, мерлиорация ва ирригацияънинг техник воситалари) вужудга келган бугунги вазият туфайли сифати паст ва қиммат турадиган техникаларимиз ғарб ҳамда Америка намуналари билан тенг рақобат қила олмайди.

Хориж инвестицияларидан ва марказлашган инвестициялардан мамлакат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ривожлантириш, етиштирилган маҳсулотларни сақланишини ва уни истеъмолчига етқазишни таъминлашда кўпроқ фойдаланиш даркор. Бунга етарли шарт шароитлар мавжуд.

Хорижий фирмалар, ҳалқаро ташкилотлар бу йўналишларнинг барчаси бўйича йирик инвестиция лойиҳаларида иштирок этиб, махсус кредитлар ажратмоқда. АҚШ, Германия, Франция, Туркия, Европа тикланиш ва тараққиёт банки энг янги асбоб-ускуналар ҳамда технологияларни катта миқиёсда импортини молиялаш бЎйича битимларни имзолади.

Деҳқон-фермер хўжаликларида шу мақсадлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашнинг моддий базаси яратилмоқда, консервалар, колбаса ва бошқа гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган механизациялашган цехлар қурилмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори, хусусан, акциядорлик жамиятлари акциялари бозори ғоят жадал ривожланмоқда. Республика иқтисодиётида акциялар сотиш орқали жалб этиладиган чет эл инвестициялари муҳим аҳамиятга молик бўлиши учун тегишли шароитларга қуйидагилар киради:

- барқарор молиявий кўрсаткичларга эга акциядорлик жамиятларининг етарли миқдорда бўлиши;

- ушбу ташкилотлар акцияларини ҳисобга олиш, рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш тизимининг мавжуд бўлиши;

- қимматли қоғозларнинг ташкил этилган бозори-фонди биржасининг фаолият кўрсатишини янада такомиллаштириш, унга имкон қадар янги очилаётган ва ташкил топаётган кичик ва хусусий бизнес субъектларини жалб этиш;

- қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган барча операцияларни ҳалқаро талабларга мувофиқ ўтказиш;

- мавжуд барча қимматли қоғозларнинг даромадлилик, юқори ликвидли бўлиши ҳамда уларни бошқариш усулларини соддалаштириш йўлларини излаб топиш ва ҳ.к.

Мамлакатимизда инвестиция фаолиятини тартибга солиш уни янада такомиллаштириш жараёнлари бевосита чет эл валюталарининг сўмга нисбатан алмашиш кўрсларини бир ҳиллаштириш тадбирларига ҳам боғлиқдир.

Шу муносабат билан ишлаб чиқаришга жалб этилаётган марказлашган инвестицияларни рағбатлантириш учун тадбиркорлик тузилмаларига жадаллашган амортизация усулларини қўллашда тўла эркинлик бериш талаб этилади. Жамғариш ва инвестициялашни рағбатлантириш учун, бизнинг назаримизда, инвестиция бўйича солиқ кредитларининг турли шаклларидан кенгроқ фойдаланишни йўлга қўйиши зарур. Энг муҳими — бозор иқтисодиётига ўтишнинг бугунги босқичида хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестициявий фаоллигини тартибга солиш, уларни хорижий шериклар ва миллий иқтисодиётнинг бошқа субъектлари билан тенг ҳамкорлик манфаатлари асосида лойиҳаларини амалга оширишга қаратилиши лозим.

Бизнинг назаримизда, миллий иқтисодиетимиздаги чекланган ресурсларни инвестициялашда давлат ва хусусий манфаатлар нисбатини мақбуллаштириш, солиқларни тартибга солувчилик функциясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, марказлашган инвестициялар бўйича иқтисодиетнинг реал секторида нодавлат тузилмаларининг инвестиция фаолиятини кучайтириш ва кенгайтириш солиқ кредитлари воситасида олиб борилса у янада самаралироқ бўлар эди.

Иқтисодиётларнинг глобаллашуви, байналминаллашуви ва бир-бирига кириб бориши, чет эл инвестицияларини миллий иқтисодиётга жалб қилиш ҳаётий заруратга айланиб бораётган ҳозирги шароитларда, инвестиция фаолиятини тартибга солиш, инвестиция капиталини бизнинг мамлакатимизга экспорт қиладиган мамлакатларнинг амалдаги қонунларини, инвестиция муҳитини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш талаб этилади.

Бизнинг фикримизча иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини реструктуризация қилиш жараёнида инвестициялаш ҳолати ва уларнинг самарадорлигини оширишда янада ижобий натижалар олиш мақсадида қуйидаги умумий тавсияларни бериш мумкин:

1. Инвестиция жараёнлари ривожланишини тўхтатиб турувчи энг муҳим муаммоларга қуйидагилар киради:

- институционал қайта қуришнинг такомиллашмаган тизими;

- корхоналарнинг ўзаро қарздорликларини мавжудлиги, оборот маблағларининг етишмаслиги, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларига етарли даражада инвестиция жалб қилишига салбий таъсир этиб, боз устига мавжуд қўйилган сармоялардан фойдаланиш даражаси ҳам сустлиги;

- миллий пулимиз сўмнинг муомалага киритилган даврдан бошлаб қаттиқ пул-кредит сиёсатининг юритилиши натижасида, яъни Марказий банк томонидан тижорат банкларига маблағ ажратиш қонун бўйича 6 ойгача чегараланганлиги(бугунги кунда бу муддат уч ойга туширилган) боис мамлакатда амалга оширилаётган инвестицион сиёсатда марказлашган инвестициялар орқали молиялаштириш миқдори паст бўлиб қолганлиги;

- марказлашган инвестициялардан фойдаланиш самарадорлик кўрсатгичларининг ҳали ҳам эски мезонларидан фойдаланилаётганлиги;

- бюджет маблағларининг ва кафолатланган давлат хориж инвестицияларининг йўналишларининг нотўғри танланаётганлиги ва бошқалар.

2. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида аграр соҳаси катта аҳамиятга эга бўлганлиги сабабли марказлашган инвестицияларни сафарбар этишда бугунги кунда иккита йўналишга қаратиш лозим:

а) бевосита қишлоқ хўжалигига микро техникалар ва ирригация мелиорация ишларига йўналтириш;

б) қишлоқ хўжалик соҳасига хизмат кўрсатувчи саноат соҳасига яъни аграр соҳага технология ва техника, ҳамда минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи саноат тармоқларига сарфлаш.

Шуни таъкидлаш лозимки, марказлашган инвестицияларни бевосита даромад келтирадиган тармоқларга эмас, балки аҳолининг талаб ва истакларини кўпроқ қондира оладиган тармоқларга жойлаштириш бюджет маблағларидан фойдаланишнинг энг оқилона йўли бўлиб ҳисобланиши керак.

3 Бевосита савдо-сотиқ, яъни муомала йўналишига эмас, балки моддий бойликлар айниқса аҳолига зарур бўлган кенг истъемол товарлари ишлаб чиқарувчи тармоқларга йўналтириш(гарчи бу тармоқлардан келадиган даромад паст бўлсада улар мамлакат аҳолисини керакли бўлган маҳсулотлар билан тез ва қисқа муддат ичида таъминланишига имкон яратади);

4. Марказлашган инвестициялар самарадорлиги кўрсаткичларини улардан олинадиган даромадлари миқдорида эмас балъки мамлакатда яратилган экспортбоп товар асосидаги жами маҳсулотларининг миқдорига нисбатан ҳамда аҳолини тез ва қисқа муддат ичида қанча маҳсулотларга бўлган талабини қондириш миқдори билан ҳисоблаш.

5. Ҳозирги пайтда амалга оширилаётган рестрктуризациялаш жараёнларини молиялаштиришнинг асосий йўлларидан бири бўлиб марказлашган инвестициялар орқали молиявий маблағларни фақат биргина асосий объектга эмас, балки унга ёрдамчи саналган объектларга йўналтирилиши ҳисобланади. Бунда марказлашган инвестициялар барча қурилаётган(шаклланаётган) объектини тўлиқ ўз ичига қамраб олади.

Хулоса қилиб айтганда инвестишяларини молиялаштиришда турли манбаларнинг ўзаро нисбатлари ўз моҳиятига кўра инвестициялар қийматини сақлаш ва капиталлаштиришдаги тегишли рисклар мажмуини тавсифлаш. Шу нуқтаи назардан молиялаштириш манбаларида давлат томонидан кафолатгланган хорижий инвестициялари ролини ошириш, бериладиган ресурслардан самарали фойдаланиш ўзига хос манба бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун, келажакда мамлакат иқтисодий потенциалини кўтариш ва барча бирламчи, асосий тармоқларни мувозанат ҳолда ривожлантиришда ушбу манбалардан фойдаланиш республикамиз тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади деган умиддамиз.


: uploads -> books -> 49959
49959 -> Андижон давлат университети
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
49959 -> Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси
49959 -> Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети
49959 -> Инглиз ва Америка адабиётида эмоционал экспрессив лексика тадқиқи”
49959 -> Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан
49959 -> Ҳозирги кунларда замонавий адабий оқимларнинг ривожланиш масаласи жаҳон адабиёти тарихида муҳим аҳамият касб этади
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик факултети
49959 -> Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти
49959 -> Андижон давлат университети


1   2   3   4   5


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет