Э. К. Умурзақов, Ф. Ю. Полвонов Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси



жүктеу 2.91 Mb.
бет1/16
Дата28.04.2016
өлшемі2.91 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16


Э.К.Умурзақов, Ф.Ю.Полвонов

ҚУРИЛИШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИНГ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА




Умурзақов Э.К., Ф.Ю.Полвонов

ҚУРИЛИШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Ўзбекистон Республика Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги
«Бино ва саноат иншоотлари қурилиши» таълим йўналиши бўйича бакалаврлар учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этган

«Фарғона» нашриёти - 2001


Ўқув қўлланма «Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси» фани учун ёзилиб, ушбу ўқув қўлланмада Қурилиш ишлаб чиқаришнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, уни саноат усулда олиб бориш, Қурилишдаги техник, тариф ва технологик лойиҳалаш, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, ишнинг сифати, хавфсиз бажариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш келтирилган. Қурилишда транспорт ишлари, ер ишлари, тупроқлар физик-механик хоссалари, ер иншоотлари туплари, тупроқни кавлаш, ташиш ишларида экcковаторларни ишларини ташкил қилиш ёритилган. Тош- ғишт материаллари, асбоблар, мосламалар, чок босиш тизимлари, ғишт териш технологияси, ишини ташкил қилиш, бажарилган ишларни қабул қилиш, сифатини назорат қилиш ёритилган. Бетон ва темирбетон ишларни бажариш, қолиплар, арматуралар, бетон қоришмасини тайёрлаш, ташиш, қолипга қуйиш, зичлаш, қотиш даврида парваришлаш ишлари ҳақида маълумот берилган. Том ишлари, уларнинг турлари, ишлатиладиган материал, иш бажариш технологияси, ишни ташкиллаш, сифатини таъминлаш ва қабул қилиш ишлари ёритилган. Юқоридаги барча ишларни комплекс механизациялаш, ишни хавфсиз бажариш тадбирлари ёритилган.

Ўқув қўлланманинг ҳар бир бобида назорат учун саволлар келтирилиб, таянч иборалар ажратилиб кўрсатилган.
Мазкур ўқув қўлланма Олий ўқув юртларининг 580200 «Бино ва саноат иншоотлари қурилиши» бакалавр йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун тавсия этилади.

Муаллифлар: Фарғона политехника институти

«Бино ва саноат иншоотлари қурилиши» кафедраси доценти Умурзақов Эргаш Каримович ва доцент Ҳамидова Моҳинисо Абдивалиевна
Сўз боши
Қурилиш ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг бирдан бир йўли, уни ялпи механизациялаш, имкони борича йиғма тузилмалардан фойдаланиш, шунингдек ишни илғор технологияни қўллаган ҳолда поток усулда олиб бориш, бошқача қилиб бир сўз билан айтганда уни саноатлаштиришдир. Имкон борича қўл меҳнатини камайтириш қурилиш муддатини қисқартиришга олиб келади. Кейинги пайтларда қуйма темир бетоннининг қурилишда кенг қўлланиши ўзининг кам металл талаби, ноқулай жой шароитларда барпо қилиш имкони ва ер силкинишига турғунлиги, уларни бир хиллаштирилган жиҳоз ва мосламалардан барпо қилиш мақсадга мувофиқлиги сезилмоқда. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қурилиш ишларини олиб бориш технологиясини ёритиш мазкур ўқув қўлланмада мақсад қилиб қуйилган.

Бу ўқув қўлланмани ёзилишига асос бўлиб, фундаментал, умумтаълим ва махсус фанлар хизмат қилади ва улар билан мантиқан боғланган.

Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат Стандарти ва «Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси» фанидан наъмунавий дастур асосида ёзилиб, олий ўқув юртлари «Бино ва саноат иншоотлари қурилиши» бакалавр йўналиши учун мўлжалланган.

«Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси» фани талабаларга «Қурилиш материаллари», «Қурилиш машиналари», «Бинолар меъморчилиги» фанларидан кейин ўқитилади. Бу фанни ўқитишда Республикамизда қурилишни ривожлантириш ва уларни мақсадли, сифатли, тез ва қулай қуриш бўйича кўрсатмалари инобатга олинган. Ушбу курсни давоми сифатида «Бино ва иншоотларни тиклаш технологияси», «Қурилишни ташкил қилиш» фанлари ўқитилади.

Ўқув қўлланмани бино ва иншоотларни қуришда кечадиган жараёнлар, уларни ўзаро боғлиқлиги, технологик кетма-кетлигини танлашда ишнинг самарадорлигига эришиш ва сифатини таъминлаш бўйича ялпи масалалар ёритилган.

Ўқув қўлланма сўз боши, кириш ва 7 та бобдан иборат.

Кириш қисмида Қурилиш ишлаб чиқаришнинг аҳамияти, унинг халқ хўжалигининг энг асосий тармоғи эканлиги, Республикамиз Президенти ва вазирлар маҳкамасини қурилишни ривожлантириш бўйича олиб бораётган ишлари, қурилишни ривожланиши Республикамиз тараққиётида муҳим ўрин тутиши хақида сўз юритилган.

Биринчи бобда қурилиш ишлаб чиқаришнинг асосий ҳоллари, қурилиш жараёнлари, меҳнат ресурслари, техникавий, таъриф ва технологик лойиҳалаш, қурилишни саноатлаштириш ёритилган.

Иккинчи бобда қурилиш майдонини мухандисликка тайёргарлик ишлари кўзда тутилган.

Учинчи бобда транспорт, юклаб туширишлари, қурилишдаги автомобиль, трактор ва темир йўл транспорти йўллари, юкларни тошиш воситалари, юклаб тушириш ишларини ялпи механизациялаш ёритилган.

Тўртинчи бобда ер ишларини бажариш, ер иншоотлари турлари, грунтларнинг физик-механик хоссалари, ер ишларини ялпи механизациялаш, бир ва кўп чўмичли эксковаторлар ёрдамида, бульдозерлар, скреперлар, зичлагичлар ёрдамида грунтларни ишлаш, игнафильтрлар ёрдамида сув сатҳини пасайтириш, хандиқ деворларини вақтинча қотириш, ер ишлари ҳажмини ҳисоблаш ва ер ишларини хавфсиз бажариш тадбирлари ёритилган.

Бешинчи бобда тош-ғишт ишларини бажариш, материаллар, қоришмалар, асбоблар, мослама ва жиҳозлар, ғишт териш қоидалари, чок бостириш тизимлари, ишни ташкил қилиш, ғишт териш сифатини таъминлаш, ишни қабул қилиш ва иш бажаришни хавфсиз бажариш ёритилган.

Олтинчи бобда бетон ва темирбетон ишлари, уларнинг қўлланиш кўлами, қолипларнинг материали ва фойдаланиш мақсади бўйича турлари, уларни ўрнатиш технологияси, арматура, арматура буюмлар, уларни тайёрлаш, тайёрлашда пайвандлаш ишлари, уларни қолипга ўрнатиш, химоя қатлам ҳосил қилиш, бетон қоришмасини тайёрлаш, топиш, жойига қуйиш, зичловчи ва уни парвариш қилиш, ишни сифатини назорат қилиш, хавфсиз иш олиб бориш кўзда тутилган.

Еттинчи бобда том ишлари, том материаллари, уларга қўйилган талаблар, мастикалар, уларни тайёрлаш, ўрам, донали ва тахтасимон материаллардан том қопламасини барпо қилиш, иш бажариш технологияси, қиш шароитида иш олиб бориш, ишни сифати, уни қабул қилиш, шунингдек ишни хавфсиз бажаришга кўрсатмалар берилган.

Ўқув қўлланмада келтирилган илғор технологиялар билан талабаларни танишиши уларни келгусида амалий фаолият кўрсатишида ёрдам беради.

Ўқув қўлланманинг ҳар бир боби охирида назорат учун саволлар борлиги ва таянч сўз ибораларининг ажратилиб кўрсатилиши талабаларни фанни енгил ўзлаштиришига имкон яратади.




  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16


©netref.ru 2016
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет