Фалсафа кафедраси



жүктеу 0.9 Mb.
бет1/5
Дата25.04.2016
өлшемі0.9 Mb.
  1   2   3   4   5
: uploads -> books -> 251467
251467 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси
251467 -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
251467 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
251467 -> Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси
251467 -> Мумтоз филология кафедраси битирув малакавий иши
251467 -> Қосимжон содиқов тарихий лексикография
251467 -> Э. К. Умурзақов, Ф. Ю. Полвонов Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ

ШАРҚ ФИЛОЛОГИЯСИ ВА ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИ

ФАЛСАФА КАФЕДРАСИ



Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 1Ф + 930.1

ББК:87. 3 (0)

Т – 87


ТЎРАЕВ ЛАЗИЗ АБДУВАЛИ ЎҒЛИ
МАҲМУД ЗАМАҲШАРИЙНИНГ ФАЛСАФИЙ-ИЖТИМОИЙ ВА АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ

Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган

диссертация

5А220313 – Замонавий шарқ фалсафаси ва тарихи йўналиши


Илмий раҳбар: фалсафа фанлари номзоди,

доцент Г. Рўзматова
Ушбу магистрлик диссеттацияси Ўрта асрларда арабларнинг ўзига араб тилини ўқитадиган даражада араб тилини эгаллаган Марказий Осиёдан чиққан етук мутафаккир Маҳмуд аз-Замаҳшарийнинг фалсафий-ижтимоий ва ахлоқий қарашларини тўлиғича очиб берган ва унда қўйилган барча масалалар батафсил очиб берилган.

Тошкент – 2011



Ҳимояга рухсат берилди:

Магистратура бўлими бошлиғи: фил.фан.ном., доцент А. Ҳабибуллаев



МУНДАРИЖА
КИРИШ........................................................................................................3

I БОБ ХI—ХII АСРЛАРДА ХОРАЗМДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТ, ИЛМ-ФАН ВА МАДАНИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АҲВОЛИ.............................................................................................................14

1-01. Хоразмда диний-фалсафий илмлар тарққиёти. (Тафсирчилик)....18

1-02. Маҳмуд Замаҳшарийнинг ҳаёти фаолияти ва шахсияти…........…21

1-03. Маҳмуд Замаҳшарий дунёқарашининг шаклланиши…….............25



II БОБ. МАҲМУД ЗАМАҲШАРИЙНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ВА АХЛОҚИЙ МЕРОСИ......................................................30

2-01. Маҳмуд Замаҳшарий ва муътазила таълимоти…………….......…36

2-02. Маҳмуд Замаҳшарийнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари……..…41

2-03. Маҳмуд Замаҳшарий ўгитларида фалсафий-ахлоқий масалалар ечими………………………………………………………………………........43



III БОБ ТАФСИР ИЛМИ ВА МАҲМУД ЗАМАҲШАРИЙНИНГ МУФАССИР СИФАТИДАГИ МАҚОМИ...................................................53

3-01 Маҳмуд Замаҳшарийнинг “Ал-Кашшоф” асари ва унинг Ўзбекистондаги нусхалари………………………………………....................60

3-02 Маҳмуд Замаҳшарийнинг Қуръони карим сура ва оятларини тафсир қилиш услуби……………………………………………………....….66

ХУЛОСА.....................................................................................................74

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ..............................77

ИЛОВАЛАР................................................................................................81

К И Р И Ш
Магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги. Мустақиллигимиз келтирган буюк неъматлардаи бири – турфа маънавий қадриятларимиз, кўҳна ва бой тарихимиз, маданий меросимизга муносабатнинг тубдан ўзгариб, узоқ мозийда яшаб, абадий барҳаёт асарлар яратиб кетган буюк алломаларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда улардан кенг халқ оммасини баҳраманд қилиш, десак ҳеч бир муболаға бўлмайди. Бу йўналишда тарихан қисқа муддат ичида. амалга оширилган кенг кўламли ишлар Республика ҳукумати, муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов собитқадамлик билан олиб бораётган доно ва халқчил сиёсатнинг самарасидир. Республикамизда диний илмларга катта эътибор берилаётгани, Қуръони Каримнинг, ҳамда Пайғамбаримиз (с.а.в.) муборак ҳадисларининг ўзбек тилига тафсир-таржима қилиниб, кенг кўламда ўрганилаётгани, уларнинг ижтимоий, маданий ва маъ­навий ҳаётимизга тобора сингиб бораётгани бунинг ёрқин далилидир.

Дарҳақиқат, давлат ва жамиятнинг барча жабҳалари равнақи фан ютуқларига асосланади. Юртбошимиз И.А.Каримов халқимиз олдидаги долзарб вазифаларни ўз асарларида шундай кўрсатганлар: “Ислом динимизнинг муқаддас мероси – фалсафа илмини, хусусан, Шарқ фалсафасини теран ўрганиш, шу асосда улуғ маданиятимиз ва қадриятларимиз илдизларини жонлантириш, яқин ўтмишлардан қолган мафкурадан халос бўлиш, ўзимизнинг асрлар синовидан ўтган, улуғ аждодларимиз бизга қолдирган миллий мафкура ва тафаккуримизни тиклаш, уни замонавий-умумбашарий руҳ билан бойитиш ҳаммамизнинг долзарб вазифамиздир”1.

Ўзбекистоннинг ўзига хос янгиланиш ва тараққиёт йўли қуйидаги учта муҳим шартга асосланади:

- умуминсоний қадриятларга содиқлик;

- миллий анъаналар, дин ва маданиятни қайта тиклаш ва мустаҳкамлаш, халқимиз маънавий меросини ривожлантириб, уни ҳозирги замон цивилизацияси ютуқлари билан бойитиш;

- ва ниҳоят, инсон ўз салоҳияти ва истеъдодини эркин равишда намоён қила олиши учун шароит яратиш2.

Дарҳақиқат, мустақилликка эришганимиздан кейин халқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари тарихини билишга, миллий анъаналар, дин ва маданиятни қайта тиклашга ва мустаҳкамлашга, халқимиз маънавий меросини ривожлантиришга, ўзлигини англашга қизиқиши ортиб бормоқда. Бу – табиий ҳол. Одамзод борки, авлод-аждоди кимлигини, насл-насабини, ўзи туғилиб вояга етган қишлоқ, шаҳар, хулласки, Ватанининг тарихини билишни истайди.

Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган. Эрамизгача ва ундан кейин қурилган мураккаб сув иншоотлари, шу кунгача кўрку файзини, маҳобатини йўқотмаган осори атиқаларимиз қадим-қадимдан юртимизда деҳқончилик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати юксак бўлганидан далолат беради. Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда кам топилади.

Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибалари, диний, ахлоқий, илмий қарашларини синчиклаб ўрганиш, улардан Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, мамлакатимизни буюк давлатлар қаторига кўтаришда, халқ фаровонлигини юксалтиришда фойдаланиш муқаддас вазифадир. Чунки Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. А. Каримов таъкидлаганларидек, “...ким бўлишидан қатъий назар, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди”3. Демак, ўзлигини таниган, тарихий тажрибадан чуқур сабоқ олган фуқароларига эга бўлган давлатни танлаган йўлидан қайтариб бўлмайди. Бундай давлатда тинчлик, тараққиёт, фаровонлик барқарор бўлади.

Мустақил Ўзбекистоннинг истиқлол сари ривожланишида биз ёшлар, хусусан, талаба ёшларнинг маънавий етуклиги, пухта, кенг ва чуқур билимли бўлишлари муҳим аҳамият касб этади.

Бизнинг диёримиз буюк алломаларни етиштирган. Бутун жаҳон илм аҳли улар билан фахрланади. Улар асос солган миллий илмий тафаккурнинг анъаналарини давом эттириш ва бойитиш учун бизда ҳамма шарт-шароитлар бор.

Биз яшаётган минтақанинг қадимий тарихи ва маданияти, бунда яшаб ўтган Шарқ мутафаккирлари ва файласуфларининг жаҳон маданиятини ривожлантиришга қўшган ғоят катта ҳиссалари ҳам бу ерда яшаётган одамлар турмушининг барча томонларига сезиларли таъсир ўтказмоқда. Ўтмишдаги алломаларнинг бебаҳо мероси қанчадан-қанча авлодларнинг маънавий-руҳий онгини ва турмуш тарзини шакллантирган эди ва у ҳамон таъсир кўрсатмоқда.

Бизнинг ўз олдимизга қўйган мақсадимиз эса, бундай улуғ зотларнинг ҳаёт йўли ва қолдирган меросини тўлиқ тасвирлаш эмас, балки уларнинг энг буюк намояндалари тимсолида маърифат, илму фан, маданият, дин каби соҳаларнинг барчасини ўзида уйғунлаштирган халқимизнинг маънавий олами нақадар бой ва ранг-баранг эканини исботлаб беришдан иборатдир. Бундай ноёб ва бебаҳо бойликни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг маъно-мазмунини фарзандларимизга етказиш масаласи барчамиз, биринчи галда, зиёлиларимиз, бутун жамоатчилигимиз учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиши шарт, деб ҳисоблайман. Нега деганда, ўзимиз – бугун шу юртда яшаётган ватанпарвар инсонлар бу вазифани ўз зиммамизга олмасак, четдан келиб ҳеч ким, ҳеч қачон бу ишни қилиб бермайди.

Маълумки, Мовароуннаҳр ҳамда Хуросонлик кўплаб олимлар илмий-маънавий мерослари билан жаҳон илм-фани ва маданиятининг равнақига улкан ҳисса қўшганлар. Бу хусусда Президентимиз И.А.Каримов: “Қадимий Мовароуннаҳр ва Хуросон фарзандларининг жаҳон илму зиёси тарихига зарварақлар ила битилган асарлари оз эмас” – деганди, “Тафаккур” журнали мухбирига.

Хоразм ўлкасида ўрта асрларда 40 дан ортиқ шаҳарлар ва маданий марказлар мавжуд бўлган. Ушбу маданият марказларида қатор жаҳон илму фанлари ва халқлар маданияти ривожланишига катта ҳисса қўшган олимлар етишиб чиққан. Ўша замон қомусий олимлари аниқ фанларни ривожлантириш билан бирга мантиқ, фалсафа ва илоҳиёт илмларни ҳам юксак савияга олиб чиқишган.

Мана шу муқаддас Хоразм заминидан етишиб чиққан улуғ аждодимиз Маҳмуд Замаҳшарий дин равнақи йўлидаги беқиёс хизматлари учун “Жоруллоҳ” – яъни “Аллоҳнинг қўшниси" деган юксак мақомга сазовор бўлган. У яратган “Ал-Муфассал” китоби араб тилининг грамматикасига асос этиб олинган ва араб дунёсида унга ҳозиргача амал қилинади. Шу боис араб мутафаккирларидан бири:

"Оламдаги барча қишлоқлар жамланиб, Хоразмнинг биргина Замаҳшар қишлоғига фидо бўлса арзийди. Чунки бу қишлоқ минг йилларда бир марта дунёга келиши мумкин бўлган буюк аз-Замаҳшарийдек машҳур алломанинг ватанидир", деганида тўла ҳақлидир4.

Улуғ бобокалонимиз Маҳмуд Замаҳшарий ўзининг бой илмий мероси билан шарқ, қўйинки, дунё илм-фан маданиятини беқиёс даражада юксалтирди. Маҳмуд Замаҳшарийнинг бой илмий меросини ўрганиш, уни халқимизнинг маънавий бойлиги сифатида тадқиқ этиш, республикамиз илм-фани истеъмолига замонавий таҳлил ва талқинда тақдим этиш, кенг жамоатчиликка, халқимизга танитиш, асарларини нашр этиш катта аҳамиятга эга. Зеро, Маҳмуд Замаҳшарийнинг илмий мероси умумбашарий назарий-методологик аҳамиятга молик қадрият бўлганлиги учун дунё миқёсида кенг қамровли тадқиқ этилган.



Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Маҳмуд Замаҳшарий ҳақида кейинги йилларда бизда турли маълумотлар пайдо бўлди. Баъзи китоблар нашр қилинди. Маҳмуд Замаҳшарий асарлари таржима қилинди ва уларга шарҳ ва изоҳлар қилинди. Алломанинг илмий-маънавий меросларига турли маданият ва маънавият вакиллари мурожаат қилдилар ва қилмоқдалар.

Шу жумладан, ўзбек халқининг ифтихори саналмиш бу зотни Ғарбу Шарқ олимлари буюк иқтидор ва истеъдод эгаси деб эътироф этиб келмоқда. Унинг кўплаб асарлари Германия, Франция, Англия ва АҚШ да нашр этилгани, исломшунослик ва араб луғатшунослиги бўйича асосий қўлланма вазифасини ўтаётгани кўп нарсадан далолат беради.

1995 йил 26 апрел кунида Вазирлар Маҳкамасининг “Жаҳон фани ва маданияти равнақига, айниқса, Марказий Осиё халқларининг маънавий тараққиётига улкан ҳисса қўшган алломалар Маҳмуд Замаҳшарийнинг таваллуд топганига 920 йил, Нажмиддин Кубронинг таваллудига 850 йил тўлиши муносабати билан” 128-Ф фармойиши чиқди.

Маҳмуд Замаҳшарий даҳосининг оламшумул аҳамиятини назарда тутиб, 1995 йилда Юртбошимиз ташаббуси билан алломанинг 920 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланиб, катта халқаро анжуман ўтказилди ва ўша йили ноябр ойида Замаҳшарийнинг 920 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Олимнинг миллий меросини тадқиқ қилиш ва ўрганиш ишлари ҳам ана шу даврда, истиқлолнинг дастлабки йилларида бошлаб юборилган эди.



Ўзбекистонда Замаҳшарий меросини ўрганиш юзасидан бир қанча диққатга сазовор ишлар қилинди, жумладан:

  1. 1921 йилда маърифатпарвар Садриддин Айний “Меҳнаткашлар товуши” газетасида ёзган мақоласида: “Маҳмуд Замаҳшарийнинг “Муқаддимат-ул-адаб” асари ўзбек тили учун бутун дунёнинг хазинаси билан баробардир” деб, унинг ижодига эътибор беришга чақирган эди;

  2. 1971 йилда Алибек Рустамов томонидан “Маҳмуд Замаҳшарий ” номли рисола5 ва “Муқаддимат-ул-адаб” (“Адабиётшуносликка кириш”) асаридаги лексик хусусиятлар таҳлил қилинган махсус рисола нашр қилинди;

  3. 1992 йил Убайдулла Уватовнинг “Навобиғ-ул-калим”6 (“Нозик иборалар”) асарини ўзбек тилига таржима қилди ва “Маҳмуд Замаҳшарий”7 ҳамда “Хоразмлик буюк аллома”8 китобини нашр қилди;

  4. З. Исломов9 томонидан номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди;

  5. М. Ҳакимжонов10, М. Носирова11, Н. Сулаймонова12 ва А. Болтаев13 ларнинг номзодлик диссертациялари ҳимояга олиб чиқилди;

  6. А. Зоҳидов14, Қ. Маҳмудов, М. Аъзам, Н. Шарипов ва Ў. Қориев томонидан Замаҳшарий ижоди ва илмий фаолиятига бағишланган мақолалар чиқди;

  7. Бундан ташқари, ўрта аср араб тадқиқотчиларидан Ибн Халликон, Ёқут Ҳамавий, Ҳожи Халифалар ўз асарларида Маҳмуд Замаҳшарийнинг ҳаёти ва меросига оид қимматли маълумотларни келтирганлар. Унга нафақат Шарқ, балки Ғарб шарқшунослари ҳам катта қизиқиш билан қарайдилар. Йирик шарқшунослар ва тадқиқотчилардан К.Броккельман, Х.А. Гибб, И.Ю.Крачковский, Б.З.Холидов, А.Б.Холидов, В.М.Белкинлар алломанинг илмий мероси устида илмий тадқиқотлар олиб борганлар. Фаластинлик олима Ҳинд Ҳусайн Тоҳанинг илмий тадқиқотида келтирилган маълумотлар ҳам Маҳмуд Замаҳшарийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари. Тадқиқотнинг мақсади Маҳмуд Замаҳшарийнинг дунёқарашини ва муътазилийлик оқимини таҳлил қилишдан иборат. Мазкур мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар бажарилди:

  • Маҳмуд Замаҳшарийнинг фалсафий-ижтимоий ва сиёсий қарашлари ва тилшуносликка туртки бўлган назарий ғоялар манбалар асосида таҳлил қилинди;

  • Маҳмуд Замаҳшарийнинг жаҳон маънавияти хазинасига қўшган ҳиссаси аниқланди;

  • дунёқарашига ва муътазилийликка оид фикрлари ўрганилади.

Магистрлик диссертациянинг илмий янгилиги. Магистрлик диссертациянинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

  • Маҳмуд Замаҳшарийнинг борлиқ, ижтимоий, ахлоқий ва фалсафий қарашларининг асосий омиллари кўрсатиб ўтилди;

  • Маҳмуд Замаҳшарийнинг ахлоқий қарашлари ва илмсизлик тўғрисидаги қарашлари ўрганилди ҳамда бу қарашларнинг юнон файласуфи Суқрот қарашлари билан муштараклиги аниқланди;

  • “Ал-Кашшоф” асаридаги Қуръон сура ва оятларига берилган шарҳлар ўрганилди;

  • Маҳмуд Замаҳшарийнинг муътазила оқимига ҳисса қўшганлиги аниқланди;

  • Маҳмуд Замаҳшарийнинг сиёсат, давлат бошқарувига оид қарашлари ўрганилди ва Абу Наср Форобий, Амирий, ал-Мавридий ижтимоий-сиёсий қарашлари билан таққосланди;

  • Маҳмуд Замаҳшарийнинг “Олтин шодалар”, “Нозик иборалар” асаридаги одоб-ахлоққа оид ўгитлар таҳлил қилинди.

Бундан ташқари, фалсафа тарихи бўйича тадқиқот олиб борган файласуфларнинг илмий асарлари муҳим назарий асос қилиб олинди.

Тадқиқотнинг назарий аҳамияти. Маҳмуд Замаҳшарийга оид ушбу магистрлик иши “Фалсафа”, “Фалсафа тарихи, “Шарқ фалсафаси тарихи” ихтисосликлари бўйича амалга оширилаётган биринчи назарий-фалсафий тадқиқотдир.

  1. Ушбу магистрлик ишида жамланган Маҳмуд Замаҳшарийга оид асл манбавий маълумотлар Маҳмуд Замаҳшарий фалсафасининг асослари – муътазила рационалистик таълимотини янада чуқур, тўлароқ, аниқроқ билиш имконини беради.

  2. Амалга оширилган фалсафий-тарихий таҳлил, умумлаштирувчи хулоса ва кузатишларимиз Маҳмуд Замаҳшарийни муътазила-файласуф, мутафаккир сифатида бир бутун ва тўлақонли тасаввур қилиш, илмий, тарихий холис ва адекват талқин қилиш имкониятини беради.

  3. Маҳмуд Замаҳшарий муътазила-фалсафий таълимоти ва дунёқарашининг бундай илмий холис, бир бутун ва адекват редукциа қилиниши эса унинг бутун илмий мероси – филологик, бадиий, ахлоқий, илмий-мантиқий, сиёсий-диний қарашларини ҳам системали (тизимли), ҳам мантиқий изчил ва тарихий адекват тўғри талқин этишга асос бўла олади.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти. “Фалсафа тарихи, “Шарқ фалсафаси” курсларига оид дарслик, ўқув-услубий қўлланмаларга Маҳмуд Замаҳшарийни файласуф-мутафаккир сифатида таҳлил, баён этадиган ва хулосалаб берадиган тегишли боб, фаслларини киритиш, магистр ва бакалавр талабаларга махсус курслар ўқиш (10-12 соатлик), талабалар кенг жамоатчилиги ўртасида Маҳмуд Замаҳшарийга оид баҳс-мунозаралар ўтказиш, унинг комил инсон ҳақидаги қарашлари, идеал қадриятлар, ҳақиқатпарастлик, илмпарастлик, инсонпарварлик, ватанпарварликка оид эзгу шахсий фазилат, хислатларини тарғиб-ташвиқот этиш.

Магистрлик диссертациянинг объекти. ХI—ХII асрларда Хоразмдаги ижтимоий-сиёсий вазият ҳамда Маҳмуд Замаҳшарийнинг «Ал-Кашшоф», “Атвоқ-уз-заҳаб”, “Нозик иборалар” асарлари.

Магистрлик диссертациянинг предмети. Маҳмуд Замаҳшарийнинг фалсафий дунёқараши.

Магистрлик диссертациянинг тадқиқот усллари. Қиёсий матншунослик, манбашунослик, фалсафий-тарихий, муаммовий, цивилизациявий-маданий, тизимли ёндашув, тарихий-ворисийлик, анализ, синтез, умумлаштириш (индукция ва дедукция) сингари ёндашув усулларидан фойдаланилди. Шунингдек, холислик, назарий хулоса чиқариш, таҳлил қилиш, тарихийлик, миллийликнинг ўзаро бирлиги каби илмий-фалсафий тамойиллар ташкил этади.

Тадқиқотнинг назарий-методологик асоси. Тадқиқотнинг назарий-методологик асосларини Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов асарлари, Маҳмуд Замаҳшарий асарлари, Шарқ ва Ғарб файласуфлари, олимлари ва ёзувчиларининг ижодига оид тадқиқотлари, турли йилларда чоп этилган мақолалар, рисолаларида илгари сурилган хулоса, тавсиялари ташкил этади.

Магистрлик диссертациянинг синовдан ўтиши. Диссертация иши Тошкент давлат шарқшунослик институти Шарқ филологияси ва тарихи факультети Фалсафа кафедраси йиғилишида муҳокама этилган ва ҳимояга тавсия қилинган.

Магистрлик диссертациянинг жорий қилиниши. Магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича ТошДШИ Фалсафа кафедраси томонидан ўтказиладиган “Шарқ фалсафаси: тарихи ва ҳозирги замон” мавзусидаги 13-илмий анжуманида (2010) ва институт миқёсидаги талабаларнинг илмий конференциясида (2011) маърузалар қилинди.

“Камолот сари” иқтидорли ёшлар илмий тўплами 2010 йил 2-сонида “Маҳмуд Замаҳшарийнинг ахлоқий қарашлари”, “Шарқшуносликнинг долзарб масалалари” номли ТошДШИ иқтидорли талабалари тўпламида 2011 йил “Маҳмуд Замаҳшарийнинг “Ал-Кашшоф” асари ва унинг Ўзбекистондаги нусхалари” номли мақолаларда магистрлик диссертациянинг асосий мавзусига тегишли ғоялар ўз аксини топган.



Диссертацияниниг таркибий тузилиши. Магистрлик диссертация “Кириш” қисми, уч боб, 8 та фасл, “Хулоса” ва “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати” ҳамда “Илова”лардан иборат бўлиб, умумий ҳажми 80 бетни ташкил қилади.


I БОБ. ХI–ХII АСРЛАРДА ХОРАЗМДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТ, ИЛМ-ФАН ВА МАДАНИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АҲВОЛИ
IХ – ХII асрларда юртимизда илм-фан, маданият шунчалик даражада юксалдики, бу юксалиш нафақат юртимиз тараққиётига, ҳатто дунё тараққиётига ҳам ўз улушини қўша олди. Бу юксалиш даврини инсоният уйғониш (ренессанс) деб тан олганлиги бежиз эмас, албатта. Бу юксалишнинг содир бўлишини айнан шу даврда юртимизда қудратли марказлашган давлатлар ташкил топиб, ўлкамизда тинчлик ва осойишталик қарор топганлиги, бу ҳолатлар илм-фан, маданият ривожига имкон яратганлиги ва бундан ташқари, бу даврда ҳукмдорлик қилган маърифатпарвар амир ва подшоҳлар аксар ҳолларда илмли ва маънавиятли бўлганлиги, уларнинг ўзлари илм-фан, маданият ривожига ҳомийлик қилганлиги билан боғлайдилар. Аммо яна бир омил борки, бу омил ҳам уйғониш содир бўлишига туртки берган муҳим жиҳатлардан биридир.

ХI аср “ислом маданиятининг туб бурилиш даври” бўлса, ХII аср ўзидан аввалги асрларда эришилган ютуқларни том маънода ривожлантирганлиги билан “трансформация даври” бўлган.15

Араб футиҳотлари натижасида ислом дини, халифалиги юртимизни эгаллагач, араб тили давлат тили даражасига кўтарилди. Араб тили, ислом дини, Қуръони Каримни яхши эгаллаган ва билган шахсларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузи ошди. Бу араб тилига нисбатан ҳаётий эҳтиёжни кучайтирди. Юртимизда ҳам ҳатто ўз она тилига нисбатан араб тилини яхши биладиган толиби илмлар борган сари кўпайиб бордилар. Араб тили ва ислом дини бўйича мукаммал билим ва малакага эга бўлганлар халифаликнинг марказий шаҳарларига бориб ўқишни одат тусига, анъанага айлантирдилар.

Юртимизда уйғониш содир бўлишига туртки берган бу омил туфайли Мовароуннаҳр ва Хоразмдан буюк бир зотлар чиқдики, улар дунё илм-фани ривожига ҳам улкан ҳиссаларини қўша олдилар.

IХ – ХII асрлар Ўрта Осиёда сиёсий жиҳатдан бир неча марказлашган давлатлар Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар ва Хоразмшоҳлар ҳукмронлиги даври бўлган. Бу даврдаги осойишталик минтақада иқтисодий ва маданий ривожланишга асос бўлган. IХ – ХII асрларда нафақат илм-фан, маданият, моддий ишлаб чиқариш ва иқтисодий-ижтимоий соҳа ҳам ривож топди. Ҳунармандчилик ва савдо ҳам тараққий этди. Айниқса, бу ҳолатлар юртимиз ривожига қадимдан ўз ҳиссасини қўшиб келган бир йўналишнинг ўрни ва аҳамиятини яна ҳам оширди. Бу ўрин ва аҳамиятнинг ошиши билан юртимизда обод ва гўзал шаҳарлар сони кўпайиб борди. Буни шундан ҳам билиш мумкинки, Ал-Муқаддасийнинг ёзишича, (985 йил ёзган) 830 – 833 йилларда Хоразмда 13 шаҳар мавжуд бўлган бўлса, ярим йилдан сўнг шаҳарлар сони 33 тага етган. Булар: Кос, Гардмон, Ойхон, Орзахива, Нуқфоғ, Қардор, Миздакхон, Жашира, Садвор, Зардух, Боратегин, Мадминия (Амударёнинг ўнг соҳилида) Журжония, Рахушмисон, Мадамисан, Хива, Кардаранкос, Хазорасп, Жигарбанд, Жоз, Дарғон, Жит, Кичик Журжония, иккинчи Жит, Сафдор, Нузвор, Замаҳшар16, Рузун, Вазирманд, Васкаханкас, Андаросгон ва ҳакозолар.

Хоразмда янги маданият Сомонийлар (874 – 999) давридан бошлаб ривожлана бошлаган. Бу даврда Хуросон ва Мовароуннаҳр Фирдавсий, Рудакий ва Дақиқий сингари улуғ шоирларни, Абу Жаъфар Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний каби буюк фан доҳийларини етиштирди.

Хоразм Сомонийлар даврида Жанубий ва Шимолий вилоятдан иборат бўлиб, Жанубий Хоразмнинг пойтахти Қиёт, Шимолий Хоразмники Урганч (Журжония) эди. Х аср охирида Қорахонийлар истилоси натижасида Сомонийлар давлати емирилгач, Хоразм тўла мустақилликка эришади ва унинг янада ривожи учун замин яратилди.

996 йилда Шимолий Хоразм ҳокими Маъмун ибн Муҳаммад (995 – 997) Жанубий Хоразмни ҳам ўзига бўйсундириб, ягона Хоразм давлатини вужудга келтиради ва Урганчни пойтахт қилиб, ўзини Хоразмшоҳ17 деб эълон қилади. Маъмун ибн Муҳаммаддан сўнг унинг ўғли Али ибн Маъмун (997 – 999), Али вафотидан сўнг унинг укаси Маъмун ибн Маъмун шоҳ бўлади. Шу тариқа, Маъмунийлар ҳукмронлиги бошланган. Қисқа давр ичида маъмунийлар Хоразмшоҳлар давлатини ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожлантирдилар. Мамлакат вилоят, шаҳар ва қишлоқ (қалъа) ларга ажратилиб бошқарилган.

Маъмунийлар даврида Хоразмда илм-фан ва маданият равнақ топиб, Жаҳон илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган илмий марказлардан бири 1010 – 1017 йилларда фаолият кўрсатган Маъмун академияси – “Дорул мажалис”18 (“Мажлислар уйи”) ташкил этилади. Ушбу илмгоҳда буюк қомусий олимлар ижод этганлар, ўз кашфиёт ва асарлари билан Хоразмшоҳлар давлатининг мавқеини юксак даражага кўтарганлар.

Худди мана шу даврда Марказий Осиёнинг илм-фан маркази Хоразм бўлиб, Туркистоннинг кўзга кўринган илм аҳли ана шу илмий марказга тўпланган.

1017 йилда Султон Маҳмуд Ғазнавий тарафидан забт этилиб, ўз мустақиллигидан айрилган Хоразм кўп вақт ўтмай 1043 йилда Салжуқийлар томонидан босиб олинади. Салжуқийлар ҳукмдори Маликшоҳ ўз маъмурларидан Ануштагенни Хоразмга ноиб қилиб тайинлайди. Ануштаген вафотидан сўнг Хоразмда унинг вориси Қутбиддин Муҳаммад (1097 – 1127) ноиблик қилади. Хоразмнинг мустақиллиги Қутбиддин Муҳаммаднинг ўғли Отсиз (1127 – 1156) номи билан боғлиқдир. Отсиз даврига келиб Хоразм янада ривожланади.

Хоразм иқтисодий жиҳатдан ҳам бой ўлка эди. Х асрларда Хуросон ва Мовороуннаҳр, жумладан, Хоразмни айланиб чиққан географ Абдуллоҳ Мақсудий ўзининг «Аҳсану-т-тақосим фи маърифати-л-ақолим» асарида Хоразмда деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ҳамда садво ишларининг ғоятда ривожланганлигини таъриф қилиб, аҳолисининг маданий савияси юксаклигини ҳам таъкидлаб ўтади19.

ХI–ХII асрларда Марказий Осиёда ислом маданияти ривожланди. Жамиятда маҳаллий динлар – зардуштийлик, буддизм ва бошқалар суриб чиқарилди. Ислом таълимоти Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар ва Хоразмшоҳлар ҳукмдорларининг ички ва ташқи сиёсатида бош, йўналтирувчи ғоявий куч бўлиб хизмат қилди. Жамиятда ислом динига, Қуръони Каримга эҳтиёж кучайди. Аммо ҳамма ҳам Қуръони Каримни ўқий олмас, унинг мазмунини чақа олмас эди. Бу эса Қуръоннинг мазмунини шарҳлаш ва тафсирига талабни оширди. Натижада ўлкамизда Қуръони Каримни шарҳловчи ва унинг тафсирини баён қилувчи асарлар ёзган улуғ исломшунос алломалар етишиб чиқди. Имом Абу Мансур Мотуридий, Имом Абу Лайс ибн Муҳаммад Самарқандий, Имом Замаҳшарий, шайх Нажмиддин Кубро, Имом Насафийлар ана шулар жумласидандир.

Бу бобда хулоса қилиб, Маҳмуд Замаҳшарий Хоразм ҳақидаги фикрларини мисол қилиб келтирдик. Мутафаккир Хоразмга нисбатан чексиз муҳаббати ва ватанпарварлик туйғуси ва садоқатини қатор асарларида алоҳида таъкидлайди. Жумладан, ўз асарларидан бирида “Хоразмда шунчалик кўп, беҳисоб гўзал фазилатлар мавжудки, дунёнинг бирор мамлакатида ҳам бунақасини кўрмадим”, – деб зўр ифтихор ва ғурур билан ўз ватани Хоразмни таърифлайди. Ёки бўлмаса, ўзининг «Рабийъ ал-аброр ва нусус ал-ахбор» («Яхшилар баҳори ва хабарлар изҳори») номли Бағдодда нашр этилган тўрт жилддан иборат йирик асарида Муҳаммад (с.а.в.) нинг яқин саҳобаларидан бири Абу Ҳурайра (у 676 йилда вафот этган) ривоят қилган муборак бир ҳадисни келтирадики, бунга кўра Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазратлари Хоразмга ғоятда юксак таъриф бериб: “Хоразмда атиги бир кечагина тунаган инсон қандай бахтли-я! Хоразмнинг чангу ғубори теккан кишидан бахтли инсон бўлмаса керак! Хоразмда икки ракаат бўлса ҳам, намоз ўқиган киши қандай бахтиёр инсон-а! – деб марҳамат қилган эканлар”20. Сарвари оламнинг муборак тилларидан содир бўлиб, сидқидилдан пайғамбарона меҳр билан айтилган бу таърифу тавсифлар кўҳна Хоразмни азалдан ислом олами учун ҳам нақадар азиз ва мукаррам ўлкалардан бири сифатида улуғланганлигини кўрсатади.



  1   2   3   4   5


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет