Фалсафа кафедраси



жүктеу 0.9 Mb.
бет3/5
Дата25.04.2016
өлшемі0.9 Mb.
1   2   3   4   5
: uploads -> books -> 251467
251467 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси
251467 -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
251467 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
251467 -> Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси
251467 -> Мумтоз филология кафедраси битирув малакавий иши
251467 -> Қосимжон содиқов тарихий лексикография
251467 -> Э. К. Умурзақов, Ф. Ю. Полвонов Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси

2.1. Маҳмуд Замаҳшарий ва муътазила таълимоти

Қадарийлар таълимотини кейинчалик ўз устозлари Ҳасан ал-Басрийни (624 – 728) тарк этган шогирдлари бўлган муътазилийлар (арабча муътазила – ажралиб чиққанлар) ривожлантирдилар. Муътазила таълимотининг асосчиси Восил ибн Ато (699 – 748) эди. Бу ўз таълимотини ақлга таяниб баён қилувчи ва шу даврга келиб Араб халифалигига Искандария орқали кириб келган юнон мантиғи ва фалсафасининг тушунча ва усулларидан фойдаланган биринчи фалсафий илоҳиёт мактаби эди.

Муътазила оқими тарихида муайян мутафаккирларнинг номи билан боғлиқ бўлган кўплаб гуруҳлар мавжуд эди. IХ ва Х асрлардаги асосий мактаблар Басра ва Бағдод мактаблари эди.

Аббосий халифалардан Маъмун, Муътасим ва Восиқ ҳукронлиги даврларида (827 – 851) муътазилилик таълимоти халифаликда расмий эътиқод сифатида танилган. Бу оқим вакиллари Дамашқ ва Бағдод халифалиги ҳаётида XI – XIII асрларда муҳим ўрин тутганлар. Ҳасан ал-Басрий (вафоти 728 йил) даврасидан шогирдлари Восил ибн Ато (699 – 748) ва Амр ибн Убайд (вафоти 761 йил) ларнинг ажралиб, алоҳида бўлиб чиқишларидан бу ном қолган. Уларнинг бошқа номлари: ал-адлийюн, ал-адлийя, аҳл ал-адл; аҳл ад-адл ват-тавҳид каби номлари муътазилийларнинг манбаларига биноан 5 асоснинг биринчиси иккинчиси туфайлидир. Бу 5 та асос Абул Ҳузайл ал-Аллаф (вафоти 841 ёки 849 йил) томонидан қуйидаги сўнгги ҳолига келтирилади:

1. Адолат (адл) – илоҳий адолат инсоннинг ўз ҳатти-ҳаракатларида озод бўлишини ва Худонинг фақат “яхши” (ал-аслаҳ) ни ярата олишини назарда тутади. Ундан ҳеч қандай ёмонликнинг чиқиши мумкин эмас. Бу нарса ирода эркинлигига асос бўлади ва тақдирнинг азалдан белгиланганлигини рад этишга олиб келади.

2. Яккахудолик (тавҳид) – кўпхудолик, антропоморфизм (одамларга хос хусусиятларнинг нарсалар, жониворлар ва табиат ҳодисаларига ҳам хос деб ҳисоблайдиган ибтидоий тафаккур), ҳамда илоҳий моҳиятдан фарқ қилувчи илоҳий сифатларнинг ҳақиқийлиги ва чексизлигини муайян моҳиятлар ёки рамзлар эканлигини рад қилувчи Худо ҳақидаги таълимот.

Муътазилийлар илоҳий моҳиятлар билан бир хил ҳисобланадиган моҳиятлар сифатини (билим, ҳокимият, ҳаёт) фарқ қилар эдилар. Шунинг учун уларни чексиз ҳисоблаб, ҳаракатлар сифатини (ирода, эшитиш, нутқ) яратилган деб қараб, уларни замон билан бирга ўсиб борувчи ва ўзгарувчи ва шунинг учун ҳам илоҳий моҳиятдан фарқ қилувчи, деб билар эдилар. Ана шу ердан антропоморфизмни рад этиш ва Қуръоннинг яратилганлигини тан олиш келиб чиқар эди.

Антропоморфизмни рад этиб, улар Худонинг сифатларини ҳам рад этдилар. Уни ягона, мавҳум, бўлинмас, аниқлаб бўлмайдиган ва билиб ҳам бўлмайдиган, деб талқин қилдилар. Абадийлик фақат Худогагина хос бўлганлигидан, Қуръон абадий бўла олмайди, негаки, бу нарса икки томонлама мангуликка олиб келади. Демак, Қуръон Худо томонидан яратилган ва унинг томонидан ижод қилинган нарсалардан биридир.

3. Ал-ваъд вал-ваид (савоб ишлар учун мукофот, ваъда ва гуноҳлар учун жазо билан қўрқитиш) – хорижийлар билан ажратилган хусусиятлари, яъни Худо мўминларга жаннат, кофирларга дўзах ваъда қилган бўлса, ўз ваъдасида туриши лозим, яъни Пайғамбар (с.а.в.) шафоатларию, Аллоҳнинг Раҳмон, Раҳим сифатлари ҳам ёрдам бермаслиги керак. Чунки инсон хатти-ҳаракати учун тўлиқ жавоб бериши лозим.

4. Ўртача ҳолат (ал-манзила байна-л-манзилатайн) – оғир гуноҳ қилган мусулмон, эътиқод қилувчилар сафидан чиқади (уни илгаригидек динга ишонувчи ҳисобловчи либерал муржийларга қарама-қарши), аммо динсиз бўлиб қолмайди (қатъиятли хаворижлар таълим бергандек) ва улар ўртасида ўртача ҳолатда қолади. Восил ибн Ато бундай мусулмонларни гуноҳкорлар (фосиқ) деб атади, Ҳасан ал-Басрий эса – иккиюзламачилар (мунофиқ) деб ҳисоблади. Бу нарса улар ўртасидаги ихтилофга сабаб бўлди. Муътазилийлар фикрича, гуноҳкор одам мусулмон жамоаси аъзоси сифатида ўз ҳуқуқларини сақлар, аммо халифа ёки имом бўлиб сайлана олмас эди.

5. Ал-амр бил-маъруф ван-наҳй анил-мункар (“Яхшиликка даъват ва ёмонликдан қайтариш”) – ушбу муътазилийлар, хорижийлар ва шиалар учун умумий қоида бўлиб, ҳар бир мусулмонни барча воситалар билан хайрли ишлар ғалабаси ва ёмон ишлар заволи учун курашга чақиришдир. Муътазилийлар бу ишни одатда сиёсий масалалар билан боғлиқ равишда олиб қарадилар. Муътазилийларнинг инсоннинг ирода эркинлиги ҳақидаги таълимотлари уларнинг душманларига муътазилийларни қодирийларга мансубликда айблашларига асос бўлди. Муътазилийлар бундай мансубликни рад этар эдилар.

Муътазилийларнинг қазо ва қадар масаласидаги фикрлари қадарийларникига яқинлиги учун уларни қадарийлар деб ҳам аташади, лекин уларнинг ўзлари буни инкор этадилар. Аллоҳнинг зоти ва сифати ҳақида жаҳмийларнинг фикрлари билан яқин бўлганлиги учун уларни бир-биридан ажратмайдилар.

Улар Умавийлар давлатига рақобатчи бўлиб фаолият кўрсатдилар. Зайдийларга бўлган хайрихоҳликлари туфайли Аббосийлар салбий муносабатда бўлдилар. Айниқса, Ҳорун ар-Рашид даврида таъқиб остига олинадилар. Лекин Маъмун ва ундан кейинги 2 халифа ал-Муътасим ва ал-Васиқ даврларида (813 – 847) муътазилийларнинг мавқеи халифаликда моҳиятан ўзгарди. Уларнинг баъзилари йирик давлат мансабларига чиқдилар. Муътазилийлар фаолияти бошқа ақлий тамойилдаги мутафаккирларники каби давлат томонидан рағбатлантирилди. Қуръон “яратилганлиги” ҳақидаги муътазилийлар ва жаҳмийлар учун умумий бўлган қоида илоҳиётчиларнинг мавжуд ҳокимиятга хайриҳоҳлигини мезон сифатида қораланар эди. Лекин халифа ал-Мутаваккил ҳукмронлигида (847 – 861) яна таъқиб остига олиндилар. Бувайҳийлар даврида (945 – 1055) муътазилий Абдул-Жаббор (вафоти 1025 йил) мактаби яна ривожланди. ХII – ХIII асрларда эса муътазилийлар фикри Хоразмда ҳам кенг ёйилди.

Маҳмуд Замаҳшарий бу таълимотнинг изчил тарафдори эди. Муътазилийларнинг ақлий талқинлари ва бир қатор илоҳий-фалсафий таълимотлари, кейинчалик юзага келган калом оқимлари бўлган –ашъарийлик ва мотирудийликка таянч бўлди. Муътазилийлар фаолияти юнон фалсафий анъаналари йўналишидаги фалсафий тафаккурнинг шаклланишига ёрдам берди.

Шарқ аристотелизмининг асосчиси Ал-Киндий (800 – 879) нинг фалсафий қарашлари муътазилийлар таълимотига жуда яқин эди. Шунинг учун халифа Мутаваккил даврида у ҳам таъқиб остига олинган. Киндийнинг фикрича: оламнинг яратувчиси Аллоҳ бўлиб, у азалий ва танҳо, лекин табиатдаги барча нарсалар материядан ташкил топган, материя эса олов, сув, ҳаво ва тупроқдан иборат. Киндий материя, шакл, фазо, вақт ва ҳаракатдан иборат 5 субстанция концепциясини илгари сурган. У биринчи бўлиб ақлнинг 4 хил (ақлий, имконий, эришилган ва намоён бўладиган тарзда) кўриниши ҳақида фикрлар мажмуасини ишлаб чиққан.

Муътазилийлар тарихда доим бир-бири билан мусобақада бўлувчи бир қанча гуруҳларга бўлинганлар. Уларнинг энг йириги ва асосийси IХ – Х асрда: Басра ва Бағдод мактаблари эди. Басралик даврада: Муъаммар ибн Аббад (вафоти 830 йил), Абул Ҳузайл ал-Аллаф ан-Наззам (вафоти 835-36 ёки 845 йил), ал-Жoҳиз (вафоти 868-69 йил), Абу али ал-Жуббоий (вафоти 915 йил) ва унинг ўғли Абу Ҳoшим (вафоти 933 йил) энг йирик вакиллари эдилар.

Бағдоддаги даврага Бишр ибн Ал-Муътамир (вафоти 825 йил) асос солган бўлиб, бу даврада Сумама ибн ал-Ашрас (вафоти 828 йил), ал-Мурдар (вафоти 840), Аҳмад ибн Абу Довуд (вафоти 854 йил), ал-Хайёт (IХ аср) ва ал-Каъбий (вафоти 929 ёки 931 йил), Жаҳм ибн Сафвон ат-Термизий, Роси би ас-Самарқандий кабилар фаолият кўрсатганлар.

Бу икки давра ўртасидаги мубоҳаса мазмунини муътазилий Абу Рашид ан-Найсабурий (вафоти 1024 йил) нинг “ал-Масаил фил хилоф байнал басриййин вал-бағдадийин” (Байрут, 1979 й.) китоби очиб беради.

Ҳокимият масаласида халифа бўлиш лозимлигини уқтирардилар. Илк муътазилийлар халифа албатта қурайшлик бўлиши шарт эмас деб, кейинги даврларда эса қурайшлик лойиқ одам бўлса, бошқа киши халифа бўлиши мумкин эмас, деб ҳисоблардилар. Уларнинг фикрларича, Аллоҳнинг буйруғи ёки имомнинг ўзи тайинлаб кетиш билан имом бўлинмайди, балки унинг келиб чиқишидан қатъий назар мусулмон жамоасидан сайланиши лозим; хорижийлар таълимотига ўхшаб имомнинг адолат этиш сифати энг муҳим деб ҳисоблайдилар ва ўзларининг 5 ақидаларига кўра адолатсиз имомни ҳатто куч билан бу лавозимдан четлатиш зарурлигини таъкидлайдилар.

Юқорида кўрилдики, муътазилиликда бешта асосий принцип бор эди. Маҳмуд Замаҳшарий ҳам ўз асари, яъни муътазилилик руҳида ёзилган “Ал-Кашшоф” ида эса муътазилиликнинг ўнта асосий принципини келтириб ўтади. Булар қуйидагилардир:

1-Тавҳид

2- Адолат

3- Ақл

4- Ризқ


5- Ал-ваъду вал-ваъид

6- Ал-манзила байнал манзилатайн

7- Шукр

8- Шафоат



9- Амри маъруф наҳи мункар

10- Қуръоннинг махлуқ эканлиги масаласи.

Бу принциплар инсондан одил бўлишни, ёмонликдан узоқлашишни, яхшилик қилишни ва бошқаларни ёвузликдан қайтариб, эзгуликка ундашишни талаб қилади. Асарларида мана шу фалсафий қараш ва шу фалсафага асосланган эзгу ният ва хайрли ишларга даъват акс эттирилган.
2.2. Маҳмуд Замаҳшарийнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари

Маҳмуд Замаҳшарийнинг сиёсий қарашларини ифода этишда ҳам унинг “Навобиғ-ул-калим” китоби эътиборга молик. Бу китобда унинг сиёсий қарашлари асосан қуйидаги йўналишларда ўз ифодасини топади:



  • давлат ва тузумга оид

  • ҳукмрон доираларга оид

  • уруш ва низоларга оид

  • халқларга оид.

Шу ўринда Замаҳшарийгача яшаган алломаларнинг сиёсий фикрларига эътибор қаратадиган бўлсак, унда давр ва муҳитнинг таъсирида келиб чиққан ҳолда хилма-хил фикрларнинг шоҳиди бўламиз. Масалан, Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарида билдирилган қарашларда сиёсий фалсафа устун бўлса, Абу-л-Ҳасан Омирийнинг (ваф. 991) “ас-Саъодат ал-асъад” (“Олий бахт”) асарида салтанатга асосланган сиёсатнинг устунлигини кўрамиз. Абу-л-Ҳасан Мавардий (ваф. 1050) эса ўз сиёсий фикрларини фиқҳий масалалар билан боғланган ҳолда тушунтиради. Низомулмулк “Сияр ул-мулук” ёки “Сиёсатнома” асарида давлат бошқарувини ва давлат функцияларини тўғридан-тўғри ҳукмдорнинг фаолияти билан кўрсатган бўлса, Имом Ғаззолий эса ўз сиёсий қарашларини ислом шариати билан боғланганлигини кўрамиз. Змаҳшарий ҳам давлат тузумига оид қарашларида ўзининг эътиқоди жиҳатидан ёндошади. Исломий эътиқоди унинг наздидаги давлатни ҳам шундай – шариат аҳкомлари ва пайғамбар алайхиссаломнинг таълимотига асосан бўлишни талаб қилди.

Маҳмуд Замаҳшарийнинг қарашларида давлатни ушлаб турадиган, унинг давомийлигини таъмин этадиган нарса – бу давлатнинг идора тизими, унинг тузуклари ва тартиботи. Замаҳшарий ана шу тузуклар ва тартиботни мустаҳкам ушлаб туриш тарафдори ҳисобланган. “Давлатни барқарор сақлашнинг асосий омилларидан бири қаттиқ сиёсат юритишдир, дейди у ўзининг қарашларида”. Унинг нуқтаи назарида қаттиққўллик билан олиб борилаётган сиёсатнинг негизини адолат, тўғрилик тамойиллари ташкил этиши керак.

Жамият тараққиёти учун зарарли бўлган уни ичдан емирадиган ва ҳалокатга олиб келадиган, жамиятга турли низо ва норозиликларни олиб келувчи омил бу порахўрлик ҳисобланади. Буни вақтида англаган жумладан, “пора фақат ноҳақлигу золимларга ёрдам бергусидир”27, – дейди.

Замаҳшарий ўз даврининг машҳур сиёсий арбоблари билан кўп мулоқотда бўлган. Масалан, донгдор салжуқийлар вазири Низомулмулк билан яқин муносабатда бўлган. Унинг давлат бошқарувидаги ўрни, давлат ишларини бошқариш санъатидан, сиёсий саҳнадаги нуфузидан бевосита ва билвосита хабардор бўлган. Ҳатто унинг қилган ишларини кўриб Низомулмулкка қасидалар ҳам ёзган. Вазирнинг ўрнини ҳукумат ишларига қанчалик хабардорлигини, давлатнинг нуфузини ошиши ва ошмасликда, подшоҳ режаларини амалга ошиши ёки ошмасликка вазирнинг қандай аҳамиятга эга эканлигини тушунган. Шундан сўнг у шундай фикрга келади: “Ҳар бир вазир қайчи мисолидир (агар қайчининг бир таянчи бўлмаса, иккинчи томони ҳеч нарсага қодир бўлолмайди), чунончи Мусо пайғамбар вазири Хорун билан муккаммал бўлган”28.

Душманлардан узоқ бўлишга, қилаётган ишидан душманни зинҳор хабардор этмасликка чақиради: “Сенинг қилаётган ишингдан душманинг зинҳор огоҳ бўлиши, – дейди у, – сенга илон чаққандан кўра ҳам зарарли ва машаққатли бўлади”29.
2.3. Маҳмуд Замаҳшарий ўгитларида ахлоқий масалалар ечими

Ахлоқий назария Марказий Осиё алломаларининг дунёқарашида муҳим ахамиятга эга. Зеро, ахлоқ тушунчаси бошқа фалсафий категориялар каби кенг камровли фалсафий категория ҳисобланиб, жамият фаровонлигини оширишда ривожлантириш, кишилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш учун хизмат қилади.

Ахлоқ назарияларининг илдизи бениҳоя чуқур бўлиб, бизнинг замонамизга кадар қанчадан-қанча тарихан чекланган ахлоқий қарашлар пайдо бўлиб, уларнинг кўпи йўқолиб кетган. Яқинга қадар ахлоқ фалсафанинг таркибий қисми бўлиб, унинг ядроси ҳисобланган. Ҳаммамизга маълумки, ахлоқ арабча “Хулқ” сўзининг кўплик шаклидир. Этика сўзини ахлоқий маънода биринчи бўлиб қўллаган киши Арастудир. Арасту фикрича, “Табиат инсон қўлига қурол – ақлий ва ахлоқий куч берган, аммо шу қуролни тескари томонга нисбатан ҳам ишлатиши мумкин; шу сабабли ахлоқий таянчлари бўлмаган одам, энг инсофсиз ва ёввойи, ўзининг жинсий ва дид майлларида энг тубан мавжудот бўлиб қолади”.

Замаҳшарийнинг ахлоқий қарашлари ва ахлоқка доир фикрлари унинг “Атвок уз-заҳаб фи-л-мавоиз ва-л-хутаб” (“Ваъз ва хутбаларда олтин шодалар”);

“Рабиъ ал-аброр ва нусус-ул аҳёр” (“Тақводорлар баҳори ва фозиллар ахбори”),

“Мақомот аз-Замаҳшарий” (“Маҳмуд Замаҳшарий мақомлари”);

“Навобиғ ул-калим” (“Нозик иборалар”);

“Насоих ул-кибар” (“Улуғларга насиҳат”).

“Насоих ус-сиғар” (“Кичикларга насиҳат”) асарларида турли хил ҳикоялар ва рамзлар шаклида ифода этилади. Маҳмуд Замаҳшарийнинг ахлоқий қарашлари, инсон тафаккурининг қувваи ҳофизасига чуқур ишонч руҳи билан суғорилган.

Маҳмуд Замаҳшарий ўзининг ахлоқий қарашларида ўз замонасининг турли табақа кишилари ва касб-ҳунар эгаларининг жамиятда тутган мавқеи ва ахлоқ-одоби тўғрисида фикр юритар экан, мутафаккир шахснинг қандайлигидан, кимлигидан (хоҳ шоҳ бўлсин, хоҳ гадо) қатъий назар, аввало у хушхулк ва одамийлик зийнатига эга бўлмоғи кераклиги тўғрисида гапиради ва “Гўзал сифат ва хушхулқлик сийратлари безамаган кишини ҳеч қандай чиройли кийимлар кўркам қилолмас, гуноҳ ва хатолардан сақланмаган кимсанинг қалби сира айбдан фориғ бўлмас”30 – дейди. Мутафаккир ботиний (қалб) гўзаллик – асосий, белгиловчи, илоҳий нарсадир, зоҳирий (ташқи, юзаки) гўзаллик эса иккинчи даражали ҳосила нарсадир, дея таъкидлайди.

Маҳмуд Замаҳшарий “Атвоқ уз-заҳаб” (“Олтин шодалар”) асарида ўз даврининг ижтимоий, мафкуравий ва ислом дунёси учун инсон ва унинг дунёдаги маънавий ўрни, инсон ва жамият муносабатлари, инсоннинг ахлоқий интилишлари каби масалаларни ўзида жамлаган.

Маҳмуд Замаҳшарий мазкур асарнинг биринчи мақоласида инсон ахлоқ-одобини қуйидагича таърифлаган:

“Инсоннинг асл отаси – бу унинг адабидир. Балки адаб бебош фарзанд учун отадан ҳам яхши тарбиячидир. Парҳезкорлик эса инсоннинг асл онасидир. Ўзингни шу икки меҳрибон мураббийлар бағрига топшир ва улардан зинҳор айрилма. Шундагина сени Тангри Таоло ўзининг неъматлари билан сероб қилур ҳамда ҳаётингни файзу баракотли этур”31.

Келтририлган иқтибос Замаҳшарийнинг инсон ва унинг ахлоқи масаласидаги бош тамойилни ойдинлаштиришга хизмат қилади. Инсон маънавияти икки асосий устунга таянади. Бир томондан, бу ахлоқ меъёрлари бўлса, иккинчи томондан инсоннинг ўзидаги ёмон иллат ва ниятлардан чеклашидир. Демак, инсон маънавияти бир-бирини тўлдирувчи икки хил амал орқали шаклланади: белгиланган маромларга бўйсуниш, иккинчидан, ўзини чеклаш ва асраш. Зеро, инсоннинг туғилишида ота ва онанинг ўрни қанчалик муҳим бўлса, унинг маънавий камолотида ахлоқ ва ўзини поклик орқали чеклаш ҳам шунчалик аҳамиятлидир.

Буюк мутафаккирнинг фикрича, ахлоқи етук кишининг муҳим хислатлари донолик, камтарлик, сахийлик, гўзаллик ва мардликдир, “Мард мағлуб бўлса ҳам, тубан тушмайди”32, деган эди Маҳмуд Замаҳшарий. У инсон ахлоқидаги мардлик, олижаноблик, дўстлик, ҳалоллик ва шу қабила фазилатларни улуғлаш билан бирга такаббурлик, хасислик, ялқовлик, порахўрлик, ғийбат, ҳийлагарлик, миннат каби иллатларни қаттиқ танқид қилади.

Маҳмуд Замаҳшарий ақлий тарбияга алоҳида эътибор каратган. Унинг фикрича, “Ҳар қандай мушкул юмуш ақл – идрок эгалари туфайли ислоҳ қилинур, чунончи, еру осмон фақат ўз теграси қутблари атрофида айланар”33.

Бундан ташқари, Замаҳшарийнинг ақлли киши ва аҳмоқ киши ҳақидаги фикрлари ҳам диққатга сазовордир: “Ақлли инсон акл ва мантиқ нимани тақозо қилса, ўша хайрли ишга ғайрат қилар. Аҳмоқ эса бир марта иши юришмай қолса, ҳафсаласи йўқолиб, ҳеч бир ишда ташаббус кўрсатмас ва чарчаб, ҳориган юк ташувчилар каби ўтириб қолур”34.

Маҳмуд Замаҳшарийнинг “Навобиғ ул-калим” (“Нозик иборалар”) асарида тарбия, маънавият, баркамоликка оид ўгитлар билан бир каторда илм ва илмли бўлиш, илму-маърифатнинг куч-қудрати, халққа ўз оқиллиги билан зиё тарқатувчи илм аҳлини ҳурмат қилиш, уларни эъзозлашга оид бир қатор ноёб ва ибратли фикрлар битилган. Ўз кузатишлари ва ҳаёт тажрибаларига таяниб яратган бу панд-насиҳатлари бугунги кун илм-фани ва таълим-тарбия тизимининг миллий-маънавий негизларини бойитишда муҳим манба бўлиб хизмат килади.

Дарҳақиқат, маънавияти етук олимлар, илмли кишилар, салоҳиятли ёшлар, умуман олганда, таълим-тарбия, маънавият соҳасидаги инсонлар ҳар қандай жамиятнинг асосий қисми бўлиб хизмат қилади.

Маҳмуд Замаҳшарий олимлар ҳақида сўзлаб, ўз асарида шундай ёзган эди: “Еру заминнинг кўркамлиги олимлар бўлса, осмону фалакнинг зийнати эса юлдузлар биландир”35.

Маҳмуд Замаҳшарий илмсизликнинг моҳиятини шундай таърифлаган эдики, “илм қалбнинг нодонликдан фориғ бўлиши, заковатнинг чироғи, зуматда нур, заиф баданда қувватдир, илм ила инсон олий даражадаги ахборотлар манзилига етишади”36.

Маҳмуд Замаҳшарий илмли кишиларни таърифлаётганда шундай ўхшашликлар қиладики, ҳайрон қоласан киши. Масалан, унинг “Олтин шодалар” асарида илм ва амал ҳақида қуйидаги фикрлари эътиборга моликдир:

Илмга амал қилувчи одам учун илм – қурувчи устанинг девор ва устунларни текис ва тўғри бўлишини таъминловчи ипи, шайини (тарозуси) кабидир. Шайини бўлмаган уста бинони қийшиқ қилиб қургандек, мезони (ўлчови) йўқ олим ҳам сув йўқ жойдан сув қаролмас.

Ким комил инсон бўлишни истаса — ҳам олим, ҳам оъмил (амал қилувчи) бўлсин.37

Маълумки, илм-фансиз буюк давлат қуриб булмайди, шу сабабли миллат тарққиётида олимларнинг интеллектуал заковати бебахо қадриятни ташкил килади, чунки дунёдаги хар бир мамлакат ўзининг билимли кишилари билан қудратлидир.

Ҳар қайси аллома ўз ахлоқий қаршларида албатта жамият ҳақида фикрлар билдирган. Ўз ўрнида Маҳмуд Замаҳшарий ҳам жамият, адолатли жамият ҳақида ғоялар берган.

Умуман, Замаҳшарий ўзининг фалсафий-ахлоқий қарашларида ақлий тарбияни илғор, маънавий, тараққий топган муътадил жамиятнинг манбаи деб билади. Ақлий тарбиянинг моҳиятини ва камол топишини адолатли подшох жамиятида деб билади. Адолат ва инсофни ўз қалбига жо қилган подшоҳ ҳеч кимга, ҳеч бир халққа зулм ва инсофсизлик қилмас. Чунки, шоҳ адолатли бўлса албатта ўз давлатида ҳурмат-эътиборли бўлади, ҳар бир иш юзасидан адолатли ҳукм чиқаради ва ўшанда давлат ёки халқ тараққий этади.

Айниқса, Маҳмуд Замаҳшарий давлат арбобларини, ҳокимларни адолат ва ҳақиқат йўлидан боришга, халққа зиён-заҳмат етказмасликка, жабр-зулм қилмасликка чақиради: У ҳокимият субъектларида адолат тамойилига рағбат уйғотишни истайди. Машҳур тарихий шахсларнинг бу борада билдирган фикрларига мурожаат қилади. Жумладан, Сосонийлар ҳукмдори Ардашернинг: «Агар шоҳ адолатга рағбат қилса, халқ унга итоат қилишликка рағбат қилади»,38 деган фикрини далил қилиб кўрсатади.

Мутафаккир давлат рахбарларини хайрли ишлар килишликка чакириб, Нозик ибораларида шундай дейди: “Кимнинг кулидан хайр-баракали ва пурҳикмат ишлар келмаса, унинг насабининг шарифлиги-ю, улуғлиги фойда келтирмас”39.

Ва Маҳмуд Замаҳшарий давлат раҳбарларини огоҳликка ҳам чақирган бўлиб шундай дейди:

“Тоғнинг энг тепасига (чўққисига) чиққан киши ундан йиқилишдан ғоят кўп огоҳ бўлмоғи лозим. Ҳақиқат ва адолат билан тўғри сиёсат юргизмаган ҳар бир раҳбар пировардида қаттиқ азоб-уқубат ва балога гирифтор бўлгуси”40.

Маҳмуд Замаҳшарий муътазилий сифатида “Рабиъ ул-аброр ва нусус ул-ахёр” асарида юнон файласуфлари Суқрот, Афлотун ва Арастуларнинг фикр-мулоҳазаларидан кенг фойдаланган. Масалан, у “Адолат, инсоф ва тенглик” бобида адолат ва адолатсизлик ҳақида гапирар экан, Арастунинг: “Адолат гўзалликдир, у барча гўзалликлар сабаби, шунинг учун ҳар нарсанинг ўртаси гўзалдир; адолатсизлик разилликдир, у барча разилликлар сабаби, шунинг учун ҳар нарсада ҳаддан ошиш разилликдир” ва Суқротнинг: “Хотиржам қалб инсон хурсандчилигининг манбаи, одил подшо олим шодлигининг масдари, безовта қалб инсон ғам-ғуссасининг манбаи бўлса, адолатсиз подшо олим қайғусининг сабабидир”41, деган фикрларини келтиради. Маҳмуд Замаҳшарий адолат ва ҳақиқат каби ахлоқий қадриятларнинг одамлар ўртасидаги муносабатларда мустаҳкам ўрин тутиши учун кураш олиб борди. Олимнинг замондоши шоир Рашидуддин ал- Ватвот у ҳақда: “У ҳатто ўзига зарар бўлсада, доимо адолат юзасидан иш тутар эди”42, — деб айтган.

Маҳмуд Замаҳшарий “Атвоқ уз-заҳаб” (Олтин Шодалар) асарида раҳбарларга берган насиҳатлар ҳам ўрин олган.

Жумладан, бир бошлиққа насиҳат:

Эй, сен кўп хизматчиларга амр этувчи бошлиқ мутасадди! Хизматчиларинг эришган зафарлар сени мағрур этмасин! Уларнинг сенинг амрингга мунтазир бўлмоқлари, олдингдан ва орқангдан мунтазам эргашувчи суворийларнинг тез суръат ила югуришлари (қўл остингдагилар олдингда қўрқиб, қалтираб туришлари, амр-фармонингта итоат этишларидан ва бир ишнинг тезроқ бажарилишини истаганингда қўл остингдагилар уни тез ва тўлиқ бажаришларидан сен кибр ва ғурур ҳосил қилма. Сенинг буюк ишлар қилишга моҳирлигинг, муаззам-буюк зафарларни қўлга киритишинг ҳам сени ғурурлантирмасин.

Унутмагилки, сенинг устингда сендан буюкроқ бир салтанат соҳиби бордирки, мавжуд иқтидор ва азаматлигинг, Унинг иқтидори ва азаматлиги олдида ҳеч бўлиб қолади. Амир ва ясоқларинг (қўшинларинг) устидан асл бир соҳиб-раҳбар бордирки, сенинг амирларинг ва қўшинларинг уники олдида ҳеч нарса бўлмай қолади.

Сенинг хизматингда оз фурсат бўлганлар қочиб кетиши мумкин, лекин сен Унинг қаҳридан қочолмайсан, Унинг олдида юзингни суркашнинг, тазаллул ва тавозуъ билан ўзингни ҳокисор қилиб кўрсатганинг ҳам фойда бермайди.

Аллоҳнинг азамати, куч-қудрати олдида такаббурлигининг қирилиб (вайрон бўлиб), Унинг иродаси олдида сенинг ироданг жуда ожизлигини, бирор ишга ярамаслигини, ҳамма ишлар фақат Унинг истагича бўлишини тушунишга ожизлик қиласан43.

Унинг ахлоқий қарашларида ота-онани қадрлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Онасини, отасини севган ва уларга итоат қилган одамга Аллоҳу Зул-жалол ўз раҳматини ёғдирар. Аллоҳдан қўрқувчи (муттақий), ул зотнинг раҳматини тилаган, хеш-ақраболари, узоқ-яқин қариндошларига чиройли муомала қилувчи, ўзига ёмонлик қилган қариндошларига ҳам яхшилик тиловчи, уларнинг гина ва адоватлари, душманлиги тамом бўлгунча чидовчи инсон Ҳақнинг раҳматига сазовордир. Аллоҳ бундай душманларига ёмонлик килишга йўл бермас.

Яхши билгил-ки, қариндошлар билан яхши муомала қилмоқ ажойиб, улуғ ишдир. Шу билан бирга ҳар бир инсон қариндошларини доимо ҳимоя қилсин. Лекин яхши қариндошлардан (камбағал бўлгани учунгина) касалдан ҳазар қилгандай қочиш яхши эмасдир.

Инсонга лойиқ бўлган пок, асл, ижобий хислат ўзидан бошқаларга ҳам фойда етказиш ва ҳидоят топишларига ёрдам беришдир44.

Биз биламизки, Маҳмуд Замаҳшарий дунёни теран англаган файласуф, у ҳар бир сўзнинг маъсулиятини ҳис қила оладиган киши эди. Ҳаёт машаққатларини, қийинчилик ва кулфатларини бошидан ўтказган зукко файласуфнинг фикрлари теран ва ҳаёт қозонида пишиб етилган. Ундан баҳраманд бўлган киши ўзининг қайсидир саволига жавоб топиб, ўзини қийнаб келаётган баъзи руҳий азобларига даво топади. Лекин унинг фикрларини тушуниш ва фалсафасини англаш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди, зеро улуғларнинг қарашлари ҳам улуғ бўлади. Масалан, Замаҳшарийнинг энг нозик жиҳатни парда орасида тасвирлаб берган “Нозик ибора” сини олсак: “қиморбозлар ой нурини ғанимат билиб қимор ўйнасалар, тунлари қиссаю ҳикоятлар тингловчилар эса бедорликка парво қилмайдилар”45.

Мазкур жумлада учта нарсани назарда тутган:



  1. Жамиятда қиморбозлик каби жирканч ўйинларнинг мавжудлиги.

  2. Қисса ва ҳикоятлар инсонга маънавий озуқа берса, қиморнинг маънавий инқирозга олиб келиши.

  3. Вақтдан унумли фойдаланиш.

Агар биз шу иборани чуқурроқ таҳлил қилсак, Замаҳшарийнинг зукколигини ва ноёб иқтидор соҳиби эканлигини янада кўпроқ сезамиз.

Биринчидан, қиморбозлар хат-саводсиз кишилар; агар саводлари бўлганида, қимор ўйнамас эдилар. Шу билан бирга қиссаю-ҳикоятлар тингловчилар ҳам хат-саводиздирлар; агар саводли бўлганларида қиссаю ҳикоятларни ўзлари ўқиган бўлар эдилар. Шу хат-саводсиз икки тоифанинг бир-бирларидан маънавий фарқлари қай даражада эканлигини кўрсатиб бераяпти.

Иккинчидан, қиморбозлар ой нурида, яъни ёруғликда ўтирган бўлсалар-да аслида улар зулматда ва жаҳолатдадирлар. Қиссаю ҳикоялар тингловчилар қаро тунда, яъни зулматда ўтирган бўлсалар-да, аслида улар нурга бурканган йўлдадирлар.

Учинчидан, ой нури ўз ёруғлиги билан ёмонликка хизмат қилаяпти, қаро тун эса ўз бағрида китобхонларни тўплаб, маърифатга хизмат қилаяпти. Қайси бири афзал?

Тўртинчидан, икки тоифа ҳам ухламасдан бедорлар. Хўш қайси бедорлик аъло?

Юқорида зикр этилганларнинг барчаси биргина иборадан тушунишимиз лозим бўлган маънолардир. Этиборга молик яна бир нарса – бу иборани қуръоний усулда ёзишга интилган, яъни Қуръондаги оятларга ўхшатиб, иборада антонимлардан фойдаланиб, қаршилантириш усулини қўллаган.

Маҳмуд Замаҳшарий ўзи яшаб турган муҳитдан чиқиб кетмаган ҳолда фикр юритади. У замонасининг ҳар бир фуқороси тушуна оладиган тилда сўзлайди. Бу унинг ўз фикри ва қарашларини ифода этишдаги энг муҳим хусусиятлардан биридир. Аммо бугунги замон кишилари унинг фикрларини, тажрибага асосланган мустаҳкам хулосаларини тушунишлари учун, аввал таъкидлаб ўтилганидек, ўша замон руҳи ва исломий билимларидан анчагина хабардор бўлишлари керак. Ушбу хулосанинг тасдиғи учун унинг бахилликни қоралаб айтган фикрларини олиб кўрсак, Замаҳшарий дейди: “Бахилу хасиснинг қўли оқармас, яъни бирор нарса беришга очилмас – токи тил билан қаттиқ сўзланмагунча, тоғдаги мавжуд бойликларни чиқариб бўлмас – токи лўм билан кучли зарба урилмагунча”46.

Маълумки, бахиллик ҳамма замонларда ҳам одамзотнинг нуқсони сифатида таъкидлаб келинган. Бахилликни қоралашга сабаб, у кишини инсоний сифатлардан айиради. Айтмоқчики, инсон доимо саховатли, хайр-садақа, эҳсон қилиши керак.




1   2   3   4   5


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет