Фан дастурининг мақсади ва вазифалари



жүктеу 104.34 Kb.
Дата01.05.2016
өлшемі104.34 Kb.
: namunaviy-dastur
namunaviy-dastur -> Фан бўйича талабаларнинг билимига, уқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар
namunaviy-dastur -> Саноат микробиологияси
namunaviy-dastur -> Кириш Зоология фани предмети, тарихи, мақсади ва вазифалари. Фаннинг тадқиқот услублари, объекти, бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали ҳайвон организмлар. Зоология фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Ҳайвонат олами биологик хилма-хиллигини сақлашдаги



КИРИШ


Ушбу дастур «Ижтимоий жараёнларни математик-статистик моделлаштириш» фанини ўтишга мўлжаллангандир. Дастурда ижтимоий тадқиқотларда математик усулларни қўллашнинг назарий ва амалий ишланмаларини ўрганишга кенг ўрин берилган. Дастурга киритилган маъруза мазмуни ва таркиби баён этилган. Ҳар бир маъруза мавзу доирасида амалий машғулотлар ва семинар топшириқлари кўрсатилган. «Ижтимоий жараёнларни математик-статистик моделлаштириш» фани ўқув дастури социология мутахассислиги магистратураси учун ишлаб чиқилган.
Фан дастурининг мақсади ва вазифалари

Талабаларда ижтимоий жараёнларни математик ва статистик моделлаштиришнинг мазмуни ва моҳияти, унинг асосий методлари ҳақида маълумотга эга бўлишдан иборат.

Ижтимоий жараёнларни математик ва статистик моделлаштиришнинг социология фанида тутган ўзига хос ўрни ва аҳамияти ҳақида илмий маълумотлар бериш билан биргаликда, талабаларда мустақил ишлаш малакаларини шакллантириш ҳисобланади.
Фан бўйича билим, малака ва кўникмага

қўйиладиган талаблар

Социологияда тизимли ёндошувнинг фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида магистр:

-Ижтимоий жараёнларни математик-статистик моделлаштириш фани объекти

- Ижтимоий жараёнларни статистик ўрганиш

- Статистик ахборотларни йиғиш манбалари, таркиб топиш йўллари

- Ижтимоий-иқтисодий ахборотлар математик мазмуни, математик кўрсаткичлар таснифи

- Математик ва статистик моделлаштириш объекти, ўрганиш мақсади ва вазифалари.

- Ижтимоий жараёнларни моделлаштиришнинг амалий аҳамияти,



ҳақида тасаввурга эга бўлиши

- Ижтимоий жараёнларни имитацион моделлаштириш

- Ижтимоий жараёнларни бошқариш ва башорат қилиш масалалари

- Имитацион моделлаштиришнинг мақсад ва вазифалари

Имитацион моделлар ёрдамида ижтимоий жараёнларни бошқариш масаласини ўрганиш

Аҳоли ва меҳнатни бошқариш ижтимоий масалаларида имитацион моделлаштиришни- билиши ва улардан фойдалана олиши;

Корхонада меҳнатни ва иш билан бандликни ижтимоий-иқтисодий таҳлил қилиш масалалари

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва услуб жиҳатдан кетма-кетлиги:

Ижтимоий жараёнларни математик ва статистик моделлаштириш фани ўқув режадаги ихтисослик фанлари билан алоқадор.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни:

Турли тармоқ корхоналари социологиянинг асосий вазифалари таснифлаш;

Корхонада меҳнат ва иш билан бандлик бўйича ижтимоий-иқтисодий ахборотларини аниқлаш ва тартибга солиш;

Корхонада меҳнатни ва иш билан бандликни ижтимоий-иқтисодий таҳлил қилиш;

Корхонада меҳнат ва иш билан бандлик бўйича ижтимоий-иқтисодий ахборотлар компьютер базасини яратиш, юритиб бориш ва тўлдириш;

Корхона социологи учун компьютер ахборот тизимининг асосий қисмлари ва уни ишлатиш;

Компьютер ахборот тизими ёрдамида бажариладиган корхонада меҳнатни ва иш билан бандликни ижтимоий-иқтисодий таҳлил қилиш;

кўникмаларига эга бўлиши керак.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар:

Ижтимоий жараёнларни математик ва статистик моделлаштириш фани замонавий педагогик технологиянинг “Кластер”, “Бумеранг”, “Матбуот конференцияси” сингари методлари орқали ҳамда слайдлар, мультимедиа намойишлари билан ўтказилади


АСОСИЙ ҚИСМ



Ижтимоий жараёнларни математик-статистик моделлаштириш фани объекти

Ижтимоий жараёнларни статистик ўрганиш, статистик ахборотларни йиғиш манбалари, таркиб топиш йўллари. Ижтимоий-иқтисодий ахборотлар математик мазмуни, математик кўрсаткичлар таснифи. Математик ва статистик моделлаштириш объекти, ўрганиш мақсади ва вазифалари. Ижтимоий жараёнларни моделлаштиришнинг амалий аҳамияти.


Математик модел турлари, таркибий элементлари, моделлаштириш усуллари

Ижтимоий жараёнлар статистик ахборотларига ишлов бериш усуллари. Статистик ахборотларни дисперсион, корреляцион, ковариацион таҳлил этиш. Статистик баён этиш. Динамик қаторларни экспоненциал текислаш, Фурье усули, Г-тест ва t-тестларни ўтказиш. Математик моделлар шакллари, кўп параметрли моделлар.


Ижтимоий-иқтисодий ахборотларни сифат жиҳатдан таҳлил этиш моделлари

Ижтимоий жараёнларни сифат кўрсаткичлари. Сифат кўрсаткичларни статистик ўрганиш, статистик ахборот асосида сифат кўрсаткичларни аниқлаш. Корхоналарда меҳнатнинг сифат кўрсаткичларини ўрганиш, меҳнатнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш ва математик моделларини ишлаб чиқиш.


Ижтимоий жараёнларни имитацион моделлаштириш

Ижтимоий жараёнларни бошқариш ва башорат қилиш масалалари. Имитацион моделлаштиришнинг мақсад ва вазифалари. Имитацион моделлар ёрдамида ижтимоий жараёнларни бошқариш масаласини ўрганиш. Аҳоли ва меҳнатни бошқариш ижтимоий масалаларида имитацион моделлаштириш.



Шаҳарлар ва худудлар тараққий этиш моделлари


Шаҳарнинг тараққий этиш жараёни таҳлили. Тараққий этишнинг босқич ва йўналишлари, ўзаро боғлиқғланиш ва мезонларни аниқлаш. Шаҳарлар ва худудлар тараққий этиши моделларининг таҳлили ва амалий аҳамияти.
Аҳолининг ва меҳнат ресурсларининг табиий ҳаракати моделлари

Аҳолининг ва меҳнат ресурсларининг табиий ҳаракати ҳақида статистик ахборотларни ўрганиш. Аҳолининг ва меҳнат ресурсларининг табиий ҳаракати кўрсаткичлари ва улар тахлили. Нисбий кўрсаткичларни ҳисоблаш ва баҳолаш. Аҳолининг ва меҳнат ресурсларининг табиий ҳаракати моделлари таснифи ва амалиёти.


Аҳолининг ва меҳнат ресурсларининг миграцияси жараёнларини ижтимоий-иқтисодий моделлари

Аҳоли ва меҳнат ресурслари миграцияси жараёнлари ҳақида статистик ва эмпирик маълумотларни аниқлаш, тартибга солиш, баҳолаш ва таҳлил этиш. Аҳоли ва меҳнат ресурслари миграцияси жараёнларини ижтимоий-иқтисодий моделларини ишлаб чиқиш ва аҳоли ва меҳнат ресурслари табиий ҳаракати моделлари билан боғлиқғланишини аниқлаш. Аҳоли ва меҳнат ресурслари умумий ҳаракатини ўрганиш.


Ижтимоий жараёнлар статистик ахборотларига компьютерда ишлов бериш ва таҳлил этиш тизимлари

Ижтимоий жараёнлар статистик ахборотлари базасини яратиш, юритиш ва тўлдириб бориш. Ижтимоий жараёнлар статистик ахборотларига компьютерда ишлов бериш ва тахлил этиш тизимлари асосий вазифалари, қўлланилиш соҳа ва шарт-шароитлари. Амалий масалалар таснифи.


Корхонада меҳнатни ва иш билан бандликни ижтимоий-иқтисодий таҳлил қилиш масалалари

Турли тармоқ корхоналари социологиянинг асосий вазифалари таснифи. Корхонада меҳнат ва иш билан бандлик бўйича ижтимоий-иқтисодий ахборотларини аниқлаш ва тартибга солиш. Корхонада меҳнатни ва иш билан бандликни ижтимоий-иқтисодий таҳлил қилиш масалалари ва асосий таркибий қисмлари.


Корхона социологи учун компьютер ахборот тизими ва унинг вазифалари

Корхонада меҳнат ва иш билан бандлик бўйича ижтимоий-иқтисодий ахборотлар компьютер базасини яратиш, юритиб бориш ва тўлдириш. Корхона социологи учун компьютер ахборот тизимининг асосий қисмлари ва уни ишлатиш асослари, компьютер ахборот тизими ёрдамида бажариладиган корхонада меҳнатни ва иш билан бандликни ижтимоий-иқтисодий таҳлил қилиш масалалари.


Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар:

Семинар машғулотлари ижтимоий жараёнларни математик ва статистик моделлаштириш фани бўйича билимларни кенгайтиришни ва чуқурлаштиришни магистрантнинг илмий тадқиқот ишларига йўналтирилган, билим қобилиятларини ўстириш, маърузада баён қилинган назарий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади. Назарий ўтилган маъруза материаллари асосида мушоҳада юритиш ва калокиум ўтказиш орқали мустаҳкамлаш, талабаларда янги педагогик технологияларга кўникмалар хосил қилиш ва бошқалардан иборат.

Семинар машғулотларда магистрантлар ижтимоий жараёнларни математик ва статистик моделлаштиришнинг мазмуни ва моҳияти, унинг асосий методлари ҳақида тасаввурга эга бўлади ва бошқа назарий қисмлари билан чуқур танишадилар.

Семинар машғулотларининг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:

1. «Ижтимоий жараёнларни математик-статистик моделлаштириш» фани объекти, предмети, мақсад ва вазифалари

2. Математик модел турлари, таркибий элементлари, моделлаштириш усуллари

3. Ижтимоий-иқтисодий ахборотларни сифат жиҳатдан тахлил этиш моделлари

4. Ижтимоий жараёнларни имитацион моделлаштириш

5. Шаҳарлар ва худудлар тараққий этиши моделлари

6. Аҳолининг ва меҳнат ресурсларининг табиий ҳаракати моделлари

7. Аҳоли ва меҳнат ресурслари миграцияси жараёнларини ижтимоий-иқтисодий моделлари

8. Ижтимоий жараёнлар статистик ахборотларига компьютерда ишлов бериш ва тахлил этиш тизимлари

9. Корхонада меҳнатни ва иш билан бандликни ижтимоий-иқтисодий тахлил қилиш масалалари

10. Корхона социологи учун компьютер ахборот тизими ва унинг вазифалари


Изоҳ: Семинар машғулотлари учун ўқув режада ажратилган соатдан келиб чиқиб, ишчи дастурда бериладиган семинар машғулотлари мавзулари танлаб олинади.
Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Магистрант мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган холда семинар машғулотига тайёргарлик қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади.



- Семинар машғулотларига тайёргарлик кўриш.

  • Дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг боблари ва мавзуларини ўрганиш.

  • Тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш.

  • Фаннинг алоҳида боблари ва маърузалари устида ишлаш.

  • Фанлар бўйича адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, қўшимча адабиётлар устида ишлаш ҳамда уларни ўрганиш.

  • Магистрантлар илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ ҳолда фаннинг муайян боблари ва мавзуларини чуқур ўрганиш.

  • Фаол ўқитиш методидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари.

  • Автоматлаштирилган ўрганувчи назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш.

  • Ўқув режасидаги айрим фанлар бўйича экстернат.

  • Масофавий таълим.


Мустақил иш мавзулари:

  1. Ижтимоий жараёнларни статистик ўрганиш.

  2. Ижтимоий-иқтисодий ахборотлар математик мазмуни.

  3. Математик ва статистик моделлаштириш объекти.

  4. Ижтимоий жараёнлар статистик ахборотларига ишлов бериш усуллари.

  5. Статистик ахборотларни дисперсион, корреляцион, ковариацион таҳлил этиш.

  6. Ижтимоий жараёнларни сифат кўрсаткичлари.

  7. Корхоналарда меҳнатнинг сифат кўрсаткичларини ўрганиш.

  8. Ижтимоий жараёнларни бошқариш ва башорат қилиш масалалари.

  9. Имитацион моделлар ёрдамида ижтимоий жараёнларни бошқариш масаласини ўрганиш.

  10. Аҳоли ва меҳнатни бошқариш ижтимоий масалаларида имитацион моделлаштириш.

  11. Шаҳарнинг тараққий этиш жараёни таҳлили.

  12. Тараққий этишнинг босқич ва йўналишлари.

  13. Аҳолининг ва меҳнат ресурсларининг табиий ҳаракати ҳақида статистик ахборотларни ўрганиш.

  14. Аҳолининг ва меҳнат ресурсларининг табиий ҳаракати кўрсаткичлари ва улар тахлили.

  15. Аҳолининг ва меҳнат ресурсларининг табиий ҳаракати моделлари таснифи ва амалиёти.

  16. Аҳоли ва меҳнат ресурслари миграцияси жараёнлари.

  17. Аҳоли ва меҳнат ресурслари миграцияси жараёнларини ижтимоий-иқтисодий моделларини ишлаб чиқиш

  18. Аҳоли ва меҳнат ресурслари умумий ҳаракатини ўрганиш.

  19. Ижтимоий жараёнлар статистик ахборотлари базасини яратиш, юритиш ва тўлдириб бориш.

  20. Ижтимоий жараёнлар статистик ахборотларига компьютерда ишлов бериш ва тахлил этиш тизимлари.


Изоҳ: Фан ишчи дастурини шакллантириш жараёнида мустақил ўзлаштириш шарт бўлган мавзулар рўйҳати мазкур рўйҳат асосида белгилаб олинади.
Дастурнинг информацион-методик таъминоти

Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беради. Бу борада замонавий педагогик технологияларнинг “Кластер”, “Матбуот конференцияси”, “Бумеранг”, “Елпиғич” ҳамда «Муаммоли таълим» технологиясининг «Мунозарали дарс» методи, шунингдек, меҳнат социологияси фанига доир слайдлардан фойдаланиш, дидактик ва ролли ўйин усулларини қўллаш назарда тутилади.

Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати:


Раҳбарий адабиётлар:

  1. Каримов И.А. асарлар. 1-19 – жилд. – Тошкент:Ўзбекистон, 1996-2011.

  2. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2009.

  3. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – 80 б.

  4. Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг Саммити мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисидаги нутқи. Хорижий ижтимоий-сиёсий доиралар вакилларининг муносабатлари ва шарҳлари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – 184 б.

  5. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – 56 б.

  6. Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш – тараққиётимизнинг муҳим омилидир: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маъруза. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – 64 б.

  7. Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат килади: 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 48 б.

  8. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011.

Асосий адабиётлар:

  1. Аликариев Н.С. Моделирование социальных процессов. Ташкент-1978.

  2. Математика в социологии: моделирование и обработка информации. Наука. Москва-1983

  3. Математические методы в социальных науках. Наука. Москва-1986.

  4. Математико-статистические методы анализа данных в социологических исследованиях. Статистика. Москва-1986

  5. Ё.Абдуллаев. Статистиканинг умумий назарияси -Т.: Ўқитувчи, 1993.

  6. Ё.Абдуллаев. Статистика назарияси -Т.: Меҳнат, 2000.

  7. Юзбашев М.М. Общая теория статистики. – М.: Финансы и статистика, 1998.


Қўшимча адабиётлар:

  1. Введение в профессию: Учебно-методическое пособие для психологов и социологов. Москва, ЦВСППИ ВС, 1992 г.

  2. Военно-социологическое исследование. Методологическое пособие по организации и проведению Под ред. И.И.Бородина, В.М. Чепурнова. Москва. ИВИ МО РФ, 1997 г.

  3. Как организовать и провести социологическое исследование (Учеб. пособие) Колл. Авт.под рук.Г.П.Андреева и Ф.И.Макарова. Москва, ЦВСППИ ВС РФ, 1994 г.

  4. Пузик В.М. «Предмет и методы конкретных социологических исследований», Москва. ВПА, 1971 г.

  5. Ядов В.А. Социологическое исследование : методология, программы, методы; Москва. Наука, 1995


Интернет маълумотлари:

  1. http://www.isea.ru/russian/structure/acad/phil/kurs/phil04.htm

  2. http://scvr.sarnode.ru/edu/dist/socio_work/market.html

  3. http://www.cep.tomsk.ru/sir1.html

  4. http://www.sinor.ru/~ranger/Socis.html

  5. http://www.nir.ru/socio/scipubl/socjour.htm

  6. http://win.www.nir.ru/socio/scipubl/sj/97-4.htm

  7. http://www.nir.ru/socio/scipubl/4M.htm

  8. http://www.hse.ru/radaev

  9. http://www.sociograd.ru/

  10. http://socis.isras.ru/

  11. http://socionet.narod.ru/






©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет