Фармакология ва клиник фармация



жүктеу 2.12 Mb.
бет10/11
Дата30.04.2016
өлшемі2.12 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
: uploads -> books -> 26622
26622 -> Бекниязова Ферузаның «Абай лирикасы және оны оқыту»
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
26622 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
26622 -> Тошкент 2011 Лекции №1. Тема Предмет «История Узбекистана. Значение и основные методологические основы»
26622 -> Абдухамид зайриев
26622 -> «Из истории и культуры государства Эфталитов»
26622 -> Маърузалар матнлари
26622 -> Значение и роль аускультации в сестринском диагнозе. История аускультации. Правила проведения аускультации и поставленные условия медсестре
26622 -> Комилов орифжон худойбердиевич

Термик куйишдаги фармацевтик ёрдам
- 1 ёшгача болалардаги хар кандай куйишда врачга мурожаат килиш лозим;

- Пуфакчаларни ёриб булмайди, чунки бу уларга инфекция тушишини осонлаштиради ва регенерация жараёни секинлашади;

- Куёш билан куйганда куп сув ичилиши керак;

- Куйган жойни даволаётганда иложи борича махаллий анестетики бор препаратларни кулламаслик лозим, чунки улар терини кайта тикланишини тормозлаб, аллергик реакцияни келтириб чикариши мумкин;

- Куйган жойни юкори температура ва куёшдан саклаш керак;

- Куйганда таркибида дексапентанол булган препаратларни кабул килиш маъкулрок;

- Актовегин, сокосерилни кабул килаётган пайда махаллий огриклар кузатилиши мумкин. Препаратни кабул килишни тухтатмаса хам булади;

- Дексапентанолни куллаш баъзан тери аллергик реакцияларини чакириши мумкин;

- Метилурацил мази, этоний мазларини ишлатилганда терининг аллергик реакциялари кузатилиши мумкин.
Химиявий куйишларни даволашдаги фармацевтик ёрдам.

- Куйган юзани ювиш 10- 16 дакикадан кам булмаган вактда, агар тезликда ёрдам берилмаган булса, 1 соат давомида ювиб турилиши керак;

- Химиявий куйишда ёгли ёки асоси ёгли суртмали богламлар куйиш катъиян ман этилади- таркибидаги актив модда ёгларни эритувчиси булиши ва шу сабабли унинг таъсири кучайиб токсик захарланишга олиб келиши мумкин;

- Агар куйиш сабаби алюминийнинг органик бирикмаси булса, этил спирти ёки бензин билан ювиш зарур, сув билан ювилса ёнгин чикиши мумкин;

- Агар куйиш сабаби сульфат кислотаси булса, сув билан ювиш мумкин эмас. Сув билан ювилса иссик ажралиш ва куйиш кучаяди;

- Фосфор билан куйганда уни охиригача тозалаш коронгу хонада амалга оширилиши керак, чунки ёругликда фосфор заррачалари куринмайди.


Совук олиш.

Совук олиш- жуда паст харорат таъсирида тукималарнинг махаллий зарарланиши. Совук олишда организмдаги махаллий ва умумий узгаришлар периферик кон томирлар спазми билан юзага чикади, бу эса компенсатор реакция булиб, иссиклик чикаришни камайтиришга ва тана температурасини оптимал хароратини саклашга каратилган булади. Агар совук таъсирот давом этаверса бу компенсация механизми бузилади, натижада кон томирларида тромбоз, тукималарда нерво- трофик, алмашинув жараёнлари бузилади, сунг уларда некротик узгаришлар вужудга келади.

Совук таъсир килиш шароитига караб совук олиш 3 турга булинади:

0 градусдан кам булгандаги совук олиш, бармок учлари, кулок, бурун, юз, жагларни совук уриши билан характерланади;

0 градусдан юкори температурада совук олиш, паст температура билан бирга юкори даражадаги намлик таъсири остидаги совук олиш.

Контактли совук олиш, жуда каттик музлаган металлга тегилганда юзага келади;

Тукималарнинг зарарланиши чукурлигига кура 4 та даражага ажратилади:

- 1 даража- эпидермиснинг факат юзаки кисми зарарланади ва кон айланиш бузилади. Совукнинг узрок таъсири натижасида келиб чикади. Терининг окариши, сезгирлигининг камайиши ва огриклар билан юзага келади. Совук олиш давом этаверса тери сезгирлигини тулик йукотади. Иситилгандан сунг зарарланган сохалар кизаради ва шишади, ачишишли огрик ва кичишиш пайдо булади.

-2 даража- эпидермис ва унинг остидаги тери каватлари зарарланади, окариб кетган тери иситилганда кизгиш- кук тусга киради, совук олган жой ва атрофларида ок ёки конли суюклик билан тулган пуфакчалар хосил булади. Пуфакчалар атрофида тери тук кукиш, бинафша ёки сиёхранг.

-3 даража- Терининг бутун чукурлигидаги некроз. Бу холатда атроф даги тукималар шиши яккол куриниб туради, тук сиёхранг, ичида гемморогик суюклик булади, тукималарда муз заррачалари хосил булади. Жуда узок вакт совук олиш ва жуда паст температурада юзага келади.

- 4 даража- 3 даражадагидек белгилар юзага келади, лекин факатгина юмшок тукималар совук олмасдан балки суяклар хам совук олади. Зарарланган тана кисмларини ажралишига олиб келади.

Шуни эсда тутиш керакки, совук таъсирот натижасида совук олишнинг симптомлари терининг окариши ёки кукариши ва сезгининг йуколишига олиб келади. Тукималардаги тулик клиник белгилар ва структур узгаришлар иситилгандан сунг юзага чикади. Совук олишнинг огирлигини биринчи соатларда ( баъзан кунларда хам) аниклаш анча кийин.


Врач аралашувини талаб киладиган хавфли симптомлар:

- Иситилгандан сунг хам тинмаган огрик;

- Тананинг совук олган кисмларининг шиши;

- Терининг санчиши ёки ачишиши;

- Терининг кукиш рангга кириши ( окдан кизил рангга утгандан сунг);

- Терида шиш тошмалари пайдо булиши;

- Умумий бузилишлар- Совкотиш, нуткнинг бузилиши, хотиранинг йуколиши.
Совук олишни даволаш йуллари. Совук олишдаги биринчи ёрдам.

Совук олишда даволаш тукималарни совук олган сохадаги кон айланишини тиклаш максадида иситишга асосланган булади. Совук олган тукималарни иситишни энг яхши йули бу оч пушти рангдаги калий перманганат 41- 44 градусда 20 дакика давомида зарарланган тана кисмларини иситишдир. Шундан сунг совук олган тери кисмини яхшилаб куритиш, асептик боглам куйиб иссик кийим билан ураш керак. Илик сув билан иситиш иложи булмаганда, зарарланган тери кисмини спирт ёки арок билан артиш лозим. Совук олган жойни иситаётганда каттик огрик пайдо булиши мумкин. Бу холатда анальгетикларни ( парацетамол, аспирин) кабул килиш мумкин.

Музлаш, яхлаш- одамни 14 градусдан паст булган хароратда терморегуляция бузилган холда ( алкогольдан маст булиш, овкатдан захарланиш) куп вакт давомида колиб кетишдан келиб чикади. Умумий совкотишнинг 4 та боскичлари бор:

1 даража- хушнинг енгил йуколиши, бемор кузгалган холатда, совкотишга шикояти бор, бармок учларида огрик. Тугри ичакдаги харорат 34 градусга тушган,

2 даража- хуши кисман йуколган, куз корачиги кенгайган, рефлекслари кучсиз, мушаклар бушашган, тугри ичакдаги харорат 30 гача тушган,

3 даража- хуши тулик йуколган, куз корачиги кенгайган, ёругликка булган жавоби кучсиз, пульс секин, нафас олиш ва юрак уриши секинлашган, тери куки ш рангга кирган, тугри ичакдаги харорат 27 гача тушган,

4 даража- куз корачиги кенгайган, ёругликка жавоби йук, пульсни факар артерияларда аниклаш мумкин. Тугри ичакдаги харорат 27 градусдан тушган.


Музлашдаги даволаш ва биринчи ёрдам йуллари.

Музлашда биринчи ёрдам бу беморни иссик хонага олишдан, иссик урашдан, иссик грелкалар куйишдан, иссик чой беришдан иборат. Имкон булса беморни 40 градусли хаммомда 30- 40 дакика колдириш лозим.

3 ва 4 даражаларда зудлик билан биринчи тиббий ёрдамни чакириш ва стационарга юбориш зарур.
Ота- оналар учун маслахатлар.

- 1 ёшгача булган болаларда терморегуляция механизми тулик шаклланмаган булади, шунинг учун уларда совук олиш ва музлаш хавфи катта булади,

- Чакалоклар совук олишга жуда сезгир булади, айникса оёк ва кул бармоклари, кулок,бурун ва юз кисмлари,
- Агар сиз бола танасининг маълум бир кисмлари совук ёки окариб колганини сезсангиз, дарров шу сохаларни иситинг.

- Иситиш учун иссик сувдан фойдаланиш мумкин эмас, чунки жарохат кучайиши мумкин. Яхшиси 38, 7 даги хаммомда иситиш маъкул,

- Агар исингандан сунг бола билан яна совук кучага чикиш лозим булса ( мн, врачга бориш учун) совук олган жойларни иссикрок тутишга харакат килинг, чунки кайта совук олиш тукималарни яна зарарлантиради,

- Болалар узок вакт совукда колганда ота- оналар эътиборлирок булишлари лозим.

- Узок вактли кишки саёхатларга чиккан болалар совук олишлари мумкин. Мн, чанги учишларда.

- болалар факат паст хароратта эмас балки 0, +3, +5 градуслар ва юкори даражадаги намлик ва шамолда хам булиши мумкин,

- Кон айланишига халакит берадиган тор кийимларни кийдиришдан холи булинг.

- Агар сиз фарзандингиз совук олган деб уйласангиз уни иссик жойга жойлаштиринг ва тезлик билан врачга курсатинг.


Совук олишдаги фармацевтик ёрдам.

- Совук олган жойни кор билан ишкалаб булмайди, чунки майда кристаллар терини шишиши, кордаги лой эса инфекцияларга тушишга олиб келиши мумкин,


- Тананинг совук олган жойларни совук сувга сотиб булмайди,

- Иситилаётганда совук олган тери зарарланишига эътибор бериш лозим,

- Совук олиш болада руй берган булса, уни албатта врачга курсатиш лозим.
17-маъруза
ЎТКИР ЗАҲАРЛАНИШНИНГ АСОСИЙ СИМПТОМЛАРИ ВА УЛАРНИ ДАВОЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ
Адабиётлардан маълумки, дунё ахолисини 52% аёллар, 32% эса 15 ёшгача бўлган болалар ва 6%-65 ёшдан ошган қариялар ташкил этади. Демак, дунё ахолисини 1/3 қисмини ўзига ўта эхтиётликни талаб қилувчи инсонлар категорияси (болалар ва қариялар) дир. Мана шу категорияга кирувчи инсонлар эса дунё бўйича энг кўп дорилар қабул қилувчи беморлар бўлиб, ана шу контингент инсонлар ўртасида ўткир захарланиш холлари хаммадан кўп қайд этилади.

Дориларни қабул қилишдан юзага чиқаётган ножўя таъсирлар ва ўткир захарланишлар шифохоналарга ётқизилаётган беморларни 10%-30% ташкил этади. Буларга сарфланаётган харажатлар шу шифохоналарни умумий харажатини 15-20% ташкил этади. Масалан: АҚШда 2000 йилда шу беморларга сарфланган харажат 177,5 миллиард долларни ташкил этди.(Е.А.Ушакова, Е.А.Овчинникова, 2001 г.)

Дориларни нотўғри беришдан АҚШда ўлаётганларнинг миқдори транспорт фалокатидан ўлаётганларга қараганда 3 баробар кўпдир.

Россия токсикологик марказини берган маълумотига қараганда энг кўп тарқалган захарланишни (60%гача) психотроп ва гипотензив препаратлар билан захарланиши ташкил этади.(Е.А.Лужников, Ю.С.Гольдфарб, 1999й).

Я.М. Луцкийни берган маълумотига қараганда Москвадаги ёш болалар ўртасидаги захарланиш билан шуғулланувчи марказ болалар ўртасидаги захарланишни 81%-ни дорилар билан захарланишлар ташкил этишини кўрсатади. (Я.М.Луцкий, 2001 й).

Шу билан бирга йилдан-йилга хўжалик молларини ва доривор моддаларини кўпайиб бораётганини эсдан чиқармаслик керак. Ушбу модда ва дорилар хар доим хам болалардан узоқ ёки улар қўли етмайдиган жойларда сақланмайди. Шунинг учун хам дорилар билан захарланиш ёш болалар ўртасида кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

Ёш болалар ўртасидаги ўткир захарланиш холатлари 3 ёшгача болалар ўртасида 40%ни, 7 ёшгача бўлган болалар ўртасида 33,3%, мактаб ёшидаги болалар ўртасида эса 20% гача ташкил этади.

Уйлайманки, бизни Республикамизда хам юқоридаги холатлар қайд этилши мумкин. А.З.Зурдинов (2003й) ни берган маълумотига қараганда дунёдаги препаратларни 50%-и нотўғри ёзилган рецептлар орқали берилади ва сотилади. Шунингдек 50% беморлар уларга берилган доривор моддаларни талаб даражасида қабул қилмайдилар.

Немис ёки испаниядаги фармназорат хизматчиларнинг олиб борган кузатувлари дориларнинг ножўя реакциялари хар 5та беморни 1 ёки 2 тасида қайд этилади.Антибиотиклар ва вакциналар билан даволанганда эса бу холат 69%дан 81%гача холатларда қайд этилади.

Захарланишнинг клиник белгилари:

Уткир захарланганда нафас ва юрак-қон томир фаолияти издан чиқади, АБ пасаяди, овқат хазм қилиш органлари фаолияти бузилади.

Сўнгра МНС ўзгаришлар рўй беради; қусиш маркази бевосита таъсирланади ва бемор қайд қилади; қорин оғрийди, ОИС-да диспептик ўзгаришлар рўй беради.

Қўрғошин билан захарланганда эса унинг таъсирида қабзият пайдо бўлади.

Атропин ва унинг унимлари билан захарланганда эса кўз қорачиғи кенгайиб кетади, морфинда ва кодеинда эса тораяди ва х.к.

Химиявий моддалар билан захарланганда даволаш махсус токсикологик марказ ва бўлимларда ташкил қилинади. Чунки бу марказ ва бўлимлар захарланган беморларга зудлик билан БТЁ беришга тўла қонли ёрдам беришга қодир.

Бунда аввало захарни, токсик моддани қонга сўрилмаслиги ва сўрилган қисмини зудлик билан қондан ва организмдан чиқариб юбориш керак бўлади. Демак захарланишда ДМ-рини ножўя таъсири шу ДМ-ларини бирламчи таъсир этувчи ерида юзага чиқади. Яъни плазматик мембраналарда, тўкималар аро мембраналарда ва ферментларда юзага чиқади.

Мана шу структуралар қон пайдо қилувчи органларда, ОИС, жигарда, буйракда ва эндокрин безларда кўпроқ қайд этилади ва ДМ-рининг специфик таъсир этувчи тўкималарининг функционал холатлари, ва шу органлар хамда тўкималар кўпроқ жарохатланади.

Шунинг учун хам захарланишга қарши тадбирларни қуйидаги гурухларга бўлинади:

а). Мембраналарни мустахкамловчи, стабилловчи ва ПОЛ-ни тормозловчи препаратларни ишлатиш;

б). ДМ-рини специфик антидотлари билан боғланувчи реакцияларни юзага чиқариш;

в). организмни захарлаган ДМ-ларни тўқималардан тезроқ қонга ўтишини ва организмдан тезроқ чиқиб кетишини ташкил этувчи воситалар ташкил этади.

Кон ва тўқима оқсиллари билан кучли боғланишни ташкил этувчи ДМ-лари антиген сифатида аллергик реакцияларни ташкил этади.

Уткир захарланишдаги патологик жараёнлар уч йўналишда бўлади:

Умумий токсик жарохаланиши;

Умумий ва специфик аллергик реакциялар;

Баъзи орган ва тўқималарни функцияларини специфик жарохатлаши юзага чиқади.



Сурункали захарланишда тўқималар дистрофияга учраши ва некрозга учраб ўлиши мумкин.

Хозирги кунда 50 дан ортиқ токсик таъсирга эга химик моддалар бўлиб, улар энг кўп ўткир захарланишларни юзага чиқаради. Бундай моддалар билан захарланишлар оддий оилавий тасодифий воқеалар деб хисобланар эди. Аслини олганда бу моддалар «асримиз вабоси» хисобланади, чунки улар жуда кўпчиликни хаётига зомин бўладилар.

Химик ва захарли доривор моддалар билан захарланишлар субъектив ва объектив гурухларга бўлинади:

Субъектив захарланишлар кўпинча беморни, жарохатланувчини ўз хулқига боғлиқ бўлади;

Объектив захарланишлар эса доривор моддаларни ёки химикатларни захарловчи холатларини юзага келишидан юзага чиқади ва бу холатларни ўз навбатида 3-та асоси бор:

Турмуш ва турмуш тарзини оғирлашиши натижасида кўпинча инсонлар томонидан турли хил доривор моддаларни (психотроп, тинчлантирувчи ва б) суринкали узоқ муддат давомида қабул қилиш;

Сотилаётган доривор моддаларни ёмон назорат қилиш ва уларни ишлаб чиқаришни кучайиши ва уларни керагидан ортиқ реклама қилиш;

Захарланишни турли хил сабабларига жуда катта ўринни ўзини ўзи даволашга рўжу бериш, амбулатория ва илмий марказлардан ташқарида суъний аборт мақсадида турли хил токсик моддалардан фойдаланиш.

Юқоридагиларни инобатга олиб доривор моддалар билан захарланишнинг умумий принциплари ва унда кўрсатиладиган БТЁ асослари ишлаб чиқилган.

ДМ-лар билан ўткир захарланишнинг умумий принциплари.

Химик моддалар билан, жумладан ДМ-лар билан захарланиш жуда кенг тарқалган. Захарланишда:

тасодифий;

суицидал-бирор мақсад йўлида (преднамеренный);

хизмат сохасига боғлиқ-профессиясига хос захарланишлар бўлади.

Энг кўп захарланиш этил спирти, ухлатувчи, психотроп, наркотик, нонаркотик препаратлар ва фосфорорганик инсектицидлар билан юзага чиқади…!

#

Химик моддалар ва ДМ-лар билан захарланишни даволаш учун Республикамизда махсус токсикологик марказ ва бўлимлар ташкил этилган.



Бу центрларни асосий мақсади захарланган беморлардан; шу захарли моддаларни тезроқ организмдан чиқариб юборишдан иборатдир.

Ута кучли захарланиш қайд этилганда беморларда умумий терапевтик ва реанимацияга боғлиқ тадбирлар ўтказилади ва бу тадбирлар хаётий ички органларнинг функцияларини сақлашга бағишланади, айниқса нафас ва юрак-қон томир системаларига алохида ахамият берилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда захарланишни бартараф қилишда қуйидаги принципларга риоя қилиш керак.

- захарлашга сабабчи ДМ-нинг организмга киритилган еридан имкон даражасида уни сўрилишини сусайтириш ва олдини олиш керак.

- захарли ДМ-ларни организмдан тезроқ чиқариб юбориш керак бўлади.

- сўрилган токсик моддаларни зарарсизлантириш муолажаларини ўтказиш керак.

-уткир захарланган беморларда симптоматик даво курсини ўтказиш керак.

-уткир захарланишни олдини олиш билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш зарур.


I. Захарловчи ДМ-ларининг сўрилишини сусайтириш ёки дезактивация жараёнини амалга ошириш

Бизга маълумки организмнинг ўткир захарланиши кўпинча ДМ-ларини оғиз орқали истъемол қилинганда қайд этилади. Шундай экан захарланган организмни захарловчи моддалардан холи қилиш зарур бўлади. Бунинг учун меъдани, яъни ДМ-лар тушган жойни тезроқ захарли моддалардан тозаланади. Бунда:

1. меъдани ювиш ёки қайд қилиш процессини юзага чиқариш зарур.

томоқ орқа қисмини механик қитиқлаш билан;

NaCl ёки Na2SO4 ни юқори концентрациясини истеъмол қилиб қайд қилдириш. Лекин 15% NaCl эритмасини ёш болаларга бериб бўлмайди, чунки у сўрилиб ўзи токсик таъсир этиши мумкин.

қайд қолдирувчи ДМ-лардан фойдаланиш (апоморфин гидрохлорид;CuSO4,ZnSO4 ва бошқалар).

Лекин ОИС-нинг шиллиқ қабатини бутунлигини бузилиши (кислота ёки ишқорлар) билан боғлиқ захарланишларда қайд қилдирувчи моддаларни қабул қилиб бўлмайди. Чунки бунда қизилўнгачда қайтадан куйиш бўлиши мумкин. Шунингдек қайд қилдирувчи моддалар ўпкага тушиши (аспирация) ёки нафас йўлларини тўсиб қуйиши қайд қилинади.

Шунинг учун хам ОИС-да ДМ-лар билан захарланишни даволашнинг энг оптимал усули меъдани зонд ёрдамида ювишни ташкил қилишдир. Бунда аввал меъдадаги бор нарса олиб ташланади. Сўнгра уни турли эритмалар билан (иллиқ сув, изотоник NaCl эритмаси, калий перманганат-марганцовка эритмалари) ювиш ва унга – эритмага активланган кўмир ёки захарловчи моддаларни антидотларини кўшиб ишлатилса мантиққа лойиқ бўлади. Меъдани ювиш 3-4 соат ўтгач қайтарилади ва у меъда тўла тозалангунча давом этади.

2. Захарли моддаларни сўрилишини олдини олиш учун юқорида қайд этилганидек адсорбентлардан (актив.кўмир) ва тузли сурги дориларидан, шунингдек вазелин ёғидан фойдаланилади, хамда ичакни ювиш керак бўлади.

3. Захарланиш терига ёки шиллиқ қабатга ДМ-ларини таъсир қилдириш орқали юзага чиқса уни оқувчи водопровод суви билан ювиш зарур бўлади.

4. Захарланиш захарли ДМ-ларни ўпкага тушиши орқали бўлса шу йўл билан ДМ-ларни ўпкага тушишини олди олинади. Беморни захарланишга сабабчи бўлган жойдан олиб чиқиш ёки унга противогаз кийгизиш керак бўлади.

5. Захарланиш захарли ДМ-ларни тери остига (п/к) юбориш орқали бўлса, уни инъекция қилинган еридан сўрилишини сусайтириш учун шу инъекция қилинган ер атрофига адреналин юбориб ёки у ерга яхни қўйиш орқали ёрдам берилади.

Бундай холларда ўрни бўлса баъзан жгут қўйиш хам мумкин…!

6. Агарда меъдада катта миқдорда захарли моддалар тўпланиб қолган бўлса, масалан: бромидлар ёки рентгеноконтраст модаллар, унда гастроскопия ёки гастротомия қилиб тозалаш керак бўлади…!


II. Захарли ДМ-ларни организмдан олиб ташлаш билан боғлиқ муолажалар ёки сўрилган ДМ-ларини камайтирувчи воситалар.

Агар ДМ-лар сўрилиб бўлган ва энди резорбтив таъсир юзага чиқаётган бўлса, ундай беморларда захарли ДМ-рини организмдан тезроқ чиқариб юбориш керак бўлади.

Бунинг учун: 1.кучайтирилган диурез

2. перитонеал диализ

3. гемодиализ

4. гемосорбция ва

5. қонни алмаштириш зарур бўлади.

1. Кучайтирилган диурезни сувли юклама билан пешоб хайдовчи (фуросемид, маннит ва б.) препаратларни бирга қўллаб юзага чиқариши мумкин. Бу усул билан эркин ДМ- ёки оқсиллар ва ёғлар билан боғланмаган ДМ-рини чиқариш мумкин.

Албатта бу усулда электролитлар балансини назорат қилиб бориш зарур, чунки кучайтирилган диурезда кўп электролитлар организмда чиқиб кетади.

2. Перитонеал диализ ёки гемодиализда захарланган бемор қони махсус мослама ёрдамида, суъний буйракдан ўтказилиб тозаланади. Бу усулни Артериал қон босим тушиб кетганда ишлатиб бўлмайди.

Перитонеал диализда қорин бўшлиғи электролитли эритмалар билан ювилади. Бунда ишлатилаётган эритмага антибиотиклар қўшиб берилади.

3.Гемосорбцияда қондаги захарли ДМ-лари махсус сорбентлар ёрдамида адсорбироват қилиб олинади. Масалан: қон оқсиллари билан ўраб олинган активланган кўмир гранулаларидан фойдаланилади.

Бу усул гемодиализ ёрдам бермаганда жуда қўл келади.

4. Қон алмаштириш билан қонни захарли моддалардан холи қилиш. Чиқарилган қон ўрнига қон қуйилади.

5. Лимфорея, лимфодиализ ва лимфосорбция.(Андижон мактабини ишлари)…!
III. Сўрилган захарли ДМ-ларини зарарсизлантириш муолажалари.

асосан антидотлардан фойдаланиш билан амалга оширилади. Бу услда ДМ-га нисбатан химик ёки физик таъсир этилади.

Оғир металл тузлари билан захарланганда унитиол, CaNa2, ЭДТА ва б. қўлланилади.

Реактиваторлар масалан: холинэстераза реактиваторлари ишлатилади.

Фармакологик антогонистларидан фойдаланилади. атропин → антихолинэстераза препаратлари

морфин → налорфин


IV. Уткир захарланишни симптоматик даволаш муолажалари.

Бу усул захарловчи ДМ-ларининг специфик антидотлари бўлмаган холларда кенг қўлланилади.



Қон айланиши ва нафас функцияларига алохида ахамият берилади;

Юрак гликозидлари;

Қон босимига таъсир этувчи моддалар;

Микроциркуляцияга таъсир этувчи моддалар;

Нафас стимуляторлари;

О2 тўйинтирувчи моддалар;

Дегидратацияга қарши (маннит) препаратлар;

Наркотик аналгетиклар (морфин);

Электролитларга хос эритмалар;

Алкалоз ёки ацидозга қарши препаратлар ва

Дезинтоксикацион муолажалар.


18-маъруза
ТУРЛИ ХИЛ КЕЛИБ ЧИҚИШГА ЭГА БЎЛГАН ШОК ҲОЛАТЛАРИДА ФАРМ. ЁРДАМ.
Шок-организмнинг умумий оғир реакцияси бўлиб, экстремал омиллар таъсирида содир бўлади. Шокнинг асосини ҳаёт учун муҳим бўлган қон айланиш ва нафас олиш фаолиятлари, асаб ва эндокрин тизим, моддалар алмашинувининг бирдан бузилиши ташкил қилади. Келиб чиқиш сабабларига кўра шокнинг бир неча тури фарқланади:

Кардиоген шок-юрак етишмовчилигининг алоҳида оғир шакли бўлиб, миокард инфарктининг асорати ҳисобланади. Кардиоген шок артериал босимнинг пасайиб кетиши, пульснинг тезлашуви, қон айланишининг бузилиши билан кечади.

Инфекцион-токсик шок-оғир инфекцион жараёнларда ривожланади. Бу ҳолатда шокнинг клиник кўриниши тана ҳароратининг ошиши, қалтираш, йирингли септик ўчоқнинг бўлиши билан ажралиб туради.

Эмоционал шок-тўсатдан ва кучли рухий травмалар таъсирида юзага келади. Баъзан қўрқув туфайли тўлиқ ҳаракатсизлик келиб чиқиши мумкин. Бу ҳолат бир неча дақиқадан бир неча соатгача давом этиши мумкин. Айрим ҳолатларда аксинча кескин қўзғалувчанлик келиб чиқади, бунда бақириш, маънисиз ҳаракатлар, югуриш,юрак уришининг тезлашиши, терининг чуқур қизариши ёки оқариши, терлаш, ич кетиши кузатилади.

Анафилактик шок-дори моддаларига тана сезувчанлиги юқори бўлганда келиб чиқади. Бунинг олдини олиш учун дориларни юборишдан олдин тери-аллергик синамаси ўтказиш лозим.

Постгеморрагик шок-кўп қон йўқотилганда, гемолитик шок эса гемолитик заҳарлар билан заҳарланганда ёки нотўғри қон қуйилганда кузатилади.

Травматик шок-оғир шикастланишлар натижасида келиб чиқади. Қаттиқ куйиш натижасида юз берувчи куйиш шоки ҳам травматик шокнинг бир тури ҳисобланади.

Шокнинг даврлари.

Қўзғалиш даври (эректил фаза)-10-20 дақиқа давом этади. Белгилари: ҳуши жойида, тери ва шиллиқ қаватлар оқарган, қарашлари нотинч, кучли тер ажралиши, қорачиқлар кенгайиши, қорачиқларнинг ёруғликка сезувчанлигининг яхшилиги, пульс паст, артериал босим меъёр атрофида, мушаклартортишган, тери ва пай рефлекслари кучайган, нафас олиши тезлашган.

Тормозланиш даври (торпид фаза)-бу даврда ҳуши жойида бўлса ҳам оғриқ сезувчанлик бирдан пасайиб кетади. Белгилари: артериал ва веноз босим тушади, пульс тезлашади, тана ҳарорати тушиб кетади, нафас олиш секинлашади, терини нам, совуқ тер босади, чанқоқлик, баъзан қайт қилиш кузатилади, бемор хотиржам ётади, атроф-муҳитни сал сезади ёки умуман сезмаслиги мумкин.

Травматик шокнинг тормозланиш даври 4 даражага бўлиниб, зудлик билан берилувчи ёрдам шокнинг оғир-енгиллигига мос келиши керак.

I даража (енгил): тери оқарган, эс-хуши жойида ёки сал тормозланган, мушаклар титрайди, артериал босим тушиб кетган, пульс бир маромда, нафас олиши текис, тана ҳарорати меъёрда. Бу даража ҳаёт учун хавфли эмас.



1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет