Фармакология ва клиник фармация



жүктеу 2.12 Mb.
бет2/11
Дата30.04.2016
өлшемі2.12 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
: uploads -> books -> 26622
26622 -> Бекниязова Ферузаның «Абай лирикасы және оны оқыту»
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
26622 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
26622 -> Тошкент 2011 Лекции №1. Тема Предмет «История Узбекистана. Значение и основные методологические основы»
26622 -> Абдухамид зайриев
26622 -> «Из истории и культуры государства Эфталитов»
26622 -> Маърузалар матнлари
26622 -> Значение и роль аускультации в сестринском диагнозе. История аускультации. Правила проведения аускультации и поставленные условия медсестре
26622 -> Комилов орифжон худойбердиевич

Дори ва овкат.

Дори моддаларининг овқатлар билан муносабатида бир қатор холатларни хисобга олиш зарур:

- ДМ овкатдан олдин тавсия этилса уларнинг ўзаро таъсирлашувининг олди олинади, овкат ДМ сўрилишига таъсир килмайди, шунингдек. хазм шираларининг ДМ га нисбатан ножўя таъсирлари камайтирилади.

- Овкат ўтнинг ажралишини кучайтиради, липофил моддаларнинг эса сўрилиши кучаяди. Шунинг учун хам липофил моддаларни овкатдан сўнг бериш керак.

- Кўп миқдорда гўштдан, ўсимликлардан тайёрланган овқатлар, сут пешобнинг рН мухитини ишкорий томонга силжитади ва кучсиз кислоталарнинг (салицилатлар, барбитуратлар) организмдан чиқиб кетишини таъминлайди.

- Нордон таъмли махсулотлар (цитрус мевалар, клюква, олхури) кучсиз асосли дори моддаларининг организмдан чиқиб кетишини рағбатлантириб, кучсиз кислоталарнинг организмдаги таъсирларини эса кучайтиради.


Бир катор озуқа махсулотлари дори моддалари билан бирга қабул қилиниши натижасида уларнинг фармакодинамикасининг ўзгаришига олиб келади. Масалан, айрим сабзавотлар (белокачанная капуста, листовой салат, редька) прогватрин моддасини сақлаб антитероид таъсир кўрсатади. Бу махсулотларни антитероид моддалар билан қўшиб берилса препаратларнинг антитероид хусусияти ошади, ва аксинча қалқонсимон бези гормонал препаратларининг таъсири сусаяди.

Калина, черноплодная рябина, кулупнай, лавлагилар таркибидаги актив моддалар периферик қон-томирларни кенгайтириб артериал босимни туширади. Демак, гипотензив дориларнинг эффектини потенцирловчи хусусиятга эга. Шу сабабли турли гипотензив дорилар билан биргаликда тавсия этилади. Билвостиа антикоагулянтларнинг таъсир механизми витамин К га антогонистлиги билан тушунтирилади. Демак, шпинат, чўчқа жигари, помидор, яшил нўхат, карам (белокочанная) лар вит. К га бой бўлиб, антикоагулянтлар билан бирга берилса уларнинг таъсири ошади.

Худди шундай сульфаниламид препаратларининг таъсир механизми фоли кислота синтезининг блокадаси билан боглиқ. Таркибида Фоли кислота сақловчи қорамол жигари, бобы, ачитқи, петрушка, шпинат, томатларни сульфаниламид препаратлари билан бирга тавсия этиш керак.

Углерод сақловчи махсулотлар (тухум) сульфаниламидлар билан бирга берилганда метгемоглобин хосил бўлишини рағбатлантиради.

Витамин В6 га бой гўшт, балиқ, сут, пишлоқ, соя, буғдой уни, маккажўхори уни, ячмень, ачитқилар таъсирида левадопа (Наком, Мадопар, Синемет) препаратларининг самарадорлиги камаяди. Вит 6 аминокислоталар алмашинувида фаол иштирок этади ва натижада левадопанинг дофаминга айланиши тезлашади, дофамин эса гематоэнцефалик тўсиқдан ёмон ўтади. Тирамин ва сератонинга бой озуқа махсулотлари билан катехоламинлар таъсирининг ошиши билан боғлиқ дорилар бирга берилганда (сырный синдром) моноаминооксидаза ингибиторлари (МАО), психостимуляторлар, қон-томирларни торайтирувчилар билан бирга берилганда гипертоник криз ва шунга ўхшаш оғир холатлар юзага чиқади (бош оғриғи, тахикардия, АДнинг кўтарилиши, калла суяги ичида қон қуюлиши каби), Шу сабабли МАО ингибиторлари ва психоституляторларни қабул қилганда пишлоқ, бринза, дудланган сельд, гўштли ва балиқли консервалар, кофе, шоколад, пиво, вино, банан, ананас, лимон, апельсин, мандарин, узум, смородиналар бирга тавсия этилади. Нитрат ва нитритларга бой озиқ моддалари билан антигистамин препаратларни, Н 2 блокаторларни (ранитидин, циметидин, фамотидин), қанд миқдорини туширувчи- глибенкламид,гликлазид, органик нитратлар (нитроглицерин) бирга тавсия этиш канцероген активликнинг кучайишига олиб келади.

3-маъруза
АЛЛЕРГИЯ СИМПТОМЛАРИ ВА УЛАРНИ ДАВОЛАШДА ЎЗ-ЎЗИГА ЁРДАМ ТАМОЙИЛЛАРИ

Аллергия жуда қадим замонлардан буён инсоният турмуш тарзига салбий таъсир этган. Мил. авв. V асрдаёқ Гиппократ ошкозон-ичак системасининг бузилиши ва тошма тошишига олиб келувчи баъзи-бир озиқ-овқат махсулотларини таърифлаб берган. Рим шифокори Гален эса атиргул хидидан келиб чиққан тумовни кузатиб борган. Охирги 10 йил ичида аллергия бутун дунё медиклари, биологларининг актуал муаммоси бўлиб қолди. Бутун дунё Соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра ҳозирги пайтга келиб аллергик касалликлар тарқалиши буйича 3 ўринда, 2005 йилга келиб эса 1 ўринга чиқиши аниқланган.

Турли хил ёшдаги ва турли хил касб эгалари орасида аллергик касалликлар кенг тарқалаётганлиги маълум бўлди. Айниқса, болалар орасида аллергик касалликларнинг ўсиши кўп кузатилмоқда. Буларнинг сабаби бўлиб, ирсий наслга тортиш, атроф- мухитнинг ифлосланиши, хар кунги турмуш хаётда ишлатилаётган турли хил химиявий махсулотларнинг кўпайишини кўрсатиш мумкин.

Кўпгина холатларда терида пайдо бўлган аллергик формаларда, аллергик ринит ёки конъюктивитларда бемор дорихонадан рецептсиз дори олиб ўзи даволанади, аллергия холати қайтарилсагина врачга мурожат қилади.

Аллергия - организмнинг бирон-бир ёт модда - аллергенга бўлган сезувчанлигининг ортиши.

«Аллергия» термини (лот. Allos-бошқа, ёт; ergon- ўзгача таъсир) австриялик педиатор Пирке томонидан 1906 йилда таклиф этилган.

Хозирги пайтга келиб қуйидагилар аникланган:

- специфик аллергик ( хақиқий аллергик) реакциялар

- носпецифик аллергик ( ёлғон ёки сохта, псевдоаллергик) реакциялар

Специфик аллергик реакциялар. Организмга энди тушган аллерген маълум бир вақтдан сўнг (биринчи давр, иммунологик босқич) юқори сезувчанлик- сенсибилизация ( лот. Sensibilis- сезувчан) ни ривожлантиради. Организмда сенсибилизациянинг пайдо бўлиши натижасида аллергенларга нисбатан специфик антителалар ишлаб чиқарилиши бошланади. Сенсибилизацияни юзага чиқарган аллергеннинг организмга қайта тушиши натижасида, унинг сенсибилизация пайтида хосил бўлган антителлалар билан реакцияга киришуви кузатилади, натижада организмда биологик актив моддалар - аллергия медиаторлари ( гистамин, серотонин ва б.лар) хосил бўлади.

Аллергия медиаторлари таъсирида маълум бир симптомлар юзага чиқадиган аллергик реакциялар ривожланади.

Қачондир пайдо булган сенсибилизация кўп ойлар ва хаттоки йиллаб сақланиши мумкин.

Носпецифик (псевдоаллергик) реакция. Аллерген билан биринчи алоқадаёқ, сенсибилизациясиз юзага келади.

Аллергик реакцияларни юзага келтирувчи моддалар- аллергенлар дейилади. Организмга ташқи мухитдан кирган аллергенлар- экзоаллергенлар, организмнинг ўзида юзага келадиган, лекин ўзгарган оқсил шаклида бўлган аллергенлар- эндоаллергенлар ёки аутоаллергенлар дейилади.


Нисбатан кўп тарқалган экзоген аллергенлар

Озиқ-овқат, сигир сути, тухум, шоколад, асал, цитрус мевалар, дуккаклилар ва бошқалар.

Маиший- уй, мехмонхона, кутубхона, чанги ва унинг айрим компонентлари

(микроскопик хашоротлар- дерматофагоидлар, микроорганизмлар ва б.лар)

Кепаклар ва кучук, мушук, от ва бошқа хайвон жунлари, патлар (ёстиқ патлари, балиқларнинг қуруқ еми, уй қушларининг экскременти), сувараклар, моғор замбуруғининг споралари ( айниқса зах хоналарда).

Контакт- Кир ювиш кукунлари, синтетик буюмлар, косметик махсулотлар.

Ўсимлик чанглари- дарахтлар, дала ўтлари, донли ўсимликлар (маккажухори, кунгабоқар).

Химиявий- кичик (платина, никель, хром, симоб, динитрохлорбензол тузлари ва б.лар) ва юқори молекуляр моддалар (лаклар, буёқлар, полимерлар ва бошқа табиий ва сунний химиявий моддалар.

Инсектид ( хашаротлар)- асалари, қовоқ ари, чивин ва бошқаларнинг захарлари, аллерген субстанциялари.

Дори моддалари- хар қандай дори моддаси аллерген бўлиши мумкин.

Аллергик реакциялар 2та катта гурухга бўлинади


  1. Специфик аллергик реакциялар. Организмга энди тушган аллерген маълум бир вақтдан сўнг организмда юқори сезувчанлик сенсибилизацияни ривожлантиради. Натижада организм унга тушган антигенларга нисбатан спецефик антителалар ишлаб чиқаради. Сенсибилизацияни юзага чиқарган антиген организмга қайта тушгандан сўнг, унга қарши ишлаб чиқарилган антителалар билан реакцияга киришади. Натижада организмда биологик актив моддалар – аллергия медиаторлари ажралиб чиқа бошлайди. Аллергия медиаторлари таъсирида маълум симптомлардан иборат аллергик реакциялар юзага чиқади.

  2. Носпецефик аллергик реакциялар. Бунда аллерген билан организмни биринчи мулоқотдаёқ сенсибилизациясиз аллергик реакция юзага чиқади.

Аллергик реакциялар келиб чиқишига кўра 3 та гуруҳга бўлинади:

  1. Дори организмга тушиши билан ёки 1 соат ичида тез юзага чиқадиганаллергик реакциялар. Буларга: анафилактик шок, бронхиал астма, Квинке шиши ва бошқалар киради.

  2. Ўртача муддатда бошланадиган ва давом этадиган аллергик реакциялар. Буларга: агронулацитоз, тромбоцитопенин ва бошқалар киради.

  3. Узоқ муддат давом этадиган, қайтарилиб турадиган аллергик реакциялар. Буларга: аллергик васкулит, артритлар, лимфоденитлар, гепатит, нефрит, миокардит ва бошқалар киради.

Аллергик реакциялар клиник шаклининг кўринишлари

Бемор организмида аллергеннинг антитела билан ўзаро таъсири натижасида деярли хамма органларда аллергик яллиғланишлари келиб чиқиши мумкин.

Энг кўп учрайдиган холатлар бу ташқи тўқималарни (тери, шиллиқ қават) ва нафас йўлларини яллиғланишидир.

Аллергодерматозлар (терининг аллергик касалликлари)- аллергик холатларнинг энг кўп тарқалган туридир. Болаларда учрайдиган тери аллергик реакцияларига - атопик дерматит, катталарда - тошмалар ва Квинкенинг ангиневратик шиши.

( Квинке шиши).



Атопик дерматит - Турли хил топик аллергенлар билан: химиявий буюмлар, ўсимлик чанглари, озиқ-овқат аллергенлар ва б.ларни ўзаро таъсирланиши натижасида тери сезувчанлигининг ортиши. Қаттик қичишиш, қизариш ва терининг шиши билан характерланади.

Майда тошмалар- ўткир аллергик реакция, терида тез пайдо бўладиган ва йўқоладиган тошмалар ва қичишиш билан характерланади.

Квинкенинг ангионевратик шиши (гигантская крапивница)- терининг, тери ости хужайраларининг ва шиллиқ қаватларнинг шишига олиб келади. Кўп холларда лабда, қовоқда, қўл кафтининг ички қисмида учрайди. Шишнинг халкум ва нафас йўлларига тарқалиши нафас қисилишига олиб келади.

Аллергик ринит - бурун шиллиқ қаватининг аллергик реакцияси натижасида юзага келадиган клиник кўриниши. Бурундан шиллиқ модданинг ажралиши билан характерланади. Кўп холатда қичишиш, акса уриш, буруннинг битиб қолиши билан бирга қайд этилади.

Аллергик конъюктивит- кўз шиллик қаватининг қизариши ва қичишишнинг бирдан пайдо бўлиши билан характерланадиган аллергиянинг клиник кўриниши.

Поллиноз- ўсимлик чанглари таъсири натижасида келиб чиқадиган аллергия. Кўпинча мавсумий ринит, конъюктивит кўринишида бўлади. Баъзи холатларда бранхоспазм, бронхиал астма ва бошқа аллергия симптомлари билан кузатилиши мумкин.

Бронхиал астма- сурункали рецидивли касаллик, бронхларнинг гиперреактивлиги натижасида юзага келадиган нафас қисилиши хуружлари билан характерланади.

Зардоб касаллиги- бу системали аллергик реакция бўлиб, организмнинг турли хил органлари ва системаларини бегона зардоб, унинг фракциясининг юборилиши натижасида келиб чиқадиган патологик холат. Айрим дори моддаларини қонга юборганда хам жавоб реакцияси сифатида юзага келиши мумкин.

Анафилактик шок- аллергиянинг энг оғир кўриниши бўлиб, бутун организмнинг аллергенга нисбатан реакцияси бўлиб хисобланади. МНС нинг аввал қўзғалиши, сўнг эса тормозланиши, бронхоспазм ва артериал босимнинг кескин тушиб кетиши билан характерланади

Дори моддаларга нисбатан кузатиладиган аллергия.

Кўпчилик дори моддаларининг ўзи антиген хисобланмайди, лекин улар организмга тушгандан сўнг оқсиллар билан бирикма хосил қилиб, антигенга айланиб қолади. Дори моддалари ичида энг кўп аллергик реакцияларни юзага чиқарадиганларга антибиотикларнинг пенициллин группаси, сульфаниламид, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, тиазид диуретиклар, махаллий анестетиклар, транквилизаторлар, барбитуратлар, рентгеноконтраст моддалар ва йод препаратлари киради.

Дори моддалар аллергиясининг кечишини олдиндан аниқлаб бўлмайди, у дори моддасининг хоссалари, шунингдек бемор организмнинг хусусиятлари билан аниқланади.

Дори моддалар аллергиясининг клиник кўринишлари турлича бўлиб, турли хил орган ва тўқималарга ҳам таъсир килиши мумкин.


Дори моддалар аллергияси келиб чиқишига қуйидагилар сабаб бўлади

- дори моддасининг тери ва ( шиллиқ қаватнинг) зарарланган жойига қўйиш

- пролонгик таьсирга эга препаратларнинг ишлатилиши.

- дори моддаси таркибида терпен сакловчи ароматик моддаларни қўллаш (лаванда, бинафшагул, чиннигул ва б.ларнинг ароматик моддалари)

- беморнинг физиологик хусусиятлари- гормонал ўтиш вақти, хомиладорлик, климакс.
Болаларда учрайдиган аллергик реакцияларнинг сабаблари

1 ёшли болаларда: озиқ-овқат сенсибилизацияси - аллергодерматозлар, ошкозон-ичак тизимида бузилишлар.

2 ёшдан 3 ёшгача: озиқ-овқат сенсибилизацияси, дори моддалар аллергияси, аэроаллергенлар ва поллюантлар (ўсимлик чанглари). Терининг, нафас йўлларининг зарарланиши.

4 ёшдан 7 ёшгача: аэро аллергенлар, поллюантлар. Бу ёшда респиратор аллергик кўринишлар сони ортади (уй чанги, мозор замбуруғига сенсибилизация ортади) натижада поллиноз, аллергик ринит, йиллик, мавсумий аллергик конъюктивит ва бронхиал астмалар.

Катта ёшдаги болалар: Катта ёшдаги болаларда ингалацион аллергенлар- уй чанги, моғор замбуруғи, хайвон эпидермиси, ўсимлик чангларига сенсибилизация ортади. Кўпчилик болаларда поливалент аллергиянинг бронхиал астманинг, тери зарарланиши ва респиратор трактнинг зарарланиши юзага келиши кузатилади.

Аллергик реакцияга сабаб бўлувчи факторлар:

- аллергик касалликларга ирсий мойиллик

- гўдаклик пайтидаги аллергенлар билан контактида сенсибилизация юзага чиқиши (она қорнидаги холатлар хам)

- тамаки тутунининг таъсири

- ишлаб чиқаришдаги қолдик махсулотларни сенсибилизацияга таъсири

- рационда ширинликнинг кўп истъемол қилиниши аллергик реакцияларнинг кўпайишига олиб келади

- эмоционал стресс

- организмда гормонал ўзгаришлар даври - жинсий етилиш даври, хомиладорлик, климакс, хайз кўриш даври

- қуёш радиациясининг таъсири

Врачга мурожат қилиш лозим бўлган « Хавфли холатлар»

Хар қандай аллергия кўринишлари хам врачнинг кўригини талаб қилади. Қайтарилувчи аллергик реакциялар олдини олиш учун ёрдам беради. Врач консультациясини олган бемор профилактика чораларини кўради, аллергияни қайталанишида ўзини-ўзи даволашда иштирок этади.



Қуйидаги холатларда врачга қайта мурожат қилиш лозим:

- аллергиянинг янги холатлари юзага чиққанда (масалан, тошма) нафас олишнинг қийинлашиши, нафас қисиши қайд этилади.

- аллергияни даволашдан олдин қўлланилган препаратлар билан даволанмаган холатларда

- ўткир юзага чиққан аллергик холатлар узоқ муддат давомида сақланса ва вақти-вақти билан қайтарилса.


Тезлик билан ташхис қўйиш ва даволаш керак бўлган холатлар:

- хаёт фаолиятига хавфли бўлган холатлар-оғир нафас олиш, нафас олишнинг қийинлашиши, нерв системасидаги бузилишлар, артериал босимнинг кескин тушиб кетиши.

- халқум шишининг белгилари - овознинг ўзгариши, «вовилловчи» йўтал, нафас олишнинг қийинлашиши.

- аллергик шишнинг юз қисмининг юқорисига тарқалиши

- вахимага тушиш, қўрқув, холсизлик

- харакатчанликнинг ортиб кетиши

- абдоминал белгилар- кўнгил айниши, қайд қилиш, қорин оғриғи.

Поллиноз холати кузатилган беморларга маслахатлар:

- поллиноз кучайишида бошқа аллергенларга хам сезувчанлик ортиб кетади- уй чанги, хайвонлар жуни, медикаментларга аллергиянинг пайдо бўлиш эхтимоли ортади.

- уйида, иш жойида деразани иложи борича очмаслик, айниқса эрталаб. Хаво тозаловчи мосламалардан фойдаланиш лозим

- тез-тез душ қабул қилиш тавсия этилади

- машинада юрганда ойнасини қаттиқ ёпиш керак

- поллиноз касаллиги бор беморларга фитопрепаратларни хусусиятларини тулиқ ўрганиб тавсия қилиш лозим, чунки уларнинг махаллий, компресс холатлари аллергияни кучайишига олиб келиши мумкин

- шуни эсда тутиш керакки, хона ўсимликларидан (герань, примула) боғларда, далада ўсадиган гуллар ( сирень, жасмин, атиргул, марваридгул, бинафша ва б.лар) касалликни зўрайтириши мумкин.

Ота- оналарга маслахатлар

- ёш болаларда тери ва шиллиқ қаватларнинг ўтказувчанлиги юқори бўлганлиги сабабли айниқса улар юқори таъсирли аллергенлардан узоқ тутилиши шарт. Катталарга қараганда болаларда турли хил экзоген аллергенларга сенсибилизацияни ривожланиши осонроқ кечади.

- табиий озиқлантириш гўдакларда аллергия холатларининг камайишига олиб келади ( Она рационида аллергенлар мавжуд бўлмаган холатларда). Пар ёстиқларни поролон ёстиқларга алмаштириш, бола ёнида уй хайвонларини қолдирмаслик

- ота-оналари аллергик реакцияларига таъсирчан бўлган болаларга аллергия холатларини олдини олиш чораларини куриш мухимдир.



Аллергияга қарши бериладиган препаратлар 2 гуруҳга бўлинади:

  1. Тез юзага чиқадиган аллергик реакцияларни даволовчи препаратлар

  2. Секин-аста юзага чиқадиган аллергик реакцияларда бериладиган дорилар

Биринчи гуруҳ препаратларини антигистамин препаратлар – Эрлих хужайраларидан ажралиб чиқаётган гистаминни камайтирувчи препаратлар ташкил этади. Антигистамин препаратларини 3 авлоди мавжуд:

I авлод антигистамин препаратлари, анитген-антитело комплекси таъсирида ажралиб чиқувчи гистаминни қонга ўтишини камайтиради.Уларга димедрол, пипольфен, супрастин, тавегил ва бошқалар киради.

II авлод антигистамин препаратларига астемизол, акривастин, терфенадин, лоратадин препаратлари киради. Бу препаратлар Н1-гистамин рецепторлари билан боғланишдан ташқари, бронхларни камайтириш хусусиятига ҳам эгадир.

III авлод антигистамин препаратлар гуруҳига фенирамин ва хлорфениламин унумларини киритиш мумкин. Масалан: фексофенадин, акривастатин ва бошқалар киради. Шунингдек бу гуруҳга телфаст, интал, кетотифен, тайлед препаратларини ҳам мисол қилиш мумкин. Улар сезонли ринит ва аллергик коньюктивитда, бронхиал астмани олдини олишда, овқатларга боғлиқ аллергияларда аллергодермотозларда кенг қўлланилади.

Оғир ўтувчи аллергик реакцияларни даволашда (анафилактик шок, бронхиал астма) нафас олиш йўлларини кенгайтирувчи, қон босимини кўтарувчи адреномиметиклар, бронхомиметиклар ва глюкокортикоид препаратлар ишлатилади. Масалан: изадрин, эфедрин, алупент, эуфиллин ва теофиллин.

II гуруҳга кирувчи секин-аста юзага чиқадиган аллергик реакцияларни даволашда асосан антитело ҳосил бўлишини, ҳужайра иммунитетини содир бўлишини камайтирувчи препаратлар қўлланилади



Аллергия симптомларини даволашда қўлланиладиган препаратлар буйича фармацевтик ёрдам:

- аллергик реакция биринчи пайдо бўлишиданоқ врачга мурожат қилиш ва аллергиянинг сабабини аниқлаш лозим

- аллергик реакцияни чақирадиган аллерген аниқланганидан сўнг шу аллерген билан контактни йўқотиш чораларини кўриш лозим

- дори моддаси билан даволанаётганда унинг таъсир қилмаётганлиги аниқланса даволашни тўғри танлаш учун врачга қайта мурожат қилиш лозим

- биринчи авлод антигистамин компонентлари уйкуни, чарчоқни чақириш хусусиятига эга, шунинг учун уларни кечки пайт ичиш авзалроқ.

- антигистамин таъсирли препаратларни транспорт хайдашда қабул қилиб бўлмайди, чунки бу препаратлар диққатни ва харакат координациясини бузади.

- биринчи ва иккинчи авлод антигистамин таъсирли препаратларни алкоголь билан, седатив, уйку чақирувчи, транквилизаторлар, нейролептиклар, наркотик анальгетиклар билан қабул қилиш тавсия этилмайди

- биринчи авлод антигистаминлари седатив таъсири енгил уйқу чақиришдан чуқур уйқугача бўлиши мумкин. Кўпинча оддий терапевтик дозаларда хам юзага чиқиши мумкин.

- Дипразин препарати ( пипольфен) артериал босимнинг тебранишини ( дистония) юзага келтириши мумкин.

- биринчи авлод антигистамин препаратлари, айниқса ципрогептадил (перитол) иштахани очади

- биринчи авлод препаратлари узоқ муддат қабул қилинаётган холатларда уларнинг терапевтик эффектининг камайиши (тахифилаксия) кузатилиши мумкин,

- Аллергик ринит (мавсумий ва йиллик) поллинозларда биринчи авлод антигистаминларини бериш тавсия этилмайди, чунки улар М-холинолитик таъсирга эга бўлиб, шиллиқ қаватларнинг уриши, секретнинг ёпишқоқлигини ортиради ва синусоитларда гайморитни ривожлантиради, бронхиал астмада- бронхоспазмни чақиради ва кучайтиради.



4-маъруза
Юрак ишемик касаллигининг асосий симптом ва синдромлари, уларнинг келиб чикиши, ривожланиши ва уларга фармацевтик ёрдам курсатишда ишлатиладиган дориларни танлашда қўл келадиган клиник-фармакокинетик талаблар.
ЮҚТ касалликлари энг кўп тарқалган бўлиб, у ёш ошиб борган сари янада кўпроқ қайд этилади. ЮҚТ касаллигига қарши курашиш иқтисодий томондан ривожланган давлатларда умумдавлат аҳамиятига эга муаммога айланмоқда.

Инсонларни ўлимида ва ногиронликка чиқишида ЮҚТ касалликлари биринчи ўринни эгаллайди. ЮҚТ касалликларидан нобуд бўлаётган инсонлар хавфли шишлар, инфекцион касалликлар ва транспорт халокатидан нобуд бўлаётганларга қараганда кўпроқни ташкил этади.

ЮҚТ касалликларига юрак етишмовчилиги, аритмиялар, миокард инфаркти, стенокардия, атеросклероз, гипертония, ревматизм, миокардит, миокардиодистрофия, ЮҚТ неврози ва б. киради. Бу касалликларнинг ҳар бирининг ўзига хос симптом ва синдромлари бор. Бу симптом ва синдромлар мажмуаси сифатида юрак-қон томир етишмовчилиги устида тухталиб ўтамиз. Юрак етишмовчилиги аста-секин ривожланувчи сурункали ва ўткир холатда бўлиши мумкин.

Сурункали юрак етишмовчилиги.

Сурункали юрак етишмовчилиги турли формада бўлиши мумкин. М-н, ча қоринча етишмовчилигида:

- ўпка венасида қонни димланиши юзага чиқади, натижада арзимаган жисмоний ҳаракатда хансираш, бўғилиш хуружи айниқса кечалари қайд этилади. Юрак астмасига ўхшаш хуружлар, функционал эмфизема қайд этилади. Сўнгра йўтал қўшилади, қон аралаш балғам қайд этилади, шунга боғлиқ ортопноэ-нафас олишни енгиллатиш мақсадида мажбуран ўтириб олиш, гидроторакс-яллиғланишсиз плевра бўшлиғида суюқликни йиғилиши дан иборат белгилар юзага чиқади,

- юқорида кўрсатиб ўтилган симптом ва синдромларга, хусусан юракни ўзида қайд этиладиган белгилар ҳам қўшилади. Булар чап қоринча ва бўлмача бўшлиғининг кенгайиши ва митрал клапанни етишмовчилиги билан боғлиқ белгилар (эшитганда II тонни акценти ошади ва шовқин пайдо бўлиши, юрак қисқаришлари сонининг ошиши, баъзан тахиаритмиялар, қон босими тушиши ва б. ) юзага чиқади.

Упка эмфиземаси, пнемосклероз, облитерцияловчи эндоартрит каби касалликларда юракнинг ўнг қоринча етишмовчилиги юзага чиқади. Бунда:

- катта қон айланиш тизимининг веналарида қонни димланиши, юракнинг ўнг қисмини кенгайиши, ўпка артерияларида қон айланишини камайиши, бўйин ва қўл веналарида вена қонини димланиши, вена қон босимининг ошиши (150/250 мм с.у) кузатилади,

- жигарда қон айланиши бузилади, жигарда қон димланади. Шунга яраша жигарнинг чегараси катталашади, қорин бўшлиғида асцит пайдо бўлади,

- буйракнинг қон билан таъминланиши бузилади ва у билан боғлиқ патологик симптомлар (пешоб тутилиши, концентрацияси юқори пешобни чиқиши, NaCl ни ушланиб қолиши) қайд этилади,

- оёқларни қон билан таъминланиши ҳам бузилади, анасарка юзага чиқади,

- цианоз, тери остидаги вена томирларини кенгайиши ҳисобига,

- мия вена томирларидаги димланишлар ва улар билан боғлиқ симптомлар, қон босими кўтарилиши, юрак уришининг тезлашиши ва б.
Уткир юрак етишмовчилиги

Уткир юрак етишмовчилигида эса шок, коллапс, хушдан кетиш ва б. кузатилади.

Шок-нихоятда кучли ғайритабий таасуротлар натижасида МНСда қон айланиши, нафас олиш ва модда алмашинуви кескин бузилиши билан кечувчи ҳаёт учун хавфли оғир патологик жарохатдир. Шок келиб чиқиши бўйича ҳар хил (кардиоген, травматик, анафилактик, эмоционал ва б.) бўлиши мумкин.

Коллапс-тўсатдан руй берадиган қон томирлар етишмовчилигидир, бунда қон томир тонуси сусаяди, қон миқдори камаяди, А/Б пасаяди, мияда гипоксия юзага чиқади ва ҳаётий марказлар издан чиқади.

Хушдан кетиш-қисқа муддатли енгил кечувчи ўткир нейрорефлектор қон томирлар етишмовчилиги бўлиб, рухий бўшашганда, қонни курганда, баъзан хавоси бузилган хоналарга кирганда юзага чиқади. Бемор онгини, эс-хушини йўқотади, кўз олди қоронғулашади ва йиқилади. Шуларни ичида энг кўп тарқалган ва ЮИК ни бир куриниши бўлган стенокардияни олиб кўрайлик.

Сизларга маълумки, стенокардиянинг келиб чиқишида 3 та омил катта аҳамиятга эга. Булар:

-атеросклероз,

юрак тож томирлари спазми, яллиғланишлар.

Шу билан бирга стенокардиянинг юзага чиқиши хавфини оширувчи қўшимча омиллар ҳам бор. Булар:

- гиперхолестеринемия,

- гипертония,

- чекиш, ичкиликка ружу қўйиш,

- гиподинамия,

- семириш, қандли диабет,

-генетик мойиллик,

- психоэмоционал жиззакилик ва б.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда стенокардиянинг ривожланишини асосий сабабчиси: миокардга О2 ни нормал миқдорда етиб келмаслиги бўлиб қолади.

Хуш бунда қандай клиник белгилар юзага чиқади:

- чап қўл, бўйин ва тишга берилувчи кўкрак остидаги оғриқ,

- нафас олишни оғирлашгани, ҳаво етишмаслиги,

-ўлим хавфи,

-ЭКГда ўзгаришлар ST ни пасайиши ва «коронар» Т тишини пайдо бўлиши.

Юқорида санаб ўтилган клиник белгиларни йўқотишнинг 2 та йўналиши мавжуд:

- стенокардия хуружини даволаш,

- стенокардия хуружининг олдини олиш.

Буни фармацевтик ёрдам йўналиши бўйича қандай амалга оширилади.

Стенокардия хуружини олиб ташлаш учун рецептсиз бериладиган антиангинал препаратлардан фойдаланилади. Уларга нитратлар (нитроглицерин ва унумлари), -адреноблокаторлар (кардиоселектив препаратлар, Са антогонистлари ва К+ канали активаторларини киритиш мумкин.

Стенокардия хуружининг олдини олиш учун рецептсиз бериладиган антиагрегентлар, миокардда метаболизмни кучайтирувчи препаратлар ва гиполипидемик таъсирга эга препаратлардан фойдаланилади. Дорисиз йўллардан ҳам фойдаланиш мумкин (аортакоронар шунтировка, ангиопластика ва б).

Халқ табобатида саримсоқпиёз, дулана, ёнғоқ барги тиндирмаси, қирқбўғим дамламаси, арслонқуйруқ наъматак, олма, ўрик қоқиларидан фойдаланадилар.

4-маъруза
ТЕМИР ТАНКИСЛИК КАМКОНЛИГИ ВА УЛАРНИ ДАВОЛАШДА ЎЗ-ЎЗИГА ЁРДАМ БЕРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ

Қондаги эритроцитлар микдорининг камайишига ёки эритроцитлардаги гемоглобин микдорининг камайишига камқонлик─анемия дейилади. Анемиянинг 2 хили бор:

1. гипохром анемия

2. гиперхром анемия


Гипохромли анемияда. эритроцитлардаги гемоглобин микдори камайиб кетади, чунки маълум сабаблар натижасида гемоглобинни нормал синтези учун темир моддаси етишмай колади. Шунинг учун хам бу анемияни темир етишмовчилигидан келиб чиккан анемия деб хам юритилади. Бунда организмда кислород етишмовчилиги (гипоксия) билан боғлиқ турли хил хасталиклар (кўкрак сикиш касаллиги ─ стенокардия, юрак ишемик касаллиги, холсизланиш, тез чарчаб колиш, бош айланиши ва оКриши, нафас сикиши ва бошкалар) юзага чикади.

Гиперхромли анемияда эритроцитлардаги гемоглобин микдори нормага нисбатан ошиб кетади, аммо лекин эритроцитларнинг микдори жуда камайиб кетган бўлади ёки етилмаган холда бўлади. Гиперхромли анемияни захарли камқонлик деб хам юритилади. Бу анемия Аддисон ─ Биримера, спру, ичакдаги инвазия ─ глистларнинг токсик ─ захарли формаси каби касалликларда юзага чикади.

Икки оғиз бу анемияларни келиб чикиш механизми хакида: Умуман анемия жуда кенг таркалган касалик. ВОЗ ─ Умумжахон соғликни саклаш ташкилотининг берган маълумотига караганда Жахон бўйича анемия билан оКриган беморлар сони 35 млн.дан ошиб кетади.

Анемия касали Ўзбекистон Республикасида хам жуда кенг таркалган. Кўзга кўринган олимлар (У.А.Аскаров, С.М.Бахромов, Э.К.қосимов, Ф.Файнштейн, Ю.К.Джабборова, Д.Н.Абдуллаев)нинг берган маълумотига караганда хар 4та одамнинг 2тасида анемиянинг у ёки бу тури турли формаларда учрайди. Анемия айникса ёш болаларда, аёлларда (айникса хомиладор ва кўп болали аёлларда) жуда кенг таркалган. Айрим район ва туманларда ахолининг 65-9%-ида анемия қайд этилади.

Бутун анемия касаллигини 75-8%-ини гипохром ─ темир етишмовчилигидан келиб чиккан анемия ташкил этади.

Хўш, бу касаллик кандай юзага чикади? Нормал холдаги организм 2,5-5, г.темир саклайди. Бунинг 6%-и гемоглобин таркибида, колганлари эса турли орган ва тўкималардан иборат (кўмик, жигар, кора талок ва лимфа тугунлари) деполарда мушак оксиллари ─ миоглобулинларда бўлади. Маълум бир кисми эса миоглобин ва ферментлар таркибида бўлади. Гемоглобин 2 кисмдан иборат: оксилли ─ глобинли ва темир сакловчи-гемли кисмлар. Турли организмларда глобинлар турлича бўлиши мумкин, лекин гемлар доим бир хил бўлиб, темирни порфин билан бириккан комплексидан иборат. Ҳар бир гемоглобин 1 молекула глобин ва 4 та гемлардан ташкил топган. Нормал одам қонида хар куни 25 триллион эритроцитлар айланиб юради. Эритроцитлар 3-4 ой яшаб сўнгра парчаланадилар. Ҳар куни соғлом организмда 2 миллиард эритроцитлар етишиб чикади. 1-та эритроцитда 2 млн. гемоглобин молекуласи бор. Ҳар куни темир сакловчи хамма орган ва тўкималар ўртасида доимий алмашиниш, темир запасларини янгилаб туриши, хамда темирни организмдан бутунлай чикиб кетиши (қон кетиши, авитаминоз, радиация ва бошкалар) қайд этилади. Шунга караб хар куни организм ,5-1мг темир йўкотади. Организмни соғлом ушлаш учун хар куни шунча (,5-1мг) актив темир моддасини ўзлаштириб олиши керак. Агар шу процесс нормал холда олиб борилмаса турли формадаги анемиялар келиб чикади. ,5-1 мг актив темирни ўзлаштириб олиш учун бир кунда организмга 2-8 мг темир тушиши керак.

"Ўзбекистон маданияти ва адабиёти" газетасида келтирилган маълумотда. К.Маркс Ф.Энгельсга ёзган хатида:"... агар маданият онгли равишда бошкарилмай, стихияли ривожланадиган бўлса... ўз ортида чўл колдиради..." деган экан. Хозирги кунда туз тўзонлари Тошкентгача етиб келди, хаттоки Памир ва Тянь-Шань тоғ ва музикларида хам бор. Ерга солинаётган химёвий дориларнинг 4% сув оркали ўсимликка ўтади. қолгани эса турли йўллар билан дарёларга ўтади. Бу сувларни эса биз истимол киламиз.

Чимкентда хар 1 та бир ёшгача бўлган боладан 33-35 таси ўлаётир, баъзи ерларда эса уларнинг сони 47-5 тагача етмокда.

Ашхабад областида текширилган 368 та 14 ёшгача бўлган боладан 3 таси соғлом деб топилган, колганлари эса турли касалликларга чалинган болалардир. Қораколпоғистон АССРда аёлларнинг 9% анемия га учраган. Уларнинг болалари хам камқонликка учраган холда туғиладилар.

Организмни темир моддасини ўзлаштириши истимол килинаётган овкатнинг характери, тури, вакти, микдори ва ошкозон силлик каватининг холатига боғлиқдир. Бундан ташкари темир ўзлаштирилишида фруктоза, Ас.кислотаси катта роль ўйнайди. Киши организми мева ─ сабзавотлардаги темир моддасини 2─8%- ини, гўшт, балик, жигар ва дуккакли (ловия, нўхат, мош ва бошкалар) моддалардагисини 15─2% ўзлаштириб олиши мумкин.

ОИС─сида 2 валентли ионлаштирилган темир моддаси (Fe 5++ ) яхши сўрилади. Турли хил овкатлар ва дорилар билан ошкозонга темир уч валентли (Fe 5+++ )холида тушади.

HCL ва фруктоза таъсирида (пепсин, ферментлар) у Fe 5++  га ўтади. Ас. кислота Fe 5+++  ни Fe 5++  ўтишида мухим роль ўйнайди. Сўнгра Fe 5++  ошкозондан 12 бармок ичакка ўтади ва у ерда ичак силлик каватидаги апоферритин оксили билан бирлашиб сувда эрувчан комплекс ─ ферритин холига ўтади ва яна Fe 5+++  холатини кабул килади. Ичак деворларидан капеллярларга ўтишда Fe 5+++  ли яна Fe 5++  лига ўтиб қон зардобидаги трансферрин ( 7g  ─ 7  глобулин) билан боғланади ва бутун оргаинзм бўйлаб айланиб юради. Бу ўзлаштирилган темирнинг бир кисми эритроцитларнинг етилишига, бир кисми деноларга ўтса, бир кисми организмдан чикиб кетади.

Мана шу нормал процесс бузилганда гипохром анемия юзага чикади. Баъзан организмда ─ плазмада Fe 5+++  ионларининг микдори ортиб кетади. Бу нарса гемолиз ва куйиш холатларида юзага чикади.

Бунда сувда эримайдиган Fe 5+++  ─ нинг комплекси гемосидерин микдори ошиб тўкима ва органларда йиКилиб колади. Бундай холатга ─ касалликларга гемосидероз  дейилади. Шунинг учун хам препаратларни парантерал йўл билан олинганда қон анализини мунтазам ўтказиб туриш ва препаратларни факат кўрсатилган схема асосида ишлатиш керак!

Гиперхромли анемия асосан Витамин В 412  ни сўрилишини бузилишидан ёки бутунлай бўлмаслигидан юзага чикади. Бунда антианемик фактор Кестля катта рол ўйнайди. Бу факторда экзаген ва энтоген сабаблар бўлиб, экзагенли сабабда истеъмол килинаётган овкатларда Витамин В 412  ни нормал микдорда бўлмаслиги кирса, эндогенли сабабда овкатлар билан етарли даражада В 412  истеъмол килинадию, лекин у медада гастромукопротеинни йўклиги сабабли ўзлаштирила олмаслиги киради.

Кобальт препаратлари (коамид, Со─9, СоСl 42 ) кизил қон таначаларининг стимуляциясини оширади. Улар буйракдан эритропоэтинни ажралиб чикишини оширади. Бу эффект Со препаратини буйракда гипоксия чакириши хисобига бўлади. Темир препарати билан Со препарати бирга берилса темир препаратини гемоглобинга ўтиши анча тезлашади ва енгиллашади. Кобальт препаратлари айникса инфекция ва яллиғланиш билан юзага келган анемияларда яхши ёрдам беради.

Уларнинг таъсири буйрак етишмовчилиги касаллигида унча кўл келмайди.

Шундай килиб қон пайдо бўлишига таъсир этувчи дори воситалари 2 га бўлинади:

I. Эритропоэзга таъсир этувчи дори воситалари:

а) эритропоэзни стимулловчилар: темир ва темир унимлари, ферамид, маргимиш, жигар препаратлари, коамид, В 412 , фоль кислота ва бошкалар.

Инъекция йўли билан темир сакловчи препаратлар:

ферумлек, ектофер ва фербитол ишлатилади (амп.─ 5мл.венага/в; 2мл.мушак орасига ва амп. ─ 2мл-дан). Узок таъсир этувчи темир препаратларига ферроградумент ва феоспан (Югаславия) киради ва гемофер, пролангация таъсирга эга полифер препаратлари киради.

Темир препарати билан захарланганда десферал (,5 - 1г, мушак орасига) препаратидан фойдаланилади. 1 кисм десферал 8,5 кисм Fe 5+++  лини бирлаштириб олади ва чикиб кетади. Десферал хар 4-8 соатда юбориб турилади.

б) эритропоэзни сусайтирувчилар. (Булар эритримия касаллигида) ишлатилади. P 532  Радиоактив фосфорни Na-ли тузи. Бу препаратлар  7b  ва  7g  - нур чикаради. Унинг яшаш даври 14,3 кун. (милли Кюри) ,5-2 mCдан 2-1 мл 1-2% глюкоза эритмасига кўшиб 6-8 кунда 1 марта венага юборилади.

II. Лейкопоэзга таъсир этувчи дори воситалари:

Лейкоцитлар кўмикда, лимфа тугунларида, кора талокда ишлаб чикилади. 1мл қонда 4-8 мингта бўлади. Яшаш даври 8 кун. Лейкоцитлар 2 группа бўлинади: гранулоцитларга 7% ва лимфацитларга (3%). Агарда 1 мл қонда лейкоцитлар сони 1 дан ошиб кетса лейкоцитоз дейилади.

Лейкоз -ок қон касаллигида эса жуда кўпайиб кетади.

а) Лейкопоэзни стимулловчилар: Na нуклеинат, метилурацил, пентоксил, лейкоген, фоль кислота.

б) Лейкопоэзни сусайтирувчилар: Бунга ўсмаларга таъсир этувчи дорилар киради (Колхицин, Тиофосфамид, Миелосан, Допан, Циклофос фан ва бошкалар).

Лейкопения-токсик-захарланиш, инфекция ва радиациядан юзага чикади.

Камқонликда ишлатиладиган янги тайёр дори турлари:

1. Эпрекс  7a - эритропоэтин.

2. Ферронал─35(сироп).

3. Полидан.

4. Полифер.

5. Биовитал ва фенотек.

6. Сорбифер ─ Дурулес.

7. Тардиферон, Фербитал, Феррокаль.

8. Феррин, Пирофер, Когистин, Феррамид унумлари.

Ушбу дориларни ишлатишда куйидаги факторларга алохида ахамият бериш керак. Актив темир (Fe 5++ )абсорбцияси берилаётган темир дозасининг ошиши билан камайиб боради. Масалан: 4-1 мг/суткада қолса актив темир абсорбцияси 3-35% атрофида, агар темир дозаси 3-4 мг/сутки бўлса-5-7% атрофида бўлади. Шунинг учун хам бир мартабоа ичиладиган темир препаратни дозаси 13-15 мг.дан ошмаслиги керак. Суткадаги дозаси эса-4-45 мг ошмаслиги керак. Шунингдек темирни сўрилиши организмни темирга нисбатан дефицит холатига хам боғлиқ. Агарда темир запаси нормага якин бўлса кабул килинган темирни 5-7% абсорбцияланади. Темир етишмовчилиги қайд этилса-15-17%-зи, анемия касаллиги бўлса -25-3% абсорбцияланиши мумкин. Темир препаратларни эрта билан оч коринда яхши сўрилади.

Одамни массаси, жинси, тузилиш қонституциясига караб бир кунда 2-3 мг Fe 5++  ни организм талаб килади. Бунинг учун эса оғиз оркали 1 мг-га якин Fe 5++  организмга тушиши керак. Ана шу 2-3 мг Fe 5++  дан ,5-1 мг актив Hb билан бирлашадиган Fe 5++  қонга ўтади. Баъзан организм бир кунда 75-1 мг Fe 5++  талаб килади. Бунинг учун эса 3-4 мг Fe 5++  кабул килиш керак бўлади. Бундан ортик темир препаратини кабул килиш мантикга лоик эмас. Оғиз оркали даволаш ўрта хисобда 2-3 ой давом этади, баъзан эса 4-6 ой.

Бу вакт ичида Hb микдорини 12г% етказиш мумкин. Шундан сўнг хам темир препаратини кабул килишни яна 1,5-2 ой давом эттириш керак бўлади. Кейинчалик баъзи бир беморларда профилактика максадида темир препаратини бир кунда 3-6 мг дан бериб бориш хам мумкин бўлади. Темир препаратларини ўзига хос нокулайликлари бор:

Темир глецерофосфат ва каферид . Темирни 3 валентлигини саклайди ва ОИС деярлик сўрилмайди. Фитин, ўзида фитоферроктал саклаши хисобига Fe 5++ ни сўрилишини бузади.

Темир хлорид,  .алоэ+темир сиропи бор-йўКи ўзида 2,5 мг Fe 5++ саклайди ва диспепсия чакиради.

Феррамид эса темирни ўзида жуда кам саклайди. 1 кунда 1-12 та таблетка ичишга тўғри келади. Гемостимулан . эса катта табл. нохуш хидга эса, беморлар яхши ичаолмайди.

Ферроцирон .-дизурия чакиради. Ферроплекс . -кичик дозада бўлиб 8-1 та табл. кабул килиш керак бўлади.

Тардиферон- табл. 8 мг . Fe 5++ саклайди ва 8 мг мукопротеазадан иборат бўлиб, яхши таъсир этади. Мукопротеаза Fe 5++  овкатлар билан аралашиб кетишидан ва Fe 5+++  ўтиб кетишидан саклайди.

Ферро-градумент .-табл 5.  15 мг актив Fe 5++  ни саклайди. Бу темир губкасимон пластик субстанцияда бўлиб, улар кўп бурилишлардан иборат. Бу системадан Fe 5++  факат ОИС даги суюклик мухитидагина ажралиб чикаолади. Препаратдан Fe 5++  ажралиб чиккач пластик матрикс нажас билан чикиб кетади.

Парентериал юбориладиган темир препаратлари:

1. Темир декстрани . -3 валентли гидроксил темирни стабил комплекси. венага ёки мушаклар орасига юборилади. Кучли комплекс бўлгани учун қон плазмасига ионизирланган темир тушмайди ва трансферрин темирга туйинмайди. Мушаклар орасига юборилганда препарат секинлик билан абсорбцияланади асосан лимфа йўллар оркали 3 кун ичида препарат 5% қонга ўтади. Уни 25% эса 3 хафта ичида инъекция килинган жойда колади, 5-1% эса яна 4-5 хафта колиши мумкин.

2. Эктофер .-темир -сорбит комплексидан иборат. Уни ММ= 3-5 минг. Бу препарат мушаклар орасига юборилгач жуда тез адсорбцияшади ва 12 соат ичида уни 85% сўрилади. Препаратни биринчи порцияси эритроцитларда 12-24 соатдан сўнг кўрилади. 24 соат ичида препаратни 3-4% пешоб билан ўзгармасдан чикиб кетади.

3. Фербитал .-темир -сорбит комплекси худди эктофер каби таъсир этади. Организмдан бутунлай 2 кун ичида чикиб кетади.

4. Феррум-лек .-венага юбориш учун темир-сахарат формаси ишлатилади. Мушаклар орасига кичик молекулали темир-декстран формаси ишлатилади. Бу препарат юборилган еридан лимфа системаси оркали абсорбцияланади.

5.Ферковен-в енага темир-сахарат холида ишлатилади ва организмга 9% ўтади. Препаратни 1% пешоб билан чикиб кетади. Бу препаратларни маълум кисми организм талабига мувофик Нв га ферртин комплекси оркали ўтади ва шу комплекс холида жигарни РЭС-да, кора талокда, суяк илигида бўлади.

6. Пирофер = . Fe 5++  + Вит.В 46  дан иборат кардинацион бирикма. ТашФармида Ш.Шакирова томонидан тўла қонли ўрганиб чикилган ва ЎзР Фқ-таси томонидан клиник синовдан ўтказишга рухсат этилган. Бу препарат ампула ва таблетка формада чикарилади.

7.Когистин= .Cо 5++  + гистидиндан иборат координацион бирикма.1%-1 мл амп.м/о. юборилади. Fe препаратини параентерал беришдан 2-3 кун авввл албатта оғиз оркали берилаётган темир препаратини беришни тўхтатиш керак. Темир препаратини 1  кунда вена оркали 1 мг.дан ортик  бериб бўлмайди, чунки 1 мг Fe 5++  трансферрини тўла тўйинтириши мумкин, колган темир микдори эса токсик таъсирларини юзага чикаради. Шу дозани хам хафтада 3 марта берилган маккул. Вена оркали мушаклар орасига юбориладиган препаратларни мутлако бериб бўлмайди. Венага юборадиган препаратларни  секинлик билан 2-5 мг/мин микдорда 5-1 мин ичида юборилади. Умуман параентерал юбориладиган темир препаратлари махсус номограмма ва формулага биноан юборилади.

Темир препарат билан оғиз оркали даволаш 3-6 ой давом этади.

Даволашни бирламчи даволаш эффекти 4-7 кунларда қайд этилади. Бунда қонда ретикулоцитоз бўлиб, ёш етилаётган, гемоглобин билан тўинган кизил қон таначаларининг микдори ошиб кетади. Нв-ни микдори ишонарли даражада ошиши даволашни 2-4 хафталарида қайд этилади. Нормал холатга эса давонинг 1-3 ойларида келади. Агарда гипохром анемиянинг ЖДА диагнози тўКри кўйилган бўлса, албатта темир препаратлари ижобий таъсир этади.

Темир препаратларидан  декстран+ темир препарати параентерал юборилади. Декстран темир препаратининг 1 мл-да 5 мг Fe 5++  бор. Бу препаратни мушаклар орасига чукур юборилади, акс холда инъекция ўрнида сарКиш доғлар пайдо бўлади. Шунинг учун бу препаратни баъзан венага хам юборилади. Эритропоэтин суяк илигидаги эритроцитларга моил специфик эритропоэтин рецепторларини китиклаб эритроид усимталарида пролиферация процессини кучайтиради. Эндоген эритропоэтинлар буйрак хужайраларидан буйрак гипоксияси юзага келганда ажралади. Анемия холатларида экзоген эритропоэтинлар кўплаб ажаралиб чикади ва суяк илигида нормал эритроцитларни етилишига туртки бўлади.

Нормада қонда эритропоэтин микдори 2 МЕ/л га тенг бўлиб, анемик холатларда 1-5 МЕ/л гача кўпаяди. Аммо анемия буйрак етишмовчилигидан келиб чиккан бўлса эритропоэтин ўз ижобий таъсирини кўрсата олмайди. Препаратни 5-15 МЕ/л хисобида хафтада 3 махал вена оркали юборилади. Препаратни бошка препаратлар билан бирга кўшиб бериб бўлмайди.



5-маъруза
ЙОД ТАНҚИСЛИК ХОЛАТИ, УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ДАВОЛАШ АСОСЛАРИ

Йод танқислиги ҳолати (ЙТХ) ер юзидаги ахолилар ўртасида кенг тарқалган. ВОЗни берган маълумотига қараганда дунё ахолисининг 200млн-да «эндемик бўқоқ» касаллиги холатида, 3млн-га якинида «кретинизм» холатида қайд этилади. Болалар ўртасида 15%га яқинида ақлий қолоқлик, етишмовчилик каби холатлар мавжуд…!

ЙТХ-ти 1983 йилдан бошлаб «эндемик бўқоқ» деб келинмоқда. Бу холат бизнинг республикамизда хам жуда кенг тарқалган. Масалан: ССВ қошидаги эндокринология ИТИ-тини берган маълумотига қараганда ЙТХ-Тошкентда 50%-га яқин, Термизда-82%, Самарқандда-60%, Андижонда-60%-дан ортиқ холатларда қайд этилади. Буларнинг хаммаси эндемияни оғир даражасидан хабар бермоқда…!

Жахон бўйича хозирги кунда 43млн одам ақлан ва жисмонан заифлик ва 11млн. одам кретинизмдан зарар кўрмоқда, 760 млн одамда эса бўқоқ бор…!

Сизларга маълумки, ЙТК инсоннинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир этади, ва барча ёшдаги одамларда бўқоқни вужудга келтиради.

Эндемик кретинизм кўпинча ақлий қолоқлик, кар-соқовлик, спастик дисплегия (харакатни бузилиши) билан характерланади. ЙТК-аёлларда кўпинча бола ташлашлар сонини орттиради, ўлик туғилишлар, перинатал ўлим холати ва янги чақалоқларнинг ўлими сонини кўпайтиради.

ЙТК-болалар ва ўсмирларда жисмоний, ақлий ва жинсий ривожланишини сусайтиради. Бу касалликда қалқонсимон без гормонларининг даражаси камаяди, чунки тиреоид гормонларининг таркибига йод атомлари киради…!



Катталарда микседема кучаяди, юқорида санаб ўтилган симптомлардан ташқари хом семизлик, ишга лаёқатлик хисини сусайиши, жисмоний мехнат даражасини камайиб кетиши юзага чиқади…! Чунки ЙТК-да организмда алмашиниб бўлмайдиган, ўрнини босаолмайдиган тиреоид гормонини камайиши ёш болаларда ва катталарда миянинг ривожланишини сусайтиради. Йод МНС-сининг барча этапларида уни нормал формага тушишида ва нормал функциясини юзага чиқишида қатнашади.

ЙТХ-ти қайд этилган зоналардаги болаларнинг 2/3 қисмида у ёки бу даражадаги етишмовчиликлар, айниқса ақлий ва интеллектуал қолоқликлар қайд этилади. Бунга шу регионда қайд этиладиган қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин:



  1. Асфиксия ёки

  2. травма билан туғилиши;

  3. Нейронларга боғлиқ инфекциялар;

  4. Етарли даражада овқатланмаслик;

  5. Гўдакларда қайд этиладиган гипербилирубинемия;

  6. Йод, цинк ва темир етишмовчилиги;

  7. Социал диправация ҳолати…!

ЙОДНИ НОРМАДА ОРГАНИЗМГА ТУШМАСЛИГИ




Нисбий гипотироксинемия ривожланади



Етарли даражада етилмаган мияни юзага келиши


Нерв хужайраларининг нормал етилиши ва миграцияси бузилади




¡сиш факторини ва нервни нормал синтези бузилади.




Нерв толаларини миелинизацияси бузилади.



Синоптогенез ўсимталарининг бузилади




Нейропептид ва нейромедиаторлар бузилади



Миянинг юқори даражадаги рухий жараёни бузилади,

Дезонтогенез юзага чиқади.



Нима қилмоқ керак? Буларни олдини олиш ва уларни даволашни оптимал вариантларидан фойдаланиш керак бўлади…!

7 сентябр 2006 йилда Уз. Республикаси Олий мажлисини Қонунчилик палатасини навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бунда «Йод етишмовчилиги касалликларининг олдини олиш тўгрисида»ги қонун лойихаси мухокама қилинди ва депутатлар қонун лойихасини асосий қоидаларини маъқуллаб, уни биринчи ўқишдаёқ қабул қилдилар (Ҳалқ сўзи, 8.09.06 й №177 (4076)

Шу қонун ва УзР Вазирлар махкамасининг 2005 йил 26.09. даги «¡збекистонда 2005 2009 йилларда ЙТХ ва ЙТК-ни олдини олиш ва уларни камайтириш бўйича Давлат дастури» асосида ЙТХ ва ЙТК-ни олдини олиш ва даволаш режалари ишлаб чиқилди ва улар турмушга тадбиқ этилмоқда. Бу борадаги энг самарали ва арзон усул бу тузни йодлаштириш дедик. Чунки ахолимиз хар куни 10-15гр йодланган ош тузини истеъмол қилади.

Демак, бу йўл билан хар куни, бир миқдорда, доимий равишда бутун ахоли ичида оддий ва енгил усул билан ЙТХ-ни олдини олиш тадбирларини кам харакат ва харажатсиз ўтказилади.

Аммо бизда туз заҳираларидан ахоли йодланмаган ош тузини ўз кучи ва ишбилармонлар ёрдамида индувидуал холатда оладилар ва тарқатадилар (машиналарда…). Бу тузларни сифати талаб даражасида эмас.

Ишбилармонлар йодлаштиришда полиэтилен қопчаларида «йодланган ош тузи» ёзилган махсулот деб сотсаларда, унда нормал йод миқдори йўқ…!

Тузни йодлаштиришда ЖССТ тавсияси мавжуд. Аммо бизда:


  1. Туздаги йодни йўқолиши ишлаб чиқарилган еридан то истеъмолчига етиб боргунча 20%-ни ташкил этади.

  2. 20%-и овқат тайёрланаётганда йўқолади.

Нормада 20-40мг/т ёки 34-66мг/т калий йодид концентрацияси зарур бўлади. Пешоб билан ажралиши эса 100-150мкг/л.ни ташкил этади.

¡ртоқлар! Бўқоқ касаллиги тарқалиши жуда юқори. Масалан, бу касалликга тарқалиши кейинги 10 йилда 36%га кўпайди. Умуман бу холат 30%га ошса «оғир холат» дейлади. Масалан: 30 йилларда яъни қатағон йилларида шундай «оғир холат» қайд этилган. Хусусан, ¡збекистонда йод етишмовчилиги 10 йил олдин 20%-ни ташкил қилган бўлса, хозирда 60%-га кўпайган.

Бўқоқга чалиниш Республикамиз пойтахтида 52%-га кўтарилган. Болалар ўртасида бу хасталик 60%дан кўпроқни ташкил этади. Бу эса 2 баробар «оғир холат» демакдир.

Йод етишмовчилигини асоратлари:


  1. ақлий заифлик;

  2. бўқоқ;

  3. асаб тизимини бузилиши;

  4. жисмоний заифлик;

  5. репрдуктив фаолиятни бузилиши;

  6. кар-соқовлик;

  7. паканалик (10-12см);

  8. Жинсий мойилнинг сусайиши;

  9. Чақалоқни чала ва ўлик туғилиши;

  10. Мушак, юрак, буйрак, жигар ва миянинг емирилиши.

Шунингдек кейинги 10-12 йилда (40-50 йиллар) ахолини ўртача ёши 5-6 ёшга камайди.

Сабаблар: экологик мухитни ёмонлашиши;

аҳолини тиббий саводсизлиги;

озиқ-овқатларда йод танқислиги ва б.

Текширишлар хозир ¡збекистонда «оғир йод етишмовчилиги» мавжудлигини кўрсатди (50-60%).

Юқоридагиларни инобатга олиб 2000 йилда БМТ «Болалар жамғармаси» томонидан Республикага 5та ош тузини йодлаш қурилмаси, 15 тонна калий йодати ва 5та ош тузида ва пешобда йод миқдорини аниқловчи лабораториялар келтирилди.

Кузатувлар ахолини фақат 17%-гина йодланган ош тузини истеъмол қилишини кўрсатди.

Вазифалар: 1) водопровод, қудуқ сувлари, минерал суларни, нон, сут ва сут махсулотларини, ёғ ва ёғ махсулотларини, ош тузини йодлаш лозим.


  1. Йод ушловчи таблеткалар, сақичлар, чойларни ишлаб чиқариш лозим.

  2. Бир кунда соғлом одам 150мкг миқдордаги йодни истеъмол қилиши керак.

Йод танқислигига қарши қандай чоралар кўрилиши керак:

        1. Мамлакатда йод танқислиги муаммосини тан олиш, Вазирлик ва ташкилотларни ушбу муаммо ечимига жалб этиш;

        2. Йод танқислиги муаммосини хал этишга қаратилган қонун қабул қилиш;

        3. Ош тузига қўшиладиган йоднинг тури, сифати ва миқдорини назорат этиш;

        4. Танани йод билан таъминловчи бошқа муқобил усулларини (сув, сут, ун, чой, минерал сувлар ва б.к) қўллаш;

        5. Йодлашда жавобгарлик ва хисоботни назорат остига олиш;

        6. Семинар, кенгаш ва б.қ орқали ахолини йод танқислиги муаммоси билан таништириш ва огохлантириш керак;

        7. Ушбу ишга халқаро ташкилотларни жалб этиш;

        8. Йод танқислиги муаммосини хал этишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарур бўлади.

Щитовид-қалқонсимон безининг гиперфункциясида йод препаратлари ва дийодтирозин хамда шу без функциясини бузувчи ва сусайтирувчи препаратлар ишлатилади:

Метилурацил-0,25 табл. антиструмин (калий йодит)-0,005 табл

Мерказолил – 0,005 табл. радиоактив йод (131I ва 132I)

Перхлорат калий 0,25 табл

ҳамда йод препаратлари («MERK» фирмаси):

ЭУТИРОКС-100 (Левотироксин),

ЙОДИД-100 (йодид калий),

ЙОДИД-200 (йодид калий),

ТИРАЗОЛ (тиамазол)

ЙОДТИРОКС (левотироксин+йодид калий)

А.Т.-10 (дигидротахистерол) қўлланилади

Эндокрин безининг патологияси билан фаннинг эндокринология бўлими шуғулланади.

Биз сизга эндокрин касалликларини баъзи бирлари устида қисқача маълумотлар бердик холос. Инсонларнинг йодга бўлган кундалик эхтиёжи:


  1. Эмизикли ёш болалар учун- 50 мкг.

  2. Кичик ёшдаги …………… - 90 мкг

  3. Мактаб ёшидаги………… - 100-120 мкг

  4. Усмирлар ……. ………- 150 мкг

  5. кекса ва катта …………- 180 мкг

  6. Хомиладор ва эмизикли аёллар…- 200 мкг

Шу билан бирга «Иммуноламин»ва «Йодомарин» дармон-дорилар бор.

Даво сифатида хозирги кунда жуда кўп йодли препаратлар мавжуд:

Йодомарин, Йодбаланс, антиструмин, L-тироксин, эутирокс, йодтирокс ва бошқалар, Ламинария кукуни. «Смайл» ичимлигини 1л.100мкг йод бор.

Кундалик таомларимиздан:

картошка, қулупнай, яшил болғор қалампири, помидорлар, қизил ловия, қатиқ ёки сузма зардоби, саримсоқ пиёз, исмалоқ, эчки сути, балиқлар йодга бой махсулот хисобланади.

2001 йил 6-12 июнда Парламентимизни ахолини ижтимоий мухофаза қилиш ва бандлик қўмитасида «Йод танқислиги муаммолари мавзусида»конференция бўлиб ўтди. Шу қўмита раиси М.Сафоева йод танқислиги борасида Республикада ахвол қониқарли эмаслигини таъкидлади. Чунки кейинги 10 йил ичида бўқоқ касаллиги Республикада 16%дан 36%гача кўтарилди. Тошкентда бўқоқ касаллиги 52%га етди.

ЙТХ-ни олдини олиш учун Республикамизда етиштирилган мева, сабзавот ва гўшт махсулотларида аниқланган йод миқдори:


Махсулотлар номи

100г. махсулотдаги йод миқдори (мкг)

100 мкг йод тутган махсулот миқдори (гр)

хурмо

ёнғоқ


олма

помидор


картошка

сабзи


пиёз

нўхат


мош

гуруч


мол гўшти

қўй гўшти

балиқ (сазан)

тухум


2,8 мкг

4,6


1,6

2,1


2,8

4,4


1,8

2,3


1,7

1,6


2,1

1,8


3,9

3,5



3600

2100


6300

4800


3600

4200


5600

4350


5900

5300


4800

5600


2500

2880


1998 йилдаги УП-207 сонли Президент фармони (Узбекистонда Соғлиқни Сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида») асосида 2002 йилни 1 апрелда Республикамизда Саломатлик маркази асосида Саломатлик институти, вилоятларда эса Саломатлик марказларини филиаллари ташкил қилинди!


6-маъруза
ИММУН ТИЗИМ РАСАЛЛИКЛАРИДА ФАРМ ЁРДАМ.
Адабиётлардан маълумки МНС-организм олдига асосан 2 та масалани кўяди:

1. Умумий масала.

2. Шахсий (харбир орган учун) масала.

Умумий масала организмдаги гомеостазни-доимий турғунлик, мутадиллигини саклаб туришдан иборат бўлади. Организмни ички мухитидаги доимий турғунлик унга ташкаридан тушадиган  бегона моддалар таъсирида ўзгариши мумкин. Бу моддаларга: вируслар, микроблар, химик моддалар, радиоактив моддалар, дорилар ва б.к. киради.

Бу моддаларни организмга киритилмаслиги учун  носпецифик организмдаги химоя системалари (тери, гематоэнцефалик тўсик, қон, организмдаги суюкликлар, ферментлар, ошкозон соки, тўкима макрофаглари ва нейтрофиллар) ишга тушади. Бу тўсикдан ўтган "бегона" моддаларни йўкотиш учун организмни иммунли тизими ишга тушади.
┌─────────────┐

│Иммунли тизим│

└─────────────┘

/ \


┌────────┐ ┌─────────────┐

│тимусдан│ ва │суяк илигидан│

└───┬────┘ └───────┬─────┘

│иборат бўлиб улардан│

┌───┴─────────┐ ┌─────┴────────┐

│Т-лимфацитлар│ва │В-лимфоцитлар │

└─────────────┘ └──────────────┘

ажралиб чикади.


Т-лимфоцитлар бошкачасига макрофаглар дейилади. Улар тўкималарга кириб колган бегона моддаларга карши курашади ёки ўзидан токсик моддалар ажратиб бегона моддалар жойлашган тўкималарни ва ундаги моддаларни нобуд килади.

В-лимфоцитлар эса организмдаги оксиллар билан бирлашиб антителалар хосил килади. Улар эса организмга тушган бегона моддалар-антигенларни боғлаб олади ва организмдан олиб чикиб кетади.

Шунингдек антителалар бегона инфекциялар билан бирга хужайрани хам бузиб йўк килади. Агарда антителалар ва аутоиммун жараёнлар нормадан ортиб кетса салбий ва ножўя таъсирларни келтириб чикариши мумкин. Бундай холларда иммунитетни пасайтирадиган иммунодепрессантлар ишлатилади. Иммунодепрессантларга хужайраларни бўлиниши ва ўсишини тўхтатувчи моддалар, цитостатик (хафли шишларга карши)лар, глюкокортикоидлар киради. Булар гуморал ва хужайрали иммун тизимини сусайтирадилар.

Хозирги кунда танлаб таъсир этувчи иммунодепрессантларни яратиш устида катта ишлар килинмокда. Масалан: Москвадаги Иммнология Илмий-текширирш институтида РМФА-сининг мухбир-аъзоси Р.М.Хаитов рахбарлигида организмни иммунли тизимига таъсир этувчи синтетик препаратлар устида катта ишлар олиб борилмокда.

Иммунодепрессантлар органларни кўчириб ўтказишда, автоиммунли касалликларда (кизил волчанка, склеродермия, полиартеритлар, миастениялар, сурункали гломеруло нефрит ва бошкаларда) кенг кўлланилади. Органлар кўчириб ўтказилганда:

циклофосфамид

метотрексад

меркаптопурин

циклоспорин

Антилимфоцитларли зардоблар ишлатилади.

Аллотранплантацияда ва ауто-иммунли касалликларда эса глюкокортикоидлар кўпрок кўлланилади, айникса

гидрокортизон

преднизолон

Малярияга карши ишлатиладиган препарат хингамин ишлатилади.

Синтетик препаратлардан

батриден ,1табл.

Азатиоприн ,5табл.(1-7 кун операциягача ва 2-6 ой операциядан кейин ичилади) органларни кўчириб ўтказишда кўпрок ишлатилади.

Баъзан организмнинг химоя кучлари сусайиб кетади ва юкумли касалликларга ва нохуш омилларга чидамлиги пасаяди. Бундай холларда иммуностимуляторлар ишлатилади.

Бизга маълумки организм хар бир антигенга (бегона моддалар, гаптенларга) нисбатан хам гуморал, хам хужайрали иммунитет хосил килади. Лекин органлар кўчириб ўтказишда, автоиммун жараёнларда ва ўсмаларда асосан хужайрали иммунитет хосил бўлади.

Оксилларга ва полисахаридларга нисбатан эса гуморал иммунитет хосил бўлади. қайси иммунитет хосил бўлиши лимфоцитларнинг турига боғлиқ:  Т-лимфоцитлар эса гуморал иммунитетларни юзага чикаради.

Шунинг учун тимус моддалари:

тимозин


тималин 1 мг.фл.+ 2мл Н 42 О; ,3%-1мл амп. ,1%-1мл амп. Т-активинлар Т-лимфоцитларни микдорини ошириб, худайрали иммунитет хосил бўлишини яхшилайди. Булардан ташкари иммунли тизимини кучайтирувчи моддаларга:

Интерферрон

пентоксил

метилурацил

левамизол (кичик дозаларда)

Продигиозан 1мл 53  қонда лейкоцит ,5-,15 табл.лар

Пирогеналлар киради. сони <3 бўлса, ,5% -1мл амп. ишлатилади. 1мл.амп.бунда 1,25,5 ва 1 МПМ.бўлади.(минимал пироген микдор) яни куёнда венага юборганда ,6 5 С кўтаради).

Иммун тизимини кучайтирувчи препаратлар организмни умумий резистенлигини, регенерация процессини кучайтиради. Чунки бу препаратлар организмни иммунологик жараёнини ишга солади ва турли хил патологик процессларга ижобий таъсир этади. Бу препаратлар организм иммун тизимини заифлашиши билан боғлиқ касалликларда (СПИДда, нур касаллигида ва иккиламчи иммунодефицитларда) кўл келади.

1. Тимолин- хайвонлар тимусидан (В-активин суяк илигидан олинган) олинган полипептидлардан иборат. У ампулада леофилланган стерил порошок холида  1 мг. дан чикарилади.

Препарат Т-ва В-лимфоцитлар микдорини кўпайтиради, хужайрали иммунитетни фаоллигини оширади ва фагоцитозни кучайтиради.

2. Тактивин-бу хам хайвонларнинг тимусидан олинган полипептиддир. Препарат сувда яхши эрийди ва ,1%-1мл-дан амп.чикарилади. Бу хам тимолин каби хужайра иммунитетини асосан Т-системасини ва интерферронни кучайтиради.

3. Тимоген-синтетик препарат бўлиб, глутамид ва триптофан аминокислоталаридан иборат. Лиофилизирланган стерил порошок ,1мг микдорда ампулада чикарилади. Ёнида 5 ёки 1 мл. эритувчиси бор. Ампуласи 4 5 С да сакланади.

4. Натрий нуклеинат .фл.1 г.дан чикарилади. Препарат суяк илигини, лейкопоэзи, Т-ва В-лимфоцитларни, фагоцитозни ва регенерацияни кучайтиради.

5. Левамизол (декарис)-аслида гижжа хайдовчи таъсирга эга. Препарат кичик дозаларда организмни иммун тизимини кучайтиради, катта дозаларда эса уни сусайтирадилар. Бу препарат хам хужайра иммунитетини, Т-лимфоцитларни ва макрофагларни кучайтиради. Табл., ва ,15г.дан чикарилади. Препаратнинг ижобий таъсири бошка комплекс терапиялар билан бирга ишлатилганда яхширок юзага чикади.

6.  Леакадинли офиллизирланган порошок холида ,1; ,15 ва ,5г. флақонда, ,1 амп. чикарилади. Иммуностимулируюший таъсири билан бирга у цитотоксик хусуиятга эга. Шунинг учун хам ўсмаларни ўсишини тўхтатади. 5 5 С. да сакланади. Препаратни 2-4 мл NaCl эритмасида эритилиб венага юборилади.

7. Интерферрон организмда ишлаб чикариладиган эндоген мода бу аслида вирусларга карши препарат. Шу билан бирга иммун тизимига хам ижобий таъсир этади ва турли хил инфекцияларга (гепатитда), шишларга карши ишлатилади. Чунки организмни умумий резистентлигини оширади.

8.  БЦЖ- .туберкулёзга карши вакцинацияда ишлатилади. Организмда макрофаглар, хусусан Т-лимфоцитларни стимуллайди. Лейкемия, лейкоз ва ичак ракида кўл келади.

Хозирги кунда ЎзССВ-га карашли илмий-текшириш институтларида, хусусан т.ф.д., профессор Ф.Ю.Гариб рахбарлигида, янги, табиий ва кам захарли иммун тизимини стимулловчи препарат иммуномодулин яратилди. Иммуномодуллин тиббиёт амалиётида турли хил иммун тизимини сусайиши билан боғлиқ касалликларда, иккиламчи иммунодефецит холатларда кенг кўлланилмокда.

Кейинги пайтларда иммуномодулинни грипп касаллигини олдини олиш учун ва уни даволашда хам кўлланилмокда.

Иммуномодулин ёш кўзичокларни кора талоКидан олинади ва ампулаларда хамда таблетка дори формасида чикарилади (,5 ва ,1г.дан).



7-маъруза
НОСТЕРОИД ЯЛЛИҒЛАНИШГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАРНИНГ ФАРМ ЁРДАМДА ЎРНИ
Яллиғланиш жараёни 3 хил фазадаги реакциялар билан юзага чиқади:

-экссудация

-инфильтрация

- пролиферация.

Бу жараёнларнинг хар бирида оғриқ билан боғлиқ реакция ва харорат кутарилиши қайд этилади.

Умуман ҳар қандай яллиғланиш жараёнида 5 та классик симптомлар қайд этилади:

-қизариш (rubor)

-шиш (tumor)

-иситма кутарилиши (color)

-оғриқ (dolor)

-яллиғланган аъзо ёки хужайра фаолиятини бузилиши (functia laesa)

Яллиғланиш жараёнини қаерда, қайси органдалиги, уни яллиғланиш даражасига қараб даволаш 2 хил усулда бўлади:

-жаррохлик йўли билан (аппендицит, парапроктит)

-ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан даволаш.

Биз ЯҚНПларнинг фармакодинамикаси ва таъсир механизми, фармакокинетикаси устида тухтаб ўтамиз.

Таъсир механизми: НЯҚВлар таъсири ЦОГ ёки простогландин-синтетазани ингибирланиши орқали амалга ошади. Танада ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 мавжуд бўлиб, биринчиси ОИС шиллиқ қаватини химоялаш, тромбоцитлар фаолиятини ва буйракда қон айланишини бошқаришда, 2-си эса яллиғланишдаги простогландинлар синтезида қатнашади. Шу сабабли ЦОГ-1 ни ингибирланиши ножўя таъсирларни, ЦОГ-2 ни ингибирланиши эса яллиғланишга қарши таъсирни юзага чиқаради.

ЯҚНПлар яллиғланишнинг экссудация фазасини сусайтиради. ЯҚНПларни лизосом мембраналарини стабилизациялаши тўқималар ичига лизосома ферментларини киришига тусқинлик қилади ва тўқималарни турли хил бузилишлардан сақлаб қолади. ЯҚНПлар оксидловчи фосфорилланиш жараёнига таъсир этиб, макроэргик моддаларни, хусусан АТФни ишлаб чиқилишини тормозлайди.

Шунингдек, ЯҚНПлар яллиғланишни юзага чиқарувчи медиаторларни инактивация қилиб, яллиғланишни кучайишини олдини олади. Яллиғланиш медиаторларига гистамин, простогландин, брадикинин, лимфокинин ва б. киради.

ЯҚНПларнинг яллиғланишга қарши таъсирида уларнинг кининлар метаболизми ва биологик эффектларига бўлган таъсирлари энг асосий рол ўйнайди. М-н, брадикининлар, каллекреинлар ўткир яллиғланиш билан боғлиқ реакцияларни юзага чиқишида ўзига хос рол ўйнайди.

ЯҚНПлар яллиғланиш майдонидаги микрокапиллярларни қон билан таъминланишини нормага олиб келади ва шу тўқималарни экссудатлар билан туйинишига, капиллярларни чузилишига тусқинлик қилади.

Шу билан бирга кининлар яллиғланиш билан боғлиқ турли омилларни, қонни шаклли элементларини чиқишини сусайтиради ва яллиғланишни бошқа фазаларини ривожланишига йўл қўймайди. М-н, инфильтрация ёки пролиферация фазаларини.

ЯҚНПлар оғриқ марказларига ҳам камроқ бўлсада таъсир этади. Шунинг учун ҳам вальтарен, индометацин, ибупрофенларни яллиғланган тўқималарга нисбатан оғриқ қолдирувчи таъсири бўйича наркотик анальгетиклардан қолишмайди.

ЯҚНПларни тана хароратига таъсири ҳам простогландинлар орқали руй беради. Простогландин Е1 гипоталамус хужайраларида ц-АМФни миқдорини купайтириб, тўқималар ичига Са ионларини киришини кучайтиради. Натижада иссиқликка боғлиқ моддалар кўпаяди, иссиқликни чиқиб кетиши эса камаяди, чунки перифериядаги томирлар тораяди ва юрак-қон томир маркази қўзғалади.

ЯҚНПлар простогландин Е1 синтезини вақтинча тухтатади, натижада ц-АМФ миқдори камаяди, Са ионларини тўқималар ичига кириши камаяди.

Простогландинлар нормал хароратга таъсир этмайди. Баъзи ЯҚНПлар, м-н, аспирин антиагрегацион таъсирга эга бўлиб, қон айланишини нормал холатга келтиради ва яллиғланишни бартараф этади.

Худди шунга ухшаш ЯҚНПларни баъзилари десенсибилизация чақиради. Уларнинг кусиз бўлсада иммунодепрессив таъсирга эгалиги аниқланган.

Яллиғланишга қарши таъсири бўйича препаратлар қуйидагича жойлашади:

индометацин-вальтарен-пироксикам-напроксен-бутадион-ибупрофен-анальгин-амидопирин-аспирин.

Оғриқ қолдирувчи кучи бўйича:

вальтарен-индометацин-анальгин-амидопирин-пироксикам-напроксен-ибупрофен-бутадион-аспирин-

Тана хароратига таъсири бўйича эса:

вальтарен-пироксикам-анальгин-индометацин-напроксен-амидопирин-ибупрофен-бутадион-аспирин.

Тайинланиши: ревматизм ва ревматик артритларда, бўғим, мушак ва умуртқа поғонаси ревматик бўлмаган касалликлари, таянч-харакат тизими травматик шикастланишлари, яллиғланиш табиатига эга неврологик касалликлар (невралгиялар, радикулоневритлар), турли хил оғриқли синдромлар-бош, тиш, менустрал оғриқлар, иситма холатлари, тромбозларни олдини олиш мақсадида.

Ман этиладиган ҳолатлар: ОИС эрозив-ярали касалликлари, бактериал артритлар, хомиладорлик ва эмизиклик даври, 2 ёшгача бўлган болаларга, лейкопениялар, жигар, юрак, буйракнинг оғир шикастланишлари.

Ножўя таъсирлари:

1. ОИС шиллиқ қаватини қитиқланиши простогландинларнинг ОИСни химояловчи таъсири сусайиши билан боғлиқ. НЯҚВ таъсирида меъда шираси кислоталиги ортади, хужайралар мембранаси ўтказувчанлиги ортади, гликопротеидлар ва бикарбонатлар синтези камаяди. Натижада диспептик холатлар, гастрит, яра хосил бўлиши, перфорация ва қон кетишлар кузатилади. Бу таъсирни олдини олиш учун дорилар дозасини камайтириш, парентерал ва ректал юбориш усулларига ўтиш, ичакда эрийдиган дори шаклларини қабул қилиш, ЦОГ-2 ни танлаб ингибирлайдиган препаратлар (Мелоксикам, Набуметон)ни ишлатиш, параллел равишда гастропротекторлар бериш лозим.

2. НЯҚВ қон яратиш тизимига таъсир этиб, камқонлик, тромбоцитопения ва лейкопения чақиради. Шу сабабли қон кетишга мойиллиги бор беморларга ностероидларни беришда эхтиёт бўлиш лозим.

3. Аллергик реакциялар-терида тошмалар, қичиш, ринит, конъюнктивит, Квинке шиши кўринишида ўтиши мумкин, хаттоки, бронхиал астма ривожланишигача олиб келиши мумкин.

4. МНС томонидан кузатиладиган реакциялар: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, депрессив холатлар, тиришишлар ва б. Бу ножўя таъсирлар кўпроқ Индометацинга хос.

5. Буйрак фаолияти бузилиши-простогландинлар синтези тормозланиши ва бевосита препаратларни токсик таъсири билан боғлиқ. Простогландинларни камайиши буйрак томирлари торайиши, қон айланишини ёмонлашиши, сув ва тузларни ушланиб қолишига сабаб бўлади. Буйракларнинг шикастланиши хаттоки ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари буйракда тош хосил бўлиш холатлари хам қайд этилади. Нефротоксик таъсир 65 ёшдан катталарда, буйрак патологияси бор одамларда, диуретиклар бирга қабул қилинганда, жигар фаолияти бузилган одамларда янада кўпроқ намоён бўлади.

6. Мутаген ва тератоген таъсир-Аспирин ва Бутадион хромосома абберациялари чақириши, Амидопирин канцероген таъсир этиши аниқланган.

7. Сув-туз алмашинувини бузилиши.

8. Кўзда бўладиган ўзгаришлар: шох пардани хиралашиши, кўрув майдони ўзгариши, кўрув нерви яллиғланиши, ретинопатиялар.

9. Жигар шикастланиши-турли хил гепатитлар кўринишида намоён бўлади.

10. Хомиладорлик даврининг узайиши ва туғруқ фаолияти сусайиши- миометрийни стимулловчи простогландинлар Е2 ва F2 синтезининг тормозланиши билан боғлиқ.

Замонавий ЯҚНПларни асосини карбон ва энолин кислота унумлари ташкил этади.

I. Карбон кислота унумларига:


  1. Салицил кислота унумлари (ацетилсалицил кислота, дифлунизол, Бекартан ва тосибенлар).

  2. Сирка кислота унумлари (индометацин, Сулиндак, толметил, Ибуфенак, Фенклорак, Софенак, Пранопрофен ва б.

  3. Пропион кислота унумлари (Ибупрофен, Напроксен, Кетопрофен, Пирпрофен, Сургам, Фенопрофен ва б.

  4. Антранил кислота унумлари (флуфенам, мефенам кислота, Вальтарен, Актал, Толфенам кислота ва б.)

  5. Никотин кислота унумлари (нифлум кислота, Клониксин ва б).

  1. Энолин кислота унумларига

1. Пиразалон унумлари (фенилбутазон, Оксифенилбутазон, Амидопирин, Бутадион, Томанол, Бумадизон ва б).

2. Оксикам унумлари (Пироксикам, Изоксикам ва Судоксикамлар).

Яллиғланиш билан боғлиқ касалликларда қайд этилувчи клиник симптомларга-

неврит, пульпит, менингит, миозит, артрит, плеврит ва миокардит ва б. киради.




1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет