Фармакология ва клиник фармация



жүктеу 2.12 Mb.
бет3/11
Дата30.04.2016
өлшемі2.12 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
: uploads -> books -> 26622
26622 -> Бекниязова Ферузаның «Абай лирикасы және оны оқыту»
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
26622 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
26622 -> Тошкент 2011 Лекции №1. Тема Предмет «История Узбекистана. Значение и основные методологические основы»
26622 -> Абдухамид зайриев
26622 -> «Из истории и культуры государства Эфталитов»
26622 -> Маърузалар матнлари
26622 -> Значение и роль аускультации в сестринском диагнозе. История аускультации. Правила проведения аускультации и поставленные условия медсестре
26622 -> Комилов орифжон худойбердиевич

НЯҚВларни рецепсиз ишлатиш:


5-жадвал. НЯҚВларни бошқа препаратлар билан қўлланилиши

Препарат

НЯҚВ

ТАъсири

Тавсиялар

Фармакокинетик таъсирлашув

Билвосита антикоагулянтлар

Фенилбутазон
Оксифенбутазон

Жигарда метаболизмни кучайиши, антикоагулянт эффектни кучайиши

НЯҚВларни ишлатишдан иложи борича қочиш, ёки қаттиқ назорат остида қабул қилиш

 

Аспирин, бошқа препаратлар

Оқсиллар билан боғидан ажратиш, антикоагулянт эффектни кучайиши

НЯҚВларни ишлатишдан иложи борича қочиш, ёки қаттиқ назорат остида қабул қилиш

Перорал гипогликемик воситалар (сульфонилмочевина унумлари)

Фенилбутазон
Оксифенбутазон

Жигарда метаболизмни тормозланиши

гипогликемик эффектни кучайиши



НЯҚВларни ишлатишдан иложи борича қочиш, ёки қондаги қанд миқдорини назорат қилиш

 

Аспирин, бошқа препаратлар

Оқсиллар билан боғидан ажратиш, гипогликемик эффектни кучайиши

 

Дигоксин

Барчаси

Буйрак фаолияти бузилган одамларда Дигоксин экскрециясини тормозланиши ва захарлилик хусусиятларини намоён бўлиши.

НЯҚВларни ишлатмаслик, креатинин клиренси ва қондаги дигоксин миқдорини назорат қилиш

Антибиотикилар– аминогликозидлар

Барчаси

Буйрак экскрециясини тормозланиши ва қондаги миқдорини ортиши

Қондаги аминогликозидлар миқдорини назорат қилиш

Метотрексат

Барчаси

Метотрексат буйрак экскрециясини тормозланиши ва қондаги миқдорини ортиши, захарлилик хусусиятларини намоён бўлиши

Бирга ишлатиш мумкин эмас.

Литий препаратлари

Барчаси

Буйрак экскрециясини тормозланиши ва қондаги миқдорини ортиши, захарлилик хусусиятларини намоён бўлиши

Қондаги литий миқдорини қаттиқ назорат қилиш.

Фенитоин

Фенилбутазон
Оксифенбутазон

Метаболизмни тормозланиши ва қондаги миқдорини ортиши, захарлилик хусусиятларини намоён бўлиши

Қондаги литий миқдорини қаттиқ назорат қилиш.

Фармакодинамик таъсирлашув

Антигипертензив препаратлар
  Бета-блокаторлар
  Диуретиклар
  АПФ ингибиторлари

Кўпроқ – индометацин, фенилбутазон Камроқ- сулиндак

Буйракларда простогландинлар синтези тормозланиши хисобига гипотензив таъсирини сустлашуви

Иложи борича НЯҚВлардан қочиш, агар зарур бўлса сулиндак ишлатиш. АБни наорат қилиш. Анттерапияни кучайтириш талаб этилади.

Диуретиклар

Кўпроқ – индометацин, фенилбутазон Камроқ- сулиндак

Диуретик ва натрийуретик таъсирни сустлашуви, юрак етишмовчилигида бемор ахволини ёмонлашуви

ЮЕда НЯҚВларни ишлатмаслик.

Билвосита антикоагулянтлар

Барчаси

ОИСдан қон кетиш хавфини ортиши.

НЯҚВларни ишлатмаслик

Кўп хавф туғдирадиган комбинациялар

Диуретиклар

Барчаси–(камроқ сулиндак)

Буйрак етишмовчилиги хавфини ортиши

Мумкин эмас

Триамтерен

Индометацин

Буйрак етишмовчилиги хавфини ортиши

Мумкин эмас

Калий сақловчи препаратлар

Барчаси

Гиперкалиемия хавфи юқори

Мумкин эмас.



Бунга қарама-қарши холда бошқа дорилар НЯҚВларни самарасини камайтириши мумкин:



-алюминий сақловчи антацидлар (альмагель, мааолокс ва б.), гипохолестеринемик воситалар (холестирамин) ОИСда ностероидларни сўрилишини сусайтиради. Шу сабабли антацидлар берилганда ностероидлар дозасини ошириш талаб этилади, холестирамин ва ностероидларни қабул қилиш оралиғи эса 4 соатдан кам бўлмаслиги керак;

– натрий бикарбонат ОИСда НЯҚВлар сўрилишини кучайтиради.


– глюкокортикоидлар ва бошқа яллиғланишга қарши воситалар (олтин препаратлари, аминохинолинлар) ностероидларни яллиғланишга қарши таъсирини кучайтиради.
– анальгетик ва седатив воситалар НЯҚВларни анальгетик таъсирини оширади.

Демак, ностероид воситаларни беморнинг ахволига, ундаги патологик холатнинг кечимига қараб тайинлаш, ўринли ишлатиш, улар туфайли келиб чиқаётган ножўя холатларни олдини олиш провизорлар олдида турган мухим масала. Чунки бу гурух препаратларни ахолии ўртасида билиб-билмай ишлатиш холатлари кўп учраб туради. Булар орасида фенацетин, фенилбутазон ва аминофеназон сақловчи комбинирланган препаратлар ножўя таъсирлари кўплиги сабабли кўп мамлакатларда амалиётдан олиб ташланган.



ИСИТМА ҲОЛАТЛАРИДА ФАРМАЦЕВТИК ЁРДАМ
Иситма-тананинг носпецифик реакцияси бўлиб, пироген моддалар таъсирида терморегуляция маркази қўзғалиши натижасида келиб чиқади.

Турлари:


- субфебрил тана харорати 380 С дан ошмайди,

- нисбий тана харорати 38-390 С атрофида,

- юқори харорат 39-410 С,

- гиперпиретик 410 С дан юқори.

Сабаблари:

- юқумли касалликлар: вирусли, бактериал, микоз.

- юқумсиз: аутоиммун жараёнлар, аллергик реакциялар, тўқималар некрози, ўсмалар, қон қуйилишлар,

психоген: МНС касалликлари, стресс натижасида.



8-маъруза
ЯЛЛИҒЛАНИШ КАСАЛЛИКЛАРИДА ФАРМ. ЁРДАМ: ТОМОҚ ОҒРИҒИ ВА: ТАНА ҲАРОРАТИНИНГ КЎТАРИЛИШИНИ СИМПТОМАТИК ДАВОЛАШ

Томоқ оғриқлари ўткир респиратор вирусли касалликларнинг симптоми ҳисобланади.

Сабаблари:

- ангина (бодомчасимон безларнинг ўткир яллиғланиши)

- тонзиллит (бодомчасимон безларнинг сурункали яллиғланиши)

-ларингит-овоз буғилиши, қуруқ йўтал, томоқ қирилиши, қуруқлик билан характерланади,

-фарингит-ютқун шиллиқ қавати яллиғланиши, ютишда оғриқ кузатилади, айниқса бу сўлакни ютганда кучлироқ бўлади.

Куйидаги симптомлар йўқ бўлсагина рецептсиз дорилар билан касалга ўз-ўзини даволашга рухсат этилади, акс ҳолда бемор шифокорга юборилади:

- нафас олишни қийинлашуви,

- сўлакни юта олмаслик,

- бодомчасимон безларнинг катталашуви, краш ва яраланиш борлиги,

- томоқни кескин қизарганлиги,

- босиб кўрилганда лимфа тугунлари оғриқлилиги,

- ҳароратни 38-38,50 дан юқорилиги,



- томоқ оғриғини терида тошмалар, пешоб ранги ўзгариши, бош оғриғи, қоринда оғриқ билан бирга кузатилиши.
Томоқ оғриғини симптоматик даволашда қўлланиладиган дорилар:


Актив ингредиент

Фармакологик характеристикаси

Кучсиз антисептиклар

Декаметоксин

Антисептик. Антимикроб таъсири кенг спектрда, фунгицид, бактерицид таъсир кўрсатади, бактерияларни антибиотикларга сезгирлигини оширади.

Амбазон

Махаллий ишлатиладиган антисептик восита

Ацетиламинонитро-пропоксибензен

Дезинфекцияловчи ва кучсиз махаллий анестезияловчи таъсирга эга. Йўтал ва қусиш рефлексини тормозлайди, ҳомиладорликда тавсия этилмайди.

Амилметакрезол

Антисептик. Граммусбат ва грамманфий микроорганизм-ларга нисбатан бактерицид таъсир этади.

Хлоргексидин

Сиртга ишлатиладиган антисептик, граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга, трихомонадалар, гонококкларга нисбатан бактерицид таъсир этади. Йод препаратлари билан бирга бериш мумкин эмас.

Ментол

Махаллий қитиқловчи восита, шиллиқ қаватларга томизилганда қон томирларни рефлектор қисқартиради, шиш ва оғриқни бартараф этади. Кучсиз антисептик ва махаллий оғриқсизлантирувчи таъсирга эга. Бурунга томизилганда кичик болаларда нафасни рефлектор тухтатиб қуйиши мумкин!


Махаллий анестетиклар

Диклонин

Таъсири тез (4-6 мин.) бошланадиган махаллий анестетик. Фармакологик хоссалари новокаинга яқин. 3 ёшдан ошган болалар ва катталарга 1 леденцидан хар 2 соатда секин шимиш тавсия этилади.

Эфир мойлари

Эвкалипт мойи

Яллиғланишга қарши, антисептик таъсирга эга. Кучсиз седатив таъсирни намоён қилади.

Арпабодиён мойи

Яллиғланишга қарши, кучсиз антисептик таъсирга эга.

Қалампир ялпиз мойи

Асосий таъсири таркибидаги ментол билан боғлиқ. Кучсиз дезодирловчи таъсирга эга.


1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет