Фармакология ва клиник фармация



жүктеу 2.12 Mb.
бет4/11
Дата30.04.2016
өлшемі2.12 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
: uploads -> books -> 26622
26622 -> Бекниязова Ферузаның «Абай лирикасы және оны оқыту»
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
26622 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
26622 -> Тошкент 2011 Лекции №1. Тема Предмет «История Узбекистана. Значение и основные методологические основы»
26622 -> Абдухамид зайриев
26622 -> «Из истории и культуры государства Эфталитов»
26622 -> Маърузалар матнлари
26622 -> Значение и роль аускультации в сестринском диагнозе. История аускультации. Правила проведения аускультации и поставленные условия медсестре
26622 -> Комилов орифжон худойбердиевич

Аэрозол препаратлар


Каметон (хлоробутанолгидрат, ментол, камфора, эвкалипт ва вазелин мойи) антисептик, махаллий оғриқсизлантирувчи, яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Камфомен (фурациллин, ментол, камфора, эвкалипт, кастор, зайтун мойи) яллиғланишга қарши ва антимикроб таъсир кўрсатади.

Ингалипт (сульфаниламид, сульфатиазол, эвкалиптқалампир ялпиз мойи) антибактериал, антисептик, яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Стопангин (арпабодиён, қалампир ялпиз, эвкалипт мойи) антисептик, яллиғланишга қарши таъсирга эга. 4–6 соат интервал билан ишлатилади. Чайиш учун эритмаси ҳам чиқарилади.

Коллустан (ментол, хлоргексидин, амилеин) — антисептик, кучсиз яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Леденцилар

Стрепсилс (амилметакрезол + дихлорбензил спирти) кенг спектрдаги гамманфий ва граммусбат микроорганизмларга нисбатан антисептик таъсир этади, оғриқни камайтиради. Препарат 4 вариантда чиқарилади: арпабодиён ва қалампир ялпиз мойи билан, аскорбин кислота билан, асал ва лимонбилан, эвкалипт мойи ва ментол билан. Болалар ва катталарга 1 леденцидан ҳар 2–3 соатда, кунига 8 мартагача шимиш тавсия этилади. 1 леденцида 2,6 г қанд бор. «Стрепсилс плюс» таркибида лидокаин бор.

Колдрекс Лари Плюс (диклонин) — 4 хил таъмга эга леденцилар мавжуд (олча, лимон, апельсин, аралаш таъмли). Томоқ оғриғини тез таъсир этади. 1 леденцидан ҳар 2 соат оралаб ичиш лозим. Болаларга 3 ёшдан сўнг берилади.

Шимиш учун таблеткалар

Фарингосепт (амбазон) — махаллий ишлатилувчи антисептик восита. Таблеткадан сўнг 3 соат овқат ва суюқликлар қабул қилмаслик керак.

Септефрил (декаметоксин) — сублингвал ишлатиладиган таблеткалар, гиперсаливация чақиради. Таблеткадан сўнг 1-2 соат овқат ва суюқликлар қабул қилмаслик керак.

Нео-Ангин (ментол, арпабодиён ва қалампир ялпиз мойи) — антисептик, кучсиз яллиғланишга қарши, дезодорловчи таъсирга эга. 2-3 соат оралаб қабул қилинади. 6 ёшдан ката болаларга тавсия этилади.

Др.Тайс Анги-септ (ментол, қалампир ялпиз мойи) — антисептик, кучсиз яллиғланишга қарши, дезодорловчи хусусиятга эга.

Пастилкалар


Септолете (хлорид бензалконий ментол, эвкалипт мойи, қалампир ялпиз мойи) —антисептик, кучсиз яллиғланишга қарши, дезодирловчи хусусиятга эга. Candida albicans га нисбатан фунгицид таъсир этади.
Томоқ оғриғида фармацевтик ёрдам тамойиллари

- томоқ оғриқларида беморга кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади,

- томоқни чайиш ҳар 2-3 соатда амалга оширилади,

- ўткир, қайноқ ва муздай овқат ейиш, алкогол қабул қилиш, чекиш тавсия этилмайди,

- шимилувчи таблеткаларни истъемол қилгач 1-2 соат овқат ва суюқлик қабул қилмаслик керак,

- қандли диабети борларга леденци ва пастилкаларни тайинлаш тавсия этилмайди,

- аэрозол дориларни хидлаш мумкин эмас,

- аэрозолларни 6-8 ёшдан ката болаларга, улар нафасни бошқаришни ўрганишгандан сўнг тайинлаш лозим,

- леденце ва пастилкаларни чайнаш ёки ютиб юбориш тавсия этилмайди,

- ташқи кўриниши кондитер махсулотларига ўхшашлиги туфайли болалар катта миқдорда қабул қилиб, захарланиши мумкин, бунинг олдини олиш максадида леденце ва пастилкаларни болалар кўрмайдиган жойда сақлаш тавсия этилади.


ИСИТМА ҲОЛАТЛАРИДА ФАРМАЦЕВТИК ЁРДАМ
Иситма-тананинг носпецифик реакцияси бўлиб, пироген моддалар таъсирида терморегуляция маркази қўзғалиши натижасида келиб чиқади.

Турлари:


- субфебрил тана харорати 380 С дан ошмайди,

- нисбий тана харорати 38-390 С атрофида,

- юқори харорат 39-410 С,

- гиперпиретик 410 С дан юқори.

Сабаблари:

- юқумли касалликлар: вирусли, бактериал, микоз.

- юқумсиз: аутоиммун жараёнлар, аллергик реакциялар, тўқималар некрози, ўсмалар, қон қуйилишлар,

психоген: МНС касалликлари, стресс натижасида.




9-маъруза
ЯЛЛИҒЛАНИШ КАСАЛЛИКЛАРИДА ФАРМ. ЁРДАМ: ЮҚОРИ НАФАС ЙЎЛЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ, ЙЎТАЛ ВА НАФАС СИҚИШИДА ФАРМ. ЁРДАМ

Нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари тиббиётнинг мухим муаммоларидан бири бўлиб, улар ўзларининг кенг тарқалганлиги, кечимининг оғирлиги, тез-тез қайталаниб туриши ва ножўя таъсирлари билан нафақат тиббиёт ходимларини, балки кишилик жамиятини ўзига жалб этади. Тиббий ёрдам сўраб мурожаат этаётган ҳар 3 та нафас йўллари касалликларининг 2 тасини юқори нафас йўллари касалликлари ташкил этади. Буларнинг аксарият кўпчилигида касалликнинг сабабларини инфекцияга боғлиқ холатлар ташкил этади.

Нафас органларининг асосий касалликларини бронхитлар, пневмония, бронхопневмония, бронхоэктатик касалликлар, бронхиал астма, ўпка эмфиземаси, инфаркти, абцесси ва гангренаси, плеврит, пневмоторакс ва б. ташкил этади. Шу касалликларнинг энг кўпини юқори нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари ташкил этади.

Юқорида келтирилган нафас органларининг касалликларини келиб чиқиши ва даражасига қараб симптом ва синдромлар у ёки бу даражада қайд этилади.

Нафас йўллари касалликларининг асосий симптом ва синдромларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

- турли хил даражадаги йўталлар;

- балғам ажралиши, тана хароратининг кутарилиши,

- нафас олиш жараёнининг бузилиши,

- кучли хансираш, ҳаво етишмаслиги, тумов, юқори нафас йўлилари яллиғланиши, терлаш, оғриқлар, томоқ қирилиши, буғилиш, цианоз ва б.

Биз санаб ўтган юқори нафас йўллари касалликларида қайд этиладиган симптом ва синдромларда фармацевтик ёрдам талаб этилади. Буни шу соханинг мутахассислари билан биргаликда ҳал қилиш мумкин. Юқоридагиларни инобатга олиб, нафас органлари касалликларида энг кўп қайд этиладиган йўтал симптоми устида тўхтаб ўтамиз.



Йўтал- бу ҳаммага маълум, лекин ўта мураккаб механизмга эга рефлекс бўлиб, нафас йўлларидан нормал ҳавони ўтишини юзага чиқаришга қаратилган жараёндир. Шунинг учун ҳам юқори нафас йўллари касалликларида энг кўп қайд этилади. Лекин кўпчилик бу холатга юзаки қараб, уни маълум даражада билимга эга бўлмаган одамлар, масалан, ота-оналар, қариндошлар, танишлар ва ўз-ўзига ёрдам кўрсатиш орқали даволаш мумкин деб хисоблайдилар. Натижада йўталга қарши рецептсиз бериладиган дори-дармонларни, тушуниб-тушунмасдан ишлатадилар. Бундай ҳолат мутлақо нотўғри бўлиб, турли хил ножўя таъсирларни юзага чиқаради. Бу нарса айниқса ёш болалар амалиётида янада яққолроқ кўзга ташланади. Чунки ёш бола ва гудакларда нафақат йўтални механизми, балки унинг келиб чиқиш сабаблари ҳам бошқачадир. Иккинчидан, вояга етган беморларга бериладиган йўталга қарши препаратларни ёш бола ва гўдакларга бериш, айниқса комбинацияли препаратларни бериш, беморни йўталга қарши даво бериш ўрнига уни ахволини ёмонлаштириши мумкин.

Бундай холларда йўталга қарши препаратларни рационал танлаш ва даволаш учун қуйидаги 2 та асосий холатга эътибор бериш керак:



  1. йўтални келиб чиқиши ва йўтал рефлексини механизмига,

  2. йўталга қарши берилаётган препаратларни таъсир механизмига.


Йўтал-симптоми

Йўтал-рефлектор нафас чиқариш бўлиб, нафас йўлига шиллиқ, балғам ёки бирор-бир ёт моддалар тушганда юзага чиқувчи организмнинг ҳимоя реакциясидир.
Қандай холларда йўтални хавфли симптомлари билан қайд қилинади:

  1. Кундан-кунга кучайувчи ва бир хафтадан ортиқ давом этадиган йўталлар,

  2. Узоқ давом этувчи ва юқори харорат қайд этилувчи йўталлар,

  3. Ута юқори харорат (380 дан юқори) билан кечувчи йўталлар,

  4. Хансираш ва нафас олинганда кўкракда оғриқ билан кечувчи йўталлар,

  5. Алохида кўкимтир балғам ажралиши билан кечувчи йўталлар,

  6. Қон аралаш балғам ажралиши билан кечувчи йўталлар,

  7. Нафас сиқиши хуружи билан кечувчи йўталлар,

  8. Терлаш, овоз ўзгариши, холсизланиш, кучли йўтал хуружи билан кечувчи йўтал.

Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, йўтални асосий вазифаси нафас йўлларидаги секретларни чиқариш билан эркин нафас олишни енгиллатиш ва шу йўл билан бронхлардан ажралиб чиқаётган секретларни мукоцилиар йўл-харакат орқали тартибга солишдир ёки мукоцилиар клиренсни ишга солишдир.


Йўтал пайдо бўлишини асосий сабаблари:

  1. Юқори нафас йўлларидаги инфекция-яллиғланиш жараёни бўлиб, унда юқори нафас йўлларига вирусли инфекция тушиши, ангина, фарингит, тонзиллит ва ларингитлар сабабчи бўлади.

  2. Нафас йўлини пастки қисмидаги инфекция-яллиғланиш жараёнлари бўлиб, унда ларинготрахеит, бронхит, пневмониялар катта рол ўйнайди.

  3. Юқори нафас йўлини шиллиқ қаватидаги аллергик яллиғланишлар.

  4. Бронхоспазмлар.

  5. Нафас йўлини ёпишқоқ бронхларнинг секретлари билан тусилиши, унга ёт моддаларнинг тушиб қолиши.

  6. ¡пка паренхималарининг шиши ва бошқа факторлар сабабчи бўлади.

Демак, мукоцилиар клиренсни бузилишига бронхлар шиллиқ қаватини гиперплазияси, бронх йўлларини шиши, ажралаётган шиллиқларни ошиб кетиши, уни ёпишқоқлигини ошиши, сурфактантларни пайдо бўлишини сусайиши, бронхоспазмни юзага чиқиши, бронхлар дискинезияси (бронхлар диаметри 25 % дан ортиқ камайса) ва б. сабабчи бўлади.

Бундай холларда қийинлик билан ўтувчи кучли йўтал юзага чиқади. Баъзан йўтал қайд қилиш, оғриқ синдроми билан, уйқу бузилиши ва бемор аҳволини ёмонлашиши билан ўтади. Бундай симптомлар қайд этилган беморларга балғамни ёпишқоқлигини сусайтирувчи, уни бронхлар орқали харакатини кучайтирувчи ва бронхлардаги хилпилловчи эпителий активлигини оширувчи препаратлар берилади. Бир сўз билан айтганда харакатсиз йўтални харакатли нам йўтал холатига ўтказиш керак бўлади. Бунда йўтал рефлексини сусайтириш алохида аҳамиятга эгадир.

Таъсир механизмига қараб йўталга қарши препаратларни гурухлари:


  1. Оддий йўталга қарши препаратлар (МНСга таъсир этувчи ва периферик таъсирга эга препаратлар).

  2. Билвосита йўталга қарши эффектга эга препаратлар (бронхларни кенгайтирувчилар, яллиғланишга қарши препаратлар, аллергия ва шишларга қарши препаратлар).

  3. Комбинацияли препаратлар (2 ва ундан ортиқ компонентли препаратлар бронхолитин, стоптуссин, солутан, гексапневмин ва б).

Шу гурух препаратларига қисқача изох берилади ва ўткир бронхит касаллигини тахлил қилиб чиқилади.


9-маъруза

Иккиламчи иммун танкислиги холатларида фармацевтик ёрдамнинг роли ва рецептсиз ишлатиладиган доривор моддаларни танлаш йул-йуриклари.
Иммунитет –организмнинг юқумли ва юқумсиз агентлар ва моддаларга берилмаслиги , патоген микробларнинг купайишига ва захар хосил қилишига йул қўймаслиги, қарши туриши.

Инглиз изланувчиси П. Медаврни кўрсатишича, иммунитет организмни фақат микроблардан химоя қилиб қолмасдан, генетик жихатдан бегона организм хужайраларидан химоя қилади (бегона аъзо ва тўқималарни кучирилиши, клон)

Иммун танқислик- иммунологик етишмаслик-иммунитет тизимининг етишмаслиги туфайли иммунологик жавобнинг йўқлиги ва заифлиги

Иммуноглобулинлар- зиддижисм функциясини бажарадиган одам ва хайвонларнинг глобулинлари

Иммуноглобулин lg- антигенлар гуморал иммунитетнинг асосий эффектор омиллари-зидди жисмлар билан специфик богланадиган антителолар, мураккаб оқсиллар, гликопротеидлар.

Иммуноглобулин lgE- аллергия ва паразитларга қарши иммунитетнинг эффекторлари

Иммуноглобулин lgC-иммунитетнинг асосий эффектор молекуллари (йулдошдан ўтади)

Иммуноглобулин lgM- В лимфоцитлар рецепторлари эрта инфекцияга қарши жавобини эффектор молекулалари хисобланади.

Иккиламчи иммун танқислиги ўткир ва сурункали инфекцион асоратлар натижасида, жаррохликда, акушерлик, педиатрияда, шунингдек, сурункали пневмония, маститлар, гайморитларда шартли патоген микроорганизмларни хисобига юзага чиқади.

Сурункали инфекциялар, рак, иммун танқислиги холатларини комплекс даволашда иммуностимуляторлар қўлланилади. Иммуностимуляторларнинг биоген моддаларига тимус, интерферон, БЦЖ препаратлари, синтетикларга эса левамизол, диэтилдитиокарбомат натрий ва б. киради.

Тимус препаратларидан иммуностимулятор характерга эга тимозин, тимолин, Т-активенлар кириб, улар полипептид ёки оқсил тузилишига эга. Уларни онкологик касалликларда нурланиш ва кимётерапиядан кейинги даврда, сурункали йирингли ва яллиғланиш касалликлари туфайли келиб чиқадиган иммун танқислиги холатларида қўлланилади.

Интерферон вирусга қарши таъсиридан ташқари иммун тизимга хам ижобий таъсир этади. Бошқа препаратлар билан қўшиб гепатит, ўсмалар-миелома, В-хужайралар лимфомаларда қўлланилади.

БЦЖ силга қарши эмлашда қўлланилади. Хозирги пайтда ракда (ўткир миелоид лейкемия, ичак ва кўкрак бези раки) комплекс терапияда қўлланилиб, макрофагларни, яъни Т-лимфоцитларни стимуллайди.

Левамизол-декарис синтетик препарат хисобланиб, гижжаларга қарши ва иммуностимуляторлик таъсирига эга. Препарат антителолар ишлаб чиқарилишига таъсир этмасдан, хужайра иммунитетини кучайтиради. Препарат иммун танқислиги холатлари, айрим сурункали инфекцияларда,ревматоид артритларда, ўсмаларда қўлланилади. Левамизол ичга қўлланиб, узоқ вақт ишлатилганда ножўя таъсирларни келтириб чиқаради (аллергик холатлар-тошмалар, иситма, стоматит, гемопоэз сусайиши-нейтропения, агронулоцитоз, неврологик ўзгаришлар-қўзғалувчанлик, уйқусизлик, бош оғриқ. бош айланиши, диспептик холатлар-кўнгил айниш, қусиш, ич кетиши). Шу сабабли препарат бериш давомида периферик қонни назорат қилиб бориш лозим.

Иммуностимулятор диэтилдитиокарбомат хужайралар иммунитетига танлаб таъсир кўрсатади, ножўя таъсирлари кам.

11-маъруза
ФАРМАЦЕВТИК ЁРДАМ КЎРСАТИШДА ИШЛАТИЛАДИГАН АНАЛЬГЕТИК ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ ҲУСУСИЯТЛАРИ
Бош огриклари беморларнинг асосий шикоятларидан бўлиб, неврозлар, депрессиялар, гипотониялар ва б. касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин. Европада 36 % аёллар, 19 % эркаклар сурункали бош огригидан азоб чекишади. Умуман ахолининг 90 % и анальгетиклардан рецептсиз фойдаланишади.

Бош огригининг патогенетик турлари:

- томирларга боглик тури -босилиш хисси, пульсацияловчи характердаги эзувчи огрик, кунгил айниши, кўз олди корогулашиши, кўз олдида шарпа пайдо бўлиши, бошда огирлик хисси билан кечади. Бошни эгганда, ётганда огрик кучаяди. Бош мия томирлари тонуси бузилганда кузатилади.

- мушаклар зурикиши билан боглик тури- бош юмшок тўкималари эзилганда ёки сикилиши (стресслар, неврозлар, гормонал ўзгаришлар, гипертония, инфекцион-токсик касалликлар) да келиб чикиб, каттик товушларга, ёругликка ортикча сезгирлик, ортикча кўзгалиш билан характерланади.

- мия суюклиги харакати билан боглик ливординамик тури-орка мия суюклигининг секрецияси ва харакати ўртасида динамик мувофикликни бузилишидан келиб чикиб, мия ички босими ошиши ёки камайиши кузатилади. Бош огриги лукилловчи характерда бўлиб, босим сезилади, йуталганда, бош холати узгартирилганда, юрганда кучаяди. Неврологик симптомлар, менингиал синдром, эс-хушни йўколиши кузатилиши мумкин.

- невралгик тип-патологик огрик импульслари марказий тузилмалар (уч шохли нерв) да жойлашиб, огрик хуружсимон характерда бўлиб, атрофга таркалади. Огрик яшинсимон ёки токка ухшашлигини беморлар кайд этишади.

- галлюцинатор тури хар канака ёшда учраши мумкин. Психоген огрик икки томонлама булиб, бир неча соат давом этади, психоэмоционал стресс фонида келиб чикади.

Сабаблари:

- стресслар;

- купинча захарланиш билан кечувчи юкумли касалликлар,

- синуситлар;

- куз касалликлари-глукома, якиндан куриш холатлари,

- гипертоник криз;

- бош мия усмалари, ички босим ошиши, яллигланишлар;

- нерв касалликлари,

- гормонал ўзгаришлар;

- психоген омиллар;

- бош мия шикастланишлари;

- айрим дориларни кабул килиш; жумладан, корамуг алкалоидлари, ностероид яллигланишга карши воситалар, антибактериал, гипотензив воситалар, Н2-гистаминоблокаторлар, гипотензив препаратлар, симпатомиметиклар, МАО ингибиторлари.

Бош огригида хавфли белгиларни кўшилиши шифокорга боришни такозо килади:

- бош огригини тусатдан келиб чиєиши, уни одатдагидан кучли бўлиши;

- бош огригини 2-3 кунлаб давом этиши ва кучайиши;

- бош огригини босилиш сезгиси, кунгил айниш, куз олдини коронгилашиши, куз олдида шарпаларни пайдо булиши билан кечиши;

- бош огригини юрак сохасида огрик билан бирга келиши;

- бош огиригини пульсацияловчи характерда бўлиши;

- бош огригини кул-оёкларда сезгирликни камайиши билан кечиши;

- дори воситаларини кабул килинганда бош огригини пайдо бўлиши.

Агар хавфли симптомлар аниєланмаса бемор рецептсиз бериладиган анальгетик препаратлардан фойдаланиши мумкин.

Бош огригини даволашда дорисиз усуллар-психотерапия, массаж, рефлексотерапия билан биргаликда препаратлардан хам кенг фойдаланилади.

Бош огригини симптоматик даволашда бир катор гурухларга кирувчи дорилар ишлатилади.

Анальгетик-антипиретиклар яллигланишга карши, огриксизлантирувчи таъсирга эга. Хозирги комплекс препаратлар таркибида кодеин ёки кофеин мавжуд. Кодеин-марказий таъсир этувчи самарали анальгетик. Анальгетик-антипиретиклар билан єўшилганда таъсир кучи ошиб, потенцирловчи эффект беради. Кофеин-бош миядаги кузгалиш жараёнларини бошкаришда катнашади, мия томирлари тонусини номаллаштиради, ижобий рефлексларни кучайтиради. Кофеин бирга кабул килинган препаратлар учун гематоэнцефалик тусикнинг утказувчанлигини оширади.

Анальгетик-антипиретиклардан ташкари бош огригини колдириш учун корамуг алкалоидлари-дигидроэрготамин ишлатилади. У спазмолитик таъсир курсатиб, томирларни кенгайтиради, мияда кон айланишини яхшилайди, седатив таъсир курсатади.



Кейинги йилларда мигрени даволаш учун сератонин рецепторларига таъсир этувчи-суматриптан гурухи препаратлари ишлатилмокда. Суматриптан- 5НТ1-сератонин рецепторларининг селектив агонисти булиб, уйку артерияси томирларини танлаб торайтиради, лекин мияда кон айланишини узгартирмайди. Маълумки, мия пардасини кон билан таъминловчи уйку артерияси томирларининг кенгайиши мигрен хуружининг асосий сабаби хисобланади. Суматриптан факат хуружлар вактида ишлатилади, профилактика учун тавсия этилмайди.


Анальгетики-антипиретиклар

Халкаро номи

Савдодаги номи

Тайинланиши

Хусусиятлари ва ножуя таъсирлари

Хомила-дор аёлларга

Болалар-га

Парацетамол

Альдолор, ацетаминофен, доломол, ифимол, медипирин, панадол, паралгет, парацетамол, пиранол, тайленол, эффералган

Эхтиётлик билан

2 ёшдан сунг

Аллергик реакцилар, диспептик холатлар. Жигар касалликларида эхтиёт булиб ишлатиш лозим.

Ацетилсалицил кислота

Анопирин, асафен, аспрокол, аспилайт, аспирин, ацилпирин, упсарин упса

Мумкин эмас

Мумкин эмас

Аллергик реакцилар, диспептик холатлар. Меъда касалликларида мумкин эмас.

Анальгетик-антипиретиклар. Комбинирланган дори воситалари

Савдодаги номи

Таркиби

Тайинланиши

Хусусиятлари ва ножуя таъсирлари

Хомила-дор аёлларга

Болаларга

Аскопар

Парацетамол, ацетилсалицил кислота, кофеин

Мумкин эмас

12 ёшдан сунг

Аллергик реакцилар. Меъда касалликларида мумкин эмас

Аскофен

Парацетамол, ацетилсалицил кислота, кофеин

Мумкин эмас

12 ёшдан сунг




Аспалгин

Парацетамол, ацетилсалицил кислота, кофеин, кодеин, фенобарбитал

 

 




Атаралгин

Парацетамол, гвайфенезин, кофеин

Мумкин эмас

12 ёшдан сунг

Жигар касалликларида ва алкоголизмда мумкин эмас.

Мигренол

Парацетамол, кофеин

Эхтиётлик билан

12 ёшдан сунг

Аллергик реакциялар булиши мумкин.

Новалгин

Парацетамол, пропифеназон, кофеин

Мумкин эмас

12 ёшдан сунг

Аллергик реакцилар. Жигар касалликларида мумкин эмас

Панадол экстра

Парацетамол, кофеин

мумкин

3-ойдан сунг (панадол бэби)

6 ёшдан сунг катталар учун шакллари



Аллергик реакциялар булиши мумкин.

Солпадеин

Парацетамол, кофеин, кодеин

Эхтиётлик билан

12 ёшдан сунг

Аллергик реакцилар. Жигар касалликларида мумкин эмас. Узок ишлатилганда урганиб колиш мумкин.

Цитрамон

Парацетамол, ацетилсалицил кислота, кофеин


Мумкин эмас

12 ёшдан сунг

Аллергик реакцилар. Меъда касалликларида мумкин эмас

Цитропак-Дарница

Парацетамол, ацетилсалицил кислота, кофеин, лимон кислота

Мумкин эмас

12 ёшдан сунг

Аллергик реакцилар. Меъда ва жигар касалликларида мумкин эмас



Мигренни даволаш учун воситалар

5НТ1-серотонин рецепторлари агонистлари

Халкаро номи

Савдодаги номи

Тайинланиши

Хусусиятлари ва ножуя таъсирлари

Хомила-дор аёлларга

Болаларга

Суматрип тан

Имигран, антимигрен,

Факат зарур холлардаги на

12 ёшдан сунг

Бош айланиши, холсизлик, уйкучанлик, кунгил айниши, парестезиялар. Юрак, томирлар, жигар касаллликлари борларга эхтиёт булиб тайинлаш лозим

Золмитрип тан

Зомиг

Факат зарур холлардаги на

12 ёшдан сунг

Бош айланиши, холсизлик, уйкучанлик, кунгил айниши, парестезиялар, кизиб кетиш. Юрак, томирлар, жигар касаллликлари борларга эхтиёт булиб тайинлаш лозим

Ризатриптан

Максалт

Факат зарур холлардаги на

12 ёшдан сунг

Юрак, томирлар, жигар касаллликлари борларга эхтиёт булиб тайинлаш лозим

Корамуг алкалоидлари

Дигидроэрготамин

ДГ-эрготамин, дигидергот (назал спрей)

Мумкин эмас

6 ёшдан сунг

ИЮК, карияларга мумкин эмас. Кунгил айниш, кусиш, парестезиялар кузатилиши мумкин. Томирларни торайтирувчилар билан кабул килинса, самараси камаяди. Нитроглицерин, б-адреноблокаторлар, в-адреномиметиклар унинг кучини оширади.


1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет