Фармакология ва клиник фармация



жүктеу 2.12 Mb.
бет5/11
Дата30.04.2016
өлшемі2.12 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
: uploads -> books -> 26622
26622 -> Бекниязова Ферузаның «Абай лирикасы және оны оқыту»
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
26622 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
26622 -> Тошкент 2011 Лекции №1. Тема Предмет «История Узбекистана. Значение и основные методологические основы»
26622 -> Абдухамид зайриев
26622 -> «Из истории и культуры государства Эфталитов»
26622 -> Маърузалар матнлари
26622 -> Значение и роль аускультации в сестринском диагнозе. История аускультации. Правила проведения аускультации и поставленные условия медсестре
26622 -> Комилов орифжон худойбердиевич

 
Бош оғригида фарм. ёрдам тамойиллари

- анальгетик препаратларни бош оғриганда 2 кундан ортиқ ишлатиш керак эмас;

- бош оғриганда анальгетик препаратларни хафтада 2 мартадан ортиқ ишлатиш керак эмас, акс холда оғриқ сезиш бусағаси камайиб, оғриқнинг кучи ва частотаси ошиши мумкин;

- кофеин сақловчи комбинирланган препаратларни чой ва кофе билан ичиш мумкин эмас;

- парацетамол сақловчи препаратларни жигар касалликлари борларга эхтиёт булиб ишлатиш лозим;

- парацетамол сақловчи препаратларни ишлатганда қонни тахлилини кузатиб бориш лозим;

- ацетилсалицил кислота сақловчи препаратларни овқатдан сунг қабул қилиш тавсия этилади;

- ацетилсалицил кислота сақловчи препаратларни антикоагулянтлар билан бирга ишлатиш мумкин эмас;

- ацетилсалицил кислота сақловчи воситалар билан алкогол қабул қилинса, ульцероген таъсири кучаяди;

- ацетилсалицил кислота сақловчи препаратларни узоқ вақт қабул қилинганда ахлатни яширин қонга текшириш лозим;

- ацетилсалицил кислота сақловчи препаратларнихомиладорлик ва эмизиклик даврида қабул қилиш мумкин эмас;

- сусатриптан сақловчи препаратларни фақат мигрен ташхиси қуйилгандан сунг қабул қилиш лозим,

- суматриптан сақловчи препаратларни ёш болаларга, хомиладор ва эмизикли аёлларга бериш мумкин эмас;

- суматриптанни қорамуғ алкалоидлари билан қушиб ишлатиб булмайди, вазоспазм ривожланиши мумкин; улар орасидаги вақт 24 соатдан кам булмаслиги керак;

- суматриптан сақловчи препаратлар самара бермаса, қайта қабул қилиш учун камида 3 соат утиши керак;

- суматриптан қаторидаги турли препаратларни қабул қилиш оралиғи 12 соатдан кам булмаслиги керак.


Буғим ва мушак оғриқларида фармацевтик ёрдамни ташкиллаштириш.
Хозирги вақтда ВОЗ маълумотларига кура ахолининг 30% да буғим оғриқлари учрайди, уларнинг 10 % и қисман, 5 % и эса тула ногирон булиб қолмоқда.

Сабаблари:

-бириктирувчи туқиманинг систем касалликлари-ревматизм, ревматоид артрит, систем қизил волчанка, склеродермия;

- суяклар ва тоғайларда модда алмашинуви бузилиши билан боғлиқ касалликлар-артроз, подагра, остеопороз;

- шикастланишлар.

Бириктирувчи туқиманинг систем касалликлари –бириктирувчи туқиманинг систем яллиғланиш касалликлари булиб, аъзо ва тўқималарнинг шикастланиши, циклик прогрессирловчи кечими билан характерланади. Ревматизм-бириктирувчи тўқиманинг систем токсик-иммунологик яллиғланиш касаллиги бўлиб, А гурухига кирувчи в-гемолитик стрептококк инфекцияси бор одамларда келиб чиқади. Ревматоид артрит-бириктирувчи тўқиманинг сурункали аутоиммун яллиғланиш касаллиги бўлиб, буғимларни шикастлайди. Систем қизил волчанка-оғир, сурункали ўтувчи систем аутоиммун касаллик бўлиб, ички аъзоларнинг куп шикастланиши билан кечади.

Суяк ва тоғайда модда алмашинуви бузилиши билан боғлиқ касалликлар:

- остеопороз-суяк туқимаси зичлигининг камайиши, синишларга мойилликни ортиши билан характерланади. Остеопорозларнинг келиб чиқишига эрта менопаузалар, чекиш, кофеинни ортиқча истъемол қилиш, кортикостероидларни қабул қилиш сабаб булиши мумкин.

- подагра-гиперурикемия (пешоб кислотасини хужайрадан ташқари суюқликларда ортиши), туқималарда пешоб кислотаси кристаллари тупланиши билан характерланади. Унинг келиб чиқишига гушт махсулотларини ортиқча истъемол қилиш, ёшни эркакларда 30, аёлларда 60 дан катталиги, айрим дориларни (никотин кислота, диуретиклар, циклоспорин, аспирин ва б. алкогол қабул қилиш мойиллик туғдириши мумкин. Эркаклар аёлларга қараганда 5-7 марта кўп оғрийди.

- остеоартрозлар-қул-оёқлар ва умуртқа поғонаси буғимларининг дистрофик касалликлари булиб, унинг асосида буғим тоғайининг секин ривожланувчи дегенерацияси ётади. Остеоартрозларда купроқ чаноқ-сон ва тизза буғимлари шикастланиб, жисмоний зуриқиш вақтида кучаяди. Остеоартроз ривожланишига ёшнинг утиши, семириш, буғимга доимий зуриқиш тушиши, ирсий омиллар, буғим шикастланишлари, чекиш мойиллик туғдиради.

Буғимдаги оғриқларнинг хуружсимон характерда булиши, шиш, гиперемия, бугим сохасида хароратни ошиши, диуретиклар қабул қилинганда оғриқларни пайдо булиши, климактерик ёшдаги аёлларда тез-тез суяк синишлари кузатилиши хавфли белгилар булиб, шифокорга мурожаат қилишни тақозо этади. Бундан ташқари суяк силида хам буғим оғриқлари кузатилади.

Мушакларда оғриқ булишининг сабаблари:

грипп ва бошқа респиратор инфекциялар;

радикулит;

шикастланишлар;

ортиқча жисмоний зуриқиш;

диуретиклар қабул қилиш.

Буғим ва мушак оғриқларида махаллий ва умумий таъсирга эга яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи препаратлардан фойдаланилади.
Махаллий ишлатилувчи дори шаклларининг клиник-фармацевтик характеристикаси


Малхамлар

Афзаллиги

Камчиликлари

Қуллашни оддийлиги ва хавфсизлиги; хам махаллий, хам резорбтив таъсири учун ишлатиш имконияти борлиги; систем таъсирини кучсиз намоён булиши; малхам суртилган жойда дорининг юқори миқдорда тупланиши; таъсирини узайтириш имконияти борлиги; бир малхамда турли таъсир механизмига эга дориларни булиши.

Вазелин асосида тайёрланган малхамлар таъсир этувчи моддани ёмон ажратиши; кийимга тушганда доғ хосил қилиши; гидрофоб асосдаги малхамлар парник эффекти беради, яъни иссиқликни ажралишини қийинлаштиради.

Геллар

Афзалликлари

Камчиликлари

Таъсирини узайтирилганлиги; кечга ишлатиш имконияти борлиги; терига юмшатувчи ва намлантирувчи таъсир этиши; геллар малхамга қараганда яхши сурилиб, таъсири хам кучлироқ булади. Кийимда доғ қолдирмай, сув билан осон ювилиб кетади.

Гель —турғун булмаган дори шакли булиб, сақланганда эриши мумкин. Геллар сезиларли систем таъсирга эга булиб, ишлатилганда ножуя таъсирлари юзага чиқади.

Cуртмалар

Афзалликлари

Камчиликлари

Таркибидаги спирт хисобига тери қон томирларини кенгайтириб, қон айланишини яхшилайди. Систем таъсири кам сезилади.

Терига қуритувчи таъсир этиб, унинг кучишига олиб келади.

Махаллий ишлатилувчи ностероидларнинг характеристикаси




Фаол ингредиент

Препарат

Дори шакли

Характерли хусусиятлари

Фенилбутазон

Бутадион

Мазь

Экзема билан шикастланган ёки ярали сохага тушиши мумкин эмас

Суртилганда тери қизариши, қичиши, тери қуриб кучиши мумкин.

Дозаси ортиб кетса бош оғриқ, бош айланиши, қоринда нохуш сезги келтириб чиқариши мумкин


Пироксикам

Хотемин

Мазь

Ностероидларга сезгирлик юқори булганда бериш ман этилади

Суртилганда тери қизариши, қичиши, тери қуриб кучиши мумкин

Гел тула шимилмаганда тери ранги вақтинча узгариши мумкин


Ревмадор, Фелден, Финалгель, Эразон

Гель

Этофенамат

Терморевмон

Гель

Болалар хомиладор ва эмизикли аёлларга бериш мумкин эмас

Экзема билан шикастланган ёки ярали сохага тушиши мумкин эмас

Суртилганда тери қизариши, қичиши, тери қуриб кучиши мумкин


Кетопрофен

Кетопрофен, Профенид, Фастум-гель

Гель

Экзема билан шикастланган ёки ярали сохага тушиши мумкин эмас

Суртилганда тери қизариши, қичиши, тери қуриб кучиши мумкин.

Дозаси ортиб кетса бош оғриқ, бош айланиши, қоринда нохуш сезги келтириб чиқариши мумкин

Кунига 3-4 марта суртилади



Ибупрофен

Ибупрофен, Дип-релиф, Долгит

Гель

Экзема билан шикастланган ёки ярали сохага тушиши мумкин эмас

Суртилганда тери қизариши, қичиши, тери қуриб кучиши мумкин.

Дозаси ортиб кетса бош оғриқ, бош айланиши, қоринда нохуш сезги келтириб чиқариши мумкин

Кунига 3-4 марта суртилади



Диклофенак

Алмирал, Верал, Вольтарен, Диклак, Диклоран, Диклофенак, Наклофен, Олфен, Ревмавек, Фелоран

Гель

Экзема билан шикастланган ёки ярали сохага тушиши мумкин эмас

Суртилганда тери қизариши, қичиши, тери қуриб кучиши мумкин.

Фотосенсибилизация. кузатилиши мумкин

Ностероидларга сезгирлик юқори булганларга бериш мумкин эмас

Узоқ ишлатилганда (2 хафтадан ортиқ) ёки терининг катта сохасига ишлатилганда систем ножуя таъсирлар келиб чиқиши мумкин.

Болаларга бериш мумкин эмас

Кунига 3-4 марта суртилади


Нифлум кислота

Нифлурил

Гель

 

Индометацин

Индометацин, Индометацин-Врамед, Метиндол

Мазь

Экзема билан шикастланган ёки ярали сохага тушиши мумкин эмас

Суртилганда тери қизариши, қичиши, тери қуриб кучиши мумкин.

Ностероидларга сезгирлик юқори булганларга бериш мумкин эмас

Болаларга бериш мумкин эмас

Кунига 2-4 марта суртилади

Дозаси ортиб кетса бош оғриқ, бош айланиши, қоринда нохуш сезги келтириб чиқариши мумкин



Индометацин-Дарница

Гель


Комплекс препаратлар

Диклофен-гель

Диклофенак Ментол

Гель

Экзема билан шикастланган ёки ярали сохага тушиши мумкин эмас

Суртилганда тери қизариши, қичиши, тери қуриб кучиши мумкин.

Ностероидларга сезгирлик юқори булганларга бериш мумкин эмас

Болаларга бериш мумкин эмас

Кунига 2-4 марта суртилади

Дозаси ортиб кетса бош оғриқ, бош айланиши, қоринда нохуш сезги келтириб чиқариши мумкин



Диклоцин-гель

Диклофенак лизин

эсцинат


Гель

Бен-Гей

Метилсалицилат Ментол

мазь

Экзема билан шикастланган ёки ярали сохага тушиши мумкин эмас

Суртилганда тери қизариши, қичиши, тери қуриб кучиши, аллергиялар кузатилиши мумкин.

Ностероидларга сезгирлик юқори булганларга бериш мумкин эмас

Антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради

Дозаси ошганда бош оғриғи, бош айланиши, қулоқда шанғиллаш, кўришни бузилиши, эпигастрал сохада нохуш сезгилар, кунгил айниб, қусиш, ич кетиш, болаларда- гипертермия, гипергликемия кузатилади.

Хомиладор аёллар ва болаларга тавсия этилмайди.



Кеер

Экстракт Boswellia serrata Метилсалицилат Ментол

Мазь

Бом-Бенге

Метилсалицилат Ментол

Мазь

Махаллий қитиқловчи малхамларнинг фармакологик хусусиятлари

Махаллий қитиқловчи малхамлар

Препарат

Фаол ингридиент

Фармакологик эффектлари

Апизартрон

Метилсалицилат

Яллиғланишга қарши, гипертермик, томирларни кенгайтирувчи, махаллий қитиқловчи, чалғитувчи

Гевкамен

Ментол, камфора, эвкалипт мойи

Яллиғланишга қарши, томирларни кенгайтирувчи, махаллий қитиқловчи, оғриқ қолдирувчи

Линимент «Алором»

Ромашка, календула экстракти, кастор, ментол, эвкалипт мойи

Яллиғланишга қарши, томирларни кенгайтирувчи, махаллий қитиқловчи, оғриқ қолдирувчи, трофик жараёнларни яхшилайди

Финалгон

Нонивамид, никобоксил

Томирларни кенгайтирувчи, чалғитувчи, махаллий қиздирувчи, туқималарда қон айланишини яхшилайди.

Буғим ва мушак оғриқларида фарм ёрдам тамойиллари

Ностероидларни меъда-ўн икки бармоқ ичак яраси, бронхиал астма, қон кетишга мойилликлар, жигар ва буйрак фаолияти бузилганларга бериш мумкин эмас

Солпадеин бошқа ностероидлар-кофеин ва парацетамол сақловчи препаратлар билан бирга ишлатиш мумкин эмас

Солпадеин 7 ёшгача болалар ва хомиладор аёлларга тайинланмайди

Ностероид препаратлар дигоксин ва аминогликозидларнинг чиқиб кетишини сусайтириб, уларни йиғилиши ва захарланишларга олиб келади

Кетопрофен, напроксен, индометацинларни ишлатилганда бош айланиши, уйқусизлик, галлюцинациялар келтириб чиқаради

Кеторолак гипотензив воситаларни самарасини камайтиради

Фенилбутазон қабул қилинганда ош тузи чекланиши, қон ва пешоб тахлили ўтказиб борилиши лозим

Аспирин, метамизол, индометацин, ибупрофен, напроксен, кетопрофенларни хомиладор аёлларга бериш тақиқланади

Кетопрофен, бутадион, тиапрофен кислота, фенилбутазонларни антикоагулянтлар, сульфаниламидлар, перорал гипогликемик воситалар билан қушиб ишлатилганда ножуя таъсирлари ортиб кетади, шунинг учун уларни бирга беришда эхтиёт булиш лозим.

Комплекс препаратларни кофе ва чой билан бирга қабул қилмаслик лозим. Барча ностероидлар билан даволанаётганларга алкогол қабул қилиш ман этилади.

12-маъруза
ХАЗМ ЙЎЛЛАРИ ФАОЛИЯТИ БУЗИЛИШИНИ СИМПТОМАТИК ДАВОЛАШ: ДИАРЕЯ, ТУРЛАРИ ВА ДАВОЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ, МЕТЕОРИЗМ

Ички касалликлар ичида энг кўп тарқалгани ОИС-си касалликларидир. ОИС-си касалликлари Республикамиздаги умумий касалликнинг 10-15%-ни ташкил этади. Кейинги йилларда ОИС-касалликлари ёшлар ўртасида кўпайиб бормоқда. Бунинг асосий сабаблари турмуш тарзининг, экологиянинг ва озиқ-овқатлар сифатининг ўзгариб боришидадир.

ЖССТ берган маълумотларига қараганда ОИС касаллигининг энг кўп учрайдиганлари меъда 12 б/ичак яралари ва жигар хасталигидир. Жигар касаллиги беморлар нобуд бўлаётган касалликлар ичида 8 ўринда туради. Жигар касалликлари кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Хар йили 1 млн.дан ортиқ одам вирусли гепатит билан оғрийди ва уларнинг кўпчилиги суринкали гепатитга ўтади. Энг ачинарлиси беморлар қабул килаётган дори-дармонларнинг ноўрин ва нотўғри ишлатилиши туфайли жигар патологияси кундан-кунга ошиб бормоқда. Шунинг учун хам гастроэнтерология, гастрология ва гепатологияни асосини тушуниш Сиз билан биз учун ўта мухимдир.

ОИС-си касалликлари туркумига қайси касалликлар кирадию ва уларда қандай асосий симптом ва синдромлар қайд этилади?

ОИС-си касалликларига ўткир ва суринкали гастритлар, меъда ва 12 б/ичак яралари, энтеритлар, колитлар, бактериал дизентерия, функционал ичак касалликлари (қабзиятлар ва ичак қитиқланиш синдромлари), СПРУ, рак, туберкулёз, гижжа касалликлари ва бошқалар киради. ОИС-си касалликларидан жигар, меъда ости бези касалликлари рак ва туберкулёзлар, алохида мутахассислар томонидан ўрганилувчи ва даволанувчи касалликлардир.

ОИС-си касалликлари ичида энг кўп қайд этилувчи симптом ва синдромларга қоринда нохуш холатни пайдо бўлиши, иштахани сусайиши, биқин остида қандайдир оғирлик ва ачиштириш холатлари, кўнгил айнаш, кекириш, сафро қайнаш, қайт қилиш, турли даражада юзага чиқувчи оғриқлар, бош оғриғи, оғиздан қўланса хид келиш, қабзият, анус атрофидаги қичишиш холати, ич суриш ва ич кетиш диарея, қон кетиш, қон аралаш нажас келиши ва бошқалар.

Юқоридаги симптомлар билан боғлиқ тинка қуриши, кайфиятни бузилиши, иш қобилиятини ва мушаклар тонусини сусайиши, камқонлик, баъзан меъда тетанияси (оғриқ билан мушаклар тонусини ошиши ва судороги), диспепсия, сигмоидопроктит (ични жуда тез келиши, хаттоки 75-100 мартагача), тифлоколит (ичакни ўнг томонидаги колит, ични суриши 10 ва ундан ортиқ юзага чиқади), «понос будильник» (суринкали энтеритда юзага чиқади), «ампулали қабзият» (тўғри ичак қабзияти), аутоинвазия, ўпка синдроми (аскарида личинкаларини ўпкага, ўпка томирлари орқали бронхларга ўтиши ва қон туфлаш ва б.), диспептик , нейро-рефлектор ва токсико-дистрофик ва б. симптомлар юзага чиқади. Шунингдек эхинококкозда шиш, йирингли лихорадка, аллергик ва эмболик синдромларни юзага чиқариши мумкин.

Кўрсатиб ўтилган хар бир симптом ёки синдромлар устида тўхтаб ўтиш анча мушкул масала. Лекин хозирги кунда ОИС-си касалликлари ичида ўзига хос проблемага айланган функционал ичак касалликлари (ФИК) устида ва унинг классик кўриниши бўлмиш ичак қитиқланиш синдроми ва суринкали қабзият хамда бу холатларда қайд этиладиган симптом ва синдромлар устида қисқача тўхталиб ўтамиз. Чунки ичак қитиқланиш синдроми ва суринкали қабзият «фармацевтик ёрдам» фани йўналиши бўйича энг кўп рецептсиз бериладиган дори-дармонлар билан даволанадиган касалликдир. Халқимиз ва беморлар бу касалликларни ўзини-ўзи даволаш ва ўзига-ўзи ёрдам бериш йўллари билан даволашга харакат қиладилар.

Адабиётлардан маълумки, ривожланган мамлакатларда кейинги 10 йил давомида гастроэнтерологик касалликлар ичида энг кўп тарқалган касаллик-бу функционал ичак касалликларидир. жахон бўйича олиб борилган эпидемиологик изланишларни берган маълумотига қараганда жахон ахолисини 15-30% суринкали кабзият қайд этилади. ¡та индустриал ривожланган АҚШ ва Англияда бу кўрсатгич 40% ташкил этади (А.Р.Златкина, 2002 й., Фарматека №9.-с.53-56). Агар бу тоифадаги касалликларнинг аксарият кўпчилиги врачларга мурожаат этмасдан ўзини-ўзи даволаш билан шуғулланишини инобатга олинса, касалликнинг тарқалиш кўрсатгичи янада ошади. Чунки кекса ёшдаги беморларда гиподинамия кучаяди, қабул қилинадиган овқатларнинг таркиби ўзгаради, семириш кўпайиб кетади, эндокрин факторлар (климакс, қанд касал-лиги, гипотиреоз ва б.), дориларни нотуғри ишлатиш (қариялар дориларни 1/3 қисмини қабул қиладилар) каби холатлар суринкали қабзиятни ривожланишига асос бўлади.

ФИК-лари билан боғлиқ сурункали қабзият кечими оддий қабзиятни кечимидан патофизиологик келиб чиқиш механизмларидан тубдан фарқланади.

Ичак қитиқланиш синдроми биланюзага чиққан қабзиятларни асосини нейрогуморал регуляцияни бузилиши ташкил этади, пустлоқ ва пустлоқ ости марказлари, вегетатив нерв тизими ва ичакни нерв-рецептор аппаратлари (сертонин, эндоген опиатлар, нейротензин, холецистокининлар ва б.) ўзига хос рол ўйнайди.

Фармацевтик ёрдам концепцияси асосида хулоса қилиб айтиш мумкинки, қабзиятларни келиб чиқишида ва кечимида қуйидаги факторлар асосий ролни ўйнайди:



  1. Кечими бўйича-ўткир ва сурункали қабзиятлар

  2. Келиб чиқиш механизми бўйича- коллагенли, гиперматор дискинезия туфайли, гипомотор дискинезия туфайли, практогенли қабзиятлар.

Демак, сурункали қабзият кечимини бемор билан сухбатда, уни шикоятларидан аниқлаб олиш мумкин. Бунда нажасни характери, тўғри ичакка хос симптом ва синдромлар-метеоризм, қулдираш, турли даражадаги оғриқлар, айниқса қоринни пастки ва чап томонидаги оғриқларни аниқлаш алохида ахамиятга эгадир.

Бундай холатларда беморларни ўзини-ўзи даволаши ва ҳар бир провизорни салохиятига яраша маслахат бериши катта ахамиятга эгадир.



  1. Функционал овқатланиш ва пробиотикларга ахамият бериш.

  2. Умумгигиеник ҳаёт тарзини ишга солиш ва диетотерапияга амал қилиш керак (жисмоний фаол ҳаёт, кўп ўсимлик моддалари ва тўқималарини, клечатка, балластик моддалар, пектин, гемицеллюлоза, денгиз ўтлари, кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш).

Сут ва қатиқ махсулотларидан, лакто ва бифидумбактериялардан қўллаш зарур. Катта отқулоқ барги уруғидан тайёрланган-Мукофальк препаратидан фойдаланиш мумкин. Агарда функционал овқатланишни ташкил қилиш ва диетотерапия ёрдам бермасагина, ични сурувчи дори-дармонлардан фойдаланилади. Бу гурух дорилар таъсир механизми бўйича қуйидагиларга ажратилади:

1. Осмотик таъсирга эга препаратлар

а) тузли сурги дорилар (Na2SO4; карловар тузи ва б.)

б) кўп атомли спиртлар (сорбит, маннитол ва б.)

в) Сурилиши қийин дисахаридлар (лактулоза ва уни уними Дюфалак, Нормазе).

2. Қитиқлаш таъсири билан ичак харакатини стимулловчи препаратлар.

а) антрагликозидлар (сано ва уни унимлари, крушина, алоэ, равоч ва б.)

б) дифенилметан унимлари (изофенин, бисакодил, натрий пикосульфат ва б.)

в) кастор ёғи, вазелин ва миндал ёғи, парафин ва б.

3 Парокинетиклар (бетанекол-25-30 мг 2-3 марта кунига, мезопростол-200 мг 2-4 марта кунига; серотонин, тегасерод-зелнорм-аёлларда эффект беради, цизаприд ва б.)

Тегосерод ва цизоприд препаратлари АҚШ-ларида синтез қилиб олинган. Бу препаратлар 5-НТ-4 серотонинга сезувчан рецепторларни агонисти бўлиб, ичакдаги вагус ва энтерал афферент нервларини қитиқлаб, ундан Аch-ни ажралишини кўпайтиради, натижада ичак силлиқ мушакларини қисқаришини кучайтиради. Шунинг учун хам уларнит серотонинергик пирокинетиклар дейилади. Шу ерда ўткир ва суринкали қабзиятни келиб чиқиши, ривожланиши, клиник белгилари ва даволаш принциплари билан боғлиқ слайд-схема келтирилади.

Диарея

Диарея (diarrhoea) — хожатга боришнинг нормадагидан куп булиши ( кунига 3 мартадан куп), ва/ёки нажаснинг суюк булиши, ва/ёки нажас массасининг ортиб кетишиг айтилади.

Диареянинг асосий сабаби булиб ичакдаги сув- электролит балансининг бузилиши хисобланади. Одам кунига уртача 2 л суюкликни истъемол килади, 12- бармокли ичакдан эса 8 дан 10 литргача суюклик утиши мумкин. Ичакда сурилган сув сулак ва хазм ширалари билан бирга кайта кушилади. Сувнинг сурилиши асосан ингичка ичакда содир булади, ва 1- 1,5 литригина йугон ичаккача утади, у ерда сурилиши давом этиб колгани ( 100 мл атрофида) нажас билан чикиб кетади. Йугон ичакда суткасига 5 л гача сув сурилиши мумкин, шунинг учун ингичка ичакдан йугон ичакка утадиган суюклик микдори 5 л дан ортса диарея келиб чикиши мумкин. Бундай холатлар хазм килиш системасининг яллигланишида, сурилишнинг бузилишида, ичакнинг моторикаси ва секрецияси бузилишида келиб чикиши кузатилади.

Сабаблари турлича булган уткир ва сурункали диарея фаркланади.

Диарея 2- 3 хафтадан ортик давом этмаса уткир шакли булиб хисобланади.

Уткир диарея сабаблари:

- инфекция ( вирусли, бактериал, паразитлар),

- ичакдаги яллигланиш жараёнлари,

- дори препаратларини кабул килиш.



Диареяни келтириб чикарадиган омиллар:

- овкат рационининг кескин узгариши,

- доимий яшаш жойида булмаган « узига хос» инфекцияларни хизмат сафарлари, саёхатлар сабабли келиб чикиши,

- яхши пишмаган меваларни истъемол килиш,

- тусатдан куркиб кетиш, айик касаллиги ( медвежья болезнь).

Диареяни келтириб чикарадиган дорилар:

- сурги дорилар,

- магний тузларини саклайдиган антацидлар,

- антибиотиклар- клиндамицин, линкамицин, ампициллин, цефалоспоринлар,

- антиаритмик воситалар: хинидин, пропраналол ( анаприлин),

- юрак гликозидлари ( дигиталис препаратлари),

- калий препаратлари,

- холестираминлар,

- сульфасалазин,

- антикоагулянтлар,

- хенодеоксихол кислотаси,

- шакар урнини босувчилар- сорбитол, маннитол.

Шуни эсда тутиш керакки уткир диарея холера, дизентерия, сальмонеллез, каби огир инфекцион касалликларнинг биринчи белгилари булиб хисобланади. Кон аралаш келган уткир диарея Крон касаллиги ёки ярали колитнинг куриниши булиши мумкин.

Уткир диареяда врач аралашувини талаб киладиган « хавфли» симптомлар:

- нажасда коннинг пайдо булиши,

- нажаснинг гуруч суви каби булиши,

- тана хароратининг кутарилиши,

- кунгил айниши,

- кайд килиш,

- кориндаги кучли огрик билан кузатиладиган диарея,

- агар оиланинг бир нечта аъзосида диарея кузатилса,

- бир неча хафта давом этган диарея,

- хушдан кетиш билан кузатилган диарея,

- каттик чанкок, огиз куриши, терининг куриши билан бирга кузатилган диарея,

- хомиладорлик давридаги диарея.

3 хафтадан ортик давом этган диарея сурункали булиб хисобланади. Истисно тарикасида огир кечадиган ва узок давом этадиган инфекциялар хисобланмайди, улар тузалиши билан диарея тухтайди.

Сурункали диарея куп касалликларнинг белгиси булиши мумкин. Ичакдаги яллигланиш касалликларидан ( носпецефик ярали колит, Корн касаллиги, ОИТС), корин сохасидаги бошка органлар ( жигар, ошкозон ости бези), баъзи бир умумий касалликлар ( калконсимон безининг бузилишлари, эмоционал зурикиш ва б.лар), перистальтиканинг бузилиши ( йугон ичак яллигланиши синдроми), сабаб булиши мумкин. Купинча узик вакт давом этадиган диарея озик моддаларнинг ( сут ва бшка шакарлар, елим оксил- глутенин, сигир сутининг оксиллари, ёглар сурилишининг бузилиши ёки озик- овкат аллергияси ( сут, бошокликлар ва б.лар).

Сурункали диареяни даволаш врач томонидан ташхис куйилгандан сунг амалга оширилиши шарт.

Диареяни даволовчи воситалар

Диареяни этиологик даволайдиган препаратлар

Диареяни симптоматик даволайдиган препаратлар
Антибактериал препаратлар ( антибиотиклар, сульфаниламидлар, нутрофуран унумлари, антисептиклар).
Перорал регидратация учун препаратлар

Факатгина врач курсатмаси билан берилиши керак

Антимикроб препаратлар, пробиотиклар

Антиперистальтик воситалар

Ферментли препаратлар

Сорбентлар



Диареяни симптоматик даволаш учун ишлатиладиган дори препаратлари гурухининг клиник- фармацевтик характеристикаси.
Перорал регидратацияси учун ишлатиладиган воситалар.

Регидратация уткир сувли диареяни даволашнинг асоси булиб хисобланади. Ортикча сув ва тузлар урнини тулдириш перорал йул билан амалга оширилади. Натрий, калий, хлор, годрокарбонат ионлари, цитрат, шунингдек глюкоза, сахароза ёки декстрозанинг мувозатлаштирилганн эритмалари ишлатилади. Бу препаратларни куллаш келиб чикиши турли хил булган диареяларни гидрохлорид ва ичак шиллик каватининг сурилишини саклашга асосланган.

Орал регидратацион аралашмалар кон таркибидаги электролитларни урнини босувчи булиб хисобланади. Улар жуда тез таъсирга эга булиб, ножуя таъсир ва куллаш мумкин булмаган холатларга эга эмас.

Бу препаратлар кукун куринишида булиб улардан тезда эритма тайёрлаш, шунингдек тайёр эритмаларни куллаш мумкин.



Перорал регидратантларнинг солиштирув характеристикаси.


Савдодаги номи

Ишлаб чикарувчи

Таркиби

Гастролит

АЖ Кутновский ФЗ «Польфа» (Польша)

натрий хлорид - 0,35
калий хлорид - 0,3
натрий гидрокарбонат - 0,5
декстроза - 2,9
мойчечак экстракти - 0,1

Апельсин мазали Гастролит

Rhone-Poulenc Rorer (Австрия)

натрий хлорид - 0,47
натрий цитрат - 0,53
калий хлорид - 0,3
декстроза - 3,56

Регидрон

Orion (Финляндия)

натрий хлорид - 3,5
натрий цитрат - 2,9
калий хлорид - 2,5
декстроза - 10

Цитроглюкоссолан

Мосхимфармпрепаратлар (Россия)

натрий хлорид - 1,75
натрий цитрат - 1,45
калий хлорид - 1,25
глюкоза - 7,5


Сорбентлар.Сорбентларни ишлатиш эндоген интоксикацияни олдини олиш ва даволашда ёрдам беради. Бу гурух препаратлари ичакдан ( баъзилари эса кондан: ичак шиллик каватининг ворсинкалари каппилярларидан) турли хил захарли метаболитларни адсорбциялайди. Баъзи адсорбентлар эса микроорганизмлар хаттоки вирусларни сорбциялаш хусусиятига эга.
Сорбентларнинг солиштирув характеристикаси


Халкаро номи

Сотувдаги номи

Клиник-фармакологик характеристикаси

Аттапульгит

Аттапульгит-Дарница («Дарница», Украина)

Каопектат («Фармация и Апджон», США)



Магний силикати гидратининг тозаланган аралашмаси ва минерал холдаги алюмний. Препарат ичакда сурилмайди, токсик ва кузгатувчи модаларни, газларни адсорбциялайди сунг нажас билан бирга чикиб кетади. Ураб улиш хусусияти булгани учун ичак шиллик каватида химоя плёнкасини хосил килади.

Вирус ва бактерияларни адсорбциялаш хусусиятига эга.

Диареяда аттапульгитнинг 1 марталик дозасини хожатга бориб келгандан сунг кабул килинади.

Тананинг юкори хароратида ва препарат компонентларини кутара олмаслик холатларида кабул килиш ман этилади.

Эмизикли ва хомиладор аёлларга берилмайди.Не назначается в период беременности и лактации.

Болаларга 3 ёшдан сунг ( суспензиялар) ва 6 ёшдан сунг ( таблеткалар) бериш мумкин.



Диосмектит

Смекта («Бофур Ибсен», Франция)

Ошкозон- ичак шиллик каватида юкори даражадаги ураб олиш кобилиятига, сув- электролит йукотишлар олдини олади. Шиллик кават глюкопротеинлари билан биргаликда унинг барьерлик функциясини оширади, нокулай шароитдаги ичак микроорганизмларидан, уларнинг токсинлари ва бошка кузгатувчилардан химоялайди.

Бактерияларни адсорбциялаш хусусиятига эга.

Куллаш мумкин булмаган холатлари йук.


Полифепан

Полифепан («Экосфера», Россия)

Ёгочликнинг углеводли компонентларини гидролиз махсулоти булган лигнинни кайта ишлашдан олинган препарат.

Юкори даражадаги адсорбциялаш активлигига эга, ошкозон- ичак трактидаги бактерияларни адсорбциялайди.

Гипохолестеринемик таъсирга эга.

Куллашда камдан кам холсизлик, эпигастрия сохасида огирликни сезиш, кабзият кузатилиши мумкин.



Метилсиликон кислотаси

Энтеросгель (Креома-Фарм», Украина)

Сорбогель («Гефест», Украина; «Сорби», Украина)



Ичга кабул килинганда сурилмайди, ичакда ва конда адсорбциялаш хусусиятига эга ( ичак шиллик каватининг каппилярлари ворсинкаларидан) ва организмдан турли хил токсик моддаларни чикаради, ичак шиллик каватига ураб олиш хусусияти билан таъсир килади.

Сорбцион селективлик хусусиятига эга- уртача молекуляр токсик метаболитларни сорбциялайди, юкори молекуляр моддалар ( оксиллар, иммуноглобулинлар ва б.лар) ва ионлар эса сорбцияга учрамайди.

Микроорганизмларни сорбциялашда селеквтиликка эга- факат шартли- патоген ва патоген флорани сорбциялайди, шунинг учун дисбактериозни чакирмайди.

Куллаш мумкин булмаган холатларга эга эмас.



Альгин кислотаси

Альгигель («Днепромед», Украина)

Альгисорб «Биотехнология», Россия)



Огир металлар ва радионуклидларни адсорбциялайди, уларни организмда тупланишини олдини олади.

Диареяда комплексли терапияда ишлатилади.

Диспепсияни келтириб чикариши мумкин.


Активланган кумир

Карболонг («Экосорб», Украина)

Аквтиланган кумир («Стома», «Борщаговский ХФЗ», Украина)



Узок муддатли ( Пролонгик) таъсирга эга булган энтеросорбент. Хазм трактига ташкарига кирган, кондаги, ёки ичакда хосил булган токсик моддаларни сорбциялайди. Организмда метаболизмга учрамайди ва 36- 48 соатта организмдан тулик чикиб кетади.

Диареяда 2-4 г. дан кунига 3-4 марта кабул килиш лозим.




3) Ичак харакатларини секинлаштирадиган воситалар. ( Перистальтикани секинлаштирувчи воситалар)

Комплексли даволаш учун кулланилади. Ичак тонуси ва моторикасини секинлаштиради, лекин сурилиш жараёнига деярли таъсир килмайди.



4)Ферментли препаратлар.

Хазм килишга ёрдам берадиган ферментлар бузилишидан келиб чикадиган диареяларда самарали восита булиб хисобланади. Шунингдек, комплексли терапияда хам кулланилади.



5)Ичак флорасининг физиологик мувозанатни тугирлайдиган препаратлар.

Одам организмидаги микрофлорани яхшилайдиган препаратлар- пробиотиклар- келиб чикиши микробли ва номикробли булиб, табиий холда юборилганда ичакдаги гомеостазга яхши таъсир курсатади. Йугон ичакдаги физиологик таркиби етишмаган холда уларни тулдириш максадида тирик лактобактериялар ( курук лактобактерин, йогурт, экстралакт), бифидумбактериялар ( курук бифидумбактерин, бифидумбактерин форте), ичак таёкчаси ( колибактерин) ва уларнинг комбинациялари- бификол, бифи- шакл, линекс саклайдиган препаратлар ишлатилади.



6) Усимликлардан олинган воситалар.Диареяни даволаш учун ишлатиладиган усимлик воситалари кадимдан ишлатилади. Уларнинг энг асосий таъсири бу уларнинг буриштирувчи? хусусиятга эгалигидир. Таркибидаги ошловчи моддалар танинлар, полифеноллар, хужайра, тукима ва ферментларнинг суюкликлари оксиллари билан бирикиб хужайра юзасида зич альбуминатларни хосил килади. Бундан ташкари усимликлар таркибидаги моддалар яллигланишга карши таъсирга эга. Усимлик препаратлари маълум даражада ичак цитопротекцияси, ичак шиллик барьерларини саклаш ва тиклаш хусусиятига эга.

Диарея синдромида усимлик препаратларнинг юкоридаги хусусиятлари билан уларнинг огир булмаган холатларда бериш шунингдек комплексли терапияда куллаш тавсия этилади. Улар дамлама, утли чойлар холатида ишлатилиб бу уларни куллашда нокулайлик тугдиради ва таъсир этувчи моддалар тургунлигини камайтиради. Диареяни даволаш учун мойчечак гуллари, черника мевалари, черемуха мевалари, кровохлебканинг илдиз ва илдизпоялари, ольха сохта мевалари, далачой ер устки кисми, бадан илдизпояси, гозпанжа илдизпояси, кора дуба.


7)Куп таъсирли препаратлар.Бу гурух препаратларига буруштирувчилар, адсорбцияловчилар, регидрантлар ва антисептиклар киради. Бу препаратларга: бепасал ( салол антисептиги ва папаверин огрик колдирувчиси ва белладонна экстракти), таннакомп ( буриштирувчи ва яллигланишга карши таъсир учун танин альбуминат ва этакридин лактат- антибактериал ва антисептик восита сиватида), энтероседатив ( каолин, пектин ва натрий цитрат).
Диареяни симптоматик даволашда кулланиладиган препаратларни фармацевтик ёрдами.
- Диарея вактида организмда куп микдорда суюклик ва электролитлар йукотилади, шунинг учун перорал регидратация учун препаратларни бериш зарур,

- Перорал регидратация учун ишлатиладиган тузли препаратларни назоратсиз куллаш сув- электролит мувозанатининг бузилишига олиб келади,

- Перорал регидратация учун ишлатиладиган препарат эритмаларига шакар кушиб булмайди ( эритманинг осмотиклиги ортади, натижада диарея кучаяди).

- Сорбент гурухининг адсорбцион хусусияти туфайли бир вактнинг узида берилаётган бошка перорал препаратларни самарадорлигини камайтиради.

- Адсорбентлар ва бошка препаратларни ичиш орасида интервални саклаш лозим,
- Адсорбентларни узок куллаш сабабли организмда витаминлар, оксиллар, ёглар ва б.лар етишмаслиги кузатилади,

- Узок муддатли кулланиладиган адсорбентлар таъсири туфайли ( ёки катта дозаларда кулланилса) кабзиятга олиб келиши мумкин,


- Аттапульгитни тананинг юкори хароратида куллаш мумкин эмас,

- Аттапульгитни хомиладорликни биринчи 3 ойлиги ва эмизикли пайтида куллаш мумкин эмас,

- Таблетка шаклидаги аннапульгитни 6 ёшдан сунг, суспензия холдагисини 3 ёшдан сунг бериш мумкин,
- Диосмектинни янги тугилган чакалоклорга ва чала тугилган чакалокларга бериш мумкин,

- Холестирамин ичак йулидаги ут кислотасини йук килиб, ёг ва ёгда эрийдиган витаминлар сурилишини бузади,

- Ферментли препаратларни овкат пайтида ёки овкатдан сунг кабул килиш лозим,

- Таблетка холидаги ферментли препаратларни чайнаш рухсат этилмайди,

- Лоперамидни жигар касаллиги булган беморларга куллашда эхтиёт чорасини куриш лозим,

- Антиперистальтик воситаларни куллаш натижасида кориннинг пастки сохасида огрик булиши, холсизлик, апатия, бош огриклари кузатилиши мумкин,

- Сандостатин врач курсатмаси билан берилади,

- Антимикробли даволашда пробиотиклар ва линекс ёки бифи- шакл препаратларни бериш мумкин, чунки улар таркибида ичак флорасининг антибиотикорезистент штаммлари мавжуд,

- Хилак ва хилак форте препаратларини сут ва сут махсулотлари билан кабул килиш тавсия этилмайди,

- Хилак ва хилак форте препаратларини антацид препаратлари билан бир вактнинг узида кабул килиш мумкин,

- Лактобектерин ва лактобацилус ацидофилус препаратларини сут билан ичиш тавсия этилади.


13-маъруза
ХАЗМ ЛЛАРИ ФАОЛИЯТИ БУЗИЛИШИНИ СИМПТОМАТИК ДАВОЛАШ: МЕТЕОРИЗМ, ДИСБАКТЕРИОЗЛАР
Метеоризм- хазм трактида ( ошказон ва ичакларда) газ хосил булишининг ортиб кетиши натижасида кориннинг шишиши, натижада коринда огрик, кекириш, нафас тезлашиши келиб чикади.

Бундан ташкари метеоризм сабаблари куйидагилар булиши мумкин:


-баъзи озик- овкатларнинг хазм булмаслиги ( сут махсулотлари ва маълум турдаги овкатнинг углеводлари, кузикорин, соя, ширинликлар, дуккаклилар, ёнгоклар, карам, олхури, баъзи бир крупалар, мева шарбатлари ва б.лар),

- ута куп овкат ейиш,

- одатий булмаган озик- овкатлар ёки унинг узгариши ( хизмат сафарлари, таътил вегетерианллик ва б.лар)

- чекиш,


- гастрит ва пептик яралар,

- ут тоши касаллиги,

- дисбактериоз,

- аномаль перистальтика ( йугон ичак мушакларининг кискариши),

- хайздан олдинги давр,

- жаррохликдан кейинги давр.



Врач аралашувини талаб киладиган метеоризмнинг хавфли симптомлари:

- кориндаги давомий огиклар,

- кунгил айниши ва кусиш,

- тери ва куз склерасининг сарик тусга кириши,

- тана огирлигининг кескин камайиб кетиши,

- дори препаратларини кабул килгандан сунг кориннинг дам булиши



Метеоризмни дорисиз олдини олиш йуллари

- метеоризмни вужудга келтирадиган озик- овкатларни аниклаб уни овкат рационидан олиб ташлаш,


- корин дамлиги, огриги, газлар тупланишини келтириб чикарадиган шакар урнини босувчилари булган озик- овкатларни камайтириш,
- жисмоний харакатни купайтириш,

- сакич ( жевательная резинка) лардан воз кечиш,

- чекишдан воз кечиш ёки уни камайтириш,

- овкатни кам камдан кунига 4- 5 махал истъемол килиш,

- ацидофиль озик овкатларни кабул килиш.

Метеоризмни дорилар билан даволаш.

Энтеросорбентлар- ичакдаги турли хил токсик метаболитларни самарали адсорбциялайди. Энтеросорбентларни кабул килгандан сунг организмнинг детоксикацияси орган ва тукималарда биологик актив бирикмаларни узаро таъсирини яхшилаб беради, айникса усимлик бирикмаларининг организм рецепторлари Билан таъсирини. Энтеросорбентлар метеоризмни ва бошка диспептик бузилишларни камайтиради. Комплексли даволашда, айникса усимлик препаратлари билан самарали ишлатиш мумкин.

Метеоризмни симптоматик даволашда энтеросгель, каопектат, аттапульгит, полифепан тавсия этилади.

Силиконлар- кремний асосида олинган химиявий инерт булган юзаки актив моддалар. Таъсир механизмига кура улар купикларни йук килувчилардир: ичак юзасида хосил булаётган газ пуфакчаларини камайтиради. Пуфакчалар ёрилади ва/ ёки резорбцияланади ва табиий йул Билан чикиб кетади. Силиконлар факат газ пуфакчалари юзасига таъсир килади ва ичак деворларига таъсир килмайди, ичакда сурилмайди. Бу гурух препаратлари захарли таъсирга деярли эга эмас. Улар хомиладор ва эмизикли аёллар ва болаларга берилиши мумкин.

Хозирги пайтда бу гурух дори воситаларидан 2 таси- диметикон ( цеолат) ва симетикон ( дисфлатил, эспумизан) кулланилади.

Фермент препаратлари – метеоризмнинг симптоматик даволашида фермент препаратларининг берилишининг максади- функционал етишмовчиликни даволаш эмас, балки жуда куп овкат истъемол килиш натижасида ошкозон ости бези зурикишининг « функционал тинчлантириш» ни хосил килишдир. Липолитик ва протеолитик ферментларни меъёрида куллаш максадга мувофикдир. Бундай холатларда кенг кулланиладиган препаратлардан « Фестал» дир

Усимликлардан олинган гах хайдовчи воситалар: укроп препаратлари ( хидли укроп мевалари, укроп суви) дорихона укропи мевалари, тмин мевалари, мойчечак гуллари.

Силиконларни таккословчи характеристика

Халкаро

номи


Савдодаги

номи


Клиник- фармакологик характеристикаси

Диметикон

Цеолат (Egis, Венгрия)

Химиявий инерт мода, хазм килиш йулида абсорбцияланмайди, узгармаган холатда нажас оркали чикиб кетади.

Куллаш мумкин булмаган холатлар ва ножуя таъсирлари аникланмаган.

Препарат бир вактнинг узида антацид, айникса алюминий гидроксид ва магний гидрокарбонат Билан бирга кабул килинса самарадорлик камаяди.


Симетикон

Дисфатил (Solco Basel AG, Швейцария)

Эспумизан (Berlin-Chemie, Германия)



Химиявий инерт мода, хазм килиш йулида абсорбцияланмайди, узгармаган холатда нажас оркали чикиб кетади.

Таркибида шакар сакламаганлиги сабабли, кандли диабети бор касалларда куллаш мумкин.

Куллаш мумкин булмаган холатлари- ичакдан утмаган холатларда, ошказон- ичакнинг обструктив касалликларида.

Ножуя таъсирлари аникланмаган.






5)Усимликлардан олинган газ хайдовчи препаратларининг таккослаш характеристикаси







Усимлик номи

Препаратлар

Клиник- фармакологик харакетистикаси

Укроп мевалари

Настойка

Спазмалитик, яллигланишга Карши, ут хайдовчи ва газ хайдовчи таъсирга эга, хазм безлари секрециясини кучайтиради, ичакдаги йиринглаш ва ачиш жараёнларини сусайтиради.

Хомиладорликда куллаб булмайди.

Препаратга булга ута сезувчанлик кузатилиши мумкин.


Тмин мевалари

Настойка

Ошказон ичак трактининг тонус ва моторикасини нормаллаштиради, Спазмалитик, антисептик, ут хайдовчи таъсирга эга, хазм безларининг секрециясини кучайтиради, ичакдаги йиринглаш ва ачиш жараёнларини сусайтиради

Препаратга ута сезувчанлик кузатилиши мумкин.



Дорихона укропи

мевалари


Настойка

Спазмалитик, яллигланишга Карши, газ хайдовчи ва антибактериал таъсирга эга. Ичакнинг моторикасини бошкаради.

Препаратга булган ута сезувчанлик кузатилиши мумкин.




«Плантекс» (тез эриб кетувчи чой)

Таркибида дорихона укропи, глюкоза, галактоза бор.

Хазм килишни яхшилайди, ошкозон шираси ажралишини кучайтиради, ичак моторикасини активлаштиради, газ йигилишини олдини олади, метеоризмдан келиб чиккан спазмларни йукотади.

1 ёшгача булган болаларга берилиши мумкин.

Препаратга булган ута сезувчанлик кузатилиши мумкин.





6)Пробиотиклар. Бу гурух препаратлари ичакдаги йирингни ва газларни хосил килувчи микроорганизмларнинг хаётий фаолиятини чеклайди, бу эса метеоризмни вужудга келишини олдини олади, хазм жараёни ва ошкозондаги сурилишни яхшилайди.

7) Домперидон. Дофаминнинг синтетик антагонисти, гемато- энцефалитик барьердан ёмон утади, шу сабабли марказий таъсирга эга эмас. Гастрокинетик ва кусишга Карши таъсирга эга. Перорал кабул килинганда ошкозон фаолиятини яхшилаб, лекин ошкозон секрециясига таъсир килмайди. Украинада домперидон асосида « Мотилиум» препарати яратилган.

Ошкозон- ичакда кон кетганда, 1 ёшгача булган болаларда ичак йулидан утмаслик холатида, эмизикли пайтда бериш тавсия этилмайди. Дозаси купайганда уйку босиши, болаларда айникса ориентация бузилиши кузатилади.

Хозирги пайтда «Мотилиум» рецептура асосида бериладиган препаратларга киради ва шу сабабли факат врач курсатмаси Билан берилади.
Метеоризмни симптоматик даволаш учун кулланиладиган препаратларни ишлатишдаги фармацевтик ёрдам.

- сорбентлар гурухига кирувчи препаратларнинг адсорбентлик хусусияти булгани учун улар бир вактнинг узида берилаётган перорал препаратлар таъсирини сусайтиради,

- Адсорбентлар ва бошка дори препаратларни кабул килаётганда орасида маълум вакт утишини таъминлаш тавсия килинади,

- Адсорбентларни узок вакт кабул килинса организмда витаминлар, оксиллар, ёглар камайиши кузатилади,

- Уртача таъсирли адсорбентларни ( ёки катта дозаларда) кабул килинса корин дам булишига олиб келиши мумкин,

- Активланган кумир нажасни кора ранга киритади,

- Аттапульгит тананинг юкори хароратида рухсат этилмайди,

- Аттапульгит хомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ва эмизикли пайтда рухсат этилмайди,

- Таблетка холидаги аттапульгит болаларга 6 ёшдан кейин, суспензия холидагиси 3 ёшдан кейин берилиши мумкин,

- Силиконлар ( Симетикон, диметикон) бир оз микдордаги суюклик Билан, овкатдан сунг ва уйкудан олдин кабул килиш тавсия этилади,

- Домперидон факатгина врач курсатмаси Билан берилади!

- Усимликлардан олинган газ хайдовчи препаратлар настойка ва кайнатма холида кабул килинади,

- Укроп, дорихона укропи ва тмин меваларининг настойкаси эмизикли аёлларда сут ажралишини кучайтиради,

- Настойка ва кайнатмалар музлатгичда 3 кундан ортик сакланмаслиги лозим,

- «Плантекс» чойига шакар кушиб булмайди,
- Ферментли препаратлар овкат пайтида ёки овкатдан кейин кабул килиниши лозим,

- Ферментли препаратлари булган таблеткаларни чайнаш ман этилади.



14-маъруза
ХАЗМ ЙЎЛЛАРИ ФАОЛИЯТИ БУЗИЛИШИНИ СИМПТОМАТИК ДАВОЛАШ: ҚАБЗИЯТ, ТУРЛАРИ ВА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ
Қабзият физиологик нормал холатда қайд этиладиган хожатга бориш жараёнининг бузилиши бўлиб, унда хожатга бориш вақти чўзилади ва ичакнинг нормал функцияси бузилади.

Қабзиятни келиб чиқиши мумкин бўлган сабаблар қуйидагилардан иборат:



  1. Йўғон ичак патологиясини юзага чиқиши;

  2. Нормал модда алмашинувини бузилиши;

  3. Овқаланиш санъатини ўзига хос хусусиятлари;

  4. Турли хил дориларни керагидан ортиқ қўллаш.

  1. Йўғон ичак патологиясига:

колитлар; ичак атонияси;

анус атрофидаги ёрилишлар;

геморойлар; ичак спазми;

Крон касаллиги-ярали колит;

йўғон ичак полипозлари ва б. киради.


  1. Нормал модда алмашинувини бузилишига:

организмни сусизланиши;

қалқонсимон безнинг гипофункцияси;

буйрак усти безининг гипофункцияси киради.


  1. Овқатланиш санъатининг ўзига хос хусусиятларига:

овқатлар таркибида ўсимлик клетчаткаларини етарли даражада бўлмаслиги (асқаров бешлиги…),

овқат рационини бирдан ўзгариши;

овқат таркибида ортиқча ёғларни бўлиши;

етарли миқдорда суюқликни истеъмол қилмаслик;

овқат таркибида ортиқча темирни бўлиши;

Фолат кислотани етишмаслиги (чақалоқлар ва хомиладор аёллардаги турли хил ўзига хос етишмовчиликлар…!) Вит. В9-фолат к-та.



  1. Қандай дориларни керагидан ортиқ ва бетартиб ичилганда қабзият юзага чиқади:

алюмин сақловчи антоцидлар;

антигистамин препаратлар;

антидеприссантлар;

нейротроп-нейролептик ва психотроп препаратлар;

опиатлар-кўпинча кофеин сақловчи препаратлар;

кальций каналини блокаторлари;

темир препаратлари ва кальций препаратлари.

Қабзиятни қандай холатларда кечиши хаёт учун хавфлидир?

юқори температура билан кечиши ;

нажасда қон юқимини пайдо бўлиши;

қоринда кучли оғриқ билан кечувчи қабзият;

қабзиятни қайт қилиш билан кечиши;

бемор массасини камайиб кетиши.

Бемор билан сухбатда нималарга ахамият бериш керак ва бунинг учун қандай саволлар бериш ўринли бўлади?

а). Анчадан бери қабзият билан оғрийсизми ? (Бунда ўткир ёки суринкали қабзият борлиги аниқлаб олинади. Суринкали қабзият бўлса, ундай беморларни врачларга мурожат қилишларини тушинтириш керак бўлади.)

б). Хожатга борганда нажасни ажралиб чиқиши оғриқ билан бўладими? (Бунда беморда геморой, прокталгия ва б. бор ёки йўқлиги аниқлаб олинади ва шунга яраша даволаш муолажалари ишлаб чиқилади).

в) Сизнинг қорнингиздаги оғриқ спастик характерга эгами? (Спастик оғриқ спастик колитда, дивертикулёзда йўғон ичакни ракида ва б. бўлади).

г). Прфессионал ишлаб чиқариш сохангиз нималар билан боғлиқ? (Оғир металлар билан контактда бўлиш масалан: симоб, қўрғошин, маргимуш ва б.). Бунда суринкали қабзият юзага чиқиши мумкин.

д). Сиз қандай сурги дориларни қабул қилгансиз ва қандай таъсирлар юзага чиққан? (Юқорида айтиб ўтилган дориларга боғлиқ қабзиятлар бўлади…!)

Айниқса хомиладор аёлларда қайд этиладиган қабзиятни сурги дорилар билан даволаш яхшиликка олиб келмайди. Бунда кўпроқ суюқликлар ичиш ва ўсимлик клечаткаларидан қабул қилиш керак бўлади. Беморларни ёши ҳам алохида ахамиятга эга. Чунки қарияларда гиподинамик қабзият юзага чиқиши мумкин. Уларни таза-генитал органларининг мускуллари сусайган бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда ва сурункали қабзиятни бутун дунё буйича кенг тарқалганлигини ҳамда бу касалликни даволашда ўзига-ўзи ёрдам принципларини тарқалганлигини инобатга олиб, уни аниқлашда ва рационал даво муолажаларини юзага чиқариш учун нафақат шифокорлар, балки провизорлар ҳам жавобгарликни ҳис этган ҳолда иш тутишлари керак. Чунки бу гурух касалларни даволашда нафақат рецептсиз бериладиган дориларни ўринли танлаш ёки рационал қўллаш, балки уларни даво курси ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Даво муолажалари:


  1. Диетотерапия (ўсимлик клечаткаларига бой махсулотларни истеъмол қилиш)

  2. Гази чиқарилган маъданли сувлар

  3. Ичак моторикасини нормаллаштиришга мойил дори воситалари бериш (спазмолитиклар, фитотерапия, сабзи, лимон ўти, буймадарон, ялпиз, хмел, тоғ райхон, ромашка, календула ва б дамламаси ).

  4. Даво машқлари (қорин ва тазо-генитал мушаклари тонусини оширувчи)

  5. Физиотерапия (диатермия, электрофарез, иссиқ қилиш, ванна, парафин ва б.).

Хазм аъзолари касалликлари ахоли уртасида турли хил ёш гурухларида 18 % дан 37 % гача учрайди. ОИС патологиясининг кенг тарқалганлиги куплаб омиллар, норационал овқатланиш, экологик бузилишлар, иммун фаолликни пастлиги, инфекцияларни тарқалгани билан боғлиқ. ОИС патологиясининг асосий синдромлари оғриқ, кунгил айниш, қабзият, диарея, метеоризм ва б. Оғриқ синдроми ва хавфли симптомлардан ташқари барча холатларда ОИС касалликларини рецептсиз дорилар билан симптоматик даволаш мумкин. Қорин сохасида оғриқ булиши беморнинг нафақат соғлигига, балки хаётига хам хавф солади. Бундай пайтларда оғриқ қолдирувчиларни бериш тавсия этилмайди, чунки касалликка аниқ ташхис қуйиш қийинлашади. Бундан ташқари албатта шифокорга мурожаат қилиш лозим булган хавфли симптомларга қуйидагилар киради:

иситма кутарилиши; ахлатда қон булиши; коринни ўта дам булиши; қусиш; вазнни йуқотиш; қабзиятни бирор бир дорини қабул қилиш билан боғлиқлиги.



Қабзият

Қабзият (obstipatio) — ичак фаолиятининг бузилиши булиб, дефекация актлари уртасидаги интервал 48 соатдан ортиқ булади. Баъзи одамларда 2ғ3 кунда ичак бушалиши хам физиологик норма булиб, қабзият хисобланмайди ва тана учун хавфли эмас. Қабзияти бор одамларда иштаха йуқолиб, кекириш, оғизда ёқимсиз таъм, қорин сохасида оғирлик, дам кузатилади. Купчилик касалларда терида узгаришлар, рангпарлик, ерсимон рангга кириши, қуруқлик, ортиқча мугузланиш, дерматит куринишлари кузатилади, тирноқлар заифлашиб, соч тукилади. Танада интоксикация туфайли холсизлик, иш қобилияти пасайиши, бош оғриши, уйқу бузилиши, хотирани сусайиши аниқланади. Сурункали қабзият иккиламчи энтероколитлар, геморрой, туғри ичакда ёриқлар хосил булишига олиб келади. Бунга купинча дисбактериоз, иммун тизими ва модда алмашинувидаги бузилишлар қушилади. Қонда ва лимфада турли хил токсинлар ва канцероген моддалар купаяди.

Қабзиятнинг асосий сабаблари:

туғри ичак патологияси-колитлар, ичак атонияси, спазмлари, мегакалон, полипозлар;

модда алмашинуви бузилишлари-сувсизланиш, қалқонсимон ва буйрак усти безлари гипофункцияси;

овқатланиш характери-рационни кескин узгартириш, овқатда ўсимлик клечаткаси етишмаслиги, рационда ёғларни ортиқча булиши, ортиқча темир қабул қилиш, фолат кислота етишмаслиги;

дефекация актининг оғриқлилиги-орқа чиқарув сохасида ёриқ булиши, геморройлар;

айрим дори воситаларини қабул қилиш-антацидлар, антигистамин воситалар, холинолитиклар, гипотензив воситалар, кальций ва темир сақловчи воситалар, психотроплар.Қабзият келиб чиқишига мойиллик туғдирувчи омиллар:

бириктирувчи туқиманинг тизимли касалликлари (ревматизм, ревматоид артрит, систем қизил волчанка, склеродермия ва б.); овқат рационида ёғларни ва оқсилларни ортиқча булиши; кам харакатлик; сурги воситаларини узоқ вақт ишлатиш; клизмадан ортиқча фойдаланиш.

Қабзиятларни даволаш

Қабзиятларни даволашга киришишдан аввал уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш лозим. Купинча убу сабабларни бартараф этилиши ичакни нормал юришувига олиб келади. Беморга аввал сурги воситаларидан ва клизмадан минимал фойдаланган холда номедикаментоз усуллар таклиф этилади




1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет