Фармакология ва клиник фармация



жүктеу 2.12 Mb.
бет8/11
Дата30.04.2016
өлшемі2.12 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
: uploads -> books -> 26622
26622 -> Бекниязова Ферузаның «Абай лирикасы және оны оқыту»
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
26622 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
26622 -> Тошкент 2011 Лекции №1. Тема Предмет «История Узбекистана. Значение и основные методологические основы»
26622 -> Абдухамид зайриев
26622 -> «Из истории и культуры государства Эфталитов»
26622 -> Маърузалар матнлари
26622 -> Значение и роль аускультации в сестринском диагнозе. История аускультации. Правила проведения аускультации и поставленные условия медсестре
26622 -> Комилов орифжон худойбердиевич

Комбинирланган сурги воситалари характеристикаси


Препарат

Таркиби

Доза

Илова

Агиолакс

Подорожник уруғи — 2,6 г, сано уруғи— 0,62 г, сахароза

1 чой қошиқда кечқурун оч қоринга стакан сув билан ичилади

Узоқ ишлатилганда бирламчи қабзият, калий, натрий, хлор ионлари дефицити, меланоз, аллергик реакциялар.

Ман этилиши: ОИС ўткир касалликлари, ичак тутилиши, буйрак касалликлари, хомиладорлик, ичакдан ва бачадондан қон кетишлар, кичик ёшлиларга.



Кафиол

1 брикетда сан барги — 0,7 г, сано уруғи — 0,3 г, олча меваси — 2,2 г, инжир — 4,4 г, вазелин мойи — 0,84 г

0,5-1 брикетни кечқурун 0,5-1 стакан сув билан

Қоринда хуружсимон оғриқлар, анорексия, ич кетиши

При длительном применении и противопоказания см. выше



Регулакс

1 кубикда сано барги - 0,71 г, сано уруғи — 0,3 г, инжир ва олча пюреси, сорбин кислота, вазелин мойи, пропиленгликоль, ароматик қушимчалар

0,5-1 кубикдан оч қоринга кечқурун

ангиолакс и кафиолга қаранг

Калифиг

1 мл сиропда сано экстракти — 0,0005 г, гвоздика, сано, бодом мойи, инжир экстракти, 0,52 г сахароза

По 15-30 мл натощак, на ночь

Ножуя таъсири йуқ

Сеннозид сақлагани сабабли болаларга ишлатишга рухсат берилган



Кабзиятни сурги дорилари билан симптоматик даволаш

  • Сурги дориларини оч коринга тавсия этилади.

  • Уларни узок вакт берилганда гипокалиемия ривожланади, шунинг учун бу дориларни калий препаратлари билан бирга тавсия этиш керак.

  • Антрагликозидлар сакловчи сурги дорилари 8–12 соатдан сунг таъсир этади,шу сабабли уларни кечкурун уйкудан олдин тавсия этилади.

  • Антрагликозидлар сакловчи сурги дорилари спастик кабзият турида кулланилмайди, чунки йугон ичакда огрик чакиради

  • Антрахинон гликозидлар она сутига утади, шу сабабли эмизикли оналарга тавсия этилмайди.

  • Сурги дориларини узок вакт бериб булмайди.

  • Сурги дориларининг антрахинон унумлари пешобни нордон мухитда сарк рангга, ишкорийда кизил рангга буяйди

  • Натрий пикосульфат эмизиш ёшидаги болаларда самарали таъсирга эга эмас

  • Вазелин мойини узок вакт кулланилганда ёгда эрувчи витаминлар (А ва D) сурилиши камаяди, ОИТ да усмалар хосил булиш эхтимоллиги ошади

  • Лактулоза сурги дорилари кичик ва урта ёшдаги болаларга тавсия этилади.

  • Лактулоза препаратини уткир ичак яллигланишларида куллаш тавсия этилмайди

  • Кастор мойи 5–6 соатдан сунг таъсирини курсатади.

  • Кастор мой хомиладор аёлларга умуман тавсия этилмайди.

  • Кастор мойи ёгда эрувчан захарли моддалардан захарланганда тавсия этилмайди.

Тузли сургилар хомиладорликда қулланиши мумкин эмас, чунки перистальтика кучайиши бачадонни қисқаришини кучайтириб юбориши мумкин.
ИЧАК ДИСБАКТЕРИОЗИ

Дисбактериоз- ичак микрофлорасининг ( фойдали микрофлоранинг камайиши ва патоген микрофлоранинг ортиши) ва сифатининг ( ичак флорасининг биологик хусусиятларининг узгариши, фойдали функцияларини бажарилишининг сусайиши ва захарлилигининг ортиши) узгариши.

Замонавий эпидемиологик тахлиллап натижасига кура, ер юзининг 90% ахолиси ичак дисбактериозининг у ёки бу турлари Билан касалланган. Бу авваламбор норационал овкатланиш, стресс, организмнинг иммунологик реактивлигининг сусайиши, ташки мухитнинг экологик ва физ- химиявий омиллари, организм микрофлорасига таъсир киладиган дори воситаларини назоратсиз кабул килиш билан богликдир.

Шу нарса аникланганки, уткир ичак инфекциясини бошдан утказиб даволанмаса ичакдаги дисбиотик узгаришлар 2- 3 йилгача сакланиб туради.

Ичак дисбактериози айникса 1 ёшгача булган болаларда ( 70- 80% ) ва янги туғилган чакалокларда ( 80- 100% ) куп кузатилади. 1 ёшдан утганда дисбактериоз 60- 70 % болаларда, 3 ёшдан катта соглом болаларда 30- 50% учрайди. Лекин куп болаларда бу касалликнинг Бирон бир клиник белгилари куринмайди.
Нормал ичак микрофлорасининг таркиби ва функцияси.

Одам организмининг хазм килиш тракти куп микдордаги микроорганизмларинг хаётий фаолияти учун мухит булиб хисобланади, таркиби ва микдори жихатидан ошкозон- ичак трактининг турли жойларида фарк килади. Микроорганизмларнинг энг куп микдори йугон ичакда булади, нормада 3 хил гурух микроорганизмлари учрайди: бифидобактериялар ва бактероидлар ( асосий гурух); сут кислотали бактериялар ва ичак таёкчасининг штаммлари ( ёрдамчи гурух); стафилококклар, замбуруглар, протей ( колдик гурух). Катта одам организмида нормада микрофлора таркиби узгармас ва узаро мувозанатда булади.


Соглом одам ахлатида турли микроорганизмларнинг микдори

Бактериялар



1 гр даги бактериялар микдори

Бифидобактериялар

107-109

Бактероидлар

107-1010

Лактобактериялар

106-109

Клостридиялар

103-105

Эшерихиялар

105-108

Протей

104

Клебсиелла

105

Сут кислотали стафилококк

105-108

Олтин рангли стафилококк

103

Энтерококк

105-106

Ачитувчи замбуруглар

104

Одам овкатининг хусусияти ва хаётий фаолияти микрофлоранинг вактинчалик узгаришга олиб келиши мумкин.

Хазм трактининг микрофлораси организмнинг носпецифик химояси омилига киради.
Нормадаги ичак микрофлорасининг асосий функциялари.
- Детоксик ( энтерокиназани, ишкорий фосфотазани инактивлаш),

- Ферментатив ( оксил, липид, углеводлар, метаболизми махсулотларини гидролизи),

- Синтетик (витаминлар, антибиотиклар ва бошка биологик актив моддаларни синтезлаш),

- Хазм килувчи ( хазм трактининг физиологик активлигини ошириш),

- Антианемик (темир сурилишини таъминлайди),

- Антирахитик ( кальций ва вит. Д сурилишини таъминлайди),

- Иммунологик (иммун тизимини активлаштириш, иммуноглобулинлар, интерферон синтези),

- Микроблараро антагонизм, шунингдек, замбуруғлар билан рақобат.

Нормал ичак микрофлорасини бузадиган омиллар куп ва турличадир.

Дисбактериозни ривожлантирадиган асосий омиллар.

Экзоген:


- саноатдаги захарлар,

- ишлаб чикариш ва турмушда санитар- гигиеник нормаларга риоя килмаслик,

- ионли нурланиш,

-иклим ва георгафик омиллар,


- Ошкозон- ичак трактида жаррохлик операциялари.
Эндоген:

- иммунологик бузилишлар,

- стресс холатлари,

- ошкозон ичак трактида ноинфекцион касалликлар ( ичак ва ут пуфагининг патологияси, ошкозон яраси касаллиги ва б.лар),

- инфекцион касалликлар,
- кандли диабет,

- ревматик касалликлар,

- оч колиш,

- норационал овкатланиш,

- карилик ёши,

- дори препаратларидан норационал фойдаланиш.

Юкорида айтиб утилган омиллардан ташкари, болалардаги дисбактериоз ривожланишига куйидагилар хам таъсир килиши мумкин:

- анатомик бузилишлар,

- овкат аллергияси,

- овкатланиш коидаларини бузиш,

- антибактериал даволанишлар

Дисбактериознинг клиник куриниши турлича булиб, ичак нормал биоценозининг бузилиш даражасига боглик. Бир катор касалларда дисбактериоз белгилари кузатилмаслиги мумкин, лекин энг куп учрайдиган шикоятлар:

- ич кетиш ( корин дамлиги ва ич кетиш билан бирга келиши мумкин),

- кориннинг шишиши ва гуруллаши,

- корин пастки сохасидаги оғриқ ( дамлиги чикиб кетгандан сунг камаяди),

- кунгил айниши, кекириш, огиз бемазалиги.

Бундан ташкари узок муддатдан сунг иккиламчи дисбактериоз ривожланиб, куйидаги патологик холатлар келиб чикиши мумкин:

- астеоневротик синдром (гиповитаминоз ва интоксикациядан келиб чиккан),

- анемия,

- гипопротеинемия,

- остеомаляция,

- тана вазнининг камайиши,

- гиповитаминоз ( асосан ёгларда эрийдиган витаминлар).

Ёш болаларда дисбактериоз холатида укчиш, кусиш, тана вазнининг усишининг тухташи, безовталаниш, уйкунинг бузилиши кузатилади. Нажас куп, суюк ёки куюкрок булиши, купикли, яшил рангли ва йиринг хидли булиши мумкин. Овкатдан 2- 3 соатдан сунг кориндаги огрик хуружли булиши, кориннинг шиши билан кузатилади.


Ичак микрофлораси бузилишининг 3 хил клиник даражалари бор:

1 даража. Компенсирланган ( латент дисбактериоз) бифидо ва лактобактериялар мутаносиблигида аэроб микроорганизмнинг микдорий узгариши билан характерланади. Клиник белгилари мавжуд эмас.

2 даража. Субкомпенсирланган ( ёки махаллий) дисбактериоз- эшерихийларнинг сифатий ва микдорий узгариши билан биргаликда бифидобактерияларнинг камайиши ва шартли- патоген микроорганизмларнинг купайиши билан характерланади. Бунда ичакда яллигланиш жараёнлари кузатилади (энтерит, колит).

3 даража. Кенг таркалган дисбактериоз- ичак нормал микрофлорасининг сифатий ва микдорий узгариши билан кузатилади. Турли хил ичак дисфункциялари хар хил даражаларининг клиник куринишлари булади. Генералланган дисбактериоз – патоген ичак таёкчасининг купайиб кетиши билан бирга бифидо бактерияларнинг йуқолиши ва сут кислотали бактерияларнинг камайиши билан характерланади. Уткир ичак дисфункцияси, бактеримия, септик куринишлар, ички органларда дистрофик узгаришлар булади.



Ичак дисбактериозини асосий даволаш йуллари.

Ичак дисбактериозини даволаш комплексли амалга оширилади. У дисбактериозни чакирувчи сабабларни йукотишга, патоген ва шартли- патоген микроорганизмлар элиминацияси ва йугон ичак микрофлорасини тиклашга каратилган. Микрофлорани тиклаш « Пробиотиклар» деб номланган препаратлар ёрдамида амалга оширилади.

Амбулатория шароитида даволаш факатгина латент (компенсирланган) шаклдаги ичак дисбактериозида амалга оширилади. Уни узбошимчалик билан даволаб булмайди- нажаснинг микробиологик анализи ва албатта врач куригидан утиш лозим.
Ичак дисбактериозини пархез билан даволаш.

Рационал пархезли даволашга асосланган. Ичак дисбактериозидаги пархезли даволаш тулаконли, химиявий, механик, термик тозаланган булиши ва куйидагиларга эътибор берилиши лозим:

- тулаконли овкатланишни таъминлаш,

- хазм системасидаги органлар ва ичакнинг функционал холатини яхшилаш,

- регенерация жараёнларини ва иммунитетни кучайтириш.
Дисбактериоз холатида кайнатилган ёгсиз гушт, балик, буткалар ( гречкали, сулили, гуручли) ёгсиз творог, каттик ок нон, куп микдордаги мева ва сабзавотлар ( озика толаларини сакламайдиган махсулотлар сифатида) берилиши лозим.

Диареяси булган дисбактериозли касалларга озик- овкатларидан кора нон, кайнатилмаган сут, хом сабзавот ва мевалар, ёгли ва уткир зираворлардан воз кечиш тавсия этилади. Купрок шиллик гуручли, сулили буткалар, шурвалар, кисель, кайнатилган мевалардан килинган пироглар, сабзи, кора смородина, бехи, анордан килинган желе ва шарбатлар кабул килиш лозим.

Корни дам булган дисбактериозли касалларга купрок озик толалари- нон махсулотлари, сабзавотли салатлар, гречкали бутка, катик, хом сабзавот ва шарбатлар, нордон мевалар, минерал сувлар бериш тавсия килинади.

Уткир коринда дам булишларда дуккаклилар, карамлар, таркибида глюкозаси куп булган махсулотлар – асал, мураббо, ширинликлар, узумларни бериш манн этилади. Овкат рационида кайнатилган гушт ва балик бериш тавсия этилади.

Болаларда катик махсулотларини ва химиявий таркиби жихатидан она сутига якин булган махсус аралашмалар – « АГУ- 1» , « АГУ- 2», ацидофил « Малютка», « Бифилин», « Наринэ», « Бифилин- М», « Лактабактерин», « Тонус», « Вита», « Биокефир», « Бифидокефир», « Бифидок»- сутли аралашмалари, йогуртларни бериш лозим.

Ичак дисбактериозини дорилар билан даволаш.

Компенсирланган дисбактериозда микрофлорани яхшилаш ва патоген, шартли- патоген микроблар усишини тухтатиш учун пробиотиклар ишлатилади, улар уз таркибида 20 дан ортик микроорганизмларнинг компонентлари ва махсулотларини саклайди.

Пробиотиклар (Эубиотиклар)- ичишга кабул килинганидан сунг ичакда жойлашадиган ичак нормал микрофлорасининг лиофил куритилган кучсиз штаммларидир. Ичакда киритилган бактериялар уксус ва сут кислотасини хосил килиб, кислотали мухитни вужудга келтиради, бу эса йирингли, газ хосил килувчи микроорганизмлар ( клостриди, протей, бактероидлар) ни халок килади; антибактериал моддаларни хосил килади, улар эса турли хил шартли- патоген бактерияларни ва ичак инфекцияларини кузгатувчиларни ( сальмонеллалар, шигеллалар ва б.лар) булинишини тормозлайди.

Асосий пробиотикларни солиштирув характеристикаси

Савдодаги номи

Таркиби

Антибио

тиклар билан мослиги



Болалар ва хомиладорларга ишлатилиш мум-нлиги

Куллашнинг узига хос томонлари

Лактобактериялар асосидаги препаратлар

Лактобакте

рин курук



тирик

лактобактериялар




+

+/+

Сут билан ичган маъкулрок

Лактобацил

лус ацидофилус



тирик

лактобактериялар




+

+/+

Сут билан ичган маъкулрок

Йогурт

Lactobacillus acidophilus, Lactobacillus bifidus, Lactobacillus bulgaricus, Streptococcus thermophillus



+/+

Препаратни иссик суюкликлар ва алкоголь билан ичиш мумкин эмас.

Экстралакт

Lactobacillus acidophilus, озука толалари, витаминлар



+/+

Овкатдан олдин ва кайнатиб совутилган сув билан ичган маъкул

Таркибида бифидобактериялар саклаган препаратлар

Бифидумбак

терин


тирик бифидобактериялар лиофилизати



+/+

Препаратни иссик сувда эритиш ва эриган холда куп вакт саклаб булмайди.

Бификол

Бифидобактерияларнинг антогонист актив штаммлари ва ичак таёкчасини биргаликда устирилиб лиофил куритилган микробли массаси



+/+

Препаратни иссик сувда эритиш ва эриган холда куп вакт саклаб булмайди.

Бифиформ

бифидум бактериялар, энтерококклар

+

+/+

Препаратни иссик суюкликлар ва алкоголь билан ичиш тавсия этилмайди.

Куп компонентли пробиотик препаратлар

Линекс

Lactobacillus acidophilus, Lactobacillus bifidus, Streptococcus faecum

+

+/+

Препаратни иссик суюкликлар ва алкоголь билан ичиш тавсия этилмайди.

Оч коринга ичилганда куп микдордаги сув билан ичган маъкул.



Бошка доривор препаратлар- пробиотиклар

Бактисубтил

Бактериялар споралари культура IP 5832



+/+

Препаратни иссик суюкликлар ва алкоголь билан ичиш тавсия этилмайди.


Биоспорин

B. subtillis, B. licheniformis



+/+

Препаратни иссик сувда эритиш ва эриган холда куп вакт саклаб булмайди.

Колибакте

рин


Тирик ичак таёкчаси бактерияларининг лиофилизати



+/+

Препаратни иссик сувда эритиш ва эриган холда куп вакт саклаб булмайди.

Флонивин БС

Тоза курук культура Bacillum IP 5832 вегетатив споралари билан



—/+

Препаратни иссик суюкликлар ва алкоголь билан ичиш тавсия этилмайди.



Хилак

Lactobacillus helveticus DSM 4183 нинг хаётий махсулотлари

+

+/+

Сут ва сут махсулотлари билан ичиш тавсия этилмайди.

Препаратни овкатдан олдин ёки овкат пайтида бироз микдордаги сув билан кабул килиш тавсия этилади



Хилак форте

Escherichia coli, Streptococcus faecalis DSM 4086, Lactobacillus acidofilus, Lactobacillus helveticus ларнинг хаётий махсулотлари

+

+/+

Сут ва сут махсулотлари билан ичиш тавсия этилмайди.

Препаратни овкатдан олдин ёки овкат пайтида бироз микдордаги сув билан кабул килиш тавсия этилади


Пробиотикларни урнини босувчи терапияда эмас, балки нормал микрофлорани таъминлайдиган препаратлар сифатида берилади.


Эубиотиклар томонидан йиринглаш ва ачиш жараёнларини сусайтириш метеоризмни олдини олади, хазм жараёнини яхшилайди ва уз навбатида организм иммун системасининг инфекцияларга булган каршилигини оширади. Эубиотиклар айникса болаларда дисбактериозни даволашда хам олдини олишда берилади.

Дисбактериозни даволаш ва олдини олиш учун пробиотиклар билан бир каторда бошка овкатланишнинг функционал махсулотлари ишлатилади. Бу пробиотикларнинг узига хос шакли булиб, инсон организмидаги физиологик функциялари ва биохимик реакцияларни бошкариб туради, табиий олинган хар кунги истъемол учун мулжалланган овкат махсулотларидир.

Бизнинг мамлакатимизда овкатнинг функционал махсулотларига таркибида бифидо- ва лакто- бактерияларни сут кислотали махсулотлар- « Биокефир», « Бифилайф», «Наринэ», « Геролакт», « Стрептосан», « Йогурт» ва юкорида айтиб утилган болалар учун махсулотлар киради.

Таркибида сут кислотали бифидобактериялар, озика толаларини ва табиий антиоксидантларни доимо истъемол килиб юриш согликни кучайтиришга, ташки мухитнинг нокулай омилларининг таъсирини камайтиришга, умрни узоклаштиришга ёрдам беради.



Пробиотикларни куллашдаги фармацевтик ёрдам.

- Пробиотикларни кабул килишдан аввал врач билан маслахатлашиш зарур,

- Ингичка ва йугон ичаклардаги дисбактериозни даволаш учун куп компонентли комплекс препаратлар « Линекс» тавсия килинади,

- «Линекс» ни болаларга бераётганда капсулани очиш ва 1 чой кошикдаги суюклик ( чой, сув, шарбатлар билан аралаштириб бериш мумкин. Хосил булган аралашма ок рангли булади. Саклаш мумкин эмас.

- Антимикробли даволашда пробиотиклар ёки линекс препаратлари бифи шаклларни куллаш мумкин, чунки уларнинг таркибида ичак микрофлорасининг антибиотикорезистент штаммлар мавжуд.

- Хилак ва хилак форте препаратлари сут ва сут махсулотлари билан кабул килиш тавсия этилмайди,

- Хилак ва хилак форте препаратларини антацидлар билан биргаликда кабул килиш мумкин эмас,

- Лактобактерин ва лактобациллус ацифилус препаратларини сут билан кабул килиш лозим,

- Хамма пробиотикларни иссик суюкликлар билан ичиш маслахат берилмайди,

- Хамма пробиотикларни алкоголь билан кабул килиш рухсат этилмайди,

- Дисбактериозни олдини олиш учун овкатнинг функционал махсулотлари берилиши лозим.



1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет