Фармакология ва клиник фармация



жүктеу 2.12 Mb.
бет9/11
Дата30.04.2016
өлшемі2.12 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
: uploads -> books -> 26622
26622 -> Бекниязова Ферузаның «Абай лирикасы және оны оқыту»
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
26622 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
26622 -> Тошкент 2011 Лекции №1. Тема Предмет «История Узбекистана. Значение и основные методологические основы»
26622 -> Абдухамид зайриев
26622 -> «Из истории и культуры государства Эфталитов»
26622 -> Маърузалар матнлари
26622 -> Значение и роль аускультации в сестринском диагнозе. История аускультации. Правила проведения аускультации и поставленные условия медсестре
26622 -> Комилов орифжон худойбердиевич

12-маъруза
ОИС нинг инфекцион-яллигланиш билан кечадиган касалликларида фармацевтик ёрдам тамойиллари


15-маъруза
ЖИГАРНИНГ СУРУНКАЛИ КАСАЛЛИКЛАРИДА О’З-О’ЗИГА ЁРДАМ БЕРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ

Жигарнинг функционал резервлари булганлиги сабабли ундаги касалликларнинг клиникаси анча кеч кузатилади. Шу билан биргаликда касалликнинг симптомларини жигарга огирлик килиб аникласа булади. ( Куп овкат ейиш, ёгли овкат истъемол килиш, огир жисмоний харакатлар килиш). Жигардаги ёмон холатнинг белгиси булиб ундаги огирлик хисси, унг ковургалар ости сохасида утмас огрик, иштаханинг йуколиши, ёгли ва аччик овкатларни хазм килиш кийинлашиши, умумий холсизлик хисобланади. Бу белгилар билан биргаликда бошка белгилар хам булиши, огизнинг куриши ва бемаза булиши, нордон кекиришлар кузатилиши мумкин. Кейинчалик бу белгиларга кушимча терининг кичишиши ( купрок кечки пайт) сабабсиз чарчоклик, мушакларинг бушашиши, уйкунинг бузилиши, уйкусизлик вужудга келади. Терининг ранги саргиш ёки буз рангга кириши кузатилади.



Сабаблари:

Турмуш тарзи сабабли асабий зурикишлар ( стресс) ва ташки мухитнинг бошка омиллари жигар иш фаолиятига салбий таъсир килади. Жигар- куп функционал, хаёт фаолияти учун зарур булган органдир. Унинг функцияларига метаболитлик, эксекретор ( айириш) ва деполик функциялари киради. Овкат хазм килиш, гормонлар, витаминлар ва турли хил ферментлар алмашинувидаги роли катта. Шунингдек жигар углеводлар, оксиллар, организмдаги ёг ва пигментлар алмашинувига жавобгардир.

У барьерлик функциясини бажаради, ташкаридан кирган моддалардан хосил булган бир катор токсинларни зарарсизлантиради. Регенераторлик функцияси жуда катта ахамиятли. Жигар уз массасини 15- 100% га кайта тиклаши мумкин. Лекин токсинлар таъсири ва организмнинг кариши натижасида бу нисбат камайиши мумкин.

Жигар етишмовчилигининг асосий сабаби орган фаолиятини бузувчи гепатоцидлар улимига олиб келадиган вирусли гепатит булиб хисобланади.

Вакт утгандан сунг хужайранинг маълум бир кисми кайта тикланади, лекин асосий фаолият зарарланмаган гепатоцидлар уртасида таксимланади. Алкогольни доимий истъмол килиш жигар циррозига олиб келади. Органнинг асосий кисми функционал актив булмаган бириктирувчи тукима билан алмашади. Жигар циррозининг сабаби булиб маълум бир микдордаги захарли моддалар таъсири ( огир металл тузлари, усимлик захарлари ва б.лар) шунингдек кандли диабет, упка касалликлари, огир панкреатит ва энтерит касалликлари билан бирга, семизлик, нотугри овкатланишдан келиб чикиши мумкин. Ташки мухитдан кирган токсинлар (шунингдек эндоген хосил булган) моддалар таъсири натижасида улим билан тугайдиган жигар етишмовчилиги касаллиги вужудга келиши мумкин.

Классификация.Жигар касаллиги турини аниклаш учун аввало касалликни гепатит ( яллигланиш натижасида) ва гепатоз ( яллигланишдан келиб чикмаган зарарланишлар) ни фарклаш мухимдир. Гепатит уткир инфекциялар ( вируслар) натижасида келиб чикадиган ва сурункали уткир яллигланиш туфайли ва унинг яхши даволанмаслигидан келиб чикадиган турлари маълум.

Куп холларда сурункали гепатит- захарли таъсирлар натижаси булиб колади. Кейинчалик фиброз ва специфик гепатоз ривожланади. Гепатитларга караганда гепатоз холатлари хавфсизрокдир, чунки уларни охиргача даволаш ва бемор холатини даволаш муолажалари, пархез билан назорат килиб туриш мумкин.

Этиологиясига кура гепатит- вирусли, алкоголь сабабли, захарлар сабабли, дорилар туфайли келиб чикиши ва айрим специфик гепатитлар ( порфирия, гликогенез, галактоземия ва б.лар) булиши мумкин.

Врачга мурожаатни талаб киладиган хавфли симптомлар.- унг ковурга ости сохасида огрик, ич кетиши, кунгил айниши билан бирга келадилагн уткир огрик, терининг саргайиши,

- унг ковурга ости сохасида огирлик, холсизлик, мушаклар бушашиши, вакт утиши билан кучаядиган тери ва склера каватининг саргайиши,

- унг ковурга ости сохасида огрик, кунгил айниши, 2 хафтадан ортик давом этган иш келишнинг бузилиши,

- унг ковурга ости сохасида огирлик тана хароранининг кутарилиши билан бирга келиши.



Фармацевтик ёрдам.- Жигар функциясининг бузилганлигини тиклаш учун гепатопротекторлар билан бирга В гурух витаминлари, аскорбин кислотаси, микроэлементларни бериш самарали таъсир курсатади. Микроэлементлари булган поливитаминли комплексларни бериш тавсия этилади.

- Гепатопротекторларни овкатдан сунг, чайнамасдан ва оз микдордаги газланмаган сув билан кабул килиш лозим,

- Гепатопротекторларни куллаш мумкин булмаган холатлари бу препаратнинг айрим компонентларига сезувчанликнинг ортиб кетиши холатидир,
- Баъзи холларда гепатопротекторларни кабул килиш натижасида ичнинг бузилиши, хазм йулларида нохушлик, кунгил айниши каби белгилар кузатилиб уларнинг булиши препарат кабул килишни тухтатишга мажбурламайди ва препаратни овкатдан сунг минимал дозага тушириш мумкин,

- Гепатопротекторлар билан даволаш узок вакт ( 1 ой ва ундан куп) давом этилганлиги учун уни кабул килишда дозаларга каттик риоя килиш керак,

- Хавфли холатлар кузатилганда ( гепатотоксик препаратлар кабул килинганда, химиявий ва радиацион мухитларда ишлаш холатларда) гепатопротекторларни касаллик олдини олиш максадида куллаш мумкин,

- Шуни эсда тутиш керакки гепатопротекторлар таркибида артишок усимлигининг таъсир килувчи моддаси диуретик ва ич сурги таъсирга эга,

- Овкат рациони куп таркибли булиши, лекин экстрактив моддалари кам булиши-( кайнатилган гушт шурваси, соус ва б.лар) ёгли махсулотлари булган таомлар, аччик газаклар, ковурилган овкатлар, шур ва дудланган махсулотлардан холи булиши лозим. Овкат рафионида усимлик клетчаткаси булган махсулотлар ( мевалар, сабзавотлар, нон, ун ва б.лар) булиши керак,

- Кунига 4- 5 марта овкатланиш, лекин порциялар катта булмаслиги, кечки тушлик ухлашдан 3 соат олдин булиши керак,

- 1 кунда ичиладиган суюклик 1- 1,5 л ( асосий кисми куннинг биринчи ярмида) булиши керак,

- Жигари касал булган беморларга огир жисмоний харакат ва жисмоний мехнат килиш рухсат этилмайди,


- Алкоголь ичимликлари истъемол килишдан воз кечин, дори препаратлари ва токсик моддалар билан ишлаганда эхтиёт чораларини куриш керак.

Ут пуфаги ва ут йулларининг функционал бузилишлари.Ут пуфаги ва ут йуллари функцияларини бузилишининг асосий симптомлари бу унг ковурга ости сохасида огрикнинг вакти вакти билан булиб пархезнинг бузилиши сабаб булиши мумкин.( ёгли ва аччик овкатни куп истъемол килиш, алкоголь, кремли ширинликлар ва б.лар).Огрик турлича булиши мумкин. Ут йулларидан утнинг чикиши секинлашса огрик узок муддатли, елкага утувчи, унг курак сохасида булади ва ут йулларида тошларнинг тикилиши ёки ут пуфагининг кескин кенгайишидан булиши мумкин. Бошка пайтларда ошкозон ости безида яллигланиш ( панкреатит) жараёнлари билан бирга келса, огрик чап ковургалар остига утади.

Юрак ишемик касаллиги булган катта ёшли беморларда огрик кукракнинг чап кисми ёки орка кисмида ( рефлекто стенокардия) булади. Куп беморларда кунгил аёниши ва кайд килиш- овкат билан аралаш, кейинрок эса ут суюклиги билан аралаш келади. Тана хароратининг кутарилиши- субфебрилдан то баланд хароратгача кузатилиши мумкин. Утнинг ут йулидан утмаслиги сабабли касаллар 2-3 кундан сунг уткир ут йули огриги билан бирга терининг ва склера шиллик каватининг саргайиши кузатилади.

Сабаблар.

Ут ва ут йуллари касалликлари функциялари бузилишига олиб келувчи омиллар жуда куп булиб, уларнинг энг купи куйидагилардир:

- Норационал овкатланиш ( катта калорияли овкатлар ва усимлик толаларининг етишмаслиги),
Ут пуфаги иннервациясининг бузилиши,

- Ут пуфаги ва ут йуллари тугма нуксонлари ( ут пуфаги шаклининг узгариши- ёйсимон, айланган, чузилган ва б.лар)

- Семизликдаги гиподинамия,

- Инфекцион кузгатувчилар ( лямблиялар) ёки гельментлар ( жигар сурувчиси)нинг таъсири натижасида яллигланиш жараёнларини ривожланиши,

- Ут суюклиги ( стаз) юришининг химиявий таркиби узгариши натижасида ёки дори воситалари ( анаболик стероидлар, тиазид диуретиклар, эстрогенлар, эритромицин, линкомицин, индометацин ва б.лар) ни кабул килиш,

-Ут тоши касаллиги. Ут пуфаги бушлигида тошларнинг булиши унинг харакатига тусиклик килиб яллигланиш жараёнини келтириб чикаради.

Классификация.

Ут пуфаги функциясининг бузилиши холатида уткир ва сурункали холецистит турлари ажратилади, бунинг сабаби булиб ут тоши касаллиги ( калькулез холецистит) ва тошсиз касалликлари ( нокалькулёз холецистит) булиши мумкин. Биринчи холат ут чикариш йулининг тусилиб колиши сабабли огиррок холат булиб хисобланади.

Уткир холециститни 3 та шакли бор:

- Катарал, кучсиз клиник белгилар ( 2 кундан 7 кунгача)и булиб дори воситалари биоан даволанса тез утиб кетади,

- Флегмоноз, касаллик белгилари якколрок намаён булади,
- Гангреноз, жаррохлик ёрдамини талаб киладиган холат.

Ут йулларининг харакати бузилса дискенизия деб номланиб атоник ( функциясининг сусайиши) ва гипертоник ( функциясининг кучайиши) турлари мавжуд.

Врач урдамини талаб киладиган хавфли белгилар.

- Терининг сариклиги ва кичишиши,

- ут пуфаги ва ут йуллари бузилишини курсатадиган белгиларнинг 2-3 кун давомида авжуд булиши,

- Унг ковургалар ости сохасида огрик билн кечадиган жигарнинг уткир огриги,

- Жигардаги уткир огрик бутун корин сохасига таркалиб, холсизлик ва чарчоклин билан бирга келса.

Фармацевтик ёрдам.

- Ут хайдовчи препаратларни овкатдан олдин ёки овкат пайтида оз микдордаги сув билан кабул килиш лозим,
- Диареяга мойиллиги, йугон ичак яллигланиши булган холатлари таркибида ут комплекслари булган ут хайдовчи препаратларни бериш мумкин эмас,

- Ут хосил булиши ва утни хайдашни йулга куювчи препаратларни бериш пархез билан бирга булиши керак,

- Ут пуфаги ва ут йуллари касалланган беморлар овкатни тез- тез, кам- камдан ва бир хил вактда кабул килишлари лозим. Сифатли овкат рационини касаллик боскичига караб аникланади. Хуружлар орасида озик толаларига бой, ёг, аччик, ковурилган, алкогольдан холи булган таомлар берилиши керак. Холелитиаз холатида ун махсулотлари, крупа, гушт ( чучка, мол, куй гуштлари), балик, тухумларни истъемол килишни камайтириш керак. Касалликнинг зурайишида пархез химиявий ва механик куп таркибли булиши, усимлик клетчаткаларидан холи булиши керак. Яллигланишга карши пархезда ош тузини истъемол килишни камайтириш ва озик оксиллари билан бой таомларни истъемол килиш лозим,

- Утнинг купайиб колишини олдини олиш максадида овкатни истъемол килингандан сунг 30- 40 дакика горизонтал холатда ётиш лозим,

- Шуни эсда тутиш жоизки, таъсир этувчи моддаси сифатида артишок булса, унинг енгил диуретик таъсири мавжуд,

- Баъзи комплексли терапияда бериладиган ферментли препаратлар таркибидаги ут компонентлари хисобига ут хайдовчилик таъсирини намоён килади,

- Ут пуфаги ва ут йуллари касалликлари булган касаллар ичакларни тозалаш ( кабзиятни олдини олиш учун) зарур. Артишок препаратларини куп куллаш ичнинг кетишига олиб келади,

- Шуни билиш керакки, Магний сульфат ут хайдовчи ва сурги таъсирга эга. Жигарнинг уткир огригининг 1 чи кунларида магний сульфатни сурги сифатида бериш мумкинмас,

- Ут пуфаги ва ут йулларининг сурункали касалликларида ут сурги препаратларни узок муддат 10- 20 кун кабул килиш керак,

- Усимликлардан олинган ут хайдовчи препаратларнинг ножъуя таъсирлари камдан кам кузатилиб, препарат таркибидаги баъзи моддаларга сезувчанлик натижасида келиб чикади. Терининг кичишиши, кизариш, диарея куринишидаги аллергик холатлар кузатилиши мумкин

-Утнинг тупланиб йигилишига олиб келадиган препаратларни буйрак, жигар, ут пуфаги, ут ва сийдик йуллари касалликларнинг хуружида кабул килиб булмайди,

- Ут пуфаги ва ут йуллари касалликлари булган касалларга огир жисмоний ишлар, тананинг нокулай холатидаги ишлар, каттик силкинишли узок сафарларга чикиш ман этилади. Совук олишдан сакланиш лозим!


16-маъруза

Куйиш ва совук олишни фармацевтик ёрдам.
Куйиш (combustio)- келиб чикиши турли хил булган термик ( олов, кизарган буюмлар, кайнок суюкликлар) химиявий моддалар, электр токи, ионли радиациялар ( куёш ва радиацион нурлар) таъсирида тукималарнинг зарарланишидир.

Куйишнинг сабабига караб улар- термик, химик, нурланиш ( шу жумладан куёшдан куйиш).

Терининг энг куп учрайдиган зарарланиши- термик, камрок- огиз ва нафас йулларининг термик ва химиявий куйишлари, камдан- кам- кизилунгач ва ошкозон куйиши.

Терининг термик куйиши 4 даражага булинади:

- 1 даража ( енгил)- терининг факат ташки кавати ( эпидермис) зарарланади- кизариш (гипермия), куйган жойда терининг шиши ва ачишувчи огриклар кузатилади;

- 2 даража- эпидермис ва унинг остидаги тери каватларида- кизаришлари ва терининг шиши яккол ва ичи тиник кейинчалик эса хиралашадиган суюклик Билан тулган пуфакчалар хосил булиши Билан кузатилади;

- 3А даража- эпителий колдиклари сакланган кисман некрознинг булиши, кулай шароит булганда улардан эпителий тукималари кайта тикланиши мумкин;

- 3Б даража- терининг хамма каватларининг некрози;

- 4 даража- кулланиш- факат терининг зарарланиши эмас балки, бошка тукималар ( тери ости ёг кавати, мушаклар, суяклар);

3 ва 4 даражали куйишлар курук некроз ( терининг кунгир тусга кириши, куруклиги, огриксиз булиши) ёки хул некроз ( яранинг саргиш- кулранг, йирингли ва атрофида пуфакчаларнинг булиши) лар билан кечиши мумкин.

1, 2 ва 3А даражадаги куйишлар- юзаки, бу даражадаги куйишда тери узи регенирация ( кайта тикланиши) мумкин. 3Б ва 4 даражали куйишлар чукур булади ва хирургик ёрдамни талаб килади.

Химиявий куйишларга- кучли неорганик кислоталар, асослар, огир металл тузларининг терига тушиши ёки ичга Кириши натижасида шиллик каватларнинг зарарланишидир.


Кислоталар таъсирида юзага келган химиявий куйишлар.

Коагуляцияли ( курук) некрозга олиб келади. Натижада уларнинг дегидратация ва коагуляцияси келиб чикади. Асослар оксиллар Билан бирикиб, ишкорий альбуминлар ва ёгларнинг совунланиши натижасида терида колливацион ( хул) некрозни келтириб чикаради. Химиявий агентнинг кучи ва унинг экпозицияларига караб куйиш даражасининг огирлиги аникланади. Химиявий куйишнинг клиник симптомларида асосан махаллий узгаришлар ва куйдирган модданинг сурилиши натижасида интоксикация юзага чикади. Куйиш касаллиги камдан кам пайдо булади.

Огирлик даражасига кура куйиш- енгил, уртача огирликда, огир ва ута огирликдаги турларига булинади. Куйишнинг даражалари унинг факатгина чукурлик даражасига эмас балки куйиш кенглигига хам караб аникланади. Шунингдек, нафас йулларининг хам куйганлиги, касалнинг ёши ва бошка касалликларини хисобга олиб аникланади. Юзаси 10% ли ва чукурлиги 5% ли юзаки куйишлар махаллий зарарланиш каби кечади. Каттарок юзали куйишлар бутун организмда специфик узгаришлар келтириб чикариб куйиш касаллиги деб каралади. Огир 8- 10% дан ортик куйишлар ва юзаси 10-15% дан ортик куйишларда куйиш шоки ривожланади. 10 ёшгача булган болаларда куйиш шокининг ривожланиши 10% дан кам булса хам кузатилади.

Куйган жойнинг юзасини аниклаш учун кафт коидасидан фойдаланилади, унга кура катта одамнинг 1 кафти тананинг 1% ни ташкил килади.

Енгил даражадаги куйиш шокининг белгиси бу кузгалиш холати ( эйфория) дир, совкотиш, куйган жойнинг атрофида тери окариши, «гозсимон» булиб колиши, кунгил айниши, кусиш, нафас кисилиши, тахикардия минутига 100- 120 та юрак уриши, артериал босимнинг норма лёки кисман ошиши. Уртача огирликдаги ва огир куйишда киска вактли кузгалиш, хуши жойидалигидаги депрессияга утади. Куйган жойда огир, кескин совкотиш, чанкоклик, кунгил айниши, кусиш, тана хароратининг тушиши, нафаснинг тезлашуви, тери дакикасига 120-140 мартали тахикардия, артериал босимнинг кисман тушиши. Куйган жойи- курук, ушланганда совук булиб колади.
Врач аралашувини талаб киладиган хавфли симптомлар.

Термик ёки химик куйишда:

- 3А, 3Б, 4 даражали куйишлар;

- Терининг катта кисмида диаметри 5 см дан катта булган пуфакчаларнинг хосил булиши;

- Юзаси 10% дан катта булган терининг куйиши;

- Куйиш шокининг белгилари- совкотиш, кунгил айниши, кусиш, артериал босимнинг узгариши;

- Болалардаги хар кандай куйиш холатлари;

- Томок, халкум, кизилунгач, кузнинг химиявий куйиши.


Куёш билан куйганда:

- Хушдан кетиш;

- Огизнинг куриши, сийдик ажралишини камайиши ёки йуколиши;

- Тана хароратининг 39,0 С дан юкори булиши;

- Терининг бужмайиши ёки осилиб колиши;

- Терининг катта кисмида диаметри 5 см.дан катта булган пуфакчаларнинг хосил булиши;

- Куйган жойда каттик огрик кузатилади.
Куйишни даволаш йуллари. Куйишдаги биринчи тиббий ёрдам.

Шуни эсда тутиш керакки, Янги куйган жой оддий яра каби булиб, огрик ва некрозли тукималар булганлиги сабабли унга инфекцияларнинг тез тушиши мумкинлиги билан характерланади.

Куйишдаги ( узига- узи) ёрдам беришнинг умумий усуллари булиб куйидагилар хисобланади:

- термик фактор таъсирини тухтатиш ( ёнаётган кийимнинг узгариш, кизиган буюмни олиб ташлаш ва б.лар);

- зарарланган сохани совитиш ( совук сув, кор, муз билан);

- куйган юзада ифлосланиш юзага келишини олдини олиш;

- куйган юзани инфекцияланишдан химоя килиш;

- огрикни камайтириш.


Химиявий куйишда биринчи тиббий ёрдам бу зарарланган моддани олиб ташлаш ва нейтраллашдан иборат. Зарарланган тери ва шиллик каватларни биринчи навбатда куп микдордаги совук сув билан ювиб ташлаш зарур. Куйган жойни 10- 15 дакикадан кам булмаган вакт давомида, агар кеч ёрдам берилаётган булса, 1 соат давомида сув билан ювиб туриш лозим. Куйган жой ювилгандан сунг химиявий моддани нейтраллаш амалга оширилади.
Куйишни келтириб чикарган химиявий агентни нейтраллаш воситалари.


Химиявий агент

Нейтралловчи восита ва уни куллаш.

Нитрат, хлорит, фосфат кислоталари

Натрий гидрокарбонатнинг 3% ли эритмаси бн шимдирилган пахта.

Карбол кислотаси

Сут ёки глицерин билан боглам килиш.

Асослар

Кучсиз кислотали хул пахта ва богламлар ( 1- 3% сирка ёки лимон кислотаси)

Охак

20% глюкоза ( шакар) ли хул пахталар

Фосфор

5% мис сульфат билан ( мисс купороси) боглам килиш

Алюминий органик кислоталари

Тампонли бензин ёки спирт билан хуллаб олиб ташлаш. Сув билан ювилса ёниб кетиши мумкин.

Огир металл тузлари

Натрий гидрокарбонатнинг 3- 5%ли эритмаси билан боглам килиш.

Куйишни симптоматик даволаш учун ишлатиладиган воситаларнинг солиштирув характеристикаси.

Халкаро номи

Таркиби

Фармакологик активлиги

Кузатилиши мумкин булган ножъуя таъсирлар.

Тери ва шиллик каватларнинг регенерациясини таъминлайдиган препаратлар

Актовегин

Депротеинланган бузок терисининг гемодеривати

Функционал анаболизм ва метаболизмдаги энергетик жараёнларни рагбатлантиради, кон билан таъминлашни яхшилайди.

Терининг аллергик реакциялари, утиб кетувчи огриклар, препаратни тухтатмаса хам булади.

«Ливиан» Аэрозоли

линетол, балик ёги, токоферола ацетат, бензокаин, циминаль, кунгабокар мойи, лаванда мойи

Метаболик жараёнларни бошкаради

аникланмаган

Бепантен плюс

декспантенол, хлоргексидин гидрохлорид

Тери ва шиллик каватларнинг хосил булиши ва шакилланишига ёрдам беради

Терининг аллергик реакциялари, терининг куруклиги

Бепантен

декспантенол

Тери ва шиллик каватларнинг хосил булиши ва шакилланишига ёрдам беради

Терининг аллергик реакциялари

Винилин (Шостаковский малхами)

винилин

бактериостатик, яллигланишга карши таъсирга эга, зарарланган терини регинерация килиш хусусиятига эга, яраларни биткизади

аникланмаган

Вулнузан

Тузли денгиз усимлигининг экстракти, канакунжут мойи, сувсиз ланолин, сув

Яллигланишга карши таъсирга эга

аникланмаган

Каротолин

Наъматак меваларининг мойли экстракти

Метаболик жараёнларни бошкаради

Терининг аллергик реакциялари

Альтан суртмаси

альтан

Яллигланишга карши, антимикроб, репаратив таъсирли

аникланмаган

«Вундэхил» суртмаси

Япон софораси настойкаси, калган, мингяпрок, прополис илдизпояси, усимлик мойи, карофилен, асалари муми, ланолин

Хужайралардаги регенерация жараёнларини тезлаштиради, яраларни биткизади, яллигланишга карши таъсирга эга

Терининг аллергик реакциялари

Ихтиол суртмаси

ихтиол

Яллигланишга карши, огрик колдирувчи антисептик таъсирли

Терининг аллергик реакциялари

«Календула» суртмаси

Тирнокгул настойкаси

Яллигланишга карши, микробларга карши таъсирли,терида кон айланишини яхшилайди, яраларни битишига ёрдам беради

аникланмаган

Каланхоэ суртмаси

Патсимон Каланхоэнинг барг ва новдалари

Яллигланишга карши, ярани биткизувчи таъсирли

аникланмаган

Метилурацил суртмаси

метилурацил

Тери регенерациясини тезлаштиради, яраларни биткизади, яллигланишга карши таъсирга эга

Терининг аллергик реакциялари

Окопник др. Тайсс суртмаси

окопник настойкаси, токоферола ацетат

Тукималардаги регенерацияни бошкаради, конни кайта тиклаш ва яллигланишга карши таъсирга эга.

аникланмаган

Халкаро номи

Таркиби

Фармакологик активлиги

Кузатилиши мумкин булган ножъуя таъсирлари

Мазь этония

этоний

Яраларнинг битишини рагбатлантиради, махаллий огрик колдирувчи таъсирга эга, бактериостатик ва бактероцит таъсир килади

Терининг аллергик реакциялари

Масло облепиховое

облепиха мевасининг мойи

Репаратив жараёнларни рагбатлантиради, яра битишини тезлаштиради, маълум бир даражада антибактериал таъсирга эга

Терининг аллергик реакциялари, даволаш давомида ачишиш сезилиши мумкин

Масло шиповника

Наъматак уригининг мойи

Метаболик жараёнларни бошкаради

Терининг аллергик реакциялари

Олазоль

Облепиха мойи, глицерин, хлорамфеникол, бензокаин, борная кислота, триэтаноламин, сувсиз ланолин, стеарин кислотаси

репаратив жараёнларни рагбатлантиради, яра битишини тезлаштиради, антибактериал таъсирга эга

Терининг аллергик реакциялари

Пантенол

декспантенол

Тери ва шиллик каватларнинг

шаклланиши ва регенерациясига ёрдам беради



Терининг аллергик реакциялари

Пантестин-Дарница

D-пантенол, мирамистин

Репаратив жараёнларни рагбатлантиради, микробларга карши таъсирга эга

аллергик реакциялар

Солкосерил-желе

Эмизикли бузокларнинг стандартланган, депротеинланган конининг гемодиализати

Янги грануляцияланган тери ва коллаген синтезини рагбатлантиради, ишемик тукималарни реваскуляризациялайди, ангиогенезни рагбатлантиради

Терининг аллергик реакциялари, махаллий огриклар, препаратни бекор килмаса хам булади




1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет