Халқ таълими вазирлиги расмий сайти фойдаланувчилари учун



жүктеу 70.43 Kb.
Дата03.05.2016
өлшемі70.43 Kb.
: Content
Content -> Психологическая подготовка спортсменов. Инновационные технологии Словарь используемых терминов
Content -> Өлкетану әдебиеттері бөлімі Отдел краеведческой литературы Қазақ өлеңінің жырдариясы
Content -> Өткен сенбіде үйде демалып жатқанымда, есіктің сыртынан тықыр естілді. Іле қоңырау шырылдады. Сұрамастан аша салдым. Екі балаң жігіт тұр екен. «Аға, жарапазан ғой» деді де, домбыраны қағып-қағып жіберіп, әнге басты
Content -> Сводный график по защите магистерских диссертаций научного и педагогического и профильного направлений 2010 г. 14. 06. 2010 г
Content -> Әл-Фараби атындағы ҚазҰУ-дың Ғылыми әдістемелік кеңесінің 2012 ж мәжілісінің
Content -> Программа вступительного экзамена по специальности для поступающих в магистратуру по специальности «6M020400 культурология»
Content -> Қр бғм білім және ғылым саласындағы бақылау Комитеті
Халқ таълими вазирлиги расмий сайти фойдаланувчилари учун
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур сайт Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг расмий сайти ҳисобланади. Сайт uzedu.uz, xtv.uz ва mno.uz манзиллари орқали фаолият кўрсатади. Унда вазирлик фаолиятига доир раҳбар ходимлар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг лавозим мажбуриятлари, қуйи ташкилотларнинг манзиллари, боғланиш учун телефон рақамлари, электрон почта ва сайт манзиллари берилган. Сайт бир неча бўлим ва рукнлардан иборат бўлиб унда тегишлилиги бўйича маълумотлар ва таълимга оид меъёрий ҳужжатлар базаси шакиллантирилган. Унда ота-оналар, ўқувчилар ва педагоглар учун алоҳида рукнлар ташкил этилган. Вазирлик томонидан фуқароларга, бизнес ва давлат органларига кўрсатиладиган хизматлар эълон қилинган. Вазирлик фаолиятини ёритувчи матбуот ахборотлари, танловлар ва эълонлар жойлаштирилган.

Сайтдан тўлақонли фойдаланиш учун унинг структурасини ва ундаги қисқартма сўзлар маъносини билиш зарур.



Сайтдаги қисқартма сўзлар:

ЎзР ВМ –Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

ХТВ – Халқ таълими вазирлиги;

ХТБ – Халқ таълими бошқармаси;

ОАВ – оммавий ахборот воситалари;

Ягона ойна – вазирликнинг барча хизматларига бир жойдан туриб кириш саҳифаси;

RSS тасма – сайт янгиликлари, мақолалари, анонслари ва эълонларини тавсифлаш тасмаси.

МТМ – Мактабгача таълим муассасаси;

ПКҚТМОИ (ёки МОИ) – Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;

ДПИ – Давлат педагогика институти;

РТМ – Республика таълим маркази;

МУДРМ – Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази;

Ташхис маркази – Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази;

АФИДУМ – Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби;

ФИФИДУМ – Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби;

БАМ – “Баркамол авлод” болалар маркази;

БЎСМ – Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби;

АРМ – Ахборот-ресурс маркази;

АКМ – Ахборот-кутубхона маркази;

АКТ – ахборот-коммуникация технологиялари;

ДТС – давлат таълим стандарти;

Э-кутубхона – электрон кутубхона;

ЭАТР – электрон ахборот таълим ресурси;

Виртуал лаборатория – дарс жараёнида бажарилиши лозим бўлган аниқ фанларга оид лаборатория машғулотларини ахборот-коммуникация технологиялари воситалари орқали виртуал равишда бажариш дастури;

Eduportal – Халқ таълими вазирлигининг ахборот-таълим портали.
Сайт структураси:


Вазирлик

Раҳбарият

Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ҳақида маълумот (қисқа таржимаи хол, қабул кунлари).

Вазирлик марказий аппарати

Вазирлик марказий аппарати ходимлари ҳақида маълумот (лавозим, ФИШ, телефон рақами, электрон почта манзили).

Мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари

Халқ таълими вазирлиги Ҳайъат аъзолари ҳақида маълумот.

Халқ таълими вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва бу орқали таълим самарадорлигини ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш таркиби ҳақида маълумот.



Ҳудудий халқ таълими бошқармалари

Ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳақида маълумот (раҳбар маълумотлари, телефон ва факс рақами, веб-сайт ва электрон почта манзили).

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтлари

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари ҳақида маълумот (раҳбар маълумотлари, телефон ва факс рақамлари, веб-сайт ва электрон почта манзили).

Давлат педагогика институтлари

Давлат педагогика институтлари ҳақида маълумот (раҳбар маълумотлари, телефон ва факс рақамлари, веб-сайт ва электрон почта манзили).

Республика ташкилотлари

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ташкилотлари ҳақида маълумот (раҳбар маълумотлари, телефон ва факс рақамлари, веб-сайт ва электрон почта манзили).







Меъёрий ҳужжатлар

Таълимга оид Қонунлар

Халқ таълими тизимига оид ҳужжатлар тўплами ("Таълим тўғрисида"ги Қонун, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Қонун, Президент Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва б.).

ЎзР Президентининг таълим тўғрисидаги Қарорлари

ЎзР ВМ таълим тўғрисидаги Қарорлари

Халқ таълими вазирлиги Ҳайъат қарорлари

Халқ таълими вазирлиги меъёрий ҳужжатлари

Ўз қучини йўқотган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

Меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари

Вазирлик иштирокидаги Халқаро шартномалар







Таълим

Асосий кўрсаткичлар

Халқ таълими тизимининг асосий кўрсаткичлари (рақамларда).

Ота-оналарга

Махсус ота-оналар учун ташкил этилган бўлим. Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, дарсликларнинг ижара нархлари хақида маълумотлар ва савол-жавоблар рукни.

Ўқувчиларга

Махсус ўқувчилар учун ташкил этилган бўлим. Ёшларга оид давлат сиёсати рукни, тестлар, битирув имтиҳон саволлари, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти ҳақида маълумотлар.

Педагогларга

Махсус педагоглар учун ташкил этилган бўлим. Тасдиқланган дарслик ва қўлланмалар нусхалари, Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари, ўқув-услубий қўлланмалар, методик тавсиялар, тестлар.

Электрон кутубхона

Халқ таълими вазирлигининг ахборот-таълим порталида жойлаштирилган мультимедиа иловаларига ҳаволалар.

Ахборот-ресурс марказлари

Республика бўйича барча ахборот-ресурс марказлари ҳақида маълумот (раҳбар маълумотлари, телефон ва факс рақамлари, веб-сайт ва электрон почта манзили).

Хизматлар


Зарур ҳужжатлар

Халқ таълими тизими таълим муассасаларига болаларни қабул қилишда топшириладиган зарур бўлган ҳужжатлар ҳақида маълумот.

Вазирга мурожаат

Сайтдан туриб вазирлик раҳбариятига мурожаат қилиш.

Фуқаролар мурожаати

Халқ таълими вазирлиги фаолитятига доир мурожаатларни қабул қилиш.

Кўп бериладиган саволлар

Фуқаролар томонидан кўп бериладиган савол ва жавоблар тўплами.

Ягона ойна

Вазирлик барча хизматларига бир жойдан туриб кириш саҳифаси.

Қайта алоқа

Вазирликнинг масъул ходимлари билан боғланиш.

Бўш иш ўринлари

Халқ таълими тизимидаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот.







Матбуот маркази

Янгиликлар

Тизим янгиликлари.

Танловлар

Эълон қилинган танловлар.

Нашрлар

Халқ таълими тизимига доир матбуот нашрлари.

Пресс релизлар

Халқ таълими тизимига доир матбуот анжуманлари, медиа-турлари, халқаро танловлар пресс-релизлари.

Матбуот анжуманлари

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2015 йилнинг биринчи ярмида ўтказиладиган матбуот анжуманлари ва брифинглар режаси.

Маърузалар

Халқ таълими вазирлиги раҳбар ва ходимлари маърузалари тўплами.

Эълонлар

Эълон қилинган хабарномалар, очиқ тендер савдолари ўтказилиши тўғрисида эълонлар ва б..

Фотожамланма

Тизимга доир мавзуий суратлар тўплами.

Очиқ мажлислар ўтказиш режалари




Журналистларга

Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Халқ таълими вазирлиги маълумотлари.

ОАВ биз ҳақимизда

Халқ таълими тизими ҳақида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар тўплами.


Сайтдан фойдаланишда саволларингиз ёки таклифларингиз бўлса Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизматига (press@xtv.uz, +99871-2391735) ёки Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказига (multimedia@xtv.uz, +99871-2021393) мурожаат қилишингиз мумкин.



©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет