Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009



жүктеу 1.98 Mb.
бет5/9
Дата28.04.2016
өлшемі1.98 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

III. Янги подшолик даврида Миср маданияти

Ташқи савдо ва ҳарбий сиёсатнинг ривожланиши Мисрнинг йирик ва кучли давлат бўлишига, унинг халқаро кураш майдонига чиқишига ёрдам беради. Мисрнинг қўшни халқлар ва давлатлар билан алоқаси тобора мустаҳкамланиб боради.

Янги адабий жанр - саёҳатномалар жанри юзага келади. “Ҳалокатга учраган кема ҳақида ҳикоя” да (Петербург, Эрмитаждаги №1115) Шарқ эртакларига хос бўлган қадимги фантастика элементлари ҳам сақланиб қолган. Бу ҳикоянинг кўп жиҳатлари, чунончи кема, кема жамоаси, довул ва “сирли дўл”нинг табиий бойликлари тасвирланган жойларга оид бадиий реализм асарнинг муҳим хусусияти бўлиб, бу ўша давр санъатида реализм энди юзага кела бошлаганини англатган. “Синухет ҳикояси” ҳам реалистик тарзда баён этилган. Бу ҳикоя аслида мисрлик катта амалдорнинг ҳужжатли таржимаи ҳоли каби яратилиб, сўнг адабий жиҳатдан жиддий ишлов берилиб, ажойиб, бадиий асар кўринишини олган. Бу классик матннинг бир қанча рўйхат ва қисмлари бизгача сақланиб қолганлиги Мисрда бу асарнинг машҳур бўлганлигидан далолат беради.

Янги подшолик даврида мисрликларнинг география соҳасига оид билими янада кенгайди. Адабий асарларда қўшни мамлакатлар, чет эл халқларининг ҳаёти, ўзаро муносабатлар, саёҳатлар ва саргузаштлар ҳақида баён этилар эди.



Подшо шаънига айтилган мадҳиялар. Худо даражасига кўтарилган подшони мақтаб айтилган мадҳиялар диний мадҳияларга ўхшайди. Уларда Миср фиръавнларининг ҳарбий юришлари ва қурилиш соҳасидаги фаолиятларига оид қимматли маълумотлар бўлиб, шу билан бирга улар подшо ва унинг ҳокимиятини илоҳийлаштиришга хизмат қилган.

Миср фиръавнларининг истилочилик сиёсати авж олган Янги Подшолик даврида бу адабий жанр анча тараққий этди. Машҳур “Кадеш ёнидаги жанг ҳақида достон” да сарой шоири фиръавн Рамзес II нинг Сурия шаҳри Кадеш яқинида хетт қўшинлари устидан афсонавий ғалабасини тасвирлайди.



Тасвирий санъат. Янги Подшолик даврига келиб ибодатхоналар қуришда устунлар галереяси ва залларни кенг қўллаш ривож топган. Хусусан, XVIII ва XIX сулола даврида қурилган кўплаб ибодатхоналарнинг харобалари қадимги Миср меъморчилиги ўта тараққий қилганидан далолат беради. Фивадаги ҳашаматли ва баҳайбат Амон ибодатхонаси ўша даврга хос ғоят катта архитектура мажмуалардан биридир. Унинг Карнакдаги харобалари анча яхши сақланган. Бу ғоят улкан ибодатхона атрофидаги иморатлар билан биргаликда ҳашам архитектура ансамблини ташкил этади. Мадинат - Абудаги Рамзес III ибодатхонаси эса бироз кейинти замонга оид ўзига хос меъморчилик комплексини ташкил этади. Янги Подшолик давридаги ҳайкалтарошлик санъати ҳам шу замон архитектурасига мос ҳашаматли бўлган. XVIII сулола фиръавнлари ҳайкаллари ва аёл портретлари реалистик тарзда ишланиб, улар, ҳам ифодали тасвирланиб, ҳам бадиий жиҳатдан идеаллаштирилган. Ниҳоят, бу даврда китобга безак бериш иши ҳам ғоят юксалган. “Ўликлар китоби”нинг матнлари ёзилган папируслардаги ғоят нафис расмлар ҳам шундан далолат беради. (Британия музейида сақланадиган Ани папируси). XVIII сулола санъат гуллаб-яшнаган даврида тараққиётининг юксак чўққисига эришган. Бу даврда минг йиллар давомида юзага келган маданиятни, қадимги дин ҳамда асрлар давомида таркиб топган анъаналарни ўзгартириш йўлида жиддий қадам қўйилди. Ҳайкалтарошликда бу дақиқалар Луврда сақланадиган Эхнатон бюстининг юз тузилишида, Нефертитининг ёки Эхнатоннинг портретида, уларнинг гавдалари тасвири ҳам акс эттирилган.

Юксак камолотга эришган Миср санъати Финикия ҳамда анча кейинги юнон-рим санъати тараққиётида катта ўрин тутди.



Қуёшга сиғиниш. Ўта қадим замонда қуёшга эътиқод қилиш маркази Иуну шаҳри бўлиб, юнонлар уни “Қуёш шаҳри” (Гелиополь) деб атаганлар. Бу шаҳар ўзининг йирик диний марказ сифатидаги аҳамиятини бутун қадимги Миср тарихи давомида сақлаб келди.

Қудратли XVIII сулоланинг фиръавнлари замонида Миср давлати мустаҳкамланиши ва ғоят катта бойликларнинг Амон коҳинлари қўлида тўпланиши, Фива худосига эътиқод қилиш қарор топишида акс этади. Фиръавн подшолар орасида энг буюк ва қудратли деб ҳисоблангани каби, Амон - Ра худоси ҳам олий худо деб эълон қилинди.

Фиръавн Эхнатон замонида қуёш худоси-Атон давлатнинг танҳо олий худоси деб эълон қилинган вақтда қуёшга сиғиниш авжига чиққан эди.

Эхнатоннинг диний ислоҳоти унинг вафотидан кейин орадан кўп ўтмай барҳам топди ва айтиш мумкинки Фива коҳинлари ғолиб келдилар. Яна Амон худосига сиғиниш бошланди ва Мисрда аввалгидек кўпхудолик қайтиб, унинг қадимги анъанавий шакллари яна тикланди.



IV. Сўнгги Подшолик даврида Миср маданияти

Мисрликлар Нубиянинг ичкарисига анча кириб бориб, жанубдаги узоқ Пунт мамлакати билан савдо алоқалари боғлайдилар. Миср фиръавнлари Олд Осиёнинг катта ўлкаларини истило қилиб, тўртинчи шаршарагача бўлган худудларда ўз ҳокимиятларини ўрнатдилар. Мисрликлар қўшни халқлар билан ўзаро алоқалари маданий жиҳатдан уларга жиддий таъсир кўрсатишларига сабаб бўлди. Шундай қилиб, Миср билан Эгей дунёси, Олд Осиё ва Нубия дунёси ўртасидаги ўзаро маданий алоқалар ва ўзаро таъсир тобора кучайиб боради. Мисрнинг сиёсий таъсири кучсизланиб, у ўзининг чор-атрофидаги ерларидан маҳрум бўла борган, ҳатто бошқа мамлакатлар ҳужумига учраб, истило этилган сўнгги даврда ҳам мамлакатнинг қўшни давлатлар билан савдо алоқалари сақланиб қолди. Ливия, Эфиопия ва Оссуриялик истилочилар Мисрнинг юксак ва қадимий маданиятининг бир қадар таъсирига тушмаслиги мумкин эмас эди. Маданий жиҳатдан қолоқ бўлган ливияликлар билан эфиопияликлар Мисрни истило этгач, бир вақтлар гиксослар каби, Миср маданияти таъсирига деярли батамом берилиб кетдилар. Мисрни босиб олиб, у ерда ўз сулоларига асос солган ливия ва эфиопия подшолари Миср фиръавни унвонини қабул қилиб, Миср худоларига сиғина бошлайдилар, ёзувларини мисрчага ўзгартириб, ҳар нарсада ўзларидан олдин ўтган Миср фиръавнларининг урф - одатларига тақлид қиладилар. Чунончи, Тахарка ўзини “Мен Горман, икки тож эгаси ҳар икки мамлакат ҳимоячиси олтин лочинман, Юқори ва Қуйи Миср подшоси, марҳаматли худоман” деб атайди. Нубия илгари ҳам Мисрнинг маданий таъсири остида бўлиб, эфиопияликлар Мисрни истило қилгандан сўнг бу таъсир янада кучайди. Нубия худудида сақланиб қолган кўпгина ибодатхона харобалари Миср маданиятининг Нубияга алоқадор кучли таъсиридан далолат беради. Сўнгги мероит алифбоси (Мероэ – милоддан аввалги III асрда ва милодимизнинг III асрида яшаган сўнгги Нубия подшолиги) Мисрнинг демотик ёзуви асосида пайдо бўлган.

Миср маданияти Олд Осиё ўлкалари, асосан, Фаластин, Финикия ва Сурияга, ҳатто узоқ Кипр оролигача бориб етди. Фаластин ва Финикия худудидаги ёдгорликлардан Миср санъати таъсири аниқ билиниб туради.

Юнонларнинг Мисрга киришига йўл қўйган Саис фиръавнлари юнон маданиятига ҳам мамлакат дарвозаларини кенг очиб бердилар. Юнонлар Мисрда ҳарбий лагерлар, колониялар, шаҳарлар ва юнон худоларига атаб ибодатхоналар қурганлар. Юнон рассом ва ҳунармандлари Мисрни ўз санъат асарлари ва буюмлари билан тўлдириб юбордилар, ҳунармандчилик эса айниқса Навкратисда авж олди. Санъатдаги бадиий реализм йўналиши милоддан аввалги VI асрда Мисрда тараққий этди. Мисрнинг шу замонга оид ўймакор расмларида одам танаси ён томондан тасвирланиб, юза устига одамлар ва буюмлар эркин жойлаштирилади. Бу даврда Мисрда портрет ҳайкалтарошлик юксак бадиий камолотига эришди. Ментуемхат ҳайкалининг бош қисми портрет ҳайкалтарошлигига оид энг нодир намуна ҳисобланади.



Мисрга Финикия ва Фаластиннинг муайян таъсири ҳам бўлган. Масалан, оташдонда жасадни куйдириш одати Мисрга Ханаандан келган деб фараз қилинади. Финикиялик ва яҳудий колонистлар Мисрда ўз худоларига бағишлаб ибодатхоналар қурганлар, бу эса қадимги мисрликларнинг диний қарашларига маълум жиҳатдан таъсир кўрсатмай қолмаган. Мисрда ливияликлар ҳукмронлик қилган даврдан бошлаб уларнинг қадимги маъбудаси Нейтга сиғиниш кучайиб, ливиялик подшолар ва унинг ворислари Саисда ўрнашиб қолган XXVI сулола фиръавнлари (бу ерда маъбуда Нейтга илгаридан эътиқод қилган) бу маъбудани айниқса қадрлаган. Соқолли ва пакана Бес худоси (бу худога эътиқод қилиш Нубия билан Пунтдан деган тахмин бор) сўнгги вақтда кенг тарқалиб, то христианлик давригача мисирликлар унга сиғиниб келдилар. Буларнинг бари Миср ва Африка, Олд Осиё ва Эгей денгизи мамлакатлари ўртасида ўзаро маданий таъсирининг анча жиддий бўлганлигини кўрсатади. Миср билан қўшни мамлакатлар ўртасидаги ўзаро маданий алоқалар чуқурлашиб борган даврда Миср давлатининг ўзи аста - секин инқирозга юз тутди. Бу жараён мамлакатга чет элликларнинг кириб келиши, улар таъсирида Миср маданиятининг аралашиб кетиши туфайли рўй берган. Қадимги урф одатлар ва дин унут бўлиши туфайли Миср тушкунликка юз тутди деган фикр мавжуд. Ҳудди шу, айниқса Саис даврида чет элликлар таъсирига қарши ҳаракат бошланиб, Қадимги Подшолик замонида Мисрнинг дастлабки гуллаган давридаги қадимги давлат тизимларини, тили, ёзуви, санъати ва динини тиклаш ҳаракати давом этди. Коҳинлар дин ва турмуш соҳасига таъқиқлар орқали Миср халқи ва биринчи навбатда, ўзларини чет элликлардан айирмоқчи бўлдилар. Геродот ёзишича “Мисрнинг на эркаги, на аёли ҳеч қачон эллинлик билан ўпишмас, эллинликнинг пичоғи, вилкаси, қозонини тутмас, ҳатто унинг пичоғида сўйилган ҳалол мол гўштини ҳам емас эди”. Урф - одатларга риоя қилишга оид баъзи овқатларни ейишнинг ман этилиши ва диний эътиқодни асраш тўғрисидаги қатъий талаблар мисрликлар билан чет элликларни бир - биридан ажратиб қўйди. Кўпдан унутилиб кетган эски урф - одатларни тиклашга уриниш ўзига хос архаизация, яъни эскиликка тўла-тўкис тақлид қилиш - ёзув ва адабиёт ёдгорликларида, санъат асарларида ҳам очиқ сезилиб турарди. Алифбо аломатларининг кенг тарқалиши ва ҳужжатларни ёзиш учун қулай ва содда демотик ёзуви мавжуд бўлишига қарамай, мураккаб ва ноқулай қадимги иероглиф ёзув тизими нафақат сақланиб қолинди, балки яна бирмунча мураккаблаштирилди.

Дин. Диний матнларда Қадимги подшолик давридаги пирамидалардан олинган матн парчалари учраб, бу парчалардан нусхалар олиниб, кўчирилди. Қадимги мисрликларнинг худолари – Изида ва Озирисга сиғиниш кенг тарқала бошлади. Аёл подшо Нейтикертнинг (XXVI сулола) сарой арбобларидан бўлган Иба исмли коҳин Озирис шарафига ибодатхона қурилишидаги меҳнатини тасвирлаб қолдиради. Яхмос II замонида бир неча юқори мансаб эгаси бўлган Пефнефдинейт бир йирик мансабдорнинг Абидосдаги Озирис ибодатхонасини тиклаш ва уни кенгайтиришда кўрсатган хизматлариини батафсил баён этади. Бу одам “хароб бўлган муқаддас ёзувлар уйини қайтадан тикладим ва Озирис шарафига қилинадиган назр - ниёзлар рўйхатини тузиб, барча ёзувларни тартибга солдим” деб ғурур билан айтади. Аммо Мисрда турли ҳайвонларга топиниш, жумладан, Бубастисда эъзозланган маъбуда Бастетга бағишланган муқаддас ҳўкиз (Апис) лар билан муқаддас мушукларга эътиқод қилиш сўнгги вақтларда кенг тарқалади. Муқаддас ҳайвонларнинг мисршунослик музейларида сақланадиган кўпдан - кўп ҳайкалча ва суратлари шундан далолат беради. Шу билан бир вақтда сеҳргарлик кенг ёйилади. Сеҳргарлик табиатдаги турли ҳодисаларни янгидан - янги худоларга сиғиниш (синкретизм ва пантеизм) билан бирга ривожланиб боради. Санъат ва адабиётда ҳам узоқ ўтмишни қайта тиклаш, эски замонга оид нарсаларга тақлид қилиш ҳаракати бошланади. Адабий асарларнинг сюжетлари қадимги подшолар, жумладан, Рамзес II нинг образлари билан боғланади. Ривоятларга қараганда, Осиёдаги бир подшонинг касал ётган қизини даволаш учун Рамзес II худо Хенсу ҳайкалини юборган эмиш. Ўрта Подшолик давридаги Миср адабиётининг адабий асарларида гуллаб - яшнаган классик замонга мансуб услуб ва фразеология қайта тикланади. Тасвирий санъат соҳасида Қадимги Подшолик замони бадиий асарларига тақлид қилиш, баъзан эса улардан бевосита кўчиришга интилдилар.

Аммо Миср давлатининг мустақиллиги ва ўзига хослигини сақлаб қолиш йўлидаги сўнгги уринишлар ҳам зое кетди. Миср давлати Эрон истилочиларининг зарбалари остида қулади. Бироқ Миср маданияти йўқ бўлиб кетмай, балки у кейинчалик қўшни халқлар ва асосан, юнонларнинг маданий тараққиётига кучли таъсир кўрсатди.


Таянч иборалар

эҳромлар, Сфинкс, “Ўликлар китоби”, Апис, синкретизм, пантеизм, манускрипт, ритуал, иератика, схенти, саркофаг, ҳаммол, реализм, пессимизм, фреска, конструктив, фронтал, натурализм, стилистика, калазирис, архаизация, демотик ёзув
Саволлар

1. Миср мифологияси яна қайси қадимги давлатлар мифологиясига таъсир кўрсатган?

2. Юнон маданиятининг Миср маданиятига киритган янгиликлари?

3. Ўрта Подшолик давридаги Миср маданияти ўзининг қайси хусусиятлари билан бошқа Подшолик даврлари маданиятидан ажралиб туради?
2 Қадимги Месопотамия

1. Қадимги Месопотамия манбашунослиги ва тарихнавислиги

Месопотамия - юнонча «Икки дарё оралиғи» деган маънони англатади. Фрот (узунлиги 2700 км) ва Дажла (узунлиги 1900 км) дарёлари шимолда Арманистон тоғларидан бошланиб, жанубда улар Форс кўрфазига қуйилади. Бир неча минг йиллар аввал бу икки дарё алоҳида - алоҳида бўлиб, Форс кўрфазига қуйилган, кейинчалик минг йиллар ўтиши билан улар Шатт - ал - араб дельтасида бирлашиб ҳозиргидек Форс кўрфазига қўйиладиган бўлди.

Бундан олти минг йил илгари Фрот ва Дажла дарёлари водийларининг жанубий қисмига шумерликлар, шимолий қисмига эса йирик кўчманчи қабилалар - аққодлар келиб жойлашганлар. Бу водийларда қадимги Шумер ва Аққод цивилизациялари вужудга келган.

Месопотамия (асосан ҳозирги Ироқ республикаси ҳудуди) Яқин Шарқ марказида жойлашган бўлиб, қадимдан бу минтақа орқали кўплаб савдо йўллари ғарбдан - шарққа, шимолдан - жанубга қараб ўтган.

Қадимги Месопотамия тарихи ва маданиятини ўрганишда асосан археологик қазилмалар, ёзма ҳужжатлар, антик ва хорижий муаллифларнинг асарлари ва бошқалар муҳим аҳамиятга эга. Қадимги Месопотамия тарихига оид манбаларни асосан бешта гуруҳга бўлиш мумкин.

Археологик қазилмалар. Месопотамияда археологик қазилмалар XIX асрнинг ўрталарида бошланди. Бу ишларни амалга ошириш, умуман Месопотамия тарихини ўрганишда Европа, Америка археолог олимларининг хизмати катта. Биринчи археологик кашфиётлар 1842 йилда Месопотамиянинг шимолий қисмида франциялик дипломат, тиббиёт мутахассиси Э.П.Ботта томонидан амалга оширилди. У аввал Куюнжик тепалигида қазиш ишларини олиб бориб, сўнг ўз ишини Хорсобод қишлоғида давом эттирди. 1843 йилда Э.П.Ботта бу ерда Оссурия подшоси Саргон II нинг қимматли сарой харобаларини топди.

1845 - 1847 йилларда инглиз дипломати Г.А. Лэйярд Нимруд тепалигида археологик қазишларни амалга оширди. Бу мутахассис шарқ тилларини яхши билиб, Яқин Шарқ бўйлаб кўп саёҳат қилган эди.

Г.А. Лейярд Нимруд тепалиги остида сақланиб қолган Оссурия шаҳри - Калху харобаларини кашф этди. Бу шаҳарда подшолар саройлари, қасрлар, инсу – жинслардан сақлайдиган - ҳўкиз одам, шер-одам тасвирлари туширилган йирик ҳайкаллар, турли манзараларни акс эттирган рельефлар ва бошқа маданий ёдгорликларнинг қолдиқлари топилган.

1847 йилда Г.А. Лейярд яна бир ажойиб кашфиёт қилди. У Куюнжик тепалигида қазиш ишларини олиб бориб (Э.П.Ботта «бу тепаликда қазиш ишларини амалга ошириш натижа бермайди», деб айтган), Оссуриянинг душманлар томонидан ёндирилган ва вайрон қилинган пойтахти – Ниневия шаҳри, шу билан бирга милоддан аввалги VII асрда яшаган подшо Синахериб, унинг невараси Ашшурбанипал саройини, унинг кутубхонасини топди. Кутубхонада лойдан ишланган миххатли ёзувлар топилди. Мутахассисларнинг фикрича, Ашшурбанипал кутубхонаси саройнинг иккинчи қаватида жойлашиб, ёнғин чоғида қулаб тушган. Миххатли табличкалар каталогида ўша вақтдаги асарларнинг рўйхатлари берилган. Ҳар бир табличкага “Ашшурбанипал саройи” деган муҳр ўйиб босилган.

Лейярд топган қазилмалар кейинчалик Лондондаги Британия музейининг қадимги Шарқ коллекциялари асосини ташкил қилди.

XIX асрнинг иккинчи ярми XX аср бошларида Месопотамиядаги археологик қазиш ишларининг янги босқичи бошланди. Бу вақтда Дажла ва Фрот дарёлари водийларидан кўплаб шаҳарларнинг вайроналари топилди. Лэйярд - О. Рассам ходимлари Куюнжик тепалигини тадқиқ қилишда давом этдилар ва Оссурия подшоси Ашшурбанипал саройи, ов, ҳарбий саҳналарни акс эттирган рельефларни топишди.

Нимруд тепалигидан 14 км нарида Балават номини олган жойда О.Рассам милоддан аввалги IX асрга тегишли Оссурия ёдгорликлари, шунингдек, подшо Ашшурбанипал II нинг ибодатхонаси ҳамда Салманасар III нинг ўша даврдаги ҳарбий юришларини тасвирлаган ва шаҳар дарвозаси устига бронза плиталар қопланган Балават дарвозасини топди.

Бундан ташқари О.Рассам Месопотамиянинг турли бурчакларидан қатор ёзма ҳужжатлар, шу жумладан, “Кир манифести”, “Рассам цилиндри” деб ном олган Ашшурбанипалнинг солномасини ҳамда Оссурия ва Бобил подшоларининг ёзувлари, иш юритиш ва маърифий ҳужжатларини топди.

Месопотамиядаги қадим шаҳарни ўрганишга Англиялик геолог В.Лофтус ҳам катта ҳисса қўшди. У Варна харобаларини тадқиқ қила туриб, қадимги Урук шаҳри, ҳамда ибодатхона кутубхонасида сақланган ҳужжатларни топди. Лофтус шунингдек қадимги Ларсу (ҳозирги Сенкере) шаҳри, ундаги сарой, қуёш худоси ибодатхонаси ва турли соҳаларга оид ҳужжатларни аниқлади.

1854 йилда инглиз дипломати Ж.Тэйлор Эл - Мукайир тепалигида археология ишларини амалга ошириб, Ур шаҳри, Шумер шаҳарларидан бўлган Эреду шаҳрини топди.

Месопотамиянинг қадимги шаҳарларини ўрганишда француз дипломати Э. де Сарзек жиддий натижаларга эришди. У 1877 - 1900 йилларда Телло тепаликлари остидаги шумерлар шаҳри - Лагашни кашф қилди. Унда шаҳар ҳокимларининг тош ҳайкаллари, кумуш ва алебастрдан ишланган вазалари топилди. Телло тепалигида топилган ёдгорликларнинг ичида “бургутлар” деб аталган плитанинг парчаси жуда қизиқ эди. Унда Лагаш шаҳрининг ҳукмрони - Эаннатумнинг қўшни шаҳар - Умму устидан эришган ҳарбий ғалабаси акс эттирилган эди. “Бургутлар” плитасида жангда ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини бургутлар ғажиб ётган манзараси акс эттирилган эди.

1888 йилда Америка археологларидан Ж.Петерс, Хилпрехт ва бошқалар уч минг йил яшаган қадимги Ниппур шаҳрини кашф қилдилар. Бу шаҳар ўзининг баҳайбатлиги билан кишини ҳайратга соларди. Ундан 60 мингдан зиёд ёзувли тахтачалари бўлган ибодатхона кутубхонаси, қасрлар, турли хўжалик иншоотлари, қурилишлар, мактаб, бозор, савдо расталари, турар жойлар, иш ҳужжатлари сақланган катта архив топилди.

XX аср бошларида қадимги Месопотамия ҳудудида ҳақиқатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган кашфиётлар юз берди. Р.Кольдевей раҳбарлигидаги немис археологик экспедицияси Бағдоддан 50 км жанубдаги тепаликларда текшириш ишларини амалга оширди. Натижада қадимги Бобил (Боб - или - Худо дарвозаси) - Вавилон шаҳри очилди. Бобил бир неча минг йил давомида Месопотамиянинг йирик иқтисодий, сиёсий, маданий - диний маркази бўлган. 1899 - 1917 йилларда археологик қазишма ишлари туфайли шаҳар деворлари, энг машҳур подшолардан бири - Навуходоносор II саройи, диний удумлар кўчаси, Вавилон худоси Мардук ибодатхонаси қолдиқлари, сарой пешайвони, дунё мўъжизаларидан бири- “Осма боғлар” каби ноёб ёдгорликлар топилди. Ушбу ёдгорликлар Берлин музейининг ёрқин коллекцияларини ташкил қилди. 1903 - 1914 йилларда немис археологи В. Андрэ Калаат – Шерғотда Оссуриянинг яна бир қадимий пойтахти - Ашшур шаҳрини очиб, у ерда турар жойлар, подшо бош суяклари, уларнинг қасрлари, ибодатхоналари харобалари борлигини аниқлади.

Шу вақтларда немис археологик мутахассисларидан Р.Кольдевей, В.Андрэ, А. Нельдеке ва бошқалар қадимги шумерлар шаҳри Шуруппакани очишди. XX асрнинг 20-30 йилларида Месопотамиянинг Лагаша, Киш, Эреду каби шаҳарлари фаол ўрганилди.

1933 - 1939 йилларда француз археологлари А. Парро раҳбарлигида катта археологик изланишларни бошлаб юбордилар. Улар Телль - Харири тепалиги остидаги қадим Мари шаҳрини топдилар. Қазиш ишлари натижасида француз археологлари милоддан аввалги II мингинчи йилликда Мари подшоси Зимрилим қурдирган саройни топишди. Унда 20 мингдан зиёд турли ҳужжатлар тўпланган ёзувлар борлиги аниқланди.

1922 - 1934 йилларда Л. Вулли раҳбарлигида инглиз археологик экспедиция қадимги Ур шаҳрини топиш юзасидан қазиш ишларини амалга оширди. Натижада Ур шаҳрининг милоддан аввалги IV мингинчи йилдан то милоддан аввалги IV асргача бўлган тарихини ўрганиш имкони пайдо бўлди. Тадқиқотлар материаллари Вулли томонидан тайёрланган 5 томлик асарда (1927 - 1939 йиллар) нашр қилинди.

1925 - 1930 йилларда Америка археологлари ҳам ҳозирги Киркук ёнидаги тепаликларда қазиш ишларини олиб бориб, улар, саройлар, ибодатхоналар, хўжалик жиҳозлари, турар жойлар, йирик ҳужжат тўпламларини аниқлашди. 1930 - 1936 йилларда Америка олимлари Г.Франкфорт, Т.Якобсен ва бошқалар Месопотамия подшолиги марказларидан бири – унча катта бўлмаган Эшунна (ҳозирги Телль-Асмар)ни очдилар.

Археологик қидирув ишларида Ироқ олимлари археологлари ҳам фаол иштирок этишди. Масалан, Фуад Сафар, Таха Бикир, Мухаммад Али Мустафо ва бошқалар бир неча жойларда археологик қазиш ишларини олиб бориб, Қадимги Месопотамия тарихига оид математик жадваллар, қонунлар мажмуасини топишга эришдилар. Неби-Юнус тепалигида ўтказилган қазилмалар асосида подшо Асархаддоннинг саройи, хўжалик иншоотлари, кўплаб ёзма ҳужжатлари ва бошқа топилган ёдгорликлар Бағдод музейларини бойитди. Илгари бу ёдгорликлар Европа ва Америкага олиб кетилар эди.

Европа ва Америка олимлари, археологларининг XX асрининг 40-70- йилларида Месопотамиянинг турли туман ва шаҳарларида олиб борган тадқиқотлари туфайли шаҳар деворлари, қалъалар, ҳунармандлар маскани, ибодатхоналар, қимматбаҳо ашёлар, санъат асарлари, дипломатик ва бошқа ҳужжатлар, қабрлар, шунингдек, Оссурия, Бобил подшоларининг ёзма ёдгорликлари ва бошқа кўплаб ёдгорликлар, моддий маданият ёдгорликлари ва бошқа кўплаб моддий маданий ёдгорликлар топилиб, улар қадимий Месопотамия тарихи ва маданиятини ўрганишда беқиёс маълумотлар берди. Моддий маданият ёдгорликларини (милоддан аввалги III - II мингинчи йиллар) Эреду, Ур, Урук, Лагаш, Ниппур, Мари, Аш, Ашшур, Ниневия, Бобил ва бошқа шаҳарларда топилган археологик қазилмаларда яққол кўриш мумкин.

Ёзма ҳужжатлар. Ёзма манбаларни бир неча турларга: хўжалик, юридик, дипломатик ҳужжатлар ва солномаларга бўлиш мумкин.

а) Месопотамиядаги иқтисодий - ижтимоий муносабатларни ўрганишда хўжаликка оид ҳужжатлар муҳим роль ўйнайди. Бундай ҳужжатлар Месопотамия шаҳарларида ўтказилган археологик қазилмалар вақтида жуда кўплаб топилган.

Ана шундай ҳужжатлардан бизгача етиб келган энг қадимгилари Урук ва Жамдат - Насра шаҳарларида топилган хўжаликка мансуб архивлари бўлиб, улар 1000 га яқин лой тахтачаларидан иборат. Ушбу ҳужжатлар пиктографик белгилар ёки миххат шаклида ёзилган. Уларда хўжаликка доир ҳисоботлар, озиқ - овқат махсулотлари, асбоб - ускуналар, қуллар ҳақида маълумотлар келтирилган. Шунга ўхшаш хўжалик архивлари милоддан аввалги III минг йилликнинг биринчи ярмида Ур, Лагаш, Шуруппак, Адабе каби шумер шаҳарларида кўплаб топилган. II минг йилликдан буён, айниқса, маъмурий кўрсатмалар, савдо - сотиқ ҳақидаги хусусий, давлат ва ибодатхонага, хўжаликка оид архивлар жуда кўплаб топилган. Шулардан 5 - таси хусусий архив бўлиб, коҳинлар, зодагонлар, судхўрларга тегишли бўлган. Улар Ур қазилмалари вақтида топилган. Ҳужжатлар II минг йилликнинг бош даврига оид Оссурия, оромей савдогарларининг архивлари бўлиб, бунда 10 мингдан зиёд тахтача сақланган. Уларда хисоб-китоб, савдо битимлари, қарзлар, тилхатлар, суд қарорлари ва бошқалар ўз аксини топган. Бу архивлар Кичик Осиёдаги Култепадан топилган. Бу ерда Каниш савдо колонияси - йирик халқаро савдо бирлашмасининг маркази жойлашган.

Милоддан аввалги II минг йилликнинг иккинчи ярмида қадимги Аррапхидаги қазилмалар чоғида 4 минг лой ликопча топилган. II минг йилликнинг охирида (милоддан аввалги XII - XI асрлар) қадимги Оссурия шаҳарлари: Ашшура ва Шибанибеда (ҳозирги Калат - Шерғит, Теллас - Билла) 760 дан зиёд хўжалик ҳужжатлари сақланган подшо ҳужжатхонаси топилган. 1 минг йилликнинг охирида 10 минг ҳужжатдан иборат бўлган хўжалик архиви Ниппур, Бобил, Барсип, Ур, Урук ва бошқа шаҳар қазилмалари вақтида топилган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

б) Ҳуқуқшуносликка оид ёдгорликлар. Месопотамия тарихига оид энг муҳим манба – адлия ёдгорликлари, энг аввало қонунлар тўпламидир. Қадимги Шарқ мамлакатларининг биронтасида Месопотамиядаги каби кўп миқдорда қонунлар тўплами сақланиб қолмаган. Булар орасида энг қадимгиси Ур - Намму қонунлари бўлиб, милоддан аввалги III минг йилликнинг охирига тўғри келади. Бу қонунлардан Шумер - Аққод подшоликлари даврида фойдаланишган. Бу қонунларнинг катта қисми сақланмаган бўлиб, улардан кириш қисми ва бир нечта модда қолган, холос.

Энг катта қонунлар тўплами - подшо Хаммурапи қонунидир. Бу қонун 282 модда, кириш қисми ва хулосадан иборат. Хаммурапи Бобилдаги барча подшоларнинг энг машҳури эди. У милоддан аввалги 1792 йилдан - 1750 йилгача - яъни 42 йил подшолик қилган. Аввало бу қонунлар лой ликобчаларга миххат кўринишида битилган, кейинчалик эса қора базальтдан ишланган устунга ўйиб ёзилган. Бу устунн 1901 йилда француз археологи томонидан Элам пойтахти - Суза шаҳрида археологик қазилмалар вақтида топилган. Ҳаммурапи қонунлари битилган бу устун ҳарбий ўлжа сифатида Сузага келиб қолган. Бундан ташқари қадимги Оссурия давлати замонларида қабул қилинган қонунлардан лавҳалар сақланиб қолган. Ушбу қонунлар тўплами ва юридик ҳужжатлар тадқиқотчилар учун Месопотамия давлатидаги мулкчилик ва иқтисодиётининг қай даражада бўлганлигини ўрганиш, оила, табақалар ва улар ўртасидаги хуқуқий меъёрлар, муносабатлар, суд жараёнларини аниқлашда катта маълумот беради.

в) Дипломатик ҳужжатлар. Энг қадимги дипломатик ҳужжатлардан бири милоддан аввалги III минг йилликнинг биринчи ярмига тегишли бўлган Лагаш билан Умма шаҳарлари ўртасида юз берган чегара можароларини акс эттирган иккита лой цилиндрларга битилган ёзувлар ҳисобланади.

Бундан ташқари милоддан аввалги XXIII асрда Аққод подшоси билан Элам подшоси ўртасида имзоланган тенг хуқуқли шартнома ҳамда подшо Мари Зимрилим саройи ҳаробаларини қазиш вақтида (II минг йиллик бошларида) топилган архивда ҳам муҳим дипломатик ҳужжат мавжуд. Архивда Бобил, Мари давлат арбобларининг Сурия ва Финикия ҳокимлари ўртасидаги жуда кўп ёзишмалари сақланган.

Месопотамия ҳудудидаги давлатларнинг милоддан аввалги II минг йиллик тарихи учун ҳам, ўша давр халқаро муносабатларини ўрганиш учун ҳам фавқулодда аҳамиятга эга бўлган ҳужжат - қадимги Мисрда топилган Эл - Амарин архивидир. Бунда Митанни, Оссурия, Бобил подшоларининг Миср фиръавнлари Аменхотеп III ва Эхнатонга ёзган мактублари сақланган.

1955 йилда топилган Оссурия подшоси Асархаддон билан унга тобе Мидия ҳукмдорлари ўртасида имзоланган шартнома ҳамда Ашшурбанипалнинг Бобил шаҳри билан олиб борган музокаралар баёни ҳам муҳим аҳамият касб этади.




1   2   3   4   5   6   7   8   9


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет