Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009



жүктеу 1.98 Mb.
бет9/9
Дата28.04.2016
өлшемі1.98 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

Таянч иборалар

Набопаласар, Навуходоносор, Ниневия, Иштувегу, Уах - иб - Ра, Иоаким Иштувега, «умманманд»

Саволлар

1. Мамлакатда суғоришга асосланган деҳқончиликнинг муҳим ўрин тутиши сабаблари нима?

2. Бобилнинг кучсизланиши ва инқирози сабаблари

3. Навуходоносорнинг мамлакат бошқарувининг ўзига хос услублари
7. Қадимги Бобил маданияти ва мафкураси

Бобил маданияти қадимги замонда Олд Осиё халқлари орасида кенг ёйилган ва антик дунё маданий тараққиётига катта таъсир кўрсатган. Энг қадимги Шумер - Аққод маданиятининг давоми бўлган Бобил маданияти IV минг йил давомида наслдан - наслга ўтиб, ривожланиб борган ва ниҳоятда гуллаб - яшнаган.



Ёзув. Ёзувнинг ихтиро қилиниши шумер халқининг энг катта маданий ютуқларидан бири бўлди. У Урук даврида милоддан аввалги IV минг йилликнинг бошларидаёқ юзага келди. Қадимги замондаги бошқа халқларнинг ўзига хос алоҳида ёзув тизими каби Шумер ёзуви ҳам даставвал сурат - ёзув тариқасида пайдо бўлиб, бунда айрим сурат – белгилар фикрни расм орқали ифода этган. Тилнинг мураккаблашуви ҳамда хилма-хил сўз ва грамматик шаклларнинг пайдо бўлиши ёзув тизимини соддалаштиришни талаб қилган. Шу муносабат билан қадимги сурат – ёзувга (пиктография)га асос бўлган тасвирий принцип йўқола бориб, унинг ўрнини сўзнинг товуш жиҳати (фонема) ни белгилар орқали ифодалаш тизими жорий этилди. Масалан, шумер ёзувида жуда кўп бўғин белгилари ва унли товушларни ифодаловчи бир қанча алфавит (алифбе) белгилари пайдо бўлган.

Ҳужжатни тез ёзиш зарурати энг қадимги замонлардаёқ шумерийларнинг сурат ёзувини соддалаштиришни талаб қилган. Шу сабабдан, бирор буюмнинг расмини чизиш ўрнига унинг фақат энг ўзига хос қисмини чизиш билан сурат аста-секин чизиқли схемага айлана борган. Вақт ўтиши билан белгилар сопол лавхаларга алоҳида усул билан тушириладиган бўлди. Шу сабабли тез ёзиш зарурати туғилган ва натижада ёзув белгилари янада кўпроқ схемалаштирилиб, миххат тизими ишлаб чиқилди.

Бобилликлар Шумер маданиятининг асосий элементлари билан бирга уларнинг миххатини ҳам қабул қилиб, сўнг Бобил савдоси ва маданияти кенг ривожланиши туфайли, бу усул бутун Олд Осиёга ёйилди.

Дин. Мамлакатда деҳқончилик хўжалигининг ривожланиши туфайли катта сунъий суғориш тармоқларига эҳтиёж пайдо бўлгач ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши туфайли дастлабки йирик суғориш иншоотлари қуриш имкони пайдо бўлди. Одамлар сувнинг экинзорларга ҳаёт берувчи ва кишиларга роҳат бахш этувчи шарофатли куч эканлигини англай бошлаганлар. Шу муносабат билан хайрли ва мурувватли сув худоси, одамларга турли касб-ҳунар, санъат ва билим ўргатган донишмандлик худоси – Эа тўғрисидаги тасаввур юзага келган. Қадимги шумерийлар сувни энг биринчи илоҳий куч деб билганлар ва улар тасаввурида ҳаёт аввало сувдан бошланган.

Шу сабабдан, табиат ишлаб чиқарувчи кучларининг қадимий худоси Таммуз ҳам сув худоси ҳисобланиб, “ҳақиқий сув ости ўғли” деб аталган, шу билан бирга худо Эанинг ўғли ва тимсоли Таммузга эътиқод улуғ сув худосига эътиқод қилиш билан тенг ҳисобланган. Сув гирдоби худоси Эа балиқ думли ёки гардани балиқникига ўхшаш ҳолда тасвирланган бўлса, момақалдироқ ва Бобилнинг олий худоси Мардук эса афсонавий аждаҳо, ярим илон, ярим йиртқич қуш қиёфасида тасвирланган.

Қадимги шумерийлар осмон тангриси Ануни бош худо деб ҳисоблаб, улар тасаввурича, “худолар шоҳи ва отаси” Ану осмоннинг энг юқориси-учинчи қаватида макон топган ва ўша ердаги тахтидан туриб бутун оламни бошқарган.

Бутун дунёни босган тўфондан даҳшатга тушган барча худолар энг қудратли худо – Ану олдига ёрдам сўраб келади. Қолган худолар орасида ой худоси Син ва унинг ўғли қуёш худоси Уту (Бобил худоси Шамаш) муҳим ўрин тутган. Уту – Шамаш айни вақтда қуёшни куйдирувчи, беҳад иссиқликнинг, ҳамда унинг роҳатбахш нурларини ҳам ўзида мужассам этган. Табиат, ҳаёт ва туғилиш маъбудаси Иштар ҳам худолар сафидан ўрин олган. Иштар, “осмон ва ернинг порлоқ машъали” – Зуҳро юлдузи сифатида тасаввур этилган. Қуёш, ой ва юлдузларни илоҳийлаштириш (юлдузларга эътиқод қилиш) натижасида мураккаб астрологик тизимлар, яъни бирон - бир сайёра ва юлдузнинг осмондаги вазиятига қараб бўлажак ишларни олдиндан айтиб бериш тизими пайдо бўлди. Шумер ва Бобил коҳинлари ўз ибодатхоналарининг баланд минораларидан туриб қуёш, ой ва юлдузлар ҳаракатини кузатганлар.

Қадимги табиат худолари аста-секин ҳокимият ва ҳукмдорлик худоларига, давлат ва подшо ҳокимияти ҳомийларига айлантирилган. Худолар илгари табиат кучларини ифода қилган бўлса, энди адолат ва кучга оид мавҳум тушунчалар тимсоли, улар самовий қози, қудратли аскар ва буюк шаҳаншоҳ бўлиб қолган. Масалан, қадимги табиат худоси Таммузга ҳоқон, саркарда, қудратли қаҳрамон, мамлакат ҳарбий кучлари ҳукмдори каби сифатлар берилган. Қуёш худоси Шамаш адолат ва ҳаққоният худоси, ердаги салтанатнинг осмондаги ҳомийси номини олган. Қадимги деҳқончилик худоси - “фаровонлик, бойлик ва ҳосилдорлик ҳукмдори” Мардук вақт ўтиб улуғ ҳукмдор, осмон ва ер ҳукмрони, қудратли жангчи, Бобилнинг олий давлат худосига айланган. Бош худолар подшо қиёфасида тасвирланганидек, ердаги ҳукмдорлар ҳам диний адабиётлар ва санъат асарларида ердаги худо сифатида тасвирланган. Улар шарафига мадҳиялар битилган.

Қадимдан табиатга эътиқод қилиш ота - боболарга эътиқод қилишдан келиб чиққан. Қулдорлик пайдо бўлган даврда подшо ҳокимиятини илоҳийлаштиришдан иборат ўзига хос мафкура тарзида таркиб топган айрим диний тизимга айланган. Диний мафкурани билиш ҳамда мураккаб диний маросим ва ибодатларни адо этиш махсус коҳинлар иши бўлиб қолган. Бош коҳинлик лавозимларини ҳоким (патэси) лар ва шоҳлар (лугал) лар эгаллаб олган.



Адабиёт. Адабий асарларнинг аксарияти диний афсоналар ва асотирлар, ақида ва ғояларнинг бадиий ифодаси бўлган. Улар диний таълимот мақсадларига хизмат қилиб, табиат ҳодисаларини, ҳаёт ва ўлим, дунёнинг яратилиши ва инсон ҳаёти сирларини дин нуқтаи-назаридан тушунтирган. Бадиий шаклга солинган мадҳия, дуо ва афсунлар диний эътиқод мақсадларига хизмат қилган, ибодатхоналарда диний ё сеҳр - жоду маросимлари ижро этилаётганда куйланган ёки ўқилган.

Шумер - Бобил адабиёти диний ғоялар билан суғорилган бўлиб, бу ҳол адабиётда анъана бўлиб кетган. Бобил адабиётида эпос – достончилик муҳим ўрин эгаллаган. Бобилликлар Шумер давридан қолган маданий меросни қабул қилиб, шумерийлар адабиётини маълум жиҳатдан қайта ишлаганлар ва бу ҳол эпосларда акс этган. Таҳрир қилинган шаклда сақланиб қолган Бобил эпик достонлари 1 Бобил сулоласи шоҳлари замонидаги (милоддан аввалги XIX - XVI асрлар) қадимги Бобил салтанати юксалган даврда ёки ундан бир мунча кейинроқ яратилган деб фараз қилинади. Достонларнинг сақланиб қолган айрим қисмлари таҳлили шундан далолат беради. Худолар ва қахрамонларнинг баҳодирликлари тасвирланган бу эпик достонлар, асосан, худолар шаънига айтилган мадҳиялардан иборат. Мадҳияларда муайян худолар, унга атаб қурилган ибодатхона ва унинг коҳинлари улуғланиб, кўкларга кўтарилган. Бунга Бобилнинг ва Бобил шоҳи ҳомийси – худо Мардук шаънига бағишланган мадҳияни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ана шундай эпослардан дунёнинг яратилиши ҳақидаги асотирлар, Агушайя ҳақидаги ҳамда Гильгамеш ҳақидаги достонни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Гильгамеш ҳақидаги достон Бобил адабиётининг энг кўзга кўринган асарларидан биридир. У тахминан 1 Бобил сулоласи даврида яратилган бўлиб, бадиий фазилатлари жиҳатидан, ифода қилинган фикрларнинг ўзига хослик жиҳатидан ҳам Бобил адабиётида алоҳида ўрин тутади. Шунингдек, Адапа ҳақидаги ҳамда Этана ҳақидаги достонларда ҳам аҳлоқий мавзу ва қисман диний - фалсафий анъаналар илгари сурилган. Бу достонларда шоҳ ҳокимияти худолар томонидан юборилади ва шу туфайли муқаддасдир деган фикр илгари сурилади. Бунда коҳинларнинг диний адабиёт ва тасвирий санъат ёрдамида шоҳ ҳокимиятини асослаб бериш ва оқлаш, ҳамда бу билан қулдорликка асосланган синфий тузумни мустаҳкамлашга қаратилган тарғиботи кўриниб турибди.



Илмий билимларни пайдо бўлиши. Ўша замондаги одамларнинг кундалик турмуш эҳтиёжларини, табиат ҳодисаларининг ички моҳиятини объектив англаш учун уларни диққат билан кузатиб боришни талаб этган.

Математика. Хўжалик эҳтиёжлари туфайли энг қадимги фанлар, хусусан, математика ва астрономия асослари юзага келган. Маҳсулот ва молларнинг миқдорини аниқлаш, оғирлигини ўлчаш, иш кучини аниқлаш, бинолар ҳажмини белгилаш, далалар ер юзасини ҳисоблаш зарурати математик ҳисоб пайдо бўлиши ва бу соҳада тегишли билимларнинг тўпланиши ҳамда кейинроқ арифметика ва геометрияни пайдо бўлишига сабаб бўлди. Турли ҳисоб тизимларини ўзига хос тарзда ишлатилиши ва комбинациялари йилнинг 360 кунга ва доиранинг 360 бўлакка бўлинишида ўз ифодасини топди. Математикага оид матнлар шумерийлар давридаёқ бу фан анча тараққий этганини кўрсатади. Бу матнларда алоҳида формулалар ёрдамида даражага кўтариш, квадрат ва куб илдизлар чиқариш ва ҳатто ҳажмларни ҳисоблаш ҳам тилга олинади. Ўша даврдан қолган ер майдонига оид маълумотларда ер бўлакларининг юзи аниқ ўлчаб кўрсатилганлиги, геометрия соҳасида биринчи маълумотлар қишлоқ хўжалигининг ривожланиши муносабати билан ва ер майдонларини тез - тез ўлчаб туриш зарурати сабабли пайдо бўлганлигидан далолат беради.

Астрономия. Вақтни аниқлаш зарурати тақвим тизимини юзага келишига сабаб бўлган. Бир қанча астрономик маълумотлар Шумер - Аққод давридаёқ тўпланган. Масалан, баъзи номларнинг таркибига сайёраларнинг номлари киритилган. Бобил астроном - коҳинлари ўз расадхоналаридан Қуёш, Ой ва юлдузлар ва бошқа осмон жисмлари ҳаракатини кузатганлар. Кўп асрлик астрономик кузатишлар натижасида катта билим тўпланган. Бобил коҳинлари юлдузларни бешта сайёрадан ажрата билганлар ва бу сайёраларнинг ҳар бири алоҳида ном билан аталган. Сайёраларнинг орбиталари ҳам маълум бўлган. Сайёралар, юлдузлар, кометалар ва метеорлар ҳамда Қуёш ва Ой тутилиши юзасидан олиб борилган кузатишлар расмий ҳужжатларда қайд этилган.

Бобил астрономиясининг энг юксалган пайти милоддан аввалги VIII - VI асрларга тўғри келади. Бу даврда астроном – коҳинлар коинот ва ундаги жисмларга оид катта билим тўплаганлар, прецессия (тун ва кун баравар бўладиган вақтни олдиндан билиш) ҳақида тасаввурга эга бўлганлар. Улар ҳатто Қуёш ва Ой тутилишини олдиндан айта билганлар.

Астрономия соҳасидаги бошланғич билимлар Бобил коҳинларининг ўзига хос тақвим тизими тузишларига имкон берган. Вақт ҳисоблашда сутка (бир кеча-кундуз), қамар ойи ҳамда 354 кундан иборат йил тақвимни асосий бирлиги қилиб олинган. Сутка ва йилни 12 катта ва 360 кичик қисмларга ажратишга уриниш тақвимда ҳам акс этган.

Тиббиёт. Тиббиёт соҳасида ҳам аста- секин билим тўплана борган. Бобил тиббиёти Хаммураппи замонидаёқ – жарроҳлик, кўз даволаш каби махсус тармоқларга бўлинган. Асосан кейинги даврларга оид тиббий матнларда қорин ва ичак йўлларидаги, нафас олиш аъзолари касалликлари (тумов, бурундан қон келишининг сабаблари ва бод касалликлари, бўғинларнинг оғриши) аломатлари баён қилинган. Безгак аломатлари: иситма, жунжикиш, қалтироқ, совуқ тер босиши изоҳлаб берилади. Қадимги Бобил тиббиёти ҳам қадимги диний эътиқодлар билан узвий боғлиқ бўлган. Ибтидоий Шумер - Бобил тиббиёти қадимдан покизалаш воситаси ҳисобланган сувга диний эътиқод билан боғланган. Сувнинг даволаш хусусияти ўша энг қадимги замондаёқ аниқланган.

Бобил маданияти қадимги Шарқ, асосан Олд Осиёдаги бошқа халқларнинг маданияти тараққиётига катта таъсир кўрсатган, бунга айниқса Бобил савдо ишларининг кенг тармоқ ёйганлиги ёрдам қилган. Оссурийлар, хеттлар, Сурия қабилалари ва урартулар миххатни Бобил - Шумердан ўрганганлар. Михсимон ёзув Элам ва Эрон халқлари орасига ҳам кириб борган. Бобилликлар ўлчов тизими, оғирлик ва пул бирликлари тизимини Олд Осиёга кенг тарқатган. Шумерийлар ва бобилликларнинг диний эътиқоди, адабий асарлари ва дунёвий билимлари қадимги Шарқнинг кўпгина халқлари маданий ривожига кучли таъсир кўрсатган. Икки дарё оралиғида яшаган қадимги халқларнинг маданий меросидан анча юксак бўлган антик маданият яратилаётган даврда ундан жуда кенг фойдаланилган ва ижодий қайта ишланган. Қадимги юнон қаҳрамони Геракл образи кўп жиҳатдан қадимги Бобилнинг афсонавий қаҳрамонларини образларини эслатади. Юнон тарихчиси Геродот айтишича, эллинлар қуёш соатини бобилликлардан ўрганганлар. Юнон файласуфи ва олими Пифагор Бобилда 12 йил яшаб, бу давр ичида у ерда астрономия, астрология, математика ва мусиқани ўрганган.

Бобил моддий маданияти юқори даражада бўлган. Темирчиликда милоддан аввалги 3 - минг йилликда қуймачилик, зарбчилик, олтин ва кумуш сим тайёрлаш, нафис заргарлик усуллари маълум бўлган. Асосий қурилиш материали хом ғишт бўлиб, пишиқ ғиштдан баъзи холлардагина фойдаланилган. Биноларни гумбазсимон қилиб қуриш, ернинг намини қочириш, зовурлар очиш ва бошқа усуллар маълум бўлган.

Ҳарбий қуроллар такомиллашган-араваларда жанг қиладиган қўшинлар (2 - минг йилликнинг бошида), мис совутлар (2 - минг йилликнинг ўрталарида), отлиқ аскарлар, қилич, мустахкамланган ҳарбий истеҳкомлар, қамал қилиш қуроллари - учи ўткирланган хода (таронлар) пайдо бўлган, тош кўприк, чарм мешлардан фойдаланганлар, қалқма кўприклар қурилган. Милоддан аввалги 1 минг йилликда Оссурия ва Бобилда темир қурол - яроғлар пайдо бўлди, ҳунармандчиликда олмосни пармалаш ишлатила бошланди. Тахминан 2 ва 1 минг йиллик ўрталарида янги суғориш воситаси – чархпалаклар ва чарм челаклари, арқон сув чиқаргичлар пайдо бўлди.

Бобилликлар кимё борасида ҳам катта муваффаққиятларга эришган. Милоддан аввалги 2 - минг йилликка мансуб жез тайёрлашнинг кўплаб рецептлари сақланиб қолган, сиркори сопол буюмлар ва уларга ранг - баранг нақшлар тушириш усуллари маълум бўлган.

Таянч иборалар

сув тубининг чин ўғли”, Мардук, патэси, пиктография, миххат тизими, Эа, Син Уту, Шамаш, Иштар, лугал, Гильгамеш, прецессия, Хаммурапи, Геракл, Геродот



Саволлар

1. Қадимги Бобил ёзуви қандай пайдо бўлган?

2. Қадимги Бобилнинг ижтимоий - сиёсий ҳаётида дин қандай роль ўйнаган?
8. Янги Бобил давлатининг маданияти

Янги Бобил салтанати даврида Бобил шаҳри ижтимоий - иқтисодий жиҳатдан ривожланиб, савдо, ҳунармандчилик, бинокорлик ривожланган энг йирик шаҳарлардан бирига айланган. Навуходоносор қурган дабдабали биноларнинг харобалари ҳозиргача сақланиб қолган. Бобил номи билан юритиладиган тепаликдаги қазиш вақтида, катта сарой харобалари, Навуходоносор замонидан қолган бинолар топилди. Уларнинг деворлари гулли кошинлар билан безатилган. Диний маросимларда фойдаланиладиган йўл ҳам шу сарой ёнидан ўтган. Бу йўлга тошдан йўнилган плиталар ётқизилган, плиталарда миххат ёзувлари сақланиб қолган. Навуходоносор даврида Бобил салтанати ўз тараққиётининг иккинчи юксалиш даврига эришди.

Набопаласар ўғли Навуходоносор II (Шарқ адабиётида “Бухтуннаср”) даврида янги Бобил давлатининг маданияти ўзга давлатлар ҳукмронлиги даврида ҳам равнақ топиб, ўзига хослигини сақлаб қолди. Набопаласар (милоддан аввалги 625-605 йиллар) даврида бу ўлкада кенг миқёсда қурилиш ишлари амалга оширилиб, янги саройлар қурилди, баъзи иншоотлар тикланди, эҳромлар барпо этилиб, каналлар бунёд қилинди, Бобил шаҳридаги “Маросимлар йўли” га тош ётқизилди. Навуходоносор II (милоддан аввалги 604 - 562 йиллар) ўзи забт этган ўлкалардан ўлпон ва бож ундириш ҳамда асирларни ишлатиш ҳисобига улкан бойликка эга бўлди. Бу маблағ Бобилни тиклаш ва ободонлаштиришга сарфланди. Ўша даврдаги йирик тарихий ёдгорликлар қолдиқларидан Бобил шаҳрининг ниҳоятда ҳашаматли, истеҳкомларининг нақадар салобатли, ҳукмдор саройининг маҳобатли ва Мардук эҳроми дабдабали эканлигини тасаввур қилиш мумкин. Милоддан аввалги 604 йилда Набопаласар вафотидан сўнг ўғли Навуходоносор II Бобил шоҳи деб эълон қилинди. Унинг ҳукмронлиги пайтида Бобил иқтисодий жиҳатдан ривожланиб, маданий уйғониш даврини бошидан кечирди. Қарийиб 200 минг кишилик аҳолиси бўлган Бобил қадимги Шарқнинг йирик шаҳрига айланди. Бу шаҳар Фрот дарёси ва иккита катта канал бўйида жойлашганди. Шаҳарнинг бир қисми (Янги шаҳар) дарёнинг ғарбий томонида жойлашиб, нариги қирғоқ билан узунлиги 123 м ва кенглиги 5-6 м бўлган кўприк билан туташган эди. Шаҳарнинг бир томонида ҳашаматли шоҳ саройи, бошқа томонида эса бобилликларнинг муқаддас манзили - Эсегила жойлашган. У квадрат шаклидаги бино бўлиб, ҳар бир томонининг узунлиги 400 м. дан бўлган. Унинг жанубида Эсегила билан бирлашган, баландлиги 91 м.га тенг (Хеопс пирамидасининг баландлиги 147м) “Этеменанки” (“Ер ва осмон пойдеворининг эҳроми“) деб аталган етти қаватли зиккурат мавжуд бўлган. Инжил (Библия)да “Бобил минораси” деб ном олган бу ёдгорлик ўтмишда жаҳоннинг етти мўъжизасидан бири ҳисобланган. Минора устида Бобилнинг олий худоси Мардук шаънига қурилган ибодатхона жойлашиб, у безакли ғиштлардан қурилиб, деворлари ва шифтлари олтин ва қимматбаҳо тошлар билан қопланган. Диний маросимлар ўтказиш учун эни 35 метрли тош кўча қурилган. Бу кўча баландлиги 12 метрли дарвозага қадар давом этиб, у Иштар номли аёл худога бағишланган. Дарвоза ғаройиб жониворлар суратлари билан безатилган.

Дунё мўъжизаларидан яна бири – баланд тош девор устига ўрнатилган машҳур “осма боғлар”. Бу боғлар ватани - тоғлик Мидияни соғинган Навуходоносорнинг хотини Амитидага аталган эди. Яна бир машҳур ёдгорлик – Сиппара яқинидаги улкан сув ҳавзаси бўлиб, у ердан юзлаб километрга каналлар ўтказилган.

Навуходоносор II “Маросимлар йўли” қурилишини ниҳоясига етказди. Йўлнинг икки томонига мовий ғиштдан девор бунёд этилиб, айниқса, шаҳарга кираверишдаги Иштар дарвозаларига алоҳида эътибор берилди. Девор ва дарвозалар юриб кетаётган шер, нирвал (афсонавий яккашоҳ ҳайвон) ва химера (юнон афсоналарида уч бошли ўточар баҳайбат ҳайвон) тасвирлари билан безатилди. Бизгача етиб келган ёзувларга қараганда, Навуходоносор II Иштар дарвозалари олдида юқорида номи келтирилган жониворлсрнинг бронза ҳайкалларини барпо этган.

Навуходоносор II Бобилнинг шимолий қисмида иккинчи ҳашаматли сарой барпо этади. Унинг даврида Бобил мустаҳкам, забт этиб бўлмас ҳарбий истеҳкомга айланади. Шаҳар асфальт ва қамиш қоришмасидан иборат хом ва пишиқ ғиштдан икки қатор девор билан қуршалган. Ташқи деворнинг баландлиги 8 м, эни 3,7 м, узунлиги эса 8,3 км бўлган. Ташқи девордан 12 м ичкаридаги яна бир девор баландлиги 11 - 14 м ва эни 6,5 м га тенг бўлган. Шаҳарнинг саккиз дарвозасини подшо аскарлари қўриқлаб турганлар. Бундан ташқари, ҳар 20 м масофада миноралар қурилиб, улардан душманни нишонга олиш қулай бўлган. Девор атрофида сув билан тўлдирилган чуқур ва кенг ҳандақ жойлашган.

Подшо Набонид (милоддан аввалги 556 - 539 йиллар) даврида ҳам яратувчилик, бунёдкорлик ишлари давом эттирилди. Бобил эҳромларида энг нуфузли маъбудаларнинг қимматбаҳо тошлардан ишланган тасвирлари сақланган. Тарихчи Геродотнинг ёзишича, эҳромларда ашёлар тилладан ясалиб, бадиий сайқал берилган буюмлар сақланарди. Заргарлик санъати юқори савияда ривожланган.
Таянч иборалар

Бухтуннаср, “Маросимлар йўли”, Эсегилла, “Бобил минораси”, Этеменанки, “осма боғлар”, нирвал, химера, зиккурат, Инжил
Саволлар

1. Янги Бобил маданияти қадимги Бобил давлатининг маданиятидан нима билан фарқ қилади?

2. Янги Бобилда бунёдкорлик ишлари қандай кечган?

9. Қадимги Оссурия маданияти ва мафкуравий ҳаёти

Милоддан аввалги VII - VI минг йилликларда Месопотамияда турли маданият ўчоқлари пайдо бўла бошлайди. III минг йиллик бошларида турли тилларда сўзлашувчи этник гуруҳлар, шаҳар - давлатлар вужудга келади. Қадимги Месопотамияда яшаган халқлар, этник гуруҳлар ўзига хос ноёб маданиятга, дин, урф - одатларга эга бўлганлар. Улар бир-бири билан аралашиб, ўзаро таъсир кўрсатиш жараёнида Месопотамия цивилизацияси вужудга келади. Узоқ тарихий ривожланиш жараёнида Месопотамия минтақаси халқлари, турли - туман этник гуруҳлар маданиятини ривожлантиришда генератор ролини ўйнаган. Ана шундай қадимий маданиятлардан бири - Оссурия маданиятидир.

Оссурия давлати пайдо бўлиш (милоддан аввалги XX - XVI асрлар), ривожланиш (милоддан аввалги XV - XVI асрлар), гуллаб – яшнаш (милоддан аввалги X - IX асрлар) ҳамда емирилиш (милоддан аввалги VIII - VII асрлар) жараёнларини бошидан кечирди. Ана шу тарихий жараёнлар шароитида Оссурия маданияти ва мафкуравий ҳаёти шаклланди ва ривожланди.

Оссурия маданияти Месопотамияда яшаган қадимги халқлар, айниқса Шумер, Аққод ва Бобил маданий мерослари билан боғлиқ ҳолда ривожланди. Оссуриянинг мафкуравий ҳаёти ҳам Месопотамияда яшаган қадимий халқларнинг диний қарашлари, ақидалари, урф - одатлари, расм - русумлари кўп худолик тамоилларига асосланган эди. Дин ва диний қарашларда, ақидаларда фол очиш, туш кўриш, олдиндан айтиб бериш - башорат қилиш кабиларга ишониш муҳим ўрин эгаллаган. Қадимги Оссурияликлар турли касалликларни олдини олиш, бахтсизликларга йўл қўймаслик, нотавонликни олдини олиш мақсадида турли диний урф - одатларга, афсоналарга ишонишар ва амал қилишар эди. Диний ақидалар, қарашларни шакллантириш ва мустаҳкамлашда турли худолар (Ер, Сув, Қуёш, ҳосилдорлик ва ҳоказоларга ишониш) ва ибодатхоналар илоҳийлаштирилган, подшолар, табиат ҳодисалари муҳим рул ўйнаган.

Умуман олганда оссурияликлар иккинчи минг йилликда (христиан эрасидан олдин) адабиёт, илм - фан, санъат сохасида амалда оригинал бирор нарса яратишмаган. Улар бобил ва хуррит - хеттларнинг бу соҳада эришган ютуқларини тўла-тўкис қабул қилишган. Уларнинг бадиий адабиёти бўлмаган.

Ўша даврнинг энг қизиқ муҳим маданий - тарихий ва ижтимоий ёдгорликларидан бири “Ўрта Оссурия қонунлари” хисобланади. У аслда давлат қонунлари бўлмаган. Бу қонунлар ўзига хос ҳуқуқ мажмуалари, қонуний нормалари ва хужжатларнинг илмий тўпламидан иборат бўлган холос. “Ўрта Оссурия қонунлари” Ашшур жамоасининг амалий эхтиёжларига жавоб бериш мақсадида тузилган. Бу қонунлардан жами бўлиб 14 тахтачалар ва лавҳалар сақланиб қолган. Масалан, “А” харфи билан белгиланган тахтачада (эллик тўққизта параграф бор) эркин аёлларнинг ҳуқуқий ҳолатининг турли жихатлари, уларга белгиланган жазоларнинг (агар улар ҳуқуқ нормаларини бузишса, жиноят содир қилишган бўлса) турли хиллари акс эттирилган. Бу қонунлар милоддан аввалги XIV - XIII асрларга тегишли. Бу қонунлар мавжудлиги Оссурияда ҳуқуқий тафаккурнинг анча ривожланганлигини кўрсатади.

Оссуриянинг мафкуравий ҳаётида қадимги халқлар томонидан ишлаб чиқилган турли-туман афсоналар тизими ҳам жиддий аҳамият касб этган. Бу афсоналарда инсонлар реал ҳаёт ва борлиқнинг кўплаб муҳим фалсафий масалаларини, жумладан, оламнинг пайдо бўлиши ва инсоннинг яратилиши ҳақидаги афсоналар вужудга келган.

Оссурияликлар қадимги Месопотамия халқларининг миххатлар тизимини, диннинг кўп жиҳатларини, адабий асарларни, санъатнинг характерли томонларини, шунингдек, қатор илмий билимларни қабул қилишган. Оссурияликлар қадимги шумерликлардан баъзи бир худоларнинг номи ва уларга ишонишни қабул қилишган. Ибодатхона ва қасрлар қуришда шумерлар турли меъморий шаклларидан, ҳатто қурилиш материали-ғиштдан фойдаланишган.

Милоддан аввалги 729 йилда Оссурия подшоси Тиглатпаласар III томонидан Бобилни бутунлай босиб олиниши ва уни Оссурия давлати таркибига киритилиши туфайли Бобил маданиятининг Оссурия маданиятига кўрсатган таъсири кучайди. Оссурияликлар бобилликлардан ўша даврда кенг тарқалган диний асарлар жумладан, оламнинг яратилиши ҳақидаги эпик поэма ва қадимги худолар - Энлил ва Мардукка бағишланган мадҳияларни қабул қилишган.

Бундан ташқари, оссурияликлар бобилликлардан давлатни бошқаришни ташкил қилишдаги баъзи жиҳатларини, ўлчов ва пул тизимини, Ҳаммурапи замонида ишлаб чиқилган ҳуқуқларнинг кўп элементларини қабул қилишган эди.

Оссурия маданиятининг юксалган даврини Оссурия ҳукмдори Ашшурбанапал саройининг вайроналари остида топилган “Ашшурбанапал” кутубхонаси мисолида кўриш мумкин. Кутубхонада жуда кўп турли - туман диний ёзувлар, адабий асарлар, илмий матнлар бўлган. Булар орасида астрономия кузатувлари, тиббиётга оид матнлар, грамматика ва лексикага оид маълумотномалар, шунингдек ерлар ва қулларнинг сони, олиқ-солиқлар, ҳарбий ҳизматга жалб қилиш хақидаги маълумотлар алоҳида аҳамиятга эга.

Оссуриялик мутахассислар - мирзалар (котиблар) шоҳнинг кўрсатмасига биноан турли - туман адабий асарларни, қадимги ёзувларни диққат билан тартибга солишган, қадимги шарқ халқлари маданий дурдоналар хазиналарини кутубхонага тўплашган. Мирзалар ўзига тўқ кишилар бўлган. Мирзалик касбини эгаллаш осонликча бўлмаган. Бу касбни эгаллаш учун кўп вақт ва машаққатли меҳнат талаб қилинган. Чунки миххатларни ёзиш, уларда ўзига хос маъно ва мазмунларни ифода этиш осонликча келмаган. Шунинг учун ҳам мирзалар жамиятни юқори табақаларидан жой олган. Мирзаларнинг ери, мол - мулки бўлган. Шоҳдан мукофотлар - турли ҳадя ва тортиқлар олишган.

Баъзи бир адабий асарлар, жумладан, қўшиқлар тўпламини, Оссурия ҳукмдорлари томонидан ёзиб қолдирилган солномаларни кўрсатиш мумкин. У асосан Оссурия шоҳларининг ҳарбий юришларида ўз ифодасини топган.

Оссурияликларнинг меъморчилик соҳасида эришган ютуқларини подшо Ашшурбанапалнинг Калаҳда ва подшо Саргон II нинг хукмдорлик даврида Дурр - Шаррукинда (ҳозирги Хорсобод) барпо этилган қаср вайроналарида кўриш мумкин. Саргон II барпо этган сарой 210 зал ва 30 ҳовлидан иборат бўлган. Ҳашаматли саройнинг кираверишида подшо саройини қўриқлаб турган баҳайбат ваҳшийларнинг одам калласи тасвирланган қанотли буқа ёки шерларни акс эттирган жуда катта баҳайбат ҳайкаллар ўрнатилган.

Оссурияда қурилган қасрлар, саройлар Оссурия меъморчилигининг мақобатли ҳайкалтарошлик, бадиий рельефлар ҳамда нафис нақшлар билан уйғунлашиб кетганлигидан дарак беради. Бундай йирик ва мазмунли меъморчилик иншоотларини барпо этиш Оссурия моддий маданиятига хосдир. Сарой залининг деворлари сарой ҳаётини, урушлар ва овларни акс эттирган турли - туман нақшлар билан безатилган. Буларнинг ҳаммаси улкан ҳарбий давлатни бошқарган подшоларни улуғлашга хизмат қилган ва Оссурия давлати қудратини намойиш қилишга қаратилган эди. Қаср ва сарой деворларига солинган ажойиб нақшлар, ёввойи ҳайвонлар овини акс эттирган саҳналар Оссурия санъатининг равнақ топганлигини кўрсатади. Оссурия ҳайкалтарошларининг ёввойи ҳайвонларни ҳаққоний қилиб жонли тарзда тасвирлашлари кишиларни ҳайратда қолдиради.

Оссурияликлар қўшни давлатларни забт этиш ва бу давлатлар ўртасида ўзаро савдо алоқаларини ривожлантириш билан бирга, шумер - бобил ёзуви, дини, адабиёти ҳақидаги билимларни қадимги Шарқ дунёсида тарқатди. Шундай қилиб, улар қадимий шумер, бобил маданий меросини қадимги Шарқ халқларига инъом этди.


Таянч иборалар

Ақида, эпик поэма, мирза (котиб), солнома, асимметрик, монумент, рельеф
Саволлар

1. Оссурия маданиятининг ривожланиш жараёнларини айтинг.

2. Оссуриядаги мафкуравий ҳаётнинг ўзига хос жиҳатлари нималардан иборат?



1   2   3   4   5   6   7   8   9


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет