И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника



жүктеу 3.58 Mb.
бет14/22
Дата25.04.2016
өлшемі3.58 Mb.
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

Қўш уруғланиш.

Қўш уруғланиш жараёнини биринчи бўлиб 1898 йилда С.Г. Навашин қоқидошлар ва пиёздошлар оилалари вакиладирида кашф қилган.

Навашиннинг ёзишича қўш уруғланиш куйидагича ўтади: Чанг найчасидан чиққан спермийлар муртак халтаси цитоплазмасига тушади, шундан сўнг спермийлардан биттаси тухум ҳужайрага кириб, унинг ядроси билан қўшилади, иккинчи спермий эса, муртак халтасининг иккиламчи ядроси билан қўшилади, қўшиладиган спермийлар ҳар хил тузилишга эга: худди шундай урғочи ҳужайра ядролари ҳам бир-биридан фарқ қилади. Ана шундай қўш уруғланиш жараёнидан сўнг муртак ва эндосперм ҳосил бўлади. Муртакдан келажакда янги ўсимлик етилса, эндосперм эса кўп ҳужайрали тўқима ҳолатида сақланиб қолади. Ана шу қўш уруғланиш жараёни бир хил аҳамиятга эга деб тушунилса ҳам, бироқ бази бир эмбриологлар бошқа хил фикрни ҳам ўртага ташламоқдалар. Александров, Гиньяр, Страсбургерлар тушунчаси бўйича спермийнинг тухум ҳужайра билан қўшилиб ундан янги организмнинг ҳосил бўлиш жараёнини ҳақиқий уруғланиш деб атасаларда, иккинчи спермийнинг муртак халтасининг 2-чи ядроси билан қўшилиб эндоспермнинг ҳосил бўлиши жараёнини сохта аталаниш деб атайдилар.

Қўш уруғланиш барча гулли ўсимликларга хос ҳусусият ҳисоблансада, бази бир Архидеядошлар, зарпечакдошлар оилаларига мансуб ўсимликларда бир марта уруғланиш ҳодисалари учрайди. Бунда кўпинча битта спермий тухум ҳужайра билан бирлашади. Одатда бу уруғланиш жараёнидан сўнг пуч уруғлар ҳосил бўлади, бу уруғларда эндосперм бўлмайди уруғ муртак кўпинча ўлади. Бу жараён ҳам биринчи бўлиб 1900 йилда С.Г. Навашин томонидан кашф қилинган эди.

Муртак халтасига битта эмас, балки бир нечта чанг найчаларининг кириши мумкин. Муртак халтасидаги диспермия жараёнини 1884 йилда Страсбургер Моnotropa hypopitis, 1912 йилда Немец Суадеа Lutea Герасимовa Навашина 1933 йилда Сrepis capеllaris, кўк сағиз, (1952) ўсимликларида ёзган. Бундай ходисалар кунгабоқар ва маккажўхори ўсимликларида ҳам қайд қилинган.

М


56-расм. Бир паллали ва икки паллали

ўсимликлар уруғининг тузилиши:

А – буғдой донининг тузилиши: 1 – мева қати, 2 – уруғ пўсти, 3 – алейрон қавати, 4 – крахмалли қават, 5 – калиоптила, 6 – қалқон, 7 – куртакча, 8 – баргча, 9 – илдизча, 10 – пояча.

Б – ловия уруғининг тузилиши: 1 – микропиле, 2 – рубчик, 3 – уруғпалла, 4 – илдизча, 5 – баргча уруғ куртакчаси билан

уртак халтасига кирган бир қанча спермийлар тухум ҳужайра цитоплазмаси билан ўзаро алоқада контакда бўлади. Тухум ҳужайра ядроси билан битта спермий ядролари қўшилгандан сўнг, ўсган тухум ҳужайра атрофида жойлашган бошқа спермийлар билан алоқада бўлиб, улар орасида модда алмашиниш жараёни кузатилади Демак бу ҳолатда ҳосил бўлган зиготада нуклиен кислоталари (ДНК, РНК), оқсиллари ва бошқа физиологик актив моддалар кўп миқдорда тўпланади. Натижада ривожланаётган муртакда, чангланишда қатнашган бошқа навларнинг белги ва ҳусусиятлари ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу белги ва ҳусусиятлар нафақат муртак, ҳаттоки ривожланаётган эндосперм, уруғ ва мевалар шакланишида ҳам рўёбга чиқиши мумкин.

Бундан ташқари эмбриологияда Соматик уруғланиш деган тушунча ҳам мазжуд. Яъни бунда нуцеллус ҳужайраси ядролари ёки интегумент ҳужайралари ядролари, бази ҳолларда эса ҳаттоки тугунча деворлари ҳужайралари ядролари ўсаётган чанг найчасидаги спермийлар билан қўшилиб муртак ҳосил килишади. Бундай жараёнлар лола, пиёзгул, буғдой, қанд лавлаги ва шу каби бошқа ўсимликларда аниқланган.



Қўш уруғланишнинг биологик аҳамияти.

Қўш уруғланишнинг биологик аҳамияти нимадан иборат? Битта спермийнинг тухум ҳужайра ядроси билан бирикиши шубҳа туғдирмайди ва бу жараён чин уруғланиш дейилади. Бироқ бошқа бир спермийнинг муртак халтасининг иккиламчи ядроси билан бирикишини турли хил олимлар турлича тушунтиради. С. Г. Навашин (1898) бу ҳодисани нормал бўладиган жинсий жараён деб тушунтиради ва ундан ҳосил бўлган зигота бошқа истаган зигота тузилишидан фарқ қилмаслигини таъкидлайди. Бу зиготадан ҳосил бўлган эндосперм тухум ҳужайрадан ҳосил бўлган муртакнинг озиқланиши учун мўлжалланган. Демак С.Г. Навашин ёпиқ уруғлилардан бундай қўш уруғланишдан сўнг иккита ҳар хил ривожланадиган эгизак ҳосил бўлади ёки буни у полиэмбриония деб атайди. Бринк ва Кўперларнинг (1947) фикрича ёпикуруғлилардаги қўш уруғланиш жараёни яхши ривожланмаган урғочи гаметофити ўрнини тўлдиради ва эндоспермнинг активлигини оширади.

Герасимова - Навашина (1958) нинг такидлашича қўш уруғланишнинг пайдо бўлиши ёпиқуруғлилар урғочи гаметофитининг яхши ривожланмаганлигининг натижасидир.

И.И. Презент (1948) нинг ёзишича қўш уруғланиш бу жуда нозиқ жараён бўлиб, у организм индивидларининг биологик мослашувчанлигини оширади. Чунки ривожланаётган муртакнинг ҳал қилувчи даврлари ана шу ҳосил бўлган эндосперм ҳисобида амалга ошади, натижада уруғ тўла тўкис етилади.

Эндосперми олиб ташланган ёки бошқа эндосперм ўтказилган муртакларнинг ўсиши ва ривожланиши устида олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, бундай усул билан олинган ўсимликларнинг морфогенезисида кескин ўзгаришлар кузатилади.

Б.М.Козополянский (1949) нинг кўрсатишича эндосперм ўзининг дурагай ҳусусиятлари билан гулли ўсимликларнинг ирсияти ва ўзгарувчанлигида муҳим аҳамиятга эга. Эндосперм ҳосил бўлшида 2чи ядро билан спермийнинг иштирок этиши муртакнинг ривожланишида биргина она ҳужайра белгилари эмас балки дурагай ҳусусиятларнинг мужассамлашишида моҳияти катта. Бу жараён гулли ўсимликларнинг ҳаётчанлигини ҳам ташқи муҳит шароитларига мослашувчанлик ҳусусиятларини ошириб боради.

Бироқ гулли ўсимликларда кузатиладиган қўш уруғланииш жараёнининг моҳияти ҳозиргача ҳал этилганича йўқ.

Гулли ўсимликлар уруғларининг тузилиши ва типлари

Уруғли ўсимликлар очиқ ва ёпиқ уруғли бўлади. Ёпиқ уруғли ўсимликлар уруғи ривожланиши ва тузилиши жиҳатидан очиқ уруғлилардан фарқ қилади.

Биринчидан, очиқ уруғлиларнинг уруғидаги ғамловчи тўқима- эндосперма келиб чиқиши жиҳатидан гаплоид характерга эга, яъни оналик гаметафитининг вегетатив қисми ҳисобланади. Гулли ўсимликларнинг уруғидаги эндосперм эса қўш уруғланиш жараёни натижасида ҳосил бўлиб триплоид характерга эга.

Иккинчидан, ёпиқ уруғлилар уруғининг муртагида 1 ёки 2 та уруғпаллалари бўлади.

Учинчидан, ёпиқ уруғлиларда уруғ пўстининг ривожланиши уруғнинг икки қават интегументи иштирокида бўлади. Очиқ уруғлиларда уруғ пўсти битта интегументдан ҳосил бўлади. Уруғларнинг униб чиқишида зарур бўлган озиқ моддалар уруғнинг ўзида тўпланади. Демак, уруғ муртагининг озиқланиши гетеротроф ҳисобланади. Уруғ типлари қуйидагича бўлади:

Перспермли уруғлар. Агарда уруғда персперм яхши ривожланган, яъни заҳира озиқ модда уруғ куртакнинг нуцеллус ҳужайраларида тўпланган бўлса, персмермли уруғ дейилади.

Перспермли уруғларни чиннигулдошлар (Caryophyllaceae) ва шўрадошлар (chenopodiaceae) оилаларининг вакилларида учратиш мумкин.



Эндоспермсиз уруғлар. Уруғда муртакнинг униб чиқиши учун керакли заҳира озиқ моддалар муртакнинг ўзида, яъни уруғ паллаларида тўпланган бўлса эндоспермсиз уруғ дейилади. Бу уруғлар Бурчоқдошлар (Fabaceae), қоқидошлар (Asteraceae), қовоқдошлар (Cucurbitaceae) оилаларининг вакилларида учрайди.

Эндоспермли уруғлар. Уруғда муртакнинг униб чнқиши учун керакли бўлган озиқ моддалар махсус ғамловчи тўқима - эндоспермда тўпланса эндоспермли уруғ дейилади. Бундай уруғлар буғдойдошлар, итузумдошлар ва зирадошлар оилаларининг вакилларида аниқ кўзга ташланади (56-расм).

Мева (Fructus)

Г


57-расм. Данакли меванинг тузилиши: 1- 2 -3 -мева қати: 1- экзокарп,

2 - мезокарп, 3- эндокарп, 4- уруғ,

5- мева банди изи, 6-мева банди

улда уруғланиш жараёни ўтгандан кейин мева ҳосил бўлади. Уруғчи тугунчасининг ўзгаришидан мева етилади. Баъзан меванинг ҳосил бўлишида гул ўрни чангчиларнинг остки қисми, гултож ва гулкоса барглари ҳам иштирок этиши мумкин.

А


53-расм. 1 – 6 – Хўл мевалар (кўп уруғли хўл мева), 7 – 8 померанец

(лимон меваси), 9 –10 – 11 – данакли мева, 12 –13 –мураккаб мева,

14 – 15 – сохта мева, 16 –17 –18 – тўп мева

йрим ўсимликларда бир нечта гулдан ёки тўпгулдан мева ҳосил бўлади. Мева икки қисмдан: мева қати (перикарп) ва уруғдан иборат бўлади (57-расм).
Мева қати тугунчанинг деворидан ҳосил бўлиб, уч қаватга эга:


  1. Экзокарп (ташқи қават).

  2. Мезакарп (ўрта этли ва сувли қават).

  3. Эндокарп (ички) қават.

Оддий мева. Агарда гулда битта уруғчи бўлса, бу уруғчидан ҳосил бўлган мева оддий мева деб аталади. Масалан, нўхатнинг дуккак меваси шу гуруҳга киради.

Мураккаб мева.Агарда гулда бир нечта уруғчи бўлса, бу уруғчилардан ҳосил бўлган мевага мураккаб мева дейилади. Бунга айиқтовон ва малина ўсимликларининг меваси мисол бўлади.

Тўп мева Агарда мева бир нечта гулдан ёки тўпгулдан ҳосил бўлса тўп мева деб аталади. Масалан, лавлагининг, анжир ва тутнинг меваси тўп мева ҳисобланади.

Мевалар мева қатининг ривожланишига қараб: қуруқ ва ҳўл (серсув) меваларга бўлинади.



Ҳўл меваларнинг мева қати (перикарп)да мезокарп қавати яхши ривожланган. Қуруқ меваларда эса мезокарп эмас, балки экзокарп ва эндокарп қаватлари мавжуд

Мевалар бир уруғли ва кўп уруғли бўлиши мумкин.



Қуруқ меваларнинг типлари.

1. Барг мева - битта мева баргчасининг бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган бир уяли, кўп уруғли, бир томонлама очиладиган қуруқ мева. Барг мева- айиқтовондошлар (Ranunculaceae) оиласининг вакилларида учрайди.

2. Дуккак - битта мева баргчадан ҳосил бўлган, бир уяли, бир-икки ёки кўп

уруғли, икки томонлама очиладиган ва очилмайдиган қуруқ мева. Дуккак мевалар Бурчоқдошлар (Fabaceae) оиласининг вакилларида бўлади. Бундай


5
9расм. Қуруқ мевалар:
1 – писта, 2 – қўш пистача, 3 – қанотчали, 4 – қўшқанотли,

5 – илашувчи пистача, 6 – учувчи пистача, 7 – учувчи дон, 8 – ёнғоқ, 9 – дон, 10 – баргча, 11 – дуккак, 12 – қўзоқ, 13 – қўзоқча, 14 –15 –16 –кўсак,17 – очиладиган кўсак.


меваларнинг шакли ва катталиги ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, йўнғичқа (Medicago sativa) ўсимлигининг дуккак меваси кўп уруғли, спиралсимон ўралган бўлади. Эспарцет (Onorychis) ўсимлигининг меваси бир уруғли, очилмайдиган дуккак мева ҳисобланади.

3. Қўзоқ ва қўзоқча мева - иккита мева баргчасининг бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган, икки уяли, кўп уруғли мева ҳисобланадн. Уруғлари сохта пардага ўрнашган, икки томонлама очиладиган ва очилмайдиган қуруқ мева. Қўзоқ меванинг узунлиги энидан фарқ қилади. Қўзоқча меванинг узунлиги энидан деярли фарқ қилмайди. Қўзоқ ва қўзоқча меваларни карамдошлар (Brassicaeae) оиласининг вакилларида кўриш мумким.



4.Кўсак мева - икки ёки бир нечта мева баргларининг бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган, кўп уруғли қуруқ мева. Кўсак меваларнинг очилиш йўллари: тешикчалар ёрдамида (кўкнорида Рараvеr); қопқоқчаси билан (мингдевонада - Hyoscyamus); тишчалар ёрдамида (чиннигулдошларда Caryophyllaceae); чаноқлар ёрдамида (ғўза - Gossupium ва бангидевона - Datura ўсимлигида) кўриш мумкин бўлади.

Ёнғоқ ва ёнғоқча - мева қати қаттиқ ёғочланган, бир уруғли, очилмайдиган қуруқ мева. Ёнғоқча меваси ёнғоқникидан кичик бўлади. Ёнғоқ мева ўрмон ёнғоқ ўсимлигида, ёнғоқча меваси эса Ҳилолдошлар оиласида мавжуддир.

6. Дон - иккита мева баргчасининг бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган, очилмайдиган қуруқ мева. Мева қати уруғ пўсти билан бирикиб ўсган. Маълумки, буғдой (Triticum), шоли (Oryza), сули (Avena), арпа (Hordeum) мевалари дон ҳисобланади.

7. Қанотча - мева ёнлиги терисимон, унинг экзокарп қавати яхши ривожланган пардасимон қанотча ҳосил қилган (қайрағоч Ulmus) (59-расм).

Ҳўл меваларнинг типлари. Бугунга келиб ҳўл меваларнинг бир неча хиллари мавжудлиги аниқланган.


  1. Чин мева - гулнинг фақат тугунчасининг ривожланишидан ҳосил бўлади: гилос, ўрик, шафтоли.

  2. Сохта мева - меванинг ҳосил бўлишида гулнинг бошқа қисмлари ҳам иштирок этади: беҳи, анор, олма.

  3. Оддий мева - гулдаги бир дона тугунчанинг ривожланишидан ҳосил бўлади: ўрик, олма.

  4. Мураккаб мева - гулдаги бир нечта тугунчаларнинг ривожланишидан етилади: малина, маймунжон.

  5. Тўпмева - тўпгулдан ҳосил бўлади: тут, анжир .

  6. Резавор мева серсув кўп уруғли ҳўл мева. Ток (Vitis), итузум (Solanum nigrum), картошка (Solanum tuberosum) ўсимликларнинг мевалари резавор мева ҳисобланади.

  7. Олма мева. Олма меванинг ҳосил бўлишида уруғчининг тугунчаси билан бирга гулдон, чангчиларнинг остки қисми, гултож ва гулкосабарглар иштирок этади. Бунга беҳи (Cudonia), нок (Pirus) ва олма (Malus) дарахтларининг мевалари мисол бўлади.

8. Данак мева - битта мева баргчасининг бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган ҳўл мева . Мева қатида аниқ 3 та қаватни кўрамиз: 1) устки юпқа қавати - экзокарп; 2) ўрта гўштдор қисми - мезокарп; 3) ички қаттиқ ёғочланган қавати - эндокарп. Данак мевалар шафтоли (Persica), гилос (Cerasus), ўрик (Аrmеniаса) ўсимликларида бўлади (58-расм).

Уруғ ва меваларнинг тарқалиши. Уруғлар ва мевалар турли йўллар билан тарқалади. Серсув мевалар асосан паррандалар ёрдамида, илмоқчалар билан қопланган мевалар ҳайвонларнинг жунига илашиб, тук ва қанотчалари бўлган мевалар шамол таъсирида тарқалади. Шунга қарамай уруғ ва меваларнинг тарқалишида асосан одамлар муҳим ўрин тутади.


Булим юзасидан назорат саволлари

  1. Ўсимликларнинг кўпайши деб нимага айтилади.

  2. Жинсий кўпайишнинг конюгация ва копуляция хилларини тушунтиринг.

  3. Копуляция кўпайиш ва унинг хиллари (гетерогамия, оогамия, изогамия) ҳақидаги тушунчангизни айтинг.

  4. Жинссиз кўпайишни тушунтириб беринг.

  5. Архегоний ва антеридийнинг тузилишини айтинг.

  6. Наслларнинг галланиши тўғрисида маълумот беринг.

  7. Вегетатив кўпайиш ва унинг хилларини айтинг.

  8. Гул, гулнинг тузилиши, бир жинсли ва икки жинсли гуллар.

  9. Тўпгулларнинг шохланишига кўра хиллари.

  10. Чангчи (андроцей) ва уруғчининг тузилишини айтинг.

  11. Чангчи (андроцей), унинг етилиши ва тузилиши.

  12. Чангдон ва унинг тузилиши.

  13. Микроспоранинг тузилишини, ҳосил бўлиши (микроспорогенез)ни тушунтиринг.

  14. Уруғчининг тузилиши тўғрисида маълумот беринг.

  15. Уруғкуртак, унинг тузилиши , етилиши ва хилларини айтиб беринг.

  16. Муртак халтасининг тузилиши ва ҳосил бўлиши тушунтиринг.

  17. Чангланиш деб нимага айтилади, унинг хилларини тушунтиринг ва мисоллар келтиринг.

  18. Қўш уруғланиш жараёнини тушунтириб беринг.

  19. Бир паллали ва икки паллали ўсимликлар уруғининг тузилиши:

  20. Мева қатининг тузилишини, ҳўл ва қуруқ мева типлари тўғрисидаги тушунчаларингизни айтинг.



V ЎСИМЛИКЛАР СИСТЕМАТИКАСИ

Ўсимликлар систематикасининг вазифаси ва усуллари

Ўсимликлар систематикаси - ўсимлик турларининг хилма-хиллигини ва бунинг сабабларини ўрганувчи фан бўлиб, ўз олдига бир қанча вазифаларни қўяди. Шулардан ўсимликларни тасниф қилиш ва уларнинг ривожланиш тарихини тиклаш асосий ўрин тутади.

Ўсимликлар систематикасининг яна бир вазифаси ўсимликларни ўрганишда турли усуллардан фойдаланишдир. Ҳозирги замон ўсимликлар таснифи туб маъноси билан филогенетик система асосида тузилган

Бу филогенетик система ўсимликларнинг морфогенези ички тузилиши, индвивидуал тараққиёти, физиологик ва биохимик хусусиятлари, географик тарқалиши ҳамда ташқи муҳит билан ўзаро муносабатларига асосланади.

Таснифнинг амалий аҳамияти шундаки, бунда ўсимликларнинг бирор тури, хусусиятлари, сифатлари ҳақида фикр юритилганда, бу турни бир-бирига маълум даражада ўхшаш бошқа турлардан фарқ қила билиш имкониятига эга бўлиш лозим. Ҳозирги замон систематикаси маълум тур ўсимликлардан, тасниф тузиш учун, шу ўсимликларга оид тўпланган ҳамма маълумотлардан фойдаланади. Бунда ўсимликларнинг пайдо бўлишини солиштириш (солиштирма-морфологик усул), уларнинг индивидуал ривожланишини ўрганиш (онтогенетик усул), ўтган геологик даврларда ўсган ўсимликлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш (полеоботаник усул), ўсимлик органларининг анатомик тузилишини (анотомик усул) ва хар бир ўсимликнинг тарқалиш территориясини ўрганиш (географик усул) ҳамда яна бир қанча бошқа ёрдамчи усулларнинг аҳамияти каттадир.
ТУБАН ЎСИМЛИКЛАР

Тубан ўсимликлар келиб чиқиши жиҳатидан содда тузилган организмлар бўлиб, уларнинг танаси орган (илдиз, поя, барг)ларга ажралмаган ва ҳақиқий тўқималари бўлмайди. Уларнинг танаси қаттана ёки таллом деб аталади. Ана шу белгилари билан ҳам улар юксак ўсимликлардан фарқ қилади.

Бир ҳужайрали, колонияли ва кўп ҳужайрали тузилишга эга бўлган тубан ўсимликларнинг вакиллари, кўпинча сувда яшайди. Ҳозирги вақтда тубан ўсимликларнинг 200 мингдан ортиқ тури аниқланган. Шундан 3000 дан ортиқ тур ва шакллари Ўзбекистонда тарқалган.

Айрим тубан ўсимлик вакиллари (шилимшиқлар, замбуруғлар, бактериялар)да хлорофили бўлмаганлиги сабабли, улар карбонат ангидридни мустақил ўзлаштира олмайди. Натижада тайёр органик моддалар ҳисобига озиқланади. Бундай организмлар гетеротрофлар дейилади. Бу организмларнинг бази вакиллари ўсимлик ва ҳайвон қолдиқлари, яъни чириндилар ҳисобига яшайди. Озиқланиш усулининг бу турига кирадиган ўсимликларни сапрофит организмлар деб юритилади. Иккинчи хиллари эса тирик ўсимлик ёки ҳайвонлар ҳисобига яшайди ва улар паразит организмлар дейилади.

Тубан ўсимликларнинг иккинчи катта гуруҳи, яъни сувўтлар автотроф йўл билан озиқланади. Тубан ўсимликларининг характерли белгиларидан бири улар ҳар қандай ноқулай шароитларда ҳам яшашга мослашганлигидир. Масалан, тошларда, қор тагида, иссиқ бўлоқларда, ҳавода, турли субектратларда яшаб, нормал ҳаёт кечира олади. Бу ўсимликлар актив вегетатив кўпайиш қобилиятига ҳам эга. Шунинг учун улар ер юзида осонгина тарқалади ва ўз турларини сақлаб қолади.

Тубан ўсимликлар ҳозирги замон таснифи бўйича қуйидаги бўлимларга бўлинади.

1. Ҳужайра тузилишгача бўлган кичик ўсимликлар Ргосуtobionta

Вирустоифалар- Virophyta бўлими

2. Шаклланган ядрога эга бўлмаган таллофитлар -Procariota

Бактериятоифалар - Bacteriophyta бўлими

Кўк-яшил сувўттоифалар- Cyanaphyta бўлими

3. Ядроли таллофитлар- Tallobionta eucariota

Сариқ сувўттоифалар- Chrysopyta бўлими

Сариқ-яшил сувўттоифалар- Xanthopyta бўлими

Диатом сувўттоифалар- Diatomophyta бўлими

Қўнғир сувўттоифалар- Phaeophyta бўлими

Қизил сувўттоифалар- Rhodophyta бўлими

Яшил сувўттоифалар- Chlorophyta бўлими

Лишайниктоифалар- Lichenophyta бўлими

4.Пластидсиз таллофитлар- Tallobionta aplastdiae

Замбуруғтоифалар- Mycophyta ёки Fungi бўлими

Миксомицеттоифалар ёки шилимшиқлар-Muxophyta бўлими



1.Ҳужайра тузилишгача бўлган кичик ўсимликлар-Procytobionta

Вирустоифалар бўлими- Virophyta

Вируслар (юнонча-Virus -заҳар) юқумли касалликларга сабаб бўладиган ултрамикроскопик таначалардир. Табиатда кенг тақалган вируслар одам ва ҳайвонларда, ўсимлик ҳамда ҳашаротларда кўп учрайди. Улар таёқча, шар, ипсимон, букилган шаклларда бўлади Вирусларни биринчи бўлиб, 1892 йилда рус олими Р. И. Ивановский тамаки ўсимлигининг мозайка касаллигини ўрганишда кашф қилган. Майда ултрамикроскопик тузилишга эга бўлган вирусларнинг Ўртача катталиги 450-500 нм (нонометр) дан иборат.

Қорамолларда оқсил касаллигини тарқатувчи вируснинг катталиги эса 20 нм дир. Электрон микроскоп кашф этилгандан сўнггина вирусларнинг ички дунёсини ўрганиш мумкин бўлди ва 1956 йилда америкалик олим Стэнлининг текширишича, вояга етган вируснинг таркибий қисми асосан иккита компонентдан: оқсиллар молекуласи ҳамда бир хил типдаги нуклеин кислотасидан, яъни РНК ёки ДНКдан ташкил топганлиги аниқланди. Вирусларнинг асосий ҳусусиятларидан яна бири улар ўз тириклик ҳусусиятини фақатгина тирик организмдагина сақлай олишидир. Вирусларга микроорганизмларнинг паразитлари фаглар ҳам киради. Унинг атрофида оқсил моддасидан тузилган пўст ёки капсид бўлади. Капсид вирус геномини вирус хромосомасини шикастланишдан асрайди.

Вируслар геноми ҳар хил тузилишга эга масалан, бактерия вируслари геноми М13 ва М134 бир молекулали юмалоқ ДНКдан ташкил топган бўлса, қорамоллар, чўчқалар, мушуклар, каламушлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳайвонлар вирусларида бир занжирли линейкасимон ДНК бўлади. Чечак касаллигин тарқатувчи вируслар ДНК-си икки занжирли бўлади.

Кўпчилик вируслар ДНК сида ўзларининг ферментлари бўлиб, улар ёрдамида ДНК репликацияси бўлиб туради. Бу ферментлар сони тўрт хил бўлади. Масалан, Бактерия вируслар геномида Т4 30 дан ортиқ ферментлар мавжуд. Йирик вируслар гемомида нуклеаза ферментлари мавжуд бўлиб, улар хўжайин-ҳужайраларининг ДНКсини емирилишига олиб келади.

Инсон ва ҳайвонлар организмида яшайдиган вируслар ўсимлик ва бактериялардаги вирусларга қараганда кўпроқ ўрганилган чунки улар баъзан даволаш қийин бўладиган оғир касалликларни туғдирадилар. Инсонларда кўп учрайдиган вирус касалликларидан: грипп, полимилит, қутириш, чечак, кана, инцефалит ва бошқалар ҳайвонларда эса, қутириш, оқсил, ўлат, чечак, энцефаломилит ва бошқалардир.

Бази бир хил вируслар инсонларда турли шиш (опухол) касалликларини туғдириши мумкин. Бу хил вирусларни шиш туғдирувчи ёки онкоген вируслар дейилади. Ана шундай вирусларга маймунлар ҳужайрасидан ажратиб олинган SV40 вируси мисол бўлади.

Онкоген вирусларни ўрганиш уларнинг фақат турли хил шаклларини билиб олиш учун эмас, балки онкологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш усулларини ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эгадир. Пировардида инсонларда кейинги вақтда топилган ва кўпинча ўлим билан тугайдиган ВИЧ касаллик СПИДни тарқатувчи иммунодефицит вируслари аниқланди. Бу вирус инсонинг иммун системасини ишдан чиқаради. ВИЧ вируслар биринчи бўлиб, 1959 йилда Зоир, иккинчи бўлиб 1969 йилда АКШ да топилган.

Ўсимлик вируслари ҳам табиатда кенг тарқалган бўлиб, уларга тамаки мозаика касаллигини тарқатувчи вирусдан ташқари яна тамаки некрози, картошканинг сариқ пакана, шолғомнинг сариқ мозайка касаллигини ва маданий ҳамда ёввойи ўсимликларда бошқа хил касалликларни тарқатувчи вируслар киради. Ўсимликларда касаллик туғдирувчи вируслар кўпинча таёқчасимон ёки юмалоқ шаклларда учрайди. Уларнинг таёқчасимон шаклларининг катталиги 300 - 480 х 15 нм, юмалоқ вирусларники эса 25-30 нм бўлади.

Вируслар бир ўсимликдан иккинчи ўсимликка физик контакт, тупроқ орқали ҳамда ўсимликларни пайвандлашда ўтади. Баъзан ҳашоратлар ҳам вирусларни тарқатишда катта роль ўйнайди.

Фаглар (юнонча-паразид - ютувчи, емирувчи) микроорганизмларни емирувчи вируслардир, улар сув, тупроқ ва бошқа муҳитларда учрайди. Уларнинг шакли думли призматик бошчага ўхшаб кетади ва катталиги 0,05 дан 0,10 нм гача етади. Фагларнинг тизим таркибида битта ёки иккита ДНК ёки РНК иплари мавжуд. Улардан тиббиётда ҳар хил юқумли касалликларга қарши курашда фойдаланиш мумкин.

Вирусларга яна тузилиши жиҳатидан уларга жуда яқин бўлган микроорганизм риккетсиялар ҳам киради. Улар одам ва ҳайвонлар ҳужайрасида яшайдиган паразитлар бўлиб, уларни биринчи бўлиб 1909 йилда америкалик олим Рикетсон кашф этган. Бу паразитларнинг шакли гантелсимон ёки шарсимондир. Кишиларда тиф (терлама) касаллигини туғдирувчи риккетсия провачека- Riccettsia prowa Zekii вакили одам бити билан симбиоз яшайди ва юқумли касалликларни тарқатади.



1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет