И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника



жүктеу 3.58 Mb.
бет4/22
Дата25.04.2016
өлшемі3.58 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

5- расм. Хромосоманинг тузилиш схемаси:

а-эухроматин қисми б-гетерохроматин 1-иккита хроматид; 2-иккита хромо-немма; 3-хромомерлар; 4-строма: 5-центромерали бирламчи тортма; 6-ядроча; 7-йўлдош хромосома.


Авваллари фанда ядро бўлиниши пайтида, хромосомаларнинг ажралишига қадар уларда тенг икки узунчоқ бўлакларга бўлиниши содир бўлади, деган фикр ҳукм сурарди. Ҳозирги вақтда шу нарса аниқландики, хромосома тенг иккига бўлинмас, балки ўзига ўхшаш иккинчи хромосомани пайдо қилиб, қўш тизимли бўлиб оларкан ва бу жараён интерфаза ядродагина содир бўлар экан. Хромосома икки хроматиддан ташкил топиб, ҳар бир хроматид ўз навбатида иккита ярим хроматид (хромонем)дан тузилган бўлади. Бу хроматидлардан бири бошлангич ҳосила бўлиб олдинги ядро бўлинишидан қолган. Иккинчиси эса интерфаза бўлиниш олдидан редупликацияланган.

Илмий тадқиқотлар натижалари хромосомалар аксари ҳолларда ДНК (45 процент) ва гистом (55 процент)лардан иборат эканлигини кўрсатди. Бу комплекс кўпинча нуклеогистон номи билан юритилади.

Ҳужайранинг бутун ҳаёт жараёни генлар, яъни фақат ҳужайра ядросида бўладиган ядро ДНК назоратида туради (А. Винчестер, 1967). Маълумки цитоплазма ва ядрода рибонуклеин кислота (РНК) ҳам бор. РНК ДНКдан уч жиҳатдан фарқ қилади.

Биринчидан, РНК таркибига кирадиган шакар моддаси дезоксирибоза эмас, балки рибозадир (рибоза, яъни пентоза, молекуласи беш углерод атомидан тузилган шакар, аммо рибоза дезоксирибозадан битта ортиқча кислород атоми борлиги билан фарқ қилади.

Иккинчидан, РНКда тимин ўрнида уроцил деб аталувчи пирамидин асос бор.

Учинчидан РНК молекуласи жуда ҳам узун, бундан ташқари РНК молекуладари икки ипча ўрнига бир ипчадан тузилган бўлади.Ҳужайрадаги функциясига асосан РHК нинг қуйидаги хиллари мавжуд. Аввало ҳужайрада информацион РНК (и-РНК) бўлиб, унинг молекулалари генлар ДНКсидан цитоплазмага информация олиб ўтишади. Тахмин қилинишича, генлар ДНКси РНК информациясини вужудга келтирувчи ўзига хос матрица вазифасини бажаради. РНК генда яширинган информацияънинг аниқ нусхасини рибосомаларга етказади. Алоҳида микрохирургик усул ёрдамида энг содда (амёба) организмда РНКнинг ядродан цитоплазмага қилган ҳаракатини кўришга муваффақ бўлинди. Тажриба қуйидагича олиб борилди. Амёба радиоактив фосфорли муҳитда боқилади. Фосфор аста-секин ҳужайра ичи (цитоплазма ва ядро)га сингиб боргач, тез орада бутун организм радиоактивланади

Сўнг радиоактив амёбанинг ядролари олдиндан ядроси олинган бошқа бир амебага ўтказилади. Иккинчи амёбада эса фосфор изотопи фақат ядрода сақланиб қолди. Бу фактни радиавтография тўла тасдиқлади. Аммо вақт ўтиши билан радиоактивлик ҳужайра цитоплазмасида пайдо бўлиб фосфор изотопи фақат РНКда қолди холос.

Тажриба хулосаси: РНК ҳақиқатан ҳам ядродан цитоплазмага ўтади.

Цитоплазмада оқсил синтез қилиш вазифасини жуда майда заррачалар - рибосомалар бажаради. Айни шу ерда аминокислоталарнинг оқсилга айланиши содир бўлади. Шу ўринда қуйидагича савол туғилиши табиий. Қандай қилиб и-РНК оқсил тузилиши ҳақидаги маълумотни генлардан рибосомаларга олиб ўтади?

Рибосомалар таркибида кўп миқдорда рибосомали РНК (р-РНК) тутади. и-РНК информациясини генлардан ана шу р-РНК га узатади. Шундан сўнг р-РНК аминокислоталарни генетик код кўрсатган ўзига хос кетма-кетликда боғлаш лаёқатини олади ва тузилиши мазкур ҳужайранинг ирсий хусусиятлари билан белгиланадиган оқсил синтезини амалга оширади. Бундан ташқари, ҳужайрада РНК нинг учинчи хили - цитоплазмада эркин ҳолда учрайдиган транспорт РНК (т-РНК) бор. Молекуляр оғирлиги нисбатан кам. т-РНК эркин аминокислоталарни ўзаро боғлайди ва уларни рибосомаларга ўтказади. Сўнг у ерда и-РНК белгилаган махсус «дастурга» асосан аминокислоталардан у ёки бу оқсил синтез қилинади. Шундан сўнг қуйидагича манзара намоён бўлади: рибосомалар генлардан и-РНК орқали буйруқни қабул қилгач, т-РНК кузатувида, р-РНК бир-бири билан генлардан олинган информацияга мувофиқ боғланган аминокислоталар «сузиб келишади». Натижада кейинчалик цитоплазмага ўтадиган оқсиллар пайдо бўлади. Бу оқсилларнинг кўп қисми ҳужайра ҳаётида муҳим роль уйнайдиган ферментлардир.



Генларнинг тузилиши (ДНК). 1962 йилда инглиз олимлари Ф. Ж. Уотсон ва Ф. Криклар генларнинг моҳиятини очиб халқаро Нобель мукофотига сазовор бўлдилар. Рентгеноструктурал таҳлил ва жуда нозиқ кимёвий тадқиқотлар асосида мазкур олимлар генетик материалнинг тузилиш моделини тақдим этишди. Бу кашфиёт жамоатчилик томонидан юқори баҳоланди. Уотсон ва Крик моделига асосан генетик материал (ДНК) ўз тузилиши жиҳатидан қўш спирал шаклида ўралган узун ип нарвонни эслатади. «Иплар» вазифасини шакар қолдиғи (дезоксирибоза) ва фосфор кислотаси, навбатлашиб ясаган занжир бажарса, нарвон поғонасини азотли асослар - пурин ва пирамидинлар бажаради. Ҳар бир «поғона» бу ўзаро боғланган икки асос бўлиб, улардан бири пурин, иккинчиси пирамидиндир.

Пуриннинг-аденин ва гуанин, пирамидиннинг ҳам цитозин ва тимин каби икки тури мавжуд. ДНК молекуласида аденин доимо тимин билан, цитозин эса гуанин билан бирикади.

Хромосомалар таркибида ДНК ва гистон оқсили борлиги аллақачон аниқланган. Аммо узоқ вақтгача генларнинг асосий қисмини оқсил ташкил этади, деган фикр мавжуд эди. Кейинчалик эса генларнинг асосий моддаси ДНК эканлиги исботланди, гистон фақат генлар активлигини назорат қилиб туради, холос.

Бу ҳолат биринчи марта бактерияларда ўтказилган тажрибаларда исбот этилган. Ўпка яллиғланишини қўзғатувчи пневмококк наслидаги бактериялардир. Шарсимон шаклга эга бўлган бактериялар жуфт-жуфт бўлиб жойлашади (диплококк). Пневмококк турларидан бири ўзида, диплококк атрофида шиллиқли капсула ҳосил қилишни таъминлайдиган ген сақлайди. Агарда тур қаттиқ озиқ муҳитида ўстирилса, силлиқ юзали колониялар ҳосил бўлади. Капсулалар ҳосил қилишда қатнашадиган бошқа генларда бактериялар ғадир-будир юзали колониялар пайдо қилади. Пневмококкларнинг бу тури ўпка шамоллашини келтириб чиқармайди. Тегишли кимёвий усуллар қўллаб капсулали пневмококклардан ДНК ажратиб олиш мумкин ва бу ДНК юзаси нотекис колония пайдо қиладиган бактериялар ўстириладиган озиқа муҳитига қўшилса, бактериялардан силлиқ юзали колониялар ҳосил бўлади. ДНК нинг капсулали шаклдан ажратиб олинган бир қисми нотекис бактериялар ичига кириб боради. Натижада бу бактериялар капсулалар пайдо қилиш қобилиятига эга бўлишади. Бу генетик трансформация жараёни деб аталади. Трансформация фақат экспериментал шароитда эмас, балки табиатда ҳам содир бўлиши мумкин. Масалан, сичқон пневмококкнинг капсулали шакли билан заҳарланса ҳалок бўлади.

Организмларнинг ҳар бир тури ўзига хос генлар тўпламига эга, бундан ташқари турлар ичидаги биошакллар ҳам ўз генлари билан бир-биридан фарқ қилади. Генетиклар олиб борган ҳисобга асосан одам организмининг ҳар бир ҳужайрасида тахминан 40 000 ген бўлади Табиатда учрайдиган генларнинг умумий сони шундай кўпки, одам тасаввури уни кўз олдига келтиришга қодир эмас. Генларнинг бу қадар хилма-хиллиги ДНК молекуласи узунлигининг натижасидир. Битта ген таркибига тахминан 1000—30000 поғона киради. Бу поғоналарнинг ақалли биттасининг ўзгариши ген ҳаракат механизмини ҳам ўзгаришга олиб келади.

Агар поғоналардан бирининг шакли ўзгартирилса, бу ген бошқа генлардан фарқ қиладиган бўлади.


Ядро ва ҳужайранинг бўлиниши

Ҳужайранинг бўлиниши натижасида бир ва кўп ҳужайрали организмларнинг миқдори ошиб боради. Ҳужайрани бўлинишга олиб келадиган сабаблар турлича:

1. Ядро ва цитоплазма ҳажми нисбатининг бузилиши цитоплазма ҳажмининг ҳаддан ташқари ортишига олиб келади, бу эса ядро томонидан цитоплазмада бўлиб турадиган ҳаётий жараёнларни бошқаришни мутлақо қийинлаштиради.

2. Ҳужайра ичидаги ҳосилалар шу даражада кўпаядики, бу ҳажмни ҳужайра пўсти сиғдиролмай қолади.

3. Турли хил стимуляторлар таъсири ҳам ҳужайраларнинг бўлинишига олиб келади. Ана шундай таъсир кўрсатувчи моддаларга марганец, калий тузлари, гармонлар ва бошқалар киради.

6-расм. Илдиз учидаги ҳужайраларда митоз (кариокинез) бўлиниши:

1 – интерфаза, 2–3 – профаза, 4–5 – метафаза, 6–7 – анафаза,

8–9 – телофаза, 10 – цитокинез.

Ҳужайра бўлинишидан олдин ҳужайрада керакли миқдорда оқсил, нуклиен кислота ҳамда энергетик модда тўпланади. Натижада ДНК. икки баравар кўпаяди. Ядро ва ҳужайра асосан уч хил: амитоз, митоз ва мейоз йўллари билан бўлинади. Бундан ташқари эндомитоз бўлиниш ҳам мавжуд.



Амитоз. Бу бўлинишни биринчи бўлиб рус олими Н. Железнов (1840) аниқлаган. Амитоз бўлинишнинг моҳияти шундаки, бунда ҳужайра органеллалари ҳамда ядронинг тизим ўзгаришисиз ҳужайра қисми иккига бўлинади. Бунда оптик микроскопда хромосомаларнинг митоз бўлинишда бўладиган ўзгаришлари кузатилмайди. Баъзан ядродаги ядроча ва ядро пўсти эримасдан туриб иккига бўлинади. Ахроматин иплари ҳосил бўлмайди. Айрим вақтларда амитоз бўлинишда ҳужайра эмас, фақат ядро бўлинади ва натижада кўп ядроли ҳужайра ёки полиплоидия ҳосил бўлади.

Шундай қилиб, амитозда ядро моддаси янги ҳосил бўлган ҳужайралар орасида кўпинча тенг тақсимланмайди ҳамда биологик (генетик) бир хил тенгликдаги ҳужайралар шаклланмайди. Шу сабабли амитоз бу потологик ҳодиса деб қаралади, бу бўлиниш кўпинча қариган ва касалликка дучор бўлган ҳужайраларда кузатилади.



Митоз ёки кариокинез бўлиниш. Бу ядро ва ҳужайра бўлинишининг асосий усули ҳисобланади. 1874 йилда II. Ф. Чистяков плаун ва қирқбўғим спораларининг ривожланишини ўрганаётган пайтда ўсимликлардаги бўлинишни кашф этган. Кейинчалик 1875 йилда Бонн университетининг профессори Страсбургер бу бўлинишни батафсил ўрганиб унга митоз («мито» ипча) деб ном берди.

Бу атама ҳозирги вақтда 1878 - йилда Шлейхер таклиф қилган «кариокинез» атамаси ўрнига ишлатилади.

Ядро бўлинишидан сўнг бутун ҳужайранинг бўлиниши рўй беради ва янги ҳужайра пўсти вужудга келади. Митоз бўлинишининг моҳияти шундаки, бу бўлинишдан сўнг ҳосил бўлган янги икки ҳужайраларнинг ҳар қайсисида ирсий материаллар, яъни хромосомалар миқдори бўлинишга қадар бўлган она ҳужайра хромосомалари миқдорига тенг бўлади, бу бўлинишдан кейин ҳосил бўлган икки ҳужайрада хромосомалар миқдори камаймайди. Бошқача қилиб айтганда, хромосомаларнинг доимийлик хусусияти сақланади.

Ҳужайранинг бўлинишидан навбатдаги бўлинишгача бўлган давр интерфаза ёки интеркинез дейилади. интерфазадан кейин эса митоз бошланади. Интерфазада ҳужайрадаги хромосомаларда ДНК синтези бўлади, оқсиллар ва энергетик материал тўпланади. Бу даврда яна энг муҳим воқеалардан бири хромосомаларнинг редупликацияси, яъни улар миқдорининг икки баравар ошиши кузатилади. Митоз бир соатча давом этади, митотик цикл эса умуман 10—20 соат чамасида бўлади. Митозда қуйидаги фазалар кузатилади: профаза, метафаза, анафаза ва телофаза (6-расм).



Профаза. Митознинг кўп чўзиладиган фазасида муҳим ўзгаришлар, яъни ядро ҳажми ортади, ядродаги аранг кўринувчи хроматин тўрлари ўрнига аввал ингичка, узун, букилган, кучсиз спираллашган хромосома иплари пайдо бўлади. Бу фазанинг бошланишида хромосомларнинг икки қисмдан иборатлиги кўриниб туради. Хромосоманинг ҳар бир қисми хроматидлар де-йилиб, улар бир-бирларига параллел жойлашади. Профазанинг ривожланиши билан хромосома ипларининг спиралланиши давом этади, натижада хромосомалар қисқаради ва зичлашади, профазанинг охирига бориб хромосомлар морфологик жиҳатдан шаклланади, ядроча йўқолади, ядро пўсти эрийди ва кичик цистернага ўхшаш бўлакчаларга парчаланади. Натижада нуклеоплазма геоломазма билан аралашиб миксоплазмани ҳосил қилади. Ядро ва цитоплазма моддалари ҳисобида ахроматин иплари ёки бўлиниш урчуғи ҳосил бўлади. Бўлиниш урчуғи икки қутбли бўлиб, микронайчалар йиғиндисидан ташкил топган. Ядро пўсти эригандан кейин ҳар бир хромосома ўз центромералари билан ахроматин ипларига бирлашади. Шундан кейин хромосомалар ҳужайранинг экватори бўйлаб шундай ўрнашадики, уларнинг центромерлари бўлиниш урчуғининг ўртасида жойлашади.

Метафаза. Хромосомалар максимал зичлашган, ҳар бир ўсимликка хос бўлган шаклни эгаллайди. Бу фазада ҳар бир хромосома икки қисм хроматидлардан иборат эканлиги яққол кўринади. Улар эса ҳужайра экватори бўйлаб параллел ўрнашади. Фазанинг охирига бориб ҳар бир хромосома иккита хроматидга ажралади. Аммо бу хроматидлар ҳали центрамерлар ёрдамида бирлашган бўлади. Кейинчалик центромерлар ҳам ажралади, натижада иккита мустақил хроматидлар ҳосил бўлади. Бу хроматид ва центромералар ҳужайранинг қарама-қарши қутби томон жойлашади.

Анафаза. Бу қисқа фазада хроматидлар ҳужайранинг қарама-қарши қутблари томон ажралишади (хроматидларнинг ажралиш тезлиги минутига I мкм дир). Хроматидларнинг эркин қисми экватор, кинетохорлари эса икки қутб томонга қараган бўлади. Хроматидларнинг икки қутб томонга ажратадиган куч нимада эканлиги ҳозиргача яхши ўрганилмаган. Бази олимлар хроматидлар ахроматин ипларининг қисқариши натижасида ажралади деса, иккинчи бир тушунча тарафдорлари, аксинча, ахроматин иплари фақат рельс вазифасини ўтайди, чунки хроматидлар орасида катта энергия кучи ҳосил бўлиб, уларни икки томонга қараб итаради, рельсларга тушиб олган хроматидлар эса зудлик билан қутблар томон ажралишади, деган фикрни ёқлайдилар.

Телофаза. Бу фазада профазадаги жараёнларнинг акси бўлади. Яъни хромосомалар спиралларининг очилиши натижасида (деспиралланиши) улар бўйига чўзилади ҳамда оптик микроскоп остида кўринмайдиган бўлиб қолади. Ядроча ва ядро пўсти ҳосил бўлади. Хромосомалар энди битта хроматиддан иборат бўлади ҳамда ядронинг интерфаза даври тикланади. Шу билан ядронинг бўлиниши тамом бўлиб, иккинчиси, яъни ҳужайранинг бўлиниши бошланади. Иккита интерфаза ядроси ўртасида дастлабки ўрта пластинка пайдо бўлади, иккита ҳосил бўлган қиз ҳужайралар ўртасида цитоплазма органеллалар, пластидлар ва митохондрийлар тенг бўлинади.

Шундай қилиб, битта она ҳужайрадан ҳар қайсиси диплоид хромосомали ядрога эга иккита қиз ҳужайра ҳосил бўлади.

Митоз бўлиниш уруғнинг муртак қисми ҳужайраларида, поядаги ён ва тепа куртакларда, илдиз ва поянинг пўстлоғи ёки флоэмаси ва ксилемаси ёки ёғочлиги орасида жойлашган камбий ҳужайраларида, пўстлоқ паренхимасида жойлашган феллоген ҳамда марказий цилиндр билан бирламчи пўстлоқ орасида жойлашгап перицикл ҳужайраларида содир бўлади. Демак, митоз бўлиниш натижасида ўсимликларнинг янги органлари ҳосил бўлиб, поя ва илдиз доимо бўйига ҳамда энига ўсиб туради.

Эндомитоз. Бу ҳужайра ичида бўлиб ўтадиган бўлиниш бўлиб, ундан иккита ҳужайра ҳосил бўлмайди. Фақат хромосомалар редупликацияси (яъни, уларнинг икки баробар ортиши) кузатиладию, бироқ хромосомалар ҳужайра қутблари томон ажралмайди. Бу жараённи биринчи бўлиб 1925 йилда К. И. Мейер исмалоқнинг (Spinacia sativa) тапетум ҳужайралари бўлинишида кузатган. Эндомитоз бўлинишда хромосомаларнинг митотик тараққиёт цикли бўлади, яъни уларнинг спиралланиши, йўғонланиши, ҳужайра марказига тўпланиши кузатилади, бироқ бўлиниш урчуғи ёки ахроматин иплари ҳосил бўлмаганлиги сабабли икки баробар кўпайган хромосомалар битта ядрода қолади, бунда ядроча ва ядро пўсти сақланади. Натижада ҳосил бўлган ядро тетроплоид бўлади. Ана шундай эндомитоз, ҳужайраларда бир неча мартаба такрорланса, ундан ҳосил бўлган ядро жуда йириклашиб, кўп миқдорли хромосомага эга бўлади. Бу эса полиплоидга олиб келади.

Мейоз. Жинсий кўпайишга эга бўлган ўсимликларнинг ҳаммасида мейоз бор. Бироқ у чегараланган бўлиб, фақатгина гаметалар ҳосил бўлиш олдидан рўй беради. Мейознинг моҳияти шундаки, бу бўлинишдан кейин ҳосил бўлган ҳужайралардаги хромосомалар сони икки баробар камаяди. Бу жараённинг биологик аҳамияти бизга маълум, чунки жинсий кўпайишда иккита гаметалар қўшилиб зигота ҳосил қилади, натижада ядро моддаси ва хромосомалар икки баробар ортади, бу билан ўсимлик турларидаги хромосомаларнинг доимий миқдори сақланиб қолади. Мейоз бўлинишида хромосомалар сони камаймаганда эди, жинсий жараёнлардан кейин ҳосил бўладиган янги ҳужайра ва организмларда уларнинг миқдори узлуксиз ортиб борган бўлиб, биологик қонунлардан бири бўлган хромосомалар миқдорининг доимийлик хусусияти бузилар эди.

Мейоз бўлиниш анча мураккаб, унда бирин-кетин икки хил бўлиниш содир бўлади. Натижада битта диплоид ҳужайрадан тўртта тетрад гаплоид сонли қиз ҳужайралар ҳосил бўлади. Бу икки бўлиниш бирин-кетин бўлса ҳам бири иккинчисидан кескин фарқ қилади.

Биринчи бўлинишда хромосомалар миқдори икки баробар қисқаради, шунинг учун бу гетеротип ёки чин редукцион бўлинши дейилади. Иккинчиси гомеотип ёки эквацион бўлиниш бўлиб, митоз типида ўтади

Гетеротип бўлинишда хромосомаларда энг муҳим ўзгаришлар бўлади. Бу бўлинишни кузатиш осонлашиши учун уни қуйидаги фазаларга ажратилади: профаза I, метафаза I, анафаза I ва телофаза I (7-расм).

Хромосомалар тузилишидаги энг муҳим ўзгаришлар профаза I да кузатилади. Бу фаза ҳам ўз навбатида бешта даврдан ташкил топган.

Лептонема - ингичка ип даври бўлиб бунда узун, бир-биридан ажралган ингичка хроматин иплари (хромосомалар) пайдо бўла бошлайди. Уларнинг миқдори она ҳужайрадаги соматик хромосомалар миқдорига тенг. Ана шу алоҳида жойлашган хромосом иплари моновалентлар дейилади.



Зигонема-конюгация даври ҳам дейилади. Бунда гомологик хромосомалар (оталик ва оналик хромосомалар) жуфт-жуфт бўлиб бир-бирига параллел жойлашади. Кейинчалик улар бир-бирига яқинлашиб идентик қисмлари билан бирлашади ва бивалентлар ҳосил бўлади. Бивалент икки гомологик хромосоманинг бирикишидан ҳосил бўлган.

Бу ҳодисани хромосомалар конюгацияси дейилади. Ҳар бир жуфт бивалентларда иккита гомологик (оналик ва оталик) хромосомалар мавжуд.




7-расм. Мейоз бўлиниш:

1-интерфаза, профаза I; 2- лепто-нема: 3-зигонема; 4- пахинема; 5-диокинез; 6-метафаза I; 7-анафаза I: 8- интеркез; 9- метафаза II; 10- анафаза II; 11-телофаза II; 12- тетрада.


Пахинема-йўғон иплар даври. Бунда хромонемаларнинг аста-секин спиралланиши натижасида хромосомаларнинг бўйига қисқариши ва энига кенгайиши кузатилади. Натижада бивалентлардаги хромосомалар билинмасдан қолинади. Бивалентлардаги хромосомалар битта хромосомадан тузилгандай бўлиб, хромосомалар диплоид эмас, гаплоид миқдордагидай туюлади.

Диплонема-қўш ип ёки тўртта хроматид стадияси ҳам дейилади. Бивалентлардаги гомологик хромосомаларнинг ҳар бири узунасига иккита хроматидга ажралади. Натижада бивалентларда тўртта хроматид пайдо бўлади. Ана шу даврда кроссенговер ва хиазма натижасида гомологик хромосомалар қисмларининг бир-бирига алмашиши (ўтиши) кузатилади. Яъни бивалентлардаги она хромосома ўзининг бир қисмини ота хромосомага бериб, эвазига ота хромосомадан ўзига бир қисмини қабул қилиб олади. Худди шундай ҳодиса ота хромосомада ҳам кузатилади. Бу кроссинговер дейилади. Икки хил хромосома хроматидларининг бирлашиб турган жойи хиазма дейилади. Ана шу ҳодисадан кейин бивалентлар хромосомалари ўз таркиби жиҳатидан олдингисидан фарқ қилади, Демак, кроссинговер келажак авлодининг генетик турли-туманлигини таъминловчи омиллардан биридир. Бу фазада хромосомалар қисқариши ва йўғонлашишининг давом этиши билан бир вақтда уларнинг бивалентлардан ажралиши ҳам кузатилади. Бу хромосомалар фақат бивалентлар хиазмасида бириккан ҳолда қолади.

Диакинез-бу профаза 1 нинг якунловчи босқичи бўлиб, хромонемларнинг интенсив спиралланиши натижасида бивалент хромосомалари максимал қисқарган бўлади ҳамда улар ядро чети бўйлаб жойлашади. Гомологик хромосомалар бир-бири билан фақат бир нечта нуқтада бирлашади. Ана шундай бирлашиш бивалентлар шаклини белгилайди ҳамда бивалентлар бутсимон, овал шаклларда кўринади .Профаза 1 дан кейин метафаза I ядро пўстининг эриши билан бошланади. Бивалентлар ҳужайра экватори бўйлаб жойлашади ва ахроматин иплари ҳосил бўлади. Бу фазада хромосомалар шундай ўрнашадики, бунда бивалентлар хромосомаларидан биттасининг центромерлари бир қутб томон, шу бивалентнинг иккинчи хромосомалар центромерлари эса иккинчи қутб томон тортилади. Бундан кейин анафаза I бошланади. Бу фаза даврида гомологик хромосомлар ажралиб икки қутб томон бир хроматидли хромосомалар ажралган бўлса, мейоз 1 бўлиниш анафазасида икки қутб томонга ажралган хромосомаларнинг ҳар қайсиси икки хроматиддан иборат бўлади. Яъни митозда хроматидлар ажралган бўлса, мейоз бўлинишда эса икки хроматидли хромосомлар ажралади. Шундай қилиб, ана шу анафаза I да хромосомалар миқдори икки баробар қисқаради.

Телофаза I қисқа муддат давом этади ва у анафазадан деярли фарқ қилмайди. Кўпчилик мутахассислар бу фазани мейоздаги икки бўлиниш орасида бўладиган тинчлик ҳолати деб қарайдилар. Шу билан мейоз I бўлиниш тамом бўлади.

Иккинчи мейотик ёки гомеотип бўлиниш метафаза II билан бошланади. Лекин бунда профаза II деярли бўлмайди. Бу бўлиниш митоз типида ўтади. Бу фаза даврида моновалентли хромосомалар (ҳар бир хромосома икки хроматидадан тузилган) ҳужайранинг ўртасида экватор бўйлаб жойлашади. Ахроматин иплари яъни бўлиниш (урчиқ) веретинаси ҳосил бўлади.

Хромосома хроматидалари ажралишади ва тезлик билан ҳужайранинг икки қутби томон йўналишади. Пировардида телофаза II да ядрочали, ядро пўстига эга бўлган қиз ядролар пайдо бўлиб, хромосомалар спираллари очилади ҳамда ҳужайра мембранаси шаклланади.

Шундай қилиб, битта диплоид она ҳужайрадан тетрада ёки гаплоид хромосомали тўртта қиз ҳужайра ҳосил бўлади. Мейоз бўлиниш ҳар хил ўсимликлар ҳаётининг турли даврида содир бўлади.

Масалан, гулли ўсимликларда микроспора (чанг) ҳосил бўлишдан (микроспорагенез ҳодисаси) олдин ўтади. Йўсинтоифалар, очиқ уруғли ва бошқа шу каби юксак ўсимликларда споралар ҳосил бўлишдан олдин, кўпчилик тубан ўсимликларда эса уруғланишдан сўнг бошланади. Баъзан табиатда ҳужайра ядросидаги хромосомалар миқдорининг кўп марта ортиши кузатилади. Бу ҳодиса полиплоидия деб аталади. Агар хромосомалар сони гаплоид ядродагига нисбатан 3 марта ортса триплоид, 4 марта-ортса тетраплоид ядро дейилади.

Ўсимликларнинг полиплоид шакллари кўпинча ўзида қимматли хўжалик белгилалари мужассамлаштиради. Бунда улар танлаш ва кўпайтириш предмети бўлиб хизмат қилади.

Бўлинаётган ядрода содир бўладиган мураккаб ўзгаришлар ирсий белгиларнинг наслдан-наслга ўтишида муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги тушунчаларга кўра организмлар ирсий белгиларининг наслдан-наслга ўтишида хромосомалардаги ДНК молекулалар йиғиндиси, шунингдек, уларнинг тузилиши алоҳида аҳамиятга эга. Ирсиятни белгилайдиган барча ирсий омиллар йиғиндиси генотип, организмнинг индивидуал тараққиёт даврида шаклланган барча белгилар ва хусусиятларнинг йиғиндиси эса фенотип дейилади.

Генотип наслдан-наслга ўтиб келадиган ирсий ахборотни ўзида сақлаб боради. У организмнинг ривожланиши, тузилиши ва ҳаёт фаолиятини, яъни организмдаги барча белгилар йиғиндисини-фенотипни назорат қилиб турувчи системадир.

Ўсимлик уруғлари, мевалари, туганаклари ва умуман массасининг ҳосили ўсиш билан боғлиқдир.

Ўсиш ўзи нима? Бу даставвал янги ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши ва кўпайишидир. Организмнинг катта-кичиклиги ҳосил бўлган ҳужайралар миқдорига ва уларнинг катталигига боғлиқ. Ҳужайранинг катталиги эса ўз навбатида ҳужайра таркибидаги ДНК миқдори билан белгиланади. ДНК миқдори қанча кўп бўлса, РНК иштирокида ҳосил бўлган оқсиллар миқдори шунча кўп бўлади. ДНК нинг актив фаолиятини тартибга солиб туриш ҳозирги замон цитология ва молекуляр биологиясининг энг муҳим ва истиқболли вазифаларидан биридир.
Протопласт ҳосилалари

Ферментлар. Ҳужайрадаги нафас олиш, фотосинтез, оқсил, ёғ ва углеводларнинг синтези ҳамда парчаланишида бўладиган кимёвий жараёнларнинг ҳаммасида ферментлар иштирок этади. Уларни органик катализаторлар ҳам дейилади.

Ҳозиргача фан 2000 га яқин фермент борлигини аниқлади. Ферментларнинг активлиги ҳароратга боғлиқ, улар ўзларининг таъсир этиш хусусиятига қараб ҳар хилдир. Ҳужайранинг нафас олиши, масалан, пероксидаза ва каталаза ферментлари таъсирида ўтади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ўсимлик ва ҳайвонларнинг нафас олиши, озиқланиши, ўсиши ва шу каби ҳаётий жараёнлар ферментлар иштирокида бўлади. Диастаза ферменти фақатгина крахмални қанд моддасига (мaльтозага) айлантиради, лекин у оқсил ва ёғларга таъсир этмайди.

Инвертаза ферменти шакарқамишдаги қандни парчалайди, бироқ крахмалга таъсир эта олмайди. Ферментларнинг охири “аза” сўзи билан тугалланади. Масалан, оқсилларга таъсир этувчи ферментлар протеаза, ёғларга таъсир этувчи ферментлар эса липпаза дейилади.

Ферментлардан саноатда нон маҳсулотлари, вино ва тамаки тайёрлашда, қанд, чой, какао, пиво олишда фойдаланилади.



Витаминлар. Юнонча Vitа сўзидан олинган бўлиб, ҳаёт деган маънони билдиради. Уларни 1880 йилда рус олими Н. Лунин ҳамда 1912 йилда эса К. Функ кашф этганлар. Таркибида турли-туман органик моддалар сақловчи витаъминлар ферментлар компонентлари бўлиб ҳужайрада катализатор ролини ўйнайди. Организмда витаъминлар етишмаса модда алмашиниш жараёни бузилади. Агар улар мутлақо бўлмаса организмнинг ҳаётий функциялари бузилади. Ҳозиргача 40 га яқин витаъминлар аниқланган, уларнинг ҳаммаси тоза ҳолда саноатда ишлаб чиқилмоқда ва озиқ-овқат рационида ишлатилмоқда. Витаъминларнинг номлари юнон алфавитининг бош ҳарфлари билан белгилади. Шу сабабли, уларни А, В, С, Д витаъминлари деб айтилади Витаъминлар ўсимликларнинг маълум бир қисмларида жойлашади. Масалан В (В1 В2 ва бошқалар) гуруҳ витаъминлар кўпинча уруғ муртаги ва пўстида ёки жавдар, буғдой каби ўсимликларнинг ёш майсаларида бўлади. С витаъмини наматак, лимон, қора смородина, меваларида ҳамда пиёз ва саримсоқ ўсимлигининг пиёз бошларида, Е витаъмини ўсимлик ёғларида буғдой, маккажўхори майсаларида, цитрус ўсимликлари ва помидор мевасида, К витаъмини чаён ўти баргида, сабзи илдизмевасида кўп бўлади.

Кишиларнинг бутун асаб системасининг бузилиши организмда В витаъмини етишмаганлигидандир. Бу гуруҳ витаъминлар (В1 В2 В3) пиво ачитқиси замбуруғининг таркибида ҳам кўп. Киши организми учун энг муҳим витаъминларга В2, В6 ва В12-лар киради. В12 витаъмини камқонли касалликларни даволашда ишлатилади. Қон таркибидаги эритроцитлар В12 витаъмини етарли бўлгандагина тўла ҳосил бўлади. С витаъмини кишиларни цинга касаллигидан халос этади. А витаъмин ҳайвонлар жигарида провитаъмин ёки каротиндан ҳосил бўлади. Каротин эса Даур наматаги (Rоsа dahuricа), рябина меваларида ҳамда себарга, исмалоқ, чаён ўти баргларида ва камроқ миқдорда помидор, ежевика, черника, маймунжон, қорақат, олча, ўрик, шафтоли меваларида бўлади.

Е витаъмини жинсий органлар фаотиятига таъсир этади. У етишмаса кишиларда жинсий безлар иши сусаяди, яъни дегенерация хусусияти кузатилади. Бу витаъмин кўп миқдорда ўсимлик мойларида (ғўза, соя, маккажўхори) помидор ва цитрус ўсимлигининг меваларида (лимон, апельсин, мандарин) бўлади.

Витаъминлар ферментларнинг таркибий қисми бўлиб, ўсимлик организмида фақат модда алмашиш жараёнида қатнашади. Аммо уларнинг ўсимликлар ҳаётидаги аҳамияти ҳозиргача чуқур аниқланмаган.




1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет