И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника



жүктеу 3.58 Mb.
бет9/22
Дата25.04.2016
өлшемі3.58 Mb.
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

Шакли ўзгарган (метаморфоз) илдизлар

Шакли ўзгарган илдизлар бир неча хил бўлади:



1. Илдизмевалар. Асосий илдиз шаклини ўзгартириб йўғонлашади ва ўзида захира озиқ моддалар тўплайди. Бунга сабзи, шолғом, турп, лавлаги, редиска, петрушкаларни мисол қилиш мумкин. Илдизмева уч бўлакдан иборат бўлиб, барглар жойлашган қисми бош қисм дейилади. Бош қисмнинг бўғим оралиғидаги жуда қисқарган, шакли ўзгарган новдада барглар, куртаклар бўлади. Лавлаги, шолғом ва сабзиларни кузда тупроққа кўмишдан олдин, кўкариб кетмаслиги учун бош қисми кесиб ташланади.

Бошчанинг остида бўйин қисми жойлашади ва у йўғонлашган гипокотель ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу қисмидан ён илдизлар ҳосил бўлмайди. Илдизмевада ён илдиз ҳосил бўлган қисмдан асосий илдиз бошланади (22-расм).



2. Илдиз туганак. Ён ва қўшимча илдизлар ўзида захира озиқ моддалар тўплаши натижасида шаклини ўзгартириб, туганаклар ҳосил қилади. Илдиз туганакларда куртаклар бўлмайди, уни кўкартириш учун туганакнинг учида поя қисми бўлиши шарт. Бир ўсимликда бир нечта илдиз туганаклар ҳосил бўлади, улар вегетатив кўпайишда хизмат қилади. Илдиз туганакка картошкагул, батат, туганакли айиқтовон мисол бўлади.





20-расм. Шакли ўзгарган илдизлар:

А – илдизмева: 1 – бошча, 2 – бўйинча, 3 – 4 – асосий илдиз.

Б – илдизтуганак, В – таянч илдизлар




  1. Таянч илдизлар. Поядан чиққан қўшимча илдизлар уни тик тутиб



туришга ёрдам беради. Бундай илдизларни кўпинча кечпишар, баланд бўйли маккажўхори, оқжўхори ўсимликларининг пастки бўғинларида кўриш мумкин



3. Сўрғич илдизлар. Текинхўр (паразит) ўсимликларда хлорофилл доначалари бўлмаганлиги учун улар бошқа ўсимликлардаги озиқ моддалар ҳисобига яшайди. Бундай ўсимликларда асосий илдизлар ўрнида сўрғич илдизлар бўлади Уруғдан униб чиқиб бошқа яшил ўсимликларга тегиши билан ўша жойида бўртмалар ривожланади. Бўртмалар сўрғичларга айланиб ўзидан махсус органик кислоталар ажратади. Бу кислоталар она ўсимлик эпидермис ҳужайра пўсти ва унинг устидаги кутикуласини эритиш учун хизмат қилади. Сўрғич илдизнинг пўстлоқ паренхима ҳужайралари, ўтказувчи боғламлари она ўсимликнинг флоэмадаги ўтказувчи боғламларига қараб ўсади. Ўсаётган илдизнинг узунчоқ паренхима ҳужайралари гаустория ҳужайралари деб аталади. Бу ҳужайралар йиғиндиси текинхўр ўсимликларнинг энг асосий органи - сўрғич илдизи бўлиб қолади. Сўрғич илдизлар зарпечакнинг ҳар хил турларида, плюшда, шумғияда учрайди.

4. Ҳаво илдизлар. Бундай илдизлар тропик ўсимликларда учрайди. Унинг поясидан илдизлар чиқиб ҳавода осилиб туради. Монистера ўсимлигининг бундай илдизлари ҳаводаги сув буғларини ўзлаштириш ҳусусиятига эгадир.

5
23-а-расм. А – дуккакли ўсимликлар илдизидаги туганак-ларнинг умумий кўриниши (пастда катталаштирилгани).

Б – туганакнинг ички тузилиши: 1 – бактерияли қават,

2 - ўтказувчи най, 3 – ксилема, 4 – камбий, 5 – перидерма,

6 – асосий паренхима.



.Туганак бактерияли илдизлар.
Бурчоқдошлар илдизларида махсус туганак ҳосил қилувчи бактериялар яшайди. Бу бактериялар тупроқда бўлиб, илдиз тукчалари орқали унинг пўстлоқ паренхимасига киради ва зудлик билан кўпаяди. Шунинг учун ҳам илдизнинг шу жойи бўртиб туганак ҳосил қилади (23-расм). Туганак ҳосил қилувчи бактериялар туганак бактериялар деб аталади. Бурчоқдошлар оиласига кирувчи ўсимликларнинг бактерияси ҳар хил бўлиб, ҳаммаси ҳам тупроқда яшайди. Ўсимликнинг қайси тури кўпроқ экилса, шу турнинг бактерияси тупроқда кўп бўлади.

Бактериялар дуккакли ўсимликлар илдизидан азотсиз органик моддани, ҳаводан эса эркин азотни ўзлаштириб азотли моддаларни ҳосил қилади. Бу моддалардан ўз навбатида дуккакли ўсимликлар ҳам фойдаланади ва туганакларда тўпланган азотли моддалар билан тупроқин бойитади. Шунинг учун ҳам дуккакли ўсимликлардан сўнг экилган экинлар юқори ҳосил беради. Демак, дуккакли ўсимликларни алмашлаб экишда кенг жорий этиш мумкин. Дуккакли ўсимликлар илдизида туганакли бактерияларнинг яшаши биринчи марта рус олими М. С. Воронин томонидан 1866 йили аниқланган.



6. Микориза. Кўпгина дарахт ва ўт ўсимликларнинг илдизларида яшовчи замбуруғлар микориза деб аталади. Микориза грекча сўз бўлиб микес - замбуруғ, «риза»-илдиз, деган маънони англатади. Замбуруғлар гифасининг ўсимликлар илдизида жойлашишига қараб ташқи ёки эктотроф ҳамда ички ёки эндотроф микориза бўлади. Экзотроф микориза илдизни ташқи томонидан ўраб олади, қисман ҳужайра оралиғига киради, бўшлиқларига эса кирмайди. Эндоторф микоризада эса гифалари ҳужайралар ичига кириб боради. Бундан ташқари ички-ташқи ёки эктоэндоторф микориза замбуруғлари ҳам бор (24-расм). Улар илдизнинг ҳам ичкарисида, ҳам ташқарисида бўлади.


2

1


3


24-б-расм. Илдиз учидаги микориза: 1 – ташқи микориза (эктотроф),

2 – ички-ташқи (эктоэндотроф) микориза, 3 – ички (эндотроф) микориза.


Бу замбуруғлар тупроқдаги сувда эримайдиган минерал моддаларни ўзининг ферментлари билан эритиб, парчалайди. Бундай микориза илдизиниг сўриш қобилиятини ошириб боради. Замбуруғлар ҳам ўз навбатида илдиздан керакли органик моддаларни олади. Терак, эман, олхўри, нок, тут, узум, қаттиқ буғдой каби ўсимликлар илдизида микориза учрайди. Юксак ўсимликларнинг микориза иштирокида озиқланиш усули микотроф озиқланиш дейилади. Микотроф грекча «micos» - замбуруғ, trofe - озиқланиш, боқиш деган сўздан олинган.
Поя

Поя юксак ўсимликларнинг ер устидаги асосий вегетатив органларидан биридир. Поя уруғнинг муртак қисмидаги эмбрионал ҳолдаги поячанинг ривожланишидан ҳосил бўлади. Уруғнинг униши билан поя ер бетига чиқади ва меристема ҳужайраларнинг бўлиниши ҳамда йириклашиши ҳисобига ўсади.

Поя ўсимликнинг ер устидаги баргсиз, куртаксиз қисми бўлиб, баргни илдиз билан морфологик ҳамда функционал боғлайди. Унинг функцияси сув ва унда эриган минерал моддаларни илдиздан баргга етказиш ҳамда баргда ҳосил бўлган органик моддаларни илдизга ўтказишдан иборатдир. Ёруғлик севувчи ўсимликларда поя узун бўлади. У баъзан сув ва бошқа захира озиқ моддалар тўпловчи омбор вазифасини ҳам ўтайди. Бундан ташқари, поя нафас олувчи орган ҳам ҳисобланади. Айрим ўсимликларда ассимиляция ҳамда вегетатив кўпайиш вазифаларини бажаради. Ўсимлик поялари ўсиш характерига, шаклига ҳамда узун қисқалигига қараб бир неча хил бўлади (25-расм). Кўпчилик ўсимликлар (кунгабоқар, маккажўхори, (ғўза)да поялар тик ўсади. Кўтарилиб ўсувчи поялар эса шўра, туяқорин, шувоқ, изень каби ўсимликларда учрайди: поялари тупроққа суяъниб, ўз гавдасини юқорига кўтаради. Себарга, ўрмаловчи айиқтовон ва шунга ўхшаш қулупнай ўсимликлари поялари қўшимча илдиз чиқаради. Қовун, тарвуз ва қовоқ ўсимликлари палаклари ер бағирлаб ўсади. Айрим поялар (ток, вика, горох) танасини тик тута олмаслиги туфайли бошқа ўсимликларга илашиб ўсади. Чирмашиб ўсадиган ўсимликларга печак, хмель поялари киради. Ўз поясини тик тутиб тура оладиган, ингичка, узунпояли, илашиб, ўралиб ўсувчи пояли ўсимликлар лианалар деб аталади.






25-расм. Поянинг ўсиш хиллари: а – тик ўсувчи поя, б – илашиб ўсувчи поя, в – чирма-шиб ўсувчи поя, г – ер бағирлаб ўсувчи поя, д – кўтарилиб ўсувчи поя


Лианалар асосан тропик ўрмонларда ўсадиган ўсимликлар ҳисобланади. Ҳиндистон палмаси, «Ратанга» ана шундай ўсимликлардан бўлиб, поясининг йўғонлиги 2-4 см, бўйи 300 метргача боради. Марказий Осиёда учрайдиган печакдошлар, хмеллар типик ўтсимон лианалар бўлса, ток, илон ўтлар эса дарахтсимон лианалардир.

П
26-расм. Поянинг кўндаланг кесимига кўра хиллари:

А – тўрт қиррали поя, Б – уч қиррали поя, В – кўп қиррали поя,

Д – юмалоқ поя.

ояларнинг кўндаланг кесимига кўра шакли ўсимликлар турига қараб ҳар хил: уларнинг юмалоқ, цилиндрсимон (арпа, буғдой, қамиш), уч қиррали (ҳилолдошлар оиласига мансуб қиёқ, саломалайкум), тўрт қиррали (ялпиздошлар оиласига кирувчи ялпиз, райҳон) шунингдек, қоқидошлар оиласидан сильфия ўсимлигида ва кўп қиррали поя қовоқ, тарвуз, сачратқи, кактус каби ўсимлик турларида учрайди (26-расм).

Табиатнинг ташқи муҳитларига мослашган гулли ўсимликларнинг пояси узун-қисқа бўлади. Баҳорда ўсадиган айрим ўтлар поясининг узунлиги атиги бир неча см га боради. Табиатда баҳайбат дарахтлар ҳам учрайди. Дунёда энг баланд дарахт Австралия эвкалипти, унинг баландлиги 155 метргача боради.

Пояларининг йўғонлиги ҳам хилма-хил бази бир ўсимликларнинг пояси йўғон бўлиб, диаметри бир неча метрга етса, базилариники бир неча миллиметрни ташкил қилади. Масалан, печак поясининг йўғонинги 1-3 миллиметр, Африка баобоб дарахти танасининг диаметри эса 10-12 метрга тенг келади.

Ўсимликларнинг яшовчанлигига экологик шароитнинг таъсири жуда катта. Олимларнинг тажрибасига кўра, Мексика агава ўсимлигини Қримга ёки Қора денгиз бўйига экилгандан сўнг 100 йил ўрнига 23-26 йил яшаган. Апшерон ярим оролида эса ундан ҳам оз 12-15 йил турган.

Адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра, дракон ва Африка баобоб дарахти энг кўп яшаркан. Африка баобоб дарахти 5150 йил, дракон эса 6000 йил яшаганлиги аниқланган.

Пояларининг шакли ва яшовчанлигига қараб, барча гулли ўсимликлар: дарахт, бута, чала бута, ўт ўсимликларига бўлинади.

Дарахт ўсимликлар - асосан кўп йиллик, йирик, яхши ривожланган пояга эга бўлган ва кучли равишда иккиламчи тартибда йўғонлашган танали ўсимликдир.

Бута ўсимликлар асосан кўп йиллик бўлиб, бир неча пояси бўлиши билан фарқ қилади. Ўсимликнинг ер устки қисми илдиз бўғзидан бошлаб шохлайди. Пояси иккиламчи тартибда йўғонлашиб, бўйи 4-5 метрдан ошмайди. Марказий Осиёда ўсадиган зирк, жинғил, жийда, бодом, анор каби ўсимликлар шулар жумласидандир.

Чала бута ўсимликлари пояларининг пастки қисми ёғочланиб, усти пўкак билан қопланади. Поянинг шу қисмини қишда совуқ урмайди, қолган учки, яъни новдалари ёғочланмай ташқи томондан эпидермис билан ўралган қисмини эса совуқ уриб кетади. Эрта кўкламдан бошлаб поянинг совуқ урмаган қисмидан янги куртак кўкара бошлайди. Бунга чўл шувоғи, изень, астрагал, шунингдек, шўраклар мисол бўлади.

Ўт ўсимликлар яшовчанлигига қараб уч гуруҳга бўлинади: бир йиллик, икки йиллик, кўп йиллик ўт ўсимликлар. Бир йиллик ўт ўсимликлар (арпа, буғдой, кунгабоқар, зиғир) йил давомида уруғдан униб вегетатив органларини ривожлантириб, гуллаб мева ҳосил қилади ва нобуд бўлади.

Икки йиллик ўт ўсимликлар икки йил яшайди. Улар биринчи йили ер усти ҳам ер ости вегетатив органларини ҳосил қилади. Бу органларда йил бўйи органик моддалар тўпланади. Ана шундан ўсимликлар биринчи йили илдизмева, пиёзбош, бўғим оралиғи қисқарган новда чиқаради. Иккинчи йили эса нормал ривожланган новдани ҳосил қилиб гуллайди, уруғ ҳосил қилади ва нобуд бўлади. Бундай ўсимликларга шолғом, турп, лавлаги, сабзи, пиёз ва карам мисол бўла олади. Бу ўсимликлар маданий ҳолда икки йиллик бўлиб, ёввойилашган турлари кўп йил яшайди.

Кўп йиллик ўтларнинг ҳаёти бир неча ўн йиллар давом этади, лекин ер усти органларида гул ҳосил қилиб, уруғ етиштиргандан сўнг нобуд бўлади, ер остида эса узоқ яшовчан вегетатив органлари қолади. Бу органларидан ҳар йили қайтадан кўкариб чиқаверади. Ана шундай ўсимликларга қоқи, йўнғичқа, ялпиз, қулупнай, бинафша, ғумай, лола каби ўсимликлар киради. Тоғли зоналарда ўсадиган тағсағиз юз йилгача умр кўриши аниқланган. Кўп йиллик ўтлар ичида қисқа муддатли вегетацион даврга эга бўлган ўсимликлар ҳам учрайди. Уларнинг ер остида илдизпояси, туганаги, пиёзбошчаси бўлиб, бундай ўсимликларни эфимироид деб аталади. Эфимироидларга лола (tulipa), бойчечак (gagia), заъфар (crocus), ранг (carex), савринжон (colchicum) каби ўсимликлар киради.

Вегетатив даври қисқа бўлган бир йиллик ўт ўсимликлар эфимерлар деб аталади. Уларнинг ўсишига қулай шароит бўлганда ўсиб, гуллаб, уруғ етиштириб, нобуд бўлади. Бунга учма ўт (ceratocephalus), читир (euclidium), малколмия (malcolmia), шотара (Fumaria) ва бошқалар киради. Ўсимликларнинг уруғ ҳолатда тинч сақланишига анабиоз дейилади.
Новда

Ўсимликлар морфологиясида баргли, куртакли поя новда деб аталади. Новда асосан куртакнинг ривожланишидан ҳосил бўлади. Новданинг учидаги доимий куртак унинг юқорига қараб ўсиши учун хизмат қилади. Учки куртакнинг остида, барг қўлтиғида ҳам куртаклар жойлашган бўлиб, улар ён куртакпоялар деб аталади (27-расм). Ён куртаклар новдада кетма-кет ва карама-қарши жойлашади. Новдадаги ён куртаклар икки хил бўлиб, уларнинг бири ён новда иккинчиси эса гул ва барг ҳосил қилади.

Ё

27-расм. Новданинг тузилиши:

1 – тепа куртак, 2 – ён куртак,

3 – бўғим оралиғи, 4 – барг ўрни,

5 - бўғим, 6 – куртак тангачаларнинг бириккан жойи, 7 – ясмиќчалар, 8 – ўтказувчи боғламлар.


н новда ҳосил бўладиган куртак вегетатив куртак, гул ҳосил қиладиган куртак эса генератив куртак дейилади. Вегетатив куртакнинг учи ўткир, ўзи эса бироз ялпоқроқ бўлади. Генератив куртак эса юмолоқ ва бироз йирикдир. Куртаклар новданинг бўғим қисмида жойлашади. Новданинг йўғонлашган қисмига бўғим деб аталади. Бўғимда барг, барг қўлтиғида эса ҳамма вақт куртак ўсади. Новда билан барг орасидаги бурчакка барг қўлтиғи дейилади. Икки бўғим орасидаги масофа бўғим оралиғини ташкил қилади ва у узун ёки қисқа бўлиши мумкин. Мева дарахтларнинг қисқа бўғимли новдаларида генератив куртаклар ривожланиб, мева ҳосил қилади. Узун бўғимли новдаларда эса фақат вегетатив куртак бўлади ёки умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Новдалардаги ривожланмаган куртак яширин куртаклар дейилади. Яширин куртак зарурият туғилгунча тинч ҳолатда туради. Мобода новданинг тепа куртаги қирқилса ёки шикастланса, яширин куртак кўкара бошлайди. Агар бу куртак ҳам бўлмаса новданинг истаган жойидан қўшимча куртак ҳосил бўлади. Тол, терак, тут каби дарахтлар қирқилади ёки каллакланади. Шундан кейинги уларнинг ўсиши қўшимча ёки яширин куртаклар ҳисобига бўлади. Қўшимча куртаклар янги новдага айланади. Новдада ясмиқчалар ҳам бўлади. Ясмиқча сийрак жойлашган ҳужайралар бўлиб, пўсти пўккаклашиб улар орасидан бемалол ҳаво, сув буғлари ўта олади. Ясмиқча эпидермисдаги устица вазифасини бажаради.

Барги тўкилган новдада ярим доира шаклидаги барг ўрни қолади. Бу ўрин юқорисида қишловчи куртак ўрнашиб, унинг устини смола шимиб олган қўнғир рангли қаттиқ қобиқлар(совуқ урмаслиги учун) қоплайди. Эрта кўкламда бу куртаклар новда ёки гул ҳосил қилади. Новдалар маълум систематик гуруҳ ўсимликларига хос равишда шохлайди. Шохланиш қуйидаги усулда бўлади:



Дихотомик шохланишда поя маълум бир миқдорда ўсгач, учки қисми иккига бўлинади, кейинроқ поянинг учи яна икки бўлиниб кетади ва ҳоказо. Бундай шохланиш лишайниклар, плау тоифалар ҳамда қирққулоқтоифаларда учрайди. Дихотомик шохланиш жуда ҳам қадимги шохланиш бўлганлиги учун гулли ўсимликларда учрамайди.

Моноподиал шохланишда поянинг учки куртаги ўсимлик нобуд бўлгунча ўсишни давом эттираверади. Унинг ён куртаклардан ён новдалар ҳам ҳосил бўлиб туради. Шунинг учун ҳам дарахтларнинг асосий пояси ўсиб йўғонлашади ва йириклашиб кетади. Қарағай, тилоғоч, мирзатерак каби дарахтларнинг катта бўлишлиги шундан деб ҳисоблаш мумкин.

Симподиал шохланишда асосий поядаги учки куртак маълум вақтдан сўнг ўсишдан тўхтайди. Бунда у гулга, айрим ўсимликларда эса тиканга ёки жингалакка айланади. Унинг остидаги ён куртак эса ўсишни давом эттиради. Бундай ўсиш бир неча бор қайтарилади. Ана шундай шохланишда новдалар қисқа, яъни сербўғим бўлади. Барглар қалин жойлашган симподиал новдаларни кўпинча мева берувчи шох деб аталади.

Масалан, олма, ўрик, узум, ғўза, помидор ва бодринглар симподиал шохланишга эга. Бундай шохларда гул, мева ва уруғ ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам мева дарахтларида кўпинча моноподиал шохлар кесиб ташланиб, симподиал шохлар қолдирилади. Бу эса мева дарахтларидан юқори ҳосил олишда муҳим агротехник омил ҳисобланади. Симподиал шохларини кўпайтириш учун экинлар чеканка қилинади.

Г
28-расм. Шохланиш типлари: 1 – дихотомик, 2 – моноподиал, 3 – симподиал, 4 – сохта дихотомик, 5 – плаунда дихотомик шохланиш, 6 – сарвининг моноподиал шохи, 7 – нокда симподиал шохланиш, 8 – қароли, 9 – сиренда сохта дихотомик шохланиш

улли ўсимликларда симподиал шохланиш устун туради. Симподиал шохланишга эга бўлган ўсимликларнинг бўйи бирмунча паст бўлади, чунки тепа куртак ўз функциясини тўлиқ бажармайди, натижада ён новдалар тез ривожланади. Бу новдалар эса кўплаб уруғли мева ҳосил қилади. Моноподиал шохланиш новдаларни ўстирса, симподиал шохланиш гул ҳосил қилиб, уруғ, мева тугишда қатнашади. Ҳам симподиал, ҳам моноподиал шохланиш нок, ғўза, олма, чинор каби ўсимликларда учрайди.

Сохта дихатомик шохланишда новданинг учки куртаги ўсишдан тўхтаб, гулга айланади, унинг остида карама-қарши жойлашган куртак эса ўсиб, иккита новда ҳосил қилади (28-расм). Бу новдалар ҳам маълум вақтдан сўнг ўсишдан тўхтайди, учки куртак гулга айланади, яъни юқоридаги жараён такрорланади. Бундай шохланишни сирень, каштан, бангидевона, чиннигул каби ўсимликларда кузатиш мумкин.

Тўпланиш. Ғалласимон ўсимликлар ўзига хос шохланишга - тупланишга эга. Ғалласимон ўсимликлар тупланганда ер ости ва усти бўғинларидан бир қанча қўшимча илдизларни хосил қилади ва улар попук илдизлар дейилади. Куртаклар ўсиб новдаларга айланади, айрим тур ғалласимон ўсимликларда эса куртаклар бўғинли новдалар ҳосил қилади. Бу новдаларнинг бўғинлардан ҳам қўшимча куртаклар чиқиши ва уларнинг яна новдаларга айланиши характерлидир.
Шакли ўзгарган (метаморфозлашган) новдалар

Шакли ўзгарган новдалар ер ости шакли ўзгарган ва ер усти шакли ўзгарган новдаларга бўлинади (29-расм).



Ер ости шакли ўзгарган новдалар. Илдизпоя - ер ости шакли ўзгарган новда бўлиб, асосан кўп йиллик ўт ўсимликларда учрайди. Илдизпоя ташқи кўринишдан илдизга ўхшаб кетади, лекин морфологик ҳам анатомик тузилиши жиҳатидан тубдан фарқ қилади. Илдизпоядаги яхши ривожланган бўғимларда қалин, рангсиз, қобиқсимон барглар бўлади. Бўғимдан қўшимча илдизлар ўсади. Баъзан илдиз бўғимидан қўшимча куртаклар бу куртаклардан эса ер ости ҳамда усти новдалар ўсиб чиқади. Илдизпоянинг учи илдиз қини билан эмас, куртак билан тугайди. Масалан, ғумай, ажриқ ва буғдой тез кўпаядиган илдизпояли ўт ўсимликлардан ҳисобланади.

Маълумки, илдизпоя ҳам вегетатив кўпаювчи, ҳам захира озиқ моддалар тўпловчи органдир.

Шунинг учун ҳам унинг майда-майда бўлаклари мустақил кўкариб чиқаверади. Ўсимликларда қисқа ҳамда узун илдизпоя бўлади. Қисқарган илдизпоя гулсапсар, канна, силфия каби ўсимликларда, узун илдизпоя эса қамишда, ғумайда учрайди. Қисқарган илдизпоя симподиал, узун илдизпоя эса моноподиал шохланишга эга.

Туганак. Ер ости новданинг жуда йўғонлашган ҳамда сер этли қисми туганак деб аталади. Туганак ер ости ва усти шакли ўзгарган новдалардан ҳосил бўлади. Ер ости туганак картошка ва тапинамбурда учрайди. Тупроққа экилган картошка тугунагининг куртакларидан поялар ўсиб, барглари яхши ривожлангандан сўнг поянинг ер ости қисмидаги оқ рангли поялар столон деб аталади. Баргда тайёр бўлган фотосинтез маҳсулоти крахмал столоннинг учида тўплана бошлайди, натижада столоннинг учи йўғонлашиб туганакни ҳосил қилади. Ер ости туганак шакли ўзгарган новда бўлганлиги учун унда куртаклар жойлашган. Куртакларда майда қобиқсимон барглар ҳам бўлади. Куртакнинг ўрни туганак кўзчаси деб аталади. Ҳар бир кўзчада бир нечта куртак бўлади. Туганакда куртаклар спиралсимон жойлашади. Туганакнинг сталонга бириккан томони туби, карама-қарши томони эса учки қисми дейилади. Энг кўп кўзча туганакнинг учки қисмида бўлади. Туганак ҳам илдизпоя сингари захира озиқ моддалар тўплайди, у тупроқ остида жойлашганлиги учун кам шикастланади ва вегетатив кўпайиш учун хизмат қилади. Картошка тугунагида крахмал, тапинамбур тугунагида инулин моддаси тўпланади.

Карамнинг кольраби турида захира озиқ моддалар поя қисмида тўпланади. Кольраби карами ташқи кўринишидан турп илдизмевасига ўхшаб кетади, лекин туганакда куртакнинг бўлиши билан фарқ қилади. У ер усти туганакдир.



Бўғим оралиғи қисқарган новда. Бундай новдаларни пиёз, карам ва илдизмевали ўсимликларда учратиш мумкин.

Пиёзбош ер ости шакли ўзгарган, бўғим оралиғи қисқарган новда бўлиб, бу новдада мутлақо хлорофилл доначалари бўлмаган қалин, ўзида озиқ моддалар тўпловчи, рангсиз ва қобиқсимон шаклдаги барглар жойлашган. Қобиқсимон барг ўзида захира озиқ моддалар тўплаб, уларнинг ўртасида жойлашган куртакни ноқулай шароитдан сақлайди. Эрта кўкламда шу озиқ модда ҳисобига куртак униб, ҳақиқий новдага айланади, новдада гул, гулдан уруғ пайдо бўлади. Бошкарам эса гигант куртакка ўхшаб кетади. Унинг бўғим оралиғи қисқарган новдасида йирик яхши тараққий этган барглар зич жойлашади, ўзида озиқ моддаларни тўплайди. Бошкарам устидан ўраб турувчи барглари хлорофилл доначаларига бой бўлиб, ичкарида жойлашган баргларда эса хлорофилл доначалари бирмунча кам бўлади. Бу барглар ҳам ўзида захира озиқ моддаларни тўплайди ҳам новданинг ўсиш нуқтасини ноқулай шароитдан асрайди.



Пиёзбоштуганак. Пиёзбош билан туганак орасида оралиқ шакли бўлиб, ташқи кўринишидан пиёзбошга ўхшаб кетади лекин захира озиқ моддалар унинг баргида эмас, новдасида тўпланади. Шунинг учун ҳам унинг новдаси кенгайиб, пиёзбош шаклини олади. Бундай пиёзбош туганакни гладиолус, заъфар каби ўсимликларда учратамиз.

Ер устки шакли ўзгарган новдалар. Ўсимликларнинг ер усти новдалари ҳам ўз шаклини ўзгартириб, маълум бир функцияларни бажаради. Бундай новдалар бир неча хил бўлади.

Тикан. Асосан қурғоқчилик зоналаридаги ўсимликларда кўпинча тиканнинг борлигини кўрамиз. Бундай тиканлар новданинг морфологик белгиси бўлмасдан, балки шакли ўзгарган органлар ҳисобланади. Агар тикан новданинг барг қўлтиғидан чиқса, шакли ўзгарган новда бўлади, чунки барг қўлтиғида фақат куртак бўлиб, бу куртакдан ён новда ёки гул ҳосил бўлиши керак. Лекин уларнинг ўрнига тикан ўсиб чиқади. Айрим ўсимликларда (масалан, янтоқда) тикандан куртак ривожланиб гул ва мева тугади. Тиканнинг бундай белгилари янтоқда шакли ўзгарган новда эканини исботлайди. Дўлана, ёввойи нок, анор каби ўсимликларда ҳам тикан бор. Демак, ўсимликлар сувни кам буғлантириш учун ён новдаларини қисқартириб тиканга айлантирган. Тикан эса ўз навбатида ўсимликларни ҳайвонларга ем бўлишидан сақлайди. Жингалак. Айрим ўсимликларнинг ён новдалари метаморфозга учраб, жингалаклар ҳосил қилади. Жингалак асосан айрим лиана ўсимликларда бўлади. Бундай ўсимликлар жингалаксиз ўз гавдасини тик тутолмайди. Ток, қовоқ, бодринг каби ўсимликларда ана шундай жингалаклар бўлиб, улар шакли ўзгарган новдалар ҳисобланади.



1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет