Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари ”кафедраси Абдуллаева Мухайё Искандаровна ” Миллий ғоя ва маънавият асослари” ”фанидан маъруза матнлари мажмуаси бухоро



жүктеу 1.1 Mb.
бет1/5
Дата30.04.2016
өлшемі1.1 Mb.
  1   2   3   4   5
: files
files -> Шығыс Қазақстан облысындағы мұрағат ісі дамуының 2013 жылдың негізгі бағыттарын орындау туралы есеп
files -> Анықтама-ұсыныс үлгісі оқу орнының бланкісінде басылады. Шығу n күні 20 ж
files -> «Шалғайдағы ауылдық елді мекендерде тұратын балаларды жалпы білім беру ұйымдарына және үйлеріне кері тегін тасымалдауды ұсыну үшін құжаттар қабылдау» мемлекеттік қызмет стандарты
files -> «Наркологиялық ұйымнан анықтама беру» мемлекеттік көрсетілетін қызмет стандарты Жалпы ережелер «Наркологиялық ұйымнан анықтама беру»
files -> Регламенті Жалпы ережелер 1 «Мұрағаттық анықтама беру»
files -> «бекітемін» Шығыс Қазақстан облысының тілдерді дамыту жөніндегі басқармасының басшысы А. Шаймарданов
files -> «бекітемін» Шығыс Қазақстан облысының тілдерді дамыту жөніндегі басқармасының бастығы А. Шаймарданов
files -> Шығыс Қазақстан облысының тілдерді дамыту жөніндегі басқармасының 2012 жылға арналған операциялық жоспары
files -> Тарбағатай ауданының ішкі саясат бөлімі 2011 жылдың 6 айында атқарылған жұмыс қорытындысы туралы І. АҚпараттық насихат жұмыстары
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги
Бухоро Вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари ”кафедраси
Абдуллаева Мухайё Искандаровна

Миллий ғоя ва маънавият асослари” ”фанидан


МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

МАЖМУАСИ

Бухоро


«Кўрилди» «Тасдиқлайман»

Ўқув ишлари бўйича проректор: БВПКҚТ ваМОИ ректори:

__________Г.Р.Акрамова. __________ А.К.Сафаров

«_____» « _________»2012 й «_____» «_________» 2012 й

Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари ”кафедраси


Абдуллаева Мухайё Искандаровна

Миллий ғоя ва маънавият асослари”фанидан



МАЪРУЗА МАТНЛАРИ МАЖМУАСИ

Маъруза матнлари мажмуаси “Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедрасининг 26.01.2012 йил 1/4- сонли қарори билан институт илмий кенгашига тавсия этилди ва кенгашнинг 03.02.2012 йил 1/3- сонли қарори билан нашрга берилди.
Муаллиф: - М.И.Абдуллаева, ВПКҚТ ва МОИ "Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари" кафедраси катта ўқитувчиси.

Тақризчи: - Й.Ҳайдаров, ВПКҚТ ва МОИ "Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари" кафедраси мудири,тарих фанлари номзоди, доцент.

Муҳаррир: - М.Қ.Орипова, ВПКҚТ ва МОИ Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари" кафедраси ўқитувчиси.


МАВЗУЛАР


Маъруза

Амалий

Жами




III. Миллий гоя ва маънавият асослари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 451-сонли Қарори ва унинг аҳамияти.

2

-

2


Ғоя ва мафкура тушунчаларининг мазмуни ва моҳияти. “Кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг амалга оширилиши.

2

-

2


«Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси». Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик Палатаси ва Сенатининг кушма мажлисидаги маърузасининг мазмун-мохияти.

-

2

2

Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси. Ўзбекистонда мафкуравий муаммолар. Мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружлар.

-

2

2


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарининг мазмун-моҳияти.

2

-

2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарининг мазмун-моҳияти.

-

2

2

2012 йил “Мустаҳкам оила йили”Давлат дастурининг мазмун-моҳияти.

-

2

2

Жами:

6

8

14


Кириш.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин халқимиз ва жамиятимизнинг манфаатларига мос равишда янги миллий ғоя ва миллий мафкураси шаклланди.

Биз халқимизнинг дунёда хеч кимдан кам бўлмаслигини, фарзандларимизнинг бизданда кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, хеч шубхасиз, беқиёс ахамият касб этади. Агар биз бу масалада хушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва маъсулиятимизни йўқотсак, бу ўта мухим ишни ўз ҳолига, ўзбўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланадиган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир- оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин.

Ғоят муҳим ва ҳал қилувчи масала бўлган ёшларимизни бегона ва ёт ғояларнинг хуружларидан ҳимоялана оладиган ва уларни хуружларига қарши тура оладиган хар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш вазифаларини ташкил этади. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устивор йўналишларидан бири эса маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказишдир. Ўзбекистон Президентининг 2006 йил 25 августдаги "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги қарорининг қабул қилиниши хам ватанимиз мустақиллигининг маънавий ғояларини мустахкамлаш, миллий анъналаримизни, урф одатларимизни асраб-авайлаш халкимиз айниқса, ёшларни қалби ва онгига она юртга муҳаббат садоқат туйғуларни чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб ахамият касб этмоқда.

Мазкур устивор йўналиш заминида халкимизнинг келажаги, унинг бахту-саодатини ўз умрининг мазмуни деб билишдек азалий анъана ётади. Хозирги даврда жахон миқёсида глобаллашув жараёни кечаётган миллий манфаатларимизга бегона бўлган турли зарарли мафкуралар кучайиб бораёттан бир шароитда ўсиб келаётган ёшларни келажагимизнинг хақиқий эгалари сифатида шакллантиришлари учун кенг қамровли шарт-шароитларни яратиш стратегик ахамият касб этмоқда. Шу ўринда мамлакатимиз Президенти томонидан 2012 йилни "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилиниши, унда белгиланган йўналишларнинг устивор вазифаси жамият таянчи бўлган оиланинг мустаҳкам бўлишини таъминлайдиган Давлат дастурининг ишлаб чиқилиши катта ахамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги "ИНСОН МАНФААТЛАРИ УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ - БАРЧА ИСЛОҲОТ ВА ЎЗГАРИШ-ЛАРИМИЗНИНГ БОШ МАҚСАДИДИР" маърузасида хам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилган. бизнинг ҳамма ишларимизда – бу иқтисодий сиёсатимизни шакллантириш масаласи ёки иқтисодиётни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш дастурини ҳаётга татбиқ этиш бўладими, ижтимоий соҳа, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида эртанги ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларни белгилаб олиш бўладими -буларнинг барчасида биз учун фақат битта масала энг устун ва ҳал қилувчи ўринда туради. У ҳам бўлса, инсонманфаатларининг устуворлигидир.

Халқимизнинг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини изчил ва босқичма-босқич юксалтириб бориш бўйича бизнинг асосий мақсадимиз ҳам ана шундан иборат. Шу сабабли барча режаларимиз, ресурс ва имкониятларимиз пировард натижада ана шу бош мақсадимизни амалга оширишга қаратилмоги керак

2012 йил “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини амалга ошириш учун 2012 йилда молиялашнинг барча манбалари ҳисобидан қарийб 4 триллион 400 млрд. сўм. ва 370 млн. доллардан ортиқ маблағ йўналтирилиши режалаштирилмоқда. Бу маблағнинг 60 фоизга яқинини давлат маблағлари, 25 фоизини тижорат банклари кредитлари, қарийиб 15 фоизини масъул ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳамда 360 млн.доллардан ортиғини халқаро институтлар ва донор мамлакатлар маблағлари ташкил этади.

Муҳтарам, Президентимиз Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият-енгилмас куч» китобида одамзот учун ҳамма замонларда ҳам энг буюк бойлик бўлиб келган маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, бу мураккаб ва серқирра тушунчанинг назарий ва амалий томонлари ҳар томонлама кенг қамровли фикр ва хулосалар орқали таҳлил этилади. Айни пайтда истиқлол йилларида юртимизда миллий маънавиятимизни тиклаш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган улкан ишлар, бу борада олдимизда турган мақсад ва вазифалар ҳақида атрофлича фикр юритилади. Бугунги мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва юксалтириш, айниқса ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарали ғоя ва мафкуралар таъсиридан сақлаш ва ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

«Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» фани мустақиллик йилларида республика таълим тизимига жорий қилинган ўқув фанидир. Зеро, миллий ғоянинг мазмун-моқияти И.А.Каримовнинг асарларида ва маърузаларида кенг ва чуқур асослаб берилган. Миллий ғоя ўқув фаннинг асосий вазифаси юртимизда Озод ва Обод Ватан, Эркин ва Фаровон ҳаёт барпо этишга хизмат қиладиган яхлит ва изчил таълимотни ёшларимиз қалби ва онгига сингдириш тўғрисидаги билимлар тизимидан иборат.

Бу фан аввало ушбу таълимотнинг тарихий манбалари, илмий, фалсафий, дунёвий бўлиши ўзига хос шаклланиш қонуниятлари ва хусусиятларини босқичма-босқич ўрганишни назарда тутади. Миллий ғоя унинг асосий тушунча ва тамойиллари, биринчи галда халқимиз даҳоси ва миллатимиз маънавияти, миллий ва умумбашарий қадриятлар, мустақил давлат барпо этиш йўлидаги бой тажрибаларимизга асосланади ва улардан озиқланади. Бироқ ҳар қандай дарахтдан мўл ҳосил олиш учун фақат кўчат ўтқазишнинг ўзи етарли бўлмаганидек, миллий ғоянинг кутилган самарани бериши учун уни жамиятимиздаги турли ижтимоий қатлам ва тоифалар манфаати нуқтаи назаридан мутассил равишда бойитиб бориш талаб этилади. Чунки миллий ғоя халқимиз ва миллатимизнинг тараққиёт тамойилларини кўрсатпб борувчи умуммиллий ва дастур бўлиб, унда жамиятимизнинг ривожланиш диалектикаси акс этиб бориши керак.

Бу жараёнда, айниқса, миллий ғоянинг тамойилларини кенг халқ оммаси, аввало униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва онгига энг таъсирчан йўллар ва самарали усуллар билан сингдириш муҳим вазифа ҳисобланади.



1-мавзу. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПК-451-сонли Қарори ва унинг аҳамияти.

Режа:

  1. Қарорда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш учун бу тизимга киритилган янгиликлар.

  2. Қарорда белгилаб берилган асосий вазифалар.

  3. Ислоҳотлар туб моҳиятини, эришилган ютуқларни ишонарли, асосли, таҳлилий тарзда ҳаққоний ёритиш.

Адабиётлар рўйҳати


  1. Ўзбекистон Республикаси Президентииинг2006 йил 25 августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий - маърифий ишлар самарадорлигиии ошириш тўғрисида»ги 451-сонли Қарори “Халқ сўзи” 26 август

  2. Каримов И.А. "Юксак маънавият-енгилмас куч" Тошкент «Маънавият 2008”

  3. Каримов И.А. «Энг асосий мезон-ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш” Т:. 2009

  4. Каримов И.А. "Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли". - Т.: "Ўзбекистон", 1992 й.

  5. Каримов И.А. "Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура". -Т.: "Ўзбекистон", 1993 й.

  6. Каримов И.А. "Биздан озод ва обод Ватан қолсин". - Т.: "Ўзбекистон", 1994 й.

  7. Каримов И.А. "Тарихий хотирасиз келажак йўқ".-Т.: "Ўзбекистон", 1998 й.

  8. Каримов И.А. "Жамиятимиз мафкураси халқни - халқ, миллатни - миллат қилишга хизмат этсин". - Т.: "Ўзбекистон", 1998 й.

  9. Каримов И.А.. "Озод ва обод ватан, эркин ва фарорвон ҳаёт - пировард мақсадимиз". - Т.: "Ўзбекистон", 2000 й.

  10. Каримов И.А. "Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари". - Т.: "Ўзбекистон", 1997 й.

  11. Каримов И.А. "Маънавий юксалиш йўлида". - Т.: "Ўзбекистон", 1998 й. .Каримов И.А. "Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари". - Т.: "Ўзбекистон", 2002 й.

Н.Каримов И.А. "Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман". - "Фидокор" газетаси, 2000 йил 8 июн.

12.Каримов И.А. "Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли". - Т.: "Ўзбекистон", 2007 й.

14.Каримов И.А. "Асосий мақсадимиз - юртимизда эркин ва обод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият билан давом эттиришдир". -"Халқ сўзи" газетаси, 2007 йил 8 декабрь.

15.Каримов И.А. "Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир". -"Халқ сўзи" газетаси, 2008 йил 9 февраль.

18.Президент И.А.Каримовнинг 2009 йил 26- январдаги "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги давлат дастури тўғрисида"ги Қарори. "Халқ сўзи", 2009 йил 27-январ.

19. "2008 йилда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш чора - тадбирлари" дастури. "Халқ сўзи" газетаси, 2008 йил 12 февраль.

20.Каримов И.А. "Ватанимизнинг босқичма - босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш-бизнинг олий мақсадимиз".-"Халқ сўзи" газетаси, 2008 йил 6 декабрь.

21.Қуръони Карим. - Т.: "Чўлпон", 1993 й.

22.Абу Наср Форобий. "Фозил одамлар шаҳри". - Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1993 й.

23.Алишер Навоий. "Маҳбуб ул - қулуб". - Т., 1987 й.

24.Абдулла Авлоний. "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ".-Т.: "Маънавият", 2000 й.

25.Маънавият юлдузлари. - Т.: Абдулла Қодирий номидаги нашриёт, 1999 й.

26.0тамуродов С, Хусанов С. Маънавият асослари. Маъруза матнлари.-Тошкент, 2000

27.Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар.-Т.: "Ўзбекистон", 2000 й.

28.Қудратуллаев Ҳ.С. ва бошқалар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Узбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли», «Асосий мақсадимиз-юртимизда эркин ва обод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият билан давом эттиришдир» ҳамда «Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш-барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир» номли маърузаларини ўрганиш бўйича тавсиялар.- Т., 2008 й.

29. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Юксак маънавият-енгилмас куч" асарини таълим муассасаларида ўрганиш бўйича

тавсиялар.-Т., 2008 й.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПК-451-сонли Қарори ва унинг аҳамияти »

машғулотининг технологик харитаси

Иш босқичлари ва вақти

Фаолият мазмуни

Таълим берувчи

Таълим олувчилар

1. Мавзуга кириш

(15 дақиқа)


1.1.Мавзу номини айтади. Экрангамавзунинг тузилмавий мантиқий чизмасини чиқаради, мавзулар рўйхати билан таништиради ва уларнинг мазмунини қисқача ёритади .

1.2.Биринчи машғулот мавзуси, унинг мақсади ва ўқув фаолияти натижаларини эълон қилади.

1.3.Кластер асосида ўтиладиган мавзунинг мазмуни ва моҳиятини қисқача ёритади .


Тинглайдилар.

Тинглайдилар



2-босқич


Асосий босқич

(55 дақиқа)



2.1. Тингловчилар билимини фаоллаштириш мақсадида савол-жавоб усулини қўллайди:

  • Миллий ғоя тарғиботи деганда нимани тушунасиз?

  • Қарорда белгиланган асосий вазифаларнинг моҳиятини тушунтириб беринг.

2.2. Жавобларни тўлдиради, умумлаштиради ва бугунги ўқув машғулотида ушбу саволларга кенгроқ жавоб олишларини айтади.

2.3. Тингловчилар диққатини мавзунинг асосий жиҳатларига каратади, уларнинг долзарб ва аҳамиятли эканини асослайди.

2.4. Ислоҳотлар туб моҳияти тахлилий тарзда ёритиш буйича фикр билдиришларини сўрайди. Ушбу вазифани ФСМУ техникаси ёрдамида амалга ошириш кераклигини айтади ва ФСМУ техникасининг қоидасини тушунтиради. Вазифани барча тингловчилар якка тартибда бажаришларини айтади.

Тингловчилар фаолиятини кузатади, уларни йўналтиради, зарур маслаҳатлар беради.

2.5. Бир нечта тингловчининг иш натижасини текширади, тингловчилар билан биргаликда муҳокама қилади. Зарур бўлса, қўшимчалар киратади ва ушбу савол бўйича тўлиқ маълумот беришини айтади.

2.6. Режанинг иккинчи саволига доир бўлган слайдларни экранга чиқаради ва ҳар биттасини тўлиқ ёритади.

2.7. Мавзу бўйича тингловчиларда юзага келган саволларга жавоб беради


Саволга жавоб берадилар. Фикрларини билдирадилар.

Тинглайдилар, зарур маълумотларни ёзиб оладилар.


Вазифани якка тартибда бажарадилар.

Иш натижасини тақдим киладилар.

Тинглайдилар, зарур маълумотларни ёзиб оладилар.




3.

Якуний босқич

(10 дақиқа)


3.1. Мавзу бўйича якуний хулосалар қилади. Мазкур мавзу буйича эгалланган билимларнинг долзарблиги ва аҳамиятли эканини алоҳида қайд этади ҳамда келажакда ушбу билимлардан қаерларда фойдаланиши мумкинлиги ҳақида маълумот беради.

3.2. Мустақил ишлаш учун вазифа беради: (1) ўтилган мавзу асосида Б/Б/Б жадвалини тўлдириб келиш. Б/Б/Б жадвалини тўлдириш қоидасини тушунтиради;



Саволлар берадилар.

Вазифани ёзиб оладилар.



1. 2006 йил 25 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 451-сон Қарори қабул қилинди.

Қарорда таъкидланганидек, Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Миллий ғоя мустақиллик йилларида шаклланган, ўзига хос фалсафий асоси, илмий-назарий ва тарихий илдизларга эга бўлган яхлит таълимотдир. Президент Ислом Каримов томонидан яратилган ушбу назария мамлакат тараққиётининг объектитив зарурати, миллий ривожланишнинг қонуний ҳосиласи сифатида Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этаётган халқимизнинг мақсад-муддаолари ва орзу-интилишларини ифодалайди.

Халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатни шакллантириш, ён атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустаҳкамлиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тожовузларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ушбу соҳадаги ишларни, жумладан, Республика маънавият ва маърифат кенгашининг фаолияти ва таркибий тузулишини қайта кўриб чиқиш тақозо этилди.

Қарорда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш учун бу тизимга қандай жиддий янгиликлар киритилди.

Ташкилий жиҳатдан тўрт муҳим янгилик юз берди.

Биринчиси- Республика Маънавият ва маърифий кенгашига раислик қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири зиммасига юклатилди. Тўққиз кишидан иборат Кенгаш Бошқаруви ташкил этилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимларига эса ҳудудий кенгашларга рахбарлик қилиш вазифаси юклатилди.

Иккинчиси- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шататлар жадвалига қўшимча равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси штати (жами 14 та штат бирлиги) киритилди. У жойлардаги маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ҳамда ўзаро мувофиқлаштиришда Жўқорғи Кенгес Раиси ва ҳокимларга бевосита ёрдам беради. Шуни таъкидлаш лозимки, бу вазифада иўлайдиган киши том маънода маънавиятга, ҳақиқий мафкурачи, шундай салоҳиятга эга етук мутахассис- билими, тажрибаси етарли кадр бўлиши зарур.

Учинчи янгилик шуки, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳузурида шу пайтгача фақат ютиб олган грантлари асосида фаолият олиб берган Миллий мафкура илмий тарғибот маркази давлат бюджетидан молиялаштириладиган Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказига айлантирилди, унга 9 та янги штат бирлиги ажратилди. Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Энг муҳими, миллий ғоя ва мафкура масаласи билан боғлиқ муаммоларни, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, устувор йўналишларни аниқлаш, уларнинг аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш;



Илмий-амалий дастурларни ишлаб чиқиш;

Иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга йўналтирилган амалий тавсиялар тайёрлаш;

Ўз фаолияти доирасида амалга оширилган илмий изланишлар натижаларини, таҳлилий материалларнинг ҳулосаларини ОАВ орқали мунтазам равишда чоп этиб, кенг жамоатчиликка етказиш.

Тўртинчи янгилик шундан иборатки, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг ташкилий гуруҳи-ижрои идораси ҳисобланиш Республика “Маънавият-маърифат” маркази Республика Маънавият тарғибот марказига айлантирилди. Унинг таркибий тузулишида ҳам муайян ўзгаришлар қилинди. Қўшимча равишда янги Тарғиботчилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва малакасини ошириш бўлими очилди.

Шу тариқа Республика Маънавият ва маърифат кенгаши амалда икки қанотга эга бўлди. Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази илмий-назарий, рисолалар, қўлланлар ва бошқа нашрий босма маҳсулотлар ишлаб чиқади, миллий ғоя ва мафкура тарғиботи бўйича мониторинг олиб боради. Республика Маънавият тарғибот маркази бевосита амалий тарғибот ишлари билан шуғулланади. Мамлакатда маънавий-маърифий тарғибот тизимини такомиллаштиради, маънавий-маърифий ишларни уюштиради, мувофиқлаштиради, жойларда, ташкилот ва муассасаларда бу борадаги аҳволни ўрганади, уларга ёрдам кўрсатади, шу соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш тизимини йўлга қўяди.

2. Кўриниб турибдики, Қарорда вазифалар ўша муайян тарзда белгилаб берилган. Бу эса унинг ижроси учун ишни юксак даражада ташкил этишни талаб қилади. Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2006 йил 16 сентябр куни бўлиб ўтган йиғилишида ана шу Қарор ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. М.Хожиматов Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари этиб тасдиқланди.

Қарорнинг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш натижасида шундай ҳулоса чиқариш мумкин. Халқ бор экан, Ватан бор экан, Давлат бор экан, бу уч буюк бойлик бирлигига эришиш, шу бирликни шу Ватан соҳиби, шу Давлат фуқароси бўлган ҳар бир кишининг муқаддас бурчига айланиши лозим.

  1. Кўриниб турибдики, Қарорда вазифалар ўша муайян тарзда белгилаб берилган. Бу эса унинг ижроси учун ишни юксак даражада ташкил этишни талаб қилади. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2009 5 февралдаги «Таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида”ги 25-сонли буйруғи ушбу муҳим масалага бағишланган.

Дастлабки ўн йиллиги ўтиб бораётган XXI аср инсоний жамият тарихида мисли кўрилмаган тараққиётнинг янги даврини бошлаб берди. Илми-фан ва техниканинг илдам ривожи, давлатлар ва жамиятлар ўртасида интеграциянинг кенгайиши, ахборот оқимининг тезлашуви глобаллашув даврининг муҳим ҳусусиятларига айланди.

Шу билан бирга бугунги вазият баъзи сиёсий кучлар ва марказларнинг ўз ғаразли мақсадларини амалга оширишда фалсафий, мафкуравий ва информацион воситалардан усталик Билан фойдаланишга уринаётганлигини кўрсатмоқда.

Бундай шароитда Ватан ва халқ манфаатлари ифода этилган мустақил қарашлари ва фаол фуқаролик позициясига эга, мафкуравий иммунитети шаклланган ҳамда маънавий жасоратга қодир бўлган шахсни тарбиялашда оммавий-ахборот воситаларининг ўрни беқиёсдир.

Таълим муассасаларида ўқувчи-талабалар онгини маънавий ва информацион таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда ОАВи билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Энг асосий мезон-ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш” номли рисоласи мазмунидан келиб чиқадиган ёш авлоднинг маънавий-аҳлоқий тарбияси билан боғлиқ концептуал ғояларни амалга ошириш устувор, долзарб масала, вазифалар бўлиб ҳисобланади.

“Юксак маънавият-енгилмас куч” асарининг узвий давоми ҳисобланган “Энг асосий мезон-ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш” номли рисола мазмун-моҳиятини тингловчиларга етказиш, улар ўртасида учрашув ва семинарлар ташкил этиш орқали ўрганишни ташкил этиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Президент Қарори бундан буён маънавий-маърифий ишларни Янги савияда ва даражада йўлга қўйишни талаб этади.

Ислоҳотлар туб моҳиятини, эришилган ютуқларни ишонарли, асосли, таҳлилий тарзда ҳам бевосита аҳоли ўртасида, ҳам оммавий ахборот воситалари орқали изчил ва мунтазам ёритиб бориш даражасини кескин кўтариш лозим.

Бир қанча мисоллар келтирайлик. Дўконларимизда сотилаётган хориждан келтирилган нашрий маҳсулотлар, аудио, видеокассеталар, фотосуратлар, хар ҳил дисклар, кинолар, китобларнинг ғояси, мафкураси мақсади нимадан иборат, улар миллий манфаатларимиз, ғоя ва мақсадларимизга зид эмасми-буни назорат қилиш, ўрганиш, бундай хавфларнинг олдини олиш зарур.

Дин баҳонасида айнан қандай ғаразли, ёш ғоялар кириб келяпти? Буни ўз вақтида ва мукаммал тарзда аниқлаб бориш зарур. Муллалар, отинойилар маърузалари кассеталар тарзида тарқатиляпти. Бироқ айтилаётган, даъват этилаётган ғоялар замирида ёт мақсад яширин эмасми? Буни изчил таҳлил қилиб бориш, диний ва дунёвий тарғиботни ўзаро уйғунлаштириш зарурати кун сайин ортиб бораётир.

Бозор иқтисодиёти шароитида ота-онанинг боласи учун қандай дафтар ёки бошқа ўқув воситалари сотиб олишини бутунлай чеклашнинг иложи йўқ. Лекин тадбиркорлар ишлаб чиқараётган ёки яқин ва узоқ хориждан олиб келинаётган бу таълим-тарбия воситаларида беҳаё ёки, умуман, аҳлоқий жиҳатдан мактаб болалари ёшига мос келмайдиган, миллий манфаатларимизга зид ғоялар ташийдиган суратлар босилаётганининг олдини олиш учун чора кўришимиз лозим.

Телевидение орқали жаҳонда намойиш этилаётган чет эл фильмларининг хаммаси ҳам бизнинг мақсад ва муддаоларимизга мос тушадими? Буни чуқур таҳлил қилиб, бу холатларга йўл қўймаслигимиз зарур.

Қарордан шундай ҳулосага келиш мумкинки, Халқ, Ватан ва Давлатни ҳар куни ҳар лаҳзада қўриқлаш, асраш, муҳофаза қилиш шарт. Бу эса, энг аввало, одамлар, ҳусусан, ёшлар онги-тафаккури, маънавияти ва қалбида Ўзбекистон, унинг равнақи, тинчлиги, фаровонлиги учун яшаш туйғусини мустаҳкам ўрнатиш орқали кечади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25-августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарорини ҳаётга татбиқ этиш.

Ўзбекистондаги изчил маънавий янгиланиш жараёнлари, бугунги кун воқелиги ва талаблари, мазкур масалада давлат ва ҳукумат томонидан халқ таълими тизимига қўйилаётган устувор вазифаларга мос ҳолда тизимда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларни ҳар томонлама такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида янги - 2009/2010 ўқув йили “Маънавий – маърифий ишлар самарадорлиги ўқув йили” деб белгиланди.

“Маънавий – маърифий ишлар самарадорлиги ўқув йили” чора-тадбирлар режаси 5 бўлимдан, асосий йўналишлардан иборатдир.



  1   2   3   4   5


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет