Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет15/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА БАРКАМОЛ АВЛОД ВАКИЛЛАРИНИ КАСБ ТАНЛАШГА ТАЙЁРЛАШ
Т.Турдиқулов, С.А. Дониёров, А.С. Абдураимов, ГулДУ

Қудратли ва келажаги буюк давлатимизнинг ривожланиши учун баркамол авлод вакилларини мунтазам равишда ҳар томонлама – маънавий, маърифий ва касбий жиҳатдан мукамаллаштиришимиз ҳамда уларни ўз касбининг моҳир устаси қилиб тайёрлашимизни давр тақозо этмоқда.

Замонавий педагогик таълим, бугунги кунда таълим тизимини ривожлантиришда асосий тизимдан бири ҳисобланиб, унинг принципи таълим ва тарбияни биргаликда олиб боришдир. Бу принципга риоя этилса, ёшларда касб танлашни енгиллаштиради, бўлажак касбига бўлган қизиқиш, унга меҳр ва садоқат ортади. Бу эса ҳар томонлама ривожланган баркамол авлод вакилларини тайёрлашни таъминлайди, ҳур республикамизнинг онгли ва фидойи қурувчиларини тарбиялайди деган фикрдамиз.

Ўқувчиларнинг билими, фан асосларини ўрганиш чоғида олинган табиий-илмий, маънавий-маърифий билимлар асосида уларни замонавий ишлаб чиқариш техникаси ва технологияси билан таништиради ва таъминлайди, шунингдек, касблар дунёси билан таништиради.

Замонавий педагогик технология – ёшларга замонавий меҳнат, замонавий касб танлаш ишларини амалга оширишнинг зарурий негизининг методологик ва ташкилий-методик жиҳатини тўлиқ таъминлайди.

Баркамол авлод ўзларини қизиқтирган касбни шахсан узил-кесил танлашда субъектив, яъни ҳар бир кишига хос бўлган психологик омиллар ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Буни, ёшларнинг келажагини ўз қўллари билан яратиш масъулиятини ҳис қилаётганликлари ва бунга тайёр бўлиш учун анъанавий, ота-боболар меросларидан оқилона фойдаланишга, уларни давом эттиришга интилаётганликларида кўришимиз мумкин. Бу жараёнлар ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишида, фан-техника, ахборот-технология ютуқларининг равнақида янги касблар вужудга келишини таъминлайди.

Бундай замонавий касбга йўналтиришнинг мақсади замонавий педагогик таълим негизида – ўқувчиларни касбларнинг ҳар хил турларига ва инсонлар меҳнат фаолиятининг хилма-хиллиги билан таништиришга, уларни онгли равишда касб танлашга тайёрлаш юзасидан доимий иш олиб боришни вазифа қилиб қўяди.

Замонавий педагогик таълимнинг касб-корликка қизиқишни уйғотиш, бошланғич синф ўқувчилари ва ўсмирлик давридан бошланса, албатта, самара юқори бўлади. Бунинг асосий мақсади ўқувчиларда, жамият учун ҳозирги пайтда ўткир эҳтиёж сезаётган касблар ва мутахассисларга қизиқиш ва ҳурматни тарбиялашдан иборатдир.

Касб – халқ хўжалигининг махсус тайёргарлигини, махсус билимлар йиғиндисини, малакали ва меҳнат кўникмаларини тақозо этадиган муайян соҳадаги одамларнинг меҳнат фаолияти туридир.

Мутахассислик – алоҳида одамларнинг махсус таълимни юқори самарали меҳнат ва ишлаб чиқариш малакасини талаб этувчи, меҳнат фаолиятини аниқ ифодаловчи касб эгаси десак мақсадга мувофиқ бўлади.

Замонавий педагогик технология, илғор техника ва технологияларнинг жорий этилиши, ўқувчиларнинг шахсий касб-корлик режаларини мамлакатимиз халқ хўжалигининг эҳтиёжлари билан мувофиқлаштиришнинг зарурлиги, демографик вазиятнинг мураккаблашгани – баркамол авлод вакилларини барвақт касбга йўналтиришнинг аҳамиятини оширади.

Баркамол авлод вакилларининг касбга бўлган муносабатини қуйидаги жараёнлар белгилайди:

- касбга қизиқиши ва моймллиги;

- шахснинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятлари;

- ижтимоий зарурат ёки халқ хўжалигининг муайян бир касбга эҳтиёжи асосида келиб чиқади.

Касб танлаш режими, демократик давлат шароитида, педагогик ва психологик омилларни ўрганиш ва ҳисобга олиш асосида жамият ва ҳар бир шахс манфаатларининг уйғун қўшилиб кетиши йўлларини топишга даъват этади. Бу даъват ҳар бир киши учун энг мақбул касбни танлашни амалга ошириш, ёшларни ўз касбини онгли танлашга тайёрлаши керак бўлади. Касб танлашдаги хатоликлар ўз ишидан қониқмасликка, лаёқатсизликка ва масъулиятсизликка олиб келади, бу эса кадрлар қўнимсизлиги ва ижро интизоми сусайишанинг асосий сабабларидан биридир.

Касб танлашни тараққиёт жараёнининг самарали натижаси сифатида қаралса мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, унда шахс ва унинг қобилиятини, майлини, эътиқодини ва мақсадларини, олган билими ва таълимининг таъсири – асосий куч бўлади.

Баркамол авлод – шахс ривожланиш жараёнида касб танлашнинг бир қанча даврлари бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:

касбдаги фаол ҳаракат, унга боғлиқ бўлган натижа ва қониқиш ҳосил қиладиган қиёсий давр;

жамиятда ўз ўрнини белгилаш билан боғлиқ бўлган манфаатлар, қобилиятлар, қадриятлар аста-секин англанади, ва ниҳоят касб ҳақида бир қарорга келадиган синов даври;

кўпгина омиллар чамалаб кўриладиган, энг мақбул йўналиш белгиланадиган ва тор мутахассислик танланадиган – ҳақиқий танлаш даври.

Бу босқичлардан ўтишнинг тезлиги кўпроқ ёшга эмас, балки шахснинг ўзига ва ташқи омилларга, жумладан катталар, хусусан таълим ва тарбия берувчи педагоглар ёрдамига ва маънавий-психологик баркамоллигига боғлиқ бўлади. Бу жараён муқаррар бўлиб, ривожланишга сабаб бўлган омиллар ва кетма-кет қабул қилинадиган бир қанча қарорларни шарт қилиб қўяди. Пировардида ҳамма имконият ва хоҳишни бирлаштирадиган – якуний қарор билан тугалланади.

Ўқувчиларни касбга йўналтиришга доир синфдан ташқари ишларнинг муҳим шакли сифатида педагогик технология ва ахборот коммуникатив технология асосида касб-корлик мазмунига бағишланган кинофильмларни ҳамда телевидение дастурларини кўриш ва уларни мураббийлар ҳамда ота-оналари иштирокида ижодий муҳокама қилинса самара, албатта юқори бўлади.

Касбга бағишланган кинофильмларни ва телефильмларни ота-оналар ёки мураббийлар билан биргаликда кўриш ва муҳокама қилиш, уларнинг мазмунини ҳамда ғоявий моҳиятини тўғри ижодий тушунишга ўргатади, ўқувчиларнинг касбларига қизиқишини оширади, ҳар қандай касб ютуғи, энг аввало, инсонни, лойиҳачини, олимни – ўз касбига фидойи мутахассисни кўра олишларига ёрдам беради.


TOZA HAVONING BOLALAR SALOMATLIGINI MUSTAHKAMLASHDAGI AHAMIYATI.
I.M.Alibekov, D.I.Alibekov, JDPI

Havo va uning atmosferadagi qatlamlari, bosim kuchlari meterologiya sohasidagi mutaxassislarga ko’proq ma`lumdir. Ular har kungi ob-havo va issiq-sovuq kunlarning inson tanasiga ta’sir etuvchi ijobiy va salbiy xususiyatlar orqali ma’lumot berib boradi. Bu albatta umumiy tushunchalar va targ’ibot hisoblanadi.

Tabiatning sog’lomlashtiruvchi ta’sir kuchlari deyarli barcha insonlarga ma’lum. Qolaversa suv, havo, quyosh va atrof-muhitning tozaligi (ekologiya) haqida ma’ruzalar, suhbatlar, teleradioda maxsus eshittirish va ko’rsatuvlar olib borilmoqda. Ommaviy axborot vositalari Respublika hududlaridagi tabiat manzaralari, ulardan salomatlik yo’lida foydalanishdagi tajribalar, tadbirlar haqida doimiy ravishda yoritib borilmoqda. Shular asosida tabiatning sog’lomlashtiruvchi ta’sir kuchlari bilan bog’liq bo’lgan ilmiy asoslar haqida ba’zi bir dalillarni keltirish ma’ruzaning maqsadi joizdir.Tibbiyot, biologiya, kimyo, fiziologiya, jismoniy madaniyat nazariyasi, sport mashg’ulotlari (trenirovka) va boshqa sohalardagi fanlar, ilmiy-nazariy hamda amaliy tajribalarning natijalariga qaraganda havoning ta’sir kuchlari quyidagi holatlarda namoyon bo’ladi:

1.Oddiy o’tirish va turishda nafas olish unchalik sezilmaydi, ma’lum harakatlar (tez va kuchli) natijasida esa nafas olish tezlashib, tobora chuqurlashadi. Bunda havoning o’pkaga yetib borishi, eski havoni (karbonat angidrit) siqib chiqarish yuz beradi. Bu o’z navbatida tiriklikni (qon aylanishi, yurak urishi, asablarning normal ishlashi va hokazo) ta’minlaydi. Turli xil jismoniy mehnatlar va jismoniy mashqlarni bajarish natijasida havoga ehtiyoj kuchayadi. Bunda toza va meyoriy (issiq va sovuq) havo zarurdir. Shunga qarab mashqlarni bajarish va mehnat qilish lozim bo’ladi.

2. Turli xil sabablar bilan nafas olish qiyinlashishi va to’xtalishi (bemorlar, ko’p yugurish va asab taranglashishi) mumkin. Bunday holatlarda og’izlarni majburan ochib, tishlar oralig’iga latta yoki birorta buyumni qo’yib tilni oldinga tortiladi va og’iz bilan puflanadi. Shuningdek ko’krak qafasini bir necha bor bosish bilan nafas olishga o’pka faoliyatini ishga soladi. Bu usul ko’p vaqtlarda ijobiy natija berganligi hayotda uchrab turadi. Demak, havoning tiriklik uchun zarurligi aynan shunday hollarda tez bilinadi. Necha daqiqa (soniya) nafas olmasdan tura olishingizni sinab ko’ring.

3. Odam tanasining jismoniy holati va rivojlanishiga qarab tomoq yo’llari (og’iz, burun, qizil o’ngach, o’pka yo’llari) issiq-sovuqqa moslashadi. Ayniqsa, yosh bolalar, keksalar va bemorlar sovuq havoda tez shamollash, tоmoq xastaligiga (angina) duchor bo’lishi aniq. Shu sababdan uy va tashqi havoning ma’lum harakatini bilish, ulardan maqsadli foydalanish lozim. Bu yo’lda yosh bolalarni ochiq havoda olib yurish, o’ynatish, sayr qilish, sovuq suvlar, turli ichimliklarni iste`mol qilishga (ortiqcha sovuq bo’lmasligi) odatlantirish hamda chiniqtirish lozimdir.

Qishki va bahorgi sovuq havolarda mashq bajarish, turli harakatli o’yinlarni takrorlash natijasida toza havodan nafas olib, salomatlikni yaxshilashga odatlanish lozim. Bunday jarayonlarga odatlanmagan tomoqlar tezda shamollashi, gripp kasalliklariga duchor bo’lishi aniqdir.

Inson hayotida suvning tiriklikni ta’minlovchi omillari.

Suv - jon ozig’i, deb bekorga aytilmaydi. Suvning eng afzalligi xususiyati shundaki, u faqat insonlar, jonivorlargagina emas, balki o’simlik dunyosining ham borlig’i, tirikligini ta’minlovchi oziqdir. Suvsiz uzog’i bilan (ilon, odam 3-4 kun , tuya esa 8-10 kungacha) chiday olishi isbotlangan. Chivin (pashsha), qurt-qumursqa, kapalak va hokazolar go’yo suv istemol qilmaydiganday tuyuladi, lekin ular yer, tosh, havo namligidan ozuqa olib yashash xususiyatlari (imkoniyatlari) mavjud.

Jamiyat taraqqiyotida, ayniqsa, ishlab chiqarish va mahsulot olishda (ekinlar, sanoat va turli хil sohalar) suvga teng keluvchi biror-bir omil yoki vosita yo’q. Suvning o’rnini bosadigan hech bir narsa yaratilgan emas. Suv faqat iste`mol yoki ekinlarni sug’orish, buyumlarni yuvishdagina emas, balki salomatlikni yaxshilash, jismonan rivojlanishda ham o’ziga xos xususiyatga ega. Yozning issiq kunlarida muzdek suvda cho’milish yoki suv havzalarida uzoq vaqt (1-2 soat) suzishni tasavvur qilishga, shuningdek, mehnat va sport mashg’ulotlaridan keyin sovuq suvni (choy) ichib, rohatlanishning gashtini surmagan jahonda birorta inson bo’lmasa kerak. Lekin suvni ichish, unda cho’milish va suzishning ham vaqti, me’yori bor. Ularga amal qilish lozim bo’ladi. Bularni har bir inson teri sezgirligi va ongli tushunishi, bilishi, ulardan maqsadli foydalanishlari lozimdir.

Quyoshning tanaga ijobiy va salbiy ta’sirlari

Tabiat muvozanati va jamiyat taraqqiyotida quyosh nurlari (yorug’lik) va issiqlik betakror omildir. Ulardan oqilona va maqsadli foydalanish faqat ijobiy natijalarga olib keladi. Ularning ba’zi muhim tomonlarini quyidagicha ko’rish mumkin, ya’ni:

- sovuq havoni isitadi va yer yuzini yoritadi;

- yerga issiqlik, jon va ozuqa ta’min etadi, natijada qorlar, muzlar eriydi, o’simlik dunyosi кo’karadi, jonivorlar, turli hashoratlar, hayvonot olami erkin hayot kechiradi;

- insonlar mehnat qilish (qishloq va suv xo’jaligi, chorva va ijtimoiy-madaniy turmush kechirish (yengil kiyinish, cho’milish, o’ynash, dam olish va hokazo) imkoniyatlariga ega bo’ladi;

- jismoniy madaniyat darslari, mashg’ulotlari va musobaqalarini yaxshi tashkil etishga sharoitlar vujudga keladi.

Ta’kidlash lozimki, quyoshning issiq nurlaridan fizik va boshqa yo’llar bilan xalq xo’jaligining turli sohalarida ilmiy-amaliy jihatdan maqsadli foydalanadilar.

Masalan: Parkentdagi quyosh nurlaridan foydalanish, ishlab chiqarish tizimlari va hokazo.

Quyoshning yer atrofida aylanishi tizimi va koinotdagi turli kometalarning u yoki bu ta’siri (to’sish, to’qnashish va hokazo) natijasida issiqlik energiyasi oshishi yoki butunlay kamayishi mumkin. Bunday holatlar so’nggi 10-15 yil davomida tez-tez sodir bo’lmoqda. Uning misoli tariqasida ko’pgina qit’alarda, ayniqsa, Yevropa, Amerikada va boshqa mamlakatlarda suv toshqinlari, kuchli bo’ron, to’fonlar, kutilmaganda qor yog’ishi va hokazolarni ko’rsatish mumkin. Bu tabiat qonunlaridir.

Jamiyat taraqqiyoti qonunlarida sodir bo’ladigan ba’zi bir salbiy o’zgarishlar ham quyosh tizimi va uning issiqlik beruvchi ta’siri bilan bog’liqdir, ya’ni:

- qurg’oqchilik yoki o’ta namgarchilik tufayli turli xil kasalliklarning ko’payishi, insonlarning nobud bulishi;

- o’ta issiqlik (45-500 darajada) natijasida mehnat qobiliyatini yo’qotish, mehnatni vaqtincha to’xtatish (bu yerlarga Surxondaryo, Qashqadaryo, Buxoro, Navoiy voxalarida uchraydi);

- bolalarning quyoshda ko’p yurishi, suvda cho’milishi «nur» (quyosh urishi) kasalliklariga chalinishi;

Yuqorida ta’kidlangan va tabiiy ravishda sodir bo’lgan noxush, ko’ngilsiz hamda kerak bo’lgan hodisalarning asosiy sabablarini barcha kishilar va ayniqsa, o’quvchi-yoshlar, bolalar ilmiy-amaliy jihatdan bilishlari, ularga albatta to’la amal qilishlari lozimdir. Bunday mashg’ulotlar o’qish, mehnat, o’quv amaliyotlari (praktika) va kundalik ijtimoiy-madaniy turmush sharoitlarida bevosita targ’ibot qilinishi lozim.


O’QUVCHILARNI QAYTA TARBIYALASHNING O’ZIGA XOS XUSUSIYATLARI
G.P.Isayeva, B.Abdurasulov, K.Хudoynazarova, Gul DU

Bugungi kunda jamiyatimiz oldida turgan eng dolzarb va ijtimoiy ahamiyatga ega bo’lgan masalalardan biri so’zsiz yoshlar orasida jinoyatchilikni oldini olish va uning o’sish sur’atini pasaytirish yo’llarini izlashdir. Buning uchun tarbiyasi nochor bo’lgan bolalarni qayta tarbiyalash muhim ahamiyat kasb etadi. Mazkur jarayon uzluksiz ta’lim-tarbiya jarayonida amalga oshirib boriladi. Bundan tashqari tarbiyani amalga oshiradigan barcha bo’g’inlarning oila, bolalar va yoshlar tashkiloti, jamoatchilik, mahalla faollari va ishlab chiqarish jamoalarining, keng jamoatchilikning hamjihatlik va bamaslahat ish ko’rilishi nazarda tutiladi. Tarbiya jarayoni bir tizim asosida amalga oshirilsa, o’quvchilarda tarbiya sohasidagi bilim, ko’nikma, malakalarni egallashda, turmush tajribadariga suyanish lozim.

Xushxulqlilik – kamolot belgisidir.

Xushxulqlilik, tarbiyalanganlikning asosiy belgilari quyidagilardan iborat, ulardan ayrimlarini sanab o’tamiz:

-jahl chiqqanda o’zini bosa olish;

- har bir ishni qilganda “etti o’lchab bir kesish” ga amal qilish;

- sir saqlay olish, mulohaza qilib, ayrim gaplarni ichga yutish;

- doimo ishonch bilan yashash;

- olg’a intilish;

- andisha chegarasidan chiqmagan holda dadil bo’lish;

- bir ishni boshlagandan keyin uni oxiriga etkazish;

- tejamkorlik qoidasiga rioya qilish va hokazolar.

Ulamolarning aytishicha, tarbiyalanganlikning o’nta nishonasi bor ekan:

birinchisi – xalq to’g’ri deb topgan narsaga noto’g’ri deb qaramaslik;



  1. ikkinchisi – o’z nafsiga erk bermaslik;

  2. uchinchisi – birovdan ayb qidirmaslik;

  3. to’rtinchisi - yomonlikni yaxshilikka yo’yishlik;

  4. beshinchidan – agar gunohkor uzr so’rasa, uzrini qabul qilish;

  5. oltinchisi – muhojirlar hojatini chiqarish;

  6. ettinchi – el g’amini yeyish;

  7. sakkizinchi – aybini tan olish;

  8. to’qqizinchi – el bilan ochiq yuzli bo’lish;

  9. o’ninchi – odamlar bilan shirin muomalada bo’lish.

Xushxulqlilik, yaxshi muomala, shirin so’zlik va olijanoblik yaxshi tarbiya ko’rganlikning asl belgilaridir.

Xushxulq, yaxshi tarbiya ko’rgan kishi yaqinlari, yoru do’stlari bilan uchrashganda, odamlar yonidan o’tayotganda, biror xonadonga qadam qo’yganda yuzida tabassum ila, “Assalomu allaykum” deb salom beradi. Salom berish, salomga alik olish tarbiyalanganlikning belgisi hisoblanadi.

Xushxulqlilikning aksi, ya’ni qo’pol muomalada, dag’al gaplari, ma’naviy qashshoqligi, beso’naqay xatti-harakatlari yaxshi tarbiya topmaganligi bilan o’zining qayta tarbiyaga muhtoj ekanligini ko’rsatadi.

Nochor, betartib tarbiyalanganlikning asosiy belgilari quyidagilardan iborat, ulardan ayrimlarini sanab o’tamiz:

-jahl chiqqanda o’zini bosa olmaslik, (atrofdagilarni haqoratlash,tuhmat qilish);

- har bir ishni minnat bilan bajarish, o’ylamasdan bajarish, ishning natijasi bilan qiziqmaslik”;

- sir saqlay olmaslik, mustaqil sog’lom fikr yuritmaslik, o’ylamasdan gapirish;

- doimo beg’am, mas’uliyatsizlik bilan yashash;

- yalqovlik, beg’amlik;

- andisha chegarasidan chiqib ketish;

- bir ishni boshlagandan keyin uni oxiriga etkazmay tashlab qo’yish;

- topgan-tutganini pala –partish, tejamasdan sarflash va hakozalar.

Yuqoridagi ulamolarning aytishicha, tarbiyalanganliklarning o’nta nishonasi bor ekanligiga amal qilmaydigan bolalarni qayta tarbiyalash toifasiga kiritamiz:


  1. birinchisi – xalq to’g’ri deb topgan narsaga noto’g’ri deb qarashi;

  2. ikkinchisi – o’z nafsiga erk berish;

  3. uchinchisi – birovdan ayb qidirish;

  4. to’rtinchisi - yaxshilikni yomonlikka yo’yishlik;

  5. beshinchidan – agar gunohkor uzr so’rasa, uzrini qabul qilmaslik;

  6. oltinchisi – muhojirlar hojatini chiqarmaslik;

  7. ettinchi – el g’amini o’ylamay, ziyon etkazuvchi ;

  8. sakkizinchi – aybini tan olmaslik;

  9. to’qqizinchi – el bilan ochiq yuzli bo’lmaslik;

  10. o’ninchi – odamlar bilan qo’pol muomalada bo’lish.

Yuqorida keltirilgan xushxulqlilik, tarbiyalanganlikning asosiy belgilariga zid bo’lgan xulqlarni o’quvchilarda qayta tarbiyalash lozimligidan dalolat beradi.

Tarbiya jarayoni o’ta murakkab jarayon hisoblanib, bola balog’at yoshiga etgandan so’ng, o’zini, o’zligini anglash jarayonida u o’z dunyoqarashiga, mustaqil fikriga ega bo’ladi. Agar o’quvchi noto’g’ri fikr, noto’g’ri dunyoqarash, noto’g’ri tarbiyaga ega bo’lsa uni qayta tarbiyalashda pedagog-tarbiyachi tarbiya jarayonidan ham murakkab jarayonga uchraydi. Shuning uchun mulohaza tarzda shuni aytish joizki, bemorni davolashdan kasallikni oldini olish muhimroqdir. Chunki, qayta tarbiyada tarbiyachi-pedagogning shaxsiy namuna sifatida o’zini o’quvchiga namoyon qila olmasa ushbu jarayon yuqori samaraga ega bo’lmaydi.


2-ШЎЪБА. ТАРБИЯ, ЎЗ-ЎЗИНИ ТАРБИЯЛАШ ВА ҚАЙТА ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АСАРЛАРИДА “ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ” ГА ДОИР ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ ҒОЯВИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Б. Усманов, Ж.Усманов, ГулДУ

Мустақилликка эришилгандан сўнг, кўплаб фанлар қатори, «Инсон ҳуқуқлари» ўқув курси ҳам барча олий ўқув юртларида, ҳатто мактабларда ҳам мажбурий ўқув курслардан бири сифатида киритилди. Сабаб, барча фуқаролар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, бу соҳадаги муамммолар тўғрисида билимлар ва кўникмаларга эга бўлиши керак. Ҳуқуқий демократик давлат қуриш учун аҳоли етарли даражада ҳуқуқий саводхон ва ҳуқуқий маданиятли бўлиши керак. Шуларни ҳисобга олинган ҳолда, 1996 йилнинг 29-августидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг VI-сессиясида мамлакатимиз Президенти И.Каримов ўзининг нутқида “Инсон ҳуқуқлари” ўқув курсини барча олий ўқув юртлари ўқув дастурларига киритиш ғоясини илгари сурган эди.

Бу бежиз эмас, чунки аксарият мамлакатларда бўлгани каби, бизнинг мамлакатимизда ҳам инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда давлат бошлиғини ҳиссаси каттадир. Зеро, ҳар қандай сиёсатни ўтказилишида мамлакат раҳбарининг ўрни ва роли беқиёс ҳамда ҳал қилувчи бўлади. Унинг илгари сурган ҳар қандай ташаббуси, авваломбор, мамлакат аҳолисини ҳар томонлама манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлади. Чунки, у халқнинг энг ишонган Вакили ҳамда Ҳимоячиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, “фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили” ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президент И.Каримов ўз чиқишларида ва асарларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб бериш ва уларни ҳимоя қилиш давлатни энг олий вазифаси эканлигини доимий равишда қайд этиб келган. У бунда барча ҳокимият органларини фаолиятини биринчи ўринда инсон ҳуқуқларини таъминлаб беришга қаратишга чақиради. “Инсон ҳуқуқлари ғояси Олий Мажлис фаолиятида доимий ўрин эгаллаши керак. Ҳар қандай қонун, ҳаракат соҳасидан қатъи назар, ишлаб чиқилаётган ва муҳокама этилаётган пайтда инсоннинг асосий, бузилмас ҳуқуқларига қанчалик мос келишига алоҳида аътибор қаратиш зарур. Ана шу тамойилларга оғишмай риоя этган ҳолдагина биз чин маънодаги ҳуқуқий, адолатпарвар давлат қуришга эриша оламиз. Инсон ва давлат ўртасидаги муносабатларда инсон манфаатлари устувор бўлиши керак. Давлат ва давлат ҳокимиятининг барча тармоқлари ўз фаолиятини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш ишига сафарбар қилгандагина ўз вазифасини тўғри адо этган ҳисобланади. Бу қоидани ҳамма тан олиши ва бу қоидага ҳамма итоат қилиши шарт”.

Президент И.А.Каримовнинг юқорида қайд этилган Олий Мажлис VI-сессиясидаги “Ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари” мавзуидаги маърузасида, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим ва ажралмас қисми, бу – инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига эътибор эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Маърузада, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг асосий бойлиги эканлигини таъкидлаб, бундан кейин ҳам бу масалага катта эътибор қаратиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши устидан доимий назоратни кучайтириш, бунинг учун эса назорат олиб борувчи муассасалар тизимини такомиллаштириш ҳамда бу борада фаолият олиб борувчи халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида урғу берди.

Президент томонидан, ушбу маърузада, кундалик ҳаётда инсонни, фуқарони шаъни, қадр-қимматини камситувчи кўп сонли ҳолатлар учраши, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан инсон ҳуқуқларини бузилиш ҳоллари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд органларининг вазифалари, инсон ҳуқуқлари буйича миллий институтлар ва нодавлат ташкилотлари бўлган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги механизмлари шакллантириш ва уларни ишини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон қўшилган халқаро стандартларга миллий қонунчиликни мослаштириш, судлар, прокуратура, милиция соҳасида қонунчиликни инсон ҳуқуқларини устуворлиги асосида қайта кўриб чиқиш кераклигини, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мониторингни олиб бориш кераклиги, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида гапириб ўтди. У шунингдек, аҳолида миллий даражада инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва ҳурмат қилишга қаратилган аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш лозимлигини таъкидлади.

Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақиллигимиз қомуси бўлмиш Конституциянинг асосий тамойили, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналиши ҳамда якуний мақсадидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Олий Мажлиснинг VI сессиясида, Конституциямизнинг тўрт йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда ва Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистоннинг 1996 йилдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти якунлари ҳамда 1997 йилдаги иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларига бағишланган мажлисида қилган маъруза ва нутқларида инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган қуйидаги беш стратегик йўналиш белгилаб берилган:



Биринчидан,

инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини таъминлаш;

Иккинчидан,

инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрлари асосида миллий қонунчиликни такомиллаштириш;

Учинчидан,

қабул қилинтан қонунларга оғишмай амал қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида қонун устуворлигини таъминлаш;

Тўртинчидан,

судлов ислоҳотини амалга ошириш йўли билан бутун суд тизимини демократлаштириш;

Бешинчидан,

аҳоли, айниқса ёшлар ва мансабдор шахслар ўртасида ҳуқуқий тарбия ишларини тубдан яхшилаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш;

Умуман олганда давлат бошлиғининг ҳар бир нутқи ва асарларида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари ўз сиёсатини бош мақсади эканлигини таъкидлаб ўтади. Агар биз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қилган нутқлари ва чиқишларини ўз ичига, жамлаган, 17 томли ҳамда бу томларга кирмаган бошқа асарлари, масалан, “Юксак маънавият енгилмас куч” номли асарларини ўрганар эканмиз, уларнинг марказида инсон ва унинг манфаатлари ётганини кўришимиз мумкин. “Бизнинг ҳамма ишларимизда - бу иқтисодий сиёсатимизни шакллантириш ёки иқтисодиётни ислоҳ этиш ва модернизаця қилиш дастурини ҳаётган татбиқ этиш бўладими, ижтимоий соҳа, таълим соғлиқни сақлаш тизимида эртанги ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларни белгилаб олиш бўладими – буларнинг барчасида биз учун фақат битта масала, энг устун ва ҳал қилувчи ўринда туради. У ҳам бўлса, инсон манфаатларининг устунлигидир”.

Шунинг учун ҳам, мамлакатимиз Президетининг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли рисоласида, “Табиийки, юқорида келтирилган мисол ва рақамлардан тобора чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий инқирози мамлакатимизга таъсир кўрсатмайди, бизни четлаб ўтади, деган хулоса чиқармаслик, айтиш мумкинки, кечириб бўлмас хато бўлур эди”, деб таъкидлаб ўтади. Шундан келиб чиққан ҳолда, юртбошимизнинг мазкур китобида барча соҳалар каби, фуқароларнинг ҳуқуқлари, айниқса, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини инқироз даврида қандай ҳимоя қилиш ва улар учун фаровон ҳаёт даражасини таъминлаб беришнинг амалий чоралари кўрсатиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисида илгари ғоялари орасида, юртбошимизнинг 2010 йил 12 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” юзасидан қилган маърузаси жуда ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Мазкур маърузада давлат бошлиғи томонидан мамлакатдаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган: давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш; суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш; ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш; Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш; фуқаролик жамияти инцитутларини шакллантириш ва ривожлантириш; демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш йўналишларида илгари сурган ташаббуслари, кучли фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий давлат қуриш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада самарадорлигини оширишга ва мамлакатни дунёдаги энг демократик ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишга қаратилган.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти конституциявий ваколатларидан келиб чиққан ҳолда, ўз чиқишлари ва асарларида давлат сиёсатини белгилаб бермоқда ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини шакллантириш ва уни доимий равишда такомиллаштиришнинг ҳуқуқий пойдеворларини яратиб бермоқда. Унинг бу соҳадаги олиб бораётган фаолияти мамлакатда мустақиллик йилларидан буён олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг ташаббускорига ҳамда мамлакат фуқаролари ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳақиқий кафолотчисига айланганлигини кўрсатмоқда.



1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет