Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет17/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

ДАРС ИНТИЗОМИГА САЛБИЙ МУНОСАБАТДА БЎЛГАН ЎҚУВЧИЛАРГА НИСБАТАН КОНСТРУКТИВ ЧОРАЛАР КЎРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Х.Ф. Рашидов, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги педагогика фанлари илмий тадқиқот институти

Ҳозирги кунда узлуксиз таълим тизимида сифат босқичига ўтилган экан, ўқувчилар ва ўқитувчилар олдига барча турдаги таълим дастурларини давлат таълим стандартлари асосида ўзлаштириш талаблари қўйилмоқда. Таълим мазмунида акс эттирилган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш эса дарс интизомига риоя қилиш билан чамбарчас боғлиқдир. Лекин таълим жараёнида ўқитувчилар, синф раҳбарлари, ота-оналар умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчиларининг ўқишни истамаслиги, дарсларни қолдириш ҳолларига тез-тез дуч келмоқдалар.

Бундай ҳолда болаларда мактаб билан боғлиқ барча нарсаларга салбий муносабат юзага келади. Амалда шундай ўқувчилар ҳам учрайдики, улар синф раҳбари ёки ўқитувчининг педагогик таъсирига қаршилик қиладилар. Улар мактабдаги дарслар вақтида ишламайдилар, уй вазифаларини бажармайдилар, кейинчалик эса ўзларини оқлаш учун турли баҳоналар топадилар. Одатда, бундай ўқувчиларга нисбатан қўлланган жазолар уларга вақтинчалик таъсир кўрсатади, кейин эса ҳаммаси бошқатдан бошланади, дарсларга бўлган салбий муносабат эса ўзгармайди. Шу билан бирга, жазодан қўрқув, ўқитувчи ва ўртоқлари томонидан кулги, ёмон баҳолар билан таъсир кўрсатилаётган ўқиш ҳеч қандай яхши натижа бермайди.

Ўтказилган тадқиқотлар кўрсатадики, кўпчилик мактабларда ўқувчи-ўсмирларнинг дарсга бўлган салбий муносабати муаммоси етарли даражада долзарб ҳисобланади. Салбий муносабатнинг ўзи ўрганишга бўлган мотивациянинг пастлиги билан, фақат натижага (жуда бўлмаса паст баҳога) бўлган қизиқишнинг мавжудлиги билан, қийинчиликларни енгиб ўтишни истамаслик ёки эплай олмаслик билан, ўқув ишларига, ўқитувчиларга, умуман мактаб муҳитига нисбатан салбий ҳиссиётли муносабат билан тавсифланади.

Ушбу муаммони ўрганаётган замонавий педагоглар илмий ишларининг кўпчилигида қуйидаги умумий сабаблар кўрсатиб ўтилади: ўқув-тарбия жараёни, дарсни режалаштириш, ташкил қилиш ва ўтказишнинг камчиликлари, шахсий психологик хусусиятлари; ўсмирларда ўқиш, ўрганишга бўлган қизиқишнинг буткул йўқлиги; ўқув ишларига ва ўқитувчининг топшириқларини бажаришга бўлган мотивациянинг пастлиги.

Назаримизда, ўқувчи-ўсмирларнинг ўқишга бўлган муносабати уларнинг қизиқиши, тафаккурининг ривожланиши, шахс сифатида ўз ўзига баҳо бериши, фан бўйича билимларининг ҳажми ва мустаҳкамлигига тўғридан тўғри боғлиқ. Шу билан бир қаторда, ўсмирларнинг у ёки бу фанга бўлган муносабати кўпчилик ҳолларда шу фанни ўқитаётган ўқитувчига бўлган муносабати билан ҳам боғлиқдир.

Ўзлаштирмаслик, ўқувчиларнинг девиант хулқи муаммолари бўйича ўзбек ва хорижий олимларнинг тадқиқот материаллари, бизнинг юқори синфларнинг раҳбарлари ва ўқувчилари билан ўтказган суҳбатларимиз кўрсатдики, ўсмирларда одатда ўзининг тенгдошлари билан гуруҳлашишга, кўчадаги гуруҳлар билан вақт ўтказиш ва мулоқот қилишга, қарама қарши жинс вакиллари билан эрта муносабат ўрнатишга қизиқиш пайдо бўлади. Ўсмир ўғил болаларда катта ёшдаги судланган кишилардан олинган ахборотлар қизиқиш уйғотиши мумкин. Улар жиноий гуруҳлар тўғрисидаги тушунчалар ҳақида, эркаклар кучи ва уларнинг мустақиллигининг устуворлиги, жамиятдан эркин бўлган ҳаётнинг романтикалари тўғрисида сўзлайдилар. Бу эса ўсмирларда инсоний қадриятлар тўғрисида нотўғри тасаввурлар, эгоизм, ўқишга бўлган салбий муносабатлар ва делинквент (хуқуқбузарлик) хулқини шакллантиради.9.

Ўсмирнинг ўқишга муносабатига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа сабаблар – булар: ота ёки она билан низоли муносабатлар; ота-оналарнинг ўзларининг аксилижтимоий хулқлари (жанжаллар, алкоголизм, уришлар ва ҳ.к.з); оилада тарбиянинг камчиликлари кабилар ўқувчи-ўсмирларнинг психик ривожланишида ва уларнинг ўқишида нуқсонлар келтириб чиқаради. Шулар билан боғлиқ ҳолда болаларда депрессиялар, мактаб дезадаптацияси (мактабга мослашганликнинг бузилиши), хулқидаги ва тенгдошлари, ўқитувчилари, оила аъзолари билан муносабатларнинг бузилишлари пайдо бўлиши мумкин.

Кўпчилик ҳолларда ота-оналар боланинг интизомни бузишига ёмон ўқитиш ва ёмон тарбиялашни йўлга қўйган мактаб айбдор деб ҳисоблайдилар. Боланинг ўқишга бўлган салбий муносабати ва унинг ёмон ўзлаштиришига ўқитувчиларни, аксил ахлоқий ҳаракатлар ва девиант ахлоққа “кўчани” айблайдилар. Лекин, иш билан банд бўлган ота-оналар кўпчилик ҳолларда болалар тарбиясидан ўзларини четга оладилар, уларнинг болалари билан бўлган муносабатларидаги хатолари кўпчилик ҳолларда мактабнинг ўқувчиларга салбий таъсири орқали қилинган хатолари: ўқувчиларга нисбатан авторитар, буйруқбозлик турфасида муносабат кўрсатиш, қўпол психологик таъсир, ўқитиш методларининг пассив ва мажбурий тавсифланиши, педагогик мулоқот техникаси даражасининг пастлиги билан қўшилиб кетади.

Амалиёт кўрсатадики, ўқишга бўлган салбий муносабатли ўсмирларга педагоглар ва айниқса ота-оналар томонидан кўрсатиладиган жазоли таъсир чоралари кам самарали бўлиб, баъзан эса тескари натижага – ўқишдан бутунлай бош тортишга ҳам олиб келиши мумкин. Бундай ўсмирларга нисбатан диққат, эътибор, сабр-тоқат кўрсатиш лозим. Ўрганишга бўлган салбий муносабатни енгиш ўқувчи-ўсмирнинг фанлар бўйича билимларни эгаллаш мақсадида ўқув ишларига рағбатлантирувчи ўқишнинг ижобий мотивларини тарбиялаш, яхши ҳиссиётлар ва интилувчанлик сифатларини шакллантириш билан боғлиқ. Бу йўналишда ота-оналар ва педагоглар учун қуйидаги тавсиялар ёрдам бериши мумкин.



Ўқувчиларга бериладиган ёрдам ва кўриладиган чоралар:

  • Бола билан ижобий ҳиссий мулоқот ўрнатиш.

  • Агар муносиб бўлса болани мақташни унутмаслик.

  • Дарсларни тайёрлаш учун вақт ва доимий жойни белгилаш.

  • Уй вазифасини бажаришни ҳар куни назорат қилиш.

  • Болани топшириқни бажараётган вақтда чалғимасликка ўргатиш.

  • Болага ўқишида ёрдам бериш учун барча ишларни четга суриш.

  • Тезда самарага эришилмаганидан умидсизланмаслик.

  • Муваффақиятсизликларга босиқлик билан ёндашиш, жазоламаслик, болага бақирмаслик.

  • Ота-оналарнинг ўзлари болага ёрдам беришни таклиф этишлари.

Бола билан ижобий алоқа ўрнатиш йўллари:

  • Низони келтириб чиқарадиган барча нарсаларни тўғрилаш;

  • Дакки беришни тўхтатиш;

  • Агар муносиб бўлса болани мақташни унутмаслик;

  • Ўқув ишларини тўғрилашга катта умид боғламаслик;

  • Болангиз нима билан яшаётганлигига, уни нима қизиқтиришига қизиқиш ва билиш;

  • Боланинг шахсий ҳаётига киришиш ва унга оила нима билан яшаётганлигини тушунтириш;

  • Унинг харажатларини биргаликда режалаштириш.

Ўсмирларга дарсларга бўлган салбий таъсирни ва ўзлаштирмасликни енгишда ўқитувчининг мақбул чоралари:

  • Ўқув ишларини режалаштиришда ёрдам: такрорлашларни ва ўтказиб юборилганларни йўқотиш учун машқлар минимумини режалаштириш.

  • Ўқув фаолиятини мақтов, муваффақиятли ҳолатларни яратиш, дарсларда фаол ишлаш ва уй вазифаларини бажаришга ундаш орқали рағбатлантириш.

  • Доимий назорат, ўқувчини тез-тез сўроқ қилиш, барча уй вазифаларини текшириш, ўқув ишларида ўз-ўзини доимий назорат қилишга ўргатиш.

  • Ўқувчининг мустақил ишини ташкил қилиш орқали ўзлаштирмасликни енгиш мумкин бўлмаган ҳолда, ўзлаштирмаган ўқувчи ва унга бириктирилган ёрдамчи ўқувчига йўриқнома берган ҳолда ўзаро ёрдам ташкил қилиш.

  • Дастурий материалнинг катта қисми ўтказиб юборилганда ўқитувчининг ўзи ўқувчи билан қўшимча дарс ўтказади.

  • Сўраш даврида алоҳида ҳайрихохлик муҳитини яратиш. Сўраш суръатини пасайтириш, доска олдида узоқроқ тайёрланишга рухсат бериш.

  • Ўқувчига жавобнинг намунавий режасини таклиф қилиш, шунга асосланиб у доска олдида жавоб беради. Баҳо, қўллаб-қувватлаш, мақтов билан рағбатлантириш.

  • Янги материални баён қилганда мавзуни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни қўллаб қувватлаш чораларини кўриш. Паст ўзлаштирувчиларга ўқув материалини тушунганлиги даражасини аниқлаш учун саволлар билан тез-тез мурожаат қилиш.

  • Дарсда мустақил ишларни ташкил қилишда паст ўзлаштирувчи гуруҳлар учун машқларнинг сонини кўпайтириш эмас, балки уларнинг самарали тизимини танлаб олиш. Топшириқни бажариш кетма-кетлигини муфассалроқ тушунтириш.

  • Кутилиши мумкин бўлган қийинчиликлар тўғрисида огоҳлантириш, йўналтирувчи ҳаракат режаси бўлган карточкалардан фойдаланиш. Топшириқларни бажариш босқичларига бўлиб чиқиш. Аввалроқ бажарилган ўхшаш топшириқларни эслатиш.

  • Топшириқни бажаришнинг услуби ёки амалларини эслатиш. У ёки бу ҳаракат, қоидани актуаллаштиришнинг заруратини кўрсатиш. Ушбу масала ёки машқни бажариш учун зарур бўлган қоида ёки хусусиятни эслатиш.

  • Топшириқларни бажаришнинг мақбул йўллари, уларни расмийлаштиришга бўлган талаблар тўғрисида йўриқнома бериш. Паст ўзлаштирувчиларнинг мустақил ҳаракатларини рағбатлантириш, уларнинг фаолиятлари устидан янада қаттиқроқ назорат ўрнатиш, хатоларни кўрсатиб бериш, хатоларни текшириш ва уларни тузатишга ёрдам бериш.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Рашидов Ҳ.Ф., Мусурманов Р., Алимходжаева С. Дарс интизомига салбий муносабатдаги ўқувчиларга нисбатан конструктив таъсир этиш амалиёти. Тошкент. ЎзНИИПН, 2013. 86 б.

  2. Беззубова Е.Б. Типология школьной дезадаптации // В кн.: "Школьная дезадаптация: Эмоциональные и стрессовые расстройства у детей и подростков. Материалы Всероссийской научно-практической конференции 25-27 октября 1995 г". Москва, 1995. - с.33-34.

  3. Гарганеев С.В., Балашов П.П. Механизмы школьной дезадаптации подростков и пути её преодоления // Вестник Московского Университета. – 2003. - №1 (27). - С.106-109.


ШАХС ДУНЁҚАРАШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ТАРИХИЙ ТАФАККУРНИНГ ЎРНИ
Й.Каримов, ГулДУ

Мустақилликдан кейинги икки ўн йиллик юртимиз тараққиётида туб бурилиш бошлаб берганлиги, келажагимиз пойдеворини мустаҳкам асосларини яратиш йўлида катта қадамлар қўйилганлиги билан чуқур из қолдирди. Олис келажакни мўлжаллаб ўтказилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар, бугун улғайиб вояга етаётган болалар ҳақида қайғуриш, уларнинг ҳар томонлама ҳам жисмоний, ҳам руҳий, ҳам маънавий соғломлиги масаласига жиддий эътибор берилаётганлиги фикримизнинг далилидир.

Юртимизда Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт ғояси асосида янги жамият қуриш, унда давлатнинг ислоҳотчилик фаолиятининг ўзини оқлаётганлиги, режа ва дастурлар асосида чора-тадбирлар белгилаб амалга оширилаётганлиги, эртанги кунига бефарқ бўлмаган, маънавий янгиланишларни бошдан кечираётган, ўтмиши маънавий парадигмаларга асосланган миллат учун муҳим аҳамиятга эга.

Соғлом бола – келажак пойдевори эканлиги мутлоқ ҳақиқат. Соғломлик жисмоний, маънавий ва руҳий уйғунликка эришганда жамият ҳаётида туб бурилишлар, янгиланишлар, ўзгаришлар ва камолот юз беради. Жисмоний, маънавий ва руҳий уйғунликка ҳамманинг ҳам эришиши мушкул. Аммо жамиятда унга муҳит яратилса, бу борада тарғибот ва ташвиқот олиб борилса, ўз ортидан эргаштирувчи етакчи ва мураббийлар бўлса нималаргадир эришиш, кўрсатгичларни ошириш мумкин бўлади. Инсоннинг шахс бўлиб шаклланишида унинг дунёқараши муҳим аҳамиятга эга. Кенг дунёқараш инсонни ўзлигини англашга, жисмоний, маънавий ва руҳий камолотнинг уйғунлигига эришишга ёрдам беради.

Инсон бир умр тарбияга муҳтож мавжудод. Шу боис у ҳеч қачон ўрганишдан, билганларини эса такрорлашдан тўхтамаслиги лозим. Айниқса унинг камолотида умрнинг 5-7 ёшгача бўлган даврнинг салмоғи, кейинги ҳаёт йўлини ва дунёқараши даражасини белгилаб берувчи сифатидаги аҳамияти катта. 5-7 ёшгача боланинг онги ўзини қуршаб турган олам ҳақидаги бутун умри давомида билиш мумкин бўлган 70% маълумотни олар экан. Шу сабаб бу ёшда бола жуда серсавол бўлади. Унинг саволларига эринмасдан, батафсил жавоб бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Дунёқараш тарбиясининг ибтидоси гўдакликдан бошланса-да кейинги умр давомида кечадиган мураккаб ва машаққатли жараён ҳисобланади. Тарихий маданий меросдан баҳрамандлик, унинг тарихидан хабардорлик кишиларда тарихий билиш ва унинг муҳим тизими бўлган тарихий тафаккурнинг шаклланишига ёрдам беради. Тарихий тафаккур ва тарихий билиш ўртасида мураккаб боғлиқлик бўлиб, бу тарихий билимнинг тизими, характери ва қолдирган изида намоён бўлади. Шу маънода аждодларимиз яратган бой тарихий маданий мерос бугунги истиқлол ва истиқболни белгилаш, миллий тикланиш ва ўзликни англаш жараёнида ўзининг муҳим функциясини, яъни тафаккурни уйғотишни амалга оширишга хизмат қилади. Уйғоқ тафаккур инсонда яратувчанлик, ижодкорлик, иймон-эътиқод, мулоҳазакорликни шакллантириб, лоқайдлик, бепарволик каби салбий иллатларни йўқотишга хизмат қилади.

Маданий меросга мантиқий-фалсафий таҳлил нуқтаи назаридан қараш, тарихий тафаккурнинг шаклланганлик белгиси ҳисобланади. Тарихий тафаккур жараёни фақат инсоннинг ақли билан эмас, балки қалби ва руҳияти билан ҳам узвий боғлиқликда кечади. Фикрловчининг ички дунёси қанчалик бой бўлса, унинг фикрлаш савияси ҳам, хатти-ҳаракати ҳам шунга яраша бўлади. Инсон фикрининг теранлиги, тиниқлиги, мантиқийлиги, эркинлиги, мустақиллиги, ижодийлиги, танқидийлиги тарихий тафаккурнинг сифатини белгилайди. Тарихий тафаккур орқали инсон ўтмишни англайди, ўзига хос тарзда мулоҳаза юритади, хулосалар чиқаради. Тарихий тафаккур уйғоқ бўлса, ўтмишга меҳр қўяди, унда тарихни билишга, ижодий ёндашишга эҳтиёж пайдо бўлади. Бу эҳтиёж туфайли ундаги фаолият кучаяди, ўзликни англашга ундайди. Бу эса камолотга, шахс бўлиб шаклланишга томон етаклайди. Шу маънода ёшларда тарихий тафаккурни шакллантириш бу – кенг дунёқарашли, миллат ва Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган, ўзликни анлаган, ўз сўзига, позициясига эга Шахсни тарбиялашдир.

Ҳар бир миллат (элат)нинг ўзининг реал мавжуд субъект, муайян моддий ва маънавий бойликларни ифодаловчи, ягона тил, урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар ва давлатга мансублиги, манфаатлар, эҳтиёжлар ва истиқбол вазифаларининг умумийлигини тушуниб етиши миллий ўз-ўзини англаш дейилади.10 Мактабда тарихни ўқитишни кўпчилик ўқитувчилар дарсликдаги сана ва воқеаларни ўқувчиларга ёдлатишдан иборат деб тушунади. Ўқитувчи тарихий билимнинг мезони деб, фалон жанг қачон бўлган, у ёки бу саркарда қачон туғилган, у ёки бу ҳукмдор қачон тахтга ўтирган, қайси йилларда ҳукмронлик қилган кабиларни билишни тушунади. Аслида, ўқувчи тарих дарсида бугунни унутиши ва ўтмишнинг буюк воқеалари гирдобида яшаши, ўтмиш воқеалари ҳақидаги маълумотлардан ёрқин ҳаёт манзараларини яратиши, тарихга асосланиб бугун учун хулосалар чиқариши керак. Тарихни ўрганиш у ёки бу воқеалар содир бўлишининг омиллари ва сабабларини топиш, жараёндан қонуниятлар излашдан, бугунги кун билан боғлиқ жиҳатларини изоҳлашдан иборат. Китоб ўқиш ҳам санъат даражасига чиқиши зарур нарсани эслаб, кераксизини унутишни тақозо қилади.

Ёшларда тарихий тафаккурни шакллантиришнинг қайси усуллари самарали эканлигини аниқлаш учун “Тарихий тафаккурни қандай усуллар билан шакллантириш мумкин?” деган саволга респондентларнинг 15,7 % тарихий шахслар орқали, 44,1 % тарихий китоблар орқали, 16,8 % тарихий кинолар орқали, 12,3 % мактаб дарслари орқали, 7 % телевидение орқали ва 4,1 % ота-оналар ҳикояси орқали деб жавоб беришган. Сўралганларнинг кўпчилиги тарихий тафаккурни шакллантиришда тарихий китобларнинг ролини биринчи ўринга қўйган. Албатта, инсонни тафаккурга чорлайдиган, тарих ҳақида ўйлашга ўргатадиган муҳим восита, манба бу шубҳасиз китоб эканлигини сўров натижалари ҳам яна бир бор тасдиқлаб турибди.

Тарихий тафаккурни шакллантиришда тарихий кинолар, тарихий шахслар ва мактаб дарсларининг тутган ўрни қарийиб бир-бирига яқин фоизларни ташкил этган. Булар ҳам кўпчиликнинг тарихий билимларни ўзлаштиришда, тарихга қизиқишини уйғонишида ўзига хос аҳамият касб этишини кўрсатади. Сўралганларнинг 7 % ушбу саволга телевиденияни кўрсатишган. Бугунги кунда телевидение турмушимизнинг ажралмас бўлагига айланиб бўлди. Бу эса тарихий тафаккурни шакллантиришда муҳим минбар десак хато қилмаймиз. Турли-туман тарихий кўрсатувлар, тарихий кинолар, тарихий шахсларга бағишланган реклама кўринишидаги роликлар ёшлар тафаккурини бойишига хизмат қилади. Буни “Кейинги пайтда ўзбек халқи тарихига оид кино кўрганмисиз?” – деган саволга респондентларнинг 64,8 % “Ҳа”, 18,0 % “Улгурмадим”, 17,2 % “Йўқ” деб жавоб беришган. Демак, кўпчилик тарихий кино кўрган, ўз-ўзидан ушбу кинолар тасвирланган тарихий давр, муносабатлар ҳақида билимларни ўзлаштирилишига ёрдам берган.

Шу маънода тарихий киноларни телевиденияда тез-тез намойиш қилиш бў йўналишда катта аҳамият касб этишини таъкидлаш мумкин. Лекин яна бир муаммо кейинги пайтда телевидениеда эълон қилинаётган тарихий сериалларнинг аксарияти Корея киноижодкорлари маҳсулоти эканлиги ачинарлидир. Бу бизнинг кино санъатимизда тарихий мавзулардаги фильмлар салмоғини ошириш ҳақида ўйлаб кўриш кераклигидан далолат бермоқда. Шу билан бирга, кино сценарий қилишга арзийдиган жуда бой ва олис тарихимизнинг мавжудлиги, ўтмишнинг шонли саҳифалари акс этган воқеаларнинг кўплиги бу борада ҳали қанча ишлар қилиш мумкинлигини кўрсатади.

Хусусан, юртимиз тарихида чуқур из қолдирган ёрқин сиймолар (Тўмарис, Широқ, Муқанна, Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро, Маҳмуд Таробий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Беруний, Бобур, Номоз Пиримқулов, Фитрат, Чўлпон, Усмон Носир ва бошқалар)нинг фаолияти кўплаб тарихий кинофильмларга манба, мавзу бўлишга арзийди. Хуллас тарихий тафаккур шахс дунёқарашининг муҳим мезони сифатида намоён бўлади.


ПЕДАГОГИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА КОЛЛЕЖ ТАЛАБАЛАРИНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ

Н. Шодиев, Д. Сулайманова, СамДУ

Президент И.А.Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида “... ўқувчи ёшларни Ватанга садоқат, юксак ахлоқ, маънавият ва маърифат, меҳнатга виждонан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш”ни кадрлар тайёрлаш миллий тизимининг шаклланиши ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойилларидан бири сифатида қайд этилганига қарамасдан, кичик педагог мутахассисларни Ватанимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, юртимиз шон – шуҳратини юксалтириш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш иши касб – ҳунар коллежи ўқув – тарбия тизимининг таркибий қисмига айлантиришни тақозо этади. Шу муносабат билан педагогика таълими жараёнида коллеж талабаларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мазмуни, шакл, метод ва воситалари билан боғлиқ масалаларни қараймиз.

Бой тарихимизда ота – боболаримизнинг узоқ тарихлар оша халқимиз номига доғ туширмасликка интилиб келгани, ўз Ватани ва халқини чексиз севганликлари, Ватан манфаатлари учун фидоийлик кўрсатганликлари, уни ёвуз босқинчилардан озод қилиш учун қаҳрамонона курашганликларидан далолат берувчи ёзма ёдгорликлар, достонлар, ривоятлар, ҳикматлар, мақоллар кўплаб яратилган. Уларни ўрганиш, тизимлаштириш ва таълим муассасалари таълим – тарбия жараёнига сингдириш орқали талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мустақиллигимизни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу нуқтаи назардан, “Педагогика” фани ўқув дастурини таҳлили унинг аксарият кўпчилик мавзу ва саволлари мазмунига халқимизнинг Ватанни севиш, уни асраб – авайлаш бўйича тўплаган тажрибасини сингдириш орқали талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича бой имкониятлар мавжудлигидан далолат беради.

Жумладан, мазкур фан дастури “Баркамол шахс тарбиясининг мақсад ва вазифалари” мавзусининг “Тарбия мақсадининг тарихий хусусияти. Тарбия мақсади ва вазифалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги қонун кўрсатмалари, “тарбия ҳақида буюк алломаларнинг фикрлари” каби саволларни ўрганиш жараёнида, ёзма ёдгорлигимиз бўлмиш “Авесто”да битилган халқимизнинг зулм – зўрликка, зулматга қарши кураши, халқ дардига малҳам бўлиш, давлат бошлиқлари, вазирлар, бош қўмондонларнинг мамлакат равнақи, юрт тинчлиги, дахлсизлиги, ободончилиги борасида адолат пешалик, инсонпарварлик йўлида амалга оширилган тадбирларда кўрсатган жон фидолигию - жасоратларини коллеж талабаларига тушунтириш, шубҳасиз, уларда Ватанни севиш, унинг қадриятлари билан фахрланиш ҳис – туйғуларини таркиб топтиради.

Шунингдек, ХI асрда яшаб ижод этган Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғатит турк” (“Туркий сўзлар девони”) асарини ўрганишда педагогика фани ўқитувчиси она тили фани ўқитувчиси билан ҳамкорликда туркий халқларнинг она Ватанга бўлган муҳаббати ва садоқатлари, Ватанни ардоқлаш, Ватанга тегишли бўлган ҳар бир нарсани муқаддас ҳисоблаганликлари, ўзларини шу Ватаннинг фарзандлари, деб ҳис қилишларига буюк аллома чорлаганини талабаларга кўрсатиш, уларни ушбу соҳада фаол бўлишга, мустақил давлатимизнинг куч – қудратини мустаҳкамлаш учун фидоийлик кўрсатишга даъват этади.

Юртбошимиз, Амир Темурнинг ўз элу – юртини севгани, қудратли давлат барпо этиб, уни машҳури жаҳон қилгани устида тўхталиб “Амир Темур ёшлигидан бошлаб ўз олдига она юртини мўғул бочқинчиларидан озод қилиш мақсадини қўйди,ер юзида буюк салтанат соҳиби сифатида бошини қовуштирди, мамлакат қудратини ҳар соҳада юксалтириб, дунёга машҳур қилди”, деб ёзади.

Улуғ бобомизда шаклланган ҳақиқий ватанпарварлик, халқпарварлик ҳис – туйғуларини Херман Вамбери “Бухоро ёхуд Мовароуннахр тарихи” асарида шундай ифодалаган: “... Турк ... қавмидан иборат бўлган жаҳонгирлар ва фотихлар каби Темурда ҳам она Ватанга хос даражада тарафкашлик бор ... Темурнинг шу маслаги унинг азиз Ватани Ўрта Осиё учун ниҳоятда муҳим ва узоқ вақт давом этган самара берганини гапириб ўтиришга эҳтиёж йўқдир”.

“Педагогика” фанининг ўқув дастурида коллеж талабаларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бевосита йўналтирилган “...Ватанни севиш, унинг бойликларини, қадриятлари билан фахрланиш туйғусини таркиб топтириш, унга муносиб фарзанд бўлиш ҳиссини тарбиялаш ...” саволларини ҳам ўрганиш кўзда тутилган.

Шу муносабат билан ўқитувчи – педагог тлабаларга мустақил Ўзбекистон ватанпарварининг ўз Ватани ва халқини чексиз севиши, Ватан манфаатлари учун фидоийлик кўрсатиш каби фазилатларни тушунтириш баробарида Соҳибқироннинг ўз “Тузуклари” да она Ватаннинг содиқ ўғлони – вазири ҳақида ибратомуз сўзларига уларнинг эътиборини жалб қилиш керак. “Тажрибали, ишбилармон ва билимдон вазир шундай бўладики, мамлакат ободончилиги, раият ва сипохнинг тинч – фаравонлигини, хазина бойлигини доим кўзда тутади. Давлат, салтанатга фойда келтирадиган ишларни тиришиб бажаришга ҳаракат қилади. Салтанатга зарар етказадиган хатарли ишларни бартараф этишда молу – жонини аямайди”.

Амир Темур миллатнинг дардига дармон бўлишни қутлуғ вазифа деб билиб, унга бир умр содиқ қолган ҳамда риоя қилишни ўз фарзандларидан ҳам талаб қилган ватанпарвар шахсдир. У Мовароуннахр келажаги учун узоқни ўйлаб забт қилган мамлакатларининг дин пешволари, уламолари, моҳир усталар, илм – фан, маданият пешволарини, кутубхоналардан китобларни Самарқандга кўчиртирди ва Самарқандни бутун дунё эътироф этган илмий – маърифий, маданий марказга айлантирди.

Соҳибқирон Буюк ипак йўлини Туронзамин манфаатига бўй сундириб, савдо – сотиқ, ҳунармандчиликни тараққий эттирди. Хитой, Эрон, Англия, Франция ва бошқа хорижий давлатлар билан турли соҳаларда алоқаларни кенгайтиришга эришди.

Буюк саркарда бутун умри давомида элу – юрт дардида ғам чекиб, унинг бахти – саодати йўлида бетиним меҳнат қилиб, ҳатто буюк салтанатни барпо этиш бўйича жангу – жадалларда 172 марта ярадор бўлганида ҳам, 2 марта илон чаққанида ҳам ўзининг олий мақсадидан – она юртига дунёнинг ҳеч бир ҳукмдори тахдид сола олмайдиган буюк салтанат барпо этишдан воз кечмаганлигини талабаларга тушунтириб бериш уларга “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир”, деган шиорнинг мазмун – моҳиятини теран тушунишга имкон беради. Маълумки, “Табиат”, “Ватан” тушунчалари эгизак тушунчалар бўлиб, уларни бир – биридан айри қараш мумкин эмас. Чунки, ўқувчиларда она – табиатга, унинг ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига меҳр – муҳаббатни уйғотиш уларда она Ватанга меҳр – муҳаббатнинг таркиб топишига олиб келади.

Шу боисдан ҳам “Педагогика” фанининг “Баркамол шахснинг эстетик тарбияси” ҳамда “Баркамол шахсга экологик тарбия бериш” мавзуларини ўргатишда ўқитувчи – педагог талабалар диққатини Амир Темур томонидан мамлакат ҳудудини, айниқса унинг пойтахти Самарқанд атрофини ободонлаштириш бўйича сиёсатини ва уни амалга оширилишини муҳташам саройларга эга бўлган Боғи чинор, Боғишамол, Боғизоғон, Боғи Дилкушо, боғи Беҳишт, Боғи нав каби боғлар қуриш ишларини кенг кўламда олиб борганлигига жалб қилиш уларни Ватаним, халқим деб, ёниб яшашга ундайди.

“Педагогика” фанининг “Баркамол шахснинг меҳнат тарбияси” мавзусини ўрганишда кичик педагог мутахассислар диққат эътибори меҳнат нафақат кишиларнинг ўсиб борувчи моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаи, балки, ватанпарвар баркамол авлодни шакллантиришнинг зарур шарти эканлигига қаратилади. Талабаларда она Ватанга муҳаббат, халқига беминнат хизмат қилиш, мустақилликни мустаҳкамлашга бутун вужуди билан интилиш эса уларнинг кундалик ҳаётда, ҳар бир иш жойида меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган ранг-баранг фаолиятларида намоён бўлади. Шу боис мазкур мавзуни ўрганиш жараёнида коллеж талабаларида ватан туйғусини шакллантиришда уларнинг ижтимоий – фойдали, унумли меҳнатда фаол иштирок этишларининг кенг имкониятлари очиб берилди.

Шунингдек, мазкур мавзунинг “Ўқувчиларни касбга йўналтириш ишлари -” саволини ўрганишда талабалар диққати касбга йўналтиришда тиббий – касб маслаҳат беришнинг аҳамиятига Амир Темур жаҳоннинг барча ҳукмдорларидан, саркардаларидан анча олдин (Масалан, Пётр I дан тўрт аср олдин) тушунганлигини ва ўз армиясига аскарларни уларнинг қуйидаги уч белгиси (аломати) – куч – қуввати бўйича, қилични эгаллаш даражаси ва сифати бўйича ва ақлий сифатлари ҳамда зийраклиги бўйича танлаб олинганлигига, фақат ушбу учала белгилар мажмуи Соҳибқирон армияси сафига қабул қилиш мезон бўлганлигига, бундай сифатларни лашкарларда тарбиялаш учун эса буюк саркарда уларни жанговор машқ ва ўйинларга кенг жалб қилганлигига, ўйнашга аскарларни доимий равишда жалб қилганлигига – чавондозлик машқлари, камонда ўқ узиш билан найза отиш, қиличда жанг қилиш билан тез – тез алмаштириб турганлигига жалб қилиш, шубҳасиз, уларда келажакда ҳарбий ватанпарварлик фазилатларини эгаллашга, ўзини – миллий армиямиз сафида хизмат қилишга бағишлашга туртки бўлади.

Коллеж ўқувчиларида Ватанни севиш, эъзозлаш, қадрлаш, элу – юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилиш, она Ватаннинг нообод гўшаларини обод қилиш, экологик инқирозга қарши курашиш каби ижобий хислатларни таркиб топтиришда “Таълим-тарбияда болалар ва ёшлар ташкилотлари”, “... синфдан ва мактабдан ташқари ишлар”, “Бола тарбиясида мактаб, оила ва жамоатчиликнинг ҳамкорлиги” каби мавзуларнинг ҳамда педагогик амалиёт, курс ва битирув ишлари ва мустақил таълимнинг ҳиссасига ҳам алоҳида эътибор бериш лозим.

Фойданилган адабиётлар:


  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т., Ўзбекистон, 2012.-46 бет.

  2. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётнинг пойдевори. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республкиси Олйи Мажлисининг IX сессиясида сўзлаган нутқи. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётнинг пойдевори. Т.- Шарқ, 1998.-3-19 бет.



1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет