Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги


ЎҚУВЧИЛАРНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДА ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ



бет18/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40

ЎҚУВЧИЛАРНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДА ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Ж.Комилов, ГулДУ

Мамлакатимизда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни ҳаётга татбик этиш жараёнида ўқитувчининг ўқувчиларга таълим ва тарбия бериш билан бир қаторда ўқувчиларни соғломлаштириш, соғлом турмуш тарзини яратиш каби муҳим вазифаларни ҳал этишни тақозо этади.

Ўқитувчи ўқувчилар учун жисмоний тарбия машғулотларида дарс пайтида, кўшимча дарсларда ва шу билан бирга дарсдан ташқари ҳолларда ҳам керакли жисмоний тарбия воситаларидан кенг фойдаланишни билиши зарур. Чунки ҳозирги кунда умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия машғулотлари ўқувчиларни соғломлаштиришнинг зарур таркибий қисмларидан бири бўлиб қолди.

Жисмоний тарбия машғулотларининг кундалик махсус қирралари қуйидагилар ҳисобланади:

а) жисмоний машқлар;

б) табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари;

в) гигиеник озодалик омиллари.

Ушбу қирралар орасида жисмоний машқлар асосийси ҳисобланади. Чунки улар жисмоний тарбиянинг барча вазифаларини ҳал этишга имкон яратади.

Жисмоний машқлар- инсон томонидан жисмоний тарбия вазифаларини ҳал этиш учун махсус яратилган ва фойдаланиладиган ҳаракатлардир. Демак, ҳар қандай ҳаракат ҳам жисмоний машқ бўлавермас экан. Фақатгина жисмоний тарбиянинг таълимий, соғломлаштирувчи ва тарбиявий вазифаларини ҳал этиш учун махсус йўналтирилган ва қатъиян унинг мақсади, қонуниятларига мос равишда ташкил эттириладиган ҳаракатлар жисмоний машқлар дейилади. Бу билан жисмоний машқлар меҳнат, маиший ва бошқа фаолият турларидан тубдан фарқ қилади.

Жисмоний машқларнинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:



1. Жисмоний машқлар орқали педагогик вазифа ҳал этилади.

2. Жисмоний машқлар қатъиян жисмоний тарбия қонуниятларига мос равишда бажарилади.

3. Фақатгина жисмоний машқлар тизими ўқувчиларнинг барча органларини соғлом ривожланиши учун имконият яратади.

«Жисмоний машқ» тушунчаси инсоннинг ҳаракати ва ҳаракат қилишига интилишлари билан боғлиқдир.

Жисмоний машқларнинг ўқувчилар гавда ҳолатининг ривожланишига таъсири кўриниб туради. Улар ёрдамида гавда тузилишини тартибга келтириш мумкин. Жисмоний машқлар орқали ўқувчиларга мускулларни ривожлантириш , тўғри ва чиройли қоматни шакллантириш мумкин эканлиги ўқитувчилар томонидан уқтирилади.

Жисмоний тарбия машғулотларининг кундалик махсус қирраларидан бири бўлган табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллар деганда қуйидагиларни тушунишимиз керак: ҳаво, қуёш нури, сув жисмоний тарбия жараёнида табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари тарзида тарбиянинг воситаси сифатида фойдаланилади. Ҳаётий эҳтиёж, муҳит инсонни турли шароитда моддий неъмат яратиш, яшашга мажбур қилади. Бу жараёнга ўқувчиларни тайёрлаш, кўникиш ҳосил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун табиатнинг инъоми—ҳаво, сув, қуёш нури инсон иш қобилиятини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлашнинг асосий воситасидир.

Хулоса қилиб айтганимизда, жисмоний тарбия машғулотлари жараёнида бу воситаларни қўллаш, табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан фойдаланиш, чўмилиш, очиқ ҳавода сайр қилиш, қуёш нури остида тобланиш, ҳавонинг иссиқ—совуғида жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларини олиб бориш ўқувчилар организмини ҳар томонлама соғломлаштиришга ўз ҳиссасини қўшади.
Ёшларга экологик билим беришнинг педагогик асослари
М.Мухлибоев, М.Эралиев, ГулДУ

Ўқувчиларга экологик билим беришдан мақсад уларда назарий экологик билим, амалий куникма ва малака шакллантиришдан иборат. Бу мақсадга эришиш мураккаб ва кўп қиррали жараён бўлиб, табиатга истеъмолчилик муносабатларидан воз кечиш, ўсиб келаётган ёш авлодда атроф дунёдаги табиий ва сунъий яратилган муҳитга масъулликни таркиб топтириш орқали ҳал қилинади.

Ўқувчиларга дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда фанлардан интегратив асосда экологик билим бериш жараёнида амалий кўникма ва малака шакллантириш, табиат билан жамият (инсон) уйғунлигини табиий-тарихий, тадрижий, ижтимоий муаммо сифатида талқин қилувчи диалектик билиш ҳисобланади. Инсон ўсимлик ва ҳайвонларнинг хилма-хил турларини, завод ва фабрикаларни бошқа жойларга кўчирибгина қолмасдан, балки у ўзи яшаб турган жойнинг иқлимини, қолаверса, экологиясини тубдан ўзгартириб юборади. Аммо жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида экологик муаммолар тизимига боғлиқ бўлмаган долзарб ижтимоий муаммо сифатида талқин қилинади. Шу боис фанлар интеграцияси асосида экологик билим бериш ўқувчиларда амалий кўникмалар ва малака ҳамда унинг асоси ҳисобланмиш атроф муҳитга масъуллик муносабатини тарбиялашда умуминсоний ахлоқий-экологик қадриятларни қарор топтиришда ал-Бухорий, Беруний, Хоразмий, ибн Сино, ат-Термизий, Давлатшох Самарқандий каби буюк ватандошларимизнинг ахлоқ-одоб, эҳтиёткорлик, тежамкорлик, тозалик-соғлиқ, деҳқончилик ва чорвачилик ишларини юритишга оид экологик мазмундаги таълимотларига таяниш муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчиларни дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда фанлардан интегратив асосда ўқитишда назарий экологик билими, амалий кўникма ва малакаларини шакллантиришнинг педагогик асослари қуйидаги умумий мазмунни қамраб олади:

- ўқувчи шахсининг моҳияти табиат, жамият ва техника ўзаро муносабатлари мажмуида намоён бўлади;

- ўқувчи шахсининг табиатга муносабати ахлоқ-одоб ҳақидаги умумбашарий қадрият ал-Бухорий, ат-Термизий жамлаган ҳадисларга таянишга боғлиқ;

- табиатга, атроф муҳитга масъуллик муносабатини таркиб топтириш ўрта умумтаълим мактабининг муҳим мақсади бўлиб, у ўқувчи шахсининг ҳар томонлама камол топганлигини кўрсатади;

-табиатга масъуллик муносабати унинг турли хил: ижтимоий, иқтисодий, маънавий, маърифий, мафкуравий, сиёсий, ҳуқуқий жиҳатларини уйғун ривожлантириш асосида таркиб топади.

Фан-техника тараққиёти жадаллашган ҳозирги даврда табиат билан жамиятнинг ўзаро таъсири ва алоқадорлигини мувофиқлаштириш, уйғунлаштириш жараёнида шундай экологик муаммолар вужудга келдики, улар давримизнинг долзарб муаммоси сифатида талқин қилинади. Экологик инқирознинг бош сабабчиси табиий жараёнлар бўлсада, аммо улар антропоген омил-инсон фаолияти таъсирида вужудга келган. Шу туфайли бу инқирозни соф табиий-тарихий, тадрижий жараён сифатида баҳолаш ёки сув етишмаслигига боғлаб қўйиш ярамайди. Агар ушбу муаммо ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий билимларнинг диалектик бирлиги асосида таҳлил қилинса, унинг ҳозирча кўзга ташланмаган муҳим жиҳати ўқувчиларда зарурий экологик билим шаклланмаганлигида намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан мамлакатимиздаги экологик инқирозни, аввало, "экологик билимсизлик" фожиаси деб баҳоласа тўғри бўлур эди. Зеро, ҳар қандай халқнинг турмуш тарзи экологик билимнинг яхши кўрсаткичидир. Ҳозирги бозор муносабатлари шароитида ижтимоий-иқтисодий тараққиётни тезлаштириш, халқ фаровонлиги ва турмуш даражасини юксалтириш кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши самарадорлигига боғлиқ. Бироқ кўпчилик ўрта умумтаълим мактаб ўқувчиларида экологик билимнинг етишмаслиги туфайли ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий-табиий хусусиятлар, табиатни муҳофаза қилиш қонун-қоидалари эътиборга олинмаган. Техникадан қўпол фойдаланиш ва технология бузилишининг атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида деярли ўйлаб кўрилмаган. Оқибатда қишлоқ хўжалиги атроф муҳитга кучли таъсир кўрсатувчи омилга айланганки, бу ҳол мамлакатимиз табиатида экологик инқирозларни содир қилди:

- ҳайдалма ер майдонининг ортиб, чорва яйловининг кенгайиши натижасида узоқ тадрижий тараққиёт жараёнида вужудга келган табиий экотизм биоценозлар ўрнида инсон томонидан сунъий яратилган экотизм-агробиоценозлар пайдо бўлди;

- қўриқ ерларни ўзлаштириш, тўқайларни йўқ қилиш, кўлларни, сув ҳавзаларни илмий асоссиз барпо этиш ишлари оқибатида намликнинг кескин кўпайиши кузатилмоқда;

- ерга нотўғри агротехник ва мелиоратив ишлов бериш, табиий ер қатламининг бузилиши туфайли тупроқлар таркиби ўзгарди, унумдорлиги пасайди, сув ҳавзаларидан намликнинг камайишига, ҳавода чанг зарраларининг кўпайишига имкон берди;

- экинларни суғориш методлари ва меъёрига риоя қилмаслик, далаларнинг ортиқча намланиши ва иккиламчи шўрланишига, сув исрофгарчилигига олиб келди;

- маъданли ўғитлар ва кимёвий воситалардан меъёридан ортиқча фойдаланиш ва уларни ишлатиш қоидаларига риоя қилмаслик атроф муҳитнинг табиатга ёт бўлган турли хил моддалар билан ифлосланиши тирик мавжудотлар ҳаёт фаолиятининг бузилишига сабабчи бўлди;

- кўплаб йирик чорвачилик ва паррандачилик иншоотларининг қурилиши атроф-муҳитнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланиши имкониятларини оширди;

- қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорт воситаларидан нооқилона фойдаланиш тупроқ зичлигининг ортишига, намлик сақлаш ва сув ўтказувчанлик хоссаларининг бузилишига, атроф муҳитнинг ёнилғи-мой қолдиқлари, заҳарли газлар билан ифлосланишига олиб келди.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши табиатдан оқилона фойдаланишнинг кўзда тутилган қуйидаги асосий йўналишлари билан қўшиб олиб борган пайтдагина атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ижобий ҳал қилиш мумкин:

- деҳқончилик саноати тармоқлари фаолиятини ишлаб чиқаришнинг атроф муҳитга таъсирини ҳисобга олган ҳолда ташкил қилиш ва уларни такомиллаштириш;

- ер-сув, ўсимлик ва ҳайвонот бойликлари, маҳаллий ва кимёвий ўғитлар ҳамда ёнилғи-мойлаш воситаларидан унумли ва тежамли фойдаланиш;

- маҳаллий ўсимлик ва ҳайвонлар дунёсини табиатнинг ирсий бойлиги сифатида, экотизмларни эса биосферанинг таркибий қисми сифатида муҳофаза қилиш;

- деҳқончилик ва чорвачилик ишларини юритишда экологик омиллар ва табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини қатъий ҳисобга олиш;

- мелиорация ишларини табиатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ҳолда амалга ошириш ва дала ихота дарахтзорлари майдонини кенгайтириш;

- саноат, транспорт ва йўл қурилиши туфайли бузилган ерларни қайта тиклаш ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш;

- яйлов ва табиий ем-хашак майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш;

- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашда кам чиқитли ва чиқитсиз технологияга ўтиш;

- маъданли ўғитлар ва кимёвий воситалардан фойдаланиш усулларини такомиллаштириш асосида атроф-муҳит ифлосланишини пасайтириш; тупроқ, сув, ҳаво сифати ва ҳолатини доимий назорат қилиш.

Ўқувчиларга дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда фанлардан интегратив асосда экологик таълим беришни амалга оширишни мақсад қилиб қўйганмиз. Бу мақсадни амалга ошириш учун қуйидагилар зарур: ўқувчиларга дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда фанлардан интегратив асосда экологик билим беришда материаллар ҳажми ва мазмунини аниқлаш; ўқувчиларга дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда фанлардан интегратив асосда экологик билим бериш тизимини ишлаб чиқиш; фанлараро экологик мазмундаги материалларнинг табиий ҳодиса ёки жараёнларга кўра моҳиятини ёритиш; ўқувчиларга дарс жараёнида экологик мазмундаги муаммонинг содир бўлишини тушунтиришда йўл, восита ва имкониятларни излаб топиш. Юқоридагиларга амал қилган ҳолдагина тадқиқотимиз ўз олдига қўйган мақсадига эришади.


Болаларни маънавий-эстетик руҳда тарбиялаш воситаси

Р.Н. Эргашев, Т.К. Исматова, ГулДУ

Ўқитувчи-тарбиячи ўз педагогик фаолиятида халқ оғзаки ижоди, жумладан, ўзбек ва бошқа халқлар фольклори, санъатнинг ҳар хил тур ва жанрларидан фойдаланиши ўқувчи ёшларни маънавий-ахлоқий, эстетик руҳда тарбиялашида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бунинг учун ўқитувчи ушбу дидактик воситалардан фойдалана олиш моҳаратига эга бўлиши зарур.

Бўлғуси ўқитувчи олий даргоҳда фольклорга доир тегишли билим ва кўникмаларни «Халқ педагогикаси» курсини ўрганиш жараёнида эгаллайди. Бундан ташқари бошқа педагогика фанларини ўрганиш жараёнида ҳам халқ оғзаки ижоди намуналарининг эстетик-тарбиявий имкониятлари билан тўлиқ танишади. Ўрта аср буюк Шарқ мутафаккир-олим-педагоглари – Ибн Сино, Рудакий, Саъдий, Сиддиқий ва Ҳамзалар фольклорнинг тарбиявий қудрати ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришган. Фольклор – халқ санъати бўлиб, болаларни ҳар тамонлама, жумладан, эстетик тарбиялашга хизмат қилувчи доно халқ педагогикаси хазинасидир. У оламни эстетик идрок этиш, ёш авлодни атроф муҳит (сўз, мусиқа, ўйин, драма ва хореография, халқ амалий-безак санъати) гўзалликларига ўргатишнинг дидактик воситаси ҳисобланади.

Барча халқ педагогикасида ўхшашликлар бор: у комил инсонни вояга етказиш, унга таълим ва (эстетик) тарбия бериш воситасидир. Лекин, ҳар бир халқ педагогикаси – ўз миллати, аниқ бир халққа тегишли. Фольклор асарларида эстетик мазмун устунлик қилиши боис унинг эстетик мезонлари, меъёрлари ва қоидалари, яъни маънавий-эстетик имкониятлари ортиб боради. Эртак, матал, мақоллар, қўшиқлар, ўйинлар катта эстетик таъсир кўрсатувчи имкониятларига эга – улар яхлит бир эстетик тарбия тизимидир. Болаларнинг фольклор асарлари – топишмоқлар, қочиримлар, овунчоқлар, саноқлар, кичик шеърлар ва бошқалар ўзига хос эстетик имкониятлари билан ажралиб туради. Фольклорда катта авлоддан кичик авлодга ўтиб келаётган доно умуминсоний эстетик-тарбиявий панд-насиҳатлар ўз аксини топган.

Фольклорнинг эстетик мазмуни, унинг бадиий-эстетик асоси, маънавий-эстетик моҳияти ўқувчи ёшларни эстетик тарбиялашда эстетик омил бўлиб хизмат қилади. Болалар фольклорининг тарбиявий, шунингдек, эстетик- тарбиявий юки бор. Ундаги гўзал (ички ва ташқи) қаҳрамонлар, гўзал табиат, ўзининг эстетик кўринишларига эга бўлган ҳайвонлар ва қушлар, беқиёс одамий муносабатлар, ёмонлик устидан яхшиликнинг ғолиб чиқиши, инсоний муносабатлардаги, хатти-ҳаракат ва хулқ-атвордаги гўзалликлар – буларнинг барчасини болалар чанқоқлик билан ҳазм қиладилар ва ўз ҳаётларига олиб кирадилар. Доно фольклор (ҳар қандай халқники) – ўқувчиларни эстетик тарбиялаш воситасидир.

Халқ педагогикасининг ушбу мероси воситасида ўқувчиларни самарали эстетик тарбиялаш учун нима қилиш зарур? – ўқитувчини шунга мувофиқ равишда назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлаш, ушбу эстетик-мазмунга эга меросни ўқув-тарбиявий жараённи режалаштириш тизимига киритиш; унга ижодий ёндашиш; ўқувчиларни қизиқтириш. Халқ педагогикаси – фольклорнинг педагогик аҳамиятини инкор этиб бўлмайди. Бу – тарбиянинг, эстетик тарбиянинг қудратли воситасидир. Ўқитувчи-тарбиячи ўқувчиларни эстетик тарбиялаш мақсадида ўқув ва синфдан ташқари жараёнларда фольклордан фойдаланишнинг хусусиятлари, йўллари, шакл ва усулларини билиши зарур.

Қуйидаги санъат турларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:

рангтасвир, биринчи навбатда, унинг манзара жанридан – табиатга саёҳатдан сўнг, масалан, кузда (И.И. Левитаннинг «Олтин куз», Н. Қарахон- нинг «Олтин куз» асарлари) ўзбек шоирларининг ушбу йил фаслларига бағишланган шеърларини ўқиб эшиттириш билан бирга таништирилади; ҳайвонларнинг (имкон қадар яқин атрофдаги) эстетик жиҳатлари ёрқин ифода этилган ранг тасвир, графиканинг анимал жанрларидан ҳам фойдаланиш мумкин;

ҳайкалторошлик, айниқса, унинг ҳайвонлар тасвири акс этган кичик шаклларидан – ўша мақсадларда, бундан ташқари эстетик қиёфани уч ёқлама ўлчовда ўрганиш, жумладан, тана орқали сезишда фойдаланиш;

мусиқа – болалар мусиқасидан, мусиқани эстетик идрок этиш, мусиқий-бадиий образ ичига кириб бориш, у ҳақида мулоҳаза юритиш мақсадида фойдаланиш. Ўқувчиларга таниқли бастакор ва композиторларнинг асарларини тақдим этиш. Улар болаларнинг ёшига яқин ва тушунарли бўлиши керак;

бадиий адабиётдан ўқувчиларни эстетик тарбиялаш пойдевори вазифасини бажарувчи бадиий-эстетик предмет сифатида фойдаланиш. Бадиий-адабий матнларда улкан эстетик – ҳиссий-эмоционал, эстетик тушунчаларга доир, ғоявий-бадиий ва эстетик-тарбиявий имкониятлар мавжуд;

театр санъатининг болалар театридан (бориб кўриш ёки унинг тасмали ёзувидан) фойдаланиш болаларда эстетик ғояни шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Болалар спектаклини ўқитувчи раҳбарлигида муҳокама этиш кузатувчанликни фаоллаштиради, драматик хатти-ҳарактлар моҳиятига кириб боришлари, тасаввур қилишлари, таққослаш ва умумлаштиришлари билан пъесанинг болаларга эмоционал таъсир кучи ортиб боради; эстетик нуқтаи назардан пьеса, спектаклнинг ғоявий-бадиий ечимини тушуниб етиш ва баҳо бера олиш қобилияти шаклланади, ўқувчиларда эстетик маданият ривожланади;

хореография – рақс санъатидан фойдаланиш, пластик ва гармоник ҳаракатлар болаларни ўзига аср этади, боланинг эстетик-аҳлоқий қиёфасини тарбиялайди.

фотосанъат – бадиий фотография, инсон табиатининг концентрацияланган умумий-эстетик образи болаларга эмоционал таъсир кўрсатади, уларнинг таълимий, тарбиявий, энг аввало, эстетик эҳтиёжларини қондиради;

кино санъати, кичик ёшдаги ўқувчиларни эстетик тарбиялашга кучли таъсир кўрсатувчи восита сифатида атроф муҳит эстетикаси, гўзал инсоний муносабатларни ёритувчи болаларнинг бадиий ва мультипликацион фильмларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Миллий ва жаҳон санъатининг ҳар хил турларидан фойдаланишдан кўзланган мақсад – ўқувчи шахсини умумий ривожлантириш, уни маънавий-эстетик жиҳатдан такомиллаштиришдир. Шу билан бирга борлиқни ўзига хос тили, хусусиятлари билан ифода этувчи ҳар хил турдаги санъат асарларини идрок этишга ўргатишдан иборатдир. Ўқув иши, синф раҳбарининг тарбиявий фаолияти, синфдан ташқари ишларга ташкилий жиҳатдан комплекс равишда ёндашиш лозим, жумладан, ўқувчиларни санъатга ошно этиш учун кўпчилик ўқитувчилар фаол иштирок этадиган тизим зарур.


ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МАЪНАВИЯТНИНГ ЎРНИ

Қ.А.Абдушукуров, И.Қ. Абдушукурова, ГулДУ

Ёшларда маънавиятни шакллантирадиган муҳим омил бу таълим-тарбия тизимидир. Илму-маърифатга, таълим-тарбияга инсон комолоти, миллат равнақининг асосий шарти деб қараш лозим. Шу сабабли мактаб, ёшларнинг таълим-тарбия масаласи давлат назоратида эканлиги Конститутциямизда белгилаб қўйилган.

“Шуни унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ”,-деб кўрсатади Ислом Каримов.

Эскилик қолипларидан озод бўлган инсонни руҳан поклайдиган, қалбан улғайишга чорлайдиган, унинг ички дунёсини, иродасини, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган куч бўлган маънавиятни айниқса ёшларимиз тафаккурида, онгида, ҳаракатида тарбиялашдек ўта муҳим вазифани ўзларига муқаддас деб билган ўқитувчи ва мураббийларнинг машаққатли меҳнатлари бугунги кунда ўз қадрини топмоқда.

Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида мактаб ва ўқитувчининг жамият тараққиётидаги ҳиссасини таърифлаб “...мактаб деган улуғ даргоҳнинг инсон ва жамият тараққиётидаги ҳиссаси ва таъсирини, нафақат ёшларимиз, балки бутун халқимиз келажагини ҳал қиладиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатини хеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайди”-деб таъкидлайди.

Ёшлар тарбиясига давлатимиз мустақиллгимизнинг дастлабки кунлариданоқ эътиборни қаратиб, жисмонан соғлом ва маънан етук баркамол авлодни тарбиялаш устувор вазифа этиб белгиланди ва у давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Она ва бола, Ёшлар, Баркамол авлод, Оила, Обод турмуш номлари билан аталган Давлат дастурлари ва уларнинг амалга оширилиши, 2014 йилда қабул қилинган “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисидаги Президент қарори халқимизнинг ёрқин келажаги тўғрисидаги эзгу ниятлари ифодасидир.

Биргина таълим соҳасига давлатимиз томонидан 2004 йилдан бери умумтаълим мактаблари қуриш, моддий техника базасини яхшилаш ва жиҳозлаш учун жами 2.8 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури етти бўлим ва 125 банддан иборат бўлиб, унда кўзда тутилган чора-тадбирлар бу соҳадаги ишлар мақсади ва кўламини янги поғонага кўтаради. Дастур аввало жисмонан ва маънан соғлом, мустақил фикрлайдиган, илмий-замонавий дунёқарашга, чуқур билимга, ватанпарварлик, миллатпарварлик хиссига эгалик қиладиган баркамол авлодни шакллантириш вазифалари белгиланди.

Маълумки, ҳозирги даврда глобаллашув жараёни ҳаётимизга тез ва чуқур кириб келмоқда. Глобаллашув-бу аввало хаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви жараёнида, давлатлар ўртасида турли хил интеграция ва ҳамкорликнинг кучайиши, замонавий ахборот технологиялари ҳамда илм-фан ютуқларининг тезда тарқалиши, халқлар ўртасидаги мулоқотнинг янгича сифат касб этиши, ўзаро ёҳамкорлик имкониятларининг юзага келиши- бу глобаллашувнинг ижобий аҳамияти, аммо глобаллашув жараёнининг бугунги яна бир жиҳати шуки, у ёшларга мафкуравий таъсир ўтказишнинг қуролига, ҳар хил сиёсий, ғоявий кучларнинг кураш саҳнасига ҳам айланиб бормоқда. “Бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга”,-дейди Ислом Каримов.

Шу сабаб ёшлар тарбияси давлатимизнинг доимо диққат марказида бўлиб, бу жараён Мустақиллик йилларида узлуксиз давом этмоқда. 2014 йил “Соғлом бола йили” Дастурида ҳам саккизта қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган бўлиб, унинг барчаси юртда соғлом авлодни, билимли, тафаккурли, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, вояга етказиш вазифалари яна такрор қўйилмоқда. Улардан бири “Болаларнинг жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда болалар онгини заҳарловчи, руҳий жарохат етказувчи турли хил ахборот воситаларидан, интернет тизимидаги шафқатсизлик ва зўровонлик, аҳлоқий бузуқлик каби тарғиботларга йўл қўймасликнинг таъсирчан ташкилий-хуқуқий механизмлари кўзда тутилади.

Умуман мамлакатимизда қабул қилинган ёшларга оид қонунларнинг барчасида ёшларимизнинг пуҳта билим олиши билан бир қаторда халқаро майдондаги фаоллиги ва иштирокини таъминлаш, вояга етмаган, боқувчисини йўқотган, кўп болали оилаларни ижтимоий-иқтисодий томондан ҳимоялаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш каби масалалар доимий назорат остида бўлмоқда. “Бугун ҳеч кимга сир эмаски, биз яшаётган XXI аср-интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср. Кимки бу хақиқатни ўз вақтида англаб олмаса, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка интилиш хар қайси миллат ва давлат учун кундалик хаёт мазмунига айланмаса- бундай давлат жахон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар”, -дейди Ислом Каримов.

Мамлакатимизда ота-она меҳридан, уларнинг тарбиясидан махрум бўлган ва имконияти чекланган болаларга алоҳида эътибор, мехр, ғамхўрликнинг кўрсатиб келинаётганлиги эътиборга молик. 2015-2017 йиллар Мехрибонлик уйлари, мактаб интернатларининг ва мактабгача тарбия муассасаларининг моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш, ўқув-тарбиявий жараёнини тубдан такомиллашиш масалалари белгиланди. Янги жамият бунёдкорлари ёшлар тарбиясида маҳалланинг ва кенг жамоатчиликнинг ўрни буюк.

Ёш йигит ва қизларимиз мустақил ҳаётга кириб бориши, ёш оилаларнинг ўз ўринларини топа олишида, кишилар ўртасида меҳр-оқибатнинг, биродарликнинг таркиб топишида маҳалла оқсоқоллари ва нуроний отахонлар, онахонларнинг тутган ўринлари муҳимлигини таъкидлаш лозим. Ёшлар маънавий тарбиясида ота-она масъулияти алоҳида ўрин тутади. Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк бор ҳаёт тўғрисидаги тушунчалар, дунёқарашлар, яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва мехр-оқибат, ор-номус, андиша каби инсон учун зарур бўлган муқаддас тушунчалар дастлаб оилада қарор топа бошлайди ва сўнгра жамоага кўчади.

Ёшларнинг маънавий эҳтиёжларини тўлароқ қондириш учун таълим-тарбияга хизмат қиладиган муҳим воситалар: матбуот, телевидения, кино, театр, адабиёт, мусиқа, рассомлик ва ҳайкалтарошлик санъати, ахборот воситаларининг интернет тизимигача, умуман олганда инсон қалби ва тафаккурига бевосита таъсир ўтказа оладиган барча соҳаларни янги сифат босқичига кўтариш зарур бўлади. Шу билан бирга бу соҳалардаги мавжуд катта-кичик камчиликлар ва нуқсонларга тезликда барҳам бериш ва бундай салбий ҳолатлардан қутилиш лозим бўлади.

Мамлакатимизда ёшлар маънавий тарбиясида фалсафий, ижтимоий, сиёсий ва гуманитар фанлар аҳамияти беқиёс, шу сабаб бу фанлар вакиллари ўзларининг ўта масъулиятли вазифаларини бугунги кун талаби даражасида бажаришлари лозим бўлади. Бу соҳадаги дарсликлар, ўқув қўлланмалари, адабиётларнинг ҳамда мутахассисларнинг ҳам савияси юқори бўлиши талаб этилади.

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, халқимиз, энг аввало ёшларимиз маънавий оламини кучайтириш ва даҳлсизлигини асраш учун доимо сергак, огоҳ ва хушёр бўлишимиз, таҳдидларга қарши чуқур ўйланган, илмий услубга асосланган ва узлуксиз давом этадиган маънавий тарбияни олиб бориш лозим бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: Шарқ, 1997. -64б.

2. Каримов И. А. Юксак маънавият - енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – 176б.


Каталог: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет