Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги


МИЛЛИЙ ТАРБИЯ АХАМИЯТИНИ ЁШЛАР ДУНЁҚАРАШИДА ШАКЛЛАНТИРИШ



бет19/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40

МИЛЛИЙ ТАРБИЯ АХАМИЯТИНИ ЁШЛАР ДУНЁҚАРАШИДА ШАКЛЛАНТИРИШ
М.У. Мусурмонқулов, Д.А. Эшбоева ГулДУ

Инсон ва жамиятнинг мавжудлигини таъминлайдиган қадриятлар миллий тарбия туфайли, аждодлардан аста-секин тадрижий равишда авлодларга ўтади. Миллий тарбия атамаси кенг ва тор маъноларда ишлатилади. Кенг маънода, у инсон шахсини шакллантиришга, унинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий, маданий, маърифий ҳаётда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган барча маънавий таъсирлар, тадбирлар, ҳаракатлар, интилишлар йиғиндисини англатади. Бундай тушунишда миллий тарбия. фақат оила, мактаб, болалар ва ёшлар ташкилотларида олиб бориладиган тарбиявий ишларни эмас, балки бутун ижтимоий тузум, унинг етакчи ғоялари, адабиёт, санъат, кино, радио, ТВ, ОАВ ва бошқаларни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, кенг маънодаги миллий тарбия таркибига бу соҳада таълим ва маълумот олиш ҳам киради. Тор маънода, миллий тарбия муайян шахснинг маънавий ривожи, дунёқараши, ахлоқий қиёфаси, эстетик диди ўстирилишига йўналтирилган педагогик фаолиятни англатади11. Буни оила ва тарбиявий муассасалар ҳамда жамоат ташкилотлари амалга оширадилар.

Бизга маълумки, ҳар қандай тарбия таълим билан чамбарчас боғлиқ ҳолдагина мавжуд бўлади. Чунки, таълим ва маълумот олиш жараёнида шахснинг фақат билими кўпайибгина қолмай, балки маънавий-ахлоқий сифатлари қарор топиши ҳам тезлашади. Ана шу сабабдан ҳам ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билганлар.

Президент И.Каримов таъкидлагани каби, “Таълим-тарбия-онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган, яъни, халқ маънавиятини шакллантирадиган ва бойитадиган энг муҳим омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ва шу асосда онгни ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди. Шу боис бу соҳада юзаки, расмий ёндашувларга, пухта ўйланмаган ишларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Мактаб, таълим-тарбия масаласи давлат ва жамият назоратида бўлиши асосий қонунимизда белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, бу кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг иштироки ва қўллаб-қувватлашини талаб қиладиган умуммиллий масаладир… Бу ҳақда фикр юритганда, мен Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир» деган чуқур маъноли сўзларини эслайман. Буюк маърифатпарвар бобомизнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги вақтда ҳам биз учун шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарб аҳамият касб этади”12.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда миллий тарбияни амалга оширадиган ўқув муассасалари ва умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга эътиборни кучайтириш энг муҳим ва жиддий масалага айланди. Шу мақсадда юртимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга оширилмоқда, унинг узвий ва мантиқий давоми бўлмиш 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий давлат дастури қабул қилинди. Унга мувофиқ, юртимизда мавжуд бўлган ўн мингга яқин умумтаълим мактабининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим жараёнининг мазмунини тубдан такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича катта ишлар қилинмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, охирги йилларда таълим-тарбия соҳасида амалга оширган, кўлами ва моҳиятига кўра улкан ишларимиз биз кўзлаган эзгу ниятларимизга эришиш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт барпо этиш, ёшларимиз, бутун халқимизнинг маънавий юксалиши йўлида мустаҳкам замин яратди, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди13.

Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, миллий тарбия ҳар қандай жамият ва мамлакат ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Чунки, унинг ўсиши ва тараққиёти учун моддий ва маънавий бойликлар ишлаб чиқариш тўхтовсиз равишда юксалиб бориши лозим. Бунинг учун ёш авлод ушбу бойликларни яратишда ўз аждодларидан юқорироқ даражага кўтарилмоғи даркор. Ёшларни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан тўғри тарбиялашда замонавий медицина, педагогика, психология фанлари тавсияларини ҳар қайси оилада жорий қилиш айниқса зарур. Ҳар бир оила, ота-она, энг аввало, бола тимсолида шахсни кўриши, унинг учун шахсга тегишли барча ҳуқуқ ва эркинликлар таъминлаши борасида ўзининг масъул эканлигини доимо ҳис этиб туриши ниҳоятда муҳим.

Миллий тарбияда миллий ғояга, миллий ғурурни юксалтиришга хизмат қиладиган тимсоллар, рамзларнинг ҳар бири – катта бир дарслик, кучли тарбия воситаси ҳисобланади. Бундан ташқари, буюк аждодлар таваллуд саналарини нишонлаш ҳам маънавий ва тарихий аҳамиятга эга. Бундай маросимларни ўтказиш орқали ёшлар янги қадриятлар асосида тарбияланадилар, улар қалбига тарихни англаш ва қадрлаш, ўтмишга ҳурмат билан ёндашиш, уларни асраб-авайлаш, шу халққа мансублиги билан ғурурланиш туйғулари сингдирилади.

Умуман олганда, ёшларнинг этник қиёфаси миллатнинг бугунги миллий тарбияси, менталитети, маданиятининг ўзаро диалектик муносабати воситасида шаклланади. Маънавий жиҳатдан яхши тарбия олган шахс ўз ақли, ўз тафаккури, ўз меҳнати, ўз масъулияти билан онгли равишда, озод ва ҳур фикрли инсон бўлиб яшайди.


ЁШЛАРГА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИ СИНГДИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
А.А. Болтаев. ЖДПИ

Юртбошимиз томонидан жамиятни ислоҳ қилишнинг илмий асосланган беш тамойили ёки бевосита баркамол авлод тарбиясига тегишли бўлган “Таълим тўғрисида”ги хамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” нинг кабул килиниши вақонуннинг такомиллашиб бориши ота-боболаримизнинг эзгу-ниятларини амалга ошириш йўлидаги буюк қадам дея оламиз.

Улуғ боболаримизнинг юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти йўналишидаги, халқ фаровонлиги ҳақидаги, шунингдек комил инсон тўғрисидаги таълимотлари, уларнинг юксак маънавиятли кишилар эканлиги бутун дунё томонидан эътироф этилаётган бир пайтда биз баркамол авлод тарбиясига жавобгар эканлигимизни ҳис этамиз. Жамият ўз тараққиёти босқичларида ёш авлод тарбиясига жиддий ёндашиб тарбиянинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга эътибор қаратганлиги, шунинг билан бирга 2014 йилни Президентимиз томонидан “Соғлом бола ” йили деб аталиши ва унга мос Давлат дастурининг қабул қилиниши ҳам жамиятда рўй бераётган воқеа – ҳодисаларга ёшларнинг муносабатида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Ёшлар онгига миллий-маънавий қадриятларимизни сингдириш учун биз жуда катта бой меросга эгамиз. Жумладан, зардўштийлик динининг муқаддас диний асари ҳисобланмиш “Авесто” дан унумли фойдаланиш самарали ҳисобланади. Чунки, аждодларимизнинг энг мўътабар қўлёзма асарининг мўътабарлиги, қиммати шундан иборатки, бу асар диний, фалсафий, сиёсий, ижтимоий – тарихий маълумотга эга бўлиш билан бир қаторда таълимий – тарбиявий аҳамиятга эгалидир. Шунинг учун ҳам бу асар бизнинг маънавий бойлигимиз ҳисобланади. Талаба – ёшларимизни миллий-маънавий қадриятлар билан бойитишда “Авесто” билан бирга “Қуръони Карим” ва “Ҳадиси Шариф” каби муқаддас манбаларнинг аҳамияти беқиёс.

Ҳар бир шахснинг, жамиятнинг равнақ топишида аҳлоқнинг асосий роли тасвирланади. Зеро, жамият аъзоси бўлган ҳар бир кишининг ахлоқсизлиги жамиятга қай даражада зарар етказса, яхши ахлоқли кишилар унинг равнақига шунча ҳисса қўшадилар.

Ҳадисларда инсоннинг камолга етиши учун талаб этиладиган инсоний фазилатлар акс эттирилган бўлиб, булар меҳр-оқибат кўрсатиш, саҳийлик, очиқ кўнгиллилик, ота-она ва катталарга , қариндошларга ғамхўрлик, ҳурмат, фақир-бечораларга мурувват, Ватанга муҳаббат, меҳнат ва касб-ҳунарни улуғлаш, ҳалоллик, поклик, ўзаро дўст, тинч-тотув бўлиш ва бошқалардан иборат.

Авесто ва Урхун-Энасой битикларининг аҳамияти, қиммати барча даврларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ана шундай тарихий манбаларнинг маънавий кучи Марказий Осиёда уйғониш даврининг юзага келишига асос бўлиб хизмат қилган. Мазмун жиҳатдан ҳар икки давр маънавиятида, яъни умуман Уйғониш даври маънавий-маданий ҳаётида инсоний қадриятларнинг юксак хислатлари – илмга интилиш, билимни кучайтириш, ақлни улуғлаш, инсонийлик, руҳий покланиш, аҳлоқий камолотга эришув, адолат, ижтимоий юксалиш, барча учун бахт-саодат, дўстлик-биродарлик, комил инсонни тарбиялаш каби масалалар олға сурилган. Шуниннг учун ҳам бу даврдаги олим, мутафаккир, донишманд, санъаткорларнинг кўпчилиги юқорида қайд этилган юксак хислатларни амалга ошириш мақсадида ижод қилдилар. Яна бу даврлар тарихда маданий юксалишнинг “Олтин даври” ҳам деб аталади.

Жадидларнинг тарбия, одоб - аҳлоқ ҳақидаги фикрлари, асосан қадимдан ислом оламида қарор топган қарашлар негизида шаклланган. Жадидлар аждодлардан болалар, умуман инсон тарбиясида мусулмонларга хос диёнатли, саховатли, хушахлоқ, хушмуомала бўлиш сингари муҳим хислатларни қабул қилдилар. Айни замонда уларнинг педагогик қарашларида янги бир тушунча пайдо бўлди. Бу тарбияда мухит, замон, шароитнинг ўрни тўғрисидаги қарашдир. Жадидлар педагогикаси ижтимоий ҳаёт, унинг талаблари, эҳтиёжларини ҳисобга олиш билан ўзларигача бўлган.

Шарқ педагогикасидан бир қадам олға силжиш бўлганди. Жадидлар комил инсон – бу энг аввало, замонавий инсондир. Замонавий инсон эса, миллат ва Ватан манфаатини барча нарсадан устун қўювчи, маърифатли, диний ва замонавий илм-фанларни эгаллаган, хушахлоқ, тарбияли кишидир дейишди.

Халқимиз тарихида маънавий-маърифий юксалишлар ҳамма вақт ҳам қўллаб-қувватланмаган, айрим ҳолларда кескин қаршиликларга дуч келинган. Онгли равишда минг йиллардан бери шакллантирилиб, ривожлантирилиб келинаётган миллий-маънавий қадриятларни халқ онгидан, хотирасидан, қалбидан ўчиришга ҳаракат қилинган. Бироқ халқнинг азалий орзуси ҳеч қачон унинг қалбидан ўчмаган.

Халқ доимо ўз фарзандларини ота-боболар ўгити, панд-насиҳатлари, урф-одатлари, анъаналари асосида пинхона бўлсада тарбиялаган. Уни тўлоқонли амалга ошириш эса мустақилликнинг илк кунларидан бошлади.

Юқорида қайд этилган манбалардан шундай хулоса қилиш мумкинки, шу заминда яшаб дунё тараққиётига ҳисса қўшган алломаларимиз шак-шубҳасиз дунё илм аҳли тан олганидек буюк сиймолардир. Мана шундай буюк алломаларнинг ишларини янада бойитиб, тўлдириб, сайқаллаштириб, бутун дунё тараққиётига ҳисса қўшаётган олимлар ва уларнинг фарзандлари, шогирдлари буюк боболаримизнинг издошлари ҳисобланади. Демак, тарихимиз бетакрорлиги билан қайд этилса, бугунги кунимиз фаровонлик юлдузини ёритаётган бўлса, ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, бизнинг эртанги кунимиз буюк ғоялар ва ишлар қуршовида бўлади.


МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ ВА МИЛЛИЙ ИФТИХОР ТУЙҒУЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА РАДИОНИНГ ЎРНИ
М. Соипназарова, ЖДПИ.

Ўзбекистон халқининг тараққиёт йўлидаги бош ғояси Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуришдир. Ватан равнақи, юрт тинчлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорик, миллатлараро тотувлик динлараро бағрикенглик кабилар асосий ғоялардир.

Албатта, ушбу ғояларни талабалар онги ва қалбига сингдиришда таълим ва тарбия жараёни билан бир қаторда оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти беқиёсдир. Чунки, оммавий ахборот воситалари олий ўқув юртдаги жараённи бугунги кун талаблари даражасида олиб бориш, мафкура борасида билимларни чуқурлаштириш, талабаларни мустаҳкамлаш, эркин тафаккурни шакллантириш, уларнинг иймон – эътиқодини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳит яратиш каби вазифаларни амалга оширади.

Оммавий ахборот воситаларидан бири радио ўзининг бой маънавий ва маърифий имкониятлари билан инсон камолотида салмоқли ўрин тутади.

Шуни айтиш керакки дастлабки пайтларда радио Морзе алифбоси ёрдамида узатиш учун қўлланилган, фан ва техника тараққиёти шунга олиб келадики, радио овоз ва мусиқани узатиши вужудга келди. Шу тариқа радио ҳар бир инсон ҳаётига яқин бўлиб қолди, турмушимизнинг таркибий қисмига айланди. Кенг жамоатчилик учун радио энг аввало дам олиш ва ахборот қабул қилиш воситасидир.

Ўзбекистон радиосининг ҳам жаҳон оммавий ахборот воситалари орасида тутган ўрни салмоқлдир.

Ўзбекистон радиоси эшиттиришларини Покистон, Афғонистон каби хорижий давлатлар ва МДҲ давлатларининг фуқаролари ҳам севиб тинглашади. Ўзбекистонда миллионлаб тингловчилар радио тўлқини орқали дунёқарашларини кенгайтириб, ҳар томонлама шаклланадилар. Келажаги буюк давлат барпо этишга қаратилган эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, истиқлол руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, умуминсоний қадриятларни қарор топтириш, халқимиз маънавиятини бойитиш соҳасидаги ҳайрли ишларда Ўзбекистон радиосининг муносиб ҳиссаси бор.

Дарҳақиқат, радио халқимизнинг қувонч ва ташвишларини, янгиликларини ифодалаш билан бирга, уларнинг кўнгилларини очади. Ҳаётдаги энг содиқ дўст – ҳамроҳ сифатида қадрланади.

Радио доимо фуқароларни, талаба ва ёшларни маънавий – ахлоқий тарбиялашда узлуксиз таълим турларининг яқин кўмакчиси бўлган. Айниқса, бугунги кунда Ўзбекистон радиоси ёшларни ахлоқий тарбиялаш мактаби вазифасини ўтамоқда.

Ўзбекистон радиоси маънавий қадриятлар, илм – фан ва тараққиёти ютуқлари, ўзлгимизни англаш миллий ғоя истиқлол мафкураси, муқаддас динимиз ва тарихимизга доир ахлоқий тарбия талабларига мос бўлган кўплаб эшиттиришлар тайёрлаб келмоқда.

Шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодда ўз уйига, туғилиб ўсган юртига, энг яқин кишиларига бўлган муносабатни шакллантиришга қаратилган кўплаб маърифий эшиттиришларни тарғиб қилмоқда.

Бу ютуқлар ўз – ўзидан амалга ошгани йўқ, албатта. Радио санъатининг ривожланишида аввало, ҳукуматимизнинг ахборот воситаларини қўллаб – қувватлаши етакчи омил бўлди. Ёш, истеъдодли журналистларнинг жонкуярлиги туфайли “Ёшлар” ва “Дўстлик” каналлари эшиттиришлари кўпчилик назарига тушди.

Бугунги кунда радио ижодкорлари ҳар бир хонадонга севинч, ҳайрат, ўй – фикр, ибрат олиб кириш йўлида тер тўкмоқдалар.

Радионинг муваффақияти шундаки, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кишилар ўзлари учун қизиқарли бўлган саволларга жавоб оладилар. Турли муаммоларга бағишлаб бериладиган эшиттиришларни тинглабмушоҳада қиладилар.

Радио тўлқинлари орқали янграётган эшиттиришларда турмуш муаммолари, дунё хабарлари, панд – насиҳат, инсоний туйғулар тарбияси, донолар бисотидан олинган ибратли фикрлар, ёшлар айниқса, талабалар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Шунингдек, радиода берилаётган эшиттиришлар тилининг соддалиги, самимийлиги ва барчага бирдай тушунарлилиги билан самаралидир.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон радиосидан тингловчилар билан жонли мулоқот кўринишидаги эшиттиришлар тайёрлаш анъанага айланиб қолди. “Ёшлар” каналининг турли рукндаги эшиттиришлари талабаларнинг қизиқишлари, уларни ўйлантираётган турли мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлиши, ўз маънавий қиёфасини шакллантиришга ҳаракат қилиш каби хусусиятларни ривожлантирмоқда.

“Маънавият сарчашмалари”, “Улуғлар ҳаётидан”, Боқий қадриятлар , “Донишмандлар дунёси”, “Навоийдан сабоқлар” каби эшиттиришларда ўзбек халқининг буюк даҳолари, улуғ мутафаккирларнинг маънавий мероси тарғиб қилинмоқда. Натижада талабаларда яхшилик, одамийлик, меҳр – мурувват, олижаноблик каби фазилатлар шаклланади.

“Ёшлар” канали ҳар йили тингловчилардан минглаб мактаблар олади. Мустақил юртимизнинг турли вилоятларидан келган бу мактабларда талабаларнинг турмуш тарзи, ўқишлари, меҳнатда эришаётган ютуқлари ҳикоя қилинади. Муаллифлари ва мавзулари турлича бўлган бу хатлардаги асосий мақсад – юксак инсонийлик, мустақил юртимиз куч – қудратини янада ошириш руҳи билан суғорилган.

Юртбошимиз Ислом Каримов бутун жамиятимиз олдида турган улуғвор ва мураккаб вазифалар ҳақида фикр юритиб, “...матбуот орқали одамларда маърифатпарварлик ғояларни тарбиялаш, маориф ва олий таълим тармоқларига ҳомийлик, саховатпешалик, савобталаблик каби эзгу хусусиятларни кучайтириш зарур ...” деб таъкидлаган эди.

Шунинг учун ҳам бугунги кунда Ўзбекистон радиосининг эшиттиришлар мазмунида педагогика, психология, нафосат, ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик каби йўналишлар билан узвийликни кўриш мумкин.

Ўзбекистон радиосининг бир қатор эшиттиришлари мазмуни – ахлоқий тарбиянинг мезони ҳисобланган инсонпарварлик, ҳарбий ватанпарварлик мавзуларини ёритишга қаратилган. Жумладан, “Камолот сари”, “Инсоният ва инсон тақдири”, “Комиллик орзуси”, “Эътиқод”, “Тарих ва ёшлар” каби қатор эшиттиришларда ҳар бир урф – одатлар, қадриятлар кенг ёритилмоқда. Уларда инсон қадр – қиммати меҳр – оқибати, раҳм – шафқати, сахийлик, олижаноблик, катталарга ҳурмат, аёллар билан болаларга нисбатан ғамхўрлик кабилар асосий ўринни эгаллаб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон радиоси санъатни ривожлантиришда фаол иштирок этиш билан бирга, кишиларнинг ички дунёсини шакллантиришда марказий ўринни эгаллайди. “Ёшлар” каналнинг “Умидли дунё”, “Руҳиятнинг чексиз олами”, “Бадиий тафаккурдаги ўзгаришлар”, “Китоблар олами” каби эшиттиришлар мазмуни жамият аъзолари, шунингдек, талаба ёшларнинг ахлоқий – эстетик қарашларини бойитишда, инсонларнинг меҳнати, ижтимоий – сиёсий фаолияти, шахсий ҳаёти ва турмушини ҳар томонлама акс эттиришда санъатнинг ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб қилади.

Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган радиони олий таълимда кенг ва самарали қўллаш орқали биз “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифаларни тўлақонли амалга ошириш, ҳамда истиқлол ғоясининг асосий тамойилларини талабалар онгига сингдириш, уларда миллий ўзликни англаш ва миллий ифтихор туйғуларини шакллантиришга эришишимиз мумкин.

ЎСМИРЛИК ЁШИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ, ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИДА УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ

М. Шарипова, М. Маматқулова, Сирдарё ВПКҚТМОИ

Бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири баркамол авлодни тарбиялаш муаммосидир. Шахс шаклланишидаги энг муҳим даврлардан бири ўсмирлик давридир. Ўсмирлик даври болаликдан балоғатга ўтиш даври сифатида ҳар доим қийин давр ҳисобланади.

Бу босқич давомида боланинг (ўзига хос) атрофдагиларга бўлган муносабати тубдан ўзгаради. Боланинг катталар оламига кириб бориши бир лаҳзада рўй берадиган ҳодиса эмас, балки, узоқ давом этадиган жараёндир. Бунда боладан биологик, психологик ва ижтимоий томондан вояга етиши талаб қилинади. Бу давр тахминан боланинг 5-9 синфларда ўқиш пайтига тўғри келади ва 11-12 ёшдан 14-15 ёшгача давр оралиғида бўлади. Бу давр ўғил болаларга нисбатан қизларда 1-2 йил олдин бошланади. Ўсмирлик даври нафақат боланинг ўзи учун балки, у билан мулоқотга киришувчилар учун ҳам оғир давр. Кўпчилик ҳолатларда ўсмирлар билан катталар (ота-она, ўқитувчилар) орасида келиб чиқадиган зиддиятларга уларнинг ёш даврига хос хусусиятини ҳисобга олмасликлари, ёки умуман билмасликлари сабаб бўлади.

Ўсмирлик даврида боланинг ижтимоий муносабатларида ва дунёқарашида ҳам кескин ўзгаришлар содир бўлади. Бу даврга келиб унинг қадриятлари ҳам ўзгаради, илгари унинг учун қадрли бўлган нарсаларнинг аҳамияти йўқолади. Бола илгари ўзи учун қизиқарли бўлган машғулотларга нисбатан бефарқ бўлиб қолиши ёки аксинча, янги машғулотларга қизиқиб қолиши мумкин. Ўсмирнинг жисмоний ва психик ривожланиши жараёнида унда жуда кўп эҳтиёжлар пайдо бўлади. Бу даврга келиб, ўсмирнинг интеллектуал имкониятлари ошади, дунёқараши кенгаяди, янги қизиқишлар пайдо бўлади. Унда ҳаётий алоқалар доирасини кенгайтиришга эҳтиёж пайдо бўлади, тенгдошлари билан кўпроқ мулоқотда бўла бошлайди. Авваллари ота-онаси ва ўқитувчисини ҳар доим ҳақ деб ҳисоблаган бўлса, ўсмирлик даврига ўтгандан кейин тенгдошларининг фикрини ота-онасининг ва ўқитувчисининг фикрига қараганда аҳамиятлироқ ҳисоблайди.

Ўсмир ўзида юз бераётган ўзгаришларни ҳис қилади, аммо барча ҳиссиётларини ҳам тўлиқлигича англамайди ва тушунмайди. Ўсмирлик даврида бола энди “бола” эмас, шу билан бирга ҳали “катта ҳам эмас”. Аммо, у ўзини “катта одам” деб ҳисоблайди, ўзининг муаммоларини ўзи ҳал қилишга ҳаракат қилади. Ўсмир учун ўз “мен” ининг аҳамияти ортади. Бу даврда шахс эгосинтезми бошқа даврларга қараганда энг юқори даражага етади, ўсмир ўз шахсиятини бошқалардан юқори қўядиган, ўзига кўпроқ бино қўядиган бўлиб қолади. Ўсмир ўзининг ташқи қиёфасига кўпроқ эътибор бера бошлайди.

Шу даврда ўсмирнинг ташқи қўриниши ёки шахсиятига тегишли айтилган арзимаган ножўя гап ёки ҳазилни у жиддий қабул қилади ва бу унда оғир салбий кечинмаларни келтириб чиқариши мумкин. Катталар учун арзимас гаплар туфайли ҳам ўсмир ўзига паст баҳо берадиган, ўзини камситадиган бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабли, ўсмирлар билан мулоқотда ниҳоятда эҳтиёткорлик лозим.

Ота-оналар ўзларининг ёшликларини унутиб юбормасдан, ота-оналик нуқтаи назаридан эмас,ўсмир фарзандини ҳам ўз фикр-мулоҳазаси, шахсий қарашлари борлигини инобатга олиб, унга ҳамдард, ҳамзамон сифатида муомилада бўлганида бир-бирларини тезроқ тушунган бўлар эдилар.

Ота-она! Сиздан ёш ўсмир болангиз бирон нарса сўраганда ҳақиқатни гапириш керак, ўғлингиз, қизингиз тушунган ҳолатда фақат насиҳатгўйлик нуқтасидан эмас, унга ҳамфикр, ҳамдард, ҳамзамонлик ҳолатидан келиб чиқиб ёндашинг.

Шундагина фарзандингиз ҳар қандай вазиятда сизга суянишга ўрганади, сизга талпинади, катта-кичик маслаҳати билан аввало сизга келадиган бўлади. Фарзандингизни бошқаринг, унга йўл кўрсатинг аммо, унинг ўзлигига, шахсиятига шаклланиб келаётган гўзал ички дунёсига тажаввуз қилманг. Иккиланиш, алданиш, излаш, топиш лаззатидан маҳрум қилманг. Адашиш, йиқилиш, муваффақиятлар ва мағлубиятлар айб эмас.

Ота-оналар ёдингиздан чиқарманг, сиз ҳам ёш бўлгансиз, сиз ҳам адашгансиз. Ўзингизни фарзандингиз ўрнига қўйиб кўришни унутманг. Танқидчилик, айниқса ҳадеб жазо бераверишлар тарбияда яхши натижа бермаслиги сизга янгилик бўлмаслиги керак. Ҳаётнинг қайноқ қозонида пишиб етилиш жараёнини бошидан кечираётган ёш ўсмирга энг асосий, энг ишончли суянчиқ, бузилмас қўрғон бу ота-онадир.


Баркамол шахс камолОтида педагогик технологияларнинг ўрни
С.Астанова, А. Чўлиев, ГулДУ

Мустақил Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, маънавий йўналишларини шакллантиришда ва демократик, инсонпарварлик жамиятини қуришда халқ таълими тизимини такомиллаштириш, айниқса, мустақил таълимга алоҳида эътибор бериш муҳим аҳамият касб этади.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2001 йил 16-августдаги “Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 343-сонли қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 21-февралдаги 34-сонли буйруғига мувофиқ, олий таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар қаторида мустақил таълим масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Шунга кўра таълим тизимидаги ислоҳотларни амалга ошувида мустақил таълим ва уни такомиллаштиришнинг алоҳида ўрни бор.

Мустақил таълим маълум билим, кўникма ва малакалар ҳамда тажрибалар асосида амалга ошади. Мустақил фикр-мулоҳаза инсонда мавжуд билимларни, фикр ва воқеаликка бўлган муносабатларнинг эркин юзага чиқарилишидир.

Маълумки, таълим-ўқитувчи ва ўқувчи орасида ўрнатиладиган педагогик муносабатлар мажмуидир. Ана шу муносабатларда ўзаро ишонч, талаб ва тартиб муҳимдир, яъни билимлар ортиб боради интелект мукамаллашади.

Таълим тизимига жорий этилаётган замонавий педагогик технологиялардан кўзланаётган асосий мақсад ҳам худди ана шундадир. Янгича ёндашув жараёнида билим талабаларнинг ўз ижтимоий тартиблари асосида пайдо бўлади ва хулқ-атвор шаклини ҳам ўзгаришига таъсир қилади. Мустақил фикрларни билдирар экан, талаба таълим жараёнининг фақат субъекти сифатида ҳам намоён бўлади, яъни тенг ҳуқуқли таълим диалогини вужудга келтиради.

Айниқса, таълимни муаммоли ташкил этиш талаба уқув фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ушбу жараённи янада муваффақятлироқ чиқиши учун психологик асосга эътиборни қаратиш керак.

Замонавий педагогик технологиялар асосида таълим жараёни ташкил этилганда билим эгаллашнинг бир қанча бир-бирига боғлиқ бўлган босқичлари мавжуд бўлиб, тайёр билимларни ўқувчи онгига етказиш, эсга олиш, эсда сақлаш, қайта эсга тушириш, сўзлаб бериш, ёзма ифодалаш каби ҳолатлар билиш, тушуниш даражаларини ифодалайди. Бу даражаларда билим олувчидан ижодий ёндашув талаб этилмайди. Ўзлаштиришнинг кейинги даражаларида ўқувчилар олган билимларини амалда татбиқ этиши, маълум натижаларни қўлга киритиши, тўлдириши, бойитиши, ўзгартириши, ўзининг мустақил нуқтаи-назарига эга бўлиши талаб этилади. Бу ўзлаштириш даражалари учун муаммоли ёндашув аҳамиятли ҳисобланади.

Ўқув жараёнини муаммоли тарзда ташкил этиш аудиторияга ўзига хос психологик жиҳатдан ёндашувни талаб этади. Бунинг учун ўқитувчи ва аудитория ўртасида ҳеч қандай психологик ғов бўлмаслиги, илиқ психологик муҳит яратилиши лозим. Психологик ғовни олиш учун танишув тренинги ўтказиш тавсия этилади. Танишув тренингида ҳар бир талаба исмини, исмининг маъносини айтиши, ёки исмини айтиб, ўзида мавжуд бўлган бирор фазилатни ифода этиши лозим. Сўнгра бугунги машғулотни самарали ўтказиш қоидаси қабул қилинади. Ушбу жараён аудитория билан биргаликда амалга оширилади. Ўқитувчи бугунги машғулотнинг самарадорлигини таъминлаш учун талабалар қандай қоидаларга амал қилиши лозимлигини аудиториядан сўрайди. Машғулотнинг самарадорлигини таъминлаш учун қуйидаги қоидаларга амал қилиниши тавсия этилади: гапни бўлмаслик; бир-бирини тинглаш, тинглай олиш кўникмаси; навбат билан гапириш кўникмаси; қўл кўтариш қоидасига амал қилиш; сабр-тоқатли бўлиш, ўзаро ҳурмат.

Дарсни муаммоли тарзда ташкил этиш учун биринчи галда талаба баҳс-мунозара юритишга, фикрларини эркин баён этишга, танқидий муносабат билдиришга тайёр бўлиши лозим. Бунинг учун қўйиладиган муаммоларга боғлиқ бўлган тушунчалар юзага чиқарилади. Сўнгра муаммога аниқлик киритилиб, маълум хулосалар чиқарилади. Бу жараён фикр- мулоҳазаларда ифодаланади. Таълим жараёнига ўзига хос технологик ва психологик жиҳатдан ёндашув талабаларни мустақил фикрлашга, ўз фикрини эркин баён этишга ундайди. Шу билан бирга қўйиладиган муаммони ижодий ҳал этиш учун шароит яратади. Бунда қуйидаги интерфаол усуллардан фойдаланиш мумкин.

-Микрогуруҳларда ишлаш. Талабалар беш- олтитадан кичик гуруҳларга ажралиб, муаммони эркин мунозара- муҳокама қиладилар. Масалан: шу гуруҳда анализ қиладилар ва ҳар бир аъзо ёки ўзлари белгилаган бирор талаба фикрларини баён этади. Бу гуруҳлар тасодифий ташкил этилиши мумкин. Масалан: «оқ, қизил, қора, яшил, сариқ» ранглар берилади. «Оқ»лар биринчи микрогуруҳ, «қизил»лар иккинчи микрогуруҳ ва ҳ.к.

-«Музёрар»- ва тақдимот – машғулот мавзусидан келиб чиқиб эркин мунозара ташкил этиш.

-«Ақлга ҳужум»- иложи борича қисқа, лўнда ва кўпроқ фикрлар тўплаш, вақт чегараланган бўлиб, тезкорлик талаб қилинади. Реплика тарзда билдирилган фикрлар ҳам қабул қилинади, инобатга олинади.

-«Ролли ўйинлар»- драма, маълум ҳолатларни иммитация қилиш, сценарийлар тузиш. Ҳар бир иштирокчи бирор ролни эркин, шу персонажнинг фикрларини аниқ англаши ва унинг номидан сўзлаши шарт. Шу ўйин орқали талаба маълум ибрат ва хулосалар олиши лозим. Муаммоли вазиятларни ташкил этиш муҳимдир.

-«Муаммоли вазиятлар»- маълум ҳолатлар, вазиятлар ҳосил қилиниб, микрогуруҳларда ва индивидуал тарзда муҳокама қилиш.

Машғулотларни бу усулда ташкил этишда ўқитувчи нималарга эришади? деган савол туғилади. Бунда биринчидан ўқитувчи: талаба тафаккурини фаоллаштиради; фаол мунозарани вужудга келтиради; ўқув фаолиятининг ижобий мотивини ҳосил қилади; талабаларга турлича фикрларни тинглаш имконини беради; танқидий фикрлаш кўникмасини ҳосил қилади; ўз-ўзини намойиш этиш имконини беради; турли ижтимоий мунозарага кириш малакасини ҳосил қилади. Мустақил фикрнинг ҳосил бўлиши учун биринчи навбатда маълум шарт-шароитлар яратилиши мақсадга мувофиқдир. Мустақил фикрлаш кўникмасини ҳосил қилиш учун вақт ва имконият бериш зарур. Бунда: талабаларни ўқув жараёнидаги фаоллигини таъминлаш; - ҳар бир шахснинг ўз фикр-мулоҳазаси мавжудлигига талабаларни ишонтириш; ижодий мустақил фикрни қадрлашни ўргатиш. Бунда талабалар албатта: ўз-ўзига ва ўқитувчига ишониши; фаол ўқув жараёнида фаол иштирок этиши; турли фикр-мулоҳазаларни диққат ва ҳурмат билан эшитиш; янги фикр-мулоҳазани билдиришга ва ўзлаштиришга руҳан тайёр туришлари зарурдир.

Хулоса ўрнида шуни айтиз жоизки, интерфаол усулларни таълим жараёнида муваффақиятли қўллай олган ҳар бир ўқитувчи қуйидаги имкониятларга эга бўлади:


  1. Талабаларнинг фикрлаш қобилиятини фаоллаштиради;

  2. Ўқитувчи таълимнинг мақсадига эришиши кафолатланади;

  3. Талабалар эркин фикрлашга ўргатилади;

  4. Талабаларда ўз фикрини ифода эта бера олиш кўникмаси шаклланади.

  5. Турли фикрлар, ғоялар билан танишиб, энг муҳимини танлашга ўрганадилар;

  6. Онгли ва ижодий фаолиятини таъминлайди.

  7. Ўқитувчи вақтдан унумли фойдаланади.

  8. Танқидий тафаккурни ривожлантириш имкони яратилади.

ТАРБИЯ ВА ЎЗ-ЎЗИНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ УЙҒУНЛИГИ
А.Абдукаримов, ЎзМУ, Н.Абдурахмонова, ГулДУ

Мамлакатимизда баркамол авлод тарбияси учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Президентимиз И.А.Каримов ўзининг асарлари ва нутқларида шахс тарбияси масаласига жуда катта эътибор қаратиб, «…болаларимизни ёшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, ахлоқ-одоб, юксак маънавият асосида вояга етказиш биз учун доимо долзарб аҳамият касб этиб келган»,- деб таъкидлаб ўтган [2,55б.].

Дарҳақиқат, тарбия кенг қамровли тушунча бўлиб, унинг талқинида болани соғ-саломат парвариш этиб вояга етказиш, билимли қилиб касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда эгаллаган касб- ҳунарини ҳаётга қўллашга тайёрлашдан иборат. Бу жараённинг самарадорлиги тарбияни мақсадли ҳамда мазмунли амалга ошуви билан боғлиқ. Бир гап билан айтганда тарбия жараёнининг моҳияти, вазифалари тарбиячи ҳамда мураббий томонидан режалаштирилади ва тартибга солинади. Тарбия жараёни кўп қиррали, давомли ҳамда икки томонлама ҳусусиятга эга бўлганлиги боис, унинг натижаси бирданига кўзга кўринмаслиги мумкин.

Маълумки, бола комолотининг пойдевори оилада қўйилади. Оила муҳитида катталарнинг ўз фарзандларига бўлган муносабати, оиладаги ички муҳит, ота-онани педагогик-психологик билимга эга бўлиши, болани ўз-ўзини тарбиялашга ўрганувида мотивация вазифасини ўтайди.

Ота-онанинг бола тарбиясига алохида вақт ажратиб, масъулият ҳисси билан қараши, болага бўлган ғамхурлиги, бола эҳтиёжларини тўғри қондирилиши, ибрат-намуна, талаб ва ижрони бир-бирига мувофиқ келиши, сохта ҳамда расмиятчиликка қаратилган муносабатлардан холи бўлган соғлом муҳитда боланинг ўсиши, тарбия ва ўз-ўзини тарбиялашнинг бир-бирига мувофиқ келишига замин ҳозирлайди. Чунки тарбия нима эканлигини ҳис этмасдан туриб бола ўз-ўзини тарбиялай олмайди.

     Оиладаги тартиб- қоида,мумкин ва мумкин эмаслар хамда унга риоя қилиш ёки қилмаслик,ижтимоий фойдали меҳнат, ўз-ўзига хизмат қилиш меҳнати кабилар болани ўз «Мен»ига  эгалик қилишини шакллантиради. Айниқса, саломлашиш одоби амалларини билишга ҳамда унга бефарқ бўлмаслик, зарарли одатлардан эҳтиёт бўлиш, табиатдаги нарса ва ҳодисаларга тўғри муносабатда бўлиш, жамоада ўзаро ёрдам, ҳамфикрлик, бошлаган ишини оҳирига етказишга интилиш, ўзаро маънавий-аҳлоқий муносабатларни шакллантиради.

Бу борада айниқса: бир-бирига ҳурмат, хушмуомалалик, ишончни оқлаш, ростгўйлик, иродалилик, ўзгаларни тинглай билиш, жамоавий тартиб қоидаларга амал қилиш, ўқувчида масъулият ҳиссини шакллантиради.

Инсон ҳаёти ва унинг саломатлиги энг катта ижтимоий бойликдир. Бу жараённинг тўлақонли бўлиши юқорида кўриб ўтлганидек, оила, узлуксиз таълим тизими, меҳнат жамоаси фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.

Руҳан, жисмонан ва ақлан саломатлик ҳар бир киши учун катта бахт-саодат бўлиб, меҳнат унумдорлиги, мамлакатнинг иқтсодий бойлиги, халқ фаровонлиги, бевосита саломатлик омиллари билан туташади. Шунга кўра жорий йилни “Соғлом бола йили” деб белгиланиши мамлакатимизда таълим-тарбия олаётган ёшлар, меҳнат жамоалари ва кекса нуронийлар учун ҳам қувончли ва айни пайтда масъулиятли йил ҳисобланади.

Қувончли томони Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом бола” тимсолида бутун юртимизда соғлом насл, яъни соғлом авлод тарбиясига бўлган ғамхўрликларининг ифодаси бўлса, масъулиятли томони ҳар бир шахс “Соғлом бола” Давлат дастурининг ижросида ўзининг муносиб ўрнини белгилаши ва бу йўналишда фидойилик намуналарини кўрсатиб меҳнат қилиш зарур.

Тадқиқотга оид кузатувларимиз шуни кўрсатдики, инсон неча ёшда бўлишидан қатъий назар, агар ўз-ўзини тарбия қилиш имкониятига эга бўлса, албатта ўз фаолиятига тўғри баҳо бера олади, ўз-ўзини таҳлил ва тафтиш этиб, соғлом ҳаёт тарзини таъмин этишда ўз-ўзига, ота-она бўлса, фарзанларини ўз-ўзини тарбиялаши сари тўғри йўналтиради.

Маълумки, бола чанқаса, қорни очиса ёки бирон жойи оғриётган бўлса, ота-онасига мурожаат қилади. Аммо гап шундаки, болада ўз саломатлигига қайғуриш, ўз-ўзига ғамхўрлик қилиш ҳиссини тарбиялаш, ҳар қандай ота-онанинг ҳам ҳаёлига келавермаслиги мумкин. Бунга нималар киради? Аввало:



  • Болани муайян кун тартибига одатлантириш;

  • Болани тўғри овқатлантириш, гигиеник тартиб-қоидаларни билиши, айниқса, тиш гигенасига амал қилиши;

  • Жисмоний ва ақлий меҳнатни тўғри йўлга қўйиш;

  • Уйқу ва дам олиш вақтини тўғри амалга ошириш;

  • Кийиниш, юриш-туриш ва одоб қоидаларини билиши;

  • Спорт ёки санъатнинг бирон турида мунтазам иштирок этиши;

  • Ўз саломатлигига оид тушунчаларга эга бўлиши;

  • Болага оилавий ҳаёт сабоқларини мунтазам бериб бориш ва ҳоказо.

Шу билан биргаликда:

  • Зарарли одатлардан сақланиши (лоқайдлик, бепарволик, манманлик, кашандалик, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, гиёҳвандлик, ОИТС га оид маълумотларни билмаслик ва бошқалар);

  • Компьютеромания ва телефономаниядан эҳтиёт қилиш, яъни турли ҳил компьютер ўйинларига берилиб кетиш, гигиеник меъёрларини билмаслик, инсон онги шуурига зарарини ўз вақтида тушуниб етмаслик, уяли алоқа телефонидан фойдаланиш маданиятини билмаслик ва бошқалар;

  • Гиподинамия- кам ҳаракатликка йўл қўймаслик, ўз-ўзини жисмоний чиниқтириш, руҳан тетик ва бардам бўлиш;

  • Тушкунлик, умидсизлик, хавотирлик, қўрқув, турли кечинмалардан ортиқча ташвишланиш, жиззакилик ёки ғазабланиш кабилардан сақланиш ва ҳоказо;

  • Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт бўлиш (электр токи, транспорт ва йул хавф-хатарлари, кўчкилар, сел оқимлари, ер қимирлаши, эски бино ва жарликлар, заҳарли моддалар, нокерак ёки муддати ўтган дорилар, портловчи ҳамда ёнғин келтириб чиқарувчи химикатлар ва ҳоказо).

  • Ўкувчилар ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган, муаммоли вазиятларни ўрганиш ва ўз вақтида бартараф этиш;

  • Тўғри овқатланиш гигиенасига амал қилиш, айниқса, кечки овқатдан сўнг бирданига уйқуга ётишлик, кўча-кўйда “Фаст-фуд”, яъни тез тайёр бўладиган озиқ-овқат туридан сақланиш. Бу ўринда икки ҳил “Фаст-фуд”ни билиш, яъни биринчиси зарарли бўлса, иккинчиси ўта зарарли. Чунки бундай озиқ-овқатлар катта каллорияга эга бўлиб, таркибида ёғ моддаси кўп бўлади, дармондорилар эса деярли бўлмайди. “Фаст-фуд”ларни иштаҳа очуви қалампир, кетчуп ва майонезлар билан танавул қилиниши, ошқозон ва ичак фаолиятининг бузилишига олиб келади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, бундай озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида тозаланган углеводлар, маргарин, трансёғ кислоталари, ўсимлик ва ҳайвон ёғлари, таъм ҳамда ҳид берувчи сунъий воситалар бўлиб, мутахассисларнинг кўрсатишича, ошқозон-ичак касаликларидан ташқари, боланинг кўриш фаолиятига таъсири ҳамда юрак-томир касалликларини келтириб чиқариши мумкинлиги ўрганилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ўз-ўзини тўғри тарбиялай оладиган бола ўзининг қатъий фикрига эга бўлади. Ўз иродасини тўғри бошқариб, ҳар хил инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга берилмайди. Фикрини мамлакатимизнинг юксак ғояси-Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт, пировард мақсадимиз эканлиги билан боғлаб фаолият юритади, ўз-ўзини оғишмай тарбиялаб боради. Қандай ўйласа шундай гапиради, қандай гапирса шундай ўйлайди.



ЎСМИРЛАРДА АГРЕССИВ ХУЛҚ-АТВОРГА ХОС ФАОЛИЯТ   МОТИВЛАР
С. Ғофурова,  Жиззах  политехника институти

Г. Раҳмонова, Янгиер ш. ХТМФМТ ва ТЭБ.

       Аксарият педагог ва психолог олимлар ҳамда амалиётчи ўқитувчи-мурабббийлар ўсмирларга хос агрессив хулқ-атворнинг келиб чиқишини оила, мактаб ёки муҳитнинг таъсиридан деб кўрсатишади. Агрессив хулқ- атворни келиб чиқиши ўзига хос комплекс хусусиятидан иборат бўлиб,бу ўринда, аввало, агрессив реакцияга хос ноадекват сабаб ва омилларни аниқлаб олиш ҳамда шунга мос тарбиявий тадбирларни белгилаш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, яна шу нарсани аниқлаб олиш жоизки, ўсмирларда ҳуқуқбузарликни профилактика қилиш деганда бу хулқ-атвори маънавий –аҳлоқий ҳамда ҳуқуқий нормалар чегарасидан чиқаётган, лекин ҳали жиноий тус олиб улгурмаган вояга етмаганлар шахсини қайта тарбиялаш асосида ахлоқан тузатишга қаратилган фаолият тушунилади. Агрессия ёки важоҳат аксарият ҳолда шахсни бирданига бузғунчиликка интилиши билан боғлиқ реакция бўлиб, асосан шахслараро муносабатлар жараёнида намоён бўлади. Агрессив ҳолатидаги шахсда бунёдкорлик ёки тиклаш хусусияти эмас, бузғунчилик компоненти устувор бўлади. Агрессивликни одатда ёмонликка йўналтирилган фаоллик деб кўрсатиш мумкин. Бу ҳолда шахснинг ички секреция безлари, жумладан  буйрак усти безидан ажраладиган адреналин гормонининг миқдори бирдан ошиб, қон томирларнинг қисилишига, юрак уришини меъёридан ортиб кетишига, кўзларни чақчайиб хонасидан чиқиб кетгудек бўлишига, тишларни тишларга қаттиқ босилиб, муштларни тугилишига олиб келади.

Агрессивликни пайдо бўлишига асосан хулқ-атворга хос фаолият мотивлари сабаб бўлади. Булар: 1) ўсмирнинг ўз манфаат ва эҳтиёжига зид ҳолатни кузатиши; 2) аламзадалик билан боғлиқ ҳолат; 3) кундалик ташвишларнинг кўплиги ва уни бажариб улгура олмаслик; 4) салбий сифатларни ортиб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар; 5) нотўғри тарбия натижасида шахс маънавий- хулқий даражасининг пастлиги ва ҳоказо. Агрессивлик ҳолати ўсмирда тасодифан юзага келиб қолмайди.Андишасизлик, қайсарлик, ўжарлик, юзга чопарлик, бирданига ловуллаб кўтарилиш, бақириш, қаттиқ ҳуштак чалиш, бирон нарсани, эшик, пол, девор ёки буюмни қаттиқ муштлаш ҳоллари шаклланиб келаётган агрессивликдан далолат ҳисобланади. Хулқида агрессивлик белгилари бор ўсмирлар ўзининг тенгқурларини қўрқитиш, уларга дўқ- пўписа қилиш, ўз қарашларини оила, мактаб ва жамоатчилик манфаатига тескари қўйиш, жамоавий бажариладиган топшириқлардан бўйин товлаш, бошқаларга ўзини кўрсатиб қўйиши орқали қониқиш ҳосил қилиш, бировларнинг руҳан ёки жисмонан қийналаётганлигини кўриб суюниш кабилар фаолият мотивларини белгилайди. Шу билан биргаликда бундай ўсмирларда барқарор ахлоқий эътиқод, маънавий қарашлар, ўзгалар дардига шерик бўлиш, бировларнинг оғирини енгил қилиш ҳис- туйғуси чекланган бўлади. Бундайларда худбинлик, шахсий эҳтиёж ва истаклар кўзга ташланиб туради. Аммо эҳтиросларга бойлик, қўзғалувчанлик, руҳий беқарорлик уларда мақсадсиз ҳатти- ҳаракатларни вужудга келтириб туради. Ўсмирларда шаклланиб келаётган агрессив хулқ-атворга қарши фаолият мотивларини ўқитувчи-тарбиячилар мақсадли йўналтириш орқали уларни қайта тарбиялашлари мумкин. Бундай ўқувчиларни байрам тадбирларида ташкилотчи, тартиб - қоидани назорат этувчи, тўгарак ишларида ўқитувчига ёрдамчи, спорт тўгаракларида етакчи , шанбаликларда раҳбар, тартиб- қоидани бузувчиларни тартибга чақирувчи, синф раҳбарига маслаҳатчи этиб тайинлаш орқали уларнинг фикрини, дунёқарашини соғломлаштириш мумкин. Ўқитувчи - мураббий ота-оналар ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда агрессив хулқ-атворга мойил болаларни “ кўнгил очар ўйинлар”, “ ҳаваскорлик” тўгараклари, “санъат” турлари билан боғлиқ амалий ишларга жалб этиш орқали уларнинг характерини ўрганиб боришлари лозим. Айниқса, агрессивлик белгилари бор болаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишга эътибор бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Агрессив хулққа мойил ўсмирларни компьютер ўйинларига жалб этиш уларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.

Шунинг учун уларни интеллектуал қобилиятини ўстиришга қаратилган турли хил тест машғулотларини ечиш, компьютер орқали таълим- тарбияга оид интернет маълумотларини олиш каби ишларга жалб этиш лозим бўлади. Агрессив хулқ-атвор белгилари сезилган ўқувчиларни нафосат тарбиясига жалб этиш, табиат ва жамиятдаги гўзалликлардан баҳраманд этиш, айниқса, гул парвариши, сайроқи қушларни асраш, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш, яхшиликни ғолиб бўлишига оид бадиий адабиётларни ўқишга қизиқтириш, улардаги интеллектуал қобилиятни сусайиб кетишининг олдини олади. Болада тўғри фикрлаш орқали мантиқий хулосалар чиқаришга ўргатади. Расм чизиш, чиройли ёзиш, саргузаштларга бой ижобий характердаги видеофильмларни кўриш ўсмирни руҳан соғломлашувига олиб келади.

Тиббий-психологик маълумотларни кўрсатишича ҳар олтинчи ўсмирда депрессия ҳолати учрар экан. Кембриж ( Британия) университетининг тадқиқотчи олимлари (Мэтью Оуэс) томонидан олиб борилган кузатишларга кўра, тонг саҳарда ўсмир сўлагидан олинган намунада стресс гормони – кортизол миқдорини таҳлил этиш бунга мисол бўла олади. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, гормон миқдори меъёрида бўлган ўсмирларда депрессия ҳолати деярли кузатилмаган. Гормон миқдори баланд ўсмирларда йил давомида тушкунлик ҳолати кузатилган. Тадқиқот натижалари ўлароқ олимлар шундай хулосага келишдики, 17 фоиз ўсмирлар ҳеч қандай сабабсиз доимий равишда депрессия ҳолатига тушишар экан.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ўсмирга хос хулқ- атвор мотивларини эрта аниқлаб, уни ижобий томон сари йўналтириш, ўсмирга хос агрессивлик ва унинг таркиби ҳисобланган турли хил депрессия ҳолатларнинг олидини олиш мумкин.


ФАЗИЛАТЛАР ШАХС АХЛОҚИЙ ОНГИ ВА ТАЖРИБАСИ МАҲСУЛИ СИФАТИДА
А.Байэшанов, ГулДУ

Халқимизда қадим-қадимдан юртга муҳаббат, онани эъзозлаш ва Ватанни саждагоҳ каби муқаддас билиш, ёлғон гапирмаслик, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, лафзи ҳалоллик, каттани ҳурмат, кичикни иззат қилиш каби ажойиб фазилатлар мавжуд. Бу олийжаноб сифатлар халқимизнинг онги ва қон-қонига сингиб кетган. Фазилат-шахснинг маънавий хислати бўлиб, у фазилат эгаси бўлган индивиднинг яхшиликни тажрибада амалга оширишини назарда тутишлиги билан ажралиб туради.

Фазилатлар мажмуи шахснинг ахлоқий онги ва тажрибасининг муҳим таркибий қисмларидан биридир. Фазилатлар ўз табиатига кўра ижтимоий ходисадир. Уларнинг мазмунида хамма вақт хам жамиятда қабул қилинган қадриятлар тизими гавдаланади, охир –оқибатда, айнан фазилат индивиднинг дунёқарашини ва дунёни тушунишини, бинобарин, унинг хулқининг йўналишини белгилайди. Шу тариқа фазилатлар пайдо бўлган вақтдан бошлаб, бутун инсоният тарихи давомида мухим ижтимоий–маданий роль ўйнаган ва ҳозир ҳам шундай.

Фазилат хусусида “Одам ширин фазилатлари билан мехрга муяссар бўлади”, “Ҳар бир одамнинг хислатлари – бетакрор”, “Ҳар бир одамнинг бошқалар билмаган сифатлари бор”, “Одамнинг билими ошган сари, яхши фазилати кўпая боради” ва “Яхши фазилат одам билан яқинлаштиради”, деган кўплаб фикрларни эшитиш мумкин. Шу маънода инсондаги хислат, сифат ва фазилатлар унинг ижобий қирра ва томонларини очиб берувчи омиллардан биридир. Комил инсон эса том маънодаги ижобий фазилатли, хислатли одам, инсон. Демак, комил инсоннинг хам шу мақом ва мартабага элтувчи ва кўтарувчи омил бу унинг фазилатларидир.

Призидент Ислом Каримов комил инсонга берилган таърифларда илгари сурилган фазилатлар ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган: 1. “Комил инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, ҳулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз”. “Соғлом авлод деганда, шахсан мен, энг аввало, соғлом наслни, нафақат жисмонан бақувват, шу билан бирга руҳи, фикри соғлом, иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тушунаман”, 2. Озод, ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши танийдиган, боқимандаликни ҳар қандай кўринишларини ўзи учун ор деб биладиган, ўз кучи ва ақлига ишониб яшайдиган, айни замонда ўз шахсий манфаатларини ҳалқ, Ватан манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган комил инсон. 3. “Ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва қобилятига таяниб яшайдиган, атрофида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабатда бўладиган, шу билан бирга, ўз шахсий манфаатларини мамлакат ва ҳалқ манфаатлари билан уйғун холда кўрадиган эркин шахсни шакллантириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш даркор”.

Шунингдек, Призидентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарида айрим фазилатлар ва иллатларга алоҳида тўхталиб ўтилган. “Байналмиллалчилик, мехмондўслик, яхшилик, қалб саховати хамиша ўзбек халқига хос фазилатлар бўлиб келди. Халқимиз ҳеч қачон бошқа халқларга нисбатан душманлик кайфиятида бўлмаган. Бу қадимий ва ҳозирги тарихимиздан олинган кўпгина мисоллар билан исботланган.

Кадрларни танлаш чоғида, энг аввало, уларнинг сиёсий, ишчанлик, профессионал, ташкилотчилик фазилатларига, ташаббускорлигига, масъулиятни ўз зиммасига ола билишига асосий эътиборни қаратиш керак. Биз Ўзбекистонда етарли бўлган истеъдодли, истиқболли кишиларни топа билишимиз, уларни тарбиялашимиз ва уларга масъулиятли соҳаларни ишониб топширишимиз лозим. Ўзбек халқини қадимдан меҳмондўст, очиқ қўнгил, жон қўшни, пок ниятли халқ сифатида билишади.

Миллатлараро муносабатларни ривожлантиришда биз ўз халқига ҳурмат билан бир қаторда бошқа миллат ва халқларга нисбатан ҳам чуқур ҳурмат эътибор, яхши қўшничилик ва уларнинг ҳам миллий ғурурлари борлигини хисобга олиб, ҳаракат қилишимиз керак. Миллий анъаналар халқнинг энг нозик, энг хурматталаб фазилатларидир.

Ўзбек халқи асрлар давомида барча халқлар билан иноқ яшаган, дўстона хамкорликда бўлган, инсонпарварлиги, меҳнатсеварлиги, меҳмондўстлиги, меҳр оқибати, холис ёрдам учун доим тайёрлиги билан бошқа қардош ҳалқларнинг ҳурмат-эътиборини қозонган, таҳсинга сазовор бўлган. Унинг мана шундай олижаноб шаънига ҳеч кимнинг доғ тушурмаслигига йўл қўймаслигимиз керак.

Қадимдан ўзининг меҳмондўслиги, очиқ қўнгиллиги, меҳр-оқибати билан танилиб келган халқимизнинг маданий-маънавий қадриятларин тиклаш, уларни янада равнақ топтириш-бугунги кундаги энг асосий вазифаларимиздир. И.А.Каримов иллатлар ҳақида турмуш шароитлари ночор бўлиб турган бир пайтда ноинсофлик, давлат ва ҳалқ мулкига хиёнат, чайқовчилик, жиноятчилик ва бошқа иллатларга қарши шавқатсиз кураш бугунги куннинг долзарб талабидир.

Ҳозирги даврда халқимизни катта ташвишга солаётган нарса – бу жиноятчиликнинг ўсишидир. Шу сабабли бугун Ўзбекистоннинг бу иллатга қарши кураш дастури устида ишлаяпмиз. Одам ўлдириш, талон-тарожлик, ўғирлик, порахўрлик, чайқовчиликнинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш чораларини кўрамиз. Бунинг учун қатъий интизом талаб этилади.

Юқоридаги далил ва талқинлар асосида шундай хулоса чиқариш мумкинки, ҳар бир тарихий давр ва шароит жамиятда унга мос ва хос бўлган фазилат ва иллатларни вужудга келтиради. Шу билан бирга ҳар бир миллатни ўлмас қадриятлари, фазилатлари борки, улар адабийликка дахлдор, жумладан халқимизнинг юқоридаги каби фазилатлари Ватанимиз тараққиётига, жоҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини ошишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади.



ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
О.Т.Сатторкулов, К.У.Рахматов, Ш.О.Турдикулова, ГулДУ

Бизнинг вазифамиз, кeрак бўлса, oлий бурчимиз – фарзандларимизнинг ҳам жисмoний, ҳам маънавий жиҳатдан уйғун ривoжланган, замoнавий билим ва тажрибаларни пуxта эгаллаган, Ватанимиз ва xалқимиз кeлажаги учун масъулиятни ўз зиммасига oлишга қoдир бўлган баркамoл инсoнлар бўлиб вoяга eтиши учун қўлимиздан кeлган барча-барча ишларни амалга oширишдан ибoратдир”.

Иқтисодиётни модернизациялаш даврида деҳқон хўжаликларининг моҳияти, табиати ва истиқболларига қарашларнинг сезиларли даражада ўзгарганлиги бу турдаги хўжаликларнинг ёшлар тарбиясида тутган ўрни масаласини қараб чиқиш имконини беради. Бугунги кунда деҳқон хўжаликлари сони республикамизда 5,2 млн дан ошиб кетди ва унда яшовчи аҳолининг асосий қисмини ёшлар ташкил этмоқда. Бу турдаги хўжаликлар миллий иқтисодиётда нафақат иқтисодий, балки ижтимоий аҳамият касб этиб, ёшларда бунёдкорлик, яратувчанлик меҳнатини улуғлашга, жисмонан меҳнат қилиб, соғлом бўлишга ундайди ва она ерга, Ватанга чексиз муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади.

Деҳқон хўжалиги корхона сифатида унда ишчи билан тадбиркор бир шахсда гавдаланади деб қараш мумкин ва шунга кўра деҳқоннинг фойдаси тадбиркор сифатида унинг тўлалигича ёлланма ишчи сифатидаги ҳаражатлари билан қондирилади. Шу нуқтаи назардан, деҳқон хўжалиги ёшларда тадбиркорлик, ташкилотчилик, бошқарувчанлик, янгиликларга интилувчанлик, тавакалчилик қобилиятларини шакллантиради. Деҳқон хўжалигида меҳнат жараёни вақти, амалга ошириш шакллари ва иш ҳажмини деҳқоннинг ўзи белгилайди. Деҳқон ўз хўжалигида, ташкилотчи, раҳбар, хисобчи ва шу билан бирга мулк эгасидир. Мулк эгаси сифатида ёшлар ўз хўжалигида ўз мол мулкига нисбатан тежамкор муносабатда бўлишини тарбиялайди. Хўжаликда ишчи кучи захираси, таркиби ва меҳнат ресурслари активлиги оила таркиби ва сони билан белгиланади. Бу асосий омил сифатида деҳқон хўжалигини бошка турдаги хўжаликлардан фарқлайди. Шу билан бирга деҳқон хўжалигида ёлланма меҳнатдан фойдаланиш имкониятлари ҳам қисман мавжуд,

Деҳқон хўжаликлари иқтисодий вазифалар билан биргаликда жамиятда ижтимоий-тарбиявий функцияларни хам бажаради, яъни уларнинг ёшлар тарбиясидаги ижтимоий-иқтисодий ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Уларга: -қишлоқ ёшларини меҳнатсевар этиб тарбиялаш ва аниқ касбга йўналтириш, ёшларда амалий меҳнат кўникмаларини шакллантириш; деҳқон хўжалигида меҳнат қилиш ёш авлодда ерга ва табиатга асраб-авайлаш муносабатида бўлиш туйғусининг шаклланишига кўмаклашиш; деҳон хўжалиги ёрдамида қадимий қишлоқ хўжалигида шаклланган маданият авлоддан авлодга ўтиш имкониятининг яратилиши; ёшларда ташаббускорлик, ишбилармонлик, тадбиркорлик, мустақиллик каби сифатларни шакллантириш, ижодкорлик қобилиятларини намоён этиш; ишчи кучининг такрор ишлаб чикарилишига имкон яратувчи юқори сифатли ва табиий озиқ — овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, ёшларни жисмоний меҳнат билан шуғулланиши ва тоза ҳавода бўлиши.

Миллий иқтисодиётда ҳар қандай деҳқон хўжалиги ўз ишлаб чиқариш фаолиятини режалаштиради, махсулот сифатини яхшилаш, унинг таннархини камайтириш ва сотиш имкониятларини топиш мақсадида доимий изланишлар олиб боради, ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш ҳисобига деҳқон хўжалик аъзоларининг моддий турмуш даражасини бойитишга ҳаракат қилади. Хўжаликда меҳнат юкини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқариш ва маиший техникасини ҳарид қилади ва бу билан ёшлар ўзларининг турмуш сифатини яхшилашга ҳаракат қиладилар. Деҳқон хўжаликларнинг йирик хўжаликларда фойдаланиш ўта мушкул бўлган моддий ва меҳнат ресурсларини хўжалик муомаласига киритиш, ишга солиш ва тежамкорлик билан фойдаланиш борасида лаёқатли эканлиги аён бўлди. Деҳқон хўжаликлари хўжалик доирасида мураккаб иқтисодий вазиятга мослаша бориб, жон диллари билан тадбиркорлик ташаббусларини намоён этишади. Буларнинг барчаси иқтисодий қийин шароитда хўжаликнинг ушбу тоифаси ахамиятининг сезиларли даражада ўсишини белгилаб беради. Бошқа бир томондан мамлакат иқтисодий тизимининг бозор тавсифига эга эканлиги ҳам, бу типдаги хўжаликларнинг ривожланишини рағбатлантиради. “Барчамиз бир ёқадан бoш чиқариб, бeлимизни маҳкам бoғлаб, ҳар биримиз ўз жoйимизда астoйдил мeҳнат қилсак, Ватанимиз равнақи ва тараққиётига мунoсиб ҳиссамизни қўшсак, мeн ишoнаман – oлдимизда турган вазифалар қандай улкан ва мураккаб бўлмасин, биз ўз кўзлаган эзгу марраларимизга албатта эришамиз”.

Деҳқон хўжалигининг асосий вазифаси республикамиз ёшларини фойдали меҳнат қилишга ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш орқали республикамиз ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга эришиш хамда шу асосда энг кам сарф-ҳаражат бирлиги эвазига маҳсулот етиштиришни ҳар томонлама кўпайтиришдан иборат. Шунингдек, ёшларда ер ресурсларидан унумли фойдаланиш, мамлакат аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондиришда ҳисса қўшиш, ўзи жойлашган худудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда иштирок этиш каби бир қатор ижтимоий-иқтисодий, тарбиявий вазифаларни хал этишда ҳам деҳқон хўжаликлари ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Деҳқон хўжаликларнинг ижтимоий — иқтисодий табиати ва ёшлар тарбиясидаги ўрни тўғрисидаги масала таҳлилини умумлаштирган ҳолда, шундай хулоса қилиш мумкинки, бозор иқтисодиётининг бундан кейинги ривожланишида деҳқон хўжаликларининг ёшларда меҳнатсеварлик, меҳнатни улуғлаш, ишбилармонлик, бунёдкорлик каби хусусиятларини шакллантириш билан бирга уларни она ерга, Ватанга нисбатан чексиз муҳаббат руҳида тарбиялашдаги ўрни ҳам беқиёс даражада ошиб боради.

Фойдаланилган адабиётлар:



  1. Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади.// Халқ сўзи. 18.01.2014 й.


ЖАМИЯТ ВА ШАХС МУНОСАБАТЛАРИДА ИЖТИМОИЙ ФАОЛИЯТ ҲАМДА

ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШ ҲОЛАТИ
Ш. Юсупов, С. Дониёров, Ғ. Омонов, ГулДУ

Шахсга ижтимоий ҳаёт қонуниятлари орқали ижтимоий муҳитга кўникма ҳосил қилишга (адаптация) кўмаклашадиган, шулар билан бир қаторда инсонлар жамиятини ривожлантиришда социал ташкилотларнинг инсонларга мос, энг қулай вариантини топишда ва уни амалга оширишда жисмоний, ҳиссий-психологик ва маънавий имкониятларни ишга солишга ёрдам берадиган муносабатдир. «Чунки ҳаёт бор экан, инсон бор экан, ҳар қайси тоифа ўзининг манфаатларини қандайдир йўллар билан амалга оширишга ҳаракат қилади, бу ҳаётни қандай ташкил қилиш лозим, инсон, оила қандай шароитда тинч ва бахтли яшаши мумкин, деган масалалар атрофида фикр юритади, керак бўлса, қонуний йўллар билан ўз мақсадларига эришишга интилади».14

Шахс шаклланишида уни ўраб турган муҳит ва у интиладиган маданий-ижтимоий идеаллар ҳамда бажарилиши лозим бўлган вазифаларнинг ҳам аҳамияти каттадир. Бундай ҳодисани фанда инсоннинг ижтимоийлашуви (социализация) йўли билан шахсга ўтиши, деб аташ қабул қилинган. Буни изоҳлайдиган кўпгина қарашлар мавжуд.

Ижтимоийлашув умумий маънода инсоннинг био ва руҳий эҳтиёжларига мақсадга мувофиқ, оқилона таъсир ўтказишдир. Бунинг оқибатида инсон шахси қарор топишининг иккинчи томони – унинг субъектив «МЕН»и ҳам шаклланади. Шахснинг «МЕН»и ота-оналари, қариндош-уруғлар, таниш-билишлар, маҳалла-кўй ва бошқалардан ўзлаштирадиган сифатлардир. Бу сифатлар аниқ олинган жойи ва вақтига кўра ижобий ёки салбий шахсий хусусиятлар тарзида шаклланиши мумкин. Ижобий ҳолатда шахсда ўзи тўғрисида одиллик, эпчиллик, қобилиятлилик, уддабуронлик каби тасаввурлар туғилса, салбий ҳолатда унинг лаёқастизлиги, ношудлиги, заифлиги каби хусусиятлари қарор топиши мумкин. Албатта, бу хусусиятлар инсон субъектининг ўз «МЕН»и тўғрисидаги фикрларидир. Уларнинг воқеликка мувофиқ келиши, яъни ҳақиқийми ёки йўқлиги масаласини ҳам назардан қочирмаслик лозим.

Субъектив «МЕН» юзага келиши билан нисбий мустақиллик тарзини олади ва шахс сифатида ўзини кўрсата бошлайди. Шу билан бирга шахс «МЕН»и доирасида унинг иккинчи жиҳати-бошқаларнинг бу «МЕН»га бўлган муносабатига жавоблари масаласи кўзга ташланади. «МЕН»нинг бу жиҳати ўзга ҳаракатлари, фикр-ўй, сиёсий мавқеи, турмуш тамойиллари ва ҳоказолар тўғрисида жамоатчилик фикрларини ҳисобга олиш ёки олмаслик билан боғлиқ ҳолатлар ифодаланади. Ўзга «МЕН» қуйидаги ҳолатлардан ташкил топади. Булар бошқаларнинг айнан шу шахс тўғрисидаги қарашлари асосидаги фикрлар. Айни шу шахснинг хатти-ҳаракати ва фаолиятини бошқалар томонидан баҳолаш билан боғлиқ омиллар; бошқаларнинг қарашлари ва берган баҳоларига жавобан қониқиш, ғурур, ўзига ишончининг кучайиши, ўзини бекаму кўст деб хисоблаш, уялиш, афсусланиш, эҳтиёткорликка мойиллик каби ҳолатлардир. Шахснинг объектив «МЕН»и билан унинг тўғрисидаги ўзга, МЕН» бир-бирини тўлдиргандагина инсоннинг ижтимоий табиати ҳақидаги фикрлар ҳам тўлароқ бўлади.

Жамият ва шахс мақсадлари орасидаги боғловчи у ёки бу социал тизим бўлиши мумкин. Демак:

Шахснинг ижтимоийлашуви деб, шахснинг жамиятга, социал жамоаларнинг турли, типларига маданият элементлари, социал меьёр ва қадриятларни ўзлаштириш орқали содир бўладиган жараёнига айтилади.

Шахснинг (индивиднинг) социал ташкилот элементи бўлиши 2 муҳим жиҳатга боғлиқ: 1) социал ташкилотнинг шахсга таъсир этиши билан қобилиятининг шаклланишига ва 2) шахснинг бошқа одамлар таъсирига берилиши билан қобилиятининг шаклланишига боғлиқ.

Шахс ижтимоийлашувнинг 2 фазаси мавжуд:

1. Социал адаптация (мослашиш). Бунда индивиднинг социал шароитларга, функцияларга, социал меьёрларга, социал гуруҳларга, ташкилот ва институтларга, яъни муҳитга мослашишдир. Социал адаптация жараёни, асосан оилада бошланади ва шаклланади. Оиладаги ҳар қандай муносабатлар шахснинг ижтимоийлашувида ўз аксини топади. Шу боисдан индивиднинг шахс сифатида шаклланишида оила асосий рол ўйнайди.

2. Социал интериоризация, яъни социал меьёр ва қадриятларнинг индивид ички дунёсига киришиш жараёнидир. Шахс социал муҳитга қоришиб кетмайди, балки унга мустақил бирлик сифатида киради. Кўпгина назарияларда шахснинг ижтимоийлашуви, ташқи таъсир объекти сифатидагина қаралади. Бу назарияларда асос қилиб фақатгина ижтимоийлашув ёрдамида социал ўзгарадиган инсоннинг табиий моҳияти олинади; шахснинг фаоллиги ва унга бериладиган биологик хусусиятлар ҳисобга олинмайди.

Ижтимоийлашув шунга асосланадики, одам ижтимоий фаолият юратувчи сифатида ўзи ва ижтимоий ҳаётининг шароит ва вазиятларини белгиловчи омилдир. Шахс социал таъсирланишнинг объекти ва субъектидир. Ижтимоийлашув жараёнида белгилар тизими муҳим аҳамиятга эга. Белгилар ёрдамида жамият индивидлар фаолиятини бошқаради. Индивид социал фаолият курсатиш учун социал жамоада қабул қилинган белгилар ва уларни ишлатиш усулларини ўзлаштирган бўлиши керак.

Уостон бихевиоризм - «одам тайёрлаш»нинг классик ғоясини қуйидаги сўзлар билан ифодалаб беради: «Менинг ихтиёримга ташқи таъсирларни яхши қабул қилувчи болалардан бир қанчаcини топширинг ва уларни ўз усулим бўйича тарбиялашга имкон беринг. Мен сизга кафолат бериб айтаманки, улардан қобилияти, майли, интилиши, имконияти, эътибор-мавқеи ва ирсиятидан қатъий назар – кимни хоҳласам шуни, яъни шифокор, ҳуқуқшунос, банкир, раҳбар-бошқарувчи, рассом, савдогар, ҳатто ўғри, жангари, шайка бошлиғини тарбиялаб, вояга етказиб бераман»15.

Индивид фаолият қилувчи мавжудотдир. У ташқи муҳитга шунчаки жавоб бермайди, балки амалий фаолият жараёнида ҳам инсон сифатидаги ўзининг тараққиёт ва фаолияти қонуниятларни англайди ва англаш асосида ўзининг социал фаолиятини белгилайди. Шахс томонидан ўз фаолиятини бошқариш фақат объектив ва субъектив қонуниятларни билишгина эмас, балки шу қонуниятларни, унинг элементларини, хусусиятларини ҳам билишни тақозо этади.

Шахсларнинг социал фаолияти ва социал ҳаракатининг бошланғич нуқтаси маълум эҳтиёж ва манфаатларни юзага келтирувчи объектив ҳаёт шароитларидир. Фаолият турлари кўп, лекин энг муҳими уларнинг барчаси шахснинг моддий ва маънавий асосини ташкил қилувчи, эҳтиёжларини қондиришга қаратилган, эҳтиёжлар шахснинг ташқи муҳитга объектив боғлиқлигини билдиради. Шу сабабли шахснинг амалий фаолият эҳтиёжларни қондириш шакли сифатида қаралиши объектив шароитларнинг инъикоси ва уларни қондиришнинг реал имкониятларини англаш сифатида қаралиши мумкин.

Умуман, ижтимоий муҳит таъсири остида шахснинг шаклланиш жараёнини тасвирлаш учун «ижтимоийлашув» тушунчаси ХЁХ аср охирида пайдо бўлди. Ижтимоийлашув деганда шахснинг ўз ҳаёт мобайнида ўзи мансуб бўлган жамиятнинг ижтимоий меъёрлари ва маданий қадриятларини ўзлаштириш жараёни тушунилади. «Ижтимоийлашув» тушунчаси «шахсни тарбиялаш», «шахсни шакллантириш» тушунчалари билан чамбас боғлиқ, бироқ у кенгеоқ тушунча бўлиб, инсонга барча мумкин бўлган таъсирларни қамраб олишга имкон беради.

Сиёсий ижтимоийлашув индивид томонидан ўзининг сиёсатга қўшилувини таъминловчи сиёсий билимларни, қадриятларни, меъёрларни, қоидаларни, хатти-ҳаракат одобини ўзлаштириш жараёнидан иборатдир. ХХ аср 90-йилларнинг бошларида сиёсий ижтимоийлашув жараёнига ҳокимият муассасаларига ишончнинг йўқолиши, уларни сиёсатда шахсан қатнашишни истамаслик, бузғунчилик, сиёсий норозиликнинг қўпорувчилик усуллари катта таъсир кўрсатиб келди. Расмий сиёсат кўпинча кўпчилик кишилар учун маънавий таянч бўлмай қолган эди.

Турмуш тарзидаги, ижтимоий муҳитдаги ўзгаришлар шахс мавқеини анча мураккаблаштирди. Иқтисодий жараён характерида жиддий ўзгаришлар юз берди. Янги технологияларнинг жорий қилиниши жиддий ўзгаришларга олиб кела бошлади. Ўтмишда сиёсий ижтимоийлашув икки тамойил қарама-қаршилиги асосида кечган:

1) Шахснинг ижтимоий ривожланишига, унинг сиёсатда фаол қатнашишига жиддий ижтимоий эҳтиёж борлиги маълум бўлди.

2) Иккинчи томондан инсон ҳокимиятдан, унинг ташкилотларидан сиёсий бегоналашувга олиб келган эди. Бегоналашув турлари:

1. Иқтисодий бегоналашув: а) фаолиятдан бегоналашув; б) фаолият бошқарувидан бегоналашув; в) фаолият натижаларидан бегоналашув.

2. Сиёсий бегоналашув: Сиёсий ҳокимиятдан бегоналашув.

3. Маданий бегоналашув: маънавиятдан, маданиятдан бегоналашув.

4. Ижтимоий бегоналашув: мулоқотдан, инсонларнинг бир-биридан бегонлашуви.

5. Руҳий бегоналашув: ўз-ўзидан бегоналашув, ўз моҳиятидан узоқлашув.

Шахсни сиёсатга тортиш механизми мураккаб ва кўп босқичлидир. Сиёсий ижтимоийлашув даврида шахсга ҳам англашилган, ҳам ташқи муҳитнинг табиий таъсири бўлади. Шахснинг дастлабки ижтимоийлашуви унинг келиб чиқиши билан боғлиқ. Инсон онгига оила катта таъсир кўрсатади. Машғулот тури, турмуш даражаси, маълумоти, сиёсий йўналиши каби омиллар таъсир қилади. Ижтимоий-сиёсий қадриятлар ва дастурлар тизимини қабул килади.

Ўз-ўзини англаш: ўз-ўзини англашда иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ахлоқий ва маданий муҳитнинг таъсири катта. Ўз-ўзини англаш миллатлар учун сиёсий онглиликнинг ошишигина эмас, шу билан бирга миллий мустақиллик ва миллий озодлик ҳамдир. Ўз-ўзини англаш жаҳон тарихида озодлик ҳаракатларининг кучайишига, социализм ва империализнинг емирилишига, парчаланишига олиб келди. Португалия, Испания, Голландия, Англия, Франсия, собиқ СССР каби империя давлатлари ўз мустамлакаларидан маҳрум бўлди. Ўзбек миллатининг ўз-ўзини англаши моддий куч сифатида миллат шаъни, қадр-қиммати, обрў-эътибори, ор-номуси тикланишига олиб келди. Ўз-ўзини англаш миллатнинг моддий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилишдир. Мустақиллик шароитида ўзбек халқнинг ўз-ўзини англашини ривожлантириш давлат сиёсати даражасигача кўтарилди.

Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаб кўрсатганларидек: “Ўз-ўзини бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадриятларига жуда хос бўлган усули — маҳаллалар тизими сўнгги йилларда жуда катта нуфузга эга бўлиб бормоқда... Энг адолатли муҳит, энг адолатли ижтимоий шароит, вазият фақат маҳаллада бўлиши мумкин. Ҳеч бир корхона, ҳеч бир давлат идораси ёки жамоат ташкилоти бу борада маҳалла билан тенглаша олмайди»16.

Ўзбекистон Конституциясида шахснинг ҳуқуқ ва еркинликлари (24-31 -модда): 1) сиёсий ҳуқуқлар; 2) иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар; 3) инсон ҳуқуқлари ва еркинликлари кафолатланиши; 4) фуқаролар бурчлари ўз ифодасини топган.
НаҚшбандия таълимотида етук инсон талҚини
М.Х.Холназарова, Н.С. Садиев, ГулДУ

Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов асарларида, «Таълим тўғрисидаги қонун», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур» ида, билдирилган фикр ва ғоялар тарихий материалларни бугунги кун нуқтаи назаридан таҳлил ва талқин қилиши кераклигини тақидлайди ва ёшларни баркомол шахс қилиб тарбиялашда дастур амал ролини ўйнайди.

Президентимиз ташаббуслари билан улуғ аждодларимиз юблейларининг ўтказилиши, уларнинг асарларини нашр қилиш жаҳоншумул аҳамият касб этади. Ижтимоий қиймат ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган иштимоий психологик ходисалар ўтмиш қадриятлари ҳамда хозирги авлодлар ворислигини ўрнатиш учун хизмат қилади.

Мустақилликга эришганимиздан кейинги даврларда тасаввуф таълимоти ва уларнинг номоёндалари асарларини ўрганилиши тарихий ҳақиқатни қарор топаётганлигидан далолат беради. Тасаввуф таълимотида комил инсон муаммосининг қўйилиши асосий мезонлардан бири ҳисобланади. Ушбу таълимот баркамол авлод тарбиясининг омилларидан бири сифатида қаралади. Баркамол авлод муаммоси иштимоий психологик ходиса реал воқелик сифатида мустақил республикамиз учун кўп ёқлама беқиёс аҳамият касб этади.

Бутун дунёга машҳур Нақшбандия тариқати хожагонлик моҳиятидан вужудга келган. Худди шу боисдан Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийни уламолар сарҳалқаи силсилаи нақишбандия яъни; нақшбандия тариқати бошловчиси деб атаганлар. Хожи Абдулхолиқ Ғиждувонийдан сўнг у кишининг тариқат йўлидаги ишлари Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожи Али Рометаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Хожа Саид Мир Қулол, Хожа Муҳаммад Баҳоуддин ибн Саййид Жалолиддин Нақшбанд каби ўз замонасининг машҳур шайҳлари томонидан давом эттирилган.

Хожи Абдулхолиқ Ғиждувоний асос солган ва кейинчалик Баҳоуддин Нақшбанд томонидан тўлдирилиб, мукаммал сулук даражасига етказилган. Нақшбандия тариқати, ўзининг чин моҳияти билан ягона, Ҳақ йўлига, чинаккам ҳалолликка, бунёдкорликка ундаган, покиза ростгўйлик меҳр-шавқат, одамийлик ва ватанпарварлик руҳи (туйғуси) билан суғорилган сўфийлик таълимоти, ҳозирги замон кишисида ҳам шундай гўзал ҳулқни шакллантириш, психологик нуқтаи назардан инсон ноёб психологик заҳираларидан фойдалана билиш орқали унинг психикасини ўзидан-ўзи соғломланиш (созланиш), назорат қилиниши бошқарилишига эришиш ҳамда руҳий қувватнинг беқиёс ошувини таъминлаш билан шахснинг ички кечилмалари юксак ҳисларини яхшилик, эзгулик томон ўзгартиришни тарғиб қилиши алоҳида эътиборга лойиқдир.

Хожаи Жаҳон инсон ёмон фазилатлардан ҳоли бўлишининг, янги, эзгу, ҳалол, ибратли ҳулқ-атворни шакллантиришнинг, қалбни поклаб Ҳақ йўлига ибодат қилишнинг янгича хуфия (овоз чиқармасдан) психологик жараёнлар таълимотини яратиб, инсон шахсининг баркамол субъектни комил бўлиш йўлларини ва унинг жавҳаларини (жиҳатларини) кўрсатиб берди. Абдулхолик Ғиждувоний қуддисса сирруҳу (руҳлари муқаддас бўлсин) кейинчалик Нақшбандия деб аталган таълимотнинг ўн бир рашҳаларининг саккизтасини асослаб берганлар. Улар: 1. Хуш дар дам, 2. Назар бар қадам, 3. Сафар дар Ватан, 4. Хилват дар анжуман, 5. Ёдкард, 6. Бозкашт, 7. Нигоҳдошт, 8. Ёддошт. Кейинчалик Хазрат Шайҳ Баҳоуддин Нақшбанд бу таълимотни янада бойитди ва унга 3 та рашҳани (қоидани) қўшиш орқали унинг мукаммаллигини таъминлади. Булар: 9. Вуқуфий замоний, 10. Вуқуфий ададий, 11. Вуқуфий қалбий рашҳаларини қўшди.

Нақшбандия таълимотининг ислом оламида бошқа мусулмон мамлакатларига кенг кўламда тарқалганлигининг сабаби унинг халқчиллигидир. Кўпчилик суфийлик тариқатларида инсоннинг ёмон номақул фазилатларидан қутилиш, янги чиройли хулқни номоён этувчи фазилатларни орттиришни ҳалқдан ажралиб, тарки дунё қилиш йўлини тарғиб қилиш орқали Ҳаққа етишиш даъват этилган бўлса, Хожигон тариқати Нақшбандия тариқатида халқ орасида халқ билан бирга бўлиб туриб номатлуб фазилатлардан холос бўлиш ва психик нуқтаи назардан ўзини-ўзи созлашга эришиш, барча чиройли дунёвий ҳаракатларни машқ қилиш, ҳамда ибодатлар орқали Ҳаққа етишиш мумкинлигини тарғиб қилинади. Зеро, инсоннинг ҳалол ҳулқ атвори нафақат ўзи учун балки атрофдагилар учун ҳам беқиёс фойда келтиради. Чунки ҳар бир шахс ижтимоий муносабатларнинг фаол субъекти ва объекти ҳисобланади. Шунинг учун Нақшбандия таълимоти инсондаги, хуш хулқ-атвори, покиза, адолатли саъи-ҳаракатларини халқдан ажралмасдан туриб аввал ўзида пайдо қилиш орқали комиллик даражасига етишишни, сўнгра эса бошқаларни ҳам ҳалоллик, меҳр-мурувват, адолатлиликка чақиришга даъват этади.

Диний қадриятларимиз умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашиб кетганлиги сабабли ҳозирги даврнинг одамлари учун мазкур таълимот муҳим таълимий-тарбиявий аҳамият касб этиши шак-шубҳасиздир.


Каталог: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   40


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет