Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



бет2/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40

СОҒЛОМ АВЛОД ИСТИҚБОЛИГА ЭЪТИБОР

А.Эминов, ГулДУ ректори

Соғлом фарзанд соғлом муҳит мавжуд бўлган аҳил оилада камол топади. Аслида ўзбекона менталитетнинг асосини ҳам болапарварлик ташкил этади. Халқимизнинг табиатан болажонлиги Президентимиз томонидан 2014 йилнинг “Соғлом бола йили” деб номланишида ўз ифодасини топди, десак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Кундалик иш, меҳнат ташвишларидан сўнг ҳар биримиз ўзимизнинг қадрдон хонадонимиз, оиламиз сари шошиламиз. Кун давомида болаларнинг тинчлиги, омонлиги бир неча бор хаёлдан ўтади. Дунё ташвишларидан ҳориб уйга қайтганимизда болаларнинг шодон кулгуси, бағримизга уларнинг талпинишлари, эркаланишлари жамики чарчоқларимизни тарқатиб юборади. Азал-азалдан боласевар миллатдошларимиз умр мазмунини фарзандсиз тасаввур эта олмайдилар. Зеро одамзод бошқа мавжудодлардан ақл-идроки ва меҳр-оқибат деб аталмиш туйғуси билан ҳам ажралиб туради.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар юксалишларига эътибор бериб қараладиган бўлса, уларнинг негизида соғлом бола, соғлом авлод тарбияси турганлигини англаш қийин эмас. Чунки, Ватанимизнинг порлоқ келажаги соғлом тарзда вояга етаётган фарзандларимиз қўлида. Президентимиз “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, ҳеч кимдан кам бўлмаймиз!” деганида соғлом, заковатли, етук, малакали ёшларимизга катта умид боғлаганини тушунишимиз жоиз.

Жаҳон ареналарида ўзларининг Амир Темурга хос матонатини, Тўмарисга хос шижоатини намойиш қилиб, Ўзбекистонни машҳур қилаётган спортчи, билимдон, санъаткор ёшларимиз сони йил сайин ортиб бормоқда. Ёш чемпионларимиз қўлга киритаётган ажойиб ютуқлар Юртбошимизнинг машҳур даъвати рўёбини кўрсатаётир.

Мустақиллик йилларида узлуксиз таълим тизимини замонавий мезонлар асосида ривожлантириш, дунёнинг илғор педагогик тажрибаларини ўрганиш ҳамда татбиқ этиш, ўқувчи ва талаба ёшларнинг бир неча хорижий тилларни билишлари, дунёдаги нуфузли университетларда таҳсил олишлари, халқаро мусобақаларда спортчиларимизнинг совринли ўринларни эгаллашлари, Президентимизнинг истиқлолнинг дастлабки йилларида “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт” деган эзгу ниятлари босқичма-босқич равишда ҳаётимизда ўз ифодасини топмоқда.

Истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда мақсадли рағбатлантиришнинг тегишли чора-тадбирлари белгиланди. Олий ўқув юрти талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси, Беруний, Абу Али ибн Сино, Улуғбек, Навоий номидаги давлат стипендиялари таъсис этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб мактабларда биринчи синфдан бошлаб хорижий тилларни узлуксиз ўқитиш тизими жорий этилди.

Мустақиллик йилларида талаба – ёшларимиз фан йўналишлари бўйича халқаро олимпиадаларда 21 та олтин, 51 та кумуш, 90 та бронза медалини қўлга киритишди. Республикамизда жорий этилган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” узлуксиз спорт мусобақалари бирорта хорижий мамлакатларда ташкил этилмаган. Спортчиларимизнинг 2013 йилги спорт мавсумида халқаро мусобақаларда 276 та олтин, 250 та кумуш ва 268 та бронза медалига сазовор бўлгани мамлакатимиз ёшлари иқтидори ва маҳоратининг ёрқин намунасидир. Қўлга киритилган барча ютуқлар асосида узлуксиз таълим тизимида тарбия жараёнининг устувор деб белгилангани туради.

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг яна бир муҳим кафолати ҳисобланади.

Янгиланган тафаккур ёшларда Ватанга садоқатни миллий қадрият ва анъаналарга муҳаббатни, ота-онаси, қариндош-уруғи, устоз-мураббийи, дўстларига нисбатан меҳрибонликни, танлаган касб-ҳунарига содиқликни назарда тутади. Фикр тарбияси, янгича дунёқараш, маънавий-ахлоқий етуклик айнан мустақиллик мафкураси руҳида сайқал топган миллий онг, миллий тарбия ва миллий эътиқоднинг маҳсулидир.

Талаба-ёшларнинг илм-фан ютуқларини эгаллашларида ахборот-кутубхона фаолиятининг ўрни беқиёсдир. Бу борада Президентимизнинг 2011 йил 23 февралдаги “2011-2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматларини янада сифатли ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ Гулистон давлат университети кутубхонасида ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишни таъминлаш, бўлажак мутахассисларни маънавий-ахлоқий, маданий ва мустақил билим олиш эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган шарт-шароитлар яратилган.

Кейинги йилларда ёш авлоднинг жисмонан соғлом бўлиб вояга етишини таъминлаш мақсадида шаҳарларимиз ва туманлар марказларида спортнинг барча турлари бўйича ўғил-қизларнинг шуғулланишлари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида замонавий спорт комплекслари, ўйингоҳлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳатто қишлоқ жойларида бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, жисмоний тарбия бўйича мутахассис ўқитувчиларни хотин-қизлардан ҳам тайёрлашга катта эътибор берилмоқда. Бу борада университетимизнинг Педагогика факультети кафедраларида олиб борилаётган ишлар ҳам таҳсинга сазовор. Педагогика ва психология, бошланғич таълим, мактабгача тарбия, жумладан, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг юқори малакали бўлишларига эътибор келгусида ўғил-қизларнинг руҳан тетик, соғлом фикрли, билимдон, маънавий, жисмоний жиҳатдан етук даражада вояга етишларига қаратилган ғамхўрликдир.

Кейинги йилларда жамиятимизда соғлом оила қуриш мақсадида бўлғуси келин-куёвларни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтказишга катта эътибор қаратилмоқда. Тани соғ йигит-қизлар вояга етиши учун нафақат ота-она, балки таълим-тарбия масканларида фаолият кўрсатаётган устоз, мураббийлар, тиббиёт ходимлари, маҳаллаларнинг фаоллари, жамоатчилик вакиллари шарафли бурчни ўз зиммаларига олишларини давр тақозо этади.

Дунё миқёсида ҳар соҳада беллаша оладиган интеллектуал салоҳиятли, замон билан ҳамнафас, кучли, билимдон ёшларимизнинг комилликнинг илк чўққиларини забт этаётгани, мамлакатимиз шаънини ҳимоя қилишга қодир эканлиги қалбларимизда ифтихор туйғуларини уйғотади. “Биз таянчимиз ва суянчимиз, ғуруримиз ва ифтихоримиз бўлмиш болаларимизга, фарзандларимизга ишонч билан, ҳурмат-эътибор билан қарашни келажагимизга, халқимизга бўлган ҳурмат-эҳтиром ифодаси деб биламиз,”-деган эди муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқида.

Бу сўзлар бизни “Соғлом бола йили” давлат дастури бўйича ибратли ишларни амалга оширишга ундаш билан бирга, зиммамизга катта масъулият юклайди. Зеро ўзимиздан кейин озод ва обод Ватан қолдирадиган бўлсак, умидли, ишончли, ҳар жиҳатдан баркамол ворисларимиз соғлом авлод вакиллари бўлишларига дахлдормиз.




Каталог: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет