Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет20/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

Фойдаланилган адабиётлар:


  1. И.А.Каримов. Баркамол авлод орзуси Тошкент, 1998

  2. Насафий Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд Тошкент, 1993


ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШ ВА ЎЗ-ЎЗИНИ ТАРБИЯЛАШ
С. Исмоилов, С. Каримова, ГулДУ

Одамзотнинг ҳайвонот дунёсидан ажралиб чиқиб, унинг онгини шаклланиш жараёнидаги муҳим омиллардан бири - бу ўз-ўзини англаш жараёнидир. Ўз-ўзини англаш инсон ҳаёт фаолиятининг муҳим томонини ташкил қилади. Чунки, ижтимоий ҳаёт инсондан фақат объектив борлиқни, яъни табиат ва жамиятни билишнигина эмас, балки ўз-ўзини англашини ҳам талаб қилади. Бинобарин, инсон борлиқни ўз онги орқали акс эттирар экан, у фақат объектив реалликнинг субъектив инъикосини ҳосил қилибгина қолмай, балки ўз-ўзини ҳам, ўзининг мақсад ва манфаатларини, идеалларини ҳам, хуллас, ўз маънавий қиёфасини ҳам англайди. Бунда у, маълум даражада, ўз теварак атрофидаги нарсалардан ўзини ажратиб, ўзининг борлиққа муносабатини, нимани инъикос эттираётганини, қандай манфаат ёки мақсад асосида акс эттираётгани, нима қилаётгани ҳақида ўзига ҳисоб беради. Инсоннинг инсонлиги, унинг ҳайвондан туб фарқи айни шу ўз-ўзини англашидан, ўзининг кимлиги ёки нималиги, нималарга ва қандай ишларга қодирлигини била олишидан бошланади. Бу эса ўзининг эҳтиёжлари, мақсад ва манфаатларини, фаолиятининг йўналишини, жамиятда қандай ўринга эгалиги ва қандай роль ўйнашини англай олишидан бошланади. Лекин бу ўз-ўзини англаш инсонда ўз-ўзидан юзага келмайди, балки у онг билан бирга, инсоннинг моддий ва маънавий фаолиятлари асосида, унинг ижтимоий турмуш тарзи таъсирида шакллана боради. Бунда унинг ўз-ўзини англаши ўз фаолиятларини назорат қилишда, ўзининг қилаётган ишлари ва фаолиятлари учун масъулликни ҳис қилишда намоён бўлади. Ўз-ўзини англаш, шу билан бирга, кишиларнинг ўзлари қилган ишлари юзасидан ўзларига ҳисоб беришларида, ўз фаолиятларини тўғри ёки нотўғри, деб топишида, уларни маъқуллаши, тасдиқлаши ёки қоралаши, рад қилишларида ҳам ифодаланади. Ўз-ўзини англаш натижасида инсонда ўз-ўзига ишонч пайдо бўлади, характери шаклланади.

Инсон фаоллигини белгиловчи нарса ҳам айни шу ўз-ўзини англашидир.

Ўз-ўзини англашни шундай таърифлаш мумкин: инсон ўзини субъект сифатида ажратиб, ўз билишини ўзига қаратиши, ўз талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб иш юритиши, фаолият ва ишларини назорат қила олиши ҳамда бошқариши, ўз-ўзига ўз фаолиятининг бориши ва натижаси ҳақида ҳисоб бериши, хуллас, ўзи билишнинг ҳам субъект, ҳам объекти бўлган жараённи фалсафада ўз-ўзини англаш, дейилади.

Ўз-ўзини англаш ижтимоий-тарихий жараён бўлиб, у ривожланиб борувчи динамик тузилма сифатида онгнинг турли босқичларида ва турли даражаларда турлича ҳолатда ва кўринишларда намоён бўлади.

Ўз-ўзини англашнинг биринчи дастлабки шакли бу ўз-ўзини ҳис қилиш бўлиб, у кишининг ўзини, ўз жисмини қуршаб турган дунёдаги предметлар, ҳодисалардан фарқини билишидир.

Ўз-ўзини англашнинг навбатдаги шакли одамнинг жамиятдаги ўз ўрнини, инсон эканлигини, яъни у ёки бу жамиятнинг аъзоси, жамиятнинг аниқ бирор босқичига, муайян маданиятга, ижтимоий гуруҳларга мансублигини, аниқ бир фаолият эгаси эканлигини тушуниши билан боғлиқдир.

Ниҳоят, ўз-ўзини англашнинг юқори шакли - бу кишининг жамиятда фуқаро сифатида фаолият кўрсатадиган, ўз ишлари ва фаолияти учун масъулликни ҳис қилувчи, фаолияти устидан ўз назоратини ўрнатувчи, жамиятда ўз ўрнини тўғри белгиловчи, ўз фаолиятларини ўзи баҳолай оладиган, ўз-ўзига ҳисоб бера олувчи шахс эканлигини тушунишдир.

Ўз-ўзини англаш ҳақида Арастунинг ёзишича қадимги Юнонистоннинг етти донишмандлари: Фалес, Питтак, Биант, Солон, Клеобул, Мисон ва Хилон Дельфа шаҳридаги Аполлон ибодатхонасида ўзаро учрашиб, унинг деворларига “Ўзингни англаб ет” деб ёзиб қолдирган. Бу фикрни Cуқрот кенг камровда тушунтирган ва шарҳлаган.

Донишманд Биант “Дунёда энг осони бошқаларга маслаҳат бериш, энг қийини “Ўзингни англаш””-деб ёзиб қолдирган.

Мирзо Бедил “Инсон ўзини бўлгани каби кўрсатсин, ё кўрсатгани каби бўлсин”-деб ёзган.

Жалолиддин Румий эса “Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби кўрин” -деб ёзади.

Умуман, инсоннинг ўз-ўзини англаши, билиши учун у турли воситалардан, йўл-йўриқлардан, нарсалардан фойдаланади. Бу кишиларга ҳодиса-воқеалар унга ўз-ўзини акс эттирувчи ойна ролини бажаради. Шу асосда инсоннинг ўз-ўзини англаши содир бўлади. Бу халқнинг: “Бирни кўриб шукур қил, бирни кўриб фикр қил”, деган мақолида ҳам ўз ифодасини топган.

Инсон ўз-ўзини англаши кўпинча унинг бошқа кишиларга бўлган муносабатлари орқали вужудга келади. Бу унинг коллектив (жамоа) орасидаги амалий-ижтимоий фаолияти жараёнида, бошқа кишилар билан бўладиган муносабатларида туғилади. Чунки киши нафақат ўзини бошқа кишилар билан, балки бошқа кишиларни ўзи билан таққослайди, у ўзини бошқалар билан қиёслаб идрок этади ва шу асосда ҳам ўз-ўзини англайди.

Ўз-ўзини англаш ҳар бир кишида, ҳар бир жамоада, ҳар бир ижтимоий гуруҳда ва ниҳоят, бир бутун жамиятда ўзига хос кўринишларда кечади. Кўпинча киши бошқаларни адолат, ҳақиқат, ҳаққонийлик, принципиаллик жиҳатдан тўғри танқид қилиб, тўғри баҳоласа ҳам, ўзига келганда, бу талабларни унутиб қўяди.

Ўз-ўзини англаш фақат аниқ киши, шахсгагина хос бўлиб қолмасдан, у маълум жамоага, маълум синфга, бирон бир ижтимоий гуруҳга, маълум халққа, миллатга ҳам хос бўлиши мумкин. Аниқ киши ёки шахс ўз-ўзини англашининг олий даражаси - бу шу киши ёки шу шахснинг маълум ижтимоий гуруҳга, маълум жамиятга оид олий инсоний қадриятларнинг ташувчиси, яратувчиси сифатида фаолият кўрсатишидир.

Ўз-ўзини тарбиялаш эса кишини педагогика нуқтаи-назардан камолатини назорат қилиш демакдир. Ўз-ўзини англаш жараёнидан кейинги жараён ўз-ўзини тарбиялаш жараёнидир. Кишини ўзидаги аниқлаган камчиллик ва қусурларини тузатиш ва бартараф этишдир. Ўз-ўзини тарбиялаш кишиларнинг ўзида ижобий хислат ва фазилатларни шакллантириш жараёнидир. Инсон зоти бор экан у аксар холатларда ўз камолотини ўйлаб яшайди. Ўзини жисман, маънан ва руҳан тарбиялаб боради. Ҳар учала соҳага оид фазилатларни ўз жисмида шакллантириш ва иллатлардан фориғ бўлиш - ўз-ўзини тарбиялашдир.

Ўз-ўзини англашнинг энг муҳим кўриниши бу маълум гуруҳ жамоа, миллатнинг ўз-ўзини англашидир. Маълум миллатнинг ўз-ўзини англаши - миллий ўз-ўзини англаш дейилади. Миллий ўз-ўзини англаши эса миллий жараёнларнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида миллий маданият ва маданий мерос, миллий қадриятлар билан боғлиқ ҳолда ўта мураккаб ва зиддиятли алоқадорликда вужудга келади. Бунда миллий манфаатлар миллий ўз-ўзини англашнинг асосий манбаини ташкил қилади. Миллий маданий қадриятларни ўзлаштириш ва эгаллаш, уларни қайта идрок қилиш ва яратиш миллий ўз-ўзини англаш ривожланишининг асосий шарт шароитларидир.

Миллий педагогика тарихимизда ўз-ўзини тарбиялаш омил ва воситалари жуда кўп ва ранг-баранг бўлиб, улар таркибига, ўз-ўзини англаш, шахсий намуна бўлиш, ўзгалардаги қусурларни ўзидан соқит қила олиш, ўзгаларни ҳурмат қила олиш, ҳар қандай вазиятни одил ва ҳаққоний баҳолай билиш, ўзгаларга тўғри ва самимий кўрсатмалар бериш, ўз-ўзини танқид қила олиш, ўз ютуқларини яшира билиш, ўз қусурларни ошкора айта олиш кабиларни киритишимиз мумкин.

Мустақил шароитда миллий ўз-ўзини англаш ва ўз-ўзини тарбиялаш жараёни мамлакатимиз ижтимоий ва маънавий тараққиётининг муҳим омилига айланиб бормоқда.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак фалсафий истилоҳ бўлган ўз-ўзини англаш жараёни тарбия тизимидаги ўз-ўзини тарбиялаш жараёни билан бевосита ва билвосита боғлиқ ва уйғунликдаги жараёндир. Улар шахс жисми-танида бир-бири билан ўзаро алоқадорликда ва вабосталикда кечади. Ўз-ўзимизни англашни ва ўз-ўзимизни тарбиялашни ташкил этиш ҳозирги замон ижтимоий фанларининг ўта муҳим ва долзарб муаммоларидан биридир.
Табиатшуносликни ўқитишда меҳнат тарбияси
Л.К.Қаршибаева, З.Мадрахимова, М.Умматова, ГулДУ

Меҳнат – бу моддий ва маънавий бо йликларнинг асосий манбаи, кишиларнинг ижтимоий обрў-эътиборини баҳолайдиган асосий мезон, унинг муқаддас бурчи, шахсни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг негизидир. Табиатшуносликни ўқитишда ўқувчиларнинг меҳнат тарбияси ҳам ана шунга асосланган ҳолда олиб борилиши керак. Бинобарин, ўқиш жараёнининг ўзи анча қийин ва машаққатли ақлий меҳнат ҳисобланади. Ўқиш боланинг маънавий хаётида асосий ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам билимларни эгаллаш томон қўйилган дастлабки қадамларданоқ меҳнат тарбияси ҳам йўлга қўйиб борилади. Билимларни эгаллаб бориш, мантиқий фикрлашни мунтазам равишда машқ қилиб туриш, ўрганилаётган намуна юзасидан хулоса чиқариш, бир фикрга келиш малакасини аста-секин эгаллаб бориш ва ниҳоят, ўз қараш, эътиқод, маслакларини шакллантириш - буларнинг ҳаммаси болалар мактабда ўқийдиган барча йиллар давомида бажариб бориладиган оғир меҳнатдир.

Ўқувчиларнинг ақлий меҳнати фаол фикрлаш фаолияти бўлиб, бусиз илмий билимларни эгаллаб бўлмайди, бусиз ўқиш ижодий меҳнат тусини йўқотиб, болаларни ўқишдан кўнглини совутадиган беҳуда ёдлашга айланиб қолади. Ўқишда ҳар қандай меҳнатнинг энг муҳим белгилари - мақсад, куч-ғайрат, натижа бўлсагина, у ижодий меҳнат бўлиб қолади.

Ҳар қандай табиат объекти ёки ҳодисасини кузатмасдан туриб ўрганиш фойдасиздир. Табиатшунослик курсида ҳайвонлар билан ўсимликлар ҳаётидаги мавсумий ва даврий ҳодисалар қонуниятларини ва уларнинг атроф-муҳит билан ўзаро боғлиқлигини ўрганишга қаратилган фенологик кузатишлар айниқса муҳимдир.

3-синфдаги биринчи дарсдаёқ, ўқитувчи ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини жонли ва жонсиз табиат ўртасидаги боғланишларни ҳамда уларнинг ўзаро алоқаларини аниқлашга йўналтиради. Бунда баъзи маҳаллий ўсимликлар билан ҳайвонлар устида мунтазам кузатиш олиб бориш ва "Кундалик кузатиш дафтари"га ёзиб боришни мўлжаллаб олади. Шу билан бир вақтда ўқувчилар об-ҳавони, шунингдек, қуёшнинг ҳолати, кун билан туннинг узунлиги ой сари ўзгариб боришини кузатиш юзасидан ўзларига энди таниш бўлган ишни давом эттириб боришлари керак. Бу кузатувларни ўтказишга доир йўл-йўриқлар "Кундалик кузатиш дафтари"да берилади.

Мунтазам ўтказиладиган фенологик кузатишлар ақлий жиҳатдан анча зўр беришни, ирода кучини талаб қиладиган машаққатли меҳнатдир. Ана шу меҳнат болалар учун қувончли ва қизиқарли бўлишига эришмоқ зарур. Болалар ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳаётидаги ўзгаришларни аниқлаб, уларни жонсиз табиатдаги ўзгаришлар билан таққослаб кўрар эканлар, мустақил равишда фикр юритиб, умумлаштирадиган, ўрганилаётган ҳодисларни билиб оладиган бўлиб қоладилар. Кузда қуёш тобора паст тушиб, ерни камроқ иситади, кун қисқариб боради. Бир йиллик ўсимликлар сарғайиб, қовжирайди, дарахтлар баргини тўка бошлайди - хазонрезгилик бошланади. Ҳашаротлар инига кириб кетади, қалдирғоч, сассиқпопишак, зарғалдоқ каби қушлар учиб кетади, қарға, гўнгқарға, зағчалар учиб келади. Пахта, узум, шоли, полиз экинлари ва сабзавотлар ҳосили йиғиб-териб олинади.

Йилнинг бошқа фаслларида - қиш, баҳор, ёзда ҳам табиатнинг ўзига хос қонуниятларини аниқласа бўлади. Ўқув йилининг охирида болалар ўз кузатувлари натижаларини қуйидагича умумлаштириб чиқишлари керак, йилнинг турли мавсумида табиатда содир бўладиган ўзгаришларнинг маълум бир табиий, моддий сабаблари бор, чунончи, қуёш нури, ҳаво ҳароратининг таъсири шулар жумласидандир.

Ўқувчиларнинг ақлий меҳнатини ташкил этиш мактаб билан ўқитувчи олиб борадиган ишнинг фақат бир томонидир. Болаларда умумжамоат фойдасига меҳнат қилиш кўникмаларини ҳосил қилмасдан туриб, уларнинг меҳнатига тўғри муносабатда бўлишини таъминлаб бўлмайди. Ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнатни доимо узвий бир -бирига боғлаб бориш зарур. Ақлий меҳнатни жисмоний меҳнатга қўшиб олиб бориш - бу ақлий куч билан бир қаторда жисмоний кучни шунчаки ошириб бориш эмас, балки жисмоний меҳнатда доим ақлни ишлатиб боришдир.

Табиатшуносликни ўрганиш жараёнида болаларнинг ақлий меҳнати билан жисмоний меҳнати бир-бирига шу қадар чамбарчас боғланганки, улар орасида ҳеч қандай аниқ чегара сезилмайди. Ҳар қандай меҳнат ҳамиша болаларга тушунарли, уларнинг онгига етиб борадиган ва албатта кўзга кўринарли натижа берадиган бўлиши кераклигини ҳамиша назарда тутиш муҳим. Ана шундагина муваффақият қозониш мумкин. Шунинг учун ҳам 3-синф ўқувчилари ҳар куни бажариб бориладиган меҳнатга жалб қилиш зарур. Меҳнатга тўғри муносабатни тарбиялаш болаларда амалий кўникма ва малакаларни шакллантириб бориш билан чамбарчас боғлиқдир.

Масалан об-ҳавони кузатиш учун энг оддий асбоблар, ҳаво ҳароратини ўлчаш учун ишлатиладиган термометр, қуёшнинг туриш ҳолатини кузатиш учун зарур бўладиган гномондан фойдаланишни билиш зарур. Гномонни кўпгина мактабларда болалар ўқитувчи бошчилигида ўзлари тайёрлаб олишади. Уни тайёрлашдан олдин ўқитувчи бу асбоб нима учун ишлатилишини тушунтириб беради. Ўқувчилар ҳавонинг ҳароратини ва гномондан тушган соянинг узунлигини мунтазам равишда ўлчаб, натижасини "Кундалик кузатиш дафтари"га ёзиб борадилар. Натижада уларда энг оддий асбобларни ишлатиш, аниқ ўлчов олиш малака ва кўникмаси шаклланиб боради.

Тупроқнинг механик таркибини аниқлаш, фойдали қазилмаларнинг хоссалари, ўз организмининг баъзи функциялари (мускуллар, нафас олиш органлари, сезги органларининг иши) билан танишиш юзасидан тажрибалар ўтказишда ўқувчилар энг оддий анжомлар-пробирка, колбалар, спирт лампа, фильтр ва бошқалардан фойдаланиш малакасини эгаллайдилар. Амалий ишлар бажариш жараёнида аниқлик, иш тизимини муайян тартиб билан бажариш, асбоб-ускуна, асбобларни эҳтиёт қилиб ишлатиш, иш жойида озодалик ва тартибни сақлаш сингари муҳим меҳнат малака ва кўникмаларни эгаллайдилар.

Қишлоқ хўжалик ўсимликлари устида ўтказиладиган тажриба ишлари вақтида ва табиатга ёки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига экскурсияга борилганда ҳам ўқувчилар меҳнат малакаларини ҳосил қиладилар. Экскурсияларга тайёрланиш вақтида ўқитувчи раҳбарлигида зарур анжомларни масалан, тупроқ ва тупроқ ости жинслари намунасини солиш учун керакли кичик ҳалтачалар, ўтлар учун қоғоз варақлари, мактаб аквариумига атаб сув ҳайвонларини тутиш учун тўр тайёрлайдилар. Табиатга ёки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига экскурсияга борилганда ўқувчилар тоғ жинсларидан, бегона ўтлар, экин зараркунандалари ва бошқалардан намуна оладилар.

Болалар меҳнат дарсларида қишлоқ хўжалик ўсимликларини парвариш қиладилар. Ўсимликларни парвариш қилишда ўқувчиларни маданий ўсимликлар тўғрисида табиатшунослик дарсларида эгаллаган билимларидан фойдаланилади. Ҳар бир ўсимликнинг ҳаёти учун муайян шароит-тупроқ, сув, қуёш нури ва иссиқлик зарурлигини ўқувчилар ўқув йилининг бошидаёқ билиб оладилар. Улар тупроқни ўрганар эканлар, унинг таркибига ҳаво, сув, органик моддалар, минерал тузлар кириши ва унинг асосий хоссаси унумдорлик эканлиги тўғрисидаги билимга эга бўладилар. Одам ерни ишлаш, органик ва минерал ўғитлар солиш йўли билан тупроқнинг унумдорлигини оширади. Ўсимликларни парваришлаб ўстиришда худди ана шу билимлар назарий асос бўлиши керак. Масалан, ўқувчиларга лавлаги, сабзи ёки редиска етиштириб, у қандай қалинликда экилганда юқори ҳосил олиш мумкинлигини аниқлаш топширилади.

Болалар ўқитувчи билан биргаликда бўлажак ишлар режасини тузадилар. Режа қуйидагича тузилиши мумкин:

Куз (октябр ойининг охири-ноябр ойининг боши).

1. Синфга бириктирилган пайкалда ерни экин экишга тайёрлаш:, ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, органик ва минерал ўғитларни пайкалга бир текис қилиб солиш, ерни қатламини ағдариб чопиш.

2. Лавлаги ёки бошқа илдизмевали ўсимликлар уруғи (меваси)нинг ташқи кўринишини ўрганиш (лавлаги навининг номини ёзиб олиш, уруғининг расмини чизиш).

Қиш (январнинг боши февралнинг охири)

1. Уруғни экишга тайёрлаш: ифлосдан ва бошқа бегона ўтлар уруғидан тозалаш, саралаш (энг йирикларини танлаб олиш, уруғларни устига ёзиб қўйилган халтачаларга жойлаб қўйиш).

2. Пайкалга қор тўплаш.

Баҳор (февралнинг охири мартнинг бошлари)

1. Ерни юмшатиш ва ҳаскаш билан текислаш.

2. Тажриба ва намуна учун экин экиладиган қаторларни белгилаш.

3. Уруғни 3 кун давомида ивитиб қўйиш.

4. Уруғни тажриба ва назорат қаторларга қуйидаги схемада экиш: 2-3 см чуқурликда қўш қаторлаб: бунда уруғ экилган уялар ораси 3 см, қаторлар ораси 20 см, ҳар икки қаторлар ораси 50 см. бўлади. Бу тажрибада пайкалда ҳаммаси бўлиб 6 қатор бўлиши керак. Уларнинг 2 таси назорат, 4 таси тажриба қаторлари бўлади.

5. Уруғлар униб майсалашини кузатиш. Лавлаги ва бегона ўтлар майсасини таниб олиш.

6. Лавлаги биринчи чимбарг чиқарганида биринчи марта ягоналаш: барча тажриба қаторларида 3-5 см.дан оралатиб биттадан бақувват ўсимлик қолдириш, назорат қатордаги ўсимликлар ягона қилинмайди. Шу билан бир вақтда барча тажриба ва назорат қатордаги бегона ўтларни юлиб ташлаш.

7. Заруриятга қараб жўяклардан сув оқизиб суғориш.

8. 10-15 кундан кейин иккинчи марта яганалаш: бунда тажриба қаторларини иккитасида ягана қилинмайди, бошқа иккитасидан 6-8 см.дан оралатиб биттадан ўсимлик қолдирилади. Назорат қаторлардаги ўсимликлар ягана қилинмайди.

9. Ўсимликлар ўсиш даврида назорат ва тажриба ўсимликларини икки марта озиқлантириш: биринчи озиқлантиришда бир челак сувга 40 г. аммиакли азот ва 80 г. суперфосфат ишлатилади (озиқ 20 м. масофадаги ўсимликларга 1 челак эритма ҳисобида берилади), иккинчи марта биринчисидан 10 кун оралатиб озиқлантирилади, бунда бир челак сувга 70 г. аммиакли азот, 80 г. суперфосфат. 70 г. калий хлорид ишлатилади (озиқ 15 м. масофадаги ўсимликларга 1 челак эритма ҳисобида берилади).

10. Ҳар бир суғориш ва ҳар бир ўтоқдан кейин ер юмшатилади.

11. Тажриба ва назорат қаторларидаги ҳосилни алоҳида-алоҳида йиғиб олиш. Бунда ковлаб олинган илдизмевалар силкитилиб, тупроқдан тозаланади, палаги илдизмевага тақаб туриб кесиб ташланади. Сўнгра тажриба ва назорат қаторлардан олинган илдизмевалар алоҳида-алоҳида тортилиб, иккаласининг ҳажми сантиметрли лента билан ўлчанади.

Олинган маълумотларни болалар "Кундалик кузатиш дафтари"га ёки оддий дафтарга ёзадилар ва экин қандай қалинликда экилган энг кўп ҳосил олинганлиги тўғрисида хулоса чиқарадилар. Экинни ўстириш даврида тажриба ва назорат қаторларидаги ўсимликларнинг ташқи кўринишида сезилган барча ўзгаришлар ҳам "Кундалик кузатиш дафтари"га ёзиб қўйилади ва расми солинади.

Меҳнат тарбиясига доир ишнинг ҳаммаси интизомга қаттиқ риоя қилинган тақдирдагина юқори унум билан меҳнат қилиш мумкин деган фикр билан суғорилган бўлиши керак. Интизомлилик кишилар ҳаётининг ҳар қандай соҳасидаги ҳар қандай меҳнатнинг зарур шартидир. Болалар меҳнатига ўқитувчи ва болаларнинг ўзлари томонидан албатта баҳо берилиши керак. Меҳнат топшириқларини астойдил ва ҳалол бажарадиган болаларни дарсда, синф йиғилишида мақташ зарур. Меҳнатдан қочадиган ёки ишини виждонан бажармайдиган, охиригача олиб бормайдиган болаларга эса танбеҳ бериш керак.

Ўқитувчининг вазифаси болаларни маъсулиятни сезган ҳолда ҳалоллик билан виждонлилик тимсоли бўлмоғи керак. Ўқувчиларни меҳнаткаш қилиб тарбиялашда уларни табиат муҳофазасига доир ижтимоий фойдали меҳнатда қўлидан келганча иштирок этишга жалб қилиш катта аҳамиятга эга.

ШАХС ТАРБИЯСИДА МИННАТДОРЛИК ҲИССИНИНГ ЎРНИ
Ҳ.Ёдгоров, М.Саидқулова, ГулДУ

Комил инсон тарбияси неча асрлардан бери жамиятнинг муҳим ва асосий вазифаларидан бўлиб келган. Ҳозирги кунда бундай вазифани амалга оширишнинг турли усул ва воситалари ишлаб чиқилмоқда. Миллий ғоямизнинг бош вазифаси ҳам маънавий баркамол инсонни тарбиялашдир.

Шахснинг шаклланишида шахсий хислат ва сифатларнинг ривожланиб, тараққий этиб бориши муҳим ўрин тутади.Шахс сифатларини тўғри аниқлаш учун уни турли муносабатлар жараёнида ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Комил инсонни шакллантириш Ватанга садоқат, юрт тинчлигини сақлаш туйғуси билан чамбарчас боғлиқ экан, унинг қуйидаги жиҳатларига эътиборни қаратишимиз лозим. Булар: Ватанга фидойи бўлиш, намунали ахлоқ-одоб, хушмуомалали бўлиш, меҳнатга тўғри ва онгли муносабат, аҳиллик, инсонийлик, жонкуярлик, камтарлик, дўстлик ва ўзаро ёрдам, фаоллик, мақсад сари интилиш, ростгўйлик, ишбилармонлик ва тадбиркорлик, оилани муқаддас билиш, ор-номусли бўлиш, соғлом ва жисмонан етукликка интилиш, масъулиятлилик, виждонлилик ва бошқалар.

Бугунги кунда таълим-тарбия тизими кадрларнинг янги авлоди тафаккурини, онгини шакллантиришга хизмат қиладиган зарур соҳа сифатида намоён бўлаётган экан, шахс таърифи ҳам бир оз ойдинлашади.Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг таркибий қисмига кирган “шахс” қуйидагича таърифланади: Шахс- кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчиси. Демак, шахс- ижтимоий муносабатлар маҳсули бўлиб, онгли фаолият билан шуғулланувчи ижтимоий мавжудот сифатида жамиятда ўз ўрнини топади.

Ҳар бир одам шахс сифатида турлича намоён бўлади. У ўзининг хусусияти, қизиқиши, қобилияти, ақлий жиҳатдан ривожланганлик даражаси, эҳтиёжи, меҳнат фаолиятига муносабати билан бошқалардан фарқланади. Булар шахснинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, мазкур хусусиятлари ривожланиб, маълум босқичга етсагина, у етук топган шахс сифатида намоён бўлади. Шахс ижтимоий муносабатлар жараёнида комил топади.

Шахснинг ривожланиши, аввало, унда шахсий хислатларнинг шаклланиши билан бошланади. Ривожланиш-ўзида шахснинг жисмоний, ақлий ахлокий рухий ва касбий хислатларининг такомилини намоён этадиган жараёндир.

Шахснинг ахлоқий тарбияланганлик даражасини аниқлаш педагогик фаолиятнинг асосий тамойилларидан бири бўлиб, ахлоқан тарбиялаш жараёнини ташкил этишда бош нуқта бўлиб ҳисобланади. Чунки шахснинг ахлоқан тарбияланганлик даражасини ўрганмай, унинг ривожланиш даражасини аниқламай туриб, педагогик фаолиятни олиб бориш катта хатодир.

Ахлоқий тарбияланганлик даражаси, бир томондан, ахлоқий билимларнинг чуқурлигига ҳамда ахлоқий ишонч ва эътиқодларнинг мустаҳкамлигига қараб белгиланса, иккинчи томондан, ахлоқий ҳис-туйғуларнинг ривожига, эзгу ният ва эҳтиёжларга кутулган самарани бермайди Ахлоқий ривожланишнинг эришилган натижаси ҳақида сўз юритилганда, кўпинча фақат ҳаракатларнинг натижалари ва оқибатлари эътиборга олинади. Аммо хулқнинг мотивлари, мақсадлари, аниқ шарт-шароитларига эътибор берилмайди. Ахлоқий тарбияланганликнинг ҳақиқий даражасини аниқлаш учун эса шахснинг ички ҳаракатлантирувчи кучлари, ички истак ва ахлоқий эҳтиёжларини ўрганиш талаб этилади. Биз талабаларнинг ўз шахсига нисбатан муносабатини, қалбида меҳр-муҳаббат ва эзгу ниятларнинг қай даражада ривожланганлик даражасини ҳам ўрганишимиз лозим.Чунки бу хусусиятлар ахлоқий тарбиянинг муҳим қирраларидан бўлиб ҳисобланади.

Хўш, меҳр-муҳаббат, эзгу ниятлар қай йўсинда шаклланади?

Ҳар бир нарсага бўлган меҳр-муҳаббат, аввало, миннатдорлик ҳиссидан бошланади, шу жумладан, инсоннинг ўзига бўлган муҳаббати ҳам. Демак, қалбимизда меҳр-муҳаббат ҳиссини ўстириш учун, аввало, миннатдорлик ҳиссини тарбиялашга эътиборимизни қаратишимиз керак бўлади. Ўз танамизга миннатдорлик ҳиссини, интеллектга ва ҳис- туйғуларимизга нисбатан, ўз ички кечинмаларимизга нисбатан миннатдорлик ҳиссини шакллантиришимиз мақсадга мувофиқдир. Чунки инсондаги анна шу миннатдорлик ҳисси кейинчалик атроф-муҳитга, бизни ўраб турган одамларга нисбатан қаратилган миннатдорлик ҳиссига айланади. Миннатдорлик ҳиссидан вужудга келган муҳаббат эзгуликка йўғрилган бўлади. Бундай муҳаббат эгаси бўлган одам ўз фаолиятини таҳлил қила олади, ўзининг хато ва камчиликларини кўра билади, янглиш фикрлардан ҳоли бўла олади.

Эзгулик ва яхшилик билан суғорилган муҳаббат инсон қалбидаги нафрат ва бошқа салбий ҳиссиётларнинг йўқола боришини таъминлайди. Шу билан бирга, ҳар бир шахсда инсонпарварлик, меҳр-муруват, ўзаро ғамхўрлик, ўртоқлик, биродарлик, ўз фаолиятини мустақил равишда идрок этиш, жамоа манфаати билан ўз манфаатини уйғун қўйиш каби ҳис-туйғуларнинг таркиб топишида муҳим роль ўйнайди.

Миннатдорлик ҳисси инсоннинг идрок куламига, атроф-оламни қандай қабул қилишига боғлиқ. Идрок эса инсоннинг анна шу эътиборидан келиб чиқади. Эътибор эса шарқона тарбияда муҳим ўрин тутади. Демак, ҳар бир одам миннатдорлик ҳиссини шакллантириш учун ўз эътиборини яхши амалларга, эзгу ният ва холис ишларга қаратиши лозим. Жамиятдаги юксалиш, яратувчилик ва бунёдкорлик ишларини, ижобий қаҳрамонларни кўра олишга ва уларни намуна сифатида қабул қилишга ўрганишлари керак. Ана шунда одам ўз атрофида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга, ёнидаги кишиларнинг фаолиятларига хайрихоҳлик билан қарай бошлайди.

Ҳар бир янги кунни миннатдорлик ва шукроналар билан кутиб олишга одатланади. Пировард натижада эса, инсон қалби миннатдорлик ҳисси билан тўлиб бораверади. Инсон ўз устида ушбу йўналишда доимий иш олиб бориши натижасида ҳаётий тажриба ортгач, у ҳатто кўнгилсиз ҳодисаларни ҳам миннатдорлик билан қабул қила олиш даражасига кўтарилади. Ҳаётнинг ижобий томонларига эътиборни қаратиш инсонда миннатдорлик ва шукроналик ҳисларини ўстиради. Бу ҳислар эса ўз навбатида инсон қалбида меҳр-муҳаббат ҳиссини ривожлантиради. Муҳаббат ҳисси инсонга ижод қилиш ва ривожланиш имконини яратади ҳамда инсон қалбини соғлом қувват билан тўлдиради.

Шахснинг ахлоқий тарбияси ҳақида файласуф олим М.Ҳошимова шундай ёзади: “Ҳар бир инсон ўзининг мавжудлиги билан ва ҳаётдаги ўрни, вазифаси билан ажойиб жонзод эканлигини англаб етиши лозим. Кимки ўз моҳиятини қабул қилмаса, севги ва шодликни ҳам қабул қиа олмайди. Қалбида уйғунлик ўрната олмайди. Ҳаётда иккита қарама-қарши жуфтлик мавжуд: севги ва нафрат. Нафратдан кураш келиб чиқади, севгидан эса меҳр, раҳм-шафқат. Демак, нафрат ва кураш вайроналикни вужудга келтиради. Севги ва раҳм-шафқат эса ижод ва ривожланишни жадаллаштиради. Нафратдан келиб чиқувчи ҳосилалар- бу: кураш, вайроналик ва турғунлик. Севгидан келиб чиқувчи ҳосилалар: меҳр-муҳаббат, ижод, ривожланиш”. Яхшилик ва эзгуликни улуғлаб, одамийликни куйлар эканмиз, комиллик сари интилаверамиз. Зеро, комил одамлар ҳамиша халқ ғами билан яшашни фахр деб биладилар.



1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет