Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги


ШАХС ИЖТИМОИЙЛАШУВИ ПЕДАГОГИК ЖАРАЁН ОМИЛИ СИФАТИДА



бет21/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40

ШАХС ИЖТИМОИЙЛАШУВИ ПЕДАГОГИК ЖАРАЁН ОМИЛИ СИФАТИДА
С.Астанова, Б.Бузруков ГулДУ

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди.

Жаҳон илм-фанидаги оламшумул кашфиётлар инобатга олинган ҳолда буюк алломаларимизнинг таълимотлари асосида янги авлод дарсликлар, ўқув қўлланмалар, таълим ресурслари ишлаб чиқилди. Уларни талаба-ёшларнинг ўқиб ўрганиши учун зарур бўлган қонун-қоидалар, шарт-шароитлар, методлар, воситалар, ташкил этишнинг шакллари назарий ва амалий жиҳатдан асосланди.

Ёшларга билим бериш, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш бошланғич синфлардан бошлаб аниқ мақсадга қаратилган ҳолда келажакда етук мутахассис кадр бўлиб шаклланишига йўналтирилгани узоқ истиқболни кўзлаб амалга оширилаётганидан далолат беради.

Бугунги кунда педагог кадрларни тайёрлаш жараёнида таълимнинг муҳим қадрияти бўлган ижтимоий омилнинг ўрни ва ролини муносиб баҳолай олиш зарур. Айни ўринда таълимий қадриятлардан айримлари намоён бўлади. Улар қуйидагилардир:

1. Ўқитиш жараёнида ижтимоий муносабатларни ташкил этиш.

2. Педагогик амалиёт даврида ижтимоий муносабатларни йўлга қўйиш.

3. Бўлажак ўқитувчи шахсининг ижтимоий фаоллиги.

Ижтимоий мослашишнинг муваффақияти талабанинг мақсадлари ҳамда гуруҳнинг қадриятларини қабул қилиш фаоллиги, унинг талаблари ва сабаблари, ўз- ўзининг ижтимоий алоқаларини тушуниб олишига боғлиқ бўлади.

Ижтимоий мослашиш - бу маълум ижтимоий шароитларда атрофдагилар, бўлажак ҳамкасбларининг фаолиятини объектив баҳолаш, ижтимоий муносабатларни амалга оширишда фаол иштирок этишдир. Бу тизим бўлажак ўқитувчи шахсининг ҳаяжонлари, истаклари ҳамда педагогик муҳитни қабул қилиш хусусиятларини аниқлайди, ташқи омилларга таъсир кўрсатади.

Одамлар билан ўзаро муносабатлар, ижобий ёки салбий тажриба шахснинг ички муносабатлари тизимини юзага келтиради.

Биргаликдаги педагогик фаолият жараёнини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш, талабаларнинг умумий қизиқишлари асосида амалга оширилади. Бу ерда шахслараро муносабатлар катта рол ўйнайди. Шахслараро муносабатларнинг муайян натижаларни бериши бу фаолиятнинг муҳим самараси ҳисобланади.

Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик амалиёт давридаги фаолиятларининг кўрсаткичлари қуйидагилардир: маҳсулдорлик, қониқарлилик, шахснинг ҳар томонлама ривожланиши, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши, ижтимоий фаоллик, қадриятли йўналиши ва бошқалар.

Бу ерда бўлажак ўқитувчининг ўз фаолияти, яъни, бажараётган ишлари ва уни амалга ошириш шароитларида эмоционал-баҳолаш муносабатларидан қониқиш ҳосил қилиши жуда аҳамиятлидир. Педагогик меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишда ижтимоий-психологик муҳитнинг яхшилиги ва педагогик фаолиятнинг самарадорлиги муҳим кўрсаткичдир.

Ижтимоийлашув - касби бўйича ҳамкасблари билан муносабатлари, мулоқотлари ва биргаликдаги педагогик фаолиятда амалга ошириладиган ижтимоий-педагогик тажрибани ўзлаштириш, фаол қайта ишлаб чиқиш жараёни ва унинг натижасидир.

Кўриб чиқилган таълимий қадриятлар қуйидаги ижтимоий элементларга эътибор беришни талаб этади: муносабат, мулоқот, хулқ, уларнинг хусусияти ва услуби, ижтимоий-психологик муҳит.

Шундай қилиб, бўлажак ўқитувчининг ижтимоийлашуви, яъни педагогик шароитларда ишлаб чиқаришга мослашуви —ижтимоий-психологик муҳитнинг яратувчиси, мулоқот, хулқи педагогик амалиёт раҳбари назорати остида мақсадга мувофиқ бошқарилиб борилади.

Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик жамоага ижтимоий мослашуви, улардан педагогик доирадаги турли алоқалар тизимининг ижтимоий муносабатлар тушунчаларини ўзлаштириб олишларини талаб этади.


ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ
Ғ.Абсаламов, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари

бўйича комиссия масъул котиби, Д.Бойирбеков,ТДЮУ

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси томонидан 2013 йил 12 ой давомида “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 360- сонли қарори ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 17 январ кунги “Вояга етмаганлар ишлари буйича комиссиялар фаолиятини такомилллаштиришга доир қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Ҳусусан, вилоят комиссияси ва қуйи комиссиялар томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш,улар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликларнинг олдини олиш мақсадида 2013 йил учун белгиланган режавий тадбирлар ишлаб чиқилиб,ушбу режавий тадбирларга асосан бир мунча ишлар олиб борилмоқда.

Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ҳамда таълим-тарбия тизимининг самарадорлигини ошириш, ўқувчилар ўртасида хуқуқбузарликнинг олдини олиш. Хуқуқий саводхонликни ошириш, қонунларга итоаткорлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш бўйича таълим муассасаси, ИИБ ходимлари, маҳалла раислари, хотин-қизлар қўмитаси раислари, маҳаллаларда фаол, эл орасида ҳурмат қозонган зиёли инсонлар ҳамкорлигида ноқобил, нотинч оилаларда тарбияланаётган болаларнинг таълим тарбияси ҳамда уларга ҳар томонлама ижтимоий кўмаклашиш кўламини кенгайтириш мақсадида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.Таълим муассасаларида билим олаётган муаммоли оила фарзандлари билан ИИБ ходимлари иштирокида 23 та профилактик ишлар олиб борилди.”Устоз-мураббий” этиб 114572 нафар ўқитувчилар 9100 нафар ўқувчиларга бириктирилди.

Барча таълим муассасаларида назорат дафтарлари юритилиши йўлга қўйилган бўлиб, ўқувчилар давомати таҳлили асосида кўп дарс қолдирган ўқувчиларни тегишли чоралар кўриб борилмоқда. Барча таълим муассасаларида ўқувчилар ва ота-оналари ўртасида содир этилган жиноят учун жазо муқарарлиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда хар бир фуқаро масъуллигини тушунтириш бўйича мутахассислар иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг давоматни тўлақонли таъминлаш,ўқишга мунтазам келмаслик сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, уларни тарбиялаш бўйича фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда тадбир, шу жумладан, таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ўрганиш бўйича, ўқувчиларнинг дарсга қатнашишлари давоматини узвий таҳлили бўйича, ўқишга қатнамайдиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ўтказилган суҳбатлар бўйича вилоятимизда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар ходимлари, маҳалла, фуқаролар йиғини раислари билан ҳамкорликда сурункали дарс қолдирувчи ўқувчиларни аниқлаш, уларни таълимга қайтариш ва ижтимоий ҳимоялаш чораларини кўриш мақсадида ҳар ойда “ўқувчи”, “давомат” рейдлари ўтказилмоқда.

Шунингдек,вилоятимизда вояга етмаганларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича туман ва шаҳар “Бандликка кўмаклашувчи марказлар” томондан “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркалари ўтказилиб келинмоқда.

Вилоят комиссияси томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят комиссияси, вилоят прокуратураси,ички ишлар органлари,”Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, вилоят таълим бошқармаси билан ҳамкорликда нобоп оилалар фарзандларининг ижтимоий ҳимояси, уларга таълим берилиши, ёш оилаларни бузилиб кетилишининг олдини олиш борасида алоқадор идоралар билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар ижроси алоҳида назоратга олинган.
аБУ НАСР ФАРОБИЙНИНГ БОЛА ТАРБИЯСИ, ЎЗ-ЎЗИНИ ТАРБИЯЛАШ ҲАҚИДАГИ қарашлари
Ё. Оқжигитова, Ф.Бабажанова, ГулДУ

Ота-боболаримиздан халқимизга мерос қолган сахийлик, меҳмондўстлик, ростгўйлик, тантилик, садоқатлилик, поклик, одоблилик фазилатлари миллий характернинг энг муҳим жиҳати ҳисобланади. Ушбу хислатларни таълим-тарбия жараёнида ёш авлод онгида шакллантириш, улар руҳиятини халқ дурдоналари билан бойитиш, миллий қадриятлардан оқилона фойдаланишга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир.

Ахлоқ ва одобли бўлиш, ота-оналар ва катталарга ҳурмат, самимийлик, иноқлик, қадр-қиммат, виждонлилик, иффатлилик, ўзаро ёрдам каби инсоний хислатлар ўзбек халқи маънавиятининг рамзи саналади. Миллий маънавий бойлигимизни ўқувчилар чуқур эгаллашлари учун унинг бебаҳо дурдоналарини кенг кўламда намойиш қилишимиз,булар тўғрисида ёшлар онгига муайян билимларни сингдиришимиз зарур. Шунингдек ўсиб келаётган ёш авлодга ўзи яшаётган жамиятда ўз-ўзини англаши, ўрнини топа олиши ва элига хизмат қилишида ҳам шарқ мутафаккирларини қимматбаҳо фикрларидан фойдаланган ҳолда таълим-тарбия бериш ўқитувчи-мураббийларнинг вазифаси хисобланади.

Шахснинг ахлоқий ўз-ўзини англашга икки хил таъриф бериш мумкин:



  1. ўзини-ўзи у ёки бу ахлоқий маънавий меъёрий ўлчам ва қоидаларга асосланган ҳолда англаш.

  2. аҳлоқий ўз-ўзини англаш бу ўзини-ўзи инсон сифатида тасдиқлаш ва шу тариқа ўзлигидан инсонийликни шакллантиришга нисбатан интилишдир. Инсон ҳаёти ўзини-ўзи англашдан бошлаб, жисмоний, ақлий ва ижтимоий комолотга эришув жараёни амалга ошиши билан уйғунликда амал қилади.

Психологлар таъкидлашича, 15-16 ёшдаги ўғил-қизларда қуйидаги хусусиятларга эга бўлишлари лозим.

  • жисмоний баркамолликни ифодаланиши;

  • руҳий жиҳатдан муайян кўрсатгичга эришиш;

  • хулқ, фаолият ва муомала жараёнларида индивидуалликнинг шаклланиши;

  • эътиқод, дунёқараш ва позицияда барқарорликнинг мавжудлиги ва ҳоказо.

Бутун шарқ давлатларида буюк аллома Абу Наср Фаробийнинг асарларидан педагогик психологик соҳаларнинг ҳар қандай муаммосига жавоб бера оладиган қимматбаҳо фикрларни топа олишимиз ҳеч кимга сир эмас. Ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” асарида инсоннинг ўз тарбиясига эътиборли бўлиши, ўз-ўзини назорат қила олиши ҳақида бир қанча қимматбаҳо фикрлар айтиб ўтилган. Қуйида улардан мисол келтирамиз:

Агар инсон хайриҳоҳлик, гўзаллик, олийжаноблик ва улуғворликка бошқа одамлар орқали эмас, балки ўзи ва ўз руҳи ўртасидаги мавжуд нарса орқали эришган бўлса, ул (одам) хақиқатдан ҳам хайриҳоҳли ва баркамолликка эришади. Буни ўзидан бошқа ҳеч ким сезмаган тақдирда ҳам унинг руҳи улуғвор ва олийжаноб бўлади ва ўша одам бу фазилатларга эришганидан бағоят хурсанд бўлади.

Ҳар кимки илм-ҳикматни деса, уни ёшлигидан бошласин, соғ-саломатлиги яхши бўлсин, яхши ахлоқ ва одобли бўлсин, сўзининг уддасидан чиқсин, ёмон ишлардан сақлансин, хиёнат, макр ва ҳийлалардан узоқ бўлсин, диёнатли бўлсин, барча қонун қоидаларни билсин, билимдон ва нотиқ бўлсин, илмли ва доно кишиларни ҳурмат қилсин, илм ва аҳли илмдан мол дунёни аямасин., барча реал, моддий нарсалар тўғрисидаги билимни эгалласин

Ақлли деб шундай кишига айтамизки, унда ўткир зеҳн-идрок бўлиши билан бирга фазилати ҳам бўлсин. Бундай киши ўзининг бутун қобилияти ва идрокини яхши ишларни амалга оширишга, ёмон ишлардан ўзини сақлашга ва тортишга қаратган бўлмоғи лозим. Шундай одамнигина ақлли ва тўғри фикр юритувчи деб аташ мумкин.

Ақлли деб шундай кишилар айтиладики, улар фазилатли, ўткир мулоҳазали, фойдали ишларга берилган, зарур нарсаларни кашф ва ихтиро этишга эга ва ёмон ишлардан ўзини четга олиб юрадилар. Бундай кишиларни оқил дейдилар. Ёмон ишларни ўйлаб топиш учун зеҳн-идрокка эга бўлганларни ақлли деб бўлмайди, уларни айёр, алдоқчи деган номлар билан атамоқ лозим.

Ўзида ушбу туғма ҳислатни бирлаштирган кишигина ахлоқли одам бўла олади:

Биринчидан, бундай одамнинг барча аъзолари шу даражада мукаммал тараққий этган бўлиши зарурки, у бу аъзолари билан бажармоқчи бўлган барча ишларини осонлик билан амалга ошира олсин;

Иккинчидан, барча масалани, муҳокама ва мулоҳазани тездан ва тўғри тушуна оладиган, унинг маъносини англай оладиган, сўзловчининг мақсади, айтган фикрининг чинлигини тезда пайқай оладиган бўлсин;

Учинчидан, хотираси бақувват бўлсин, кўрган-эшитган, сезган нарсаларининг бирортасини ҳам эсидан чиқармай, ёдида сақлаб қоладиган бўлсин;

Тўртинчидан, зеҳни шу даражада тез ва ўткир бўлсинки, бирор нарсанинг аломатини сезиши билан бу аломат нимани билдиришлигини тездан билиб олсин;

Бешинчидан, сўзлари аниқ бўлсин, фикри ва айтмоқчи бўлган мулоҳазаларини равон ва равшан баён эта олсин;

Олтинчидан, билиш ва ўқишга муҳаббати бўлсин, ўрганмоқчи бўлган билимини чарчашни сезмасдан осонлик билан ўзлаштира олсин;

Еттинчидан, овқатланишда, ичимлик истеъмол этишда очкўз бўлмасин, табиати қимор ўйинларини ўйнашдан узоқ бўлсин ва улар келтирадиган хурсандчиликдан жирканадиган бўлсин;

Саккизинчидан, ҳақиқатни ва ҳақиқат тарафдорларини севадиган бўлсин, ёлғон ва ёлғончиларга нафрат билан қарайдиган бўлсин;

Тўққизинчидан, руҳининг ғурури ва виждонини қадрлайдиган бўлсин, унинг руҳи ўз табиати билан паст ишлардан юқори ва олижаноб ишларга ишлатиладиган бўлсин;

Ўнинчидан, адолатли бўлсин, аммо қайсар бўлмасин, адолат олдида қайсарлик қилиб, ўзибилармонликка берилмасин, лекин ҳар қандай адолатсизлик, пасткашлик олдида лафзли бўлсин, ўзи зарур деб билган нарсани амалга оширишда қатъийлик кўрсатсин, қўрқмас, жасур бўлсин, қўрқиш ва ожизликни билмасин;

Таълим-тарбия жараёнида мустаҳкам иродали, чуқур билимга эга шахсни тарбиялашда ўқитувчи шахсининг ўрни беқиёсдир. Ўқитувчини, ахлоқлилик, билимдонлик, ҳалоллик, ростгўйлик каби фазилатлар юксалтиради. У қанчалик билимдон, меҳнаткаш, камтар, маърифатли бўлса, унинг шахси ўқувчи кўз ўнгида шунчалик баркамол бўлиб кўринади. Муаллимнинг билимдон бўлиши, инсоният яратган маънавий бойликларни кўпайтириши ва уни ёшларга астойдил ўргатиши,ўз ишидан қаноат ҳосил қилиши, ўз касбини, болаларни дилдан севиб, берилиб ишлаши-буларнинг барчаси ўқувчи шахсининг шаклланишига таъсир этади. Абу Наср Фаробийнинг ўқитувчи шахсига қаратилган фикрлари ҳам мавжуд, масалан, ўзидан бошқаларга раҳбарлик қилиш, уларни бахт-саодатга эришув даражасига кўтариш ҳам, ҳар кимнинг қўлидан келавермайди. Кимда бировни бахт-саодатга эриштириш, зарур бўлган иш-ҳаракат кабиларга руҳлантира олиш қобилияти бўлмаса ва бу иш-ҳаракатни бажара олишга қудратсиз бўлса, бундай одам сира ҳам раҳбар бўла олмайди дейилган.

Юқорида айтиб ўтилгандек, касб-ҳунар, иш-тажриба, жаҳд ва ғайратга эга бўлиш ва шу нарсаларни ўз вужудларида сингдирганларидан сўнг, уларни аста-секин эгаллай борадилар ҳамда юқорида айтиб ўтилган фазилатларни аниқлаб бориб, назарий билимларни ҳаммасида мантиқий фикрлаш йўлини ишлатишга одатланадилар. Шу тартибда болаларга ўргатиш йўли билан уларни камолотга етгунча ана шу фазилатлар аниқланади ва тарбия қилинади.

Фойдаланилган адабиётлар:


  1. Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри.-Т: Aбдулла Қодирий номли халқ мероси, 1993. Б. 52,182,189.


ГЛОБАЛ ТАРМОҚНИНГ ЎСИБ КЕЛАЁТГАН ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИГА ТАЪСИРИ.
О.Аллаяров, ГулДУ

Бугун дунёни тўр сингари ўраб олган Интeрнeт тизими орқали истаган одам ҳар қандай маълумотни қабул қилиши ёки узатиши мумкин. Одам боласи табиатан янгиликка, ахборотга ташна экан, ўз эҳтиёжларни қондиришда бутун дунё хабарномаси бўлган интернет кeйинги йилларда кўп маъқул ва номаъқул оқибатларга олиб кeлмоқда. Интeрнeт бирор бир давлат қонунларига бўйсинмайди ва ҳeч кимга ўз фаолияти учун ҳисоб бeрмайди. Янги ахборот маконида маълумотлар жуда катта ҳажмда жойлаштирилади ва яшин тeзлигида тарқалади. Албатта, унинг кишилар дунёқараши, билими ва савиясининг кeнгайишидаги аҳамиятини инкор этмаймиз. Лeкин худди шу тизим орқали оддий ахлоқий мeъёрларга зид порносайтлар ўрин олгани, ушбу замонавий ахборот тeхнологияси маҳсулидан трансмиллий жинояткорона гуруҳлар, тeррорист ва ақидапарастлар ҳам бeмалол фойдаланаётганини кўздан қочириб бўладими?

Жахон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болаларимизнинг онгини фақат ўраб-чирмаб , уни ўқима, буни кўрма, деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб олиш, ҳеч шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам, бизнинг эзгу мақсад–муддаоларимизга ҳам тўғри келмайди.”17—деб ёзади Президентимиз И. А. Каримов.

Интeрнeт шароитида давлат чeгаралари очиқ қолади. Албатта, ҳар бир мамлакат ўз чeгараларини имкони борича ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Масалан, Хитой ва Индонeзия биринчилар қатори интeрнeт хабарлари учун турли филтрларни ўрнатдилар. Лeкин бу борада бизнинг вазифамиз кeнг аҳоли қатламида Ўзбeкистон манфаатларига зид ахборотга нисбатан иммунитeт ҳосил қилишдир. Агар интeрнeт тармоғидаги сайтларни варақлаган фуқарода Ватан туйғуси, ўз халқига нисбатан эътиқоди мустаҳкам бўлса, ҳар қандай бўхтон ва тўқималарга ишонмайди.Ииммунитeтга эга, иймони бақувват, ғурури баланд, сиёсий маданияти етук инсонларга ёт ғоялар таъсир ўтказа олмайди. “Бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргоҳларида, балки радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар орқали ҳам ранг-баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда.

Шунингдек, интернетдан фойдаланишни тартибга солиб, провайдерлар назоратини кучайтириш керак. Бу эса ўз навбатида, интернетдаги салбий ахборотларнинг олдини олади. Ёшлар интернетга кириб реал ҳаётдан узоқлашиб қолаётганини хориж тажрибаси мисолида кўришимиз мумкин. Бугунги кунда интернет-кафеларда бизнинг айрим ёшларимиз ҳам ўзларининг вақтини йўқотмоқда. Интернет-кафеларга иш юзасидан кирар эканмиз, аксарият ҳолатда, дарс пайти мактабдан “қочган” ўқувчи компьютерда турли хил ўйинларни ўйнаётганини ва чат орқали гаплашаётганини кўрамиз. Ачинарлиси шундаки, улар ўзларининг вақтини беҳуда ўтказиб, “эзгулик йўлида” ваҳшийларча ўлдириб, дунёни “кимдандир ёки нимадандир” халос этадигандай ўйинлар гирдобига тушиб бормоқда.

Маьлумки, кўплаб сайт ва тармоқлар катта маблағлар эвазига филтрлаб кўйилган ва бу ҳолатни кўплаб давлатларда кузатиш мумкин. Албатта таъқиқлар ёки филтьр воситалари орқали одамларни Интернет оламидаги турли кучларнинг ҳатарли таҳдидларидан, кераксиз ва салбий ахборотлардан сақлаш қийин ва бу фақатгина вақтинчалик ҳолат бўлиши мумкин. И.А.Каримов таъкидлаганларидек “…ёшларимизнинг маьнавий оламида бўшлиқ юзага келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз керак”. Интернетдан олинаётган ахборотларга танқидий ёндашиш ва унинг фойдали манбалари асосида ўз дунёқарашини кенгайтириш, ғаразли маълумотларни инкор эта билиш идрокини, мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш ғоят муҳим жиҳатдир. Ҳар бир ёш маьлум бир кўникма ва билимларга, диний ва дунёвий илмларнинг моҳиятини тушуна олиш қобилиятига эга бўлиши, дунёда кечаётган сиёсий ва иқтисодий жарёнларга бефарқ бўлмаслиги лозим. Буни аввало, ўзининг тақдири, келажаги олдидаги маьсулият деб билса, иккинчидан, ватани ва ҳалқи олдидаги бурчи сифатида тушунмоғи лозим

Интернет, уяли алоқа воситалари орқали маънавиятимизга ёт ғояларни тарғиб қилувчилар асосан ёшларнинг хис- туйғуларига таъсир қилиш йўли билан ўз мақсадларига эришишга ҳаракат қиладилар. Катта ёшдаги, ҳаёт тажрибасига эга бўлган баъзи ота-оналар фарзандларининг кийинишда, муомалада, атрофидаги одамлар билан бўлган муносабатида, орзу ва интилишларида ғарбона хулқ-атвордаги салбий жихатлардан ўрнак олаётганликларига бепарво бўлишлари, баъзан уларни рағбатлантиришлари ёш авлод тарбиясида жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Орамизда баъзан билиб-билмай маънавиятимизга тажовуз қилувчиларга ён босувчиларнинг учраб қолиши бешикдан то қабргача илм излаш билан бир қаторда тарбия олишнинг зарурлигини ҳам исботлайди.

Бугунги шиддатли глобаллашув даврида ёшлар онгу шуурини интернет орқали кириб келаётган зарарли ғоя ва таъсирлардан самарали ва ишончли ҳимоялаш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу эса ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, ота-оналардан янада ҳушёр ва огоҳ бўлишни, ёш авлоднинг ғоявий-мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар кўламини янада кенгайтиришни талаб қилади.

ХХI аср интеллектуал салоҳият, тафаккур ва маънавият асри сифатида инсоният олдида янги-янги уфқлар очиш билан бирга, биз аввал кўрмаган, дуч келмаган кескин муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Шундай мураккаб ва таҳликали даврда ҳур фикрли кишиларнинг, биринчи галда маънавият фидойиларининг халқимиз, шу жумладан ёшларимиз эртанги кунини ўйлаб, одамларни эзгуликка, инсоф-диёнат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка даъват этишга қаратилган ҳароратли, таъсирчан сўзи ҳар қачонгидан ҳам муҳим маъно касб этмоқда. “Тўғрисини айтадиган бўлсак, - дейди Президентимиз Ислом Каримов, - ёшлар бугун ахборот ва маълумотларни асосан Интернет орқали олаяпти, дунёни телевидение, компьютер орқали танияпти. Ота-онаси, ўқитувчилари минг тарғиб-ташвиқ қилмасин, бугунги ёшлар “Ўткан кунлар”, “Уруш ва тинчлик” каби мумтоз романларни ёппасига ўқияпти, деб айта оламизми? Модомики, шундай экан, энди одамлар, ёшлар китоб ўқимай қўйди, деб фақат нолиб ўтирмасдан, ана шу таъсирчан замонавий ахборот воситалари орқали адабиётимизни кенг тарғиб этиш, хусусан, Интернет имкониятларидан фойдаланиб, етук бадиий асарларни ёшларга етказиш устида ҳам жиддий бош қотириш зарур, деб ўйлайман”18.

Ёшларимизнинг аждодларимиздан қолган бой, маънавий меросини ўқиб-ўрганиш, теран англаши уларни комиллика етаклайди. Интернет тармоқлари орқали дунёни билишлари эса уларнинг интелектуал салоҳиятларини ошишига замин яратади. Шу маънода сўз юритадиган бўлсак, ўтмишини қадрлаб, келажакка юз тутган юртнинг ворислари ўтмиши каби келажаги хам буюк юртни дунёга танитишади.

Хуллас, биринчидан, техника, технология ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда. Мамлакат тараққиётида ҳам бу техника, технологияни роли беқиёс. Инсоннинг соғлигини тиклашдан тортиб, иқтисодини яхшилаш, маънавиятини ахборотлар билан бойитиш хусусида ва бошқа соҳалар тўғрисида муҳим фикрларни айтиш мумкин. Лекин инсон қалби ва тафаккурида шундай тушунчалар борки, уни ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди. Ватан туйғуси, миллат ғурури, ўзликни англаш, юрт ифтихори тушунчалари хусусида педагогик технология, ота-она ибрати, авлодлар мероси,мустаҳкам ирода, эътиқод ва имон бутлиги уйғунлашганда инсон комилликка интилиб боради. Иккинчидан, интернет тармоғи ҳам, кашф қилинган ҳар қандай фан ютуқлари сингари ўзининг ижобий ва салбий жиҳатларига эга. Глобал тармоқнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти таборо ортиб бораётганлиги, инсоният учун қай даражада аҳамиятли эканлигини асослашга ҳожат йўқ. Халқаро террористик ва экстремистик ташкилотларни виртуаль олам орқали ўз таьсирларини ўтказишга ҳаракат қилишлари ҳам табиий ҳолат. Қачонки ҳамма давлатлар терроризм ҳавфини, халқаро, худудий ва миллий хавфсизлик ва барқарорликка, умуман инсониятга фожеали глобал ҳавфни тушуниб, биргаликда ҳаракат қилганларидагина яхшироқ натижаларга эришилган бўларди.
ОИЛАВИЙ МУҲИТНИНГ БОЛА ТАРБИЯСИГА ТАЪСИРИ
Р. Шодиева, Сирдарё ВПҚТМОИ, Х. Абдуллаев, Ховос тумани 7-умумтаълим мактаби

Ҳаммамиз биламизки, инсон шахсини шаклланишига тўрт омил: насл, тарбия, фаолият ва муҳит таъсир этади. Шу омиллардан қайси бири кучли чиқса, шахс ҳам шунга яраша шаклланади. Агар биз ҳозирги кундалик ҳаётимизга назар солсак, ва шунингдек, бола тарбиясига доир педагоглар, психологлар, социологлар ва бошқа мутахассисларнинг фикрларини, тажрибаларини ҳисобга олсак, оиланинг соғлом муҳити ҳам боланинг тарбиясига ижобий таъсир этишини тушуниб етамиз. Соғлом муҳитни эса, инсон учун энг муҳим ва асосий бўлган қуйидаги тушунчалар шакллантиради. Буларнинг биринчиси оила аъзоларининг соғломлик даражаси, иккинчиси, оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, учинчиси яшаш учун етарли бўлган пул маблағи, яъни оила бюджети, оила аъзоларининг кундалик кайфияти, яъни ҳар бир оила аъзоси ўз кайфиятини қай даражада бошқара олиши ва бешинчиси ҳар бир оила аъзосининг ҳаётдаги мақсадидир.

Энди юқорида қайд этилган оиладаги соғлом муҳитни яратувчи асосий тушунчаларга чуқурроқ тўхталсак. Дунёда энг катта бахт бу соғликдир. Соғлом инсонгина ўз олдига қўйган мақсадга, бахт- саодатга эриша олади. Соғлигини йўқотган одам, катта бойликка эга бўлган тақдирда ҳам, ўзини бахтли ҳис эта олмайди. Бунга ҳаётда мисоллар кўп. Ҳар бир инсон ўз саломатлиги олдида биринчи галда ўзи маcъулдир. Ҳар бир ота она ўз фарзандини соғлом бўлишини ҳоҳлар экан, биринчи галда ота онанинг ўзлари ўрнак бўлиб, соғлом турмуш қонун - қоидаларига риоя қилиб яшашлари муҳим эканлигини англаб етишлари зарурдир. Ота - она ўзларининг соғликларини мустаҳкамлаш мақсадида жисмоний машқлар билан мунтазам равишда шуғулланар экан, бундай оилада ўсаётган бола спортга бефарқ бўлиб қола олмайди, чунки болалар кўпинча эшитганини эмас, кўрганини бажаришга мойилдирлар.

Бола тарбиясига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири-оиладаги муносабатларга келсак, оила аъзолари ва умуман инсонлар орасидаги муносабатларга киришганимизда, бунга масъулият билан ёндашиш муҳим эканлигини аввалам бор биз ёши катталар чуқур англаб етишимиз зарурдир. Ёвузликни ҳам, эзгуликни ҳам, самимийликни ҳам, иккиюзламачиликни ҳам, ғазаб отига минишни ёки меҳр шавқатли бўлишни ҳам болаларга биз ёши катталар бир-биримизга қилган муносабатлар орқали ўргатамиз. Агар эру хотин ўртасидаги муносабатлар самимийликка, ҳурматга, меҳр-муҳаббатга асосланган бўлса, бундай оилада улғайиб, вояга етган инсонлардан камдан-кам иккиюзламачилар чиқади ва улар ҳеч қачон севги нималигини ҳеч кимдан сўрамайдилар. Улар буни энг бошиданоқ ҳис этиб англаб етган бўладилар. Агар ота - она фарзандини ўзининг қадр-қимматини билувчи, ўзини ҳурмат қилувчи шахс бўлиб улғайишини хоҳласалар, унга гўдаклигидаёқ ҳурмат билан муносабатда бўлишлари зарурдир.

Оилада бола тарбиясига салбий ёки ижобий таъсир этувчи омиллардан бири оиладаги молиявий аҳвол ҳисобланади. Ҳаёт шуни кўрсатаяптики, оиладаги пул миқдори ҳаддан ташқари кўп бўлиши ҳам, ёки ҳаддан ташқари кам бўлиши ҳам оиладаги муҳитга салбий таъсир этади. Пул миқдори ҳаёт учун энг керакли эҳтиёжларни қоплашга етарли бўлиши керак. Агар оилавий бюджет яшаш учун энг керакли эҳтиёжларни (масалан, озиқ-овқат, кийим кечак) қоплашга етмас экан, унда инсон учун энг зарур бўлган соғликка путур етиши мумкин ва айниқса,ўсаётган болалар учун бу холат жуда ачинарлидир. Бундан ташқари, оилада пулнинг етишмаслиги туфайли болалар, айниқса, 14 - 16 даги ўспиринлар кийинишда ва шунга ўхшаш нарсаларда тенгдошларидан орқада қолсалар, бундан руҳий азият чекишлари мумкин. Агар оила жуда ҳам бой бўлса, ота-она фарзандларининг ҳар қандай хоҳиш истакларини дарҳол бажармасдан, пулга бўлган муносабатни тўғри тарбиялаб, пулнинг қадрига етишни ва сабр-қаноат ҳиссини уларнинг ёшлик чоғидан тарбиялашлари зарурдир, акс ҳолда бундай фарзандлардан келажакда худбинлар шаклланиши мумкин.

Оиланинг соғлом муҳитига таъсир этувчи яна бир омил бу оиладаги кайфиятдир. Аслини олганда, ҳар бир оила аъзоси ўзининг яхши, ёки ёмон кайфияти билан оила муҳитига салбий ёки ижобий таъсир этиши мумкин. Инсондаги кайфият эса, инсоннинг миясида айни пайтда қандай фикрлар борлигига боғлиқ. Тасаввур қилинг, оила бошлиғи бўлмиш ота ҳозиргина ишдан ёмон кайфиятда келди. Бунга турли хил сабаблар, яъни бошлиқ, ҳамкасабалар ёки қўл остидаги ишчилар орасидаги ўзаро келишмовчиликлар, ёки иш жарёнида пайдо бўлиб турадиган муаммолар бўлиши мумкин. Мана шу салбий холатларнинг ҳаммасини у ўзининг миясида фикрлар шаклида уйга, оиласининг олдига олиб келди. Ёмон кайфият ҳам, яхши кайфият ҳам инсондан инсонга юқумли касалликка қараганда анча тез равишда юқади. Ота ўспирин ўғлининг саволига жавоб бериш ўрнига уни жеркиб ташлади. Энди у ё синглисини, ёки укасининг кайфиятини бузади. Шундай қилиб, кўпинча бир одамнинг айби билан оиладаги барча кишиларнинг таби хира бўлади. Бу холатни руҳшунослар «занжир реакцияси» дейишади. Ҳар бир инсон ҳаёт қанчалик оғир бўлмасин, ижобий фикрлашга ҳаракат қилиши лозимдир.Чунки «Ижобий фикрлар инсонни мувоффақиятга олиб келса, салбий фикрлар омадсизлик ва ёлғизликка олиб келади» деб ёзган эди америкалик машҳур доктор Полл Брегг. Кейинги тиббиётдаги илмий-тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, инсондаги касалликларнинг 80% и инсоннинг руҳий холати, яъни кайфияти билан боғлиқ экан. Кайфиятни бошқариш учун эса, инсонлар ўз фикрларини бошқара олишни ёшлик пайтидан ўрганиб, буни болаларига ҳам ўргатишлари зарурдир .

Мақсадсиз инсонни уммонда аниқ бир манзилни кўзлай олмай дарбадар кезиб юрган кемага ўхшатиш мумкин. Албатта ҳаётий мақсад фақат шахсий манъфаатлардан иборат бўлиб қолмасдан, балки унда умуминсоний, олийжаноб қоидалар ҳам мавжуд бўлиши керак. Инсонга ўзининг олдига қўйган мақсадига қараб баҳо берса бўлади. Ота – оналар фарзандларини болалик пайтидан бошлаб ўз олдига мақсад қўйишни ва шу мақсад сари интилиб яшаш зарурлигини англатгани мақулдир. Бунда албатта ота – оналарнинг ўзлари шахсий ўрнак кўрсатишлари лозим. Агарки,инсондаги ҳоҳиш-истак ўта кучли бўлса, у деярли ҳар қандай мақсадига эришиши мумкин. Шу ўринда бир донишманднинг “ Ўз мақсадига эришиш йўлида ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр инсонни ҳеч нарса тўхтатиб қола олмайди” деб билдирган .


Каталог: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет