Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет22/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА МАКТАБ ВА ОИЛА ҲАМКОРЛИГИ
У.Бекматова, Сирдарё ВПКҚТУМОИ

Мамлакатимизда олиб борилаётган бугунги хуқуқий ва демократик жамият қуриш жараёни баркамол авлодни тарбия қилиш, маънан ва жисмонан соғлом ривожланишини таъминлаш, нафақат оила, балки ҳукуматимизнинг вазифаси сифатида давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилиб бормоқда.

Шу муносабат билан Президентимиз томонидан 2014 йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши ҳам бежиз эмас.

Маълумки, бола тарбисида оиланинг ўрни жуда катта ва муҳимдир. Ота-онанинг ўз хаётлари, турмуш тарзлари, бола шахсида илмий дунёқараш асослари, маънавий ва ахлоқий тарбия ва инсоний фазилатларни шакллантириш уларнинг олдидаги асосий мақсадидир.

Ўқитувчи-тарбиячи эса оилавий таълим-тарбияни ҳисобга олган ҳолда, таълим- тарбиянинг назарий ва амалий асосларини педагогик жиҳатдан тўғри изоҳлаши ва умумий тавсиялар бериши, мустақил давлатимизнинг шахс тараққиётига кўрсатилаётган педагогик таъсирини аниқлаш, келгусида кутилаётган натижаларни олдиндан билиб бориши лозим. Демак, фарзандларимизни баркамол авлод қилиб тарбиялашда мактаб ва оила ҳамкорлигини амалга ошириш бугунги энг долзарб масаладир.

Ўқитувчи ва ота - оналар болаларнинг асосий тарбиячилари ҳисобланади. Шу сабабли таълим-тарбия ишларининг самарадорлиги кўп жиҳатдан педагогнинг ота-оналар билан ишлаш кўникмалари, улар билан умумий тил топа билиши, уларнинг ёрдами ва қўллаб қувватлашига боғлиқдир.

Ўқитувчининг ота-оналар билан ҳамкорликда ишлаш усуллари ва шакллари хилма -хилдир Масалан: ота-оналар умумий йиғилишларини ўтказиш; ота-оналар билан гуруҳли ва индивидуал суҳбатлар ташкил этиш; соғлом муҳитни яратиш (кийиниш маданияти, озодалиги, маданий дам олиши); ота-оналарни болалар билан бевосита ишлашга жалб қилиш; ота-оналар орасида педагогик билмларни кенг тарғибот қилиш; ўқувчиларнинг оиласига бориб, аҳволини ўрганиш; болани қўллаб-қуватлаш; ўзаро ҳамкорликка ўргатиш; ота-оналар билан ёзишмалар олиб бориш; наъмунавий оилалар ишини оммалаштириш.

Тарбиявий фаолиятнинг мазмуни ва методлари қандай бўлишидан қатъий назар, ота-оналар ва ўқитувчи ўртасида ўрнатиладиган муносабат усули тўғри тарбиявий муҳитни шакллантиришга ва болаларда ижобий ахлоқий сифатларнинг ривожланишига, билимга бўлган қизиқишларини орттиришга сабаб бўлади.

«Ўқитувчи ва ота-она» муносабатида тарбия иши ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ота-оналар билан ишлаш мобайнида ўқитувчи доимо болани хатти-ҳаракатларини, ўқишдаги ютуғи ва камчиликларини, ўз вазифаларига бўлган муносабатини мунтазам баҳолаб беради. Ота-оналар билан ўқитувчининг бир-бирини тушунишлари, боланинг камчиликларини қанчалик даражада меъёрий баҳолай олишларига боғлиқ бўлади. Бу ерда педагогга қуйидагиларни эътиборга олиш тўғри келади: бола шахсини тўлиқлигича эмас, балки унинг аниқ ҳатти-ҳаракатларини баҳолаш мақсадга мувофиқдир. Ота-она билан биргаликда вазиятдан қандай чиқиш ва уни яхшилаш йўлларини излаб топиши лозим.

Педагогик жиҳатдан муносабатлар ўрнатилиши учун ота-оналар билан ўқитувчи ўртасида тарбиянинг мақсад ва вазифаларини бир хилда тушуниш, оилалар ривожланишига қарашларнинг бирлиги, ҳар бир боланинг келажагини ва ривожланишдаги қийинчиликларини кўра билиши ва уларни бартараф этиш йўлларини излаб топиши зарур.

Педагогнинг ота-онага муносабати болага таъсир кўрсатувчи доимий тарбия принципларига, метод ва воситаларига эга бўлишни тақозо этади. Ўқитувчига ҳам, ота-онага ҳам боладаги ижобий томонларни ривожлантиришга, келажагига ишонч билан қараган ҳолда ёндашиш керак бўлади, боланинг ўз кучига ишонишига ёрдамлашиш ота-она ва ўқитувчининг вазифаси ҳисобланади. Бу ўзига бўлган ишончни таркиб топтириш тарбия объекти ва субъекти бўлган ўқувчини кейинчалик ўз олдига ҳар хил вазифаларни қўйишни ўрганган ҳолда уларни бартараф этиш шартларини топишга одатлантиради.

Яна шу нарсани таъкидлаш жоизки, ўқитувчи ота-оналар билан ишлаш вақтида доимо тартиб қоидалар ва назокатни сақлаш, болада шакллантирмоқчи бўлган инсонпарварлик ҳислатларига амал қилиши лозим.

Ўқитувчи маҳоратининг нозик томонларидан бири ота-оналар ва жамоатчиликнинг ёшлар тарбиясига таъсирини кучайтириш ҳисобланади.

Хулоса қилиб, айтганда ўқитувчи оила, маҳалла ва жамоатчиликнинг ёшлар тарбиясига ижобий таъсир этишини йўналтириб боради ва ўзининг илмий педагогик билимларини ота-оналарнинг тажрибаларига боғлаган ҳолда, мактабда ва ундан ташқарида бажарилаётган таълим-тарбиявий тадбирларга кенг жамоатчиликнинг эътиборини қаратади.


ЎСМИРЛАРНИ МУСТАҚИЛ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШНИНГ ПСИХОЛОГИК ТАЛҚИНИ
Г.А. Қаршибоева, Н.Тиркашева, ЖДПИ

Ўсмирларни мустақил ҳаётга тайёрлашнинг психологиядаги ўрнининг илмий, назарий жиҳатларини ўрганиш олий педагогик таълимда муҳим роль ўйнайди. Жамиятнинг тараққиёти ва маънавий салоҳияти кўп жиҳатдан ўсмирлар ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатларнинг мазмунига боғлиқ. Ҳар бир ўсмир жамиятда яшар экан, у унда ўзига хос ўрни ва мустақил мавқе эгаллашга интилади, шунинг учун у ўзига хос интилиш, лаёқат ва фаоллик намуналарини намойиш этади.

Мамлакатимиздаги мавжуд барча ўқув юртлари таълим-тарбияни тўғри илмий асосда ташкил этиш учун бу жараённинг ўзига хос психологик қонуниятларини, унинг механизмларини, шунингдек, фаол, мустақил ҳамда ижодий тафаккур жараёнини замонавий билимлар асосида таркиб топтиришнинг самарали усулларини билиши лозим бўлади. Бу борада, ёш даврлари психологияси ва педагогик психология - ҳозирги замон психология фанининг ривожланган соҳаларидан бўлиб, бу ўринда муҳим ўрин эгаллайди, зеро у инсон руҳий оламининг табиати ва унинг қонуниятларини ўрганувчи соҳадир.

Табиат ва жамиятнинг қонунлари сингари камол топаётган инсон шахси ривожланишининг ҳам ўзига хос қонунлари мавжуд. Бу қонунлар ёш даврлари психологияси фанининг турли тармоқларида ўрганилади. Чунончи, болалар психологияси, кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар психологияси, ўсмирлар психологияси, ўспиринлар психологияси, катта ёшдаги кишилар психологияси ва қариялар психологияси каби соҳалардир.

Маълумки, шахс таркиб топиш жараёнининг психологик қонуниятларини, унинг илмий асосларини мукаммал билмай туриб, таълим ва тарбиянинг назарий ҳамда амалий масалаларини муваффақиятли ҳал этиб бўлмайди. Ўтмишда аждодларимиз инсоннинг психологик қонуниятларини муайян илмий йўналишда ўрганмаган бўлсаларда, бироқ алломаларнинг қўлёзмаларида мазкур ҳолатларнинг намоён бўлиши, инсон камолоти борасидаги қимматли фикрлари ҳозиргача юксак аҳамият касб этади.

Жумладан, Абу Наср Фаробий педагогика масалаларини ва улар билан боғлиқ бўлган психологик, физиологик муаммоларни ижобий ҳал этишда инсонни ҳар томонлама яхлит ва ўзаро узвий боғлиқ бўлган қисмлардан иборат, деб айтади. Фаробий мавжудотни билишда илм-фаннинг ролини ҳал этувчи омил деб билади. Унингча инсон танаси, мияси, сезги органлари туғилишда мавжуд, лекин ақлий билими, маънавийлиги, руҳи, интеллектуал ва ахлоқий хислатлари, характери, диний, урф-одатлари, маълумоти ташқи муҳит, бошқа инсонлар ва шу кабилар билан мулоқотда вужудга келади, инсон ўз фаолияти ёрдамида уларни эгаллайди, уларга эришади. Унинг ақли, фикри, руҳий юксалишининг энг етук маҳсули бўлади, деб таъкидлайди.

Абу Райҳон Беруний таълим ва тарбиянинг мақсади, вазифалари ва мавқеи, инсон, ёш авлоднинг ривожланиши ҳақидаги фикрлари чин маънода инсонпарварлик ва инсоншунослик замирида яратилган. Билим ва тарбиянинг табиатга уйғунлик тамойилларини мутафаккирнинг барча асарларида кузатиш мумкин. У инсонни табиатнинг бир қисми деб таъкидлайди.

Рус психологи А.Н.Леонтъев инсон фаолиятининг психик ва амалий шакллари мавжудлигини, бола онги айнан ўқув фаолиятида ўсишини таъкидлайди. Ўқув фаолияти бу шундай мажмуаки, унда шахснинг психик жараёнлари шаклланади ва ривожланади, унинг асосида янги фаолиятлар юзага келади. Ўқув фаолияти инсоннинг бутун ҳаёти давомида намоён бўлувчи узлуксиз жараёндир. Ўқув фаолияти бу шундай фаолиятки, унинг натижасида аввало ўқувчида ўзгариш юз беради. Унинг маҳсули турли мотивлар асосида, қурилган бўлиши даркор. Бу мотивлар бевосита ўқувчи шахсининг ўсиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлиши керак. Ўқув фаолияти таълим, ўқиш ва ўрганиш деган тушунчалар билан бевосита боғлиқдир. Таълим ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигидаги ўқув фаолияти, ўқитувчининг билим, кўникма ва малакаларини ўқувчиларга ўргатиш жараёнидир.

Таълим жараёни бевосита муайяи ахборотни, ҳаракатларни, хулқ-атворнинг шаклларини ўзлаштиришга қаратилгандир. Ўқиш ва ўргатиш тушунчалари ўқув фаолияти билан боғлиқ бўлиб, улар билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга, ўргатишга хизмат қилади. Ўқув фаолиятининг беш элементи мавжуд: ўқув мотивлари, ўқув топшириқлари, ўқув ҳаракатлари, ўқитувчининг назорати, ўқитувчининг баҳолаши. Таълим жараёнини ташкил этиш идеал ва амалий фаолиятнинг у ёки бу турини муваффақиятли ташкил этиш учун зарур бўлган ташқи оламнинг муҳим аҳамиятли хоссалари хусусидаги ахборотнинг ўзлаштирилиши: фаолиятнинг ана шу барча турлари таркиб топган усуллари ва жараёнларининг ўзлаштирилишига; мақсадга мувофиқ келадиган усуллар ва жараёнларни тўғри танлаш ва фойдаланишга боғлиқ.

Таълим жараёнининг муваффақияти: мотивация, маълумот усуллари, маълумотнинг тушунарлилиги, хотира, маълумотни қўллаш. Таълим жараёнида болани ривожланиш муаммоси марказий психологик масалалардан биридир. Таълим ва ривожланиш муаммосига доир қатор назариялар ишлаб чиқилган бўлиб, улардан бири: ақлий хатти-ҳаракатлар, билимлар, малака ва кўникмаларни босқичма-босқич ривожлантириш назарияси (П.Я.Галъперин).

Таълим жараёнида билиш жараёнларини шакллантиришга алоҳида эътибор бериш лозим. Зеро билиш жараёнлари жуда мураккаб фаолият бўлиб, унда жонли мушоҳададан абстракт тафаккурга, абстракт тафаккурдан амалиётга ўтилади, ана шундан сўнг объектив ҳақиқат билиб олинади. Бинобарин, биз биринчи навбатда кўриб чиқишимиз лозим бўлган нарса ўқув матералини идрок қилиш жараёнидир. Умумий психология курсидан маълумки, идрок бу нарса ва ҳодисаларни сезги органларига таъсир этиши натижасида уларнинг киши психикасида яхлит образини пайдо бўлиши бўлиб, идрок этиш жараёни таълимда турли формаларда, ўқитувчининг оғзаки ҳикоя қилишида, суҳбат ўтказишда, лекция ўқишида, кинодарс, телевизион парча, схемалар ва кўргазмали қуроллар кўрсатиш, экскурсиялар ўтказиш, ўқувчининг ўзига дарсликлар ҳамда бошқа қўлланмаларни ўқитиш тарзида ўтиши мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, идрокни таркиб топтиришда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш ниҳоятда муҳимдир. Чунки, фазони, вақтни ва ҳаракатларни идрок этишда ҳам ёш хусусиятларда турли фарқ мавжуд бўлади. Ўсмирлик даврида назарий тафаккур юқори аҳамиятга эга бўла бошлайди. Чунки бу даврдаги ўқувчилар атроф-оламдаги боғланишлар мазмунини юқори даражада билишга ҳаракат қиладилар. Бу даврда ўсмирнинг билишга бўлган қизиқишида прогресс содир бўлади. Илмий назарий билимларнинг эгаллаб олиниши тафаккурнинг ривожланишига олиб келади. Бунинг таъсирида исбот, далиллар билан фикрлаш қобилияти ривожланади. Унда дедуктив хулосалар чиқаришга қобилият пайдо бўлади.

Мактабда ўкитиладиган фанлар ўсмир учун ўз тахминларини юзага келтириш ёки текшириш учун шароит бўлиб хизмат қилади Ж.Пиаженинг таъкидлашича, «Ижтимоий ҳаёт уч нарсанинг таъсири - тил, мазмун, қоидалар асосида шакллантирилади». Бу борада ўзлаштирилган ижтимоий муносабатлар ўз-ўзидан тафаккурини янги имкониятларини яратади. 11-12 ёшдан бошлаб ўсмир энди мантикий фикрлаб ҳаракат кила бошлайди. Ўсмир бу ёшда худди катталар сингари кенг камровли таҳлил этишни ўргана бошлайди. Ўсмир тафаккурнинг назарий даражага қанчалик тез кўтарила олиши, ўкув материалларини тез ва чуқур эгаллаши унинг интеллектини ҳам ривожланишини белгилаб беради. Ўсмирлик даври юқори даражадаги интеллектуал фаоллик билан фаркланади. Бу фаоллик ўта қизиқувчанлик ҳамда атрофдагиларга ўз лаёкатларини намойиш этиш, шунингдек, уларда юқори баҳо олиш эҳтиёжининг мавжудлиги билан белгиланади, ўсмирнинг катталарга берадиган саволлари мазмунли, мулоҳазали ва айнан ўша масала доирасида бўлади. Бу ёшдаги болалар турли-фаразларни келтира оладилар, тахминий фикр юритиб, тадқиқот ўтказа оладилар ҳамда маълум бир масала бўйича муқобил вариантларни таққослай оладилар. Ўсмир тафаккури кўпинча умумлаштиришга мойил бўлади. Ўсмир ўқувчиларнинг билиш жараёнлари турли нуқтаи назарларни таҳлил этишга ва бу масала бўйича ҳар томонлама ўйлаган ўз фикрини беришга ёрдам бера олади. Бу ёшдаги ўсмирлар атрофдаги - турли воқеа-ҳодисалардаги ҳақиқатни билишга интилади. Уларни тайёр ечимлар, маълумотлар эмас, балки шу ечим ва маълумотларни ўзлари мулоҳаза юргазиб, қидириш жараёнининг ўзи кўпроқ қизиқтиради. Бу борада турли масалалар бўйича баҳс ва мунозаралар юритишга ва уларнинг фикрларини исботлашга жуда қизиқадилар.

Ўсмирлик даврида билиш жараёнларининг ривожи фаол равишда давом этади. Лекин, бу ривожланиш ўспириннинг ўзига ва унинг атрофидаги кузатувчиларга кам сезилади. Бу даврга келиб, ўсмирлар тўла равишда мантиқий тафаккурга эга бўладилар, назарий фикр киритиб, ўзларини-ўзлари таҳлил эта оладилар. Улар энди бемалол ахлоқий, сиёсий ва бошқа мавзуларда баҳслаша олиб, ўз муносабатларини билдира оладилар. Ўсмирлик даврида болалар жуда кўп илмий тушунчаларни ўзлаштариб, улардан турли масала ва муаммоларни енгишда фойдалана оладилар. Болаларда англаш ва ўз-ўзини англаш сезиларли даражада ўсади. Ўспириннинг ўз-ўзини англаши ўқув, меҳнат ва мулоқот мотивацияларини ўзгаришида ўз аксини топади. Бу даврда, болада янги фаолиятлар юзага келиб, психик ривожланишида янги босқич бошланади. Ўсмирлик ёши ўқиш, меҳнат, мулоқот сингари етакчи фаолиятлар асосида умумий ва махсус лаёқатларининг ривожланаётганлиги билан характерланади. Ўсмирлик даврида билиш жараёнларининг ривожланиши фаол кечади. Лекин, бу ривожланиш ўспириннинг ўзига ва унинг атрофидаги кузатувчиларга кам сезилади. Ўсмирлик даврига келиб, жуда кўп болаларда ўз фаолиятларини олдиндан режалаштириш лаёқати яхши ривожланган бўлади. Шунингдек, ўз-ўзини бошқариш ҳам ўспиринлик ёшидаги болаларда яққол кўзга ташланади.

Ёшнинг улғайиб бориши, психик жараёнларнинг инсон ривожланишидаги қонуниятлари, ундаги етакчи омиллар ҳамда инсон ҳаёт йўлининг турли босқичларида унинг шахсига хос хусусиятлар ёш даврлари психология фанининг тадқиқот предмети ҳисобланади. Маълумки, шахс таркиб топиш жараёнининг психологик қонуниятларини, унинг илмий асосларини мукаммал билмай туриб, таълим ва тарбиянинг назарий ҳамда амалий масалаларини муваффақиятли ҳал этиб бўлмайди. Ёш даврлари психология фани бу борада ҳам ўз-ўзига тегишли масалаларни тор экспериментал равишда ўрганиш билангина чекланиб қолмай, балки ўз муаммоларини инсон ҳаёти ва фаолиятининг табиий шароитларида, болага бериладиган таълим ва тарбиянинг мазмун ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўрганса янада муваффақиятли ривожланиши табиийдир.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Каримов И.А. Баркамол авлод -Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –Т.: «Ўзбекистон» 1997

2. Ғозиев Э.Ғ. Олий мактаб психологияси. «Ўқитувчи» ,Т.: 1997.

3. Давлетшин М.Г., Тўйчиева С.М. Умумий психология, Т. 2002.

4. Гальперин П.Я. Психология как объективная наука. Избр. психологические труды. М.: Воронеж, 1998.
ШАХС КАМОЛАТИДА ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
С.Астанова, ГулДУ, Ф.Фахратов, Мирзаобод туманидаги 1-умумтаълим мактаби

Мустақил давлатимизнинг тараққиёти ўрта махсус, касб-ҳунар таълим соҳасида катта ислоҳотлар қилиш вазифасини қўймоқда. Юқори малакали кадрларни тайёрлаш Ўзбекистонда баркамол авлодни тарбиялаш соҳасидаги жамиятнинг муҳим эҳтиёжини қондиришнинг энг зарур шартидир.

Жамиятнинг юқори малакали рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун бошланғич таълим жараёни мустахассислар тайёрлаш йўлларини тинимсиз изламоқдалар.

Ўқув жараёнини интерфаол методларга асосида ташкил этиш мактабда таьлимни такомиллаштиришнинг муҳим йўналишидир.

Интерфаол методлар ўқув фаолиятида кўп қиррали объект бўлиб, уни тадкиқ этиш ниҳоятда мураккаб. Бундай тайёргарлик мутахассиснинг умумий ва махсус тайёргарлигининг маълум бир даражасига эришишни, зарур касбий билим, кўникма ва малакаларни ривожлантиришни талаб этади. Бу эса интерфаол методлар асосида ишлашга қизиқадиган, уни амалга оширишга интилувчан, ижодий ишлайдиган шахсни тарбиялашни тақозо этади. Бунда касбни дилдан севиш ва унга оид мотивларнинг мавжудлигидагина интерфаол методлар асосида ишлайдиган педагог шахси шаклланиши мумкин.

Бошланғич синфларда дарс жараёнида интерфаол методлардан фойдаланиш ўқитувчидан катта маҳоратни талаб қилади. Чунки бошланғич синф ўқувчиси ҳар қанча қизиқувчан ва илмга ташна бўлиши билан бирга ҳали дунёқараши тор, илмий-назарий таълимотларни мустақил таҳлил қилиши, асл моҳиятини англаб етиш малакасига эга эмаслиги интерфаол методларни тўғри танлашни тақоза этади. Яна шу нарсани ҳам таъкидлаш жоизки, интерфаол методлар қўлланилганда турли жиҳозлар, ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланилади. Бошланғич синф ўқувчилари берилаётган билим мазмунидан чалғиб, диққати иккинчи даражали нарсаларга бўлинмаслиги ўқитувчи томонидан аниқ назорат қилиб борилиши зарур.

Бошланғич синфларда интерфаол методлар қўлланилганда ўқувчиларнинг тартиб-интизоми, ўзларини тутиши, хулқи аниқ қоидаларга амал қилган ҳолда назорат этилиши фойдали бўлади.

Кичик гуруҳларда ишлаш методи қўлланилганда ўқитувчи бошқа интерфаол методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бўлади. Чунки ўқитувчи бир вақтнинг ўзида барча ўқувчиларни мавзуга жалб эта олади ва баҳолай олади.

«Кичик гуруҳларда ишлаш» методининг афзаллиги: ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга сабаб бўлади; мулоқотга киришиш кўникмасининг такомиллашишига олиб келади; вақтни тежаш имконияти мавжуд; барча ўқувчилар фаоллик кўрсатади; ўз-ўзини ва гуруҳлараро баҳолаш имконияти мавжуд бўлади.

«БАҲС-МУНОЗАРА» методи.

Баҳс-мунозара-ўқувчиларни икки гуруҳга бўлган ҳолда, бирор мавзу бўйича ўзаро баҳс, фикр алмашинув тарзида ўтказиладиган интерфаол методдир. Бошланғич синфларда бу методдан фойдаланилганда ўқитувчи зийрак туриши, ҳар бир ўқувчининг фикрини эътибордан четда қолдирмаслиги, тузатиб, тўлдириб, тўғри йўналтириб бориши зарур.

Ҳар қандай мавзу ва муаммолар мавжуд билимлар ва тажрибалар асосида муҳокама қилиниши назарда тутилган ҳолда ушбу метод қўлланилади. Бошланғич синфларда баҳс-мунозарани бошқариб бориш вазифасини ўқитувчиларнинг бажаргани маъқул бўлади.. Баҳс-мунозарани эркин ҳолатда олиб бориш ва ҳар бир ўқувчини мунозарага жалб этишга ҳаракат қилиш лозим. Ушбу метод қўлланилганда ўқувчилар орасида пайдо бўладиган низоларни дарҳол бартараф этиш ўқитувчининг зиммасидаги вазифа ҳисобланади.

Баҳс-мунозара методининг афзалликлари: ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундайди; ўқувчилар ўз фикрининг тўғрилигини исботлашга ҳаракат қиладилар; ўзгаларнинг фикрини тўғри баҳолашга ўрганади; ўқувчиларда эшитиш қобилиятининг ривожланишига ёрдам беради.

Баҳс-мунозара методининг камчиликлари: ўқитувчидан зийраклик билан бошқариш маҳоратини талаб этади; ўқувчиларнинг билим даражасига мос ва қизиқарли бўлган мавзу танлаш талаб этилади.

Таълим жараёнини интерфаол методлар асосида ташкил этиш шахсни педагогик фаолиятга эркин киришуви, ўқувчилар билан тез тил топа билиши, изланиши, фаолиятга ижодий ёндашишига ёрдам беради.
ЎҚУВЧИЛАРГА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ БЕРИШ ОРҚАЛИ ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Д.А. Алибеков, У.С. Ўктамова, ЖДПИ

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳатлар, айниқса таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳатларнинг бир қирраси ёш авлодларга, маънавий қадриятларни ҳурмат қилишга, уни эъзозлашга, авайлаб асраб, келгуси авлодга етказишга қаратилган.

Бугунги кунда ёшларнинг маънавий-аҳлоқий қиёфаси асосан уларнинг билим даражаси, дунёқараши ва тафаккур доирасининг кенглиги асосида шакилланади. Маънавий-аҳлоқий сифат инсон шахсини асосан руҳий-манавий-аҳлоқий жиҳатларини ўз ичига олади. Маънавий баркамол инсон комиллик сифатларини ўзида мужассамлаштирмоғи лозим. Булар асосан езгу фаолият, езгу ният ва инсонийлик сифатларини (садоқатлилик, мехрибонлик, инсонийлик, адолатлилик, фидоийлик, меҳнатсеварлик ва ҳ.к.) қамраб олади.

Ҳозирги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни маънавий-аҳлоқий тарбиялаш учун ўқитувчи қуйдаги талабларга жавоб бериши керак:

-инсонпарвар, ўқувчиларни севиши, барчасига бирдек фарзандига бўлгандек муносабати;

-улғайиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама тушиниш, уларга бу борада амалий ёрдам бериш;

-ҳар бир ўқувчининг психологик хусусиятларини инобатга олиш, уларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш;

- ақлий, жисмоний, маънавий, руҳий, эстетик жиҳатдан ёшларни фарқлай олиш;

- таълим- тарбия жараёнида ўқитувчи адолатли ва холисона жиҳатдан ёндошиши;

- маънавий- аҳлоқий сифатларда шахсий намуна кўрсатиш ( чекмаслик, спиртли ичимликларни, наркотик моддаларни истеъмол қилмаслик, қўпол муомалада бўлмаслик ва ҳ.к.);

- ўқувчиларнинг касб танлашларида амалий ёрдам бериш, маслаҳатларини аямаслик;

- жонкуяр, ташаббускор, ўз касбининг устаси ва фидоий бўлиш;

- ёшларнинг касбий- кўникма ва малакаларини тўғри шакиллантириш, касбига бўлган муҳаббатини янада ошириш;

- таълим жараёнида замонавий технологияларни қўллай билиш;

- келажакка умид уйғотиш.

Юқорида кўрсатиб ўтилган талаблар билан чекланиб қолмасдан ҳар бир педагог-ўқитувчи ўз касбини севувчи, жонкуяри, изланувчанлиги асосида иш олиб бориш муҳим ҳисобланади. Ўқувчиларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашда ўқитувчи миллий-маънавий қадриятлар ҳақидаги тушунчалар бериб ўтиши керак.

Ёш авлодга миллий-маъавий қадриятлар бўйича маълимотларни ахборотларга айлантириб етказиб беришга ота-боболаримиздан бизгача етиб келган улкан бой маъавий меросдан кенг фойдаланиш йўллари ёритилади. Ўқувчиларга бу борада билим беришда маълум бир тизимга асосланган ҳаракатларни бугунги кун талабларига жавоб берадиган қилиб фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда: биринчидан, қадриятлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериш; иккинчидан, қадриятлар тўғрисидаги маълумотларни тематикаларга ажратиш; учинчидан, маълум бир тематиканинг моҳиятини ёритиш; тўртинчидан, миллий қадриятларнинг маънавий жиҳатларини ёритувчи маълумотларни тўплаш; бешинчидан, миллий-маънавий қадриятларни бир бутун тизимга келтириш талаб қилинади.

Ўқувчиларда маънавий-аҳлоқий сифатларни таркиб топтириш орқали атроф-муҳитга нисбатан онгли муносабатини шакллантириш мумкин. Ўқувчиларда табиат билан боғлиқ бўлган билимларни бойитишда қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади: табиат сирларини ўргатувчи манбалар билан ишлаш; маълумотлар моҳиятини тўлиқ англаш; табиатда рўй берадиган табиий воқеалар сабабларини ўрганиш; табиий қадриятлар моҳиятини онгли равишда қалбга жо қилиш; ота-боболаримиздан бизгача етиб келган манбаларга бефарқ бўлмаслик; табиатни авайлаб асраш; атроф-муҳит билан таништиришда унинг жозибаси ва фойдали томонларини тушунтириб кетиш орқали самарадорликка эришиш мумкин.

Бизга маълумки, умумтаълим мактабларида “Атрофимиздаги олам”, “Табиатшунослик” фанилари ўтилади. Ушбу фанларни моҳияти ўқувчиларнинг табиат тўғрисидаги билимларини, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш, ўқувчиларнинг аҳлоқий кўникмаларини бойитиш, болаларда одамлар ҳаётига қизиқиш уйғотиш ва шу билан бир қаторда оила, мактаб ва жамоат жойларида ўзларини тута билиш кўникмаларини шакллантириш борасида бир қанча тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Бундай тадбирларни амалга ошириш учун эса биринчи навбатда ўқувчиларда инсонларга нисбатан муҳаббат ва ғамхўрлик, инсон меҳнати билан яратилган нарсаларнинг қадрига етиш, уйда ва мактабда ижтимоий фойдали меҳнатга қизиқиш, табиатни асраш ҳисларини тарбиялашга қаратилган. Ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш учун аввало эртанги кунда уларга дарс берадиган ўқитувчиларнинг ўзида экологик билимларини бойитиш зарур.

Умумтаълим мактабларида ўтиладиган “Атрофимиздаги олам” ва “Табиатшунослик” фанлари бошқа фанлардан фарқ қилиб, қуйидаги вазифаларни бажаради:

1.Ўқувчиларда атроф-муҳит тўғрисидаги маънавий-аҳлоқий кўникмалар негизида шаклланади.

2.Ўқувчилар ота-боболаримиз томонидан яратилган энг гўзал аҳлоқ тизимини ўрнатади.

3.Ўқувчиларни атроф-муҳит билан таништириш самарали таълим олишларига имкон яратиб беради.

Табиат тўғрисидаги билимлар таълим жараёнини ташкил қилишнинг мазмуни, шакли, услублари интеграциясини таъминлайди. Масалан, “Она табиат” бўлимини ўрганишда ўқувчиларни она табиат қучоғига олиб чиқиш, у ерда суҳбатлар уюштириш, табиат гўзаллиги билан таништириш ўзининг самарасини беради.

Ўқувчиларда дунёни экологик идрок этиш, табиат бурчагидаги ҳайвонлар ва ўсимликларни парвариш қилиш, табиатга муҳаббатни уйғотиш каби кўникмалар шакллантирилса ҳамда маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбияланган бўлса мақсадга мувофиқ бўлади.



1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет