Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет3/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

ЁШ АВЛОД МАЪНАВИЯТИНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДА АДАБИЁТНИНГ ЎРНИ

Қозоқбой Йўлдош, Қундузой Ҳусанбоева, ЎЗМУ


Олам сарвари бўлган Одамнинг Аллоҳ нафасига мушарраф бўлгани ва бугунги кунда “маънавият” деган атама билан улуғланаётган бу мулкнинг Яратганга хуш ёқадиган фазилатлар билан зийнатланиши минг-минг йиллардан бери соғлом таълим-тарбиянинг асоси бўлиб келган. Ҳар бир одамда ўзига хос даражада сифатланган бу руҳ имконияти доирасида мукаммаллик сари юзланади, яъни ўз аслияти билан бирлашишга, бунга муносиб бўлишга интилади.

Кўринадики, инсоннинг маънавий тўкислик сари интилиши – табиий жараён. Шу табиий тараққиётга таянган ҳолда фуқаролари эркинлигини таъминлаш, халқининг маънавий тўкислиги сари интилиш ҳар қандай мамлакатнинг кучли бўлиши гаровидир. Шу маънода, юртимиз таълим-тарбия жараёнида янгиланган педагогик тафаккур шароитида ўз қарашига эга бўлган, эътиқоди соғлом фуқарони шакллантириш йўлида жиддий иш олиб борилмоқда. Яъни кўнгил тарбиясига, инсон маънавиятининг соғломлашувига, унинг яхши сифатлар билан тўйинишига бирламчи юмуш сифатида ёндашиш устувор аҳамият касб этмоқда.Таълим-тарбия амалиётида ҳам муайян ўзгаришлар содир бўлаётир.

Таълим кечими инсонийлашди, мазмуни инсонпарварлашди.Таълим жараёни олий мактабга кирувчи талабгор ёки бўлажак мутахассис тайёрлашдай тор ёндашув ўрнига баркамол шахс шакллантириш, соғлом маънавиятли баркамол шахсни тарбиялашдай кенг қамровли мақсадга йўналтирилди. Тарбияланувчилар ўзгалар томонидан ўқитилиши керак бўлган таълим объектидан ўқитиш ва тарбиялаш кечимида ўзи бевосита фаол иштирок этадиган субъект даражасига кўтарилмоқда. Яъни тарбияланувчи худди ўқитувчи сингари дарс жараёнининг ижрочисига айланиб бормоқда.

Маънавий камолотни таъминлашда ўқувчи-талабаларларнинг ўз иштироки, уларнинг билим олиш ва тарбияланиш йўлида бевосита қатнашиши масаласи янгиланаётган миллий педагогикада долзарб аҳамият касб этяпти. Бугунги кунда очун педагогика илми ва амалиётида ҳеч қандай таълим-тарбия тизими ҳеч кимни тарбиялаш ва унга илм беришга етарлича қодир эмаслиги англаб етилди. Ҳар қандай таълим-тарбия тизимининг вазифаси ўқувчилардаги ички имкониятни уйғотиб, уни ўқийдиган ва тарбияланадиган қилиш, бу жараёнда унинг ўзининг ташаббускор, эҳтиёжманд бўлишига эришиш лозимлиги ҳамда бутун кучни шунга йўналтириш зарурлиги тушуниб етилди.

Маълумки, маънавий баркамоллик инсонда қарор топган ижтимоий тафаккурга таянади. Ҳар бир инсоннинг ижтимоийлашуви, жамиятга аралашуви, биринчи навбатда, оила бағрида, уйда юз беради. Бу жараённинг бадиий асарлар кўмагида олиб борилиши жуда ижобий самара беради. Чунки бадиий асар кишининг тафаккури билан бирга сезимларига ҳам таъсир кўрсатади. Тафаккур ёрдамида билиб олинган тушунча ва ҳақиқатлар туйғулар ёрдамида шахснинг табиатига сингдирилиб, эътиқодга эврилиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар бир шахснинг ижтимоийлашувида бадиий адабиёт ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Халқнинг фикрини уйғотиш, кўзини очиш, атроф олам, жамият ва ўзи тўғрисида ўйлаб кўришдан ташқари, оммани фаолиятга ундаш, ҳаракатга даъват этиш каби ижтимоий-сиёсий функцияларнинг барчасини адабиёт амалга ошириши мумкин. Ҳамма замонларда ҳам бадиий асарда ижтимоий муносабатлар, турмуш муаммолари, рўзғорий юмушларга доир ташвишлар акс эттирилади. Негаки, одам ижтимоий моҳиятга эга ва ижтимоийлашгандагина ўзини намоён эта оладиган яратиқ сифатида шундай муносабатлар қуршовида бўлишга, бинобарин, адабиёт ҳам инсонни шундай муаммо-муносабатлар оғушида тасвирлашга маҳкум. Лекин бош мўлжал: ҳар қандай катта-кичик ҳаётий муаммога инсон кўнгил ҳолатини англатиш, унинг руҳияти товланишларини тасвирлаш воситаси сифатида қаралсагина адабиётнинг асл табиатига зуғум қилинмаган бўлади.

Ислом фалсафасида ватанпарварликнинг ижтимоий, фалсафий ҳамда комилликка хос (нафсни тийиш, мавжуд ҳолатдан қониқиш ҳосил қилиш) каби уч кўриниши мавжудлиги уқтирилади. Ижтимоий ватанпарварлик инсон руҳиятида мустақил мамлакатда сиё­сий онг шаклланиши, шахснинг маънавий ўсиши орқали сифат ўзгаришларига эришиш шаклида намоён бўлади. Бу туйғу шахснинг эъ­тиқод эркинлиги, дунёқараш турфалигига эгалиги каби омиллар асосида белгиланади. Демакки, каттадир, кичикдир инсонда ватансеварлик тушунчаси шакллантирилишида бадиий асарлар муҳим ўрин тутади.

Боласини бадиий адабиётга ошно қилиш учун, аввало, ота-онанинг ўзида, айниқса онада бунга мойиллик кучли бўлиши зарур. Ҳар бир инсон руҳий дунёсининг шаклланишида она муҳим ўрин тутади, айни вақтда, онага муносабат унинг маънавий қиёфасини белгиловчи асосий омил ҳам саналади. Бизда шахсий ва касбий фаолиятдаги ривож, барака ва омад айнан онага муносабатга боғлиқ деб қаралиши сир эмас.

Бугун зиёлилар орасида «ёшлар китоб ўқимай қўйди», деган фикр ҳукмронлик қилиб қолди. Бунинг ўзига яраша асослари ҳам бордир, яъни бир иқтисодий тизимдаги тартиботдан иккинчисига ўтиш асносида мамлакат фуқаролари маънавиятида юз берган бўшлиқ албатта, ўзидан из қолдирди. Қолаверса, мамлакатда имлонинг ўзгариши ҳам бу жараёнга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Шу сабаб миллат маънавий тараққиётида бир қадар кечикиш содир бўлди. Лекин бир ҳақиқатдан кўз юмиб бўлмайди: ўқийдиган оилада ҳамиша ўқилган, ўқиляпти, ўқилади. Бугунги ёшларнинг китоб ўқиш борасидаги имкониятлари шунчалар каттаки, улар нафақат ўзбек адабиётини китоб шаклида ёки интернет орқали, балки чет эл адабиётидан истаган асарини «kindle»лар (киндллар) – электрон китоблар кўмагида аслиятда ўқишлари мумкин. Бугунги ёшларнинг кўпчилиги рус тилини билмасликлари мумкин, лекин инглиз тилини, компьютерни жуда яхши ўзлаштириб олдилар. Ҳар икки йўналишдаги билимлари билан ёшлар амалга ошираётган ишлардан бизнинг авлод фақат ҳайратга тушади холос. Болаларимизнинг биздан кўра ақлли, билимли бўлиб бораётгани давр талабидир. Бугун ўзбек ёшлари ҳам ўз билимлари билан дунёларга чиқиб кетди. Шўро даврида ахборот олишнинг ягона йўли даврий матбуот, радио-телевидение бўлса, маънавий озуқа манбаи фақат қоғоз китоблар эди. Ёшлардан ёзғириш ҳамма замонларда бўлган, бўлади. Ўзбекистон Қаҳрамони Э. Воҳидов ўтган асрнинг 50-йилларида боболар тилидан «бошқачароқ чиқди ҳозирги ёшлар» деган эди. Бугунги боболар ҳам шу гапларни такрорлашяпти. Сабаби, ёшлар ҳамиша жамиятдаги тараққиёт асносида катталардан бошқачароқ фикрлайдилар, ҳар қандай вазиятга катталардан бошқачароқ назар билан ёндашадилар. Энг муҳими, буунги ахборот оқими кучайган, техника тараққиёти ривожланган замонда оила деган муқаддас маконда ёшларнинг бошқачароқ фикрлаши замирига ўзбекона қадриятларни сингдириб бориш, муқаддас миллий қадриятларни кўнгилларига жойлай билишдир. Бу ишлар учун иккинчи масъул яратиқ таълим муассасаларидир.

Бугунги тараққиёт даврига дунё миқёсида назар ташланадиган бўлса, жуда кўп ахлоқсиз ишлар, жиноятлар замирида маънавий қашшоқлик ётганини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Бутун дунёда ўз иқтисодий тараққиёти билан етакчилик қилаётган Америка отлиқ мамлакатда таълим тизимининг мутасаддилари ўқувчиларнинг ўз синфдошлари, ўқитувчиларига қурол ўқталиб, ҳеч ўйланмай уларни ўлимга маҳкум қила олаётганлари сабабини тушунолмай ҳалак. Фуқароларининг моддий жиҳатдан камчилик кўрмай, тўкис яшашини таъминлаган давлат уларнинг маънавий тўкислигини назардан қочиргани учун шундай фожиалар содир бўлаётганини англаб етолмаяпти. Мамлакатда қурол сотиб олиш таъқиқланмаган. Замонавий қуроллар ва қирғинбарот техника тарғиб этиладиган жангари фильм ҳамда мультфильмларнинг қаҳрамонлари болаларнинг идеалларига айланган. Тўғри, бу қаҳрамонларнинг барчаси адолат, ҳақиқат учун курашади.Лекин бу курашлар замирида ўлим ётади. Қаҳрамонларнинг бир-бирларини шафқатсизларча ўлдириши, айниқса, бу жараённинг ўйинлар воситасида болалар томонидан амалга оширилиши уларнинг руҳиятини яралайди. Кўнгилларида шафқатсизлик ҳиссини шакллантиради. Экранда одам ўлдиришга ўрганиб қолган бола ҳақиқий қуролнинг залворини фарқлаб ҳам ўтирмайди. Натижада юқоридагидай фожиаларнинг содир бўлишига асос яратилади. Бу вазиятни катталар орасига кўчирадиган бўлсак, бутун ҳаёти шундай курашлар асосига қурилган одам катта бўлганда эзгу сифатларни қаердан олиши мумкин? Маънавияти салбий ҳислар билан тўйиниб шаклланган шахс атомдан ҳеч иккиланмай одам ўлдиришда фойдаланаверади. Ўйлаб ҳам ўтирмай минг-минлаб бегуноҳ одамларни, тинч аҳолини ўққа тута олади. Миллатлар, мамлакатлар орасига низолар солади. Шуларнинг ҳаммаси маънавий қашшоқликнинг маҳсулидир.

Албатта, Америкада китоб ўқилмайди, дейиш нотўғри бўлади. Ҳамма жойда бўлгани каби бу ерда ҳам шундай катта китоб дўконлари, шунчалар кўп кутубхоналар борки, кўриб ҳайрон қоласиз. Кутубхоналарда, китоб дўконларида ҳафтанинг ҳар хил кунларида боғчага қатнамайдиган ҳар хил ёшдаги болалар учун махсус томошалар, машғулотлар ташкил этилади. Масалан, эртак соатлари, китоб ўқиш соатлари, телескоп орқали осмон сирларини томоша қилиш, леготомошалар, китоб кўргазмалари, мултьфильмларнинг қаҳрамонлари билан учрашувлар ва хк. Боласининг келажаги учун қайғурадиган ота-оналар ўзлари қилолмаган ишларни шундай маданият муассасалари кўмагида амалга оширмоқчи бўладилар. Лекин катта юрт, катта халқ, қолаверса ягона миллий менталитетга, умумий миллий қадриятларга эга бўлмаган халқ орасида ҳар хил салбий ҳодисалар юз бериши табиийдир.

Бизнинг юртимиз, ўзбек деган халқнинг, минг-минг йиллик тарихи ва ҳеч кимникига ўхшамаган маънавий қадриятлари бўлган халқнинг авлоди ўзлигини асраб қолиши учун масъул бўлган катталар ва таълим муассасалари ёшларнинг маънавий соғлом шаклланишида китобнинг ўрни ва ролини яхши тушунишлари ва бундан тўғри фойдалана билишлари давр талабидир.



ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ БИРЛИГИ ПРИНЦИПИ
Н.Р.Баракаев, Н.Н.Рахимов, ГулДУ

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ижтимоий фаол ва малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш вазифаси белгилаб қўйилган. Бунинг учун аввало мустақил фикр юритувчи, ташаббускор, ҳар бир ишга ижодий ёндашувчи, бор имкониятни меҳнат унуми сари йўналтира оладиган, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қиладиган шахслар керак. Кўриб ўтилган сифатлар айни пайтда ижро интизоми ҳамда мутахассиснинг маънавий – ахлоқий қиёфасини ҳам белгилайди.

Таълим-тарбиянинг бирлиги, қўйилган мақсад ҳамда тизим ҳосил қилувчилик хусусияти билан боғлиқ. Педагогик тизимнинг барча қисмлари таълим мақсадини рўёбга чиқувига хизмат қилади. Педагогик технологиянинг муҳим белгиси - мақсад ҳосил қилиш жараёнидир. Шунга кўра замонавий дарс олдига қўйиладиган талаблардан бири унинг самарадорлиги, яъни кафолатли натижага эришишидан иборат. Кафолатли натижа эса, таълим ва тарбиянинг бирлиги принципи асосида қўлга киритилади. Чунки талаба илмий билимларни ўзлаштирар экан, аввало, унинг қобилияти, истеъдоди, дунёқараши ва эътиқоди ривожланиб боради. Таълимнинг тарбиявий имкониятларидан унумли фойдаланиш, ўқитувчининг касбий педагогик маҳорати билан боғлиқ бўлиб, бу жараёнда талабада билим олишга қизиқиш ҳамда иштиёқ, эгаллаётган касбга бўлган муносабат ҳам қарор топади. Айни пайтда ўқитувчининг талаба олдидаги обрў-эътибори ўзининг муҳим тарбиявий жиҳатларини намоён этади.

Ўқитувчи инновацион - ижодий ёндашувлар асосида талабага берилаётган янги билимларнинг қўйидаги жиҳатларига алоҳида эътиборни қаратади: а) гуруҳ жамоаси билан иш юритиш; б) гуруҳлар фаолиятига қизиқиш; в) айрим талабаларнинг индивидуал хусусиятини ҳисобга олиш.

Маъруза дарсларида айрим ўқитувчилар дифференциал ёндашувга мувофиқ талабаларни тинч ва осойишта ўқитувчининг фикр-мулоҳазаларини ёзиб олишларига асосий эътиборни қаратишади. Маъруза сўнгида савол-жавоб билан дарс якун топади. Албатта бундай анъанавий дарслар бугунги кун талабига жавоб бермайди.

Юқорида кўриб ўтилганидек, ўқитувчи лозим ҳолда бутун гуруҳ жамоаси билан ишлаш, лозим ҳолларда олдиндан кичик гуруҳларга бўлиб қўйилган жамоа (унинг сардори, аъзолари) билан, дарсларни ўзлаштиришда бир мунча қийналаётган талабаларнинг диққатини ҳам ўзига тортган ҳолда, уларни қизиқтириб, лозим ўринларда савол-жавоб қилиб кетиш мақсадга мувофиқ келади.

Кўпчилик ўқитувчилар кичик гуруҳларга талабаларни бўлиб ишлаш, яъни семинар, лаборатория ва амалиёт машғулотларида қулай келади. Маърўза дарсларида мумкин эмас деган хулосага келишади. Бундай ёндашувда жон бор, албатта. Аммо ўқув йилининг бошида талабаларнинг гуруҳидаги умумий сонидан келиб чиқиб, доимий равишдаги кичик гуруҳларга ажратиб иш олиб бориш тажрибаси семинар, лаборатория машғулотларида ўзини оқласада, маъруза дарсларида эса, кичик гуруҳларга ажратмаган ҳолда, яъни ўқитувчи талабани кичик гуруҳ вакили сифатида савол-жавоб орқали фаоллик сари йўналтириб бориши лозим.

Бу ўринда таълим ва тарбиянинг бирилиги, мақсадлар ечими, улар ўртасидаги динамик алоқадорлик, муайян интерфаол метод ҳамда усуллар орқали намоён бўлади. Кўриб ўтилганидек, ўқитувчи жамоавий, кичик гуруҳ ва якка тартибда талабалар билан иш олиб борса, уларни фанга қизиқтириб, фаоллаштиришга эришса, суст ўзлаштирувчи ёки “ўрта миёна” талабага мослашишга чек қўйилади. Ўқитувчи кўпроқ қобилиятли, ташаббускор ҳамда ижодий изланувчи талабаларини кашф этади. Ўқитувчи ва талаба ўртасида педагогик ҳамкорлик вужудга келади.

Таълим ва тарбия битта мақсадга қаратилган жараёндир, яъни комил инсонни тарбиялашдан иборат. Таълим орқали ўрганилса, тарбия орқали амал қилинади. Бунда “ўқитувчи- талаба” ўртасида “субъект - субъект” муносабати қарор топиб, ҳамфикрлик, ҳамижодкорлик ва дўстона муносабатлар педагогик фаолиятни такомиллашувига олиб келади. Президентимиз таъкидлаганидек, “Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди- бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси ” [2,62 б].

Шундай экан, тарбия масаласи педагогик фаолиятнинг ажралмас қисми сифатида ўқитувчи ва мураббийнинг изчил ҳамкорлигида таълимга тегишли бўлган меъёрий ҳужжатларни (давлат таълим стандартлари асосида тайёрланган ўқув режа, намунавий ўқув дастур, ишчи ўқув дастур, дарслик, ўқув қўлланмалар) ҳозирлаш, таълим мазмунини бойитишга қаратилган воситаларни (кўргазмали қуроллар, слайдлар, видеопроекторлар, компьютер ва бошқа жиҳозлар) бирма-бир кўриб чиқиш, аудиторияларни тайёрлаш (жиҳозлаш, ёритиш ва иситиш тизимини ҳозирлигини аниқлаш ва ҳоказо) каби ишлар янги ўқув йилига қадар бажарилади.

Ҳар бир гуруҳ учун бириктирилган мураббий олий ўқув юртининг истиқболли режаси асосида ўзининг бир ўқув йилига мўлжалланган тарбиявий иш режасини ишлаб чиқади. Албатта ушбу режа қайси курс (босқич)га мўлжалланганлигига қараб, турли хил маънавий-аҳлоқий, маданий, эстетик, ва спорт-соғломлаштиришга оид тадбирлар ҳамда гуруҳ жамоасининг ички масалаларга оид кенг қамровли фаолият олиб борилиши назарда тутилади.

Бу фаолият албатта таълим мазмунидан ажралган ҳолда олиб борилмайди. Талабанинг биринчи галда руҳий–жисмоний саломатлиги, кайфияти, шунга қараб давомат, талабанинг мустақил иши, ўз устида олиб борраётган ижодий изланишлари, қобилиятига мувофиқ тўгарак ҳамда илмий-тадқиқот йўналишдаги иштироки, спортнинг қайси турида қатнашиши, Камолот ЁИҲ орқали ўз-ўзини бошқаришга доир жамоат топшириқларини бажариши ва бошқалар талаба фаолиятини илмий асосда режалаштиришни тақозо этади. Бу жараёнда талабанинг ижтимоий фаоллиги тўлиқ таъмин этилиб, бўш (бекорчи бўлиш, зерикиб юриш кабилар) вақтга деярли ўрин қолмайди. Айниқса талабани биринчи курсдан эътиборан “устоз-шогирд” режаси асосида тажрибали профессор- ўқитувчиларга бириктириб қўйилиши, келгусида талабани курс иши, реферат тайёрлаши, мақола ёзиши, ижодий ишларга ўзаро тақриз бериши каби ижодий муҳитнинг шаклланиши, битирув малакавий ишларни назарий ва амалий жиҳатдан пухта ҳамда долзарб муаммо ечимига қаратилган ҳолда тайёрлаши ва уни ҳимоя қилишига олиб келади.

Инсонпарварликни, касбга бўлган муносабатини қуруқ гап билан шакллантириб бўлмайди. Бунинг асосида катта ижодий меҳнат, изланиш, янгиликларга қўл уриш ётади. Шундай экан, профессор- ўқитувчи ва мураббийнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти малакали, етук кадрлар тайёрлашга, комил инсонни тарбиялашга қаратилади. Ўқитувчи- мураббийнинг нуфузи касбий фаолият самарадорлигидан келиб чиқади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: Шарқ, 1997. - 64 б.

2. Каримов И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч – Т.: Маънавият, 2008. -176 б.





1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет