Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет31/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

УЧ БОСҚИЧЛИ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ОРҚАЛИ ЁШЛАРГА ВАТАНПАРВАРЛИК ТАРБИЯСИНИ СИНГДИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Ж.Эшназаров, Ф.Ахмедов, СамДУ

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни она-Ватанга, ўз туғилиб ўсган жойига садоқатли инсонлар қилиб тарбиялаш инсоният тарихи шаклланган даврдан то бугунги кунгача ҳам ўз аҳамиятини йўқотмай, долзарблик касб этиб келмоқда. Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласи бугунги глобаллашув жараёнида, айниқса, муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан бири сифатида намоён бўлмоқда. Мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама, ҳам жисмоний ҳам маънавий, ҳам интеллектуал жиҳатдан тарбиялашда спортнинг ўрни беқиёсдир.

Спорт мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашнинг таркибий қисмига айланган. Уни болалар ваўсмирлар, айниқса, қизлар ўртасида оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш бўйича ноёб тизим яратилди. Нафақат шаҳарларда, балки энг олис туманларда ҳам замонавий спорт комплекслари барпо этилди. 2003 – 2013 йилларда 1816 спорт объекти ишга туширилди, бу болаларни оммавий тарзда спорт билан шуғулланишга ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда.

Мамлакатимизда ёш авлодни маънавий, жисмоний ва аҳлоқий тарбиялаш масаласи муҳим йўналишлардан бири ҳисобланар экан, бу борада жисмоний тарбия ва спорт ёшларни ҳар томонлама баркамол, соғлом ва ватанпарвар қилиб етиштиришда асосий воситалардан бири ҳисобланади. Айниқса, республикамизда 2000 йилдан буён мунтазам ўтказилиб келинаётган, Олимпия ўйинлари тамойилларига тўла мос келадиган уч босқичли спорт ўйинлари – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” мусобақалари ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ўз юртига садоқатли, ватани манфаатлари, шаъни учун курашадиган, баркамол авлодлар қилиб етиштиришда муҳим ўринни эгалламоқда.

Ушбу спорт мусобақалари ўз мазмун – моҳиятига кўра бир қатор вазифаларни самарали ҳал қилмоқда. “Уч босқичли спорт мусобақалари тизими – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” мусобақалари ёшларни спортга кенг жалб этиш, профессионал спортчиларни тарбиялашда муҳим ўрин тутмоқда” – дея таъкидлаб ўтади Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов, 2014 йил 28 январда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида.

Уч босқичли спорт мусобақалари тизими мамалакатимиз ёшлари орасида соғлом турмуш – тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш, улар орасида дўстлик ва биродарликни шакллантириш, ёш спортчиларни саралаб олиш, уларни сақлаш ва мамлакат терма жамоаларини таркиб топтиришвазифаларини амалга оширмоқда. Қувонарли томони шундаки,уч босқичли спорт мусобақалари ватанимиз ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, якуний босқичга етиб келиш учун кечган баҳсларда республикамиздаги умумтаълим мактабларидан 4499369 (1798638 нафари қизлар) нафар ўқувчи иштирок этди. 2006 йил Қашқадарё вилоятида ўтган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг саралаш босқичларида 4248246 нафар ўғил қиз иштирок этганлигини ҳисобга олсак, бу гал “Умид ниҳоллари” сафининг сезиларли даражада ортганлигини, жисмоний тарбия ва спортнинг ўқувчилар орасидаги оммалашиш даражаси юқорилаб бораётганини кўрсатмоқда. Ушбу кўрсаткичларни “Баркамол авлод” спорт мусобақалари мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. “Бу йилги “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг дастлабки босқичида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган 1 миллион 600 минг нафардан зиёд фарзандларимизнинг 740 минг нафари ёки қарийб 50 фоизи иштирок этгани ушбу мусобақаларнинг қамрови қандай кенг экани ва мана шу кураш майдонларида бўлажак беллашувларнинг нақадар қизғин бўлишидан дарак беради” – дея таъкидлаб ўтади Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов “Баркамол авлод – 2009” спорт ўйинлари қатнашчиларига йўллаган табригида.Эътибор бериладиган бўлса, республикамизда 2000 йилдан буён мунтазам ўтказилиб келинаётган ушбу уч босқичли спорт мусобақалари тизими Ўзбекистон ёшлари орасида оммавий спорт ҳаракатининг тобора кенгайиб, оммалашиб бораётганлигини кўрсатади.

“Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт ўйинларига тайёргарлик жараёнида ўқувчи ва талаба ёшлар ўзига хос спорт билимлари ва малакаларини эгаллайдилар. Иродавий сифатларини шакллантириб, маънавий жиҳатдан тарбияланади. Моҳир мураббийларнинг кўрсатмаларига кўра мусобақаларга кучли тайёргарлик кўрадилар. Уч босқичли спорт мусобақаларининг тарбиявий, маънавий томонлари ҳусусида кўплаб фикрларни билдириб ўтиш мумкин. Аммо бу жараённи ушбу мусобақаларда бевосита иштирок этган, мусобақалар жараёнида ўз вилояти ёки таълим муассасаси(мактаб, лицей, коллеж ёки ОТМ) шарафини ҳимоя қилган иштирокчи янада чуқурроқ, теранроқ англаб етиши шубҳасиз. Уч босқичли спорт мусобақалари тизими ўз навбатида узлуксизлик касб этиб, кейинчалик мусобақаларда: Жахон чемпионатлари, Осиё ва Олимпиада ўйинлари мобайнида ва бошқа шу каби нуфузли халқаро мусобақаларда спортчиларимизнинг иштирокида ўз аксини топади. Беллашувлар жараёнидаспортчилар спорт маҳоратларини кўрсатишлари, ғолибликка интилишлари билан бир қаторда, ўзларининг маънавий, иродавий тарбиясини ҳам намойиш қилишади, ва, албатта, она-Ватанлари шарафи учун курашишлари шубҳасиз.

Шуни алохида таъкидлаб ўтиш керакки Республикамизнинг кўплаб дунё тан олган моҳир спортчилари айнан ана шу, уч босқичли спорт мусобақаларида етишиб чиққанлиги ҳамда халқаро майдонларда давлатимиз байроғини юқори кўтариб келаётгани айнан биз фикр юритаётган ватанпарварликнинг ёрқин намунаси дейиш мумкин. Биз бундай спортчиларимизнинг ютуқлари билан албатта фахрланамиз ва уларни ҳақиқий ватанпарвардеб биламиз.Демак республикамиз спортчиларининг халқаро майдонлардаги ғалабаси ва натижалари учун уч босқичли спорт мусобақалари асос бўлмоқда. Шу сабабли мамлакатимиз ёшларини уч босқичли спорт мусобақаларига янада қизиқтириш мақсадга мувофиқ бўларди.

Сўнгги йилларда республикамиз ўқувчи ва талаба ёшлари уч босқичли спорт мусобақаларида иштирок этиш, ғолиб ва совриндор бўлишни ўзлари учун шараф деб билмоқда. Шунга кўра мусобақаларнинг оммалашиш даражаси тобора ортиб бормоқда. Мусобақалар қамрови кенгайиб борган сари унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти ҳам ортиб бориши табиийдир, албатта.Мамлакатимиз ёшларининг уч босқичли спорт мусобақаларида иштирок этиш истагининг ортиб бориши, мусобақалар дастурини янада такомиллаштириш, мусобақаларнинг маънавий ва ахлоқий-тарбиявий таъсир даражасини янада оширишни тақозо қилади.

Ушбу тадқиқотнинг биринчи босқичида республикамиз ўқувчи ва талаба ёшларининг жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, уч босқичли спорт мусобақаларига бўлган қизиқишлари ва фикр ва мулоҳазалари ўрганилади. Тадқиқотнинг кейинги босқичларида ўқувчи ва талаба ёшларни маънавий, ахлоқий тарбиялаш, хусусан, улар онгида ватанпарварлик ғояларини сингдиришда уч босқичли спорт мусобақаларининг ўрни ва аҳамиятитаҳлил қилинади. Тадқиқотнинг якуний босқичида мавзу бўйича олинган хулосалар умумлаштирилади, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши назарда тутилган. Шунингдек, ушбу мусобақаларни янада такомиллаштириш, мусобақалар дастурининг тарбиявий жиҳатларини янада кучайтириш бўйича хулоса ва таклифлар берилади.

Фикримизча ушбу мавзуни атрофлича ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этиш, келгусида уч босқичли спорт мусобақалари дастурини янада такомиллаштириш, республикамиз ўқувчи ва талабаларини жисмоний тарбия ва спортга, айниқса, уч босқичли спорт мусобақаларига қизиқтириш ва мусобақалар орқали уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлларини ишлаб чиқилишига имкон беради дейиш мумкин.


ЎҚУВЧИЛАРНИ ЭСТЕТИК ТАРБИЯЛАШДА ЎҚИТУВЧИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Р.Н. Эргашев, Г.А. Умарова, ГулДУ

Давлат таълим сиёсатида ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш билан бир қаторда, уларда «эстетик бой дунёқарашни» шакллантириш устивор вазифа этиб белгиланган.

Буюк алломалар «гўзаллик оламни асраб қолади», – деб бежиз айтишмаган. Гўзаллик объектив борлиқдаги ҳамма нарса ва ҳодисаларда мужассам бўлиб, у инсоннинг ҳис-туйғуларига кучли эмоционал таъсир этади, унинг онги, қолбини поклайди, уни эзгу ва ижодий ишларга ундайди, хунук хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатлар қилишдан сақлайди. Шунинг учун ҳам ўқувчи-ёшларни эстетик тарбиялаш, уларни гўзаликка ўргатиш ижтимоий зарурат ҳисобланади.

Ушбу юксак вазифани амалга оширувчи, ўқув-тарбия жараёнига эстетик тус берувчи педагог, ўқитувчи-тарбиячининг ўзи ҳар тамонлама камол топган, маънавий-эстетик жиҳатдан ривожланган, маҳоратли сценарист, режиссёр, актёр, новатор, ижодкор, эстетик хатти-ҳаракатлар яратувчиси бўлмоғи лозим.

Педагогик жарённи эстетизациялаш – бу ўқитувчи-тарбиячининг муайян хажм ва характердаги эстетик билим, кўникма ва малакаларига асосланган, таълим олувчи шахсида эстетик сифат ва фазилатларни шакллантириш жараёнидир.

Ушбу жараён қуйидаги асосий характерловчи хусусиятларга эга: таълим олувчиларга эстетик таъсир этишнинг аниқ мақсадга қаратилганлиги, фаолиятнинг икки ёқламалиги (тарбиячи ва тарбияланувчи), эстетик-педагогик таъсир этиш тизимининг яхлит бир бутунлиги. Эстетизациялашган педагогик жарён эстетик – таълимий, ривожлантирувчи, тарбиявий вазифаларни бажариб, улар ўз ичига эстетик ҳис-туйғу ва онгни, эстетик-одоб ва хулқни; ўқувчиларни эстетик фаолиятнинг ҳар хил турларига жалб этишни олади. Ушбу вазифалар педагогик жараёнда бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлиб, ўқувчилар ёши ва индивдуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни ҳар томонлама эстетик тарбиялашга хизмат қилади.

Ўқув-тарбия жараёнини эстетизациялашдан кўзланган мақсад: ўқув предмети мазмунининг эстетик жиҳатларига эътиборни қаратиш, уларни идрок этиш – англаб – тушуниб етиш – ўқувчиларда эстетик онгни шакллантиришдан иборатдир. Айниқса, буни бадиий-эстетик циклдаги предметларни ўқитиш жараёнида кузатиш мумкин.

Ўқитувчи-тарбиячи педагогик меҳнат фаолиятини эстетизациялашда эгаллаган билимларига асосланади, уни амалиётга жорий этишда эса ўқувчилар билан педагогик мулоқот ўрната олиши, педагогик техника кўникмалари, педагогик импровизация қила олиш қобилиятлари муҳим рол ўйнайди.

Ўқитувчи фан дастурида эстетик материалларнинг бўлиши объектив зарурат эканлигини унутмаслиги керак. Мазмунан улар ушбу ўқувчилар контенгентига тўғри келадими? Дарс ва суҳбатларда ушбу мазмун ҳисобга олинганми? Ўқув мавзуларида эстетик материаллардан фойдаланишнинг роли ва ўрнини аниқлаши лозим. Аниқ мақсад кўзда тутилганми? Қандай? Миллий ва умуминсоний эстетик қадриятлардан фойдаланиши лозим. Ўқитувчининг кўз ўнгида ҳар доим бир гуруҳ эстетик талаблар туриши лозим: ўқитувчи ташқи эстетик қиёфа, шахсий эстетик фазилатлар ва сифатларга эга бўлиши, педагогик жараённи, ўқув-тарбиявий ишларни эстетизациялаши лозим.

Педагогик меҳнат эстетикаси билан шуғулланиши натижасида ўқитувчининг педагогик маданияти такомиллашади, педагогик жараён жонланади, гўзалликка бўлган эҳтиёжи қондирилади, ўқув жараёнида ижобий-эмоционал муҳит яратилади, ўқитувчи ва ўқувчилар маънавий-эстетик жиҳатдан бойиб, ўз эстетик қобилиятларини рўёбга чиқариш учун имкониятлар юзага келади, ўқув-тарбиявий ишлар мазмуни, педагогик маҳорати такомиллашади, уни ижодий фаолиятга ундайди, тарбияланувчиларни гўзалликка ўргатади.

Юксак даражадаги эстетик педагогик ижод – органик жараён (ижод қилиш учун қулай шароит) бўлиб, бунда эстетик материалларга эга ўқитувчининг ўзи, унинг педагогик хатти-ҳаракатлари – ички (психологик) ва ташқи (жисмоний) техникаси муҳим қуролга айланади.

Эстетик-педагогик фаолиятга ижодий ёндашувнинг муҳим шартлари:



  1. ўқув-тарбиявий материалларнинг эстетик жиҳатларига эътиборни қаратиш, уларни аниқ мақсадга йўналтириш; педагогик техника, унинг эстетикаси, эркин педагогик ижод қилиш; реал эстетик мазмундаги материални ўзлаштириш, англаб етиш ва уни ифодалаш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро ижодий таъсир кўрсатиш; руҳий, ижодий тусиқларни енгиш; ўз-ўзини эстетик-педагогик, жумладан, ижодий такомиллаштириб бориш; болаларни ва ўз касбини севиш;

  2. эстетик-педагогик мавзу, ғоя, мақсад ва вазифларга эътиборни қаратиш, уларни жорий этишга ҳаракат қилиш; мақсадга эришиши учун ўзининг эстетик-педагогик билим, қобилият, восита ва усулларини (жумладан, педагогик техникани) сафарбар этиш; ўрганилаётган эстетик объектга ўзининг ички ва ташқи техникасини ишга солган ҳолда ўқувчиларни ўзига жалб эта олиш, уларнинг диққати ва қизиқишларини ошириш.

Эстетик-педагогик технология ва техника – ўқитувчи фаолиятининг муҳим омили. Агар ўқитувчи ўз ишида эстетикадан фойдаланмаса, ижод қилмаса, ижодий сусткашликка йўл қўйса – бу соҳада унинг фаолият юритиши ҳеч қандай самара бермайди. Чунки, бундай эстетик-педагогик техникавий воситалар жуда кўп. Энг муҳими, ўқитувчи – ижодкор бўлиш, педагогик технология эстетикасининг қўйилган мақсад ва вазифаларга тўлиқ мос келишидадир. Бунинг учун ўқитувчи:

- педагогик жараённи эстетик жиҳатдан ижодий ташкил этиши;

- эстетик-тарбиявий мақсадни белгилаб олиши;

- ўқувчиларни дарс (суҳбат) ғоясига қизиқтира олиши, ўрганилаётган ҳодиса, объектнинг эстетик моҳиятини очиб бериши (ўқувчилар билан ижодий ҳамкорлик ўрнатган ҳолда);

- янги эстетик материалга ўқувчиларнинг ижодий муносабат билдириш- лари учун шарт-шароитлар яратиши лозим.

Ўқув жараёнини эстетизациялаш, ўқувчиларни тарбиялаш – уларни эстетик тарбиялаш омилидир.

Педагогик адабиётларда эстетик тарбияга қуйидагича таъриф берилади: «Эстетик тарбия – бу борлиқдаги ва санъатдаги гўзалликларни идрок этиш, тўғри тушиниб етиш, ҳис этиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, ушбу гўзалликларни ҳаётга ва санъатга қайта олиб кира олиш диди, эҳтиёжи ва қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг изчил ҳатти-ҳаракатлари йиғиндисидир». Албатта, бу жараёнда ўқитувчи эгаллаган ва эгаллаши лозим бўлган эстетик-педагогик билимларига асосланади. Ўқитувчи шундай шиор остида иш тутиши лозим: «Эстетик тарбия – моҳиятан шахснинг шаклланиб ва маънавий ривожланиб бориш жарёнидир».

Ўқувчи ёшларни эстетик тарбиялашнинг эстетик мазмунини табиат эстетикаси, фольклорнинг эстетик-тарбиявий имкониятлари, санъатнинг эстетик воситалари, педагогик мулоқот этика ва эстетикаси, эстетик-педагогик техника ташкил этади.

Оламни образли идрок этиш мактаб болаларининг табиатига хос. Бевосита жонли қарашлари ва идрок этиш куч-қудратларидан келиб чиқиб, уларни қайсидир маънода рассомга қиёслаш мумкин. Уларнинг расм чизишни яхши кўришлари ҳам бежиз эмас. Болалар рассомлар каби фикр юритишларининг боиси шундаки, уларнинг борлиқни идрок этишларида ўзига хос умумийлик бор. Бу нафақат расм чизишда намоён бўлади. Болаларнинг шеъриятга, метофоризмларга ҳам қизиқишлари катта, нутқлари ёрқин образларга бой бўлади – бу уларнинг оламни самимий, бадиий, ижодий идрок этишидир. Мактаб ёшидаги болаларда таркиб топган эстетик қобилиятлар мустаҳкам муҳрланиб, уларнинг бутун умри давомида сақланиб қолади.

Мактаб ёшидаги болалар эгаллаган маънавий-эстетик бойлик – энг катта бойликдир. Ўз психологик хусусиятига кўра эстетик ҳис-туйғу болада кучли таассурот қолдиради. Эстетик ҳис-туйғу болаларни гўзаликка, ахлоқ-одобга етаклайди. Гўзаллик – пок виждонни тарбиялаш воситасидир.

Табиат – эстетик тарбия воситаси. Ўқитувчилар эстетиканинг моҳиятини билишлари, биринчи навбатда, табиат эстетикаси ҳақида тасаввурларга эга бўлишлари, ўқувчиларда табиатдаги гўзалликларни идрок этиш қобилиятларини шакллантириш, болаларни табиат воситалари орқали эстетик тарбиялашга доир билимларни ўзлаштирган бўлишлари лозим. Ушбу мақсадга кўра қуйидагиларни билиш талаб этилади: эстетик ҳис-туйғу, эстетик – муносабат, онг, оламни эстетик ўзлаштиришнинг пайдо бўлиши; эстетик категориялар; эстетик фаолият, эстетик тарбия, табиат ва унинг эстетик моҳияти, эстетик-тарбиявий қадрият эканлиги, табиат эстетикаси билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммолар, табиат эстетикасининг моҳияти, табиат гўзаллиги мезонлари, табиат эстетик тарбия ва шахснинг маънавий-эстетик фазилатларини шакллантириш воситаси эканлиги, шу мақсадларни кўзлаб табиатдан қандай фойдаланишни билиши лозим.

Табиат ҳақидаги тасвирий санъат асарларини танлашга қуйиладиган талаблар: унинг реаллиги, эстетик-тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги, бадиий қадр-қиймати, унда табиатнинг юксак бадиий даражада акс этганлиги, табиий гўзалликнинг фалсафий-эстетик йўналиш билан уйғунлашганлиги, табиат гўзалликларини рассом чуқур ҳис этганлиги – унинг том маънода гўзал эканлигини кўрсата олганлиги; табиатнинг асосий эстетик хусусиятлари ва белгилари эмоционал-эстетик жиҳатдан англаб етилиб, умумлаштирилиб, тугалланган бадиий-эстетик образларда тасвирланганлиги.

Ўзлигини, маънавий оламни, миллий ғурурни англаб етиш омили бўлган (юксак миллий ахлоқий-психологик руҳда тарбиялайдиган) она табиатнинг миллий манзараларидан фойдаланиш; ўрганилаётган табиат суҳбат мавзусига туғри келиши ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос бўлиши зарур. Шуни унутмаслиги лозимки, табиат гўзалликлари боланинг маънавий дунёсига эмоционал таъсир этади, унинг ҳис-туйғулари ривожланиб, у ҳаётни севувчи инсонга айланади.
SAMARQAND VILOYATINING TURLI EKOLOGIK XUDUDLARIDA YASHOVCHI BOLALARNING JISMONIY RIVOJLANISH KO’RSATKICHLARI
S.Turamqulov, A.Ashurov, D. Tangirov, SamDU

Bolalar va o’smirlarning jismoniy rivojlanishi – bu ularning sog’ligi to’g’risida muhim ko’rsatgich hisoblanadi. Bolalar va o’smirlarning jismoniy rivojlanishi juda ko’p omillar: tashqi muhit ta’siri, ovqatlanishdagi milliy xususiyatlar va an’analar, tarbiyaviy genetik va tashqi omillar bilan izohlanadi.

Hozirgi vaqtda bolalarning jismoniy rivojlanishiga atrof – muhitning tozaligi, uy sharoiti va ekologiya holati ham muhim ahamiyatga ega bo’ladi.

Turli tadqiqotchilarni izlanishlariga qaraganda bolalarning jismoniy rivojlanishidagi o’zgarishlar o’smir yoshlarda ham kuzatilmoqda. Turli yoshdagi bolalarda dinamik kuzatuvlar o’tkazishgan, bu o’tkazilgan kuzatuvlar jismoniy rivojlanish va organizmning o’sishi, yetilishi va gormonik shaxs bo’lib shakllanishi asosiy yo’nalishlardan biridir.

Bolalarning jismoniy rivojlanishi ularning o’zlari yashaydigan regionda baholanadi. Bolalarning jismoniy rivojlanishlarini baholashda 5, 10 yilda standartlar qayta ishlab chiqilib, shunga asoslanib bolalar va o’smirlarning gigienik rivojlanishi to’g’risida xulosalar chiqariladi.

Tadqiqotchilarning oxirgi olib borgan kuzatuvlariga va tekshiruvlariga qaraganda turli mamlakatlarda 80 – yillarga qaraganda bolalarning bo’yi o’sishi, tana og’irligi pastlashib bormoqda. Bolalarning og’irligi o’sishini birdan tushib ketishining farqi 3% dan 6% ga pasaygan.

Turli joylarda yashaydigan o’g’il va qizlarni bo’yining o’sishi, tana vaznining o’zgarishida farqlar kuzatilgan.

T.S. Krivaruchko ham o’z izlanishlarida o’g’il bolalarning gavda tuzilishi o’sishi 13 yoshdan qiz bolalarda esa 12 yoshdan o’zgarishini aniqlagan. A.T. Boygazakovaning izlanishlarida esa qirg’iz bolalari ya’ni qiz bolalarda gavda tuzilishini o’sishi 13 – 14 yoshda, o’g’il bolalarda 15 – 16 yoshda deb ma’lum qiladi.

Yu.A. Yampolskiy ma’lumotlariga ko’ra boshlang’ich maktab yoshidagi bolalarda bo’y o’sishi kuzatilmaydi. 10 yoshdagi qizlarda esa jismoniy rivojlanish o’g’il bolalarga nisbatan tez o’sadi. Intensifikasiya o’g’il bolalarning o’sishi 13 yoshdan boshlanadi. Gavda o’zgarishi o’g’il bolalarda qizlarga nisbatan 15 yoshda boshlanadi, ya’ni rivojlanadi.

Biz izlanishlarimizda Samarqand viloyatining bir – biridan keskin farq qiluvchi Oqdaryo va Nurobod tumanlarida yashovchi bolalar va o’smirlarning o’sish va rivojlanishini ba’zi samtometrik ko’rsatgichlarini bir–biriga qiyosiy taqqoslab, ular o’rtasidagi o’xshashlik va farq qiluvchi tomonlarni aniqlashni maqsad qilib oldik.

O’tkazilgan tekshirish ishlarida 7 -8 , 14 – 15, yoshli 463 nafar o’g’il va qiz bolalar (Oqdaryo tumanidan 206 nafar, shundan 112 ta o’g’il bola 94 ta qiz bola Nurobod tumanidan 257 nafar shundan 135 ta o’g’il bola 122 ta qiz) bolalar ishtirok etishdi. Tekshirishlar antropometriya usuli orqali amalga oshirildi. Bo’y ko’rsatgichlari vertikal rostometrda, bosh va ko’ko’rak aylanasi millimetrda, tana vazni tibbiyot tarozisida, qo’l muskul kuchi dinamometrda aniqlandi. Olingan ma’lumotlar Fesher St’yudent varasion statistika usulida hisoblab chiqildi.

1-jadval.



Turli yoshdagi bolalarning tana massasi va bo’y uzunligining ko’rsatkichlari (M+ m)

Yoshi yillarda

Tana vazni (kg)

Bo’y uzunligi (sm)

Oqdaryo

Nurobod

Oqdaryo

Nurobod

O’g’illar

7

24,1 0,9

24,2 1,1

120,4 0,1

123,1 1,9

8

25,9 1,2

27,3 1,0

125,4 2,1

131,5 1,8

14

42,3 2,1

44,2 2,6

152,4 2,9

155,7 4,0

15

51,6 2,7

52,5 6,2

159,9 2,2

163,9 5,5

Qizlar

7

23,5 1,3

22,2 1,4

120,3 0,2

121,6 3,0

8

25,1 1,1

26,2 1,3

123,9 2,2

130 2,3

14

45,0 2,5

44,7 2,9

154,5 2,7

155,7 3,9

15

49,5 2,5

47,0 6,1

156,4 2,3

155,9 3,7

Bu kuzatishlar natijasida shunday xulosaga kelindi (1 - jadval). Oqdaryo va Nurobod tumanida yashovchi o’g’il bolalarni vazn ko’rsatgichlari bo’yicha 7 yoshlilarda nisbatan o’xshashlik bor (24,1 99; 24,2 1,1) 8, 14, 15 yoshli Nurobod tumani boalari Oqdaryo tumani bolalariga nisbatan yuqori 8 yoshlilarda (Oqdaryo tuman 25,9 1,2 kg; Nurobod t. 27,3 1,0 kg) 15 yoshlilarda (Oqdaryo t. 51,6 2,7 kg, Nurobod t. 52,5 6,2 kg).

Tana vazni bo’yicha ikala tuman qizlarida ham farqlar ko’zga tashlanadi. 7 yoshli qizlarda (Oqdaryo t. 23,5 1,3 kg. Nurobod t. 22,2 1,4 kg). 8 yoshli qizlarda (Oqdaryo t. 25,1 1,1. Nurobod t. 26,2 1,3 kg). 14 yoshli qizlarda (Oqdaryo t. 45,0 2,5 Nurobod t. 44,7 2,9 kg) 15 yoshli qizlarda (Oqdaryo t. 49,5 2,5 Nurobod t. 47,0 6,4 kg)

Bo’y ko’rsatgichlari bo’yicha o’g’il bolalarda Nurobod tumani bolalari Oqdaryo tumani bolalariga nisbatan birga yosh guruhlari bo’yicha uzunligi aniqlandi. Masalan 8 yoshli bolalar (Oqdaryo t. 125,4 2,1 Nurobod t. 131,5 1,8 kg)15 yoshli bolalarda (Oqdaryo t. 159,9 2,2 Nurobod t. 163,9 5,5 kg) ekanligi aniqlandi.

Bo’y ko’rsatgichlari bo’yicha qizlarda ham 7-8-14 yoshlilarda Nurobod tumani, Oqdaryo tumani qizlariga nisbatan bir oz yuqori. 15 yoshlilarda esa Oqdaryo tumani qizlari Nurobod tumani qizlariga nisbatan uzun (Oqdaryo t. 156,4 2,3 Nurobod t. 155,9 3,7 kg)

Xuddi shuningdek ko’krak va bosh aylanasi bo’yicha ham o’xshashlik va farq qiluvchi tofovutlar ko’zga tashlandi (2-jadval)

2- jadval



Turli yoshdagi bolalarning ko’krak va bosh aylanasini ko’rsatgichlari (mm )

Yoshi yillarda

Ko’krak aylanasi (sm)

Bosh aylanasi (sm)

Oqdaryo

Nurobod




Oqdaryo

O’g’illar

7

58,1 1,3

57,3 1,7

51,7 0,5

52,1 1,0

8

60,8 1,3

60,3 0,9

51,9 0,8

51,9 0,6

14

72,0 2,3

70,3 3,3

53,3 0,9

54,6 0,8

15

75,5 2,3

81,2 4,4

54,3 0,7

55,5 1,1

Qizlar

7

56,1 2,0

56,4 1,6

51,2 0,5

51,2 1,9

8

58,6 1,3

58,5 1,5

54,3 1,5

51,8 1,4

14

74,8 3,0

71,8 1,7

54,4 1,4

53,6 0,9

15

78,7 3,1

79,7 5,0

54,5 0,7

54,4 1,1

Jadvaldan ko’rinib turibdiki ko’krak va bosh aylanasi bo’yicha olingan ko’rsatgichlarda ham ikkala tuman bolalarida o’xshashlik va farq qiluvchi tomonlarni ko’rish mumkin.

Ko’krak aylanasi bo’yicha 8 yoshli bolalarda ikkala tumanda ham bir – biriga o’xshashlik mavjud 7-14-15 yoshlilarda farqlar kuzatiladi. 7 yoshlilarda (Oqdaryo t. 58,1 1,3 Nurobod t. 57,3 1,7 kg) 14 yoshli bolalarda (Oqdaryo t. 72,0 2,3 Nurobod t. 70,3 3,3 kg) 15 yoshlilarda (Oqdaryo t. 75,5 2,3 Nurobod t. 81,2 4,4 kg).

Ko’krak aylanasini kattaligi ikkala tuman qizlarida ham o’xshashlik va farq qiluvchi tomonlarini ko’rish mumkin. 7-8 yoshli qizlarni ko’krak aylanasi ikkala tumanda bir xil o’xshashlik mavjud. 14 yoshlilarda (Oqdaryo t. 74,8 3,0 Nurobod t. 71,8 1,7 kg) ni 15 yoshlilarda (Oqdaryo t. 78,7 3,1 Nurobod t. 79,7 5,0 kg) ekanligi ko’rsatilgan.

14 - 15 yoshdagi o’smirlarni qo’l – barmoq muskul kuchi qo’l dinamometiri bilan aniqlandi (3- jadval).



3- jadval

Yoshi yillarda

Qo’l muskul kuchi (kg)

Oqdaryo

Nurobod




O’ng

Chap

O’ng

Chap

14

16,6 2,2

14,9 2,1

19,7 2,1

17,33,3

15

23,6 3,1

22,4 2,9

27,67,0

26,1 6,9

Qizlar

14

16,4 3,0

14,2 1,9

16,3 2,5

14,1 1,0

15

17,3 2,2

15,1 1,9

17,1 3,7

13,6 2,8

Qo’l barmoq muskul kuchi bo’yicha ikala tumanda yashovchi o’smirlarda kuzatuvlar o’tkazganimizda ular o’rtasida o’xshashlik va farqlar mavjudligi ko’zga tashlandi.

14 yoshli o’g’il bolalar qo’l muskul kuchi (Oqdaryo t. O’ng 16,6 2,2; chap 14,9 2,1. Nurobod t. o’ng 19,7 2,1; chap 17,3 3,3 kg). 15 yoshlilarda (Oqdaryo t. o’ng 23,6 3,1; chap 22,4 2,9. Nurobod t. o’ng 27,6 7,0; chap 26,1 6,9 kg) ni ko’rsatdi. 14 – 15 yoshli o’g’il bolalarning qo’l muskul kuchi bo’yicha Nurobod t. bolalari Oqdaryo t. bolalariga nisbatan qo’l barmoq muskul kuchi yuqoriligi ma’lum bo’ldi.

Qo’l barmoq muskul kuchi bo’yicha qizlarni 14 yoshlilarida ikkala tumanda ham (Oqdaryo t. o’ng 16,4 3,0; chap 14,2 1,9. Nurobod t. o’ng 16,3 2,5; chap 14,1 1,0 kg) o’xshashlik ko’zga tashlanadi. 15 yoshli qizlarda (Oqdaryo t. o’ng 17,3 2,2; chap 15,1 1,9. Nurobod t. o’ng 17,1 3,7; chap 13,6 2,8 kg). Bu yoshdagi qizlarda o’ng qo’l muskuli kuchi bo’yicha o’xshashlik, chap muskuli kuchi bo’yicha farqlar kuzatildi.

Bizning kuzatishlarimizda ham bolalar va o’smirlarning o’sish va rivojlanishida turli tuman va shaharlarda yashovchi bolalarda o’zgarishlar uchrashi mumkinligi aniqlandi.

Bolalar va o’smirlardagi jismoniy rivojlanish ko’rsatgichlarni o’zgarishida yuqorida ko’rsatib o’tilgan ekologik – geografik, iqtisodiy va ijtimoiy omillarning ta’siriga bog’liqdir. Bolalarning jismoniy ko’rsatkichlari olib borilgan tadqiqot natijalaridan kelib chiqib joylardagi belgilangan standartlarga mos keladi. Bundan ko’rinadiki yurtimizda yosh avlodga ko’rsatilayotgan g’amxo’rlik, ularga yaratilayotgan barcha shart-sharoitlar ularning jismoniy rivojlanishiga qaratilgan.



1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет