Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет32/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

БОЛА ТАРБИЯСИДА ПЕДАГОГИК МУЛОҚОТ ЭТИКА ВА ЭСТЕТИКАСИ
Р.Н Эргашев, Х.Э Умаров, ГулДУ

Президентимиз И.А.Каримов ўзининг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида ўқитувчи-мураббий шахсини, унинг машаққатли ва шарафли касбини улуғлаб, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар тамонлама тарбиялашда ундаги юксак маънавият, маданият, салоҳият, ўқувчилар қалбига тўғри йўл топа олиш маҳоратига катта ишонч билдиради.

Ўқитувчининг педагогик мулоқот ўрнатиш этика ва эстетикаси бола тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Мактаб ёшидаги болаларни ахлоқий-эстетик мулоқотга ўргатиш ўзига хослиги билан ажралиб туради. Педагогик адабиётларда «мулоқот – ҳамкорликда фаолият юритиш эҳтиёжидан келиб чиқувчи, ишора воситалари орқали амалга ошириладиган субъектлараро алоқадир», – деб қаралади. Бунда ҳар бир суҳбатдош бир пайтнинг ўзида субъект ва объект бўлиб, улар ахборот алмашадилар, жумладан, у баҳолаш характерига ҳам эга. Мулоқот қуйидаги учта асосий таркибий қисмдан ташкил топган: билим, ҳиссиёт, хулқ-атвор ва ижтимоий-перциптив компонентлар.

Педагогик мулоқот – ўзига хос тарбиявий аҳамиятга эга. Унинг асосий қоидаларига қуйидагилар киради: таъсир этиш, болага тушунарли тилда гапириш; боланинг қизиқишлари доирасини ҳисобга олиш; бир-бирини тушуниш; суҳбатдошини чуқур ҳурмат қилиш; унда маъно ва умумийлик борлигини қайд этиш (ижобий ва ҳатто, салбий бўлса ҳам); ростгўй боланинг муаммолари билан қизиқиш; унга ўз фикрини охиригача айтишга имкон бериш – уни гапини бўлмаслик, ўз суҳбатдошини ҳурмат қилиш, уни қўллаб- қувватлаш; зийрак, хушёр, эътиборли, назокатли бўлиш; унга ёрдам бериш; ички ҳис-туйғуларига эътиборни қаратиш; ёқимли кайфиятда, эмоционал-ижобий, яхши ҳолатда бўлиш; болани юзи, кўзига қараб гапириш; уни нафақат тинглаш ва эшитиш, балки, уни чуқур тушуниш ва ҳис этиш; унинг мулоқатига мослашиш, ўз органик хатти-ҳаракатлари ва хулқ-атворини назорат қилиш; назокат ва эҳтиёткорлик; жонли мулоқот жараёнида – камтарлик, интонация, ўзаро ҳурмат, жозибали жестларни ўринли, ёрқин, кутилмаган вазиятларда тўғри ишлатиш жуда катта аҳамиятга эга эканлигини унутмаслик зарур.

Мулоқот техникаси: (ўзи ва боланинг) эмоционал ҳолатини верболизация қилиш; ёш ҳамкорини ҳурмат қилиш; эркин мулоқот қилиш позициясини тутиш (ўқитувчилик мавқейини пеш қилмаслик); тинглашда фаолликни йўлга қўйиш («ҳа», «тўғри» каби методлар орқали ҳамкорини рағбатлантириб туриш); эшитганларини резюмийлаштириш, унга аниқлик киритиш, ғоя ёки фикрни ривожлантириш ёки умумлаштириш; зиддиятга йўл қўймаслик. Бу масалада «Ўқитувчига – эслатма» айни муддаодир: «йўқ», «мумкин эмас» каби сўзларни қўлламаслик; кўпроқ «ҳа», «шундай» каби сўзларни ишлатиши; саволларни фақат ҳурмат ва эхтиёткорлик билан бериши; ортиқча саволга тутмаслиги; зўриқтирмаслиги; кичик ҳамроҳининг психик ёш хусусиятлари, мулоқот қилаётган вазият ва муҳит, шароитларни ҳисобга олиши зарур.

Демак, ахлоқий-эстетик педагогик мулоқот – бу эмоционал-психологик алоқа ўрнатиш, суҳбатдошининг фаол бўлишига имкон бериб, ўзаро тенг даражада бир-бирини тушунган ҳолдаги диалог; имкон қадар диалогда ижодий фаолиятга таяниб иш кўрган маъқул. Ўқитувчи қуйидагиларга амал қилиши: бўладиган мулоқотга олдиндан тайёргарлик кўриши, уни ўйлаб кўриши ва тушиниб етиши, уни «машқ қилиши»; унинг эмоционал қисми, ўқувчиларни руҳан тайёрлаши, уларнинг қизиқишлари, индивидуал хусусиятлари ва қобилиятларини фаоллаштиришни кўзда тутиши; мулоқотни, уни йўналиши, мавзу ва вазифаларини бошқариши; мулоқот тизимини таҳлил этиши зарур. Эстетик-ахлоқий жиҳатдан педагогик мулоқот уч асосий таркибий қисмдан ташкил топган: нигоҳли алоқа – ўзаро эмоционал – ижобий муносабат; мулоқот мавзуси ва мазмунига қизиқишини фаоллаштириш; мулоқот жараёнида суҳбатдошига нисбатан эмпатия (ҳайриҳоҳлик, тушуниш, ўзаро ҳурмат ва бошқалар). Мулоқот уч тамонлама бўлиши мумкин: коммуникатив (ахборот алмашиниш), интерфаол (ўзаро таъсир кўрсатиш), перцептив (бир-бирини эшитиш).

Ўқитувчи педагогик мулоқот тузилишининг барча қоидалари, услублари ва техникаларини, ушбу нозик педагогик маҳоратнинг педагогик вазифаларини яхши билиши керак. Мулоқотда универсал қоидалар бўлсада, индивидуал қоидалардан ҳам воз кечиб бўлмайди. Аммо, шуни унутмаслиги лозимки, вазиятлар ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди. Ўқитувчи мулоқот техникасини қанчалик эгаллаган бўлмасин, энг аввало, педагогик мулоқот – ўзига хос ва ўта нозик маҳорат эканлигини ёдда тутмоғи зарур. Ўқитувчи педагогик мулоқот қоидаларини номига (расмиятчилик учун) ўзлаштириши эмас, улардан реал педагогик вазиятларга мувофиқ равишда ва суҳбатдоши иштирокида фойдаланиши лозим. Ўқиш ва ўқишдан ташқари педагогик мулоқот мезонлари: ўқитувчи томонидан ўқитувчилар билан мулоқот қилиш учун мақбул эмоционал-психологик иқлим, ижобий муҳит яратилиши; педагогик мулоқотнинг аниқ мақсадга қаратилганлиги; «ўқитувчи - ўқувчи» тизимида самарали, мақсадли таъсир кўрсатувчи, ташкилий, баҳо берувчи, интизомли мулоқотни уюштириш; сўз билан таъсир этишнинг турли шаклларидан фойдаланиш (ишонтириш, маслаҳат, истак билдириш, кўрсатма бериш, юмор, хотирлаш, рағбатлантириш ва бошқалар); педагогик мулоқотнинг болада, болаларда ўзининг ижобий «Мен»и – шахсий концепциясини шакллантиришга, ўзига, ўзининг кучига, ўзининг имкониятларига, ўзини-ўзи баҳолай олишига ишончини ривожлантиришга қаратилганлиги; кичик ёшдаги ўқи-увчи(лар)да кўзда тутилган шахсий сифатларни сингдириш, масалан, қобилиятлар, масъулият, интизом кабиларни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш; мулоқотга рағбатлантириш элементларини киритиш; ўқувчи(лар) шахсининг ижобий фазилатлар тизими, у(лар)нинг қадриятларга мўлжални тўғри ола билишига таяниш.

Педагогик мулоқотда рағбатлантиришдан самарали фойдаланиш мумкин (П.Массен ва Дж. Конджерлар тавсияси бўйича); айнан муносиб рағбатлантириши мумкинлигини уқтириш, маълум ютуқларга эришганлигини тақдирлаш, уларнинг аҳамияти ҳақида маълум қилиш, яхши натижаларни қўлга киртиш мақсадида ишни ташкил қилишга йўналиш, олдинги ютуқларни ҳозиргиси билан солиштириш, сарф қилинган куч билан рағбатни мутаносиблаштириш, мотивацион жиҳатларига таъсир этган ҳолда келажакда муваффақият қозонишига чорлаш, яхши ўзлаштириш потенциал имкониятларни ишга солиш билан боғлиқ эканлигига ўқувчилар эътиборини қаратиш; уларнинг янги ишларга қизиқишини ошириш.

Шундай қилиб, педагогик мулоқот – бу ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ахборот алмашиш шаклидир. Бу жараёнда билим, маънавий қадриятлар, ундовчи сабаблар алмашинуви содир бўлади. Ўқитувчи ўқувчилар билан мулоқот қилиши жараёнида кайфиятни кўтариши, уларнинг эмоционал, эстетик жиҳатларига, шахснинг иродаси ва тафаккурига ижобий таъсир этиши зарур. Педагогик мулоқот эстетикаси муҳим касбий аҳамиятга эга. Чунки, бу мулоқот аниқ техник-эстетик элементларни талаб этади, унга юз, танани тутиш ҳолати, мимика, жест, оҳанг, паузалар ифодаси, мулоқотнинг асосий воситаси – нутқ ҳамроҳлик қилади (буларнинг барчаси юксак эстетик даражада бўлиши керак). Ушбу мулоқотда ўқувчилар фақат ахлоқий-эстетик мулоқотни бир бутунлигича эмас, балки унинг эстетик-техник элементларини ҳам ўзлаштирадилар, ўқитувчининг нутқига қулоқ тутадилар (у нуқсонсиз бўлиши керак). Шундай қилиб, ёш суҳбатдошларга (коммуникация) мулоқот ўрнатишнинг лингвистик (нутқ), семантик (маьлю) ва паралингвистик (жест, мимика) каби потенциал-эстетик воситалари таъсир этади.
ПЕДАГОГИК ҚОРОВСИЗЛИКНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ТАРБИЯЧИНИНГ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИ
Я. Нурумбекова, ГулДУ, М.Пирназарова, Сирдарё педагогика коллежи

Мамлакатимизда шаклланаётган миллий тарбияшунослик назарияси ва амалиётида инновацион ёндашувлар, изланишлар, тадқиқот муаммоларига оид ечимлар, илмий-амалий тавсиялар намоён бўлмоқда.

Такидловчи эксперимент жараёнида тадқиқотга жалб этилган гуруҳ жамоаси, яъни ҳар бир ижтимоий гуруҳнинг ўзига хос «хулқ-атвори», «характери», ўрганилди. Гуруҳ жамоаси аъзосининг гуруҳдаги ўрнига қараб шахслараро муносабат масаласи, шахсий ва институционал (умумижтимоий) эҳтиёжлар ва талаблар муайян фаолият мазмунида акс этишига эътибор қаратилди. Бу ўринда педагогик мақсадга қаратилган ўзаро муносабатлар тарбиячи – мураббий томонидан назоратда бўлса (87-88 фоиз), назоратдан ташқари, яъни тарбиячи – мураббий билмайдиган, баъзан билиб туриб, эътиборсиз қарайдиган ёки унга «бўйсинмайдиган» ички ва ташқи муносабатларга кирувчилар ҳам мавжуд эканлиги аниқланди. Ички муносабатлар деганда гуруҳ жамоаси орасидаги алоҳида кичик гуруҳларда кечадиган ўзаро муносабат, алоқа ва ҳамкорлик тушунилса, ташқи муносабатларга эса, гуруҳ жамоаси аъзосини бошқа гуруҳ жамоаси аъзолари билан муносабати, ўзининг алоҳида дўст ва тенгқурлари билан бўладиган мулоқот, яшаб турган маҳалла, қишлоғи ҳамда жамоат жойларида ўзини тутиши, бошқариши билан боғлиқ бўлган алоқалар ўрнатилди. Ички муносабатларга киришувчи ёшлар кўпроқ ўзларининг қизиқишлари, хоббиси, характер хусусиятларини нисбатдан мос келишига қараб дарсдан сўнги бўш вақтларини бирга ўтказишлари таҳлил этилди. Бу гуруҳга кирувчилар 8-10 фоизни ташкил этди. Бунда аниқ масаднинг ўзи йўқ. Шундай бўлсада, ўзлари учун «фойдали иш» деб топилган бекорчиликни касб қилиб олишлари педагогик талабларга тўғри келмайди.

Ташқи муносабатларда бўлувчи ёшлар эса кўпроқ якка тартибда фаолият юритишни, бировларга қўшила бермасликни кўпроқ хуш кўришлари ўрганилди. Булар жойларда 2-3 фоиздан 5-6 фоизгача бўлишлари мумкинлиги аниқланди. Бундай ёшлар аввал ўзларининг ички қизиқишлари, яъни «хобби»ларига қараб жамоат жойларида, бозор-ўчарларда, савдо марказлари, сайлгоҳ (парк), кино, дискотека, умумий овқатланиш марказларида, ресторан ва меҳмонхоналарда, автобус бекатлари атрофида айланиб юришни, янги танишлар орттиришни, иложи бўлса қўшимча иш топиш илинжисида бўлишни ва жумладан қизлар билан танишишни хуш кўрувчилар бўлиб чиқишди.

Якка тартибда, ҳеч кимга қўшилмай юрадиган ва уни қаердалигини атрофидагилар билиб-билмай қоладиган ҳолатлар шубҳа ва баъзан хавф-хатар туғдиришга олиб келади. Чунки бундай ёшлар ёмон гуруҳларга, нияти бузуқ тўдаларга қўшилиб қолиши мумкин. Бу тартибда юрувчи ёшлар академик лицей ўқувчилари орасида 1-2 фоизни, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида 2-3 фоиздан 5-6 фоизгача учраш ҳоллари аниқланди. Ўз вақтида тарбиячи ва ўқитувчилар томонидан бундай саёқ юрувчи ўқувчиларни ижтимоий фойдали меҳнатга, турли ҳил тўгарак машғулотлари ҳамда спорт- соғломлаштириш ишларига жалб этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Таълим муассасасидан сунъий равшда узилиб қолган ёшлар ўзларини муайян жамоанинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис эта олмайдилар. Қолаверса, ёлғончилик, панд бериш, ваъда бериб бажармаслик, сурбетлик, агрессивлик каби салбий хислатларга йўл очилади. Оилада ота-онани, ўқиш жойида тарбиячи ёки мураббийни алдаб юрган ёшлар билан ўтказган суҳбатларимизда “Ўқишга қизиқмадим”, “фалончи билан уришиб қолдим”, “соғлигим бўлмади”, “қориндошимизникига кетган эдим”, “иш излаб юрган эдим” каби турли хил баҳоналарни рўкач қилишди. Аксарият ўқишга бормай юрган болалар нотўлиқ оиладан чиққан бўлиб, отаси йўқ, ўгай ота ёки ўгай онанинг қўлида бўлиб, педагогик қоровсизлик оқибатида саёқ юришни одат қилиб, ҳатто айримлари майда ўғриликлар билан қўлга тушган ҳоллари аниқланди.

Яхши ўқимагани, сурункунали дарс қолдириб, ўқув муассасасидан узилиб қолгани учун, бир неча болалар Бахт шаҳридаги махсус коллежга юборилганлигини аниқладик. Бу ўринда энг асосий айбдор оила бўлиб, ота-онанинг ўзаро келишмовчилиги, оиладаги етишмовчиликлар, ўгайчиликнинг таъсири, отаси ёки онасининг ичкиликка мойиллиги оқибатида бегуноҳ бола тарбиясини бузилишига олиб келганлиги маълум бўлди.

Олий ўқув юрти талабалари, яъни гуруҳ жамоалари орасида 93-94 фоиз талабалар билим олишга, вақтни фойдали ишларга сарф қилишга интилаётганликлари аниқланди. Қолган 5-6 фоиз талабалар контракт тўловларини қоплаш мақсадида қўшимча ишлаш, мавсумий иш қидириш илинжисида дарсларга кечикиб келиш ёки дарс қолдириш ҳоллари аниқланди. Бундай талабалар олий ўқув юрти жамоат ишларида иштирок этишмайди. Тўгарак ва клуб ишларида, ёшлар маркази фаолиятида ҳам қатнашмасликлари аниқланди.

Педагогик коррекция ишлари (тушунтириш, қизиқтириш, ота-онаси билан суҳбат, индивидуал назоратга олиш ва ҳоказо) тарбиячи касб фаолиятини технологиялаштиришнинг муҳим хусусиятлари таркибига кириши юқорида кўриб ўтилди. Шу нарсага алоҳида эътибор бериш керакки, жуда кўп ҳолларда экстремистик оқимлар қўлига тушиб, ёки уларнинг таъсирига берилиб, бир гап билан айтганда маънавиятида бўшлиқ пайдо бўлиб қолган ёшлар, айнан мана шу гуруҳлар фаолияти билан боғлиқлигини кўрсатди. Бундай фожиали, аламли кунларни билиб-билмай бошидан ўтказган ёшлар, Президентимизнинг авф этиш ҳақидаги фикр – мулоҳазаларидан сўнг сағлом ҳаёт тарзини қайтадан тиклаш имкониятига эга бўлишди. Демак, тарбияда, шахснинг маънавий-ахлоқий қиёфасини шаклланишида мутлақо бўшлиқ бўлмаслиги лозим.

Таълим жараёнида интеграция билим ва кўникмалар мажмуасини кенгайтирувчи манба вазифасини бажарган бўлса, тарбия жараёнига хос интеграция узлуксиз тарбия тизимини боғловчи механизм вазифасини ўтайди. Бу ўринда қуйидаги педагогик вазифаларни ҳал этиш лозимлиги аниқланди:

1) тарбиячи касб фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган шар-шароитлар яратиш;

2) замонавий педагогик технологиялар моҳиятини белгиловчи ўқув семинарлар, семинар-тренинглар ташкил этиш (ёш мутахассислар ва профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган);

3) педагогик фаолиятни технологиялаштириш борасидаги назарий билимларни амалий кўникма ва малакаларга айлантириш;

4) узлуксиз тарбия тизимида педагогик фаолиятнинг самарадорлигини аниқлашдан иборат;

Тадқиқот жараёнида давр талаби қўяётган объектив шарт-шароит ва педагогик-психологик омилларга мувофиқ, тарбиячи фаолиятини технологиялаштиришга қаратилган субъектив талаблар: замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини эҳтиёж даражасига кўтарилганлиги; замонавий педагогик технологиялар татбиқига оид инновацион билим ва кўникмаларнинг шаклланганлиги; таълимга оид илғор технологик тажрибаларни кенг қамровда татбиқ этилаётганлиги; баркамол шахс тарбиясини ижтимоий-педагогик зарурат эканлиги; тарбия технологиясида тегишли самарадорлик ва кафолатли натижага эришиш.

Хуллас, комил шахс мақомига етишиш орзуси, аввало оиладан бошланади. Инсоннинг ёши улғайгани сари оиласи ва жамиятда тутган мавқега бўлган масъулияти янада ортади. Табиийки, ҳар қандай оила ва унинг вакили мукаммал бўлиш сари интилади. Тарбия жараёнининг хусусиятларидан келиб чиқиб, тарбиячининг касбий фаолияти оила, маҳалла ва бошқа ижтимоий институтлар билан ҳамкорлигида ривожланиб боради.Тарбияшунослик назарияси ва амалиётида қайтар алоқа механизмининг ишлаб чиқилиши тарбия самарадорлигини оширади ҳамда кафолатли натижага эришишни таъминлайди. Тадқиқотга оид изланишлар ва илғор педагогик тажрибалар тарбиячилик касбини ўз табиатига кўра ҳамиша ижодий, янгилик ва бунёдкорликка бой бўлган амалий фаолиятдан иборат эканлигини кўрсатди. Тарбиячи кўз ўнгида Мамлакат фуқароси шаклланади. Шунга кўра тарбиячи тарбия ишида ҳеч қачон ҳатоликларга йўл қўйишга маънавий-ахлоқий ҳақли эмас.


БОЛА ТАРБИЯСИДА МУҲИТНИНГ ЎРНИ
Ш.Усмонова, М.Холиқулова, ГулДУ

Ижтимоий психологияда социум, ижтимоий муҳит орқали боланинг умуман жамиятга кириб бориш жараёни нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Ижтимоий муҳитда инсон муносабатлари ва ҳаёти ижтимоий шарт-шароитлари, ўзаро таъсир этиш хусусиятига эга. Муҳит – бу нафақат кўча, уй ва буюмлар, муҳит – бу яна ўзига хос муносабат ва қоидалар, ҳамда турли хил инсонлар бирлидир. Шунинг учун, бир томондан инсон муҳитга нимадир ўзиникини олиб киради, маълум бир даражада унга таъсир қилади, уни ўзгартиради, лекин шу билан бирга муҳит ҳам инсонга таъсир кўрсатади, унга ўз талабларини қўяди.

Муҳитнинг инсонга бўлган муносабати, унинг ўзини намоён этиши ва қанчалик муҳитга мослашганлигида кўринади. Инсоннинг ўзини тутиши кўп ҳолда жамиятда у қандай ўринни эгаллаши билан белгиланади.

Инсон жамиятда бир вақтда бир қанча ролларни эгаллаши мумкин. Масалан, аёл киши ўқитувчи, рафиқа, она, қиз бўлиши мумкин. Ҳар бир тутган ўрин инсонга муайян бир талабларни қўяди ва шу билан бирга унга қандайдир ҳуқуқларни беради. Жамиятда инсоннинг ўзини тутиши муайян бир ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан тавсифланади, социологияда бу ижтимоий мақом деб аталади. Баъзи бир мақомлар бизга туғилишимиздан берилади. Инсонлик мақоми, жинси, миллати, туғилган жойи, исм-шарифи ва бошқалар. Бундай мақомлар туғма ёки орттирилган деб аталади. Бошқалари эса инсоннинг ўзи мустақил равишда жамиятда шахсий ҳаракатларига кўра эришгани билан аниқланади. Масалан, педагог, врач, муҳандис мақомини инсон керакли касбий фаолиятни эгаллаганлиги ва диплом олгани учун олади. Бу ҳолда эришилган ёки олинган мақом ҳақида гап юритилади.

Мақом инсоннинг жамиятда ўзини тутишини аниқлайди. Маълум бир вазиятларда шахс ўзини истаганича эмас, балки ўз мақомига кўра фаолият юритади. Атрофидаги инсонлар ундан бу вазиятларда муайян меъёрда иш тутишини кутади, лекин бу меъёрлар соф индивидуал хусусиятларга мос келиши керак.

Жамиятда нафақат муҳит билан кутилаётган мақомлар, балки ижтимоий меъёр ва қадриятларга тўғри келмайдиган мақомлар ҳам мавжуд. Шунинг учун ривожланиш жараёнида бола позитив ижтимоий ролни ва шу билан бирга негатив ролни ҳам ўзлаштириши мумкин.

Позитив роллар: оила аъзоси (ота ва она, бува ва буви, ўғил ёки қиз, ака ва сингил, невара ва б.), жамоа аъзоси (ўқувчи, ўртоқ, дўст, етакчи ва б.), истеъмолчи (инсонга овқат, кийим, оёқ кийим ва б.), фуқаро (Ватанни севади, у билан фахрланади, ватанпарвар бўлиш), мутахассис (ўқитувчи, врач, иқтисодчи, муҳандис ва б.). Бола билан маълум ролда ўзини тутиш механизми унга ижтимоий муносабатларга муваффақиятли киришиб кетишни таъминлайди, ҳар бири у учун янги бўлган вазиятга мослашиб кетиш имкониятини беради. Ижтимоийлашув жараёнида, хусусан, боланинг ижтимоий мослашувида инсоннинг “ҳаммадек” бўлиши объектив эҳтиёжи намоён бўлади. Бироқ шу билан параллел равишда болада - бошқа эҳтиёж - ўзини ўз индивидуаллигини кўрсатиш эҳтиёжи шаклланади. Бола уни ифодалаш усул ва воситаларини қидиради, намоён қила бошлайди, натижада унинг индивидуаллаштирилиши содир бўлади. Бола индивидуаллашувида у ёки бу ижтимоий аҳамиятга эга шахс хислат ва хусусиятлари айнан шу инсонга мансуб шаклда намоён этади. Ижтимоий ўзини тутиш эса бошқа инсонлар интизомига ташқи томондан ўхшашига қарамай бетакрор, индивидуаллик қирраларни эгаллайди.

Боланинг ижтимоий ривожланиши шундай қилиб икки йўналиш бўйича содир бўлади: ижтимоийлашув (ижтимоий маданий тажрибани эгаллаш) ва индивидуаллашув (мустақил бўлиш). Агар болани социумга киритишда ижтимоийлашув ва интеграция жараёнлари орасида мувозанат белгиланса, яъни бола, бир томондан, мазкур жамиятда ўзлаштирилган меъёр ва қоидаларни ўзлаштирса, бошқа томондан унга ўз аҳамиятли “умумий”ни индивидуаллигини қўшса, социумда боланинг интеграцияси содир бўлади.

Агар боланинг гуруҳга мослашиш жараёни содир бўлмаса, унда ўзига ишонмаслик, тортинчоқлик, ташаббуссизлик содир бўлиши мумкин, бу шахсни жиддий деформацияга олиб келиши мумкин.

Агар бола мослашув босқичидан ўта олса ва атрофдагиларга ўз индивидуал хусусиятларини кўрсатишни бошласа, атрофдагилар эса унинг индивидуализмини жамият меъёрларига тўғри келмайди деб ҳисобласа, унда болада негативлик (гумонсирашлик, агрессивлик, ўзига юқори баҳо бериш) ривожланади.

Бола ривожланишига тарбия ҳам таъсир кўрсатади. Ҳозир ижтимоий психологияда “ижтимоийлашув” ва “тарбия” тушунчалари кенг муҳокама қилинмоқда. Тарбия шахс ижтимоийлашувида асосий омиллардан бири. Агар бола ижтимоий меъёр ва қадриятларни ўзлаштирмаса (муҳитнинг негатив таъсири натижасида), унда тарбиячилар ва мутахассислар ҳаракатлари ижтимоий мослашувга йўналтирилган бўлиши лозим.

Шундай қилиб, ривожланиш жараёнида бола социумда ижтимоий мослашувни ўз ичига оладиган, унинг ижтимоийлашуви амалга оширилиши керак. Агар бу жараён содир бўлмаса, бошқа ҳол - қарши мослашув ҳоли кузатилади, унда болани ижтимоий қайта тиклаш зарурияти юзага келади


БЎСМЛАРДА КЎП ЙИЛЛИК ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ КОНТИНГЕНТИНИ САҚЛАШ МУАММОЛАРИ
З.Болтаев, Э.Турсунқулов, Ф. Мурадов, Б.Намозов, СамДУ

Болаларнинг оммавий спортга жалб этилиши БЎСМларнинг давлатимиз олдидаги энг долзарб муаммоларидан биридир. Асосий урғу бошланғич спорт тайёргарлиги жараёнига қаратилган. Жараённинг асосий масалалари бу БЎСМ ўқувчиларининг соғлигини мустаҳкамлаш, жисмоний ривожланиш даражасини ошириш, ҳиссий-иродавий сифатларни тарбиялашдир.

Кураш бўйича БЎСМларнинг иш фаолиятининг рентабеллик даражасини ўрганганимизда, текширув бошланғич спорт тайёргарлигига эга спортчиларнинг энг юқори қўнимсизлик кўрсаткичи 80% деб кўрсатди. Бу паст самарадорликни юзага келиб чиқишига сабаб, ўқув-машғулот жараёнларини нотўғри ташкил этилиши, ўқув-тарбиявий ишларнинг паст назар билан олиб борилганлиги.

Шуғулланувчиларнинг сезиларли қўнимсизлик даражаси ва уларнинг спорт фаолиятини эрта якунлаши БЎСМларни захира-спорт кадрларини тайёрлаш самарадорлигини пасайтиради. Айниқса бу ҳолат БЎСМда кураш спорти буйича истеъдодли спортчилар контингентини сақлашда сезиларли таъсир кўрсатади.

Тажрибалар шуни кўрсатадики, дастлаб жалб қилинган шуғулланувчилар контингентини бир хилда ушлаб туриб бўлмайди. Бу ерда биз инобатга олишимиз зарур бўлган ҳолатлардан бу кўп йиллик тайёргарликка эга спортчиларнинг ҳам спорт билан шуғулланишини тўхтатиши, гарчи улар бу соҳага 5-10 йиллик тизимли-машаққатли меҳнатини сарфлаган бўлсалар ҳам.

БЎСМларнинг контингентининг қўнимсизлик сабабларини ўрганганимизда, асосий сабаб бу ерда ўқув-машғулот ҳамда ўқув-тарбиявий ишларнинг тўғри ташкил этилмаганлиги маълум бўлди. Контингентни қўнимсизлигига таъсир этувчи яна бир муҳим омил, бу ўқитувчи-мураббий таркибининг маҳорати етишмаслигига, жавоб топиш мақсадида БЎСМларда биз анкета сўровларини ўтказишга қарор қилдик.

Биз томонимиздан тўртта анкета саволлари ишлаб чиқилди: кураш секцияларида фаолият олиб борадиган мураббийлар учун; кураш секцияларида бошланғич тайёргарликни ўтаётган ўқувчилар учун; фарзандлари кураш билан шуғулланаётган ота-оналар учун; кураш билан шуғулланишни тўхтатган ўқувчиларнинг ота-оналари учун.

Анкета асосида биз кенг кўламда сўров ўтказдик. Бу сўровга бошланғич тайёргарликни ўтаётган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва кенг доирадаги мураббийлар гуруҳи жалб этилди. Сўровнома ўтказилган болаларда шулар аниқланди-ки, уларга кураш машғулотларида иштирок этиш жуда қизиқарли, кураш санъатини эгаллашга ҳавас қилишади, мураббий билан кечадиган мулоқот ва гуруҳда жамоа бўлиб иш олиб бориш фаолиятига сўралганларнинг (50 та ўғил бола) ижобий натижа кўрсатишди (100%). Шуғулланувчи болаларнинг ҳаммаси курашнинг техник-тактик тайёргарликлари бўйича келгусида маҳоратларини оширишини ҳамда курашга тушишнинг турфа хил, ранг-баранг усулларини ўрганиш истагини билдирдилар. Бироқ, вазиятни тўғри баҳолаш мақсадида берилган кейинги муҳим саволларга болаларда якдиллик кузатилмади. Шунга кўра, қисман болаларнинг 13,3%га беллашиш ва мусобақаларда иштирок этиш ёқмайди. Бу салбий жавобларнинг турли хил ёшдаги спортчиларга нисбатан олинганда ҳам бу миқдор бўйича пропорционаллик вужудга келади. БЎСМда шуғулланаётган 10 ёшли спортчилар ҳам мусобақада иштирок этишни ёқтирмасликларини билдиришди.

Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг деярли барчаси (96,8%) ўз имкониятлари даражасини тўғри баҳоламасдан чемпион бўлишни орзу қилишади. Лекин қийин машқларнинг бажарилишини уддасидан чиқиши тўғрисида сўраганимизда 90% бола салбий жавоб берди. Курашнинг кўнгил очар машғулот эканлиги ҳақида сўралганида бунга жавобан 93,7% бола курашни кўнгил очар машғулот деб ҳисобламасликлари аён бўлди.

Анкета саволларининг жавоблари мураббийнинг ёш курашчиларнинг спорт фаолиятидаги ўрнини қуйидагича изоҳлади: бу ёшдаги болаларнинг ўзига хос томони шундаки, улар кўпроқ ўз тенгқўрлари ва мураббий билан мулоқотга киришиш иштиёқи баландлигини ҳисобга олиш зарур.



  1. боланинг кураш спортини келажакда давом эттириш фаолияти мураббийнинг шахсий жиҳатларига боглиқлиги;

  2. болалар мураббий томонидан бериладиган эътиборни ёқтиришади, айниқса мураббий болаларга алоҳида диққатини жалб қилса, агарда мураббийнинг бутун машғулот давомидаги эътиборсизлигини болалар сезишса (айниқса, қизлар) бундай ҳолат контингентни сақлашга салбий таъсир кўрсатади.

Болаларда ўз мураббийига нисбатан тўлиқ ишонч кузатилади. Боланинг мураббийга бўлган беғубор муносабати, унинг назаридаги мураббийи энг яхшилиги ва севимли киши эканлиги ва бу ҳолатлар боланинг мураббий билан бўладиган мулоқотга интилишини кучайтиради. Ёш курашчиларнинг мураббийига боғланганлиги шу даражада кучлики, ҳаттоки унинг қисқа вақтга алмаштирилиши ҳам боланинг кураш фаолиятини тўхтатиш фикрига олиб келиши мумкин. Курашчи болаларнинг фикрига кўра мураббий ёши ва тоифасидан қатъий назар шогирдларига биринчи навбатда меҳрибон бўлиши керак.

Ўтказилган сўровномаларимиз натижалари кўра мураббийларнинг, ота-оналарнинг, курашчиларнинг спортга бўлган қизиқишини ортиши ёки аксинча камайиши сабабларини умумлаштирганимизда қуйидагилар маълум бўлди:

Болаларнинг спорт мактабига бўлган қизиқишини мустаҳкамланишида асосий ролни ота-оналарнинг фарзандларини фаолиятига бефарқ эмаслиги эгаллайди. Чунки, фарзандлари кураш фаолиятини тўхтатган ота-оналарни суриштирганимизда улар спортнинг кундалик ҳаёт учун зарурий аҳамият касб этишини, спортнинг организмга таъсирини ҳамда боланинг шахс сифатида тарбия топишида спортнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасликлари аён бўлди.

Анкета суровномаларида яна шу маълум бўлди-ки, ота-оналар болаларнинг кундалик спорт режими ҳақида тасаввурлари бой эмаслиги. Яна бир жиддий тўсиқлардан бири бу болаларнинг мактаб дарсликларини ўзлаштиришида оқсаши, кураш асосий баҳона бўлиб машғулотларни тарк этишга жиддий сабаб бўлмоқда. Анкета сўровлари ота-оналарнинг машғулот жараёнларига бўлган нофаол-ижобий ҳолатини кўрсатди. Ота-оналар билан уйларига бориб тушунтириш ишларини олиб боргандан сўнг, улар болалари яна спорт билан қайтадан шуғулланишини бошлашини ҳохлашди. Ростдан ҳам тушунтириш ишларидан сўнг болаларнинг катта қисми кураш машғулотларига қайтдилар.

Анкета хулосалари шуни тасдиқладики: болаларнинг амалдаги кураш спорти билан шуғулланиш жараёни уларнинг айни қийин ўтиш даврига тўғри келиши. Болага ушбу даврда уйидагиларининг қўллаб-қувватлаши, мактабда ўқитувчиларининг ҳамда машғулот жараёнида мураббийнинг ҳар бир бола учун индивидуал ёндашувига муҳтож бўлади.

Ўтказилган экспериментдан биз мақсадга етишиш учун қуйидаги чораларни ишлаб чиқдик: 1) болаларнинг шахс сифатида тарбия топиши учун турли руҳий-педагогик усулларни яратиш ҳамда уларнинг энди шаклланаётган мотивацион доирасини ривожлантириш чораларини ишлаб чикиш; 2) дастурни татбиқ этиш жараёнида асосий эътиборни спортга бўлган қизиқиш ва уни қўллаб-қувватлашга қаратилди; 3) болаларнинг мунтазам машғулотларга қатнашишини ҳамда мусобақа жараёнларига қизиқишини кучайтириш мақсадида спорт нуқтаи назардан тадбирларини кенгайтириш; 4) мунтазам ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан спортнинг организм учун аҳамияти ҳақида ва унинг боланинг шахс сифатида тарбия топишидаги ўрни ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозим.



1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет